Мақолада таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТС тарқатиш билан боғлиқ жиноят ишларини тергов қилишнинг ҳозирги кундаги ҳолати, тергов амалиётида учраётган айрим муаммоли ҳолатлар ва йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар, мазкур муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан асослантирилган таклифлар ишлаб чиқилган. Шу билан бирга ушбу турдаги жиноят ишларини тергов қилишни такомиллаштириш зарурати асослантирилган.