Авторы

  • Аброржон Аманов
    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти профессори

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.cajei.130224

Ключевые слова:

ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профиликтикаси хизмати фуқаролик жамияти институтлари ҳамкорлик ҳуқуқий асос.

Аннотация

Мақолада ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматининг фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлигининг ҳуқуқий асослари хусусида фикр юритилиб, мазкур фаолиятни янада самарали ташкил этишга оид таклиф ҳамда тавсиялар билдирилган


background image

Page 78

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF EDUCATION
AND INNOVATION

Volume 4, Issue 7, July 2025

www.in-academy.uz

ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШДА ИЧКИ

ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИ

ДЕПАРТАМЕНТИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР

ПРОФИЛАКТИКАСИ ХИЗМАТИНИНГ ФУҚАРОЛИК

ЖАМИЯТИ ИНСТИТУТЛАРИ БИЛАН

ҲАМКОРЛИГИНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ

Аманов Аброржон Абдуллаевич

Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги

Малака ошириш институти

профессори

https://doi.org/10.5281/zenodo.16523623

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Qabul qilindi: 20-Iyul 2025 yil

Ma’qullandi: 24-Iyul 2025 yil
Nashr qilindi: 28-Iyul 2025 yil

Мақолада ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда
Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги
департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
хизматининг фуқаролик жамияти институтлари
билан ҳамкорлигининг ҳуқуқий асослари хусусида
фикр юритилиб, мазкур фаолиятни янада
самарали ташкил этишга оид таклиф ҳамда
тавсиялар билдирилган

KEY WORDS

ҳуқуқбузарликларнинг олдини
олиш, Ички ишлар вазирлиги,
Жамоат

хавфсизлиги

департаменти,
Ҳуқуқбузарликлар
профиликтикаси

хизмати,

фуқаролик

жамияти

институтлари,

ҳамкорлик,

ҳуқуқий асос.

Жамият ижтимоий ҳаётида ўзаро муносабатларга киришадиган субъектлар

фаолиятини тартибга солувчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг
мавжудлиги улар фаолиятида самарадорликка эришишнинг асосий омилларидан бири
ҳисобланади, десак муболаға бўлмайди. Хусусан, бугунги кунда мамлакатимизда
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги
департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматининг фуқаролик жамияти
институтлари билан ўзаро самарали ҳамкорлигини ташкил этиш бўйича ҳам тегишли
ҳуқуқий асослар яратилган.

Мазкур ҳамкорликнинг ҳуқуқий асослари хусусида тўхталганда, аввало

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси

1

ни қайд этишимиз мақсадга

мувофиқдир. Унда қонунийлик ва ҳуқуқий тартиботни, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва
эркинликларини ҳимоя қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга жамоат
ташкилотлари ва фуқаролар ёрдам кўрсатишлари мумкинлиги қайд этилган. Мазкур
конституциявий норма ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар (хусусан, Ички ишлар
вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

1

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси // Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари

маълумотлари миллий базаси –

http://Lex.uz

.


background image

Page 79

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF EDUCATION
AND INNOVATION

Volume 4, Issue 7, July 2025

www.in-academy.uz

хизмати) ва фуқаролик жамияти институтлари ўзаро ҳамкорлигининг энг муҳим
ҳуқуқий асосидир ҳамда мамлакатимизда мазкур йўналишга конституциявий мақом
берилганлигини ҳам алоҳида эътироф этиш лозим.

Ўзбекистон Республикасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»

2

ги

қонунининг 4-моддаси «Нодавлат нотижорат ташкилотлари-нинг давлат органлари
билан ўзаро муносабатлари» деб номланиб, унда: давлат нодавлат нотижорат
ташкилотларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини
таъминлайди, уларга ижтимоий ҳаётда иштирок этиш учун тенг ҳуқуқий имкониятлар
яратиб беради. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг алоҳида ижтимоий фойдали
дастурларига давлат кўмак кўрсатиши мумкин» деб, белгиланган.

Таъкидлаш лозимки, нодавлат нотижорат ташкилотлари ижтимоий ҳаётнинг

турли масалаларига доир ташаббуслар билан чиқиш, давлат ҳокимияти ва бошқарув
органларига таклифлар киритиш, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг
қарорларини ишлаб чиқишда қонунчиликда назарда тутилган тартибда иштирок
этиш, ўз фаолияти тўғрисида ахборот тарқатиш каби ҳуқуқларга эга. Мазкур қоидалар
фуқаролик жамияти институтларининг давлат органлари, шу жумладан, Ички ишлар
вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
хизмати билан ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга оид ҳамкорлигининг ташкилий-
ҳуқуқий асосларини акс эттиради.

Шунингдек, мамлакатимизда энг йирик ва катта нуфузга эга фуқаролик жамияти

институтларидан бири бўлмиш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари
фаолиятини тартибга солувчи Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи
бошқариш органлари тўғрисида»

3

ги қонунида ҳам ушбу йўналишдаги ҳамкорликка оид

нормаларнинг гувоҳи бўлишимиз мумкин. Жумладан, қонуннинг 7-моддасида
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини давлат томонидан қўллаб-
қувватлашнинг тартиби белгиланган, яъни, «давлат фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органлари фаолиятини амалга ошириши учун зарур шарт-шароитлар яратади, уларга
қонунда белгиланган ваколатларини амалга оширишида кўмаклашади» деб, қайд
этилган. Мазкур нормани давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органлари ўзаро ҳамкорлигининг асосий қоидаларини мустаҳкам-ловчи норма сифатида
баҳолаш мумкин. Унда

биринчидан,

давлат органлари-нинг фуқароларнинг ўзини ўзи

бошқариш органлари фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиб бериши
таъкидланган бўлса,

иккинчидан,

давлат органларининг фуқароларнинг ўзини ўзи

бошқариш органларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ваколатларни амалга
оширишда кўмаклашуви ҳам мустаҳкамланган.

Шу билан бирга, ушбу қонунининг «Фуқаролар йиғинининг ваколатлари» деб

номланган 11-моддаси биринчи қисми еттинчи хатбошисида, «ички ишлар органлари
таянч пунктлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича инспекторларининг
ҳисоботларини белгиланган тартибда эшитади» деб, йигирма еттинчи хатбошисида,
«фуқаролар йиғини ҳудудида хотин-қизлар ва болаларга нисбатан тазйиқ ўтказган ва
зўравонлик содир этган ёхуд бундай тазйиқ ўтказиш ва зўравонлик содир этишга мойил

2

Ўзбекистон Республикасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуни // Ўзбекистон

Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси –

http://Lex.uz

.

3

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси. – 2013. – № 4. 96-модда; –

2016. – № 4. 125-модда.


background image

Page 80

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF EDUCATION
AND INNOVATION

Volume 4, Issue 7, July 2025

www.in-academy.uz

бўлган шахсларни аниқлашда, шунингдек бундай шахслар билан олиб бориладиган
профилактика ишларида иштирок этади» деб қайд этилган. Қонуннинг «Фуқаролар
йиғини кенгашининг ваколатлари» деб номланган 13-моддасининг бир қанча бандлари-
да фуқаролар йиғинининг кенгашининг давлат органларига кўмаклашиш борасидаги
вазифалари белгиланганлигининг гувоҳи бўлишимиз мумкин. Хусусан, фуқаролар
йиғинининг кенгаши мазкур модданинг 3-қисм бешинчи хатбошисига кўра, «оммавий-
сиёсий, маънавий-маърифий, маданий, спорт тадбирларини ва бошқа тадбирларни, ...
ўтказишда, ... давлат органларига кўмаклашади» деб, саккизинчи хатбошисида «ёш
авлодни тарбиялаш масалалари юзасидан таълим муассасалари билан ҳамкорлик
қилади» деб белгиланган. Шу билан бирга, ушбу модданинг 3-қисмида фуқаролар йиғини
кенгашининг бевосита ҳуқуқбузарликларни олдини олишдаги ваколатлари ва
ҳамкорлигига оид нормаларнинг гувоҳи бўлишимиз мумкин. Жумладан, олтинчи
хатбошисида,

«хотин-қизларнинг

ҳуқуқлари,

эркинликлари

ва

қонуний

манфаатларини ҳимоя қилишга, уларнинг жамият ҳаётидаги, оилада маънавий-
ахлоқий муҳитни шакллантиришдаги, ёш авлодни тарбиялашдаги ролини оширишга
қаратилган чора-тадбирларни кўради»; еттинчи хатбоши-сида, «рўйхатдан ўтмаган
диний ташкилотлар фаолият кўрсатишининг олдини олиш, фуқароларнинг диний
эътиқод эркинлиги ҳуқуқига риоя этилишини таъминлаш, диний қарашларни
мажбуран сингдиришга йўл қўймаслик юзасидан чора-тадбирларни кўради, виждон
эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши билан
боғлиқ бошқа масалаларни кўриб чиқади»; ўн тўртинчи хатбошисида, «тегишли
ҳудудда жамоат тартибини ва жамоат хавфсизлигини таъминлашда, шу жумладан
фуқароларнинг келиши ва кетишини ҳисобга олишни ташкил этишда, вояга
етмаганлар ўртасида назоратсизлик ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир
ишларда ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
органларга кўмаклашади»; йигирма учинчи хатбошисида, «озодликдан маҳрум этиш
жойларидан озод этилган шахсларни ижтимоий-меҳнат реабилитацияси ва
жиноятчиликнинг олдини олишга доир тадбирларни ижтимоий мослашув марказлари
билан биргаликда амалга оширади»

4

, деган қоидалар акс этган.

Ўзбекистон

Республикасининг

«Ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси

тўғрисида»

5

ги

қонунининг 21-моддаси «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш

органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқароларнинг ҳуқуқ-бузарликлар
профилактикасидаги иштироки» деб номланиб, мазкур моддада фуқароларнинг ўзини
ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикасидаги иштироки
ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар ҳуқуқбузарликлар
профилактикасини амалга оширувчи ҳамда унда иштирок этувчи органлар ва
муассасаларга кўмаклашиш ҳамда зарур ёрдамни кўрсатиш йўли билан
ҳуқуқбузарликлар профилактикасида иштирок этиши мумкинлиги қайд этилган.

4

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. – 2013. 29 апрель. – № 17. 220-модда;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси. – 2013. – № 4. 97-модда.

5

Ўзбекистон Республикасининг

«Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги

Қонуни //

Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси –

http://Lex.uz

.


background image

Page 81

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF EDUCATION
AND INNOVATION

Volume 4, Issue 7, July 2025

www.in-academy.uz

Ўзбекистон Республикасининг «Ижтимоий шериклик тўғрисида»

6

ги

қонунига

асосан: «Ижтимоий шериклик давлат органларининг нодавлат нотижорат
ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан мамлакатни
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини, шу жумладан, тармоқ, ҳудудий
дастурларни, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда фуқароларнинг
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган бошқа қарорларни ишлаб чиқиш
ҳамда амалга ошириш борасидаги ҳамкорлигидир» деб белгиланган бўлиб, мазкур
нормани ҳам ушбу ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларидан бири сифатида ҳамда бугунги
кунда тегишли ҳудудларда вояга етмаганлар спортини ривожлантириш, муқаддам
судланган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича меҳнат ярмаркаларини ташкил
этилиши каби амалий ишларни мазкур ҳамкорликнинг натижалари сифатида қайд
этишимиз мумкин.

Шу билан бирга, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ички ишлар органлари

ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси

хизматларининг

фуқаролик

жамияти

институтлари билан ўзаро ҳамкорлигининг ҳуқуқий асосларини янада бойитиш
мақсадида қонуннинг «Ижтимоий шериклик соҳалари» деб номланган 5-моддасининг
1-қисми 11-хатбошисида

«ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва уларга қарши курашиш»

деб қайд этиш лозим.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш

тўғрисида»

7

ги қонунининг 14-моддасида, «Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий

кенгаши тўғрисида»

8

ги қонунининг 4-моддасида, Ўзбекистон Республика-сининг

«Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида»

9

ги

қонунининг 17-моддасида, Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш
ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғриси-да»

10

ги қонунининг 12-моддасида,

Ўзбекистон Республикасининг «Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи
ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида»

11

ги

қонунининг 13-моддасида юртимизда

фуқаролик жамияти институтларининг ўзига хос тури ҳисобланган фуқароларнинг ўзини
ўзи бошқариш органларининг мазкур йўналишдаги вазифалари кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий

маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»

12

ги

Фармонида «давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда фуқаролик жамияти
институтларининг манзилли ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш борасидаги ўзаро
ҳамкорлигини мустаҳкамлаш» масаласига алоҳида урғу берилганлиги ҳам муҳим
аҳамиятга эгадир.

6

Ўзбекистон Республикасининг

«Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги

Қонуни // Ўзбекистон

Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси –

http://Lex.uz

.

7

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси. – 2017. – № 1. 1-модда.

8

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. – 2017. – № 14. 214-модда.

9

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. – 2017. – № 35. 915-модда.

10

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. – 2017. – № 36. 944-модда.

11

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. – 2017. – № 37. 976-модда.

12

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги «Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий

маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони // Ўзбекистон
Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси – http://Lex.uz.


background image

Page 82

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF EDUCATION
AND INNOVATION

Volume 4, Issue 7, July 2025

www.in-academy.uz

Таъкидлаш лозимки, юқорида қайд этилган қонун нормаларидаги «давлат

органлари» умумий маънода «давлат» мақомини англатмоқда. Биз буни бевосита Ички
ишлар

вазирлиги

Жамоат

хавфсизлиги

департаменти

Ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси хизмати фаолиятига ҳам татбиқ этишимиз мумкин. Шунингдек,
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республи-каси Вазирлар Маҳкамаси
тўғрисида»

13

ги

қонунининг 12-моддасида Вазирлар Маҳкамасининг нодавлат

нотижорат ташкилотлари билан ўзаро муносабат-ларига оид нормалар ўз ифодасини
топган бўлиб, унга асосан: «Вазирлар Маҳкамаси ўз ваколатига кирувчи масалалар
юзасидан нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади ва қонун
ҳужжатларига мувофиқ уларга зарур кўмак кўрсатади» деб белгиланган. Юқорида қайд
этилганидек, Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар вазири ўз мақомига кўра
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таркибига киришини ва айрим
масалалар бўйича эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунишини
эътиборга олсак, Вазирлар Маҳкамаси даражаси-даги ҳамкорлик улар учун ҳам ўз
функционал вазифаларини амалга оширишда тегишли имконият ва шароитлар
яратади ҳамда мазкур нормани Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги
департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати ва фуқаролик жамияти
институтларининг ҳуқуқбузарликларни олдини олишдаги ўзаро ҳамкорлигига оид
муҳим норма сифатида баҳолашимиз лозим. Бу эса мазкур субъектларнинг ушбу
йўналишдаги ҳамкорлигини ҳуқуқий тартибга солинганлигини англатади.

Ўзбекистон Республикасининг «Ички ишлар органлари тўғрисида»

14

ги

Қонунининг 9-моддасида «Ички ишлар органлари ўз фаолиятини очиқ ва шаффоф
тарзда, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа
ташкилотлар ва фуқаролар, шунингдек оммавий ахборот воситалари билан
ҳамкорликда амалга оширади» деб ҳамда «Ички ишлар органларининг бошқа органлар
ва ташкилотлар билан ҳамкорлиги» деб номланган 11-моддасида эса, ички ишлар
органлари ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида, қонун
ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи
бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиши ҳамда
аниқланган жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликларга оид мавжуд материаллар
тўғрисидаги ахборотни алмашишни, шу жумладан электрон шаклда алмашишни,
шунингдек бошқа ахборотни алмашишни амалга ошириши, давлат органлари,
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар фуқароларнинг
ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний ман-фаатларини ҳимоя қилишда, жамоат
тартибини сақлаш, жамоат хавфсизлигини таъминлашда, жиноятлар ва маъмурий
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларни фош
этишда, жиноят ишларини тергов қилишда, жиноятчиларни қидиришда, бедарак
йўқолганларнинг турган жойини аниқлашда, шунингдек ҳуқуқбузарликлар
профилактикасида ички ишлар органларига ўз ваколатлари доирасида кўмаклашиши
шартлиги белгиланган.

13

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги

Қонуни

// Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси –

http://Lex.uz

.

14

Ўзбекистон Республикасининг «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги

Қонуни // Ўзбекистон

Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси –

http://Lex.uz

.


background image

Page 83

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF EDUCATION
AND INNOVATION

Volume 4, Issue 7, July 2025

www.in-academy.uz

Келгусида ушбу норманинг қўлланиш доирасини кенгайтириш ва бир вақтнинг

ўзида ички ишлар органларининг бошқа давлат органлари ва барча фуқаролик
жамияти институтлари билан ҳамкорлигини ташкил этишга оид ҳуқуқий асосларни
бойитиш мақсадида модданинг номланишини

«Ички ишлар органларининг бошқа

давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлиги»

деб

номлаш ва унинг ички матнидаги

«фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва

бошқа ташкилотлар»

жумлаларини

«фуқаролик жамияти институтлари»

деб

ўзгартириш мақсадга мувофиқдир.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳуқуқбузар-ликлар

профилактикаси

ва

жиноятчиликка

қарши

курашиш

тизимини

янада

такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»

15

ги қарорида ҳуқуқбузарлик-лар

профилактикаси соҳасида давлат идоралари ва ташкилотлари фаолияти-нинг асосий
йўналишлари белгилаб берилди. Ушбу қарорда давлат идора-лари аксарият ҳолларда
ҳуқуқбузарликлар профилактикасини фақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг
вазифаси сифатида баҳолаб, оқибатда ушбу фаолиятга лозим даражада эътибор
қаратмаётгани, ҳуқуқбузарликлар профи-лактикаси ва жиноятчиликка қарши
курашиш борасидаги чора-тадбирлар-нинг аниқ манзилга йўналтирилмаганлиги ва
уларга комплекс ёндашил-маётгани, шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг тизимли
равишда содир этилиши сабаблари ва бунга имкон бераётган шарт-шароитларни
аниқлаш ва бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш самарадорлиги
паст бўлиб, кутилаётган натижани бермаётгани, ваколатли органларнинг етарли
даражада ташаббус кўрсатмаётгани, лозим даражадаги идоралараро ҳамкорликнинг
мавжуд эмаслиги, амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг ўзаро номутаносиблиги
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчи-ликка қарши курашиш соҳасидаги
фаолиятни тубдан такомиллаштиришни талаб этиши алоҳида қайд этиб ўтилди. Шу
билан бирга, жамоатчилик назоратини кучайтириш, ижтимоий ва давлат-хусусий
шерикчиликни ривож-лантириш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва
фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан тўғридан-тўғри ҳамкорликни
йўлга қўйиш ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикасига фуқаролар ва жамоат
ташкилотларини, шу жумладан уларни моддий ва бошқача тарзда рағбатлан-тириш
орқали жалб этиш механизмларини такомиллаштириш каби бир нечта давлат
идоралари ва ташкилотлари фаолиятининг асосий йўналишлари кўрсатиб ўтилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органларининг

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятини тубдан тако-
миллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»

16

ги Қарорида ҳам профилактика ишини

аҳоли, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамиятининг
бошқа институтлари билан яқин ҳамкорликда ташкил этиш, ишни, биринчи навбатда,
ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишни таъминлашга, жамиятда ҳуқуқий
маданиятни юксалтиришга, фуқароларга қонунга ҳурмат ва қонун бузилишининг ҳар

15

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка

қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2833-сон Қарори //
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси –

http://Lex.uz

.

16

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

«Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2896-
сон Қарори // Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси –

http://Lex.uz

..


background image

Page 84

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF EDUCATION
AND INNOVATION

Volume 4, Issue 7, July 2025

www.in-academy.uz

қандай кўринишига муроса-сизлик муносабатини сингдиришга қаратиш каби
ҳуқуқбузарликлар профи-лактикаси самарадорлигини оширишга қаратилган
вазифалар белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органларининг жамоат

тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги фаолиятини
тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»

17

ги Қаро-рида эса, мамлакатда

жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини
оширишнинг асосий йўналишларини амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Ички
ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг энг муҳим вазифаси
ҳисобланиши ва жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш
фаолиятининг мувофиқлаш-тирилиши ва ташкилий-услубий таъминланишини
кучайтириш, мазкур соҳа-га юклатилган вазифаларни бажаришда ички ишлар
органларининг фуқаро-лик жамияти институтлари ва аҳоли билан яқиндан ҳамкорлик
қилиш механизмларини ривожлантириш таъкидланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республика-сини янада

ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиси тўғрисида»

18

ги Фармони билан

тасдиқланган

«2017

2021

йилларда

Ўзбекистон

Республи-касини

ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси»да ҳам
«жамоатчилик

назоратини

амалга

оширишнинг

замона-вий

шаклларини

ривожлантириш, ижтимоий шерикликнинг самарасини ошириш, фуқаролик жамияти
институтларини ривожлантириш, уларнинг иж-тимоий ва сиёсий фаоллигини
юксалтириш, маҳалла институтининг жамият бошқарувидаги ўрни ва фаолияти
самарадорлигини ошириш, оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш»
каби вазифалар назарда тутил-ган эди. Бу эса, Ўзбекистонда давлат органларининг
фуқаролик жамияти инс-титутлари билан самарали ҳамкорлигини таъминлаш,
ижтимоий шериклик-нинг ҳуқуқий механизмларини янада ривожлантиришни тақозо
этди.

Шунингдек, Ҳаракатлар стратегиясининг «Қонун устуворлигини таъ-минлаш ва

суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналиш-лари» номли иккинчи
устувор

йўналишининг

4-банди

«Жиноятчиликка

қарши

курашиш

ва

ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомил-лаштириш» деб номланиб,
унда аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва онгини юксалтириш, бу борада давлат
тузилмаларининг фуқаролик жамияти инсти-тутлари, оммавий ахборот воситалари
билан ўзаро самарали ҳамкорлигини ташкил этиш каби мазкур фаолиятнинг ҳуқуқий
асосларини бойитишга оид муҳим қоидалар белгилаб берилди.

Шу билан бирга, «2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини

ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси»нинг
амалий ижроси доирасидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатни

17

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва

жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида»ги ПҚ-2940-сон Қарори // Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий
базаси –

http://Lex.uz

.

18

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ–4947-сон «Ўзбекистон

Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиси тўғрисида»ги Фармони // Ўзбекистон
Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси –

http://Lex.uz

.


background image

Page 85

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF EDUCATION
AND INNOVATION

Volume 4, Issue 7, July 2025

www.in-academy.uz

демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини
тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғри-сида»

19

ги Фармони давлат органлари ва

фуқаролик жамияти институтлари-нинг ҳамкорлигини мазмунан янги босқичига
мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлди. Чунки, унда давлат томонидан фуқаролик жамияти
институтларини қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятини янада кучайтиришнинг энг
муҳим йўналишлари кўрсатиб ўтилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий

маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»

20

ги

Фармони ҳамда у билан тасдиқланган «Ҳуқуқий маданиятни юксалтириш
концепцияси»ни яна бир ҳуқуқий асос сифатида қайд этишимиз мумкин. Хусусан, унда,
«аҳоли ҳуқуқий маданиятини ошириш борасида давлат органлари ва фуқаролик
жамияти институтларининг кенг ҳамкорлиги-ни таъминлаш» масаласи алоҳида қайд
этиб ўтилган. Ушбу норма ҳам ҳамкорликнинг муҳим ва зарурий йўналиши
ҳисобланган аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришда муҳим асос
бўлиб хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш

ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар орган-лари фаолиятини
сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»

21

ги Фармонига

мувофиқ ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўрнатилаётган янги
механизмларнинг самарали амалга оширилишини таъминлашда ички ишлар
органларининг роли ва масъулиятини янада оши-риш мақсадида, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг «Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини
таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада
такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»

22

ги қарори

асосида, «Маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани» фаолияти йўлга қўйилди ва мазкур қарор
асосида «Маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани тўғрисидаги низом» тасдиқланди. Ушбу
низомга асосан, Маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани – маҳалла ва қишлоқларда жамоат
тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчи-ликка қарши
курашиш фаолиятини бевосита амалга оширадиган, шунингдек, фуқароларнинг
хавфсизлиги ва осойишталигини таъминлаш борасида ички ишлар органлари, бошқа
ҳуқуқ-тартибот органлари ва жамоат тузилмалари-нинг маҳаллалар кесимида
биргаликда ишлашини ташкил этадиган ички ишлар органларининг энг қуйи
бўғинидаги таркибий тузилмаси ҳисоб-ланиши белгилаб берилди.

19

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги «Мамлакатни демократик янгилаш

жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-
5430-сон Фармони // Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси – http://Lex.uz.

20

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги «Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий

маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони // Халқ сўзи, 2019 йил 10
январь.

21

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш

ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги
босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6196-сон Фармони // Ўзбекистон Республикаси Қонун
ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси –

http://Lex.uz

.

22

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш

ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги
босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6196-сон Фармони // Ўзбекистон Республикаси Қонун
ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси –

http://Lex.uz

.


background image

Page 86

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF EDUCATION
AND INNOVATION

Volume 4, Issue 7, July 2025

www.in-academy.uz

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022 – 2026 йилларга мўл-жалланган

Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»

23

ги Фармонида ҳам

«Тараққиёт стратегияси ва Давлат дастурида белгиланган мақсадларга эришилганлик
даражасини баҳолаб бориш мақсадида «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ҳузурида
фуқаролик жамияти институтлари вакилларидан иборат йиллик муқобил ҳисоботлар
тайёрлаб борувчи Мустақил мониторинг ва баҳолаш жамоатчилик гуруҳини ташкил
этиш; қонун ижодкорлиги жараёнида фуқаролик жамияти институтлари билан
маслаҳатлашувлар

ўтказиш

амалиётини

такомиллаштириш;

жамоатчилик

палатасининг фаолиятини самарали ташкил этиб, унинг фуқаролик жамиятининг
бошқа институтлари билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш ва аҳолини қийнаётган
муаммоларни ҳал этиш йўлларини белгилаш жараёнига фаол жалб этиш; ижтимоий
шерикликнинг самарасини ошириш, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик
жамиятининг бошқа институтларини давлат томонидан субсидиялар, грантлар ва
ижтимоий буюртмалар шаклларида қўллаб-қувватлаш ҳажмини икки баробарга оши-
риш; аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва онгини юксалтириш, бу борада давлат
органларининг фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот восита-лари ва
таълим ташкилотлари билан ўзаро самарали ҳамкорлигини йўлга қўйиш; коррупцияга
қарши курашишда фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликни йўлга
қўйиш, жамоатчилик назоратини олиб боришни қўллаб-қувватлаш» каби
мамлакатимиз истиқболи учун муҳим ҳисобланган жараёнларда давлат органлари ва
фуқаролик жамияти институтлари ҳамкор-лигига оид қоидаларнинг акс этгани
бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида
фуқаролик жамияти институтларига кўрсатилаётган эътибор ва билдирилаётган
ишончнинг намунасидир.

Хулоса қилиб айтганда, бугунги кунда мамлакатимизда давлат орган-лари ва

фуқаролик жамияти институтлари ҳамкорлигига оид тегишли норма-тив-ҳуқуқий
асослар яратилган. Лекин, мазкур қайд этилган норматив – ҳуқуқий асослар
ҳуқуқбузарликларни олдини олишда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги
департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматининг фуқаролик жамияти
институлари билан ҳамкорлигининг ҳуқуқий асосларини тўлиқ қамраб олаолмайди.
Сабаби, баён этилган ҳуқуқий ҳужжатларда мазкур ҳамкорлик тарафларининг ҳуқуқ ва
мажбуриятлари ёки вазифа ва функциялари, самарали ҳамкорликни амалга оширган
фуқаролик жамияти институтларига бериладиган имтиёз ва кафолатлар ҳамда бошқа
қоидалар ўз аксини топмаганлигини қайд этишимиз мумкин. Бошқача айтганда, ички
ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмат-ларининг фуқаролик
жамияти институтлари билан ҳуқуқбузарликларни олдини олишдаги самарали
ҳамкорлигини амалга оширишнинг комплекс механизмларини белгилаб берувчи
қонун даражасидаги ягона норматив-ҳуқуқий хужжатнинг мавжуд эмаслиги ҳам
бугунги кун амалиётига ўзининг салбий таъсирини кўрсатмоқда. Бунинг учун мазкур
ҳамкорликни самарали ташкил этишни тартибга солувчи ва мувофиқлаштирувчи
ягона қонун даражасидаги норматив-ҳуқуқий хужжатни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш

23

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги «2022» – 2026 йилларга

мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги ПФ-60-сон Фармони // Ўзбекистон
Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси –

http://Lex.uz

.


background image

Page 87

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF EDUCATION
AND INNOVATION

Volume 4, Issue 7, July 2025

www.in-academy.uz

мақсадга мувофиқдир. Яъни, ушбу ҳамкорликнинг зарурий чегараларини белгилаб
берувчи ва мазкур ҳамкорлик муносабатларини комплекс ҳуқуқий тартибга солишга
хизмат қиладиган ягона қонун қабул қилишга эҳтиёж мавжуд. Бу фуқаролик жамияти
институтлари жадаллик билан юксалиб бораётган бугунги кунда муҳим аҳамият касб
этади.

Дарҳақиқат, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги

самарали ҳамкорлик жамият ҳаётидаги кўплаб муаммоларни ҳал этишга хизмат
қилади. Бу ҳамкорликнинг ҳам ҳуқуқий, ҳам ташкилий-ҳуқуқий асосларини
кучайтириш долзарб масалалардан биридир

24

. Зеро, давлат органлари ва фуқаролик

жамияти институтлари ўзаро самарали ҳамкорлик қилганда энг олий мақсадга
эришиши ва катта марраларни забт этиш мумкин. Бошқача айтганда, ушбу ҳамкорлик
инсоният маданиятининг ривожланишига катта таъсир кўрсатган ва бугун ҳам унинг
амалий ифода-сини дунё мамлакатлари ижтимоий-сиёсий ҳаётида гувоҳи бўлиб
турибмиз.

24

Гриб В.В. Взаимодействие государства и гражданского общества: правовые проблемы // История

государства и права. – М., 2010. – № 23. – 0,2 п.л. – С. 24-26.