Page 162
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF EDUCATION
AND INNOVATION
IF = 5.281
Volume 4, Issue 05,May 2025
www.in-academy.uz
ДАСТЛАБКИ ТЕРГОВ ЖАРАЁНИДАГИ ТИЗИМЛИ
КАМЧИЛИКЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШНИНГ ИЛМИЙ-
НАЗАРИЙ ВА АМАЛИЙ АСОСЛАРИ
Миразимов Ҳусан Бурибоевич
Судьялар Олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби
Жиноят ҳуқуқи ихтисослиги тингловчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.15478333
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Qabul qilindi: 10-May 2025 yil
Ma’qullandi: 15-May 2025 yil
Nashr qilindi: 21-May 2025 yil
Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикаси Жиноят-
процессуал
кодексида
дастлабки
тергов
жараёнида кузатиладиган тизимли камчиликлар,
тергов амалиётида учрайдиган муаммолар,
уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатлари,
шунингдек, ривожланган хорижий мамлакатлар
жиноят-процессуал
қонунчилигидаги
айрим
камчиликларнинг ўзига хос хусусиятлари таҳлил
қилинган.
KEY WORDS
Жиноят-процессуал
кодекс,
дастлабки тергов, тизимли
камчиликлар,
терговчи
хатолари,
терговни
такомиллаштириш,
қонун
устуворлиги.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикасида суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш
борасида кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бундай шароитда
дастлабки тергов босқичининг самарали ва адолат принципларига мос равишда
юритилиши алоҳида аҳамиятга эга. Аммо амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, ушбу
босқичдаги тизимли камчиликлар жиноят ишларининг холис тергов қилинишига
салбий таъсир кўрсатмоқда.
Дастлабки тергов жараёнида учрайдиган асосий тизимли камчиликлар қаторига
терговчиларнинг юқори иш юкламаси, процессуал қонун нормаларининг ноаниқ
талқин қилиниши, кадрлар тайёргарлигидаги камчиликлар, зарур техник воситалар
билан таъминланишдаги муаммолар ҳамда назорат органлари фаолиятининг
самарасизлиги киради.
Мазкур муаммоларни бартараф этишнинг асосий йўналишларидан бири сифатида
тергов
органлари
фаолиятини
рақамлаштириш
—
жиноят
ишларини
автоматлаштирилган ҳолда тақсимлаш тизимини жорий этиш орқали манфаатлар
тўқнашуви ва субектив ёндашув ҳолатларини камайтириш мумкин. Шунингдек,
терговчиларнинг малакасини мунтазам равишда ошириш, айниқса, хорижий
давлатлар тажрибаси асосида ишлаш усулларини жорий этиш орқали уларнинг касбий
етуклигини таъминлаш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Масалан, Германия, Франция, Япония каби ривожланган мамлакатларда тергов
фаолиятида мутахассислашув юқори даражада ташкил этилган. Бунда терговчилар
фақат белгиланган турдаги жиноятлар бўйича иш юритади ва назорат-мониторинг
тизими мустақил органлар орқали амалга оширилади. Бу эса коррупция, камчилик ва
адолатсиз қарорлар эҳтимолини камайтиради.
Page 163
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF EDUCATION
AND INNOVATION
IF = 5.281
Volume 4, Issue 05,May 2025
www.in-academy.uz
Миллий амалиётда ҳам ушбу тажрибаларни ҳисобга олган ҳолда, ҳуқуқий асослар
ва амалиётни такомиллаштириш, кадрларни адолатли танлаш, шунингдек, фаолият
натижадорлигини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш зарур.
Дастлабки тергов жараёнидаги тизимли камчиликлар жиноят ишларининг тез ва
адолатли ҳал этилишига салбий таъсир кўрсатиш билан бирга, фуқароларнинг ҳуқуқ
ва эркинликларига ҳам жиддий хавф туғдиради. Бу ҳолат жиноятни аниқлаш ва жазо
бериш жараёнининг ишончлилигини сусайтиради, натижада одамлар ўз
ҳуқуқларининг ҳимоясини таъминлашда қийналишлари мумкин. Шунингдек, тергов
жараёнининг аниқ ва адолатли бўлмаганда, инсонларнинг шахсий ҳуқуқларига
нодавлат аралашишлар, ортиқча қийноқлар ёки суриштирувлар ҳамда адолатсиз
қарорлар қабул қилиш эҳтимоли ортиши мумкин.
Шу боис, тергов соҳасидаги ҳар қандай ислоҳотлар фақат тергов жараёнининг
самарадорлигини оширишга эмас, балки кенг жамоатчиликнинг ишончини
мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилиши лозим. Ислоҳотлар натижасида фуқароларнинг
ҳуқуқларига ҳурмат кўрсатилиши, терговчиларнинг адолатли ва профессионал
фаолият юритиши таъминланиши керак. Бунинг учун, тергов жараёнининг
шаффофлигини ошириш, мутахассис кадрларнинг мақсадга мувофиқ танланиши ва ҳар
бир қарорнинг мустақил назорат ва мониторинг орқали текширилиши муҳим.
Бундан ташқари, тергов жараёнида инсон ҳуқуқлари ва адолат тамойилларини
таъминлашнинг ҳуқуқий механизмларини кучайтириш зарур. Бунинг учун айбловга
нисбатан далиллар тўплашда холислик ва шаффофлик, ҳимоя ҳуқуқининг амалий
кафолатлари, адвокат иштирокининг тўлиқ таъминланиши устувор вазифа сифатида
белгиланиши керак.
Шунингдек, дастлабки терговда иштирок этувчи субъектлар ўртасида самарали
ҳамкорликни йўлга қўйиш, жиноят-процессуал муносабатларда очиқлик ва
ҳисобдорликни таъминлаш орқали тизим самарадорлигини ошириш мумкин. Мазкур
вазифаларни амалга оширишда давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари
ва ОАВ ўртасидаги мулоқот ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Қонун устуворлиги ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини тубдан
ислоҳ қилиш бўйича қабул қилинган қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, жумладан,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги ПФ–6155-сон
Фармонида тергов жараёнларини такомиллаштириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини
таъминлашга
доир
чора-тадбирлар белгилаб берилган.
Бундан ташқари, Жиноят-процессуал кодексига киритилган сўнгги ўзгартиш ва
қўшимчалар айбловни исботлаш мажбуриятининг фақат айбловчи томонга
юклатилиши, судгача иш юритув жараёнида айбланувчининг ҳуқуқлари
кафолатланишини таъминлашга қаратилган. Бу ўзгаришлар халқаро стандартларга
мос равишда амалга оширилаётганини кўрсатади.
Хорижий давлатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, дастлабки тергов жараёнидаги
тизимли муаммоларни ҳал қилиш фақатгина норматив ўзгаришлар билан чекланиб
қолмайди. Яъни амалий татбиқ, ижро интизоми, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини
ошириш ва жамоатчилик назоратини кенгайтириш ҳам зарур омиллар сирасига
киради.
Page 164
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF EDUCATION
AND INNOVATION
IF = 5.281
Volume 4, Issue 05,May 2025
www.in-academy.uz
Шу асосда хулоса қилиш мумкинки, тергов жараёнини такомиллаштириш
нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг самарали ишлаши, балки умумий
ҳуқуқий маданият, фуқароларнинг давлатга ишончи ва адолат принципларини
таъминлашга бевосита боғлиқдир.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. Қонунчилик маълумотлари миллий
базаси, 01.05.2023 й., 03/23/837/0241-сон// https://lex.uz/uz/docs/6445145.
2.
Ўзбекистон
Республикасининг
Жиноят-процессуал
кодекси.
Қонунчилик
маълумотлари миллий базаси, 01.04.1995й., https://lex.uz/docs/111460.
3.
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси. (911 — 914-
моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сонли
Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,
24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон).
4.
Судялар одоби кодекси. Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг 2024
йил 15 майдаги 1903-сон қарори билан тасдиқланган.
5.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари тўплами. 1991-2024. –
Тошкент: Адолат.
6.
Уголовно-процессуальный кодекс
Российской Федерации. -М:
Объединенная редакция МВД России, 2002. -288 с.
7.
http://lex.uz
8.
https://pravo.news
9.
http://huquqburch.uz
10.
http://www.law.edu.ru