Авторы

  • Шахзодбек Нарзиев

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.cajmrms.131184

Аннотация

Мазкур мақолада бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонунига асосан профилактик ҳисобга олинган шахсларнинг профилактик ҳисобда турган даврда улар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар бўйича профилактик ҳисоб иши доирасида жавобгарлик механизмлари белгиланмаганлиги, шунингдек бу каби ҳолатларда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида профилактик ҳисобда турган шахслар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар бўйича жавобгарликни белгилаш тўғрисида илмий таклифлар ишлаб чиқилган.


background image

Page 149

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF MULTIDISCIPLINARY

RESEARCH AND MANAGEMENT STUDIES

Volume 2, Issue 7, July 2025

www.in-academy.uz

ПРОФИЛАКТИК ҲИСОБГА ОЛИНГАН ШАХСЛАР

ТОМОНИДАН СОДИР ЭТИЛАЁТГАН ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР

ТЎҒРИСИДАГИ АЙРИМ МУЛОҲАЗАЛАР

Нарзиев Шахзодбек Зойирович

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси “Ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси фаолияти” кафедраси ўқитувчиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.16741851

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Received: 21

st

July 2025

Accepted: 25

th

July 2025

Published: 31

st

July 2025

Мазкур мақолада бугунги кунда Ўзбекистон

Республикаси “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

тўғрисида”ги қонунига асосан профилактик ҳисобга

олинган шахсларнинг профилактик ҳисобда турган

даврда

улар

томонидан

содир

этилаётган

ҳуқуқбузарликлар бўйича профилактик ҳисоб иши

доирасида

жавобгарлик

механизмлари

белгиланмаганлиги, шунингдек бу каби ҳолатларда

Ўзбекистон

Республикаси

қонунчилигида

профилактик ҳисобда турган шахслар томонидан

содир

этилаётган

ҳуқуқбузарликлар

бўйича

жавобгарликни

белгилаш

тўғрисида

илмий

таклифлар ишлаб чиқилган.

KEYWORDS

Ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси,

ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси

турлари,

ҳуқуқбузарлик, жавобгарлик,

профилактик

ҳисоб,

профилактик

ҳисоб

иши,

ҳуқуқбузар,

ИИО,

профилактика инспектори,

чора-тадбир.

Бугунги глобаллашув даврида бутун дунё бўйлаб авж олиб бораётган жиноятчилик,

гиёҳвандлик, одам савдоси, терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича

халқаро ҳамжамиятда амалга оширилаётган ислоҳотлар каби мамлакатимизда ҳам суд-

тергов ва қонунчилик соҳаларида бир қанча туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Жамиятимизда коррупция, турли жиноятларни содир этиш ва бошқа ҳуқуқбузарлик

ҳолатларига карши курашиш, уларга йўл куймаслик, жиноятга жазо албатта мукаррар

экани тўғрисидаги конун талабларини амалда таъминлаш бўйича қатьий чоралар

куришимиз зарур

1

.

Ҳақиқатдан ҳам юқорида давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ғояларда,

бугунги кунда айбдор шахслар томонидан содир этилаётган хар бир жиноий ҳолатлар

бўйича айбдор шахслар онгига “қонун – устувор, жазо – муқаррар”лиги тамойилнинг

мазмун моҳиятини, содир этилган хар бир ҳуқуқбузарликнинг ижтимоий ва салбий

оқибатларини чуқур сингдиришга ва бу орқали уларда соғлом дунёқарашни

шаклланишига, жиноят содир этишдан қатъий тузалиш йўлига қайтишига, уларда

ватанга муҳаббат ва ватанпарварлик хиссини уйғонишига замин яратиш энг асосий

вазифалардан биридир.

Давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда барча соҳаларда кенг кўламли

ислоҳотлар амалга оширилаётган бир вақтда Ички ишлар органлари ва қонунчилик

соҳаларида ҳам катта ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

1

Ш.М.Мирзиёев. “Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз”

“Ўзбекистон” НМИУ, 2017 йил. Бет-141


background image

Page 150

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF MULTIDISCIPLINARY

RESEARCH AND MANAGEMENT STUDIES

Volume 2, Issue 7, July 2025

www.in-academy.uz

Жумладан, 2014 йил 14 майдаги Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси тўғрисида”ги қонуни

2

қабул қилинган бўлиб, жамиятда содир

этилаётган ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари бўйича унинг профилактикасини таъминлаш

мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг тўртта, яъни умумий, махсус, якка

тартибдаги ва виктимологик турлари белгиланган бўлиб, унга кўра содир этилаётган

хар бир ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга

оширувчи давлат органлари ва муассасалари томонидан унинг барвақт

профилактикасини таъминлашга хизмат қилади.

Бугунги кунда ғайриижтимоий хулқ-атворли, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил

бўлган ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан ҳуқуқбузарликларнинг

якка тартибдаги профилактикасини амалга ошириш ички ишлар органлари мансабдор

шахслари томонидан таъминланади. Ўз навбатида, ҳуқуқбузарликларнинг якка

тартибдаги профилактикаси тури ўз ичига еттита чора-тадбирларни қамраб олади ва

уларга қуйидагиларда кўришимиз мумкин бўлади. Унга кўра:

– профилактика суҳбати;

– расмий огоҳлантириш;

– ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабаблари ва уларга имкон бераётган шарт-

шароитлар тўғрисида хабардор қилиш;

– ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш;

– профилактик ҳисобга олиш;

– мажбурий даволанишга юбориш;

– маъмурий назорат ва бошқа чора-тадбирларни ҳам ўз ичига қамраб олиши

мумкинлиги белгиланган.

Ҳуқуқбузарликлар

якка

тартибдаги

профилактикаси

ўз

мақсадига

кўра

ғайриижтимоий хулқ-атворли, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган,

ҳуқуқбузарликлар содир этган шахсларни аниқлаш, уларнинг ҳисобини юритиш ва

уларга тарбиявий таъсир кўрсатишга хизмат қилиб, ушбу якка тартибдаги

профилактика тури чора-тадбирларнинг хусусиятидан келиб чиқиб мажбурловчи ва

чекловчи хусусиятга эгалиги ҳамда ўз ичига қонунинг

28-42-моддаларини қамраб олишини кўриш мумкин бўлади.

Ички

ишлар

органлари

профилактика

инспекторлари

томонидан

ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактика турининг профилактик ҳисобга

олиш чора-тадбири тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб, жиноятчиликка қарши курашишда

самарадорликка эришишга хизмат қилмоқда.

Профилактик ҳисоб иши доирасида профилактика инспекторлари томонидан

муқаддам судланган, маъмурий ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этган хар бир шахсга

нисбатан бир йил муддатга профилактик ҳисоб ишлари очилиб, бундай тоифадаги

шахслар билан профилактика инспекторлари ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг

тушунтириш, огоҳлантириш (норасмий, расмий), ишонтириш, рағбатлантириш

(моддий, маънавий, аралаш) ва мажбурлаш (интизомий, маъмурий, моддий ва жиноий

мажбурлаш чораларини қўллаш) усулларидан кенг фойдаланиб профилактика чора-

тадбирларни амалга ошириб келмоқда.

Ички ишлар органлари томонидан ўзига нисбатан профилактик ҳисобга олиш

юритиладиган шахслар билан профилактик ҳисобга олиш чора-тадбирини амалга

оширишдан кўзланган асосий мақсад уларнинг тузалиши ва такроран ҳуқуқбузарлик

содир этишининг олдини олиш бўлиб, бу йўналишда профилактика инспекторлари ва

кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда бундай тоифадаги шахслар томонидан содир

этилган ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари ва бунга имкон берган шарт-шароитлар

ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг илдизини ўрганиш, шу билан бир қаторда, бундай

2

Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонуни. 14.05.2014 йил.


background image

Page 151

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF MULTIDISCIPLINARY

RESEARCH AND MANAGEMENT STUDIES

Volume 2, Issue 7, July 2025

www.in-academy.uz

тоифадаги шахсларнинг турмуш-тарзи, ижтимоий-маиший муаммоларини ҳам ўрганиб,

аниқланган муаммоларни чуқур таҳлил қилган ҳолда манзилли профилактик ишларни

ташкил этиш ғоят муҳим аҳамият касб этади.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисидаги қонуннинг

34-39-моддалари “профилактик ҳисобга олиш” асослари ва тартибини ўзида қамраб

олган бўлиб, минг афсуски, бугунги кунда ҳуқуқбузарлик содир этиш ва профилактик

ҳисобга олишда ўсиш тенденциялари кузатилмоқда.

Мисол учун, 2024 йил ва 2025 йилларнинг биринчи чораги даврида ўзига нисбатан

профилактик ҳисоб ўрнатилган шахсларнинг сони бўйича таҳлил қиладиган бўлсак,

Республика бўйича 2024 йилда 406151 та, 2025 йилда 454418 та, Тошкент шаҳри

бўйича 2024 йилда 23390 та, 2025 йилда 27744 та, Тошкент вилояти бўйича 2024

йилда 184459 та, 2025 йилда 188874 та, Самарқанд вилояти бўйича 2024 йилда

22300 та, 2025 йилда 25113 та, Сирдарё вилояти бўйича 2024 йилда 6447 та, 2025

йилда 4948 та, Жиззах вилояти бўйича 2024 йилда 7270 та, 2025 йилда 8470 та, Бухоро

вилояти бўйича 2024 йилда 10582 та, 2025 йилда 11505 та, Навоий вилояти бўйича

2024 йилда 9660 та, 2025 йилда 10177 та, Фарғона вилояти бўйича 2024 йилда 41336

та, 2025 йилда 45369 та, Андижон вилояти бўйича 2024 йилда 28586 та, 2025 йилда

34858 та, Наманган вилояти бўйича 2024 йилда 16041 та, 2025 йилда 23139 та,

Сурхондарё вилояти бўйича 2024 йил 21324 та, 2025 йилда 27569 та, Қашқадарё

вилояти бўйича 2024 йилда 10176 та, 2025 йилда 14795 та, Хоразм вилояти бўйича

2024 йилда 9162 та, 2025 йилда 11033 та, Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 2024

йил 15418 та, 2025 йил 20824 та шахсларга нисбатан профилактик ҳисоб ўрнатилган.

Бундан ташқари, бугунги кун суд-тергов амалиётини таҳлил қиладиган бўлсак,

профилактик ҳисобда турган шахслар томонидан, улар профилактик ҳисобда турган

даврда жиноят содир этиш ҳолатлари ҳам кузатилмоқда.

Мисол учун, 2025 йил биринчи чораги давомида профилактик ҳисобда турган шахслар

томонидан содир этилган жиноятлар таҳлил қилинганда, Тошкент шаҳри бўйича 2024

йилда 175 та, 2025 йилда 42 та, Тошкент вилояти бўйича 2024 йилда 62 та, 2025 йилда

18 та, Самарқанд вилояти бўйича

2024 йилда 34 та, 2025 йилда 7 та, Сирдарё вилояти бўйича 2024 йилда 11 та, 2025

йилда 2 та, Жиззах вилояти бўйича 2024 йилда 11 та, 2025 йилда 2 та, Бухоро вилояти

бўйича 2024 йилда 31 та, 2025 йилда 3 та, Навоий вилояти бўйича 2024 йилда 19 та,

2025 йилда 5 та, Фарғона вилояти бўйича 2024 йилда 68 та, 2025 йилда 9 та, Андижон

вилояти бўйича 2024 йилда 26 та, 2025 йилда 11 та, Наманган вилояти бўйича 2024

йилда 23 та, 2025 йилда 11 та, Сурхондарё вилояти бўйича 2024 йилда 17 та, 2025

йилда 8 та, Қашқадарё вилояти бўйича 2024-2025 йилларда профилактик ҳисобда

турган шахслар томонидан биронта жиноят содир этилмаган, Хоразм вилояти бўйича

2024 йилда 5 та, 2025 йилда

2 та, Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 2024 йилда 27 та, 2025 йилда 3 та

жиноятлар айнан профилактик ҳисобда турган шахслар томонидан содир этилганлиги

аниқланган

3

.

Бу эса, ўз навбатида ҳудудларда жиноятчилик ва криминоген вазиятга ўзининг салбий

таъсирини намоён этмоқда, бунга асосий омил сифатида суд-ҳуқуқ қонунчилиги

соҳасида мавжуд бўшлиқлар борлигини намоён этмоқда.

Масалан, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 апрелдаги ЎРҚ

532-сонли “Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги

шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида”ги қонуни мавжуд бўлиб, ушбу қонун

илгари жиноят содир этиб жиноий жазо ўтаб чиққан шахсларга нисбатан маъмурий

назорат ўрнатишдаги муносабатларни тартибга солади. Ушбу қонуннинг 7-моддасига

3

ИИВ Жиноий-ҳуқуқий статистика маркази маълумотномаси


background image

Page 152

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF MULTIDISCIPLINARY

RESEARCH AND MANAGEMENT STUDIES

Volume 2, Issue 7, July 2025

www.in-academy.uz

мувофиқ маъмурий назорат таъсири остига тушувчи шахсларга нисбатан маъмурий

чеклов чоралари ўрнатилган бўлиб, маъмурий назоратда турган шахс томонидан

ўрнатилган чекловлар биринчи марта бузилган тақдирда маъмурий жавобгарлик,

такроран бузилган тақдирда жиноий жавобгарлик чоралари (Ўзбекистон Республикаси

МЖтКнинг 206-моддаси, ЖКнинг 226-моддаси) белгиланганлигини кўриш мумкин.

Ўзбекистон Республикаси 2014 йил 14 майдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

тўғрисида”ги қонуни ҳамда ИИВнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида профилактик

ҳисобга олинган шахсларни профилактик ҳисоб ўташ шартлари ва тартиби белгилаб

берилган. Бироқ бугунги кун амалиётида профилактик ҳисобда турган шахслар

профилактик ҳисобда турган даврда ҳуқуқбузарлик содир этганда тақдирда унга

нисбатан МЖтКда (Масалан: МЖтКнинг 206-моддасида белгиланган Маъмурий

назорат қоидаларини бузиш каби) профилактик ҳисоб иши доирасида жавобгарликка

тортиш механизми белгиланмаган. Бу эса ўз навбатида профилактик ҳисоб ишининг

самарадорлигига салбий таъсир кўрсатиб, натижада такрор ҳуқуқбузарлик содир этиш

ҳолатларига олиб келмоқда.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида

профилактик ҳисоб иши доирасида келтириб ўтилган қонунчиликдаги бўшлиқларни

бартараф этиш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг

“Профилактик ҳисоб

тўғрисида”ги янги таҳрирдаги қонуни қабул қилиш ва ушбу қонунга асосан МЖтКга

“Профилактик ҳисоб талабларини бузиш” тартибидаги янги 206

2

-моддасини киритиш

орқали маъмурий жавобгарликни белгилаш таклиф этилади.

Фойдаланилган адабиётлар:

1. Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги

қонуни. 14.05.2014 йил.

2. Ш.М.Мирзиёев. “Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги

босқичга кўтарамиз” “Ўзбекистон” НМИУ, 2017 йил. Бет-141.

3. ИИВ Жиноий-ҳуқуқий статистика маркази маълумотномаси.

4. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрдаги “Ички ишлар органлари

тўғрисида”ги қонуни // URL: http://www.lex.uz.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги

ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар

стратегияси тўғрисида”ги Фармони//Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари

тўплами, 2017 й, 6-сон. 70-модда. ПФ-4947-сон Фармонига 1-илова // http://www.lex.uz.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги “Ўзбекистон –

2030 стратегияси” тўғрисидаги ПФ-158-сон Фармони. www.uza.uz.

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда

ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини янада такомиллаштириш

тўғрисида”ги фармони. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари

миллий базаси. Халқ сўзи. 2019. 10 янв.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонуни. 14.05.2014 йил.

Ш.М.Мирзиёев. “Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз” “Ўзбекистон” НМИУ, 2017 йил. Бет-141.

ИИВ Жиноий-ҳуқуқий статистика маркази маълумотномаси.

Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрдаги “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонуни // URL: http://www.lex.uz.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги

ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони//Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й, 6-сон. 70-модда. ПФ-4947-сон Фармонига 1-илова // http://www.lex.uz.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги “Ўзбекистон – 2030 стратегияси” тўғрисидаги ПФ-158-сон Фармони. www.uza.uz.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси. Халқ сўзи. 2019. 10 янв.