Авторы

  • У.М. Ҳошимов
    ИИВ Академияси Олий таълимдан кейинги таълим таянч докторантура докторанти.

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.cajar.126971

Ключевые слова:

Ахборот технологиялари экстремистик материал экстремистик контент ҳуқуқий чоралар экстремизмга қарши кураш тақиқланган контент ва aхборот - коммуникatsiя технологияларидаги экстремизм.

Аннотация

Ушбу мақолада экстремизм билан боғлиқ жиноятларнинг содир этилишида ахборот технологиялари ва интернет ижтимоий тармоқларининг ўрни ва аҳамияти, экстремистик материалларнинг интернет ижтимоий тармоқлари орқали тарқатилишининг сабаблари ва бунга қарши курашишнинг ҳуқуқий таҳлили кўрилиб, диний-экстремистик материаллар ва экстремистик контент ўртасидаги асосий тафовутлари муҳокама қилинган. Шунингдек, экстремизм билан боғлиқ материалларнинг илмий таҳлили ва амалий фаолиятига оид учраётган муаммолар бўйича илмий баҳс орқали амалий таклиф ва тавсиялар билан якунланган.


background image

Page 58

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH

IF = 5.441

Volume 3, Issue 05, Part 4 May 2025

www.in-academy.uz

“ЭКСТРЕМИЗМ БИЛАН БОҒЛИҚ ЖИНОЯТЛАРНИ

СОДИР ЭТИЛИШИДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА

ИНТЕРНЕТ ТАРМОҚЛАРИНИНГ ЎРНИ”

У.М.Ҳошимов

ИИВ Академияси Олий таълимдан кейинги таълим таянч

докторантура докторанти.

https://doi.org/10.5281/zenodo.15550760

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Qabul qilindi: 25-May 2025 yil
Ma’qullandi: 28- May 2025 yil

Nashr qilindi: 30-May 2025 yil

Ушбу

мақолада

экстремизм

билан

боғлиқ

жиноятларнинг

содир

этилишида

ахборот

технологиялари

ва

интернет

ижтимоий

тармоқларининг ўрни ва аҳамияти, экстремистик
материалларнинг

интернет

ижтимоий

тармоқлари орқали тарқатилишининг сабаблари
ва бунга қарши курашишнинг ҳуқуқий таҳлили
кўрилиб, диний-экстремистик материаллар ва
экстремистик

контент

ўртасидаги

асосий

тафовутлари муҳокама қилинган. Шунингдек,
экстремизм билан боғлиқ материалларнинг илмий
таҳлили ва амалий фаолиятига оид учраётган
муаммолар бўйича илмий баҳс орқали амалий
таклиф ва тавсиялар билан якунланган.

KEYWORDS

Ахборот

технологиялари,

экстремистик

материал,

экстремистик

контент,

ҳуқуқий

чоралар,

экстремизмга қарши кураш,
тақиқланган контент ва
aхборот - коммуникatsiя
технологияларидаги
экстремизм.

Бугунги глобаллашув шароитида халқаро ҳамда минтақавий миқёсда юзага

келаётган низоли вазият ва можароларнинг мавжудлиги ҳолатида экстремизм,
радикализм ва терроризм сингари бузғунчи мафкураларга қарши курашиш масаласи
кун тартибидаги долзарб мавзуга айланиб бормоқда. Бунга экстремистик ва ёд ғоялар
тасирига тушиб қолаётган инсонларнинг аксарини ёшлар ташкил қилаётгани ва
уларнинг сон жиҳатдан ортиб бораётганини сабаб қилиб кўрсатиш мумкин. Бу борада
муҳтарам президентимиз Шавкат Мирзиёев 2022 йил 20 декабрь кунидаги Олий
Мажлис ва Ўзбекистон халқига қилган мурожаатномасида: “Миллатлараро дўстлик,
диний конфессиялар ўртасидаги ҳамжиҳатлик, ижтимоий бағрикенглик муҳитини
янада мустаҳкамлаш учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз. Бутун
дунёда кучайиб бораётган радикализм, экстремизм, терроризм, одам савдоси,
гиёҳвандлик каби хатарлар, афсуски, бизни ҳам четлаб ўтмаяпти. Лекин такрор
айтаман, мусулмон умматига сабоқ берган “Имом Бухорий”, “Имом Термизий”, “Имом
Мотирудий” каби буюк уламолар етишиб чиққан бизнинг диёримизда бу борада
адашганлар, радикализм ва экстремизм ғояларига берилганлар бўлиши мумкинми?
Биз жамиятимизда ҳар қандай радикаллашувга, ёшларимиз онгини бузғунчи ёт ғоялар
билан заҳарлашга, диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга, маърифат ўрнини
жаҳолат эгаллашига йўл қўймаймиз ” дея таъкидлаб ўтдилар.


background image

Page 59

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH

IF = 5.441

Volume 3, Issue 05, Part 4 May 2025

www.in-academy.uz

Бундан ташқари давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакат тинчлиги

ва фуқаролар осойишталигини таъминлаш мақсадида 2021 йил 1 июлдаги №6255-
сонли “2021 — 2026 йилларга мўлжалланган экстремизм ва терроризмга қарши
курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегиясини тасдиқлаш
тўғрисида2”ги фармонининг асосий устувор йўналишларидан бири сифатида хам
айнан экстремизм ва терроризмга қарши курашиш унинг салбий оқибатларини
минималлаштириш масалаларига эътибор қаратилганлиги бежиз эмас.

Давлатмиз раҳбари таъкидлаганларидек радикализм, терроризм, экстремизм ва

фундаментализм (ақидапарастлик) жамиятдаги тинчлик ва хотиржамликка рахна
солувчи тажовуз эканлиги бутун дунё мамлакатлари томонидан эътироф этиб
келинади. Бу каби иллатларга қарши курашиш ва унинг салбий оқибатларини олдини
олиш бугунги куннинг долзарб мавзуларидан бири саналади. Айни кунларда
экстремизм ўзининг жамият ҳаётига салбий таъсир кўрсатиши билан ва ижтимоий
тизимнинг издан чиқариши билан бутун дунё мамлакатларини ташвишга солиб
келмоқда.

“Экстремизм” тушунчасининг мазмун-моҳиятини аниқлашда биз ушбу атаманинг

кўп маънолилиги уни талқин қилишда ёндашувларнинг хилма-хиллигини белгилаб
беришини таъкидлаймиз. Бу ҳолат унинг таърифини биринчи навбатда сўз ясалиши
нуқтаи назаридан тақозо этади. Этимологик нуқтаи назардан, “экстремизм” лотинча
“ekstremal3” атамаси экстремал қарашлар ва чора-тадбирларга риоя қилишни
англатади. Экстремизм ўзбек тилидаги луғавий маънода сиёсатда ва мафкурада
ашаддий, фавқулодда усуллар билан йўл тутишга, кескин чоралар кўришга
тарафдорлик4 деган маънони англатишини кўриб чиқдик. Қонунчиликдаги
таърифида эса 2018 йил 28 июндаги “Экстремизмга қарши кураш тўғрисида”ги
қонунинг 3-моддасида ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга, Ўзбекистон
Республикасининг конституциявий тузумини зўрлик билан ўзгартиришга, ҳокимиятни
зўрлик ишлатиб эгаллашга ва унинг ваколатларини ўзлаштириб олишга, миллий,
ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатишга қаратилган ҳаракатларнинг ашаддий
шакллари ифодаси5 деб таърифланган.

Бундан ташқари экстремизмнинг таърифи борасида бир қатор олимлар ўз фикр

мулоҳазаларини билдириб ўтишган, хусусан И.Каримов6 экстримизмни шахс ёки
гуруҳнинг муайян ғоя (сиёсий, диний, миллатчилик ва ҳ.к.) атрофида изчил бирлашуви
ва ушбу ғояни кескин, муросасиз усуллардан фойдаланган ҳолда амалга ошириш
мақсадини ифодаловчи ҳаракатлар йиғиндисидир дея таърифлаган, мутахассис
А.Зиядуллаев7 эса уни жамият учун анъанавий бўлган диний қадриятлар ва
ақидаларни рад этиш, уларга зид бўлган ғояларни алдов ва зўравонлик билан тарғиб
қилиш дея баҳолаган. Юридик фанлар доктори Тамаев Руслан Сугапович8 эса
экстримизмни ўз ақидасига ва ишончига қатий содиқлик сифатида баҳолайди.
Н.В.Валодина9 эса экстремизмнинг эътиқод қилинаётган ғояларнинг ўта
қадрлилигини ҳис этиш, танланган мақсадларга эришиш усулларига сўзсиз тўлиқ
бўйсуниш сифатида баҳолаган.

Бундан тушуниш мумкинки, “экстремизм”нинг на қонунчилик манбаларида ва на

халқаро хужжатларда умум эътироф этилган таърифи ишлаб чиқилмаган. Бунинг
натижасида эса халқаро жиноятлар тоифасига кирувчи экстремизм жиноятининг


background image

Page 60

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH

IF = 5.441

Volume 3, Issue 05, Part 4 May 2025

www.in-academy.uz

турли давлатларда турлича талқин қилинишига ва халқаро хамокорликнинг
самарасизлигига олиб келмоқда. Ўтказилган ижтимоий сўровномалар давомида
иштирокчиларнинг 65% “Экстремизм” тушунчасига умумий таърифнинг йўқлигини
эътироф этишган бўлса уларнинг 87% эса ҳозирда ижтимоий тармоқлар орқали кенг
омма эътиборига тарқатилаётган “Экстремистик контент” тушунчасини ишлаб чиқиш
ва қонун нормаларида акс эттириш лозимлигини таъкидлашган.

Юқоридагилардан келиб чиқган ҳолда ва амалий тажрибалар асосида

“Екстремизм бу – эътиқодлари ва ҳаракатлари мафкуравий, диний ёки сиёсий
мақсадларга эришиш учун асосланган зўравонлик, нафрат ёки муросасизлик ғоясини
тарғиб қилиш, жамиятда умумий қабул қилинадиган ёки эътироф этилган
чегаралардан четга чиқишни ифодаловчи ҳаракатларнинг ифодаси” дея,
“Екстремистик контент” тушунчасини эса — бу сиёсий, ижтимоий ва диний
экстремизмни тарғиб қилувчи, ақидапарастлик ва мутаассиблик мазмуни билан
бойитилган ёхуд миллатлараро, ирқий, диний низоларни келтириб чиқарувчи ахборот
технологиялари, интернет ижтимоий тармоқлари ва веб саҳифалар орқали
тайёрланадиган, тарқатиладиган ва намойиш этиладиган рақамли маълумотлар деб
таъриф беришни ва қонун ҳужжатларида ўз аксини топишини асосли деб ҳисоблаймиз.

Исломшунос олим М.Абдуҳамидов бугунги кунда экстремизмнинг сиёсий, диний,

ғоявий, иқтисодий, этномаданий ва бошқа мазмунлардаги феноменлар шаклида
намоён бўлувчи, замонавий ва индивидуал кўришга эга, мафкуравий босим, ғоявий
таъқиб, зўравонлик, қўпорувчилик ва қотиллик каби хатти-ҳаракатларнинг хар қандай
кўриниши негизида экстремистик ёндашувлар бўлиб, улар бугунги маърифатли дунё
интилаётган демократия, адолат, инсонпарварлик тамойилларига зиддир10 деб
ҳисоблайди.

Юқорида

И.Каримов,

А.Зиядуллаев,

Н.В.Валодина

ва

Р.Тамаев

каби

мутахассисларнинг фикрларини кўриб чиқиб, уларнинг мулоҳазаларини асосли деб
ҳисоблаган ҳолда, экстримизм ислом динининг асл мазмун моҳиятини тўғри
англамасдан туриб, ёд ғояларга қаттиқ ишониш, жамиятдаги ўзгаришларни рад этиб,
ҳаддан ташқари динда чуқурлашиб кетишни шу билан бирга ўз ғояларини жамиятда
қўллашга ҳаракат қиладиган, асосан янги қонунлар ва қадриятларни қабул қилишга
қарши турган, муайян ижтимоий ва сиёсий ўзгаришларга қарши турувчилар сифатида
таърифлашни асосли деб ҳисоблаймиз.

Ўз ўрнида айтиш лозимки, хар қандай ёд ғоялар экстремизмдан ҳоли бўлолмайди.

Экстремизмнинг интернет ижтимоий тармоқларидаги фаолияти эса бугунги кунда энг
кенг тарқалган тармоқ ҳисобланади. Таҳлил жараёнидан келиб чиқиб интернет турли
хил жамиятдан ҳоли фаолият турлари, биринчи навбатда экстремизм учун
имкониятлар яратади деган хулосага келишимиз мумкин.

Айни кунларда ахборот технологиясининг таъсирини хар бир соҳада кўришимиз

мумкин бўлиб бормоқда, айниқса бу жиноятчиликнинг жадал суръатларда
такомиллашишига сабаб бўлмоқда. Экстремизм билан боғлиқ содир этиладиган
жиноятларнинг асосий қисми бугунги кунда айнан ахборот технологиялари ва
интернет тармоқлари орқали содир этилиб келинаётганлиги унга қарши курашишни
янада қийинлаштириб бормоқда. Сир эмаски, ахборот-технологиялари (шу жумладан
“Интернет” тармоғи) айни пайтда инсоният ҳаёт тарзини енгиллаштирибгина қолмай,


background image

Page 61

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH

IF = 5.441

Volume 3, Issue 05, Part 4 May 2025

www.in-academy.uz

унга бир қатор хавф-хатар туғдиради. Ахир интернет фойдаланувчилари орасида
экстремистик ғоялар ва қарашларнинг ташувчилари ва тарқатувчилари борки,
уларнинг таъсири ҳар қандай одамга сезилиши мумкин. Ахборот технологияларининг
ривожланиши билан бир қаторда у билан боғлиқ бўлган соҳалар хам ўз ўрнида маълум
босқичларга кўтарилди.

Амалий тажрибалар шуни кўрсатади, интернет тармоқларидан тўғри йўлда

фойдаланиш билан бир қаторда ундан жиноий мақсадларда яъни бошқа шахсларнинг
маълумотларини ўғирлаш, ёлғон хабар тарқатиш, киберҳужумлар уюштириш,
яширинган мулоқотлар ўтказиш ва бошқа бир қанча салбий ҳолатларда фойдаланиш
ҳолатлари юзага келмоқда.

Сўнгги ўн йилликда фаол ривожланиш туфайли интернет тармоғининг дунё

сегментида террористик ва экстремистик ташкилотлар томонидан ўз тарғибот
мақсадларида тобора кўпроқ қўлланилаётганлигини кўрмоқдамиз. Бу борада
мутахассис Ю.С.Панфилова “Интернет сайтларини назорат қилиш имкониятининг
заифлиги бузғунчи оқимларга қарши курашни мураккаб ва қимматга тушираётгани
вазиятни янада оғирлаштирмоқда11” дея фикр билдирган.

Илмий ҳамжамият ва амалиётчиларнинг кибермакондаги экстремистик ва

террористик таҳдидларни аниқлаш, зарарсизлантириш ва олдини олиш масалаларига
жиддий қизиқишига қарамай, халқаро ва миллий қонунчиликда “кибер-экстремизм” ва
“кибертерроризм” каби универсал тушунчалар мавжуд эмас. Бизнинг фикримизча
кибер-экстремизм деганда “ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда амалга
ошириладиган экстремистик фаолият, ижтимоий-психологик ва деструктив таъсир
кўрсатиш шакллари билан боғлиқ бўлган, натижаси оммавий ва ноқонуний
мақсадларга эришишга қаратилган фаолият” деб тушуниш лозим деб ҳисоблаймиз.

Интернет ижтимоий тармоқларининг бутун дунё аҳолисининг катта қисмини

эгаллаб олганлиги, экстремистик ташкилот вакилларига ўз мақсадларига эришишга
кенг имконият очиб бермоқда. Интернет тармоқларидан фойдаланиш борасидаги
статистик маълумотларга қараганда Статистика агентлигининг 2024 йил сентябрь
ойидаги маълумотларида Ўзбекистонда 2024-йилнинг 1-январь ҳолатига, интернет
тармоғига уланган абонентлар сони 30,1 миллионтани ташкил этган. Бу кўрсаткич
ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 12,5 % га ошган. Энг кўп абонентлар
сони Тошкент шаҳрида - 6,3 млн. бўлса, энг кам абонентлар сони Сирдарё вилоятида -
0,7 миллионни ташкил этган12.

Юқоридагилардан келиб чиқган ҳолда, интернет тармоқларидаги экстремизм

борасидаги маълумотларни таҳлил қилиб чиқиб, кибер экстремизмни “интернет
тармоқларидаги экстремизм”нинг кичик турларидан бири деб ҳисоблаб, унинг
қуйидаги алоҳида параметрларини таъкидлаб ўтиш жоиз деб топдик13:

1) шахссизлик, анонимлик;
2) ахлоқсизлик (маънавий-ахлоқий маконнинг парча-парча ишлаши,);
3) радикализм;
4) антисоцсиаллик (низоларни келтириб чиқарадиган маконни яратади);
5) институционаллик (маржинал макон даражасида);
6) сиёсий ва ҳуқуқий тафаккурнинг бузилиши;
7) натижаларнинг ноқонунийлиги.


background image

Page 62

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH

IF = 5.441

Volume 3, Issue 05, Part 4 May 2025

www.in-academy.uz

Айни кунда оммалашиб бораётган экстремистик материал экстремистик контент

тушунчаларини аниқлаштириш ва уларни қонунчиликка киритиш зарурияти
туғилмоқда Экстремистик материалл14 тушунчасига “Экстремизмга қарши курашиш”
тўғрисидаги қонунда экстремистик фаолиятни амалга оширишга ошкора даъват
қиладиган ёхуд шундай фаолиятни амалга ошириш зарурлигини асослаб берадиган
ёки ошкора оқлайдиган, тарқатиш учун мўлжалланган ҳужжат ёки ҳар қандай
воситадаги бошқа ахборот дея таъриф берилган.

Аммо контент ва экстремистик контент тушунчаларини аниқлаштириш бир

мунча қийинчилик туғдиради. Чунки айнан контент тушунчасига илмий изоҳларда
турли таърифлар берилган бўлиб, контент сўзи луғатларда [ингилиз. cонтент15]
сўзидан олинган бўлиб маъно, мазмун, таркиб, мавзу, ҳодиса, воқеа каби маъноларни
англатиши кўрсатиб ўтилган. Айрим Россия манбаларида контент (инглизча “cонтент”
сўзидан олинган бўлиб) веб-сайт саҳифаларидаги ҳар қандай маълумотни
тавсифловчи умумий атама сифатида таърифланиб, фойдаланувчи сайтда ўқиши,
кўриши, эшитиши мумкин бўлган матнлар, аудио ва видео файллар, график тасвирлар,
аниматсия бўлиши мумкинлиги кўрсатилган16. Олимлардан Павленко Татяна
Сергеевна17 контент тушунчасини “атама бизга медиа-коммуникатсия соҳасининг
виртуал майдонидан келадиган фотосуратлар, расмлар, видео ва аудио файллар
сифатидаги маълумотлар” дея баҳолаган. Яна бир олима Анастасия Уминская18 эса
интернет тармоғида жойлаштириладиган адабиёт, мусиқа, филмлар, телекўрсатувлар
ва сериаллар, мазмунли матнлар, графикалар, видео ва аудио материаллар контент деб
аталади деб ҳисоблайди.

Юқоридаги олимларнинг фикрига қўшилган ҳолда шуни айтиш мумкинки,

“контент” айнан ахборот технологиялари, интернет ижтимоий тармоқлари ва веб
саҳифалар орқали тайёрланадиган, тарқатиладиган ва намойиш этиладиган аммо
физиологик жиҳатдан мавжуд бўлмаган рақамли маълумотлар тўплами деб баҳолаш
мумкин.

Юқоридаги олимларнинг мулоҳазаларига қўшилган ҳолда “экстремистик

контент” тушунчасига —сиёсий, ижтимоий ва диний экстремизмни тарғиб қилувчи,
ақидапарастлик ва мутаассиблик мазмуни билан бойитилган ёхуд миллатлараро,
ирқий, диний низоларни келтириб чиқарувчи ахборот технологиялари, интернет
ижтимоий тармоқлари ва веб саҳифалар орқали тайёрланадиган, тарқатиладиган ва
намойиш этиладиган рақамли маълумотлар деган муаллифлик таърифини беришни
асосли деб ҳисоблаймиз. Бундан туўуниш мумкинки, экстремистик контент ва
экстремистик материалларнинг бир биридан асосий фарқи шундаки, экстремистик
контент раел ҳаётда мавжуд бўлмаган, уни жисмонан улашиш ва ташиш имкони
бўлмаган, фақатнига ижтимоий тармоқлар ва веб сайтлар орқали кўриш, эшитиш,
ўқиш, томоша қилиш ва тарқатиш мумкин бўлган рақамли форматлардаги
маълумотлар эканлиги билан фарқ қилади.

Экстремистик материалларнинг интернет ижтимоий тармоқлари орқали

тарқатилиши

эса

радикаллашув

жараёнларини

янада

жадаллаштирмоқда.

Экстремистик маълумотларни яратиш ва тарқатишда фойдаланиладиган ахборот ва
телекоммуникатсия тизимларининг техник имкониятлари минимал харажат эвазига
самарали ташвиқотга эришиш имконини беради. Ҳозирда содир этилаётган


background image

Page 63

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH

IF = 5.441

Volume 3, Issue 05, Part 4 May 2025

www.in-academy.uz

экстремистик ҳаракатларнинг аксарияти аҳоли оммасига ахборот ва психологик
таъсир кўрсатишга қаратилган бўлиб, бу ўз навбатида экстремистларнинг жиноий
мақсадларига эришишлари учун қулай шароит яратади.

Ахборот - коммуникатсия технологияларидаги экстремизм ўзи нима ва у қандай

намоён бўлади? Бу саволга Россиялик ҳуқуқшунос олим А.С.Бутенко “Интернет
тармоғидаги экстремизм - жисмоний ва юридик шахсларнинг ахборот-коммуникатсия
тармоғида қонунга хилоф равишда экстремистик йўналишдаги ахборотларни яратиш,
сақлаш ва оммавий тарқатиш бўйича экстремистик фаолиятининг бир шаклидир19”
дея жавоб берган. Юридик фанлар докторлари М.В.Рудик ва Д.В.Волковларнинг
фикрига кўра, “Ахборот-коммуникатсия тармоқларида ахборот экстремизми оммавий
онгни манипуляция қилиш, миллатлараро ва динлараро нафратни қўзғатиш, сунъий
равишда яратилган миш-мишларни тарқатишни ўзида мужассам этган кўп даражали
тушунча20” сифатида баҳолаган.

Хусусан бу борада ҳуқуқшунослар А.С.Нерубенков ва Е.С.Елисеевалар21 Интернет

ҳам муаллифни, ҳам нашр манбасини маълум вақт давомида яширишга имкон беради,
босма материаллар эса суд жараёнини бошлаш ва контент яратувчиларни жиноий
жавобгарликка тортиш учун барча асосларни талаб қилишини ўз изланишларида
асослаб беришган. Кўпинча экстремизм манбалари мамлакатдан ташқарида
жойлашган бўлиб, бу маълумотни блокировка қилишни ва уни тарғиб қилиш ва
тарқатишни олдини олишни қийинлаштиради.

Юқоридаги олим ва мутахассисларнинг фикрларига қўшилган ҳолда шуни айтиш

мумкиники, интернет ижтимоий тармоқлари ва ахборот коммуникатсия тизимларидан
фойдаланган ҳолда содир этилаётган экстремизм билан боғлиқ жиноятлар тушунчаси
деганда, бу интернет тармоқлари ва замонавий технология воситаларидан
фойдаланган холда содир этиладиган экстремистик тарғибот-ташвиқот ишлари,
яширин диний жамотлар тузиш, ёллаш жараёнлари, ёд ғояларга бойитилган ведио,
аудио ва бошқа материалларни тайёрлаш ҳамда тарқатиш ва бошқа шу каби жиноий
фаолиятларни тушуниш мумкин деб ҳисоблаймиз. Статистик маълумотларга кўра, 70
миллиондан ортиқ одам ойига бир марта мобил қурилмаларда интернетдан
фойдаланади. Шу нуқтаи назардан, Интернет экстремистик материалларни тарқатиш,
жиноятларни режалаштириш ва ноқонуний фаолият билан шуғулланадиган
жиноятчилар учун мос воситадир. Бу ҳолат интернет тармоғи тақдим этаётган
имкониятлар билан биргаликда экстремистик ташкилотлар томонидан ўз ғояларини
тарғиб қилиш, молиявий ресурсларни жалб қилиш, маълумотлар алмашиш,
экстремистик ҳаракатларни режалаштириш ва ташкил этиш, фаолият доирасини
кенгайтириш, янги аъзоларни ўз жиноий фаолиятига жалб қилиш мақсадида
фойдаланилмоқда22.

Хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки, Ахборот коммуникатсиялари ва интернет

жаҳон тармоғи орқали содир этилаётган жиноятларнинг аксарият қисми экстремизм
билан боғлиқ бўлган жиноят турларини ташкил қилмоқда. Биз юқорида бу борадаги
мутахассис ва олимларнинг фикр мулоҳазаларини таҳлил қилиб чиқдик. Бундан
кўринадики, интернет жаҳон тармоғидаги маълумотларнинг асосий қисми аниқ
ишончли манбадан олинмаган холда тўғридан тўғри инсонлар эътиборига ҳавола


background image

Page 64

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH

IF = 5.441

Volume 3, Issue 05, Part 4 May 2025

www.in-academy.uz

этилмоқда. Бу эса мазкур ҳолатдан бевосита хабардор бўлмаган шахслар учун ёлғон
маълумотлар таъсирига тушиб қолишга олиб келади.

Ушбу фактлар билан боғлиқ ҳолда, давлатнинг устувор вазифаларидан бири

норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикасининг ягона
ахборот маконида экстремистик мафкура тарқалишига қарши профилактика
чораларини амалга оширишга ёрдам берадиган янги техник воситаларни жорий этиш
орқали ахборот ва рақамли технологиялар соҳасида миллий хавфсизликни
таъминлашдан иборат. Интернет тармоғида тақиқланган маълумотларни тарқатиш
жазосиз

қолишига

олиб

келадиган

назоратнинг

йўқлиги

экстремистик

ташкилотларнинг жиноий фаоллигининг кучайишига сабаб бўлмоқда.

Айрим фуқароларимиз ҳали ҳамон экстремистик материал деганда турли диний

адабиётлар, варақалар, ДВД ва флеш хотирага ёзиб олинган аудио ва видео тасвирлар
каби

ашёларни

тушуниб,

интернет

ижтимоий

тармоқлари

ва

ахборот

телекоммуникатсияларидаги мавжуд тақиқланган бўлиши мумкин бўлган диний
мазмундаги контентларни экстремистик материаллар сифатида кўрмасликлари кўп
ҳолларда, мазкур турдаги жиноятларни содир қилиб қўйишларига сабаб
бўлаётганлигини кўришимиз мумкин, иинтернет ва ахборот технологиялари орқали
тарқатилаётган экстремистик контент тушунчаларини қонун ҳужжатларига кириш ва
унинг мазмуни билан омма ихтиёрига тақдим қилиш лозим деб ҳисоблаймиз.

Бу каби салбий таъсирларни олдини олиш ва мазкур турдаги жиноятларни ўз

вақтида фош этиш мақсадида ривожланган давлатларнинг амалий тажрибаларини
ўрганиш ва уларни амалда жорий қилиш, ижтимоий тармоқларда оммавий
ҳисобланган мессенжерлардаги турли контентларни мониторинг қилиш ва унинг
таҳлилини олиб бориш айнан мазкур турдаги жиноятлар тўғрисида маълумотларни
интернет ижтимоий тармоқлари орқали тўплаш ва зарурий чораларни кўриш
имконини беради.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти расмий веб-сайти “2020 йил 20 декабрьдаги

йилдаги

Олий

Малисга

мурожжатномаси”//

https://www.president.uz/uz/lists/view/5774 // Мурожаат санаси: 25.01.2025 й
2.

“2021 — 2026 йилларга мўлжалланган экстремизм ва терроризмга қарши курашиш

бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ
№6255 сон.// https://lex.uz/uz/docs/5491626 //.Мурожаат санаси: 20.02.2025 й
3.

https://imlo.uz/word/ekstremal . Кириш санаси:16.02.2025 й.

4.

Ўзбек тилининг изоҳли луғати. https://izoh.uz/uz/word/ekstremizm : Мурожаат

санаси: 25.01.2025 й.
5.

“Экстремизмга қарши кураш тўғрисида”ги қонун.2018 йил.

6.

И.Каримов. “Экстремизм тушунчаси, шакллари ва моҳияти: қиёсий ҳуқуқий таҳлил”

фақат диний бўладими? Дунёвий экстремизм нима?”// Юрист Ахборотномаси//
https://yuristjournal.uz/index.php/lawyer-herald/article/view/870/484

.

Т-2023.

Мурожаат санаси: 20.02.2025 й.
7.

А.Зиядуллайев. “Ислом диний - экстремизм ва терроризмга қарши”//

https://uzun.uz/oz/blog/so-aga-oid-nashrlar/60 // 2021 й. Мурожаат санаси: 05.02.2025
й.


background image

Page 65

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH

IF = 5.441

Volume 3, Issue 05, Part 4 May 2025

www.in-academy.uz

8.

Р.С.Тамаев “Экстеримизм и Натсионалний безопсност:правовый проблемы”//

https://www.litres.ru/book/r-tamaev/ekstremizm-i-nacionalnaya-bezopasnost-pravovye-
problemy-67580066 //2017 й. Б-5. Мурожаат санаси: 07.02.2025 й.
9.

Н.Н.Володина. “Исламиский релегиозний экстерримизм: правоей и филофский

аспекты” https://cyberleninka.ru/article/n/islamistskiy-religioznyy-ekstremizm-pravovoy-
i-filosofskiy-aspekty/vieweр .Мурожаат санаси: 07.02.2025 й.
10.

М.Абдухамидов.

“Терроризм

ва

экстремизмнинг

тезкор

қидирув

профилактикасини бошқариш”. Т-2022 й. Б-15. Қўлланма.
11.

Панфилова Ю. С. “Экстремизм В Виртуальной Среде Как Социальная Проблема:

Отражение

В

Сознании

Молодежи”//

https://www.gramota.net/materials/1/2014/9/25.html

//.

2014

й.

Мурожаат

санаси:10.02.2025 й.
12.

Статистика

агентлигнинг

2024

йил

хисоботи

//

https://uz24.uz/uz/articles/iiinternet-9-7 //. Мурожаат санаси:11.02.2025 й.
13.

Лисина Олга Василевна “Проблемы противодействия кибер-экстремизму среди

молодежи в условиях ииинтернет-социализатсии: вопрос духовного здоровья
подрастающего

поколения”//

https://cyberleninka.ru/article/n/problemy-

protivodeystviya-molodezhnomu-kiberekstremizmu-v-usloviyah-iiinternetsotsializatsii-
vopros-nravstvennogo-zdorovya // Мурожаат санаси: 15.02.2025 й.
14.

“Экстремизмга

қарши

курашиш

тўғрисида”ги

қонун

//

2018-й.

https://lex.uz/docs/3841957?ONDATE=21.04.2021%2000 // Мурожаат санаси: 16.02.2025
й
15.

https://dictionary.cambridge.org/dictionary/english/content . Мурожаат санаси:

16.02.2025 й
16.

https://evertop.ru/content/ Мурожаат санаси: 16.02.2025 й.

17.

Павленко Т.С “Понятие “контент”: типология, виды и технология получения

дидактического

содержания

в

образовательном

процессе”//

https://cyberleninka.ru/article/n/ponyatie-kontent-tipologiya-vidy-i-tehnologiya-
polucheniya-didakticheskogo-kontenta-v-obrazovatelnom-protsesse // 2017 й. Мурожаат
санаси: 17.02.2025 й.
18.

Анастасия.У “Что такое контент и каким он бывает”

19.

https://journal.sovcombank.ru/tehnologii/chto-takoe-kontent-i-kakim-on-bivaet.

Мурожаат санаси: 17.02.2025 й.
20.

А.С.Бутенко. “Экстремизм В Сети Ииинтернет: Понятие И Сущность”

https://cyberleninka.ru/article/n/ekstremizm-v-seti-iiinternet-ponyatie-i-
suschnost/viewer// 2019. Мурожаат санаси:17.02.2025 й.
21.

М.В.Рудик ва Д.В.Волков “Социальные сети как средство распространения

экстремизма”//

https://cyberleninka.ru/article/n/sotsialnye-seti-kak-sredstvo-

rasprostraneniya-ekstremizma // 2017-й. Б-34. Мурожаат санаси: 20.02.2025.
22.

Э.C.Елисеева ва А.С.Нерубенко. “Экстремизм как социально-правовое явление:

Распространение

экстремистских

материалов

в

сети

Ииинтернет”//

https://www.dissercat.com/content/metodologicheskie-osnovy-raskrytiya-i-rassledovaniya-
prestuplenii-ekstremistskoi-napravlenno//2018 й. Б-44. Мурожаат санаси:20.02.2025


background image

Page 66

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH

IF = 5.441

Volume 3, Issue 05, Part 4 May 2025

www.in-academy.uz

23.

Т.М.Шогенов “О некоторых вопросах распространения материалов безопасности

с использованием сети Ииинтернет”// https://cyberleninka.ru/article/n/o-nekotoryh-
voprosah-rasprostraneniya-ekstremistskih-materialov-s-ispolzovaniem-seti-iiinternet

//

Мурожаат санаси: 21.02.2025 й.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президенти расмий веб-сайти “2020 йил 20 декабрьдаги йилдаги Олий Малисга мурожжатномаси”// https://www.president.uz/uz/lists/view/5774 // Мурожаат санаси: 25.01.2025 й

“2021 — 2026 йилларга мўлжалланган экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ №6255 сон.// https://lex.uz/uz/docs/5491626 //.Мурожаат санаси: 20.02.2025 й

https://imlo.uz/word/ekstremal . Кириш санаси:16.02.2025 й.

Ўзбек тилининг изоҳли луғати. https://izoh.uz/uz/word/ekstremizm : Мурожаат санаси: 25.01.2025 й.

“Экстремизмга қарши кураш тўғрисида”ги қонун.2018 йил.

И.Каримов. “Экстремизм тушунчаси, шакллари ва моҳияти: қиёсий ҳуқуқий таҳлил” фақат диний бўладими? Дунёвий экстремизм нима?”// Юрист Ахборотномаси// https://yuristjournal.uz/index.php/lawyer-herald/article/view/870/484 . Т-2023. Мурожаат санаси: 20.02.2025 й.

А.Зиядуллайев. “Ислом диний - экстремизм ва терроризмга қарши”// https://uzun.uz/oz/blog/so-aga-oid-nashrlar/60 // 2021 й. Мурожаат санаси: 05.02.2025 й.

Р.С.Тамаев “Экстеримизм и Натсионалний безопсност:правовый проблемы”// https://www.litres.ru/book/r-tamaev/ekstremizm-i-nacionalnaya-bezopasnost-pravovye-problemy-67580066 //2017 й. Б-5. Мурожаат санаси: 07.02.2025 й.

Н.Н.Володина. “Исламиский релегиозний экстерримизм: правоей и филофский аспекты” https://cyberleninka.ru/article/n/islamistskiy-religioznyy-ekstremizm-pravovoy-i-filosofskiy-aspekty/vieweр .Мурожаат санаси: 07.02.2025 й.

М.Абдухамидов. “Терроризм ва экстремизмнинг тезкор қидирув профилактикасини бошқариш”. Т-2022 й. Б-15. Қўлланма.

Панфилова Ю. С. “Экстремизм В Виртуальной Среде Как Социальная Проблема: Отражение В Сознании Молодежи”// https://www.gramota.net/materials/1/2014/9/25.html //. 2014 й. Мурожаат санаси:10.02.2025 й.

Статистика агентлигнинг 2024 йил хисоботи // https://uz24.uz/uz/articles/iiinternet-9-7 //. Мурожаат санаси:11.02.2025 й.

Лисина Олга Василевна “Проблемы противодействия кибер-экстремизму среди молодежи в условиях ииинтернет-социализатсии: вопрос духовного здоровья подрастающего поколения”// https://cyberleninka.ru/article/n/problemy-protivodeystviya-molodezhnomu-kiberekstremizmu-v-usloviyah-iiinternetsotsializatsii-vopros-nravstvennogo-zdorovya // Мурожаат санаси: 15.02.2025 й.

“Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун // 2018-й. https://lex.uz/docs/3841957?ONDATE=21.04.2021%2000 // Мурожаат санаси: 16.02.2025 й

https://dictionary.cambridge.org/dictionary/english/content . Мурожаат санаси: 16.02.2025 й

https://evertop.ru/content/ Мурожаат санаси: 16.02.2025 й.

Павленко Т.С “Понятие “контент”: типология, виды и технология получения дидактического содержания в образовательном процессе”// https://cyberleninka.ru/article/n/ponyatie-kontent-tipologiya-vidy-i-tehnologiya-polucheniya-didakticheskogo-kontenta-v-obrazovatelnom-protsesse // 2017 й. Мурожаат санаси: 17.02.2025 й.

Анастасия.У “Что такое контент и каким он бывает”

А.С.Бутенко. “Экстремизм В Сети Ииинтернет: Понятие И Сущность” https://cyberleninka.ru/article/n/ekstremizm-v-seti-iiinternet-ponyatie-i-suschnost/viewer// 2019. Мурожаат санаси:17.02.2025 й.

М.В.Рудик ва Д.В.Волков “Социальные сети как средство распространения экстремизма”// https://cyberleninka.ru/article/n/sotsialnye-seti-kak-sredstvo-rasprostraneniya-ekstremizma // 2017-й. Б-34. Мурожаат санаси: 20.02.2025.

Э.C.Елисеева ва А.С.Нерубенко. “Экстремизм как социально-правовое явление: Распространение экстремистских материалов в сети Ииинтернет”// https://www.dissercat.com/content/metodologicheskie-osnovy-raskrytiya-i-rassledovaniya-prestuplenii-ekstremistskoi-napravlenno//2018 й. Б-44. Мурожаат санаси:20.02.2025

Т.М.Шогенов “О некоторых вопросах распространения материалов безопасности с использованием сети Ииинтернет”// https://cyberleninka.ru/article/n/o-nekotoryh-voprosah-rasprostraneniya-ekstremistskih-materialov-s-ispolzovaniem-seti-iiinternet // Мурожаат санаси: 21.02.2025 й.