Авторы

  • Сарвар Рамазанов
    Чақалоқ савдоси билан боғлиқ жиноятлар бўйича халқаро-ҳуқуқий тажриба ва амалиёт

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.cajei.126462

Ключевые слова:

“Одам савдоси” “Чақалоқлар савдоси” “Чақалоқлар билан боғлиқ жиноятларни тергов қилиш”.

Аннотация

Мазкур тадқиқотда чақалоқлар савдоси билан боғлиқ жиноятларни тергов қилишда чет давлатларнинг ҳуқуқий, ташкилотчилик ва амалий тажрибалари ёритилган. Чақалоқлар савдоси – инсон савдосининг ўзига хос кўриниши бўлиб, у бутун дунёда жамиятнинг маънавий, ҳуқуқий ва ижтимоий қийматларига жиддий таҳдид солади.


background image

Page 165

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF EDUCATION
AND INNOVATION

IF = 5.281

Volume 4, Issue 05,May 2025

www.in-academy.uz

СУДЬЯЛАР ОЛИЙ КЕНГАШИ ҲУЗУРИДАГИ СУДЬЯЛАР

ОЛИЙ МАКТАБИ ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИ ИХТИСОСЛИГИ

ТИНГЛОВЧИСИ

Рамазанов Сарвар Амонович

Чақалоқ савдоси билан боғлиқ жиноятлар бўйича халқаро-

ҳуқуқий тажриба ва амалиёт

https://doi.org/10.5281/zenodo.15478339

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Qabul qilindi: 10-May 2025 yil

Ma’qullandi: 15-May 2025 yil
Nashr qilindi: 21-May 2025 yil

Мазкур тадқиқотда чақалоқлар савдоси билан
боғлиқ жиноятларни тергов қилишда чет
давлатларнинг ҳуқуқий, ташкилотчилик ва
амалий тажрибалари ёритилган. Чақалоқлар
савдоси – инсон савдосининг ўзига хос кўриниши
бўлиб, у бутун дунёда жамиятнинг маънавий,
ҳуқуқий ва ижтимоий қийматларига жиддий
таҳдид солади.
Мақолада

ушбу

турдаги

жиноятларнинг

сабаблари ва шароитлари, ҳуқуқий муаммолар
ҳамда халқаро ва миллий қонунчиликдаги
камчиликлар таҳлил қилинган. Шунингдек, тергов
жараёнида учрайдиган қийинчиликларга эътибор
қаратилган.
Тадқиқотда халқаро тажриба ҳам ўрганилган
бўлиб, БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар
томонидан қабул қилинган ҳужжатларнинг
амалиётга татбиқ этилиши юзасидан фикрлар
билдирилган.
Шунингдек, чақалоқлар савдоси билан боғлиқ
жиноятларни

тергов

қилишда

замонавий

технологиялардан

фойдаланиш,

психологик

ёндашувларни татбиқ этиш ва манфаатдор
органлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш
бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
Мазкур иш ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган
ходимлари, ҳуқуқшунослар, соҳа тадқиқотчилари
ва халқаро ташкилотлар учун муҳим аҳамиятга
эга.

KEY WORDS

“Одам савдоси”, “Чақалоқлар
савдоси”, “Чақалоқлар билан
боғлиқ жиноятларни тергов
қилиш”.

Дуёнда одам савдоси билан боғлиқ глобал муаммони ҳал қилиш мақсади ушбу

ҳодисага қарши курашишни бутун инсоният томонидан ягона мувофиқлаштирилган
сиёсат асосида амалга оширишни талаб этилади.

Барчамизга сир эмаски, одам савдосининг хафли кўринишларидан бири бу-

чақалоқ савдоси жинояти асримизнинг


background image

Page 166

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF EDUCATION
AND INNOVATION

IF = 5.281

Volume 4, Issue 05,May 2025

www.in-academy.uz

глобал муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳеч бир мамлакат одам савдоси
муаммосидан ўзини муҳофаза эта олмайди. Эндиликда одам савдоси балоси нафақат
тараққий этаётган мамлакатларда, балки АҚШ ва Европа каби ривожланган
ҳудудларда ҳам тез илдиз отмоқда.

Ҳозирда кўплаб халқаро конвенциялар қабул қилиниб, ҳар бир давлат

қонунчилигида одам савдосига қарши кураш бўйича тегишли нормалар
шакллантирилаётган бўлишига қарамай, жуда кам ҳолларда умумэътироф этилган
халқаро ҳужжатларга амал қилинаяпти. Мисол учун, Германия Фуқаролик кодексининг
138-моддасида “аёл танасини сотиш” жамиятга хос бўлмаган, маънавият ва ахлоққа
қарши ҳолат, деб таърифланади. Лекин бу мамлакат қонунчилигида одам савдосига
қарши кураш юзасидан самарали натижа кўзга ташланмаяпти. Бундай мисолларни
жуда кўплаб келтириш мумкин, бир қатор давлатлар ҳуқуқий амалиёти шуни
кўрсатадики, одам савдосига оид халқаро ҳуқуқий нормаларни миллий
қонунчилигимизга имплементация қилиш жараёнини мунтазам такомиллаштириб
бориш лозим.

Чақалоқ савдоси бу ўз-ўзидан юз берадиган ёки тасодифий фаолият эмас, балки

жуда пухта ташкил этилган жараёндир. Ушбу жиноят ўзининнг фаолият ташкилий
даражасига, қонунчиликнинг йўл қуйишига, маҳаллий шарт-шароитлар яратувчи
қулайликларга боғлиқ ҳолда фарқланиб туради.

Бугунги кунда трансмиллий жиноятчиликнинг энг хавфли тури одам савдосига

қарши курашнинг халқаро ва миллий даражадаги ташкилий-ҳуқуқий механизмини
илмий асосда атрофлича таҳлил қилиш мониторингини олиб бориш лозим. Мавжуд
муаммоларни аниқлаш ва амалиёт эҳтиёжларига мувофиқ келадиган илмий
асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиб, тегишли давлат органларига ҳавола
қилишни тақозо қилади.

Маълумки, одам савдоси ниҳоятда ривожланиб бораётган жиноий индустрияга

айланиб қолмоқда. Бу эса, дунё ҳамжамияти ҳуқуқ-тартиботи, тинчлиги ва
хавфсизлиги учун жиддий хавф солмоқда. Одам савдоси криминал фаолияти
ривожланиб боришининг асосий омилларидан бири — бу амалдаги халқаро ҳуқуқий
механизмлар самарадорлигининг етарли эмаслигидадир.

Одам савдосига қарши кураш соҳасидаги асосий халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар

барча давлатлар, айниқса, одам савдосига кўпроқ жалб қилинган мамлакатлар
томонидан ратификация қилинмаганлиги, мазкур ҳужжатлар ижроси устидан
самарали

халқаро

миллий

назорат

механизмларининг

яхши

фаолият

қўрсатмаётганида намоён бўлади.

Баъзи давлатларнинг миллий-ҳуқуқий механизмларида одам савдоси тушунчаси

шаклланмасдан, шунчаки одам савдоси учун жиноий жавобгарлик белгиланиши билан
чекланганлиги ҳам одам савдосини бартараф этишга салбий таъсир кўрсатмокда.

Аммо инсон, аввало ўзининг ҳуқуқларини тўлиқ билмас экан, ҳеч қандай чора-

тадбирлар самара бермаслигини англаб олиши лозим. Шу нуқтаи назардан
фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириб бориш орқалигина ушбу иллатнинг
олдини олиш мумкин.

Миллий қонунларимизга халқаро ҳуқуқ меъёрларининг имплементация қилиб

борилиши уюшган трансмиллий жиноятчилик тусини олган одам савдоси


background image

Page 167

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF EDUCATION
AND INNOVATION

IF = 5.281

Volume 4, Issue 05,May 2025

www.in-academy.uz

муаммосининг ечимини топишимизда муҳим омил бўлади. Чунки қонуннинг
устунлиги ислоҳотлардаги етакчи тамойил ҳисобланади1.

Шу туфайли ҳам мустақиллик йилларида Ўзбекистон бу борадаги қатор икки

томонлама, минтақавий ва универсал ҳалкаро ҳужжатларга қўшилган.

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳукуматлари ўртасида 1995 йил

27 июлда жиноятчиликка карши кураш тўғрисида келишув имзоланди, шунингдек
Украина (

1995 йил 20 июнь

), Грузия (1

995 йил 4 сентябрь

), Қозоғистон (

1998 йил 30

октябрь

), Чехия (

1998 йил 17 июнь

), Болгария (

1999 йил 7 май

), Молдова (

2000 йил 19

декабрь

), Италия (

2000 йил 21 ноябрь

), Австрия (

2001 йил 2 ноябрь

), Литва (

2002 йил 18

февраль

) ва бошқа давлатлар билан ҳам имзоланган.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, 1999 йил августда Ўзбекистонда Болаларни

бошқа мамлакатлардан ўғирлаб олиб кетишнинг фуқаролик жиҳатлари тўғрисидаги
Гаага конвенцияси ратификация килинди ва Конвенция унга қўшилган давлатлардан
ғайриқонуний олиб чиқиб кетилган ёки ушлаб турилган (жумладан‚ эксплуатация
қилиш мақсадида) болаларни ҳимоя қилишни талаб қилади.

2003 йил 30 август куни Ўзбекистон ҳалқаро жиноятчиликка қарши кураш

борасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш мақсадида, Трансмиллий уюшган
жиноятчиликка қарши кураш тўғрисидаги конвенцияга қўшилди ва республикада ўз
мажбуриятларини амалга ошириш юзасидан ҳалқаро жиноятчиликка қарши кураш
борасида қатор амалий аҳамиятга эга чора тадбирлар амалга оширилди.

2003 йил 12 декабрда эса Ўзбекистон Республикаси одам савдосига ва учинчи

шахслар томонидан фоҳишаликдан фойдаланилишига қарши кураш тўғрисидаги
конвенцияга қўшилди, шу билан бирга 2008 йил 8 июлда эса БМТнинг Трансмиллий
уюшган жиноятчиликка қарши конвенциясини (

Нью-Йорк, 2000 йил 15 ноябрь

)

тўлдирувчи Одам савдоси, айниқса аёллар ва болалар савдосининг олдини олиш хамда
унга чек қўйиш ва унинг учун жазолаш ҳақидаги Протоколи ратификация қилиниб,
давлат ўз зиммасига аҳолини огоҳ қилиш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар
фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва жабрланувчиларни ҳимоя қилишга
қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва ўтказиш орқали одам савдосининг
олдини олиш ҳамда унга барҳам бериш мажбуриятини олди.

Одам савдоси инсон ҳуқуқларини жиддий бузиш ҳисобланади ва унга қарши

муваффақиятли курашиш учун барча давлатларнинг ҳамжиҳатлиги зарур ва бу вазифа
Халқаро жиноий полиция ташкилоти – Интерполнинг устувор йўналишларидан бири
бўлиши кераклиги, Интерполнинг 6-сессиясида 2005-йил Интерпол штаб-
квартирасида бўлиб ўтган аёллар ва болаларнинг одам савдоси ва жинсий
эксплуатациясига қарши курашиш бўйича Интерпол ишчи гуруҳининг йиғилишида ўз
аксини топган. Унингфаолияти давомида жинсий эксплуатация мақсадида аёлларни
сотиш билан боғлиқ жиноятларни тергов қилиш бўйича Интерпол ишига
ўзгартиришларкиритилди. Шунингдек, одам аъзолари контрабандаси ва мажбурий
меҳнатбилан боғлиқ жиноятларни тўлиқ тергов қилиш зарурлигига эътибор
қаратилди.


background image

Page 168

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF EDUCATION
AND INNOVATION

IF = 5.281

Volume 4, Issue 05,May 2025

www.in-academy.uz

Шуни ёдда тутиш лозимки, Ўзбекистон Республикаси одам савдосига қарши

кураш борасида ҳалқаро ҳамкорликнинг фаол иштирокчиси эканлигидан далолат
беради.

Тергов ҳаракатлари жараёнида далилларни йиғиш учун ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш

тадбирларига мурожаат қилиш зарур ҳуқуқий ёрдам ҳақида сўровнома юбориш
тартиби жиноят-процессуал қонунчилик асосида, айрим ҳолларда эса ҳуқуқий ёрдам
кўрсатиш бўйича давлатлараро икки томонлама ёки кўп томонлама шартномаларга
таянган ҳолда амалга оширилади.

Шу боис, одам савдоси трансмиллий уюшган жиноятлар туркумига киришини

инобатга олиб, ҳалқаро ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратили6‚ хар бир жиноят иши
бўйича дастлабки тергов ҳаракатларини тўлиқ ўтказиб, айбланувчиларнинг чет элдаги
жиноий шерикларини (занжир бўйича) аниқлаб Ўзбекистонга олиб келиш, уларни
ушлаб бериш рад этилганида жиноят ишини ўша давлатга юбориш чораларини кўриш
ҳамда жиноятларнинг бир қисми хорижий давлатларда содир этилганлигини инобатга
олиб, у ерда бажарилиши лозим бўлган тергов ҳаракатларини ўтказиш юзасидан
топшириқлар юбориш зарурлигии кўрсатади.

Шу ўринда, чақалоқ савдоси одам савдосининг энг оғир ва оғриқли шаклларидан

биридир, бу боланинг оилага бўлган ҳуқуқларини, хавфсизлигини ва эксплуатациядан
ҳимояланиш ҳуқуқларини бузади ва турли мамлакатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш
идоралари ўртасидаги ҳамкорликсиз ва халқаро тажрибани ўрганмасдан, жиноятни
фош этиш ва уни олдини олиш мушкул.

Шунга кўра, чақалоқ савдоси уюшган трансмиллий жиноятлар тоифасига

кираётганини инобатга олиб, халқаро ҳамкорликка, шунингдек, жиноий
жавобгарликка тортилган ҳар бир иш бўйича тўлиқ дастлабки тергов ишларини олиб
боришга алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлади.

Чақалоқларни сотишнинг энг машҳур ҳолатларидан бири 1980 йилларда

Колумбияда содир бўлган, кейин болаларни ўғирлаш ва сотишнинг кенг кўламли
тармоғи фош этилган, бунда бир нечта одамлар, жумладан, тиббиёт ходимлари,
алданган оналар ва жиноятчилар тўдалари иштирок этганлиги аниқланган. Мазкур
жиноятни фош этиш самарадорлиги терговни тўғри ташкил этиш билан белгиланади,
бунда тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш алоҳида муҳим рол ўйнайди.

Одам савдоси, йилдан-йилга бу иллатдан жабр чекаётганлар, унинг қурбони

бўлаётганлар сони ортиб бормоқда, ҳудуд ва чегара билмайдиган бу жиноятнинг ҳар
бири жамият тараққиёти ва давлатлар ривожига жиддий хавф туғдирмоқда. Одам
савдосидек оғир жиноят инсон ҳаёти, эркинлиги ва ҳуқуқларини поймол қилиб, унинг
эрки, тақдири ва келажагини оёқ ости қилиши билан нақадар жирканч кўринишга эга
эканлиги билан хавфлидир.

Таъкидлаш жоизки, одам савдосининг авж олишига, яъни инсонни қандайдир бир

буюм сифатида, таъбир жоиз бўлса инсонни олди-сотдининг объекти сифатида
фойдаланилиши, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол этилишига
қуйидагилар сабаб бўлмоқда, шу ўринда:

-чақалоқ савдоси каби ноқонуний фаолият тури бир ёки бир неча аъзолардан

иборат гуруҳларнинг сердаромад манбасига айланиб бораётгани, яъни уларнинг ҳеч
қандай оғир ва машаққатли меҳнатларсиз мўмай даромад олишга уринаётганлиги;


background image

Page 169

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF EDUCATION
AND INNOVATION

IF = 5.281

Volume 4, Issue 05,May 2025

www.in-academy.uz

-чақалоқ савдосининг қурбонига айланаётган шахсларнинг соддалиги, ўзининг,

яқинларининг тақдирига ва келажагига бефарқлиги, лоқайдлигида.

- олий неъмат ҳисобланмиш эркин ҳаёт тушунчасига нисбатан енгил ва

бепарволик билан қарашлари оқибатида, ушбу одам савдосини амалга оширувчи
жиноятчиларнинг ўлжасига, аниқроғи уларнинг осон даромад манбаига айланиб
қолмоқдалар;

-одам савдосини амалга оширувчи жиноятчи шахслар ўзларининг танишлари,

яқин қариндошларига нисбатан, яъни уларнинг ишончига кириб олиб, уларнинг одам
савдосини қурбонига айланиб қолишига сабабчи бўлаётганлигида;

-одам савдосининг қурбонига айланаётган шахсларнинг ор-номус қилиб, кўрган

хўрликлари, уларга нисбатан ишлатилган турли хилдаги жисмоний ёки руҳий
тазйиқлар ҳақида ёҳуд ўзининг ноқонуний равишда чегарани бузиб чиқиб, чет
давлатда ҳеч қандай давлат рўйхатидан ўтмасдан, ноқонуний меҳнат фаолиятини
амалга оширганлигидан қўрқиб булар ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга
мурожаат этмаслигида намоён бўлмоқда.

Одам савдоси ва уларни қулликка олиб боришни қонуний равишда

тақиқланишига қарамай, ушбу жиноий ҳаракатлар халқаро трансмиллий характерга
эга

бўлиб,

халқаро

жиноий

фаолият

олиб

борувчи

гуруҳлар

томонидан бевосита аёллар, эркаклар ва болаларнинг жинсий қуллиги,
уларнинг тана аъзоларини сотиш мақсадида ўз фаолиятини олиб бормоқда

1993 йил 23 январдаги Минск Конвенцияси талаблари асосида, МДҲга аъзо

бўлмаган давлатлар бўлса, БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган Одам
савдоси ва фоҳишаликнинг учинчи шахслар томонидан ишлатилишига қарши кураш
тўғрисидаги ҳамда Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш тўғрисидаги
конвенциялари, шунингдек “Одам савдоси, айниқса аёллар ва болаларни сотишнинг
олдини олиш, унга чек қўйиш ва бунинг учун жазолаш тўғрисида”ги қўшимча
протоколларга асосан ҳалқаро топшириқлар юбориб, ҳамкорликни йўлга қўйиш керак.

Мазкур конвенцияларга аъзо бўлмаган давлатлар билан боғлиқ муаммолар юзага

келганида уларни дипломатик йўллар билан ҳал қилиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. Қонунчилик маълумотлари

миллий базаси, 01.05.2023 й. №03/23/837/0241. https://lex.uz/docs/6445147
2.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси. Қонунчилик

маълумотлари миллий базаси, 01.04.1995 й. https://lex.uz/docs/111460
3.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси. Қонунчилик маълумотлари

миллий базаси, 01.04.1995 й. https://lex.uz/docs/111460
4.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг “Одам савдосига қарши

курашиш ва муносиб меҳнат тамойилларини кенг жорий этишга оид қўшимча чора
тадбирлар

тўғрисида”ги

Фармони

21.12.2023

й.

ПФ-210-сон,

https://lex.uz/docs/6703984
5.

Ўзбекистон Республикасининг «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги

ЎРҚ-154-сон Қонуни, 17.04.2008 й. https://lex.uz/docs/4953314


background image

Page 170

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF EDUCATION
AND INNOVATION

IF = 5.281

Volume 4, Issue 05,May 2025

www.in-academy.uz

6.

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси. Инсон ҳуқуқлари соҳасида миграция

ва одам савдосига қарши курашиш бўйича ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами. Т.: 2007 йил Г.
7.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Украина Ҳукумати ўртасида

жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорлик тўғрисида Битим. Тошкент, 1995 йил 20
июнь “Норма” ахборот-ҳуқуқий тизими (2009 йил 3 февралдаги таҳрири).
8.

Ўзбекистон Республикаси, Европа ҳамжамияти ва унга аъзо давлатлар ўртасида

шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим. Флоренция, 21 июнь 1996 йил. “Норма”
ахборот - ҳуқуқий тизими (2009 йил 3 февралдаги версия).
9.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Чехия Республикаси Ҳукумати ўртасида

жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги Битим; Тошкент,
1998 йил 17 июнь “Норма” ахборот-ҳуқуқий тизими (2009 йил 3 февралдаги таҳрири).
10.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати

ўртасида жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорлик тўғрисида Битим. Тошкент, 1998
йил 30 октябр Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўплами. 2005
йил, 2-4-сон.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2023 й. №03/23/837/0241. https://lex.uz/docs/6445147

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси. Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.1995 й. https://lex.uz/docs/111460

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси. Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.1995 й. https://lex.uz/docs/111460

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг “Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат тамойилларини кенг жорий этишга оид қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги Фармони 21.12.2023 й. ПФ-210-сон, https://lex.uz/docs/6703984

Ўзбекистон Республикасининг «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги ЎРҚ-154-сон Қонуни, 17.04.2008 й. https://lex.uz/docs/4953314

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси. Инсон ҳуқуқлари соҳасида миграция ва одам савдосига қарши курашиш бўйича ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами. Т.: 2007 йил Г.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Украина Ҳукумати ўртасида жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорлик тўғрисида Битим. Тошкент, 1995 йил 20 июнь “Норма” ахборот-ҳуқуқий тизими (2009 йил 3 февралдаги таҳрири).

Ўзбекистон Республикаси, Европа ҳамжамияти ва унга аъзо давлатлар ўртасида шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим. Флоренция, 21 июнь 1996 йил. “Норма” ахборот - ҳуқуқий тизими (2009 йил 3 февралдаги версия).

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Чехия Республикаси Ҳукумати ўртасида жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги Битим; Тошкент, 1998 йил 17 июнь “Норма” ахборот-ҳуқуқий тизими (2009 йил 3 февралдаги таҳрири).

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорлик тўғрисида Битим. Тошкент, 1998 йил 30 октябр Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўплами. 2005 йил, 2-4-сон.