Авторы

  • Сухроб Ражабов
    Судьялар Олий мактаби жиноят ҳуқуқи йўналиши тингловчиси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.cajei.126532

Ключевые слова:

«Коррупция» сўзи лотинча «corruptio» сўзидан келиб чиққан бўлиб «бузилиш» «тўғри йўлдан оғиш» «хўжалик ёки ижтимоий нормаларнинг бузилиши» маъноларини англатади.

Аннотация

Коррупция дунё миқиёсида ҳал этилиши лозим бўлган глобал муаамолардан биридир. Ушбу иллат ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига путур етказади. Бугунги кунда коррупция жамиятнинг барқа соғаларига салбий тасир кёрсатиб, фуқароларнинг давлат ва тартибот институтларига боғлиқлигини сусайтирмоқда. Шубҳасиз, коррупцияни олдини олишда фақат давлат тартибот органларининг гирохи эмас, балки жамоатчиликнинг бевосита иштироки тамойили мухим аҳамият касб этади.


background image

Page 82

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF EDUCATION
AND INNOVATION

IF = 5.281

Volume 4, Issue 06,June 2025

www.in-academy.uz

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШДА

ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ ТЎҒРИСИДАГИ

ҚОНУНЧИЛИКНИНГ ЎРНИ.

Ражабов Сухроб Закирович

Судьялар Олий мактаби жиноят ҳуқуқи

йўналиши тингловчиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.15638948

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Qabul qilindi: 01-June 2025 yil

Ma’qullandi: 07-June 2025 yil
Nashr qilindi: 11-June 2025 yil

Коррупция дунё миқиёсида ҳал этилиши лозим
бўлган глобал муаамолардан биридир. Ушбу иллат
ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-
иқтисодий ривожланишига путур етказади.
Бугунги кунда коррупция жамиятнинг барқа
соғаларига салбий тасир кёрсатиб, фуқароларнинг
давлат

ва

тартибот

институтларига

боғлиқлигини

сусайтирмоқда.

Шубҳасиз,

коррупцияни олдини олишда фақат давлат
тартибот органларининг гирохи эмас, балки
жамоатчиликнинг бевосита иштироки тамойили
мухим аҳамият касб этади.
Ушбу мақолада коррупцияга қарши курашишда
жамоатчилик назоратининг урни ва бундай
назоратни амалга оширишнинг қонунчиликдаги
мезонлари муҳокама қилинади.

KEY WORDS

«Коррупция»

сўзи

лотинча

«corruptio»

сўзидан

келиб

чиққан

бўлиб,

«бузилиш»,

«тўғри йўлдан оғиш», «хўжалик
ёки ижтимоий нормаларнинг
бузилиши»

маъноларини

англатади.

Бугунги кунда коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат органлари билан

фуқаролик жамияти институтлари ўртасида «кўприк» вазифасини бажарувчи
жамоатчилик назоратининг ривожланиш тенденцияси кузатилмоқда. Коррупцияга
қарши қаратилган жамоатчилик назоратининг янги институциявий тузилмаларни
ривожлантириш ҳамда ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитларини яратиш демократик
давлатлар учун стратегик аҳамият касб этмоқда. Зеро, Ўзбекистон Республикаси
Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев Конституциямиз қабул қилинганининг
27 йиллигига бағишланган тантанали маросимидаги маърузасида қуйидагиларни
таъкидладилар, «Конституция ва қонун устуворлигига эришишда жамоатчилик
назоратидан кўра самарали восита йўқ. Ҳақиқатан ҳам, халқимиз қонун бузилишига
қарши қаттиқ турмас экан, давлат идоралари, мансабдор шахслар қанчалик уринмасин,
қонун устуворлигини таъминлаш қийин бўлади».

Мамлакатимизда ўтган давр мобайнида «Коррупцияга қарши курашиш

тўғрисида»ги Қонуни қабул қилиниши фуқаролик жамияти институтлари
фаолиятининг ижтимоийлашувини ҳамда коррупция қарши курашиш ва уни олдини
олишдаги иштирокининг янги босқичини бошлаб берди. Давлат органларининг
фаолиятида “очиқлик” ва “шаффофлик” тамойилларини таъминлаш, давлат

хизматчиларга

бўлган

ишончни


background image

Page 83

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF EDUCATION
AND INNOVATION

IF = 5.281

Volume 4, Issue 06,June 2025

www.in-academy.uz

кучайтиришга қаратилган тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, давлат
органлари ва муассасалари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ташкил этиш
ва амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи Ўзбекистон
Республикаси «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги қонуни қабул қилинди.

Жамоатчилик назоратини такомиллаштириш борасидаги ислоҳотларнинг изчил

давоми сифатида, аҳолининг давлат ва жамият ишларини бошқаришдаги иштирокини
кенгайтириш, фуқаролар, жамият ва давлатнинг ўзаро яқин ҳамкорлигини ўрнатиш,
шунингдек

жамоатчилик

назоратини

кучайтириш

мақсадида

Ўзбекистон

Республикаси Президенти ҳузурида Жамоатчилик палатаси ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида

коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора
тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6013-сон Фармонида биринчи маротаба коррупция
ҳолатларининг сабаб ва шарт шароитларини аниқлаш, уларни бартараф этишнинг
таъсирчан тизимини яратиш ишларга фуқаролик жамияти институтлари ва нодавлат
секторнинг бошқа вакилларини ҳам кенг жалб этиш зарурлиги асослантирилди.

Фармонга асосан ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши

курашиш Агентлигининг асосий вазифа ва фаолият йўналишларидан бири вазирлик ва
идораларнинг коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида давлат
органлари, оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти институтлари ва бошқа
нодавлат сектор вакилларининг биргаликдаги самарали фаолиятини ташкил этиш
этиб белгиланди.

Лотин тилидаги «corruptus» сўзи «бузилган», «вайн қилинган» деган маъноларни

билдиради. Коррупция деганда давлат ёки ижтимоий манфаатларга зарар етказувчи,
шахсий ёки гуруҳий манфаатлар учун қонунларга зид фаолият ёки ҳаракат
тушунилади.

Коррупцияни

олдини

олишда

жамоатчилик

назоратининг

аҳамияти,

жамоатчилик назорати деганда, фуқаролар ва нодавлат ташкилотларнинг давлат ва
унинг органлари фаолияти юзасида очиқ-ойдин маълумотга ега болиши ва бу
фаолиятни назорат қилиши тушунилади. Бу тизим коррупцияни аниқлаш ва унинг
олдини олиш борасида имкон беради.

Конунчиликда жамоатчилик назоратининг урни, коррупцияга қарши курашда

жамоатчилик назоратини белгилаб бериш учун тегишли қонунлар ва норматив-
тушунтириш ҳужжатлари муйар булиши лозим. Мисол тариқасида, озодалик ва
очиқликни таъминлаш борасидаги қонунларнинг таъсири музокара қилиниши муҳим.
Бундай қонунларда давлат органларининг маълумотларини очиқ-ойдин этиши,
уларни назорат қилишда жамоатчиликнинг асосий вазифалари белгиланган булиши
лозим.

Коррупция дунёнинг деярли барча давлатлари учун муҳим ижтимоий-иқтисодий

ва сиёсий муаммолардан бири бўлиб, унинг салбий таъсири давлат бошқаруви,
иқтисодиёт ва ижтимоий адолат соҳаларида яққол намоён бўлади.

Коррупция

давлатнинг

асосий

вазифаларини

бажариш

қобилиятини

заифлаштиради, фуқароларнинг ишончини йўқотади ва барқарор тараққиётга
тўсқинлик қилади. Шу нуқтаи назардан, коррупцияга қарши курашда жамоатчилик
назоратини ҳуқуқий асосда ташкил этиш ва уни такомиллаштириш масаласи алоҳида


background image

Page 84

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF EDUCATION
AND INNOVATION

IF = 5.281

Volume 4, Issue 06,June 2025

www.in-academy.uz

аҳамият касб этади. Жамоатчилик назоратининг тушунчаси ва аҳамияти,
жамоатчилик назорати давлат бошқаруви устидан жамиятнинг кузатув ва назорат
функцияларини амалга оширишини англатади. Бу фуқаролар, нодавлат нотижорат
ташкилотлари (ННТлар), оммавий ахборот воситалари (ОАВ) ва бошқа жамоат
институтлари орқали давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолиятини
кузатиш ва таҳлил қилишни ўз ичига олади.

Жамоатчилик назоратининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат, давлат

бошқарувида

шаффофликни

таъминлаш,

давлат

хизматларини

фуқаролар

манфаатларига мувофиқ равишда ташкил этиш, ҳуқуқбузарликлар, шу жумладан,
коррупцион ҳолатларни ўз вақтида аниқлаш, давлат органларининг жавобгарлиги ва
ҳисобдорлигини ошириш.

Қонунчиликнинг жамоатчилик назоратидаги роли, жамоатчилик назоратини

самарали ташкил этиш учун унинг ҳуқуқий асослари қуйидаги йўналишларда
мустаҳкамланиши зарур, жамоатчилик назорати тўғрисидаги қонунлар, жамоатчилик
назоратига оид қонунлар жамоат институтлари ва фуқароларнинг давлат органлари
устидан назорат қилиш ҳуқуқини мустаҳкамлайди. Масалан, Ўзбекистон
Республикасининг "Жамоатчилик назорати тўғрисида"ги қонуни жамоатчилик
иштирокини қонуний тарзда таъминлайди.

Ахборот олиш ҳуқуқи, коррупцияга қарши курашда ахборотнинг очиқлиги муҳим

аҳамиятга эга. "Ахборот эркинлиги тўғрисида"ги қонун фуқароларга давлат органлари
фаолияти ҳақида маълумот олиш имкониятини кафолатлайди. Бу эса жамоатчилик
назоратини амалга оширишда муҳим пойдевор ҳисобланади.

Коррупцияга қарши қонунчилик, коррупцияга қарши курашишга оид қонунларда

жамоатчилик назоратининг ўрни ва вазифалари аниқ белгилаб берилган. Бунда
жамоатчилик назорати коррупцияга оид маълумотларни очиқлаш, мансабдор
шахсларнинг қонунга зид хатти-ҳаракатларини фош қилиш каби вазифаларни ўз ичига
олади, мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги ва ҳисобдорлиги Жамоатчилик
назоратини самарали амалга ошириш учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги ва
ҳисобдорлигини таъминловчи механизмларни қонунчиликда мустаҳкамлаш зарур.
Бунда мансабдор шахсларнинг даромадлари ва харажатларини декларация қилиш,
шаффоф тендер жараёнлари каби чора-тадбирлар муҳим аҳамиятга эга.

Жамоатчилик назорати амалиётида учрайдиган муаммолар, қонунчилик ва

институтционал механизмлар мавжуд бўлишига қарамай, жамоатчилик назорати
амалиётида қатор муаммолар учраб туради, фуқароларнинг ҳуқуқий билимлари
етарли эмаслиги Кўпгина ҳолатларда фуқаролар ўз ҳуқуқ ва ваколатларидан
тўлақонли фойдаланиш учун зарур билимга эга эмас. Бу эса жамоатчилик
назоратининг самарадорлигини пасайтиради. Ечим сифатида, аҳолини ҳуқуқий
саводхонликка ўргатишга қаратилган доимий таълим дастурларини йўлга қўйиш.

ОАВ.нинг ролини кучайтириш зарурати Оммавий ахборот воситалари

жамоатчилик назоратининг ажралмас қисми бўлиб, уларнинг коррупцияга оид
материалларни очиқлаб бориши муҳимдир. Аммо баъзи ҳолатларда ОАВнинг
эркинлиги чекланган бўлиши мумкин, ечим сифатида ОАВнинг эркинлигини
таъминлаш ва уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган қонунчилик ҳужжатларини
такомиллаштиришни тақазо этади.


background image

Page 85

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF EDUCATION
AND INNOVATION

IF = 5.281

Volume 4, Issue 06,June 2025

www.in-academy.uz

Хулоса ўрнида

, коррупцияга қарши курашишда жамоатчилик назорати

демократик жамиятнинг муҳим асосларидан биридир. Қонунчилик ва амалиёт
ўртасидаги уйғунлик таъминланган тақдирда, жамоатчилик назорати коррупциянинг
олдини олишда самарали воситага айланади. Ҳар бир фуқаро ва ташкилотнинг ушбу
жараёндаги фаол иштироки давлат бошқаруви сифатини яхшилашга ҳамда адолатли
ва шаффоф жамият қуришга хизмат қилади.

Фойдаланилган адабиётлаар рўйхати:

1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси // Қонун ҳужжатлари аълумотлари
миллий базаси, 16.10.2018 й., 03/18/498/2051-сон; 06.03.2019 й., 03/19/527/2706-сон.
2. Ўзбекистон Республикасининг «Жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги 1991 йил 15
февралдаги 223-XII-сон Қонуни // Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг
Ахборотномаси, 1991. № 4, 76-модда; 1992. № 9, 363-модда; Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997. № 4-5, 126-модда; 1998. № 3, 38-модда; 2004.
№ 1-2, 18-модда. № 5, 90-модда.
3. Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги 2012
йил 24 декабрдаги 342-сон Қонуни // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари
тўплами, 2012 . 52-сон. 583-модда. 93
4. Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонуни.
// Ўзбекистон Республикаси конун хужжатлари тўплами. 2017 й. 1-сон.
5. Ўзбекистон Республикасининг «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги 2018 йил 12
апрелдаги 474-сон Қонуни // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси.
13.04.2018. 03/18/474/№1062.7.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатни демократик янгилаш
жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 4 майдаги Фармони // Халқ сўзи, 2018 йил 5 май.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат органи ҳузуридаги жамоатчилик
кенгаши тўғрисидаги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 3837-
сон Қарори. // ҚҲММБ. 05.07.2018 й., 07/18/3837/1454-сон; 30.05.2019 й.,
06/19/5733/3216-сон.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида
коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида»ги 2019 йил 27 майдаги 5729-сон Қарори. //
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги Жамоатчилик палатасини ташкил этиш тўғрисида» 5980-сон Фармони. //
ҚҲММБ. 16.04.2020й.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси // Қонун ҳужжатлари аълумотлари миллий базаси, 16.10.2018 й., 03/18/498/2051-сон; 06.03.2019 й., 03/19/527/2706-сон.

Ўзбекистон Республикасининг «Жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги 1991 йил 15 февралдаги 223-XII-сон Қонуни // Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991. № 4, 76-модда; 1992. № 9, 363-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997. № 4-5, 126-модда; 1998. № 3, 38-модда; 2004. № 1-2, 18-модда. № 5, 90-модда.

Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги 2012 йил 24 декабрдаги 342-сон Қонуни // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 . 52-сон. 583-модда. 93

Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонуни. // Ўзбекистон Республикаси конун хужжатлари тўплами. 2017 й. 1-сон.

Ўзбекистон Республикасининг «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги 2018 йил 12 апрелдаги 474-сон Қонуни // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси. 13.04.2018. 03/18/474/№1062.7.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 4 майдаги Фармони // Халқ сўзи, 2018 йил 5 май.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат органи ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши тўғрисидаги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 3837-сон Қарори. // ҚҲММБ. 05.07.2018 й., 07/18/3837/1454-сон; 30.05.2019 й., 06/19/5733/3216-сон.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2019 йил 27 майдаги 5729-сон Қарори. //

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жамоатчилик палатасини ташкил этиш тўғрисида» 5980-сон Фармони. // ҚҲММБ. 16.04.2020й.