Page 91
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF MULTIDISCIPLINARY
RESEARCH AND MANAGEMENT STUDIES
Volume 2, Issue 7, July 2025
www.in-academy.uz
ЎЗБЕКИСТОН ВА МАРКАЗИЙ ОСИЁ МАМЛАКАТЛАРИ
ЎРТАСИДАГИ ЎЗАРО МУНОСАБАТЛАРНИ
РИВОЖЛАНИШИНИНГ АЙРИМ ЖИХАТЛАРИ
Умаров Закир Равупович
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти
"Махсус-касбий фанлар" кафедраси профессори, иқтисод
фанлари номзоди (тел: 94 667 36 60)
https://doi.org/
10.5281/zenodo.16400513
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Received:18
th
July 2025
Accepted:20 th July 2025
Published: 24th July 2025
Mazkur maqolada Markaziy Osiyo davlatlarining
geosиёсий manfaatlari va o‘ziga xos xususiyatlari tahlil
qilingan.
Shuningdek,
mintaqaviy
hamkorlikning
afzalliklari va боғлиқлиги, har bir davlatning milliy
manfaatlari va tashqi siyosiy ustuvorliklari haqida fikr
yuritilgan. Tadqiqot natijasida mintaqaning geostrategik
o‘ziga xosligi, xususan, iqtisodiy, siyosiy masalalari
doirasidagi ustuvor yo‘nalishlar ҳақида фикрlar tahlil
qilingan.
KEYWORDS
Markaziy
Osiyo,
geostrategik manfaatlar, tabiiy
resurslar, transport yo‘laklari,
mintaqaviy hamkorlik, milliy
manfaatlar, tashqi siyosat.
Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги муносабатлар кейинги чорак аср давомида
мураккаб даврни бошидан кечирди. Тили, дини, урф-одати бир бўлган халқларимиз
ўртасида зиддиятлар ва қарама-қаршилик муносабатлари сунъий равишда пайдо
қилинди.
Минтақада яшаётган бир-бирига қондош-қариндош бўлган
халқлар ўртасида
ҳудудларимиз чегаралари ёпилди, борди-келдиларга барҳам берилди, чегаралар
миналаштирилди. Дўст-биродар халқлар бир-бирига душман кўзи билан қараш
қиладиган даражага бориб етди. Марказий Осиё учун умумий бўлган трансчегаравий
дарёлар, тоғлар, яйловлардан биргаликда фойдаланиш масалалари боши берк кўчага
кириб қолди. Умумий манфаатлар, муносабатлар ва ҳамкорлик деярли тўхташ
даражасига етди.
Бу давр Марказий Осиё учун энг оғир йиллар сифатида тарихга кирди. Халқимиз: “Бир
кун жанжал бўлган уйдан қирқ кун хайр-барака кўтарилади”, деб бежиз айтмаган.
Чунки Марказий Осиёда алоҳида иқтисод, алоҳида хавфсизлик, алоҳида ҳаво, алоҳида
сув йўқ. Бу мамлакатлар ва халқлар Яратган томонидан чамбарчарс боғланган.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев давлат раҳбарлигига келганидан буён,
Марказий Осиё муаммоларини ва мураккабликларини ҳал этишга киришди. Ўшанда
баъзи сиёсатчилар бу уринишлар хато эканлигини таъкидлаганди. Уларнинг назарида
Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида юзага келган зиддиятларни бартараф
этишнинг иложи йўқдек тавсифланар эди. Минг афсуски, бу каби келажагимизга
бўлган умидсиз қарашлар ва хомхаёлларга кўникиб яшар эдик.
Ўзбекистон бугунги кунда нафақат замонавий жаҳон тенденциялари ютуқларини
қабул қиладиган ва мослаштирадиган, балки ўзи ҳам камида минтақавий кун
тартибини шакллантираоладиган ҳаракатчан, янгиликларга очиқ ҳамда дунё
ҳамжамиятининг доимий равишда ривожланиб борувчи аъзосини ўзида номоён
қилаётган давлатга айланиб бормоқда.
Айтиш мумкинки бугунги кунда Марказий Осиё давлатлари – Ўзбекистон ташқи
сиёсатининг муҳим устувор йўналишидир
Page 92
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF MULTIDISCIPLINARY
RESEARCH AND MANAGEMENT STUDIES
Volume 2, Issue 7, July 2025
www.in-academy.uz
Давлатимизда ислоҳотларнинг эътироф этилган дастлабки ютуғи – Марказий Осиё
мамлакатлари билан муносабатларнинг жадаллик билан юксалиши бўлди.
Мамлакатимизнинг минтақадаги яқин қўшнилари билан муносабатларида янги давр
бошланди ва бу шунчалар қисқа муддатларда амалга ошдики, бу ҳаракатлар Марказий
Осиё давлатлари ўртасидаги муносабатларни ижобий томонга ўзгаришига сабаб бўлди.
Марказий Осиё давлатлари ва Ўзбекистон муносабатлари ҳақида сўз кетганда
Тожикистон билан ўзаро алоқалар кейинги йилларда барқарор ривожланиш
характерига эга бўлиб, улар тобора бир-бирига яқинлашиб бормоқда. Ўзбекистон учун
Тожикистон муҳим бир стратегик аҳамиятга эга бўлган мамлакат, худди шундай
Тожикистон учун ҳам Ўзбекистон улкан аҳамиятга эга мамлакат сифатида эътироф
этилмоқда. Биз буни қатор ташрифлардан ва томонлар ўртасидаги учрашувлар, бизнес
форумлари ва маданий алоқаларни ривожланиб бораётганидан хам кўришимиз
мумкин.
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатларда 2016 йилдан кейинги даврни
кузатадиган бўлсак, жуда катта сакраш бўлди. Аввало чегара муаммолари ҳал қилинди
мамлакатлар ўртасида ва хавфсизлик билан боғлиқ ёки савдога тўсиқ бўлаётган айрим
муаммолар деярли ечилди.
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида охирги йилларда савдо ҳажми 40 фоизга ошди,
бугунги кунда мамлакатлар ўртасидаги савдо алоқалари ҳажмини 2 миллиардга
етказиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда ва бунга эришиш мумкин. Мамлакатлар
иқтисодиётлари бир бирини тўлдириши мумкин, шу жумладан, икки томонлама
айирбошлашда Ўзбекистоннинг Тожикистонга экспорти 80 фоизни, импорт 20 фоизни
ташкил қилади. Тожикистон томони учун экспортни кўпайтириш имконияти мавжуд,
чунки шундай салоҳият бор. Туризм соҳасида, маданият, илм-фан соҳасида ўзаро
тажриба алмашиш бўйича ёки савдо тижорат ривожлантириш, саноат кооперациясини
ривожлантириш бўйича, юқори технологиялар, нефт газ қазиб чиқариш, айрим оғир
саноат тармоқларини ривожлантиришда ҳам мамлакатларнинг потенциали юқори
экани охирги учрашувларда катта эътибор қаратилмоқда. Ўйлаймизки, буни рўёбга
чиқариш имкониятлари мавжуд.
Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатларида Ўзбекистон Республикаси Президентини
2023 йил 26-27 январь кунлари давлат рахбарини расмий ташрифи чоғида Президент
Ш. Мирзиёев ва Президент Садир Жапаровлар икки томонлама муносабатларни сифат
жиҳатидан янги – кенг қамровли стратегик шериклик даражасига олиб чиқувчи
Декларацияга имзо чекдилар. Томонлар ўртасида давлатлараро, ҳукуматлараро,
идоралараро ва ҳудудлараро ҳужжатлар алмашилди.
Вазирлик ва идоралар ўртасида қишлоқ хўжалиги, энергетика, божхона, саноатнинг
устувор йўналишларини ривожлантириш, инновациялар ва илмий тадқиқотлар,
ёшларни қўллаб-қувватлаш соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида битимлар имзоланди.
Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатларида "Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон" темир
йўли қурилиши бўйича стратегик лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги битимни
имзоланиши бу мамлакатларимиз учун катта тарихий воқеа бўлди. Ушбу темир йўли
Буюк ипак йўли бўйлаб ўтади. Дарҳақиқат, биз кўп асрлар давомида савдо алоқалари
ва маданий алмашинув ривожига хизмат қилган ушбу қадимий йўлни замонавий
шароитда қайта тиклаш ишлари бошланди.
Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, мазкур темир йўл Хитойни минтақамиз билан
боғловчи энг қисқа қуруқлик йўлига айланади.
Эксперт мутахассисларнинг таҳлилларига асосан айтганда, унинг барпо этилиши
ортиб бораётган юк ташиш ҳажмига самарали хизмат кўрсатиш, уларни ташиш вақти
ва нархини сезиларли даражада камайтириш имконини беради. Мутахассисларнинг
қайд этишича, юк ташиш йиллик ҳажми 15 миллион тоннагача етиши мумкин,
товарларни якуний истеъмолчиларга етказиш муддати эса 7 кунга қисқаради. Бундан
Page 93
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF MULTIDISCIPLINARY
RESEARCH AND MANAGEMENT STUDIES
Volume 2, Issue 7, July 2025
www.in-academy.uz
ташқари, замонавий транзит ва логистика инфратузилмаси, омборхоналар ва
терминаллар яратилади.
Ушбу лойиҳанинг амалга оширилишидан вужудга келадиган иқтисодий таъсирни
барча минтақамиз ва дунёнинг бошқа мамлакатлар ҳам ҳис қилади. Аввало,
мамлакатларимизда янги корхоналар ва ўн минглаб иш ўринлари яратилади, ўзаро
товар айрибошлаш ҳажми ва саноат кооперацияси кўлами, инвестицион жозибадорлик
ўсади ва асосий натижа – фуқароларимизнинг турмуш даражаси ошади.
Президентимиз Ш.Мирзиёев сўзлари билан айтганда “Аминманки, узоқ муддатли
умумий манфаатларимизга жавоб берадиган "Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон"
темир йўли стратегик лойиҳаси дўстлик ва шериклик муносабатларимизни
мустаҳкамлашга, мамлакатларимиз, халқларимиз фаровонлиги ва тараққиётига
хизмат қилади
” дея таъкидлаганди.
Қозоғистон Республикаси билан 2016—2022 йилларда ўзаро муносабатларда
қардошлик ва аҳил қўшничилик алоқалари тубдан янги босқичга кўтарилиб, янада
мустаҳкамланди. 2022 йил 22- декабрда Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон
Республикаси ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома
имзоланди. Мазкур ҳужжатда томонларнинг Олий Давлатлараро Кенгаш,
Парламентлараро ҳамкорлик кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон
Республикасининг Ташқи ишлар вазирлари Кенгашини таъсис этиш нияти
ифодаланган.
2021 йил Ўзбекистон ташқи сиёсатида олдинга ташланган энг катта қадамлардан бири
қўшни Қозоғистон билан иттифоқчилик муносабатларининг ўрнатилиши бўлди.
2016 йилгача бўлган даврда ҳам Ўзбекистон қўшниларидан фақатгина Қозоғистон
билан алоқаларни дўстона руҳда сақлаб турган. Бошқа қўшнилар билан ҳаттоки
чегаралар ҳам ёпиқ бўлган. Шунингдек, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида чегараларни
демаркация ва делимитация қилиш масалалари қарийб 100 фоиз аниқлаштирилган ва
ҳал қилинган.
Қозоғистон бизнинг уч энг йирик ҳамкоримиздан бири ҳисобланади. Сўнгги 7 йил
ичида мамлакатларимиз ўртасидаги товар айирбошлаш икки баробардан ортиқ ўсиб,
2023 йил охирида 4,4 миллиард долларга етди. Сармоявий ҳамкорлик юқори суръатда
намоён бўлмоқда. 2017 йилдан бошлаб Қозоғистондан Ўзбекистонга инвестиция ҳажми
23 баробар ошиб, 2023 йил якуни бўйича 230 миллион долларга етди. Бугунги кунда
юртимизда ушбу давлат капитали иштирокида 1084 дан ортиқ корхоналар фаолият
юритмоқда.
Яқинда Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида халқаро саноат кооперацияси ташкил
этиш бўйича келушув имзоланиши мамлакатларимиз хамкорлигини янги босқичга олиб
чиқишига сабаб бўладиган мухим воқеа бўлади десак асло муболаға бўлмайди.
Шунингдек, яқин 5 йилда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги товар айирбошлаш
ҳажмини 10 миллиард долларга етказиш бўйича Амалий ҳаракатлар режаси ҳам қабул
қилинди.
Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил апрель ойида Ашхободга ва Туркманистоннинг янги
Президенти Сардор Бердимухамедовнинг 2022 йил июль ойида Тошкентга ташрифи
давомида ва 2022 йил октябрь ойида Президентимизнинг Ашхободга расмий ташрифи
чоғида эришилган келишувлар дўстлик, аҳил қўшничилик ва стратегик шерикчилик
муносабатларини янада мустаҳкамлади. Бугунги кунда икки қўшни давлатлар
ўртасидаги эркин савдо режими бўйича эришилган келишув 2025 йил 25 февралдан
бошлаб кучга кирди. Бу билан, айрим турдаги маҳсулотлардан ташқари икки
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон" темир йўли
қурилиши бўйича стратегик лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги битимни имзолаш маросими
иштирокчиларига табрик сўзи. 06.06.2024й
Page 94
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF MULTIDISCIPLINARY
RESEARCH AND MANAGEMENT STUDIES
Volume 2, Issue 7, July 2025
www.in-academy.uz
мамлакатда ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан божхона божлари бекор қилиниб,
савдо тартиботлари соддалаштирилди.
Маълумки, 2024 йилда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги савдо айланмаси 1,14
млрд долларни ташкил этиб, аввалги йилга нисбатан 5,5 фоизга ошган.
“Эркин савдо режимининг жорий этилиши натижасида, айрим турдаги маҳсулотлардан
ташқари икки мамлакатда ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан божхона божлари
бекор қилиниб, ўзаро товарлар савдосидаги мавжуд чекловлар бартараф этилди ва
савдо тартиботлари соддалаштирилди.
Ўзбекистон ташқи сиёсат векторининг биринчи навбатда, энг яқин қўшнилар –
Марказий Осиё мамлакатлари билан ўзаро манфаатли алоқаларни ўрнатишга қараб
йўналтирилгани бу соҳадаги ўзгаришларнинг энг муваффақиятли жиҳатларидан
биридир. Чегарани кесиб ўтиш тартиб-таомиллари тубдан соддалаштирилди –
чегарадош туманлар аҳолиси эркин мулоқот қилиш имкониятига эга бўлди, Марказий
Осиё давлатлари билан транспорт алоқаси даражаси сезиларли даражада оширилди,
хусусан, автобус қатнови тикланди.
Шунингдек, ўзаро манфаатли иқтисодий ва савдо алоқаларини жадал оширишга
алоҳида эътибор қаратилди. Савдо тартиб-таомиллари анча соддалаштирилди,
товарларнинг чегарадан ўтиши эркинлашди. Ўзаро инвестициялар учун йўл очилди.
Буларнинг барчаси Ўзбекистон билан минтақа мамлакатлари ўртасидаги товар
айирбошлаш ҳажмини бир неча баравар оширишга имкон яратди.
Минтақалар
ҳамкорлигини
кучайтиришга
қаратилган
Президент
Шавкат
Мирзиёевнинг Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари
форматини ташкил этиш тўғрисидаги ташаббуси – шубҳасиз, унинг ўзоқни кўра
биладиган сиёсатчи сифатидаги юксак эътиборга сазовор ишларидан бири бўлди.
Ўтган давр мобайнида бундай учрашувларнинг олтитаси – 2018 йили Нур-Султонда,
2019 йили – Тошкентда, 2021 йили – Туркманбошида, 2022 йили – Қирғизистоннинг
Чўлпон-ота шаҳрида,бешинчи учрашуви 2023 йил Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида,
- олтинчи Маслаҳат учрашуви 2024 йил Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтди.
Бу учрашувларнинг барчасида Марказий Осиё учун долзарб бўлган сув ресурслари,
иқлим ўзгаришлари, транспорт коммуникацияси, камбағаллик билан курашиш,
маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш, таълим ва туризм соҳаларида
ҳамкорлик, хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги кўп томонлама ҳамкорликка
устунлик берувчи масалалар ва муаммолар муҳокама қилинди.
Бугун Ўзбекистон ва унинг раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси билан
Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида очиқлик, яқинлик ва аҳллик ҳукм сурмоқда.
Фикримизнинг ёрқин далили сифатида яқинда Самарқанд шахрида бўлиб ўтган
“Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” саммити ва унда барча минтақа давлатлари
раҳбарларининг иштирок этиши ҳамда Марказий Осиё минтақаси ва Европа Иттифоқи
мамлакатлари учун муҳим масалаларнинг кўрилиши давлатларимиз ўртасидаги
муносабатларни янги босқичга олиб чиқишига хизмат қилади.
Ўтган кунлардан сабоқ олиб, Марказий Осиё давлатлари учун умумий келажак барпо
этилаётганлигидан қувонамиз. Бу борада Ўзбекистон томони ўзининг тарихий ўрнини
тиклаб, барча масъулиятни ўз зиммасига олаётганидан кўнгилларимизда ғурур ва
ифтихор туйғусини туямиз.
Хулоса ўрнида давлатимиз раҳбарининг қуйидаги фикрларини келтириш ўринлидир:
“Мустаҳкам тинчлик ва фаровонликка фақат умумий интилишлар ва биргаликдаги
ҳаракатлар билан эришиш мумкин. Бизга ўзаро ишонч, бирдамлик ва ҳамкорлик руҳи
ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ зарур” дея таъкидлаганди