Авторы

  • Ҳамдам Бабаханов
  • Нозима Иброҳимова

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.cajmrms.128240

Аннотация

Мақолада профилактика инспекторларининг сурункали ичкиликбозликка мойил шахсларни аниқлаш ва

уларни мажбурий даволаш муассасаларига жойлаштиришдаги фаолияти таҳлил қилинган.

Ичкиликбозлик жамоат хавфсизлигига таҳдид сифатида кўриб чиқилиб,профилактика тадбирларининг

аҳамияти ёритилган. Таҳлиллар Бухоро вилоятида содир этилган жиноятлар асосида олиб борилган.

Шунингдек, ички ишлар ва соғлиқни сақлаш органлари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиришга

доир таклифлар берилган.


background image

Page 57

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF MULTIDISCIPLINARY

RESEARCH AND MANAGEMENT STUDIES

Volume 2, Issue 7, July 2025

www.in-academy.uz

ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИНИНГ СУРУНКАЛИ
ИЧКИЛИКБОЗЛИККА РУЖУ ҚЎЙГАН ШАХСЛАРНИ

МАЖБУРИЙ ДАВОЛАШ МУАССАСАЛАРИГА

ЖОЙЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ФАОЛИЯТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ, (Бухоро вилояти мисолида)

Бабаханов Ҳамдам Қадамович

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси Ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси фаолияти кафедраси ўқитувчиси, майор

Иброҳимова Нозима Джамшидовна

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси кундузги таълим

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти иҳтисослиги

бўйича таълим олаётган 2-ўқув курси 220-ўқув гуруҳи

курсанти

https://doi.org/

10.5281/zenodo.16368485

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Received:28

th

June 2025

Accepted:30 th June 2025

Published: 23

rd

July 2025

Мақолада профилактика инспекторларининг

сурункали ичкиликбозликка мойил шахсларни

аниқлаш

ва

уларни

мажбурий

даволаш

муассасаларига

жойлаштиришдаги

фаолияти

таҳлил

қилинган.

Ичкиликбозлик

жамоат

хавфсизлигига таҳдид сифатида кўриб чиқилиб,

профилактика

тадбирларининг

аҳамияти

ёритилган. Таҳлиллар Бухоро вилоятида содир

этилган жиноятлар асосида олиб борилган.

Шунингдек, ички ишлар ва соғлиқни сақлаш

органлари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиришга

доир таклифлар берилган.

KEYWORDS

Ичкиликбозлик,

мажбурий даволаш, ҳуқуқни
қўллаш амалиёти, жамоат
хавфсизлиги., профилактик
тадбирлар,

ҳамкорлик

механизми.

Мамлакатимизда Президентимиз раҳбарлигида тинчлик

ва барқарорликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний

манфаатларини ҳимоя қилиш, жамиятда хавфсиз ва фаровон турмуш тарзини

шакллантиришга қаратилган изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга,

ҳар бир фуқаро қонунларга, ахлоқ ва одоб-ахлоқ қоидаларига, миллий урф-одат ва

анъаналарга ҳурмат билан муносабатда бўлиши шарт. Акс ҳолда, бундай қоидаларни

қасддан менсимаслик, жамиятдаги барқарорликка путур етказадиган ҳолатларни

келтириб чиқариши ва жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.

Жиноят турлари орасида оила-турмуш сохасида, безорилик жамоат тартибига қарши

қаратилган,

жамиятда

юриш-туриш

қоидаларини

қасддан

бузиш

билан

характерланувчи жиноий қилмиш сифатида кенг тарқалган. Ҳудудий таҳлиллар шуни

кўрсатмоқдаки, оила-турмуш сохасидаги

ва безорилик ҳолатлари аксарият ҳолларда спиртли ичимликлар ёки гиёҳвандлик

воситалари, психотроп ёхуд инсоннинг онг-шуурига таъсир этувчи моддалар

таъсирида содир этилаётгани кузатилмоқда.


background image

Page 58

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF MULTIDISCIPLINARY

RESEARCH AND MANAGEMENT STUDIES

Volume 2, Issue 7, July 2025

www.in-academy.uz

Бу ҳолат, ўз навбатида, профилактика инспекторлари зиммасига алоҳида масъулият

юклайди. Хусусан, сурункали равишда ичкиликка ружу қўйган ва жамоат тартибига

таҳдид солаётган шахсларни аниқлаш, уларни профилактик рўйхатга олиш ва тегишли

тартибда мажбурий даволаш муассасаларига жойлаштириш чораларини қонуний

асосда самарали ташкил этиш муҳим аҳамият касб этади.

Шу нуқтаи назардан, профилактика инспектори фаолиятини такомиллаштириш,

хусусан, ичкиликбозликка мойил бўлган шахсларни аниқлаш ва уларга таъсирчан

чоралар кўриш механизмларини қайта кўриб чиқиш, соғлиқни сақлаш ва ички ишлар

органлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ҳамда ушбу тоифадаги шахсларни

мажбурий даволаш муассасаларига жойлаштириш тартибини соддалаштириш –

ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг самарадорлигини оширишда муҳим омилдир.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда наркологик касалликларнинг олдини олиш,

ташхислаш ва даволаш, уларга чалинган шахсларни тиббий-ижтимоий реабилитация

қилишни ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика наркология маркази негизида

Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил

этилиб, барча ҳудудларда унинг филиаллари фаолияти йўлга қўйилди ва аҳолига

наркологик ёрдам кўрсатиш самарадорлиги оширилди.

Жиноятларга оид мавжуд статистик маълумотлар уларнинг жамиятда қай даражада

кенг тарқалганини намоён этади. Жумладан, 2024 йили безорилик умумий

жиноятчиликнинг 2,04 фоизини ташкил этган бўлса,

2021 йилда — 3,4 %, 2022 йилда — 3,5 %, 2023 йилда эса — 3,04 %ни ташкил этган. [1]

Шуни таъкидлаш лозимки, бу рақамларда безорилик оқибатида содир этилган бошқа

жиноятлар ёки маъмурий ҳуқуқбузарликлар қамраб олинмаган. Шу боис, аслида

безориликнинг кўлами бундан ҳам кенгроқ бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

Келтирилган рақамлардан хулоса қилиш мумкинки, 2021–2024 йиллар мобайнида

безорилик ҳолатларида пасайиш кузатилган бўлса,

2019–2020 йилларда эса аксинча ўсиш қайд этилган. Безорилик билан боғлиқ

жиноятлар сони ҳам ушбу динамикага мос равишда камайган ёки кўпайган.

Таҳлил қилинган жиноят ишлари тузилишига назар ташласак, уларнинг 90 фоизида

безорилик оқибатида баданга енгил даражада шикаст етказилгани, 6,7 фоизида —

ўртача оғир шикаст, 3,4 фоизида эса оғир шикаст етказилгани аниқланди. Шунингдек,

3,9 фоиз ҳолатда жабрланувчиларнинг мулкига моддий зарар етказилган. Безорилик

ҳолатларининг асосий қисми кундузги вақтда содир этилгани кузатилган.

Жиноят содир этилган жойлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, безорилик хатти-

ҳаракатлари турли жамоат жойларида амалга оширилган. Хусусан, ўрганилган

ҳолатларнинг 21 фоизи кўча, хиёбон ва дам олиш масканларида содир этилган бўлса,

39 фоизи бозорлар ва улар атрофида қайд этилган. Шунингдек, 6,2 фоиз безорилик

ҳолатлари кафе, бар, чойхона, тунги клуб каби оммавий дам олиш жойларида содир

этилган.

Бундан ташқари, жиноятларнинг 18 фоизи корхона, ташкилот

ва муассасалар ҳудудида, 8 фоизи эса турли транспорт воситаларидан фойдаланиш

вақтида рўй берган. Спорт ва соғломлаштириш объектларида содир этилган ҳолатлар

улуши 0,8 фоизни ташкил этган бўлса, таълим муассасалари ва талабалар турар

жойларида амалга оширилган безорилик ҳолатлари 7 фоизни ташкил қилган.

Бу маълумотлардан келиб чиқиб, профилактик фаолиятни айнан юқорида қайд

этилган жойларда кучайтириш, ҳудудий хавфсизликни таъминлаш ва жиноятчиликка

мойил муҳитни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш

зарурлиги келиб чиқади.

Сурункали алкоголизм фақат шахснинг саломатлигига эмас, балки жамият

хавфсизлиги ва ижтимоий барқарорликка ҳам жиддий таҳдид солади. Ўзбекистон


background image

Page 59

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF MULTIDISCIPLINARY

RESEARCH AND MANAGEMENT STUDIES

Volume 2, Issue 7, July 2025

www.in-academy.uz

Республикасида ушбу муаммоларга қарши курашда ҳуқуқ-тартибот органлари,

жумладан, профилактика инспекторларининг фаолияти муҳим ўрин тутади. Улар

нафақат жиноятларнинг барвақт олдини олиш, балки мажбурий даволашга муҳтож

шахсларни аниқлаш ва юбориш жараёнида ҳам асосий вазифани амалга оширадилар.

Сурункали алкоголизм ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий

даволаш учун ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасаларига юбориш

жараёнида қуйидаги асосий муаммолар кузатилмоқда:

Ижтимоий ва тиббий баҳолаш мезонларининг йўқлиги – Даволаш заруратини

баҳолашда ягона стандартларнинг мавжуд эмаслиги қарор қабул қилишда

субъективликка олиб келмоқда.

Мажбурий даволаш муассасаларида жой етишмаслиги – Койка фонди чекланган бўлиб,

бу профилактика инспекторларининг ишини мураккаблаштиради.

Ҳужжатлар йиғишда бюрократик тўсиқлар – Керакли тиббий

ва ҳуқуқий ҳужжатларни тўплаш кўп вақт талаб этади ва иш жараёнини

секинлаштиради.

Идоралар ўртасидаги ахборот алмашинуви сустлиги – Айниқса узоқ ҳудудларда

жойлашган органлар ўртасида маълумот алмашинуви етарлича тезкор эмас.

Суд қарорларининг кечикиши – Мажбурий даволаш фақат суд қарори асосида амалга

оширилгани боис, кечиккан қарорлар самарасизликка олиб келмоқда.

Индивидуал ёндашув етишмаслиги – Профилактик фаолиятда шаблон ёндашувлар

ҳукмрон бўлиб, шахсий ижтимоий ва психологик омиллар инобатга олинмайди.

Даволаш муассасаларининг инфратузилмасини кенгайтириш: ҳудудий соғлиқни

сақлаш органлари билан ҳамкорликда койка фондларини кўпайтириш ва сурункали

алкоголизм ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий даволаш учун

ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасалари сонини ошириш.

Ҳужжат айланмаси учун электрон платформа яратиш: профилактика инспектори,

тиббиёт

муассасалари

ва

судлар

ўртасида

ҳужжатлар

айланмасини

автоматлаштирувчи ягона электрон тизимни жорий этиш орқали вақт ва ресурс

тежамкорлигини таъминлаш.

Ахборот алмашинувини рақамлаштириш: узоқ ҳудудларда жойлашган идоралар

ўртасида онлайн платформа ва телекоммуникация ускуналаридан фойдаланиш орқали

тезкор маълумот алмашинувини ташкил этиш.

Мехнат тақсимоти ва ўқув курсларини жорий этиш: профилактика инспекторларини

сурункали алкоголизм ва гиёҳвандлик психологияси, ҳуқуқий механизмлар ҳамда

ахборот технологиялари бўйича махсус қайта тайёрлаш курсларига жалб этиш.

Электрон назорат механизмларини жорий этиш: мажбурий даволаш жараёнларини

ҳисобга олувчи мониторинг тизимлари орқали иш самарадорлигини ошириш ва

коррупция хавфини камайтириш.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, сурункали алкоголизм ва гиёҳвандликка қарши

курашишда профилактика инспекторларининг мақсадли ва самарали фаолияти ҳал

қилувчи омил ҳисобланади. Бу йўналишда ахборот технологияларини жорий этиш,

инфратузилмани такомиллаштириш ҳамда идоралараро ҳамкорликни кучайтириш

нафақат алоҳида шахсларни соғлом турмуш тарзига йўналтириш, балки бутун жамият

хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.

Фойданилган адабиётлар:

1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси.

2. Ўзбекистон Республикасининг 16.09.2016 йилдаги "Ички ишлар органлари

тўғрисида"ги 407-сонли қонуни.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги «Ички ишлар

органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини,


background image

Page 60

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF MULTIDISCIPLINARY

RESEARCH AND MANAGEMENT STUDIES

Volume 2, Issue 7, July 2025

www.in-academy.uz

фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя

қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари

тўғрисида»ги ПФ5005-сонли Фармони \\ URL: https://

https://lex.uz/docs/6396146

02.03.2023

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги «Ички ишлар

органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлин-малари фаолиятини тубдан

такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2896-сонли Қарори

5. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги “Ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси тўғрисида”ги 371-сон қонуни. Ўзбекистон Республикаси қонун

ҳужжатлари тўплами.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 мартдаги « Жамоат

хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар

органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари

тўғрисида»ги ПФ-6196-сонли Фармони \\ URL: https://

https://lex.uz/docs/5344118

.

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелда қабул қилинган

«Ички ишлар органлариниг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка

қарши курашиш сохасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча

чора-тадбирлар тўғрисидаги»ги

ПҚ–5050-сонли Қарори \\URL:https://

https://lex.uz/ru/docs/5353841 24.05.2023

8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 28.02.2023 йилдаги ПФ-27-сон.

Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2023 й

9.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 1993 йил 1 майдаги “Сурункали

алкоголизм ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий даволаш учун

ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасалари тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида”ги 195-сонли Қарори.

10. Ўзбекистон Республикасининг Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш

тизими такомиллаштирилиши муносабати билан ўзбекистон республикасининг айрим

қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги 2025 йил 20

февраль кунги ЎРҚ-1034-сонли қонуни