Авторы

  • Джура Аллаёров

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.cajmrms.130213

Аннотация

Мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамиятини ривожлантиришга оид муҳим ислоҳотлар амалга оширилаётган бугунги кунда жиноятларни олдини олишда ички ишлар органларининг  кенг жамоатчилик яъни, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлигининг самарали шаклларини юртимиз ижтимоий ҳаётига тадбиқ этиш замон талабидир. Хусусан, 2024 йилда мамлакатимизда 132 298 та жиноят содир этилган бўлиб, жами жиноятлар сони юртимиз бўйича ҳар 100 минг аҳолига қарийб 200 тадан тўғри келган.


background image

Page 107

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF MULTIDISCIPLINARY

RESEARCH AND MANAGEMENT STUDIES

Volume 2, Issue 7, July 2025

www.in-academy.uz

БОСҚИНЧИЛИК ЖИНОЯТЛАРИНИ ОЛДИНИ ОЛИШДА

ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ ФУҚАРОЛИК

ЖАМИЯТИ ИНСТИТУТЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИГИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ

Аллаёров Джура Хайкалович

ИИВ Малака ошириш институти Махсус – касбий фанлар

кафедраси катта ўқитувчиси

https://doi.org/

10.5281/zenodo.16449802

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Received:18

th

July 2025

Accepted:20 th July 2025

Published: 24th July 2025

Мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва

эркин фуқаролик жамиятини ривожлантиришга оид

муҳим ислоҳотлар амалга оширилаётган бугунги

кунда жиноятларни олдини олишда ички ишлар

органларининг кенг жамоатчилик яъни, фуқаролик

жамияти институтлари билан ҳамкорлигининг

самарали шаклларини юртимиз ижтимоий ҳаётига

тадбиқ этиш замон талабидир. Хусусан, 2024 йилда

мамлакатимизда 132 298 та жиноят содир этилган

бўлиб, жами жиноятлар сони юртимиз бўйича ҳар

100 минг аҳолига қарийб 200 тадан тўғри келган

1

.

KEYWORDS

Таъкидлаш лозимки, юртимизда бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотлар

жараёнида асосий йўналишларидан бирини ҳам давлат органлари билан кенг

жамоатчилик яъни, фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро самарали

ҳамкорлигини таъминлаш ва мазкур ҳамкорликни такомиллаштириш ташкил этмоқда.
Жумладан, ушбу йўналишга давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳам Янги

Ўзбекистон ислоҳотларининг илк даврлариданоқ алоҳида эътибор қаратиб, «Ҳозирги

кунда юртимизда 9 мингдан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилоти мавжуд, 29 та

халқаро ва хорижий ноҳукумат ташкилотларининг филиал ва ваколатхоналари

фаолият юритмоқда. 2017 йилда «Нуроний» жамғармаси, Ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон

фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Савдо-саноат палатаси,

ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика

кенгаши каби нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш,

уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган алоҳида фармон ва қарорлар қабул қилинди.

Аммо ана шундай муҳим саъй-ҳаракатларга қарамасдан, аҳолининг муаммоларини

тизимли ўрганиш, уларни аниқ ҳал этиш, айниқса, ижтимоий шароити оғир аёлларни

қўллаб-қувватлаш,

ёшлар

ва

хотин-қизлар

ўртасида

ҳуқуқбузарлик

ва

жиноятчиликнинг олдини олиш, уларни иш билан таъминлаш масалаларида бу

ташкилотларнинг иштироки етарли даражада сезилмаяпти. Улар фақат номига

йиғилишлар ўтказиш билан машғул бўлиб қолмоқда»

2

. даги фикрларни билдирган эди.

Ушбу амалга оширилаётган тизимли ишларга мувофиқ, босқинчилик жиноятларини

олдини олишда ички ишлар органларининг фуқаролик жамияти институтлари билан

ҳамкорлигини ташкил этиш ва мазкур ҳамкорлик муносабатларида аввало, ушбу

1

https://www.senat.uz/oz/events/post-3413

.

2

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. –

2017. –22 декабрь // Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти – www.president.uz.


background image

Page 108

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF MULTIDISCIPLINARY

RESEARCH AND MANAGEMENT STUDIES

Volume 2, Issue 7, July 2025

www.in-academy.uz

йўналишдаги мавжуд муаммоларни ўрганиш ҳамда уларнинг келиб чиқиш

сабабларини аниқлаш алоҳида аҳамият касб этади ҳамда мазкур йўналишдаги мавжуд

муаммоларни таснифлаш, уларни ҳал қилиш йўлларини аниқлаш ва тегишли таклиф

ҳамда тавсияларни ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқдир.
Қайд этиш мумкинки, бугунги кунда мамлакатимизда давлат ҳокимияти ва бошқаруви

органлари билан кенг жамоатчилик бўлмиш фуқаролик жамияти институтларининг

ўзаро

самарали

ҳамкорлигини

таъминлашда

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг 2018 йил 4 майдаги «Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида

фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари

тўғрисида»

3

ги ПФ-5430-сон Фармони муҳим аҳамиятга эгадир. Хусусан, ушбу Фармон

моҳиятига кўра давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг

ҳамкорлигини мазмунан янги босқичга кўтаришда мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб

хизмат қилмоқда, яъни, мазкур Фармонда давлат томонидан фуқаролик жамияти

институтларини қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятини янада кучайтиришнинг энг

муҳим йўналишлари белгилаб берилди ҳамда давлат ва нодавлат ташкилотлар

ҳамкорлигига оид еттита йўналишдаги муаммолар алоҳида-алоҳида қайд этиб ўтилди.
Жумладан, шу ўринда Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом

Каримовнинг, “бугунги кунда дунё миқёсида вазият тез ўзгариб, дунёнинг айрим

минтақаларида ахвол тобора кескин тус олаётгани, турли қарама-қаршиликлар,

можаро ва қон тўкишлар кучайиб, халкаро терроризм, экстремизм ва радикализм

хавфи ортиб бораётгани, яқин ён-атрофимизда давом этаётган харбий тўқнашувлар

чуқур ташвиш ва хавотир туйғусини уйғотиши билан бирга, ана шундай мураккаб ва

оқибатини олдиндан айтиб бўлмайдиган вазият юқори даражадаги огоҳликни сақлаш

ва доимий тайёргарлик холатида бўлишни талаб этади

4

деган фикрларини қайд этиш

ўринли албатта. Хусусан, мазкур жараёнлар биз яшаётган бугунги замон ҳеч қачон бир

жойда тўхтаб турмаслигини, юртимизда жиноятларни олдини олишда ички ишлар

органларининг фуқаролик жамияти институтлари билан фаол ҳамкорлигини ташкил

этиш бўйича олиб борилаётган тизимли ишларни изчил давом эттиришни ҳамда унинг

самарадорлигини янада оширишни талаб этади.
Таъкидлаш лозимки, юртимизда босқинчилик жиноятларини олдини олишда асосий

энг катта масъулият ички ишлар органларига юклатилган. Шу ўринда қайд этиш

керакки,

мамлакатимиз

тараққиётининг

бугунги

босқичида

ички

ишлар

органларининг босқинчилик жиноятларини олдини олишда фуқаролик жамияти

институтлари билан ўзаро самарали ҳамкорлигини ташкил этиш долзарб

масалалардан биридир. Хусусан, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини

юксалтириш, ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасиз ҳулқ-атворни шакллантириш,

юрт ва Ватан тақдирига нисбатан даҳлдорлик ҳиссини ошириш, фидоийлик туйғусини

янада мустаҳкамлашда ушбу субъектлар ҳамкорлиги муҳим аҳамиятга эгадир.
Айтиш мумкинки, ушбу ҳамкорликни самарали ташкил этишда ҳамкорликни ҳуқуқий

таъминлашга алоҳида аҳамият бериш мақсадга мувофиқдир. Хусусан, мазкур

ҳамкорлик тарафларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, вазифа ҳамда функциялари, ушбу

жараёнларда иштирок этишнинг ҳуқуқий оқибатлари ва кафолатлари каби муҳим

қоидалар ўз аксини топган, яъни, жамият ижтимоий ҳаётида ҳуқуқ-тартиботни

3

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги «Мамлакатни демократик янгилаш

жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги ПФ-

5430-сон Фармони // Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси - http://Lex.uz.

4

Каримов И.А.

Узбекистон Республикаси Куролли Кучлари ташкил этилганининг 24 йиллиги муносабати

билан Ватан химоячиларига байрам табриги // Халқ сўзи. - 2016. - 14 янв.


background image

Page 109

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF MULTIDISCIPLINARY

RESEARCH AND MANAGEMENT STUDIES

Volume 2, Issue 7, July 2025

www.in-academy.uz

таъминлашда жамоатчилик иштирокини ҳуқуқий тартибга солиш бугунги куннинг

долзарб масалалардан бири эканлигини инобатга олиб, ушбу субъектлар

ҳамкорлигини самарали ташкил этиш ва бу борадаги муаммоларни бартараф қилиш

учун тегишли ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилиш муҳим

аҳамиятга эгадир.
Жумладан, мазкур йўналиш бўйича хорижий давлатлар тажрибасига тўхталадиган

бўлсак, масалан, Беларусь Республикасида 2003 йил 26 июнда «Ҳуқуқ тартиботни

муҳофаза қилишда фуқароларнинг иштироки тўғрисида»

5

, Украинада эса, 2000 йил 22

июнда «Фуқароларнинг жамоат тартибини ва давлат чегарасини муҳофаза қилишдаги

иштироки тўғрисида»

6

, Козоғистон Республикасида 2004 йил 9 июлда «Фуқароларнинг

жамоат тартибини таъминлашдаги иштироки тўғрисида»

7

, Россия Федерациясида

2014 йил 2 апрелда «Фуқароларнинг жамоат тартибини муҳофаза қилишдаги

иштироки тўғрисида»

8

каби ҳуқуқбузарликларни олдини олишда ҳамда жамоат

тартибини сақлашда фуқароларнинг иштирокини белгиловчи қонунлар қабул

қилинган.
Шу ўринда қайд этиш лозимки, босқинчилик жиноятларини олдини олишда ички

ишлар органларининг фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлигининг

самарадорлиги бевосита уни бошқариш ва мувофиқлаштиришга боғлиқдир. Олиб

борилган ўрганишлар асосида таъкилашимиз мумкинки, ушбу ҳамкорликни самарали

ташкил этишга масъул ҳисобланган ички ишлар органларининг ва фуқаролик

жамияти институтларининг баъзи ходимлари ушбу вазифаларга фақат расмиятчилик

учун, бармоқ орасидан юзаки қараб, ҳамкорликда амалга оширилиши зарур бўлган

тадбирларда масъулият билан фаол иштирок этмаётганликлари ҳамда баъзи ҳоларда

ушбу ҳамкорликни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш масалаларига эътиборсизлик

билан муносабатда бўлиб, ҳамкорликда амалга оширилган ишлар тўғрисидаги

маълумотлар чуқур таҳлил қилинмасдан, ушбу йўналишдаги муаммолар етарли

даражада муҳокама қилинмаётганлигини ҳамда қабул қилинган қарорлар реал

ҳолатларга асосан эмас, балки, юзаки, фақат ҳисобот учун тайёрланаётганлигини

кўрсатмоқда.
Ички ишлар органларининг фуқаролик жамияти институтлари билан босқинчилик

жиноятларини олдини олишдаги ўзаро самарали ҳамкорлигини бошқариш ва

мувофиқлаштириш масалалари мураккаб ва кенг кўламли жараён эканлигини

инобатга олган ҳолда ушбу ҳамкорликнинг асосий йўналишлари, принциплари ва

функцияларини ҳамда мазкур ҳамкорликни сифатли ва самарали ташкил этиш

механизмларини аниқ белгилаб бериш ҳамда ушбу ҳамкорликни ҳар чоракда муҳокама

қилиб бориш ва йил якунида ўтказиладиган ҳисобот йиғилишларида йил давомида

ушбу фаолиятни бошқариш ҳамда мувофиқлаштириш соҳасида йўл қўйилган

камчиликларни ва қўлга киритилган ютуқларни муҳокама қилган ҳолда келгуси йил

учун тайёрланаётган янги режаларнинг лойиҳасига тегишли таклиф ва тавсиялар

5

Закон Республики Беларусь № 214-З (26.06.2003 г.) «Об участии граждан в охране правопорядка» // [Эл.

манба]. - ИКЬ: Шр:// Шр://1а№8.пе№8Ъу.огдМоситеп18/1а№8/1а№0555.Ыт (мур. вакти: 10.03.2020).

6

Закон Украины № 1835-III (22.06.2000 г.) «Об участии граждан в охране общественного порядка

и государственной границы» // [Эл. манба]. – URL: http:// uazakon.ru/zakon/zakon-ob-uchastii-grazdan-v-

ohraneporyadka-i-granitsi.html (мур. вақти: 10.03.2020).

7

Закон Республики Казахстан № 590-11 (9.07.2004 г.) «Об участии граждан в обеспечении общественного

порядка» // [Эл. манба]. - ҚКҚ: Шр:// опНпе.2акоп.к2/Ооситей/Мос_Ш=1049312 (мур. вакти: 10.03.2020).

8

Федеральный закон Российской Федерации № 44-ФЗ (2.04.2014 г.) «Об участии граждан в охране

общественного порядка» // [Эл. манба]. – URL:

http://consultant.ru/document/cons_doc_LAW_161195

(мур. вақти:

10.03.2020).


background image

Page 110

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF MULTIDISCIPLINARY

RESEARCH AND MANAGEMENT STUDIES

Volume 2, Issue 7, July 2025

www.in-academy.uz

киритилишини йўлга қўйиш мазкур йўналишдаги ишларни тизимли ҳамда самарали

ташкил этишга хизмат қилади.
Шунингдек, бугунги кунда босқинчилик жиноятларини олдини олишда ички ишлар

органларининг фуқаролик жамияти институтлари билан самарали ҳамкорлигини

ташкил этиш учун бевосита масъул бўлган ходимларнинг айримларида

киришимлилик,

ташкилотчилик,

ташаббускорлик,

раҳбарлик

ва

юксак

профессионализм каби касбий хислатларнинг етарли даражада эмаслиги ҳам мазкур

ҳамкорликнинг натижаларига ўзининг салбий таъсирини кўрсатаётганлигини қайд

этишимиз лозим. Шунинг учун босқинчилик жиноятларига қарши курашувчи ички

ишлар органларининг бўш лавозимларига киришимлилик, ташкилотчилик,

ташаббускорлик, раҳбарлик ва юксак профессионализм каби қобилиятларга эга юқори

малакали кадрларни тайинлаш амалиётини жорий этиш мақсадга мувофиқдир. Сабаби,

босқинчилик жиноятларини олдини олишда яъни, шахсларнинг ҳуқуқлари,

эркинликлари ва қонуний манфаатларини, яъни, жамиятда ҳуқуқ-тартиботни

таъминлаш ҳамда конституциявий тузумни ҳимоя қилишда, қонун устуворлигини,

шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини таъминлашда, шунингдек, босқинчилик

жиноятларининг сабаблари ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни ҳамда

мазкур жиноятларни содир этишга мойил шахсларни аниқлаш ва бартараф этишда

ходимлардан юқорида қайд этилган сифатлар талаб этилади албатта.
Шу билан бирга ички ишлар органларининг босқинчилик жиноятларини олдини

олишда фуқаролик жамияти институтлари билан самарали ҳамкорлигини ташкил

этишда кенг жамоатчиликнинг бундай жараёнларда иштирок этишга тайёр

эмасликлари, айримларининг ушбу масалага юзаки ёндошишлари, етарли даражада

билим ва тегишли тажрибага эга эмасликлари ҳам уларнинг ҳамкорликдаги

тадбирларда фаол иштирок этишларига тўсқинлик қилмоқда. Бунга асосий сабаб эса,

босқинчилик жиноятларини олдини олишда ички ишлар органлари билан

ҳамкорликни амалга ошираётган фуқаролик жамияти институтлари аъзоларининг

ҳуқуқий жиҳатдан тайёр эмасликлари, яна уларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат

хавфсизликни таъминлаш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича ҳамкорликда

фаолият кўрсатиш учун зарур кўникмаларни шакллантириш борасида тегишли ишлар

ўз вақтида ташкил этилмаганлиги ҳам ўзининг салбий таъсирини кўрсатмоқда.
Бу борада ички ишлар органлари томонидан ушбу ҳамкорлик фаолиятида иштирок

этиши мумкин бўлган фуқаролик жамияти институтлари вакиларини босқинчилик

жиноятларини олдини олиш бўйича ҳамкорликда фаолият кўрсатиши учун зарур

бўлган кўникмаларини шакллантириш борасида тегишли ишларни амалга

оширишлари мақсадга мувофиқдир.
Хулоса қилиб айтишимиз мумкинки, бугунги кунда жаҳоннинг ривожланган

давлатларида босқинчилик жиноятларини олдини олишга муҳим масала сифатида

қаралиб, ушбу соҳада ички ишлар органларининг фаолиятини кенг жамоатчилик, яъни,

фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликда ташкил этиш ва уни

такомиллаштириш ҳамда ушбу жараёнларда замонавий ахборот – коммуникация

технологияларидан унумли фойдаланишга алоҳида эътибор берилаётган бир вақтда,

мамлакатитимизда ҳам бу борадаги илғор хорижий тажрибаларни ўрганган ҳолда

уларни миллий тизимимизга жорий этиш мақсадга мувофиқдир.
Шу билан бирга, ички ишлар органларининг босқинчилик жиноятларини олдини

олишда фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлигини ташкил этиш хусусан,

уларнинг мазкур ҳамкорлигини ҳуқуқий таъминлаш, ҳамкорлик иштирокчиларининг

касбий тайёргарлигини ошириш ҳамда ушбу ҳамкорликни бошқариш ва


background image

Page 111

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF MULTIDISCIPLINARY

RESEARCH AND MANAGEMENT STUDIES

Volume 2, Issue 7, July 2025

www.in-academy.uz

мувофиқлаштириш истиқболларини белгилаб олган ҳолда бу борада тизимли ва изчил

ислоҳотларни давом эттиришни талаб этади.