Авторы

  • Улугбек Юсубов
    мустақил тадқиқотчи, Давлет Юсубов, ИИВ Академияси Ўзбекистон тарихи кафедраси доценти, фалсафа фанлари номзоди, доцент

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.cajar.132932

Ключевые слова:

Бу ташаббусларни ёритиш орқали мамлакатда адлия тизимини рақамлаштириш ва замонавий технологиялар асосида такомиллаштиришга қаратилган ишларнинг кенг миқёсда олиб борилаётгани кўрсатилади.

Аннотация

Ушбу мақолада сунъий интеллектнинг оила ҳуқуқида қўлланилиши ва унинг истиқболлари ҳақида фикр юритилади. Унда сунъий интеллект воситалари юридик хизматлар кўрсатиш тезлиги ва самарадорлигини ошириш, харажатларни камайтириш ҳамда оилавий низоларнинг ҳуқуқий ечимини топиш бўйича қандай ҳисса қўшиши мумкинлиги баён этилади. Технологияларни ҳужжатлар тайёрлаш, онлайн медиация, суд қарорларини таҳлил қилиш ва қарор қабул қилишда ёрдам бериш каби йўналишларда қўллаш жараёнлари тўғрисида мисоллар келтирилади. Айниқса, трансчегаравий никоҳдан ажрашиш ишлари, болани васийликка ва ҳомийликка олиш масалаларида сунъий интеллект тил ва юрисдикция муаммоларини енгиб ўтишда ёрдам бериши таъкидланади


background image

Page 41

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH

SJIF = 5.441

Volume 3, Issue 8,August 2025

www.in-academy.uz

ОИЛА ҲУҚУҚИДА СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТНИ

ҚЎЛЛАШДАГИ ИМКОНИЯТЛАР ВА ГЛОБАЛ ЮРИДИК

АМАЛИЁТ

Улугбек Юсубов

мустақил тадқиқотчи,

Давлет Юсубов, ИИВ Академияси Ўзбекистон тарихи кафедраси

доценти, фалсафа фанлари номзоди, доцент

https://doi.org/10.5281/zenodo.16810703

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Qabul qilindi: 07-Avgust 2025 yil
Ma’qullandi: 10- Avgust 2025 yil

Nashr qilindi: 12- Avgust 2025 yil

Ушбу мақолада сунъий интеллектнинг оила
ҳуқуқида қўлланилиши ва унинг истиқболлари
ҳақида фикр юритилади. Унда сунъий интеллект
воситалари юридик хизматлар кўрсатиш тезлиги
ва самарадорлигини ошириш, харажатларни
камайтириш ҳамда оилавий низоларнинг ҳуқуқий
ечимини топиш бўйича қандай ҳисса қўшиши
мумкинлиги

баён

этилади.

Технологияларни

ҳужжатлар тайёрлаш, онлайн медиация, суд
қарорларини таҳлил қилиш ва қарор қабул қилишда
ёрдам

бериш

каби

йўналишларда

қўллаш

жараёнлари тўғрисида мисоллар келтирилади.
Айниқса, трансчегаравий никоҳдан ажрашиш
ишлари, болани васийликка ва ҳомийликка олиш
масалаларида

сунъий

интеллект

тил

ва

юрисдикция муаммоларини енгиб ўтишда ёрдам
бериши таъкидланади

KEYWORDS

Бу ташаббусларни ёритиш
орқали мамлакатда адлия
тизимини рақамлаштириш
ва замонавий технологиялар
асосида
такомиллаштиришга
қаратилган ишларнинг кенг
миқёсда олиб борилаётгани
кўрсатилади.

«Оила ҳуқуқида сунъий интеллектни қўллашдаги имкониятлар ва глобал

юридик амалиёт» мақоласига резюме (аннотация)

Ушбу мақолада сунъий интеллектнинг оила ҳуқуқида қўлланилиши ва унинг

истиқболлари ҳақида фикр юритилади. Унда сунъий интеллект воситалари юридик
хизматлар кўрсатиш тезлиги ва самарадорлигини ошириш, харажатларни камайтириш
ҳамда оилавий низоларнинг ҳуқуқий ечимини топиш бўйича қандай ҳисса қўшиши
мумкинлиги баён этилади. Технологияларни ҳужжатлар тайёрлаш, онлайн медиация,
суд қарорларини таҳлил қилиш ва қарор қабул қилишда ёрдам бериш каби
йўналишларда қўллаш жараёнлари тўғрисида мисоллар келтирилади. Айниқса,
трансчегаравий никоҳдан ажрашиш ишлари, болани васийликка ва ҳомийликка олиш
масалаларида сунъий интеллект тил ва юрисдикция муаммоларини енгиб ўтишда
ёрдам бериши таъкидланади.

Шунингдек мақолада АҚШ, Буюк Британия, Канада ва Нидерландиядаги сунъий

интеллект технологияларининг жорий этилиши бўйича статистик маълумотлар
келтирилади ҳамда Лотин Америкаси давлатларида бундай дастурларни қўллаш
даражаси ҳақида сўз юритилади. Хусусан, Ўзбекистонда ҳам сунъий интеллект
воситалари асосидаги юридик хизматлар ривожланаётгани, миллий қонунчиликка


background image

Page 42

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH

SJIF = 5.441

Volume 3, Issue 8,August 2025

www.in-academy.uz

мувофиқ ҳуқуқий маслаҳат берувчи чат-ботлар – “Ҳуқуқшунос; адвокат” ва “Тузук”
каби тизимлар яратилаётгани тилга олинади. Бу ташаббусларни ёритиш орқали
мамлакатда адлия тизимини рақамлаштириш ва замонавий технологиялар асосида
такомиллаштиришга қаратилган ишларнинг кенг миқёсда олиб борилаётгани
кўрсатилади.

Мақолада сунъий интеллектни ишлатишда ахлоқий қоидаларнинг муҳимлигига

алоҳида эътибор қаратилган, масалан, мижоз маълумотларининг махфийлиги,
шаффофлик, алгоритмик нохолисликка йўл қўймаслик ва технологияни қўллашда
юристларнинг профессионал масъулиятини ошириш зарурлиги таъкидланади. Турли
халқаро юристлар ассоциацияларининг сунъий интеллект бўйича ҳуқуқий
ҳужжатларидан иқтибослар келтирилиб, юридик соҳага рақамли саводхонлик ва
масъулиятли, тартибга солинган ёндашув зарурлиги эътироф этилади. Мақола сунъий
интеллект технологияларини жамиятда адолатни мустаҳкамлашдаги замонавий
восита эканлиги ҳамда ушбу йўналишда глобал ҳамкорлик зарурати вужудга
келганлиги кўрсатиб ўтилган.

Мақоладаги калит сўзлар ва таянч тушунчалар:

сунъий интеллект, замонавий

юридик технологиялар, ҳуқуқий чатботлар, медиация, васийлик, ахлоқий стандартлар,
юридик ҳужжатлар, процессуал қоидалар, рақамли платформа, хавфсизлик
стандартлари, ҳужжатларни автоматлаштириш, ҳуқуқий таҳлил ва бошқалар.

Маълумки, оила ҳуқуқи никоҳ ва оилавий муносабатларни тартибга солишга

қаратилган ҳуқуқ соҳаси бўлиб, мазкур муносабатларнинг чуқур шахсий ва
ҳиссиётларга бой табиати нафақат юридик аниқликни, балки ҳамдардлик ва инсоний
ришталарнинг нозик жиҳатларини тушунишни талаб қилади. Бундай мураккаб
муносабатлар оила ҳуқуқини ўзига хос қийин ва юқори даражадаги ахлоқий
масъулиятни талаб қилувчи соҳалар қаторига қўшади.

Сўнгги йилларда оила ҳуқуқи соҳасида қулай, арзон ва тезкор юридик ёрдам ва

хизматларга бўлган талаб кескин ошмоқда. Кўпгина инсонлар оилавий муаммоларга
дуч келганда молиявий сабаблар туфайли анъанавий ҳуқуқий ҳимоячи - адвокат ёллай
олмайди, бу эса муаммонинг адолатли ва қонуний ечим топишига тўсқинлик қилади.
Суд жараёнларининг чўзилиши, адвокат хизматларининг юқори нархлари ва мураккаб
юридик жараёнлар инсонларга ҳаётларининг энг оғир даврларида зарур ҳуқуқий
ёрдамни олишга йўл қўймайди. Шу сабабли, бугунги кунда жаҳон тажрибасида ҳуқуқий
тизимлар рақамли технологияларни жорий этган ҳолда инновацион ечимларни
излашга тобора кўпроқ эътибор қаратмоқда.

Сунъий интеллект(ўзбекча “СИ”, инлизча “artificial intelligence; AI”

)

)нинг пайдо

бўлиши оила ҳуқуқини тубдан ўзгартириб, юридик хизматларни миллий ва халқаро
миқёсда яхшилаш учун янги имкониятлар яратади. Сунъий идрок дастурлари
эндиликда

оддий

ишларни

автоматлаштириш,

катта

ҳажмдаги

ҳуқуқий

маълумотларни таҳлил қилиш ва ҳужжатларни тайёрлашда қўлланилмоқда, бу эса
хизматларнинг самарадорлигини ошириб, унинг арзонлашишига олиб келмоқда.
Трансчегаравий оилавий низоларда, масалан, болани бошқа давлат фуқароси
васийликка олиши ёки никоҳдан ажрашиш масалаларида СИ таржима ва ҳуқуқий
уйғунлаштириш функциялари орқали юрисдикциявий ва тил тўсиқларини бартараф
этишга ёрдам беради. Ҳуқуқий жараёнларни соддалаштириш ва асосли қарор қабул


background image

Page 43

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH

SJIF = 5.441

Volume 3, Issue 8,August 2025

www.in-academy.uz

қилишга кўмаклашиш орқали СИ одил судловга йўл очиб, турли ҳуқуқий тизимларда
адолатли натижаларга эришишга хизмат қилади.

Одатий юридик технологиялар билан солиштирганда СИнинг асосий афзаллиги

унинг мослашувчанлиги ва ўрганиш қобилиятидир. Анъанавий ҳуқуқий компьютер
дастурлари фақатгина оддий ишларни, масалан, идоравий ҳужжатлар бошқарувини
ёки режалаштиришни автоматлаштириши мумкин. Бироқ СИ тизимлари мураккаб
маълумотларни таҳлил қила олади, андозаларни танлайди ва илгари кузатилган
ҳолатларга асосланиб тавсиялар беради. Масалан, оддий дастур фақат ажрашиш
ҳужжатларини сақласа, СИ юзлаб васийлик қарорларини таҳлил қилиб, эҳтимолий
натижаларни прогноз қилиши ёки стратегияларни таклиф қилиши мумкин. Бу таҳлил
ва ўрганиш қобилияти СИ ни оила ҳуқуқи каби хис-туйғуга бой инсоний
муносабатларда самарали воситага айлантиради. Бу нафақат юридик ишлар хажмини
камайтиради, балки ишнинг аниқлиги, тезлиги ва сифатини ҳам оширади.

Ҳужжатларни автоматик тайёрлаш технологияси оила ҳуқуқи соҳасида жиддий

тараққиётга сабаб болиши мумкин: СИ ёрдамида никоҳдан ажрашиш аризалари ёки
васийлик битимлари каби ҳужжатларни тез ва самарали тарзда яратиш имкони
мавжуд. Бугунги кунда ушбу технология мижоз томонидан тақдим этилган
маълумотлар асосида ишлаб чиқилган андозалардан фойдаланган ҳолда, юридик
жиҳатдан тўғри бўлган ҳужжатларни юрист иштирокисиз тайёрлай олади. Бу юридик
хизмат нархини кескин камайтиради ва, айниқса, адвокат хизматини тўлай
олмайдиган мижозлар учун ҳуқуқий ёрдамни янада қулай қилади. Бундай воситалар
ҳужжатларни ягона услубда яратиб, хатога йўл қўйиш хавфини камайтиради ва
миллий ҳуқуқий талабларга тезда мослашади.

Таъкидлаганимиздек, СИ воситалари юридик тадқиқот ва таҳлил соҳаларида ҳам

кенг қўлланилмоқда. Улар сониялар ичида тегишли суд қарорлари, қонунлар ва
норматив ҳужжатларни топа олади. Анъанавий қўлда излаш жараёнидан фарқли
равишда, СИ жуда катта ҳуқуқий маълумотлар миқдорини таҳлил қилиши ва иш
ҳолатларига мос аниқ ва янгиланган натижаларни тақдим этиши мумкин.

Шу билан бирга, ривожланган давлатларда СИ дастурлари асосида ишлайдиган

мижозларни дастлабки саралаш тизимлари ва юридик чатботлар кенг кўлланмоқда, бу
эса адвокатлар билан мижозлар ўртасидаги муносабатни янада яҳшиламоқда. Бундай
СИ воситалари дастлабки суҳбатни ўтказа олади, керакли маълумотларни йиғади ва
зарур юридик ёрдам турини аниқлайди. Бу хизматлар одатда юрист билан бевосита
учрашувдан олдин амалга оширилади. Ҳуқуқий чатботлар мижозлар билан қулай ва
тушунарли тилда мулоқот қилиш даражасига етди, бу эса хизмат кўрсатиш жараёнини
осонлаштирмоқда. Бу ҳуқуқшунослар вақтини тежайди ва, айниқса, қайғули
вазиятларда бўлган мижозларга тезкор ёрдам кўрсатишга имкон яратади. Бундан
ташқари, мазкур тизимлар 24/7 режимида ишлай олгани учун ҳуқуқий ёрдамнинг тез
ва доимий равишда кўрсатилишини таъминлайди.

Ўзбекистонда ҳам СИ асосидаги юридик чатботларнинг жорий этилиши тез

ривожланмоқда. Масалан, “Ҳуқуқшунос; адвокат” номли рақамли ёрдамчи Ўзбекистон
қонунчилигига асосланган ҳуқуқий маслаҳатларни тақдим этишни бошлади. У
фойдаланувчиларга ҳужжатлар тайёрлаш, процесуал қоидалар билан танишиш ва
қонунларни тушунишда ёрдам бериш қобилиятига эга. Шунингдек, хозирда “Тузук”


background image

Page 44

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH

SJIF = 5.441

Volume 3, Issue 8,August 2025

www.in-academy.uz

номли Ўзбекистон қонунчилигига мослаштирилган махсус чатбот лойиҳаси ишлаб
чиқилмоқда. Бу ташаббуслар мамлакатимизнинг рақамли суд-хуқуқ тизимини
ривожлантириш ва СИ технологиялари учун ахлоқий ҳамда ахборот хавфсизлиги
стандартларини жорий этиш бўйича миллий сиёсатнинг бир қисми ҳисобланади.

СИ, шунингдек, дунёда оилавий низоларни онлайн ҳал этиш платформалари

орқали медиация жараёнида фаол қўлланиладиган воситага айланмоқда. Бундай
платформаларда музокараларни қўллаб-қувватловчи алгоритмлар мавжуд бўлиб, улар
томонларга низоларни ҳал қилиш бўйича тузилган сценарийлар, келишув
вариантлари ва илгари суд амалиётида учраган ўхшаш ҳолатларга асосланган
прогнозларни таклиф қила олади. Никоҳдан ажрашиш ёки болага васийлик каби
ҳиссий жиҳатдан оғир масалаларда СИ низони камайтириш ва мулоқотни холис
шаклда йўлга қўйишга хизмат қилади. Низоларни онлайн ҳал этиш платформалари
юзма-юз учрашув заруратини камайтиради, харажатларни қисқартиради ва
томонларга тезроқ ва адолатли келишувга эришишда ёрдам беради.

Асосийси, оила ҳуқуқи соҳасига СИни интеграция қилиш вақт ва харажат нуқтаи

назаридан самарадорликни сезиларли даражада оширмоқда. Ҳужжатларни тайёрлаш,
тадқиқот ва таҳлил каби расмий ишларни автоматлаштириш орқали юристлар
стратегик жиҳатдан муҳим масалаларга кўпроқ эътибор қаратиш имконига эга
бўлмоқда. Мижозлар учун бу хизмат харажатларини камайтириш ва низоларни тезроқ
ҳал қилиш деганидир.

Бундан ташқари, СИ оила ҳуқуқидаги суд қарорларининг холислиги ва

изчиллигини оширишга ёрдам беради, чунки у инсоний субъектив баҳолардан кўра
объектив маълумотларга асосланади. Кўплаб ишларни таҳлил қилиб, қарорларда
учрайдиган андозаларни аниқлайди ва ягона ёндашув стандартларини таклиф эта
олади. Бу айниқса алимент ёки мулк тақсимоти каби соҳаларда долзарбдир. Таҳлилий
тавсиялар орқали адвокатлар ва мижозлар аниқ, асосли ва шаффоф қарорлар қабул
қилиш имконига эга бўладилар, бу эса суд-хуқуқ тизимига ишончни янада
кучайтиради.

СИ ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлар учун ҳам ўз ҳуқуқларини амалга

оширишга кенг йўл очади. Қиммат ҳуқуқий хизматларни тўлай олмайдиганлар учун
бепул чатботлар, автоматик ҳужжатлар яратиш тизимлари ва платформалари ҳуқуқий
жараёнларни тушунишни соддалаштиради. Улар фойдаланувчиларга ўз ҳуқуқларини
англаб етишга, керакли ҳужжатларни тайёрлашга, суд ва процесуал тартибга риоя
қилишга ёрдам беради. Айниқса, қишлоқ жойларида ёки ҳуқуқий ресурслар чекланган
ҳудудларда бундай технологиялар инсонларга ўз манфаатларини ҳимоя қилиш ва
тенгҳуқуқлилик асосида суд жараёнларида иштирок этиш имконини яратади.

Юристлар СИ дастурлари ёрдамида реал вақт режимида таҳлилий маълумотлар

билан танишиб чиқишга ва янада пухта ҳуқуқий стратегиялар ишлаб чиқиш имконига
эга бўлади. Улар маълумотлар базасидаги ўзгаришлар, ҳуқуқий статистика ва
томонларнинг простесуал ҳаракати ҳақидаги ахборотни доимий тарзда қайта ишлайди
ва шу асосда эҳтимолий натижаларни прогноз қила олади ҳамда шунга мос равишда
энг яхши вариантни таклиф этади. Масалан, алимент ёки васийлик бўйича низоларда
СИ муроса нуқталарини тавсия қилиши ёки музокараларда қаерга урғу бериш


background image

Page 45

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH

SJIF = 5.441

Volume 3, Issue 8,August 2025

www.in-academy.uz

кераклигини кўрсатиб бериши мумкин. Бу эса муваффақият қозониш эҳтимолини
оширади ва суд жараёнида мослашувчан ҳаракат қилиш имконини беради.

Бугунги кун халқаро тажрибада СИ суд жараёнларига ҳам фаол жорий

этилаётгани ҳеч кимга сир эмас. У судяларга қарорларни таҳлил қилиш, мажлисларни
режалаштириш ва иш юкламасини бошқаришда ёрдам бермоқда. Ишларни тартибга
солиш, муддатларни назорат қилиш ва муҳим жиҳатларни аниқлаш каби вазифаларни
автоматлаштириш орқали суд тизимининг самарадорлигини оширмоқда. СИ
тизимлари суд қарорлари базасини таҳлил қилиб, судяларга мос ҳуқуқий амалиёт ва
статистик маълумотларни тақдим этмоқда. Бу эса изчил ва асосланган қарорлар
чиқаришга ёрдам берибгина қолмай, судларнинг ҳаддан ташқари банд ҳолатида
хатоларга йўл қўйиш хавфини камайтиради.

Суд қарорлари матнларини таҳлил қилишда ҳам СИ тарафкашликларни

аниқлашга ёрдам беради. Бундай замонавий тизимлар суд қарорларидаги тил
андозаларини аниқлаб, уларнинг гендер, ёш ёки ижтимоий ҳолатга нисбатан нохолис
бўлиш эҳтимолини камайтиради. Бу эса аёллар, болалар ва ижтимоий заиф гуруҳларни
ўз ичига қамраб олган оила ҳуқуқи соҳасидаги ишларда айниқса долзарбдир.

Дунёнинг кўплаб мамлакатларида оилавий низолар билан боғлиқ суд ишларида

СИ дан фойдаланиш бўйича тажриба лойиҳалари амалга оширилмоқда. Мисол учун,
Буюк Британияда СИ иш юритиш ва натижаларни башорат қилишда қўлланилиб, бу
жараённи тезлаштириш ва низоларни камайтиришга ёрдам бермоқда.

Сингапурда ушбу технологиялар никоҳдан ажралиш ишларида кенг қўлланмоқда

ва илгари қабул қилинган қарорлар асосида натижаларни прогноз қилиш орқали
очиқликни таъминлашга ёрдам бермоқда. Бирлашган Араб Амирликларида эса СИ
ҳужжатларни текширишдан тортиб, ишларни таснифлашгача бўлган суд жараёнининг
босқичларини автоматлаштиришда фойдаланилмоқда.

Шу нарса аниқки, СИнинг оила ҳуқуқига глобал равишда жорий қилиниш

жараёни турли мамлакатларда турлича кечмоқда. Хусусан, Америка Адвокатлар
Ассоциациясининг 2024 йилги Ҳуқуқий технологияларни ўрганиш бўйича ҳисоботига
кўра, АҚШдаги адвокатларнинг 30,2 % ҳозирда ўз иш жараёнида СИ технологиясидан
фойдаланишини таъкидлаган бўлса, бу кўрсаткич катта ҳуқуқий фирмаларда 47,8 %
гача етган.

1

Буюк Британияда эса 2025 йилги ҳуқуқий тенденциялар ҳисоботига мувофиқ,

юридик фирмаларнинг 96 % аллақачон СИ ни қайсидир шаклда ўз амалиётига
интеграция қилган бўлиб, адвокатлик компанияларининг ярмидан кўпи (56%) ушбу
технологияни универсал равишда қўлламоқда. Бундан ташқари, адвокатларнинг 62 %
кейинги йил давомида СИ дан фойдаланишни кенгайтиришни режалаштирган.

2

“Cанадиан Лаwер Магазине” журналининг 2024 йилдаги ҳисоботига кўра,

Канаданинг юридик соҳадаги компаниялар томонидан СИ технологияларини қўллаш
сўнги бир йил ичида икки баравар ошган, бу эса юристларнинг янги технологияларга
тобора кўпроқ ишонч билдираётганини кўрсатади. Ҳисоботда, 2025 йилда ҳам СИ дан
фойдаланишда яна 10 % дан юқори ўсиш бўлиши кутилаётгани таъкидланган, бу эса

1

Америка Адвокатлар Ассоциациясининг 2024 йилги Ҳуқуқий технологияларни ўрганиш бўйича ҳисоботи,

https://www.americanbar.org/groups/law_practice/resources/tech-report/2024/2024-artificial-intelligence-techreport/

2

Clio йирик технологик юридик компаниясининг 2025 йилги ҳуқуқий тенденциялар ҳисоботи,

https://www.lexology.com/library/detail.aspx?g=526dd9c7-ef1c-4f35-86d7-54e60073ca22&


background image

Page 46

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH

SJIF = 5.441

Volume 3, Issue 8,August 2025

www.in-academy.uz

СИ технологияларининг кичик фирмалардан тортиб йирик амалиётгача жадал жорий
этилаётганидан далолатдир.

3

Нидерландия Статистика хизмати маълумотларига кўра, 2024 йилда СИ

технологияларидан фойдаланаётган ўн нафар ва ундан ортиқ ходимга эга юридик
компаниялар улуши 22,7 % га етди. Бу кўрсаткич 2023 йилга нисбатан деярли 9 % га
ошган бўлиб, мамлакатда рақамли трансформация йўналишида сезиларли ўсишни
кўрсатмоқда. Бу маълумотлар шуни англатадики, юридик ташкилотлар тобора кўпроқ
СИ ни ўз фаолиятларига жорий қилмоқда, бу эса ҳуқуқий жараёнларни
оптималлаштириш, вазифаларни автоматлаштириш ва технологик жиҳатдан жадал
ривожланаётган муҳитда рақобатбардош бўлиш имконини бермоқда.

4

Дунё мамлакатларида оила ҳуқуқига СИ ни жорий қилиш тезлиги турлича

кечмоқда. Масалан, Лотин Америкасида ва, айниқса Бразилия, Чили ва Мексика каби
давлатларда СИ дан фойдаланиш 2024 йилда 18 % га ошиб, умумий қамров даражаси
40 % га етган - бу глобал ўртача кўрсаткичдан юқори бўлиб, минтақадаги мазкур
технологияга бўлган юқори қизиқиш даражасини кўрсатади.

Шубҳасиз, ушбу глобал жараённи янада юксалтириш учун халқаро ҳамкорлик ва

ўзаро тажриба алмашинувни йўлга қўйиш зарур. Давлатлар, юридик институтлар ва
технология ишлаб чиқувчилар ўртасидаги ҳамкорлик ривожланаётган давлатларга
уларнинг ҳуқуқий ва маданий ўзига хослигини инобатга олган ҳолда, самарали ва
аҳлоқий сунъий интеллект дастурларини татбиқ этишда ёрдам бериши мумкин.
Айниқса оила ҳуқуқи соҳасида қонунларнинг бузилишига йўл қўймаслик ва процессуал
хатолар хавфини камайтириш учун глобал аҳлоқий стандартлар ишлаб чиқилиши
муҳимдир.

Ҳозирда оила ҳуқуқи соҳасида турли давлатлар ҳуқуқий тизимларнинг ўзаро

уйғунлашувига ҳам СИ кўмаклашмоқда, бу эса халқаро ҳуқуқий тан олинган
стандартларга мос келади, хусусан Болаларни ўғирлашнинг фуқаролик-ҳуқуқий
жиҳатлари тўғрисидаги халқаро Гаага конвенциясига ҳам. Технология қайси мамлакат
қонуни қўлланиши кераклигини аниқлашга ёрдам бериб, норматив зиддиятларни
аниқлайди ва васийлик ёки учрашув масалаларида қарорлар халқаро стандартларга
мос бўлишига кўмаклашади. Бундай алгоритмларнинг рақамли платформаларга
интеграциялашуви трансчегаравий ишларни тезроқ кўриб чиқиш, ўзаро келишувни
таъминлаш ва мамлакатлар ўртасида ҳуқуқий ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат
қилади.

Дунё бўйлаб СИ ҳуқуқий тизимларга чуқур интеграциялашиб борар экан, адолат

ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш учун сунъий интеллект воситаларини ишлатиш
бўйича халқаро ахлоқ стандартларини ишлаб чиқиш зарурати вужудга келади. Бу
борада оила ҳуқуқи айниқса муҳим ҳисобланади, чунки бу соҳа оилавий зўравонлик
қурбонлари, болалар ёки ижтимоий заиф шахслар манфаатларига бевосита таъсир
кўрсатади. Ахлоқий нормаларсиз СИ нотўғри қарорлар қабул қилинишига, алгоритмик
нохолисликка йўл қўйиш ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишларига олиб

3

Canadian Lawyer Magazine журналининг 2024 йилдаги ҳисоботи,

https://www.canadianlawyermag.com/resources/legal-technology/use-of-genai-in-law-doubles-in-2024-2025-brings-
another-double-digit-growth-report/392368

4

Нидерландия

Статистика

хизматининг

2024

йилги

маълумоти,

https://www.cbs.nl/en-

gb/news/2025/09/increasing-use-of-ai-by-business


background image

Page 47

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH

SJIF = 5.441

Volume 3, Issue 8,August 2025

www.in-academy.uz

келиши мумкин. Бундай хатарларга муваффақиятли қарши туриш учун шаффофлик,
масъулият, маълумотлар хавфсизлиги ва инсон назоратини таъминловчи халқаро
ҳуқуқий хужжатларнинг қабул қилиниши СИ дастурларига ишончни оширади. Муҳими
шундаки, бу технологиялар адолатнинг ўрнини босмаслиги аниқ, аммо уни
мустаҳкамлашга катта ёрдам беради.

Бу йўналишда жаҳон тажрибасидан келиб чиқадиган бўлсак, Америка Юристлар

Ассоциацияси (АБА), Халқаро Юристлар Ассоциацияси (ИБА) ва бошқа кўпгина
нуфузли халқаро юридик ташкилотлар СИ нинг юридик амалиётга таъсирининг ошиб
бораётганини тан олиб, рақамли саводхонлик талабларига асосланган ўз
ташаббусларини илгари сураётганини кўрамиз. Масалан, 2024 йил 29 июлда Америка
Юристлар Ассоциацияси СИ нинг юридик амалиётда қўлланилишига доир ўзининг
биринчи расмий позициясини - 512-сонли Формал Фикрини эълон қилди. Ушбу
ҳужжатда юристлар қуйидаги мажбуриятларга эга экани таъкидланади: СИ дан
фойдаланганда касбий малакани сақлаш, мижоз маълумотларининг махфийлигини
ҳимоя қилиш, мижозлар билан алоқада шаффофликни таъминлаш, сунъий
интеллектдан фойдаланишда мустақил текширувсиз унга тўлиқ ишонмаслик ва
ходимлар томонидан СИ қўлланилишини назорат қилиб бориш. Ассоциация
шунингдек СИ самарадор бўлишига қарамай, юристлар ҳар доим касбий масъулиятни
технологияларга юкламаслиги лозимлигини алоҳида таъкидлайди.5

Худди шундай 2024 йил сентябрь ойида Халқаро Юристлар Ассоциацияси СИ ва

рақамли технологиялар сиёсати маркази билан ҳамкорликда “Келажак аллақачон
бошланди: СИ ва юридик касб” номли ҳисоботни тақдим этди. Ҳисоботга кўра,
кўпчилик юридик фирмаларда СИ асосан маъмурий вазифалар, бизнесни
ривожлантириш ва маркетингда ишлатилаётган бўлсада, махфийлик ва интеллектуал
мулк ҳуқуқини таъминлаш ҳамда ахборот хавфсизлиги каби йўналишларда
муаммоларни вужудга келтирмоқда. Ҳисоботда ушбу муаммоларни ечимини топиш ва
СИ ни самарали қўллаш учун юридик ходимларни ушбу соҳада ўқитиш ва ахлоқий
меъёрларга қатъий риоя қилишни таъминлаш зарурлиги таъкидланади.

6

Бундан ташқари, СИ технологияларининг мураккаблиги ва тез суръатларда

ривожланиб бориши юридик соҳа вакиллари, дастурчилар ва қонун чиқарувчилар
ўртасида соҳалараро ҳамкорликни талаб қилади. Кўпинча ҳуқуқшунослар СИ
воситаларининг имкониятларини тўлиқ баҳолашда қийналишади, дастурчилар эса
оила ҳуқуқидаги ўзига хос нозик ҳуқуқий ва ахлоқий мезонларни яҳши англамаслиги
мумкин. Бундай касб эгалари ўртасидаги ҳамкорлик, айниқса, васийлик ва ҳомийлик,
оилавий зўравонликлар ва трансчегаравий оилавий низолар каби соҳаларда
қўлланиладиган СИ воситаларининг қонуний ва ахлоқий талабларга мос бўлишини
таъминлаш учун муҳимдир. Бу каби ҳамкорлик СИ нинг адолатга эришиш йўлидаги
воситага айлантиришда хизмат қилиши лозим.

Оила ҳуқуқида СИ нинг келажаги масаласига тўхталадиган бўлсак, мазкур

технология иштирокида фаолият юритувчи юридик фирмалар ва виртуал ҳуқуқий

5

Америка Юристлар Ассоциациясининг сунъий интеллектнинг юридик амалиётда қўлланилишига доир

ҳужжати, 512-сонли Формал Фикр,

https://www.insideglobaltech.com/2024/08/06/aba-publishes-first-opinion-on-

the-use-of-generative-ai-in-the-legal-profession/

6

Келажак аллақачон бошланди: Сунъий интеллект ва юридик касб номли ҳисобот,

https://verbit.ai/legal/report-

examines-ais-impact-regulation-and-best-practices-for-the-legal-sector/


background image

Page 48

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH

SJIF = 5.441

Volume 3, Issue 8,August 2025

www.in-academy.uz

хизматлар оила ҳуқуқи соҳасини жиддий ўзгартираётганини кўришимиз мумкин.
Кунига 24 соат ва ҳафтасига 7 кун тўхтамасдан ишлайдиган виртуал ҳуқуқий
платформалар мижозларга масофавий ва арзон маслаҳат олиш имконини яратмоқда,
бу эса нафақат адолатга эришишни осонлаштиради, балки юридик фирмаларга
сифатни пасайтирмасдан кўпроқ мижозларга хизмат кўрсатиш имконини беради.

Кундан кунга СИ тобора кўпроқ психологик ва ижтимоий маълумотлар билан

интеграциялашмоқда, бу ўз навбатида оила ҳуқуқи соҳасида қарорлар қабул қилишда
кўпроқ комплекс ёндашувни таъминлаш имконини яратади. Масалан, алгоритмлар
психологларнинг хулосалари, хулқ-атвор андозалари ва васийлик органлари берган
маълумотларни таҳлил қилиб, васийлик ва ҳомийлик ёки фарзанд билан учрашувлар
бўйича ҳуқуқий муносабатларда болаларнинг манфаатларини чуқурроқ ҳисобга
олишга ёрдам беради. Агар бу технологиялар ахлоқий тамойиллар асосида қўлланса,
суд қарорларининг адолат меъзони асосида қабул қилинганига ишонч янада ошади.
Бундан ташқари, СИ гувоҳлар кўрсатмалари ва иш бўйича ёзишмаларни таҳлил қилиб,
зўравонлик ёки эмоционал зарар каби хавфли ҳолатларни олдиндан аниқлаб, эрта
чоралар кўришга имкон беради.

Бунга параллел равишда, ҳозирда СИ асосида ишлайдиган ва ажрашган ота-

оналарнинг фарзанд тарбиясини ҳамкорликда амалга оширишга ёрдам берадиган
воситалар ва смарт-шартномалар ишлаб чиқилмоқда, бундай воситалар оилавий
келишувларнинг бажарилишини автоматлаштиради. Ушбу дастур ва иловалар ота-
оналарга учрашув жадвалини келишишга, харажатларни ва ёзишмаларни бошқаришга
ёрдам бериб, улар ўртасида низоларни камайтиради. Бундай замонавий смарт-
шартномалар ёрдамида олдиндан белгиланган қоидаларга асосан алимент
тўловларини автоматик равишда амалга ошириш ёки фарзандлар билан учрашувлар
жадвалини ўзгартириш мумкин.

Халқаро болалар ташкилотлари, шу жумладан ЮНИCEФ СИ нинг болалар

ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги ролини ўрганмоқда ҳамда турли мамлакатларда
болалар яшаш шароитларини мониторинг қилиб, тегишли ҳуқуқий ислоҳотлар ишлаб
чиқиш бўйича тавсиялар тайёрлашда технологияни фаол қўлламоқда. Бу йўналишдаги
саъй-ҳаракатлар СИ ни инсон ҳуқуқлари ва умуминсоний қадриятларга асосланган
қонун ижодкорлиги тизимларига интеграция қилиш зарурлигини яна бир бор
кўрсатади.

Хулоса қилганда, СИ оила ҳуқуқи соҳасида адолат, самарадорлик ва

инсонпарварликни тубдан яхшилашга қодир воситадир. У ҳуқуқий жараёнларни
соддалаштиради, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш кўламини оширади ва асосли таҳлилий
тавсияларни тақдим этади. 2024 йилги Халқаро юридик технологиялар Ассоциацияси
маълумотларига кўра, юристларнинг 63 % СИ орқали мижозларга хизмат кўрсатиш
яхшилангани, 71 % эса ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлар учун адолатга эришиш
имконияти ошганини билдирган. Агар масъулият билан қўлланилса, СИ юристлар
ишини енгиллаштириши ва, айниқса, зўравонлик, васийлик ва ажрашиш ишларида,
оилаларнинг ҳиссий ва ҳуқуқий юкини камайтириши мумкин.

7

7

2024

йилги

Халқаро

юридик

технологиялар

Ассоциацияси

сўровномаси

ҳисоботи

,

https://legaltechnology.com/2024/09/05/ilta-2024-survey-suggests-chasm-between-small-and-large-law-firms-gen-ai-
plans-use/


background image

Page 49

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH

SJIF = 5.441

Volume 3, Issue 8,August 2025

www.in-academy.uz

Бироқ бу қоидаларга СИ ни фақат шаффоф, ахлоқий ва ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинган
ҳолда ишлатиш орқали эришиш мумкин, яни оилавий низоларнинг шахсий ва маданий
хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, СИ ни фақат инсон назорати остида ва ахлоқий
қоидаларга асосан қўлланилишини таъминлаш лозим. СИ адолатга таҳдид сифатида эмас,
балки таянч бўлиши учун юристлар, дастурчилар ва қонун ижодкорлари унинг ривожланиш
йўналишини биргаликда шакллантиришлари керак. Халқаро ҳамкорлик, ягона стандартлар ва
тушунарли технологиялар орқали СИ нафақат оила ҳуқуқини такомиллаштиради, балки унинг
энг муҳим тамойилларини - адолат, раҳм-шафқат ва инсон қадр-қимматини мустаҳкамлайди.

Адабиётлар ва маълумотлар манбаи (references):

1.

Америка Адвокатлар Ассоциациясининг Ҳуқуқий технологияларни ўрганиш бўйича

ҳисоботи, (2024) 2024 Artificial Intelligence TechReport.
2.

Clio йирик технологик юридик компаниясининг 2025 йилги ҳуқуқий тенденциялар

ҳисоботи, (2025), Article of the Lexology: AI Adoption is Rising 62% of UK Firms Expect to
Use More in the Next Year.
3.

Canadian Lawyer Magazine журналининг 2024 йилдаги ҳисоботи, (2024), Use of GenAI

in law doubles in 2024, 2025 brings another double-digit growth: report.
4.

Нидерландия Статистика хизматининг 2024 йилги маълумоти, (2024), Statistics

Netherlands: Increasing use of AI by business.
5.

Америка Юристлар Ассоциациясининг сунъий интеллектнинг юридик амалиётда

қўлланилишига доир ҳужжати, 512-сонли Формал Фикр, (2024), Inside Global Tech: ABA
Publishes First Opinion on the Use of Generative AI in the Legal Profession.
6.

Келажак аллақачон бошланди: Сунъий интеллект ва юридик касб номли ҳисобот,

(2024), The Article: New findings on AI’s impact, regulation and best practices for the legal
sector.
7.

2024 йилги Халқаро юридик технологиялар Ассоциацияси сўровномаси ҳисоботи,

(2024), ILTA 2024 Survey suggests chasm between small and large law firms’ Gen AI plans &
use.

Библиографические ссылки

Америка Адвокатлар Ассоциациясининг Ҳуқуқий технологияларни ўрганиш бўйича ҳисоботи, (2024) 2024 Artificial Intelligence TechReport.

Clio йирик технологик юридик компаниясининг 2025 йилги ҳуқуқий тенденциялар ҳисоботи, (2025), Article of the Lexology: AI Adoption is Rising 62% of UK Firms Expect to Use More in the Next Year.

Canadian Lawyer Magazine журналининг 2024 йилдаги ҳисоботи, (2024), Use of GenAI in law doubles in 2024, 2025 brings another double-digit growth: report.

Нидерландия Статистика хизматининг 2024 йилги маълумоти, (2024), Statistics Netherlands: Increasing use of AI by business.

Америка Юристлар Ассоциациясининг сунъий интеллектнинг юридик амалиётда қўлланилишига доир ҳужжати, 512-сонли Формал Фикр, (2024), Inside Global Tech: ABA Publishes First Opinion on the Use of Generative AI in the Legal Profession.

Келажак аллақачон бошланди: Сунъий интеллект ва юридик касб номли ҳисобот, (2024), The Article: New findings on AI’s impact, regulation and best practices for the legal sector.

йилги Халқаро юридик технологиялар Ассоциацияси сўровномаси ҳисоботи, (2024), ILTA 2024 Survey suggests chasm between small and large law firms’ Gen AI plans & use.