Авторы

  • Одил Вахидов
    Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби тингловчиси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.cajei.126530

Ключевые слова:

айбдор давлат органи давлат иштирокидаги ташкилот жавобгарлик жазо жиноят жиноий-ҳуқуқий чоралар пора олиш-бериш воситачилик қилиш коррупция.

Аннотация

Мазкур мақолада пора олиш-беришда воситачилик қилиш тушунчаси ва унинг турларига доир масалалар таҳлил қилинган. Шунингдек, мақолада пора олиш, пора бериш ва унда воситачилик қилиш билан боғлиқ тушунчалар таҳлили ҳам ўрганилган.


background image

Page 89

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF EDUCATION
AND INNOVATION

IF = 5.281

Volume 4, Issue 06,June 2025

www.in-academy.uz

ПОРА ОЛИШ-БЕРИШДА ВОСИТАЧИЛИК ҚИЛИШ

ТУШУНЧАСИ ВА УНИНГ ТУРЛАРИ

Вахидов Одил Мухаммаджонович

Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий кенгаши ҳузуридаги

Судьялар олий мактаби тингловчиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.15638974

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Qabul qilindi: 01-June 2025 yil

Ma’qullandi: 07-June 2025 yil
Nashr qilindi: 11-June 2025 yil

Мазкур мақолада пора олиш-беришда воситачилик
қилиш тушунчаси ва унинг турларига доир
масалалар таҳлил қилинган. Шунингдек, мақолада
пора олиш, пора бериш ва унда воситачилик қилиш
билан

боғлиқ

тушунчалар

таҳлили

ҳам

ўрганилган.

KEY WORDS

айбдор, давлат органи, давлат
иштирокидаги

ташкилот,

жавобгарлик, жазо, жиноят,
жиноий-ҳуқуқий чоралар, пора
олиш-бериш,

воситачилик

қилиш, коррупция.

БМТнинг

Коррупцияга

қарши

конвенциясининг

20-моддаси

хизмат

лавозимининг суиистеъмол қилиниши деб номланиб, иштирокчи давлатларга ушбу
қилмишни жиноят сифатида имплементация қилиш тавсия этилган. Шу билан бирга,
жорий йилнинг 10 февраль куни Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг
Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари учун коррупцияга қарши курашиш
тармоғининг Истанбул ҳаракатлар режаси доирасида ўтказилган текшириш
натижалари юзасидан Ўзбекистон Республикасига берган тавсияларида ҳам ушбу
жиноятни жорий қилиш масаласи таъкидлаб ўтилган. Республикамизда порахўрлик
жиноятларига барҳам бериш мақсадида жадал ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Сабаби ушбу туркумдаги жиноятлар нафақат давлат бошқарувини шаффоф олиб
боришга, балки давлат иқтисодиётига ҳам жиддий зарар етказмоқда. Хусусан,
коррупцияга оид жиноятларнинг 2023 йилдаги ҳолати бўйича статистик
маълумотларга кўра, ушбу турдаги жиноятлар натижасида етказилган моддий зарар 1
трлн. 282 миллиард сўмни ташкил қилди, бу ўтган йилга нисбатан икки баравар
кўпайган (2020 йилда-500,1 миллиард сўм).

Айнан ушбу кўрсаткичлар коррупциявий жиноятларга зудлик билан барҳам

бериш заруратини юзага келтиради. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023
йил 11 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон-2030” стратегияси тўғрисидаги ПФ-158-
сон Фармонининг IV йўналишида коррупцияга қарши курашиш бўйича мақсадли
вазифалар белгиланган. 2018 йил 14 майда ПҚ-3723-сон қарори билан тасдиқланган
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиноят ва жиноят процессуал
қонунчилигини такомиллаштириш Концепцияси”да ҳам бу борада муҳим вазифалар

белгилаб берилган. “Концепция”нинг


background image

Page 90

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF EDUCATION
AND INNOVATION

IF = 5.281

Volume 4, Issue 06,June 2025

www.in-academy.uz

1-бобининг иккинчи қисмида жиноий-ҳуқуқий чоралар сифатида жиноий жавобгарлик
ва жазо тизимини такомиллаштиришга оид вазифалар санаб ўтилган ва
жиноятларнинг олдини олишга қаратилган жазо ва бошқа таъсир чораларини жорий
қилиш устуввор йўналишлардан бири сифатида эътироф этилган.

Бундан ташқари, “Концепция”нинг 1-бобининг учинчи қисмида фуқаролар

ҳуқуқлари ва давлат манфаатларини амалда ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш
масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, оғир ва ўта оғир жиноятлар, жумладан,
терроризм, экстремизм ва коррупциявий жиноятларни, шу билан бирга уюшган гуруҳ
ҳамда жиноий уюшма таркибида қийноққа солиш усулларидан фойдаланган ҳолда
жиноят содир этган шахсларга нисбатан кескин жиноий сиёсатни давом эттириш
лозимлиги белгилаб берилган. 2021–2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон
Республикасининг Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий стратегияси лойиҳаси
ишлаб чиқилди.

Пора ва унга оид тушунчалар:

Дарҳақиқат, пора олиш-беришда воситачилик қилиш қилмишининг мазмунини

чуқур таҳлил қилар эканмиз, пора, пора олиш, пора бериш, пора олиш ёки бериш
хусусидаги келишув, пора олиш-беришда воситачилик қилиш тушунчаларининг
мазмунига батафсил тўхталиб ўтиш лозим.

Дастлаб, пора тушунчасига тўхталадиган бўлсак, пора - муайян бир вазифа ёки

топшириқни бажариш эвазига манфаатдор шахс томонидан бериладиган ва “кутилган
ёрдам”ни берувчи ваколатли шахс томонидан қабул қилинадиган моддий қийматли
нарса бўлиб, аксарият ҳолларда пора предмети сифатида пул ёки моддий кўринишдаги
нарсалар қабул қилинади. Лекин бугунги кунда амалиётда кўришимиз мумкинки,
маълум бир ишни бажариш эвазига олинадиган ва бериладиган ҳар қандай совға ва
ҳадялар, бир марталик ва давомли моддий ва номоддий қийматликлар, ҳар қандай
манфаат, шунингдек, келажакда кутилаётган манфаатлар ҳам пора предмети сифатида
қабул қилинмоқда.

Пора сўзининг этимологияси ва тарихий келиб чиқиш маъносига тўхталадиган

бўлсак, пора сўзи “форс” тилидан олинган бўлиб, “бўлак”, “лахта”, “парча”, “ҳисса”,
“улуш”, “йиртилган”, “кесилган” маъносини англатади. Яъни, қадимдан ҳам пора бирор
ишни амалга ошириб берилиши учун бериладиган нарса ёки пулнинг бир қисми,
улуши маъносини англатади. Пора олиш деганда эса, давлат органи, давлат
иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи мансабдор
шахсининг ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, содир этиши лозим бўлган ёки содир
этиши мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора бераётган шахснинг манфаатларини
кўзлаган ҳолда бажариши ёки бажармаслиги эвазига шахсан ўзи ёҳуд воситачи орқали,
қонунга хилоф эканлигини билган ҳолда, моддий қимматликлар олиши ёки мулкий
ёхуд номулкий манфаатдор бўлишига айтилади. Бунда пора олишнинг асосий белгиси
пора олувчининг мансабдор бўлиши ёки муайян ваколатга расман эга бўлиши ва ваъда
қилинган “ёрдам”ни амалга ошира олишга ҳақиқатда имконияти борлигида намоён
бўлади.

Пора бериш тушунчасига изоҳ берадиган бўлсак, пора бериш деганда давлат

органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш
органи мансабдор шахсига ушбу мансабдор шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан


background image

Page 91

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF EDUCATION
AND INNOVATION

IF = 5.281

Volume 4, Issue 06,June 2025

www.in-academy.uz

фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора
берган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки муайян ҳаракатни
бажармаслиги эвазига, қонунга хилоф эканлигини билган ҳолда, бевосита ёҳуд
воситачи орқали моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий ёҳуд номулкий
манфаатдор этишга айтилади.

Пора олиш-беришда воситачилик қилиш тушунчаси ва турлари:

Пора олишда ва пора беришда воситачилик қилишга изоҳ беришдан олдин

воситачилик ҳаракатининг ўзига тўхталиб ўтиш лозим. Воситачилик луғавий
маъносига кўра муайян бир ҳаракатларни амалга оширишда “тарафлар ўртасида
ҳаракат қилиш” маъносини англатади. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида воситачилик
сўзига қуйидагича таъриф берилган: воситачилик - икки ёки бир неча давлатлар
ўртасида музокаралар олиб борилишини йўлга қўйиш ва музокаралар жараёнида
иштирок этиб, улар муваффақиятини таъминловчи фаолиятлардан бири саналади.
Ушбу таърифда воситачининг асосан давлатлар ўртасида сиёсий алоқаларни олиб
борувчи, келиштирувчи вазифасида фаолият олиб бориши тушунилса, порахўрликда
тарафлар ўртасида уларни келиштирувчи, улар ўртасида алоқаларни олиб борувчи
шахс тушунилади.

Пора олиш-беришда воситачилик қилиш тушунчаси бўйича ҳуқуқшунос олимлар

турлича илмий фикрлар ва қарашларни билдирган. Хусусан, Б.Исроиловнинг фикрича,
порахўрликда воситачи - пора берувчи ёки пора олувчининг илтимос ёки топшириғига
биноан пора олиш тўғрисидаги келишувга эришиш ёки амалга ошириш учун фаолият
юритувчи шахс ҳисобланади. Рус олими И.Б.Дальнинг қарашларига кўра, пора олиш-
беришда воситачилик қилишда воситачи шахслар муҳим ўрин тутиб, пора берувчи ёки
пора олувчи ташаббуси билан улар ўртасида алоқа ўрнатишга, пора олиш-бериш
тўғрисидаги келишувга эришишга кўмаклашган шахсларни тушуниш лозим.

Бизнинг фикримизча, пора олиш-беришда воситачилик қилиш жиноят таркиби

жиҳатдан мустақил жиноятдир. Р.А.Зуфаровнинг фикрича, воситачилар деб пора
берувчи ёки пора олувчи ташаббуси билан улар ўртасида алоқа ўрнатишга, пора олиш-
бериш тўғрисидаги келишувга эришишга кўмаклашган ёки бевосита порани
топширган, яъни “жисмоний воситачилик” қилган шахсларни билиш лозим.

Юқоридаги фикрларни инкор этмаган ҳолда, пора олиш-беришда воситачилик

қилиш тушунчасига ўз илмий фикримизни билдирадиган бўлсак, пора олиш-беришда
воситачилик - пора олиш-бериш тўғрисидаги келишувга эришишга кўмаклашган ёки
бевосита порани ҳаракат орқали топширишга қаратилган қилмиш ҳисобланади. Яъни,
пора олиш-беришда воситачилик икки хил кўринишда бўлиб, биринчисида воситачи
манфаатдор шахсларни пора олиш-бериш учун келишишга ёрдамлашади, иккинчисида
пора предметини пора олувчига бевосита беради.

Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 1999 йил 24 сентябрдаги

“Порахўрлик ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарорида пора олиш-беришда
воситачиликнинг анча торроқ талқини берилган: “пора олувчининг ёки пора
берувчининг топшириғига кўра ҳаракат қилиб, пора буюмини бевосита бераётган шахс
воситачи ҳисобланади”.

Пора

олиш-беришда

воситачилик

қилиш

жиноятини

содир

қилиш

субъектларининг даражасига кўра қуйидаги турларга бўлиш мумкин:


background image

Page 92

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF EDUCATION
AND INNOVATION

IF = 5.281

Volume 4, Issue 06,June 2025

www.in-academy.uz

Қуйи даражадаги пора олиш-беришда воситачилик: ваколат доираси жиҳатдан

ўрта ва қуйи бўғинда турувчи мансабдор шахслар ва ҳеч қайси соҳа вакили бўлмаган
шахслар томонидан содир қилинувчи қилмиш бўлиб, унинг субъектлари давлат
ҳокимияти органларида ижро етувчи органларнинг жойлардаги туман бошқармалари,
бўлимлари, департаментларининг мансабдор шахслари, шунингдек, хеч қандай
фаолият билан шуғулланмайдиган оддий фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар
ҳисобланади.

Юқори даражадаги пора олиш-беришда воситачилик: ваколати ва мансаб мавқеи

юқори турувчи орган мансабдор шахслари томонидан содир қилиниб, унинг
субъектлари республика миқиёсидаги давлат органлари, хусусан, олий ҳокимият
органлари: Олий Мажлис, Олий суд, Вазирлар маҳкамаси, Бош прокуратура каби
марказий органлардир.

Вертикал даражадаги пора олиш-беришда воситачилик. Шунингдек, пора олиш-

беришда воситачилик қилиш жиноятини содир қилувчи субъектлар доирасига кўра
қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин:

Ҳокимият органларидаги пора олиш-беришда воситачилик: қонун чиқарувчи,

ижро этувчи ҳамда суд ҳокимияти органлари мансабдор шахслари томонидан содир
қилинади.

Хусусий сектордаги пора олиш-беришда воситачилик: давлат корхоналари,

ташкилотлари, муассасалари ва нодавлат ташкилотлари мансабдор шахслари
томонидан содир қилинади.

Сиёсий соҳадаги пора олиш-беришда воситачилик: асосан сиёсий соҳа вакиллари

томонидан содир қилиниб, сайлов органлари, маҳаллий ҳокимият органларида
вужудга келувчи коррупциоген ҳолатларни ўз ичига олади.

Тижоратда пора олиш-беришда воситачилик: ҳокимият вакиллари тадбиркорлик

фаолияти субъектлари ўртасида вужудга келади.

Шу билан бирга, пора олиш-беришда воситачилик қилишни қайси ижтимоий

муносабатлар доирасида юзага келишига қараб, маиший пора олиш-беришда
воситачиликни ҳам таъкидлаш мумкин. Бунда қилмиш оддий фуқаролар ва
амалдорларнинг ўзаро алоқалари натижасида вужудга келади. Унинг таркибига
фуқаролардан мансабдор шахс ва унинг оила аъзоларига турли совғалар ва
хизматларнинг олиш ва беришда воситачилик қилиш киради.

Пора олиш-беришда воситачилик субъектларнинг ўзаро ҳамкорлик усулига кўра

ҳам бир қанча турларга ажратилади:

Маҳаллийчиликка асосланган пора олиш-беришда воситачилик Қариндош-

уруғчиликка асосланган пора олиш-беришда воситачилик Таниш-билишчиликка
асосланган пора олиш-беришда воситачилик Пора олиш-беришда воситачилар эса пора
берувчи ёки пора олувчи ташаббуси билан улар ўртасида алоқа ўрнатишга, пора олиш-
бериш тўғрисидаги келишувга эришишга кўмаклашган ёки бевосита порани
топширган шахслар саналади.

Хулоса:

Юқоридагилардан келиб чиқиб, пора олиш-беришда воситачилик қилиш

мустақил жиноят таркиби бўлиб, у икки асосий кўринишда намоён бўлади: келишувга
кўмаклашиш ва порани бевосита топшириш. Унинг турлари субъектларнинг даражаси,


background image

Page 93

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF EDUCATION
AND INNOVATION

IF = 5.281

Volume 4, Issue 06,June 2025

www.in-academy.uz

доираси ва ижтимоий муносабатларга қараб таснифланади. Ўзбекистонда коррупцияга
қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ушбу жиноятларнинг
олдини олишга хизмат қилади.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

БМТнинг Коррупцияга қарши конвенцияси, 20-модда.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги ПФ-158-сон

“Ўзбекистон - 2030” стратегияси тўғрисида”ги Фармони.
3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 майдаги ПҚ-3723-сон

“Жиноят ва жиноят процессуал қонунчилигини такомиллаштириш Концепцияси”
қарори.
4.

Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 1999 йил 24 сентябрдаги

“Порахўрлик ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарори.
5.

Б.Исроилов “Порахўрлик жиноятларининг ҳуқуқий таҳлили.” Тошкент: Адолат, 2019.

6.

Р.А.Зуфаров “Коррупцияга қарши курашиш: жиноий-ҳуқуқий чоралар” Тошкент:

Ўзбекистон, 2020.

Библиографические ссылки

БМТнинг Коррупцияга қарши конвенцияси, 20-модда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги ПФ-158-сон “Ўзбекистон - 2030” стратегияси тўғрисида”ги Фармони.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 майдаги ПҚ-3723-сон “Жиноят ва жиноят процессуал қонунчилигини такомиллаштириш Концепцияси” қарори.

Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 1999 йил 24 сентябрдаги “Порахўрлик ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарори.

Б.Исроилов “Порахўрлик жиноятларининг ҳуқуқий таҳлили.” Тошкент: Адолат, 2019.

Р.А.Зуфаров “Коррупцияга қарши курашиш: жиноий-ҳуқуқий чоралар” Тошкент: Ўзбекистон, 2020.