Авторы

  • Бобур Ибадуллаев
    Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligining кomplaynes bolimi boshligi

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.cajar.134326

Ключевые слова:

реабилитация ҳимоя механизми айбсиз деб топиш гумон қилинувчи айбланувчи судланувчи жиноят таркиби жиноятга дахлдорлик жиноий ҳодиса

Аннотация

жиноят процессида жиноят ишини судга қадар юритиш босқичида жиноий жавобгарлик масаласи кўрилган шахсга нисбатан кейинчалик унинг жавобгарлигини рад этувчи қонуний асослар етарли бўлганда, шахснинг бузилган барча ҳуқуқларини қайта тиклаш жараёни реабилитациянинг мазмун-моҳиятини ташкил этади. Бузилган ҳуқуқлар қаторига шахснинг шаъни, қадр-қиммати, жамиятдаги ўрни билан боғлиқ бўлган, мулкий-номулкий ва оилавий муносабатларга доир бўлган, моддий ва маънавий зарар билан боғлиқ бўлган ҳамда меҳнат қилиш, нафақа олиш, уй-жойдан фойдаланиш каби ҳуқуқларни киритиш мумкин. Шунингдек, реабилитация-шахснинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш доирасида давлатнинг ҳимоя функциясининг асосий қисмини ташкил этади. Ушбу мақолада реабилитациянинг мазмун-моҳияти ва назарий асослари ёритиб берилган.


background image

Page 50

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH

SJIF = 5.441

Volume 3, Issue 8,August 2025

www.in-academy.uz

ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИДА РЕАБИЛИТАЦИЯ: МАЗМУН-

МОҲИЯТ, ТУРЛИЧА ЁНДОШУВЛАР ВА НАЗАРИЙ

ЖИҲАТЛАР ТАҲЛИЛИ

Ибадуллаев Бобур Камилжонович

Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligining

кomplaynes bolimi boshligi

еmail: bobur_law@mail.ru

https://doi.org/10.5281/zenodo.16835472

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Qabul qilindi: 07-Avgust 2025 yil
Ma’qullandi: 10- Avgust 2025 yil

Nashr qilindi: 13- Avgust 2025 yil

жиноят процессида жиноят ишини судга қадар
юритиш босқичида жиноий жавобгарлик масаласи
кўрилган шахсга нисбатан кейинчалик унинг
жавобгарлигини рад этувчи қонуний асослар
етарли бўлганда, шахснинг бузилган барча
ҳуқуқларини

қайта

тиклаш

жараёни

реабилитациянинг мазмун-моҳиятини ташкил
этади. Бузилган ҳуқуқлар қаторига шахснинг шаъни,
қадр-қиммати, жамиятдаги ўрни билан боғлиқ
бўлган,

мулкий-номулкий

ва

оилавий

муносабатларга доир бўлган, моддий ва маънавий
зарар билан боғлиқ бўлган ҳамда меҳнат қилиш,
нафақа олиш, уй-жойдан фойдаланиш каби
ҳуқуқларни

киритиш

мумкин.

Шунингдек,

реабилитация-шахснинг

бузилган

ҳуқуқларини

тиклаш

доирасида

давлатнинг

ҳимоя

функциясининг асосий қисмини ташкил этади. Ушбу
мақолада реабилитациянинг мазмун-моҳияти ва
назарий асослари ёритиб берилган.

KEYWORDS

реабилитация,

ҳимоя

механизми,

айбсиз

деб

топиш, гумон қилинувчи,
айбланувчи,

судланувчи,

жиноят таркиби, жиноятга
дахлдорлик, жиноий ҳодиса.

Бугунги кунда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий

мақсади шахснинг қадр-қимматини сақлаш ва унинг ҳуқуқ ва манфаатларини
самарали ҳимоя қилишга қаратилган.

2020 йил 10 aвгустдa “Суд-тергов фaолиятидa шaхснинг ҳуқуқ вa

эркинликлaрини ҳимоя қилиш кaфолaтлaрини янaдa кучaйтириш чорa-тaдбирлaри
тўғрисидa”ги ПФ-6041-сонли Фaрмонидa суд-тергов aмaлиётини тaҳлил қилиш вa
фуқaролaр мурожaaтлaрини ўргaниш нaтижaлaри жиноят процессидa шaхснинг ҳуқуқ
вa эркинликлaрини ҳимоя қилиш кaфолaтлaрини тaъминлaш бўйичa бир қатор
вазифаларнинг белгиланиши фикримиз далилидар.

Суд-тергов амалиётида реабилитация этилган шахсларга етказилган зиённи

қоплаш ва унинг бошқа ҳуқуқларини тиклаш энг долзарб масалалардан бири
ҳисобланади.

Жиноят процессуал қонунчиликда реабилитация жараёни шахснинг бузилган

ҳуқуқ ва эркинликларини тиклашга қаратилган муҳим механизмлардан бири
ҳисобланади. Ушбу жараён, одатда, шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб,


background image

Page 51

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH

SJIF = 5.441

Volume 3, Issue 8,August 2025

www.in-academy.uz

кейинчалик унинг жиноятга алоқадор эмаслиги аниқланган ҳолатларда қўлланилади.
Реабилитация масаласига ҳуқуқий асос сифатида халқаро ҳамжамиятда бир қатор
нормалар мавжуд бўлиб, миллий қонунчилигимизга имплементация қилиш чоралари
кўриш зарурати мавжуд.

“Реабилитация” сўзи лотинча “rehabilitatio” сўзидан олинган бўлиб, “тиклаш”,

“тузатиш” деган маъноларни англатади. Реабилитация тушунчаси юридик соҳадан
ташқари, тиббиёт ва ижтимоий соҳадан ҳам кенгроқ қўлланилади.

Халқаро ҳамжамият узоқ вақтдан бери айбсиз шахсларни ҳимоя қилишга

қаратилган ҳуқуқий нормалар мавжуд бўлиб, асоссиз жиноий таъқиб қилиш ва ёки
судланганлик ҳолатларига нисбатан қатъий қонуний ҳаракатлар амалга оширилиб
келинган. Бу борада бир қатор нормалар 1948 йилда инсон ҳуқуқлари ва асосий
эркинликларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Конвенцияда мустаҳкамланган.

Реабилитация тушунчаси, мазмун-моҳияти ва унинг назарий асослари

ҳуқуқшунос олимлар томонидан турли даврларда турлича талқин этилган.

Рус олими Н. И. Миролюбов, “реабилитация йўқолган ҳуқуқларни тўлиқ

тикламайди, имтиёзларга эга бўлиш ва уларга эришиш учун янги ҳуқуқий лаёқатни
юзага чиқаради

1

”, деб ҳисоблаган.

Бу борада ҳақиқатдан ҳам шахснинг бузилган ҳуқуқларини тиклашда

реабилитация тўлиқ ёрдам бермайди, лекин шахснинг аввалги ҳолатига қайтишга
ёрдам беради. Масалан, шахс ноқонуний жавобгарликка тортилиши натижасида
ўзининг соғлигини бутунлай йўқотиши мумкин. Бу ҳолатни қўлиқ равишда қайта
тиклаш имконияти йўқ.

Н.N.Розинга кўра, “масъул шахслар томонидан қўллаб-қувватланган ноқонуний

ҳаракатлар учун жавобгарлик назарияси, кейинчалик реабилитация юзага келганда
жабрланувчининг моддий зарарини қоплаш масалаларини талқин этилган

2

”.

Меҳнат бозори талабларидан келиб чиқиб, моддий зарарни ундириш

реабилитациянинг асосий жиҳатларидан бири саналади. Бироқ, бу борада ҳам моддий
зарарни ундириш механизми мавжуд бўлиши зарурий аҳамиятга эгадир.

Жиноят процессуал қонунчиликка мувофиқ давлат жиноят содир этган шахсга

нисбатан жиноий таъқибни қўллаб-қувватлайди. Агар таъқиб қилинаётган шахс
айбсиз бўлса, жиноят ишини юритишга масъул бўлган шахслар томонидан турли
процессуал мажбурлаш чораларини қўллаш орқали шахсга нисбатан бир қанча
ноқонуний ҳаракат натижасида етказилган зарарлар ва бузилган ҳуқуқларни тиклаш
имкониятини давлат кафолатлайди ва масъул шахсларга мажбурият юклайди.
Реабилитация қилинган шахслар жавобгарликнинг мантиқий натижасида жиноят
ишини юритишга масъул бўлган шахсларга қўшимча мажбурият масаласи юзага
келади.

Бу борада П.I.Люблинский “айбдор деб топганларни таъқиб қилиш давлат

идораларининг вазифаси, бегуноҳ одамларни ҳам жавобгарлиги юзасидан келиб

1

Миролюбов Н.И. Реабилитация как специальный правовой институт // Журнал Министерства юстиции. –

1902. – № 3–4. – С. 139.

2

Розин Н.Н. О вознаграждении лиц, невинно привлеченных к уголовному суду // Журнал Министерства

юстиции.– 1897.– № 9–10.– С. 102.


background image

Page 52

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH

SJIF = 5.441

Volume 3, Issue 8,August 2025

www.in-academy.uz

чиқадиган оқибатлар давлат органларининг мутлақо қонуний ҳаракатлари
натижасида келиб чиқади

3

”, деб фикр билдирган.

Ҳақиқатдан ҳам, давлат ўзига бу масала юзасидан турли мажбуриятларни

олмоқда. Аслида шахсга нисбатан ноқонуний айбловлар ва турли ҳаракатлар ким
томонидан қўлланилган бўлса, шу шахснинг жавобгарлик масаласини кўриб чиқиш
зарур.

M.V.Погребний бу борада “Масъулиятни ва мажбуриятни давлат ўзига олишини

тушуниш қийин масала, чунки бу ҳолда давлат ўзига қарши ҳаракатларни амалга
ошираётгани ажабланарлидир

4

” деб таъкидлаган.

Аслида, бу қонун устуворлигини таъминлаш, жабрланганларнинг мулкий ва

маънавий зарарини тиклаш каби ижтимоий фойдали мақсадларга эришиш учун давлат
имконият яратади ва барчасини ўз ҳимоясига олади. Давлатнинг самарали ҳимоя
функцияси реабилитация нормаларини амалда қатъий қўллаш имконини яратади.

Бизнинг

фикримизча,

реабилитация

юзага

келадиган

ижтимоий

муносабатларни тартибга солувчи процессуал қоидаларнинг маълум бир гуруҳи
сифатида шахсн оқлашн , жиноят ишини реабилитация қилиш нормаларига мувофиқ
тергов, суд жараёни босқичларида тугатиш масалаларини ҳал этади.

Шахсни реабилитация қилиш жараёнида унинг бузилган ҳуқуқ ва

манфаатларини тўлиқ ва етарли даражада тиклашда маълум бир муаммоларга дуч
келинади. Бу жараён шахснинг ҳолатига боғлиқ бўлган амалиёт ҳисобланади.

Шахснинг жиноят содир этилишига дахли бўлмаса ҳам ребилитация

қилинишига сабаб бўлади. Шахснинг жиноятдан хабари бўлмаса, алоқадор бўлмаса бу
содир этилган жиноятга дахли

5

йўқ деб топилади.

Реабилитацияга оид юридик адабиётларда турлича назарий ёндашувлар
Юридик адабиётларда реабилитацияга турлича ёндашувлар мавжуд бўлиб,

уларни қуйидагича таснифлаш мумкин:

Биринчидан, реабилитация фақат қонуний жараён сифатида талқин қилинади,

яъни шахсни жиноятга алоқадор эмас деб топиш ва тегишли қарорларни чиқариш
билан боғлиқ ҳолатларни ўз ичига олади.

Иккинчидан, реабилитация шахснинг жамиятдаги мавқеини тиклаш, унга

нисбатан шаклланган салбий муносабатни бартараф этиш жараёни сифатида
қаралиши мақсадга мувофиқдир.

Учинчидан, реабилитация инсон қадри, эркинликлари ва давлатнинг ҳуқуқий

мажбуриятлари нуқтаи назаридан таҳлил қилинади ва амалга оширилади.

Хулоса

қилиб

айтганда

реабилитация

тушунчаси,

мазмун-моҳияти

қуйидагиларни ўз ичига олади:

1) шахсни жиноят содир этишда айбсиз деб расман тан олиш;

3

Люблинский П.И. Свобода личности в уголовном процессе. Меры, обеспечивающие неуклонение

обвиняемого от правосудия. – СПб., 1906. – С. 622.

4

Погребной М.В. Специальные основания ответственности государства за вред, причиненный

государственными органами // Рос. судья. – 2003. – № 8. – С. 30.

5

Б.Б.Муродов. Жиноят-процессуал қонун нормаларини эркинлаштириш йўллари // Олий юридик ўқув

юртларида инсон ҳуқуқлари муҳофазасини таъминловчи фанларнинг ўқитишнинг замонавий муаммолари.
Тошкент. Ўзбекистон Миллий университети ҳуқуқшунослик факультети 2009. Б. 66-69.


background image

Page 53

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH

SJIF = 5.441

Volume 3, Issue 8,August 2025

www.in-academy.uz

2) етказилган зарарни қоплаш ва шахснинг бошқа ҳуқуқларни тиклашда

қонуний чораларни қўллаш имконини бериш;

3) шахсни жавобгарликка тортишда йўл қўйилган хатоларни тан олиш орқали

шахсни ижтимоий ҳаётга мослашувини таъминлаш;

4) шахсга нисбатан турли имтиёзлар беришни ва компенцасиялар

кўринишидаги тўловларни амалга оширишни таъминлаш;

5) Етказилган зарарни қоплаш миқдорини аниқ белгилаш ва унинг

муддатларини қисқартириш;

6) шахснинг ижтимоий ва маънавий тикланиш масаласини ҳал этилишини

таъминлаш.
Бир сўз билан айтганда, реабилитация давлатнинг ҳимоя функциясини амалга
оширишнинг энг муҳим воситаси ҳисобланади.

Фойдаланилган адабиётлар ва норматив ҳуқуқий ҳужжатлар:

1. Ўзбекистон Республикаси конституцияси. 01.05.2023 й. https://lex.uz/docs/6445147
2.

Ўзбекистон

Республикаси

Жиноят-процессуал

кодекси.

01.04.1995

й.

https://lex.uz/docs/111460
3. “Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш
кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон
Республикаси Президентининг Фармони, 10.08.2020 йилдаги ПФ-6041-сон.
https://lex.uz/docs/4939467
4. Лазарев В.В. Уголовный процесс: теория и практика. – М., 2015. – С. 400.
5. Петрухин И.Л. Оправдательный приговор и право на реабилитацию. – М., 2009. – С.
180.
6. Рустамов М.Ҳ. Институт реабилитации в уголовном процессе. – Ташкент, 2018. – С.
160.
7. Киселёв В.В. Реабилитация как юридическая категория. – М., 2016. – С. 110.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси конституцияси. 01.05.2023 й. https://lex.uz/docs/6445147

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси. 01.04.1995 й. https://lex.uz/docs/111460

“Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 10.08.2020 йилдаги ПФ-6041-сон. https://lex.uz/docs/4939467

Лазарев В.В. Уголовный процесс: теория и практика. – М., 2015. – С. 400.

Петрухин И.Л. Оправдательный приговор и право на реабилитацию. – М., 2009. – С. 180.

Рустамов М.Ҳ. Институт реабилитации в уголовном процессе. – Ташкент, 2018. – С. 160.

Киселёв В.В. Реабилитация как юридическая категория. – М., 2016. – С. 110.