Авторы

  • Бахромали Мовлонов
    Фарғона Давлат Универститети «Ҳуқуқ таълими » кафедраси ўқитувчиси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.cajei.126465

Ключевые слова:

Ҳуқуқи таълим ҳуқуқий тарбия ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият шахс ҳуқуқ ва эркинликлар ҳуқуқий тарғибот ҳуқуқий ташвиқот ҳуқуқий демократик давлат фуқаролик жамияти баркамол авлод

Аннотация

Мақолада,  ҳуқуқий таълим ва  тарбияни узвийлигини  таъминлашда  ҳуқуқий онг ва  ҳуқуқий  маданиятни  роли  ўрни ва  ахамиятини, ундаги  мавжуд  шартли  камчиликларни, ҳуқуқий  тарбия  ва уни   амалга  ошириш  шакллари ва тизими  билан  боғлиқ масалалар  ёритилган.


background image

Page 155

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF EDUCATION
AND INNOVATION

IF = 5.281

Volume 4, Issue 05,May 2025

www.in-academy.uz

ҲУҚУҚИЙ ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯНИНГ УЗВИЙЛИГИНИ

ТАЪМИНЛАШДА - ҲУҚУҚИЙ ОНГ ВА ҲУҚУҚИЙ

МАДАНИЯТНИНГ РОЛИ ВА АХАМИЯТИ

Мовлонов Бахромали Қодирович

Фарғона Давлат Универститети

«Ҳуқуқ таълими » кафедраси ўқитувчиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.15478292

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Qabul qilindi: 10-May 2025 yil

Ma’qullandi: 15-May 2025 yil
Nashr qilindi: 21-May 2025 yil

Мақолада, ҳуқуқий таълим ва тарбияни
узвийлигини таъминлашда ҳуқуқий онг ва
ҳуқуқий маданиятни роли ўрни ва ахамиятини,
ундаги мавжуд шартли камчиликларни, ҳуқуқий
тарбия ва уни амалга ошириш шакллари ва
тизими билан боғлиқ масалалар ёритилган.

KEY WORDS

Ҳуқуқи

таълим,

ҳуқуқий

тарбия, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий
маданият, шахс, ҳуқуқ ва
эркинликлар,

ҳуқуқий

тарғибот, ҳуқуқий ташвиқот,
ҳуқуқий демократик давлат,
фуқаролик жамияти, баркамол
авлод

Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлат, фуқаролик жамияти қуришнинг муҳим

шартларидан бири шахснинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари таъминлаш ва ҳар бир
инсон

ҳуқуқларини

ҳимоя

қилишнинг

амалий

кафолатлари

тизимини

яратилганлигидир. Ҳуқуқий демократик давлат қуриш ва жамият тараққиѐтининг
ривожи, ўсиб келаѐтган авлоднинг таълим даражасининг, ҳуқуқий саводхонлигининг
юқорилигига бевосита боғлиқдир. Хуқуқий демократик давлатнинг энг муҳим
белгилари бўлган қонун устуворлигини таъминлаш ва юксак даражадаги ҳуқуқий онг
ва маданиятга эга бўлган баркамол авлодни тарбиялаш – бу ислоҳотларнинг ўзагини
ташкил этмоқда. Ўзбекистон Реcпубликасида ѐшлар манфаатларини кўзлаган ҳолда
амалга оширилаётган бу борадаги савобли ишлар ўз натижасини бериши учун юксак
маънавият ва маърифатга эга бўлиш, тарихга нисбатан дахлдорлик ҳиссини сезиш ва
албатта конституцион бурчни бажаришдек юксак масъулият талаб қилинади.

Жамиятнинг ҳар бир аъзоси ўз ҳуқуқ ва бурчларини ҳамда масъулиятини пухта

билиши, буни ҳаѐтий эҳтиѐж сифатида англамоғи лозим.

Президентимиз Ш.Мирзиѐев мамлакатимизда амалга оширилаѐтган демократик

ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятига – Янги Ўзбекистон стратегияси китобида тўхталар
экан: - Кейинги йилларда жамиятимиз ҳаѐтининг барча жабҳаларини қамраб олган ва
тадрижий тарзда амалга оширилган ижтимоий-сиѐсий янгиланишлар натижасида
ҳалқимизнинг онгу тафаккури, дунѐқараши ўзгариши билан бирга, бошқарув
маъмурлари ва мулозимларининг иш услублари, фаолият йўналишлари ҳам янгича
сифат ва замонавий мазмун касб эта бошлади, деб алоҳида таъкидлайди.


background image

Page 156

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF EDUCATION
AND INNOVATION

IF = 5.281

Volume 4, Issue 05,May 2025

www.in-academy.uz

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда

ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш
тўғрисида”ги фармони қабул қилиниб, унда жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий
маданиятни юксалтиришнинг асосий вазифалари сифатида аҳолига мамлакатимизда
амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун
ҳужжатлари ва давлат дастурларининг мазмуни ва моҳиятини изчил етказиш
тизимини шакллантириш, фуқаролар онгида «Жамиятда қонунларга ҳурмат руҳини
қарор топтириш ‒ демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг гаровидир!» деган ҳаётий
ғояни мустаҳкамлаш, ёш авлод онгига ҳуқуқ ва бурч, ҳалоллик ва поклик
тушунчаларини ҳамда одоб-ахлоқ нормаларини чуқур сингдириб бориш,
Конституциянинг муҳим жиҳатларини уларга болалигидан бошлаб ўргатиш белгилаб
берилди.

Аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини шакллантиришда истиқлол туфайли

қарор топган янгича ҳуқуқий тафаккур ва халқимизнинг юксак маънавий салоҳияти
янгиланган Конституциямизда мафкуравий пойдевор сифатида ўз ифодасини топди.
Конституциямиз, бир томондан, ижтимоий ҳуқуқий онгнинг юксак ифодаси бўлмиш
ҳуқуқий тизимнинг, ҳуқуқий мафкура ва маданиятнинг бевосита маҳсули сифатида
вужудга келди, иккинчи томондан эса, аҳолининг ҳуқуқий онги, янгича тафаккури ва
маданиятини шакллантириш, уларни ижобий йўналтириш ҳамда юксалтиришнинг
муҳим омили бўлиб хизмат қилмоқда.

Янги таҳрирдаги Конституциямизда фуқароларимизнинг ҳуқуқий онги ва

маданиятини юксалтириш масаласига жиддий эътибор қаратилган. Чунончи, унинг 50-
моддасида ҳар ким таълим олиш ҳуқуқига эгалиги, давлат узлуксиз таълим тизими,
унинг ҳар хил турлари ва шакллари, давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари
ривожланишини таъминлаши, давлат мактабгача таълим ва тарбияни ривожлантириш
учун шарт-шароитлар яратиши, бепул умумий ўрта таълим ва бошланғич
профессионал таълим олишни кафолатлаши, умумий ўрта таълимнинг мажбурийлиги,
мактабгача таълим ва тарбия, умумий ўрта таълим давлат назоратида эканлиги, 51-
моддада фуқаролар давлат таълим ташкилотларида танлов асосида давлат ҳисобидан
олий маълумот олишга ҳақлилиги, 52-моддада эса, Ўзбекистон Республикасида
ўқитувчининг меҳнати жамият ва давлатни ривожлантириш, соғлом, баркамол
авлодни шакллантириш ҳамда тарбиялаш, халқнинг маънавий ва маданий
салоҳиятини сақлаш ҳамда бойитишнинг асоси сифатида эътироф этилиши
мустаҳкамланди .

Ўзбекистон мустақил бўлганидан то шу кунгача жамиятда ҳуқуқий онг ва

ҳуқуқий маданиятни юксалтириш масаласида қанча бонг урмайлик, ҳуқуқий
жихатдан тартибга солмайлик, бугунги кунда аҳолида қонунларга ва одоб-ахлоқ
қоидаларига ҳурмат, ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик ҳиссини уйғотиш
ишига етарли даражада, комплекс ѐндашиляпти, деб айта олмаймиз. Шахсий
манфаатлар ва жамият манфаатлари ўртасидаги мувозанатни сақлаш ғояларини аҳоли
онгига сингдириш ишлари талаб даражада, етарли эмаслиги – қонун устуворлигини
таъминлашга салбий таъсир этмоқда. Сўнгги вақтларда республикамизнинг турли
ҳудудларида баъзан мансабдор шахслар томонидан фуқароларнинг ҳуқуқлари
камситилишига оид ҳолатлар ҳақида глобал ахборот тармоғида мақолалар


background image

Page 157

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF EDUCATION
AND INNOVATION

IF = 5.281

Volume 4, Issue 05,May 2025

www.in-academy.uz

берилаѐтганлиги кузатилади. Бу салбий ҳолатларнинг асл сабаби фуқароларда
ҳуқуқий билим етишмаслигига бориб тақалади Бундан ташқари, ҳуқуқий маданиятни
юксалтиришда ѐшлар қатлами билан олиб борилаѐтган ҳуқуқий таълим ва тарбия
борасидаги ишлар ҳам тизимли ва узвий олиб борилмаётганлигидан далолат. Бу
масала хали-хунуз, узоқ йиллар давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва
таълим муассасаларининг иши сифатида қараб келиниб, бунда оила, маҳалла ва
фуқаролик жамияти институтларининг иштироки етарлича таъминланмаган. Очиғини
айтганда, тарғибот тадбирларида кўпинча самарасиз семинар, давра суҳбатлари ва шу
каби учрашувларни ташкил этиш билан чекланиб қолинмоқда, тарғибот жараѐнида
инновацион усуллардан етарлича фойдаланилмаѐтгани аѐн бўлмоқда.. Ёшларнинг
ҳуқуқий тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи омилларга нисбатан ҳуқуқий
иммунитетни шакллантириш, ҳар бир шахсда қонунларга ва одоб-ахлоқ қоидаларига
ҳурмат, миллий қадриятларга садоқат, ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик
ҳиссини уйғотиш ишига комплекс тарзда ѐндашилмаяпти. Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий
маданият савияси қабул қилинган қонунлар сони билан эмас, балки ушбу
қонунларнинг тўлиқ ижро этилиши билан белгиланади. Ушбу муҳим ишда одамларда
қонунларга ва норматив ҳужжатларга нисбатан ҳурмат ҳиссини тарбиялаш алоҳида
аҳамиятга эга. Айни шу мезонлардан келиб чиқиб, фуқаролар онгида - Жамиятда
қонунларга ҳурмат руҳини қарор топтириш — демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг
гаровидир! деган ҳаѐтий ғояни мустаҳкамлаш, аҳолига мамлакатимизда амалга
оширилаѐтган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаѐтган қонун
ҳужжатлари ва давлат дастурларининг мазмун-моҳиятини изчил етказиш тизимини
шакллантириш бирламчи асосий вазифаларимиздан бири бўлмоғи лозим. Дарҳақиқат,
ҳуқуқ асосларини, Конституция ва қонунлар мазмун-моҳиятини, янги қонуний
ҳужжатлар, ҳуқуқий меъѐрларни кишиларнинг, биринчи навбатда, ѐшларнинг онги,
қалбига сингдиришда ҳеч бир нарса ўз аҳамиятига кўра ҳуқуқий тарбияга тенглаша
олмайди.

Аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришда кундалик турмушда кўп

учрайдиган масалаларнинг ҳуқуқий ечимлари ва янги қабул қилинган қонун
ҳужжатларининг моҳиятини тарғиб қилиш, шунингдек, ҳуқуқий маълумотларни
етказишга қаратилган флаер, буклет ва бошқа тарқатма материалларни оилаларга
бепул тарқатиш, ёшлар ва ота-оналар ўртасида никоҳ ёши, алимент тўлаш шартлари,
қариндошлар ўртасидаги никоҳ ва унинг ҳуқуқий оқибатлари тўғрисида мунтазам
равишда ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ўтказиш, маҳаллаларда аҳоли орасидаги
турли муаммоли масалалар, хусусан, миграция, моддий ёрдам, ер олиш, уй-жой олиш,
коммунал масалалар, имтиёзлар, алимент, ишга жойлашиш, таълим олиш ва бошқалар
бўйича ҳуқуқий ахборотни буклет, флаер ва плакатлар шаклида аҳолига етказиш,
жиноятчилик ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқаролик низоларини
кескин камайтириш ҳамда аҳолида, айниқса, тарбияси оғир бўлган фуқароларда
қонунга ҳурмат ҳиссини уйғотиш мақсадида судлар томонидан маҳаллаларда аҳоли
билан очиқ мулоқотларни тизимли равишда ташкил қилиш ва сайёр суд мажлислари
ўтказиш кўламини кенгайтириш муҳим аҳамият касб этади.

Қайд

этилган

мулохазалар

ҳуқуқий

тарбиянинг

яхлит

тизими

таъкидланганидек, қуйидаги қисмлардан иборатлигини кўрсатади:


background image

Page 158

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF EDUCATION
AND INNOVATION

IF = 5.281

Volume 4, Issue 05,May 2025

www.in-academy.uz

1.Ҳуқуқий тарбия субъектлари: (давлат идоралари, жамоат бирлашмалари,

мехнат жамоалари аъзолари, мансабдор шахслар ва рахбарлар);

2.Ҳуқуқий тарбия мазмуни: (ҳуқуқий таълим, ҳуқуқий тарғибот, ҳуқуқий

ташвиқот)

3.Ҳуқуқий тарбия шакллари (маъруза, семинар,давра сухбатлари, викториналар,

Оммавий ахборот воситаларидаги чиқишлар ва х.к. лар)

4.Ҳуқуқий тарбия усуллари: (Ишонтириш, рағбатлантириш, мажбурлаш)
Жамиятда

ҳуқуқий

маданиятни

шакллантириш

ва

ривожлантириш,

мамлакатимизда ҳуқуқий таълим ва билимлар тарғиботини тубдан яхшилаш қабул
қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижрочиларга етказиш, аҳолини қабул
қилинаѐтган қонунларнинг мақсади, мазмун-моҳиятидан кенг хабардор этиб боришга
йўналтирилган мақсадли чора тадбирларни қўллаб-қувватлаймиз. Зеро, фақат эркин,
ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини биладиган, қонун ва амалдаги тартиб-қоидаларни
ҳурмат қиладиган фуқаро ўз ҳуқуқларидан тўлалигича фойдалана олади. Ўзбекистон
Республикаси Конституциясининг 15 - моддасида,- «Ўзбекистон Республикасида
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан
олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий
юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини
ташкил этади.» дейилган.

Аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришда оммавий ахборот

воситаларининг

жамоатчилик

назоратини

таъминлаш

борасидаги

ролини

кучайтириш, уларнинг давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан
алоқасини мустаҳкамлаш, ҳуқуқий мавзулар бўйича таълим берувчи педагог-
ўқитувчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, ҳуқуқий
маданиятни юксалтириш бўйича магистрлик ва докторлик диссертациялари тайёрлаш
кўламини кенгайтириш, бунда оиладаги можаро ва зўравонликлар ҳамда уларнинг
ижтимоий-ҳуқуқий оқибатларини комплекс тадқиқ қилишга алоҳида эътибор қаратиш
долзарб вазифалар сирасига киради.

Хулоса қилиб айтганда, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни

юксалтириш борасидаги муҳим йўналиш ва вазифаларни ўз вақтида амалга ошириш
биз, ҳуқуқшунос ва зиѐлилардан масъулият ва фидойиликни талаб этади. Зеро,
давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, - Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини
таъминлаш - юрт тараққиѐти ва халқ фаровонлигининг гаровидир

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Т. 2023 й

2.

Янги Ўзбекистон стратегияси Ш. Мирзиёев Т. 2021 й

3.

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини

такомиллаштириш тўгрисидаги ПФ-5618. Т.2019 й.
4.

https://www.uzembassy.uk/news/1166?language=uz

5.

Ҳуқуқий маданият назарияси А. Саидов. У. Таджиханов.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Т. 2023 й

Янги Ўзбекистон стратегияси Ш. Мирзиёев Т. 2021 й

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини такомиллаштириш тўгрисидаги ПФ-5618. Т.2019 й.

Ҳуқуқий маданият назарияси А. Саидов. У. Таджиханов.