Page 179
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF EDUCATION
AND INNOVATION
IF = 5.281
Volume 4, Issue 04,April 2025
www.in-academy.uz
ЎЗБЕКИСТОНДА ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ УЧУН
МАЛАКАЛИ МУТАХАССИСЛАР ТАЙЁРЛАШ ВА
КАДРЛАРНИНГ ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ҲАМДА
ПРОФЕССИОНАЛ САЛОҲИЯТИНИ ЯНАДА
ОШИРИШНИНГ БУГУНГИ ХОЛАТИ
И.Б.Ахмедов
ИИВ Малака ошириш институти Махсус – касбий фанлар
кафедраси бошлиғининг ўринбосари, доцент.
https://doi.org/10.5281/zenodo.15331334
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Qabul qilindi: 20-Aprel 2025 yil
Ma’qullandi: 25- Aprel 2025 yil
Nashr qilindi: 30- Aprel 2025 yil
Мақолада Ўзбекистон Республикасида ички ишлар
органлари
учун
малакали
мутахассислар
тайёрлаш ва кадрларнинг интеллектуал ҳамда
профессионал салоҳиятини оширишнинг бугунги
ҳолати таҳлил қилинади. Ички ишлар органлари
фаолиятининг самарадорлигини таъминлашда
кадрлар
тайёрлаш
тизими,
таълим
муассасаларининг роли, замонавий таълим
технологияларидан фойдаланиш ва касбий малака
ошириш курсларининг аҳамияти кўриб чиқилади.
Шунингдек,
мавжуд
муаммолар,
уларнинг
ечимлари
ва
келгусидаги
ривожланиш
истиқболлари муҳокама қилинади. Мақсад – ички
ишлар органлари ходимларининг профессионал
салоҳиятини
юксалтириш
орқали
жамоат
хавфсизлигини мустаҳкамлашга хизмат қилиш.
KEY WORDS
Ички
ишлар
органлари,
малакали
мутахассислар,
кадрлар
тайёрлаш,
профессионал
салоҳият,
интеллектуал
салоҳият,
таълим тизими, касбий малака
ошириш, жамоат хавфсизлиги.
Юртимиз ижтимоий ҳаётида тинчлик, осойишталик ва барқарорликка эришиш,
шахс ҳуқуқлари ҳамда эркинликларига риоя этилишини таъминлаш, мамлакатимизни
ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, халқ фаровонлигини
юксалтириш Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамияти
қуриш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг ўзига хос шарти
ҳисобланади. Хусусан, қайд этиш керакки, ушбу вазифаларни амалга оширишда, яъни,
бугунги кунда юртимизда жамоат тартибини сақлаш, шахс, жамият ва давлат
хавфсизлигини таъминлаш, шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича яхлит
ҳуқуқий тизим яратилган, ушбу тизимда ички ишлар органлари муҳим аҳамият касб
этади.
Айтиш мумкинки, мамлакатимиз мустақилликка эришган илк кунлардан то
бугунги кунга қадар ўтган вақт мобайнида ички ишлар органлари тизимини
такомиллаштириш, улар учун малакали мутахассис кадрларни тайёрлаш ва
кадрларнинг интеллектуал ҳамда профессионал салоҳиятини янада ошириш борасида
кенг кўламли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Хусусан, уларни юртимиз
маҳаллаларида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш,
ҳуқуқбузарликлар профилактикасини
Page 180
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF EDUCATION
AND INNOVATION
IF = 5.281
Volume 4, Issue 04,April 2025
www.in-academy.uz
ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди. Мазкур
амалга оширилган ишлар, ички ишлар органлари фаолиятининг самарадорлигини
ошириш, мамлакатимиз ижтимоий ҳаётида шахсларнинг тинч ва осойишта ҳаёт
кечиришини таъминлаш ҳамда тегишли тартибда ҳуқуқбузарликларнинг олдини
олиш имконини берди десак, муболаға бўлмайди.
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, бугунги кунда дунёда инсоният учун юзага
келаётган хавф-хатар ва таҳдидлар бўлмиш диний экстремизм, терроризм, одам
савдоси, ноқонуний миграция ҳамда ёшлар ўртасида минталитетимизга хос бўлмаган
ёт ғоялар тарқалишининг кўпайиб бораётганлиги ҳам бугунги кунда ички ишлар
органларига уларни ўз вақтида олдини олиш ҳамда барҳам беришга оид масъулиятли
ва мураккаб вазифаларни қўймоқда. Бу эса, бошқача айтганда, мамлакатимизда
тинчлик ва осойишталикни қарор топтириш, жамоат тартибини сақлаш ва жамоат
хавфсизлигини янада самарали таъминлаш мақсадида ислоҳотларни изчил давом
эттиришни талаб этади. Хусусан, мамлакатимизда жамоат тартибини сақлаш ва
жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга
қарши курашишнинг яхлит тизимини шакллантириш, ички ишлар органларининг энг
қуйи бўғинидан республика даражасигача самарали фаолиятини йўлга қўйиш ва
замонавий иш услубларини жорий этиш орқали мамлакатимизда ҳуқуқ-тартибот ва
қонунийликни мустаҳкамлаш, аҳолининг тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш
ҳамда ички ишлар органлари учун малакали мутахассислар тайёрлаш ва кадрларнинг
интеллектуал ҳамда профессионал салоҳиятини янада ошириш мақсадида, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартда “Жамоат хавфсизлигини
таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари
фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида” ги
ПФ-6196-сон Фармони қабул қилинди.
Жумладан, мазкур Фармонда ички ишлар органлари фаолиятини ташкил
этишнинг мутлақо янги механизмлари этиб қуйидагилар белгиланди:
- ҳар бир маҳалла, оила ва шахс кесимида жиноятчиликнинг сабабларини
аниқлаш ва уларни бартараф этиш орқали ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва
жиноятчиликка қарши курашишга оид муаммоларни бевосита жойларнинг ўзида ҳал
этиш;
- ҳудудларда жиноятчилик аҳволидан келиб чиқиб, ҳар бир туман, шаҳар ва
маҳаллаларни тоифаларга ажратиш ҳамда ҳокимликлар, секторлар ва жамоатчилик
билан ҳамкорликда «жиноят ўчоқлари»ни бартараф этиш учун барча зарур куч ва
воситаларни жалб қилиш;
- «республика - вилоят - туман - маҳалла» тизими асосида яхлит бошқарув ва
узлуксиз назорат қилиш механизмларини жорий этиш, ички ишлар ва бошқа давлат
органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги фаолиятини самарали
мувофиқлаштириш орқали мамлакатимизда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш;
- ички ишлар органлари ходимларининг замонавий қиёфасини яратиш, уларнинг
масъулияти ва касбий салоҳиятини ошириш, жиноятчиликнинг янги кўринишларига
қарши курашиш учун зарур кўникмаларни шакллантириш ҳамда соҳани тўлиқ
рақамлаштиришга эришиш.
Шунингдек, мазкур Фармон билан жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича
Page 181
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF EDUCATION
AND INNOVATION
IF = 5.281
Volume 4, Issue 04,April 2025
www.in-academy.uz
ўрнатилаётган янги механизмларнинг самарали амалга оширилишини таъминлашда
ички ишлар органларининг роли ва масъулиятини янада ошириш мақсадида,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
2 апрелда “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва
жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш
бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-5050-сонли қарори қабул
қилинди ҳамда ушбу қарор билан “Ички ишлар органларида маънавий-маърифий
ишларни ташкил этиш концепцияси” тасдиқланди. Хусусан, ушбу концепцияга асосан,
ички ишлар органлари ходимларининг маънавий ва интеллектуал салоҳиятини
юксалтириш ишлари «Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш - олий
бурчимиз!» концептуал ғояси асосида ташкиллаштириш белгиланди ва бу борада
асосий вазифалардан бири эса, ички ишлар органлари тизими учун етук, малакали
мутахассислар тайёрлаш, кадрларнинг интеллектуал ва профессионал салоҳиятини
янада ошириш ҳисобланади.
Қайд этиш лозимки, бугунги кунда малакали кадрлар тайёрлаш – давр талабидир.
Бошқача айтганда, бугунги глобаллашув ва бозор иқтисодиёти шароитида юксак
салоҳиятли, билимли, масъулиятли, рақобатбардош кадрларни тайёрлаш, қайта
тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳар қачонгидан ҳам долзарб масалага айланган. Зеро,
ҳар қандай давлатни иқтисодий, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ривожланишида
малакали мутахассислар тайёрлаш ва кадрларнинг интеллектуал ҳамда профессионал
салоҳиятини янада ошириш, бир сўз билан айтганда, юксак малакали кадрлар муҳим
ўрин тутиши айни ҳақиқатдир. Хусусан, бугунги кунда мамлакатимизда ички ишлар
органлари учун мутахассислар тайёрлаш, уларнинг интеллектуал ва профессионал
салоҳиятини янада ошириш мақсадида, яъни, кадрларни мақсадли касбий тайёрлашга,
уларга мутахассислик ва юридик фанларни пухта ўқитишга, жисмоний ва жанговар
жиҳатдан тайёрлашга алоҳида аҳамият қаратилиб келинмоқда. Мазкур мақсадларга
эришиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги
«Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички
ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6196-сонли Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги “Ички ишлар органлари учун
профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш
бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” ги
ПҚ-5076-сон қарори қабул қилинди.
Ушбу қарорга мувофиқ, ички ишлар органлари учун мутахассислар тайёрлашнинг
мутлақо янги тизимини жорий этиш, ходимларнинг малакасига қараб хизмат бўйича
ўсишини таъминлаш, шунингдек, куч ва воситаларни самарали бошқаришда раҳбар
кадрларнинг интеллектуал ва профессионал салоҳиятини янада ошириш мақсадида:
- 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб, Ички ишлар вазирлигининг Академиясида
кадрларни тайёрлаш жараёнига бакалавриат ва магистратурани ўз ичига олувчи икки
босқичли олий таълим тизими жорий этилди ва икки босқичли олий таълим тизимини
сифатли жорий этиш, ўқув жараёнини энг замонавий педагогик ва ахборот
технологиялари асосида ташкил қилиш, профессор-ўқитувчилар таркибининг илмий-
педагогик салоҳиятини, шу жумладан уларни хорижий таълим муассасаларида ўқитиш
Page 182
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF EDUCATION
AND INNOVATION
IF = 5.281
Volume 4, Issue 04,April 2025
www.in-academy.uz
орқали ошириш вазифаси белгилаб берилди.
Шунингдек, мазкур қарор асосида Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш
институтига юридик шахс мақоми берилиб, қуйидагилар Малака ошириш институти
фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланди:
ички ишлар органлари соҳавий хизматларининг барча йўналишлари бўйича
сержантлар таркиби ходимларини жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини
ташкил этиш соҳасида махсус касбий тайёрлаш;
ички ишлар органларининг сафдор ва офицерлар таркибидаги лавозимларига
биринчи марта тайинланган ходимларни бошланғич касбий тайёргарлик бўйича ўқув
дастурлари асосида ўқитиш;
ички ишлар органларининг барча тоифадаги ходимларини инновацион ахборот
ва педагогик технологияларни қўллаган ҳолда, шу жумладан турдош йўналишдаги
республика олий таълим муассасалари базасида қайта тайёрлаш ва малакасини
оширишни ташкил этиш.
ички ишлар органлари ходимларининг хизматдан ажралмаган ҳолда бевосита
жойларда малакасини оширишни таъминлаш мақсадида масофавий ва мобиль сайёр
курсларни ўтказиш амалиётини жорий этиш.
Шунингдек, ички ишлар органларида хизматни ўташ тартибига узлуксиз ўқув-
карьера жараёни тизими 2021 йил 1 сентябрдан жорий этилиши ва ички ишлар
органлари раҳбар таркибининг тегишли лавозимларига тайинланиш учун Академия
магистратурасининг
«Ташкилий-тактик
бошқарув»
ва
«Ташкилий-стратегик
бошқарув» мутахассисликларида ўқиш шартлиги ҳамда ходимларга махсус унвонлар
берилишининг ҳамда сафдор ва сержантлар таркибидаги ходимлар офицерлик
лавозимларига тайинланишининг асосий талабларидан бири сифатида уларнинг
қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтиши зарурлиги ҳамда 2021 йил
1 сентябрдан бошлаб ички ишлар органларининг сержант таркибидаги
лавозимларида хизматни ўташ учун фақат олий маълумотга эга бўлган шахслар қабул
қилиниши ва ички ишлар органларининг сафдор таркибидаги лавозимларига
номзодлар фақат идоравий академик лицейлар, ҳарбий-академик лицейлар
битирувчилари, шунингдек, олий маълумотга эга ёки сиртқи таълим шакли бўйича
таҳсил олаётган шахслар орасидан қабул қилинишини назарда тутувчи қоидалар
алоҳида қайд этиб ўтилди.
Қайд этиш ўринлики, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2021 йил 26 мартдаги «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка
қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги
босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида» ги
ПФ-6196-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган яна
бир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5077-сон
қарори “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида профессионал кадрларни
тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” деб
номланган бўлиб, мазкур қарорга мувофиқ, Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти
Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети этиб қайта ташкил
этилди ва университет қуйидаги соҳалар учун малакали кадрларни мақсадли
тайёрлашни амалга оширувчи базавий олий ҳарбий таълим ва илмий-тадқиқот
Page 183
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF EDUCATION
AND INNOVATION
IF = 5.281
Volume 4, Issue 04,April 2025
www.in-academy.uz
муассасаси этиб белгиланди:
- Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия учун — жамоат хавфсизлигини
таъминлаш соҳасининг тегишинча жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати
хавфсизлиги ва паспорт тизими талабларини амалга ошириш йўналишларида;
- Қуролли Кучлар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун — ҳарбий
дипломатия, юриспруденция ва иқтисодиёт ҳамда муҳандислик-техник, тарбиявий-
психологик ва қўмондонлик-тактик фаолият соҳасида;
- ўз қўриқлаш тузилмаларига эга бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари
учун — қўриқлаш фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш соҳасининг барча
йўналишларида.
Қайд этилганларга хулоса қилиб айтишимиз мумкинки, мамлакатимизда амалга
оширилаётган бугунги ислоҳотлар жараёнида қабул қилинган ва юқорида қайд
этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг асосий мақсади юртимиз тинчлиги ва
осойишталигига нисбатан бўлиши мумкин таҳдидларни олдини олиш ва уларга қарши
курашиш соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш тизимини
ривожланган давлатларнинг илғор халқаро стандартлари асосида янада
такомиллаштириш ҳамда бугунги давр талабларидан келиб чиққан ҳолда ички ишлар
органларининг кадрлари салоҳиятини оширишдир.
Шу билан бирга, юртимиз ижтимоий ҳаётида тинчлик, осойишталик ва
барқарорликка эришиш, шахс ҳуқуқлари ҳамда эркинликларига риоя этилишини
таъминлаш, мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш,
халқ фаровонлигини юксалтириш, юртимизда демократик ҳуқуқий давлат ва эркин
фуқаролик жамияти қуришда, жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини
таъминлашда ички ишлар органлари тизими учун етук, малакали мутахассислар
тайёрлаш, кадрларнинг интеллектуал ва профессионал салоҳиятини янада ошириш
тизимида маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш ва бу борада амалга
оширилаётган
чора-тадбирларнинг
самарадорлигини
ошириш,
кадрларнинг
интеллектуал салоҳияти, тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, мафкуравий
иммунитетини мустаҳкамлаш, ватанпарварлик, халқ манфаатлари учун хизмат қилиш
туйғуси билан яшайдиган ходимлар сифатида фаолият юритадиган кадрларнинг
маънавий-ахлоқий онгини янада ривожлантириш тадбирларини амалга ошириш ҳамда
улар ўртасида соғлом турмуш тарзини оммалаштириш бўйича зарур чора-тадбирлар
ишлаб чиқиш ва ушбу ташкилий чора-тадбирларни доимий амалга ошириш мақсадга
мувофиқдир.