Page 49
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF MULTIDISCIPLINARY
RESEARCH AND MANAGEMENT STUDIES
Volume 2, Issue 8, August 2025
www.in-academy.uz
ПОРА ОЛИШ ЖИНОЯТИНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШДА
БИРЛАМЧИ ВА КЕЙИНГИ ТЕРГОВ ҲАРАКАТЛАРНИ
ЎТКАЗИШНИНГ ТАКТИК ХУСУСИЯТЛАРИ
Раджабов Улуғбек Абдурахмонович
Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш
академияси мустақил изланувчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.16880310
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Received: 11
th
August 2025
Accepted: 12
th
August 2025
Published: 15
th
August 2025
Мақолада пора олиш жиноятини тергов
қилишда бирламчи ва кейинги тергов ҳаракатларини
ўтказишнинг тактик хусусиятлари ва стратегик
йўналишларини
ўрганади.
Жиноий-процессуал
қонунчилик асосида пора олиш фактларини очиб
беришда
қўлланиладиган
тергов
тактикаси,
далилларни йиғиш кетма-кетлиги ва тергов
ҳаракатлари ўртасидаги алоқадорлик таҳлил
қилинган. Мақолада жойни кўзлаш, қидириш,
тинтиш, гувоҳларни сўроқ қилиш, яққол солиштириш
ва экспертиза тайинлашнинг ўзига хос жиҳатлари
қаралган. Шунингдек, коррупция жиноятларини
тергов қилишда психологик омиллар, тактик
комбинациялар ва замонавий техник воситалардан
фойдаланиш масалалари муҳокама этилган.
KEYWORDS
тергов тактикаси, пора
олиш тергови, бирламчи
тергов ҳаракатлари, кейинги
тергов
ҳаракатлари,
далиллар
йиғиш,
жойни
кўзлаш, гувоҳларни сўроқ
қилиш,
тактик
комбинациялар, коррупция
тергови, психологик тактика
Пора олиш билан боғлиқ жиноятларни тергов қилишнинг дастлабки босқичи
жиноят иши бўйича дастлабки тергов жараёнининг муҳим қисми ҳисобланади. Пора
олишни тергов қилиш доимо далилий ахборот учун кураш бўлиб, терговнинг
муваффақияти тўпланадиган ахборотнинг ҳажми ва сифатига боғлиқ. Шу сабабли пора
олишни тергов қилишда жиноят ҳақидаги маълумотларни аниқлаш, тўплаш, кўриб
чиқиш каби ҳаракатларни амалга оширишда ва дастлабки процессуал қарорлар қабул
қилишда далилий маълумотларнинг етишмаслиги ва зиддиятлилиги мавжуд. Шу
сабабли маълумотлар танқислиги одатий ҳол эканлиги таажжубланарли эмас. Чунки
терговнинг бошланғич даврида қатор процессуал ҳаракатларни бажариш орқали
далиллар танқислигини бартараф этилади.
Бундан ташқари, аксарият ҳолларда пора олиш гувоҳларсиз содир этилади, пора
предмети мансабдор шахсга унинг иш жойида топширилади, қонунга хилоф бўлган
ҳаракатни бажарганлиги ёки бажармаганлиги учун олинади. Барча ҳолатларда
жиноятчи жиноий жавобгарликка тортилишдан қочишга интилганлиги сабабли,
терговни чалғитиш ёки терговни йўналишини бошқа томонга ўзгартириш учун турли
ҳаракатларни содир қилашлари мумкин.
Қатор олимларнинг фикрича, “пора олиш жиноятларини тергов қилишда,
дастлаб аризачини сўроқ қилиш, пора олувчини ушлаш, шахсий тинтув ўтказиш, пора
предметини кўздан кечириш, гумон қилинувчини сўроқ қилиш, ишга алоқадор
ҳужжатларни кўздан кечириш, мол-мулкка таъқиқ қўйиш ёхуд қидирувга бериш,
Page 50
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF MULTIDISCIPLINARY
RESEARCH AND MANAGEMENT STUDIES
Volume 2, Issue 8, August 2025
www.in-academy.uz
гувоҳларни сўроқ қилиш каби тергов ҳаракатларини ўтказилиши тавсия қилинади”
Пора олишни тергов қилишнинг дастлабки босқичида жиноят изларини тезкор
аниқлаш, топиш ва мустаҳкамлаш, тезкор-қидирув тадбирларини режалаштириш ва
мувофиқлаштириш зарур. Кўриниб турибдики, дастлабки босқичда сифатли ва пухта
тергов ўтказиш жиноят ишини кейинги тергов қилишнинг самарадорлигини
белгилайди.
Пора олиш тўғрисидаги жиноят иши бўйича қуйидаги ҳолатлар аниқланиши ва
исботланиши лозим:
- жиноят ҳодисаси (пора бериш-олиш факти; субъектларнинг аниқ ҳаракатларни
бажариш жойи ва вақтини белгилаш ёки уларнинг ҳаракатсизлиги);
- жиноят содир этиш усули, жойи ва вақти, пора беришнинг тўғридан-тўғри ёки
ниқобланган шакли;
- пора нарсаси ва унинг белгилари;
- пора бериш учун маблағлар манбаи;
- пора олувчининг хизмат юзасидан қилган ҳаракатлари ёки унинг пора
берувчининг манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилмаслиги;
- жиноят иштирокчилари (иштирокчилари) доираси;
- порахўрларнинг мақсади ва мотивлари;
- порахўрларнинг жавобгарлигини енгиллаштирувчи ёки оғирлаштирувчи
ҳолатлар ва уларнинг тавсифи;
- етказилган зарарнинг ва айбдор шахсларнинг жиноий бойишининг хусусияти
ва миқдори;
- порахўрликка олиб келувчи сабаблар ва шарт-шароитлар.
Коррупцияга оид жиноятларни тергов қилишда пора олувчининг ҳуқуқий
мақомини исботлаш жараёни алоҳида ўрин тутади. Бунинг учун терговчи жиноят
ишини юритиш давомида қуйидаги ҳужжатларни олиб қўяди ва жиноят иши
материалларига қўшиб қўяди:
- уни ишга қабул қилиш ва лавозимга тайинлаш тўғрисидаги буйруқлар;
- меҳнат дафтарчаси ёки хизмат рўйхати нусхаси;
- лавозим йўриқномаси, лавозим тўғрисидаги низом ёхуд контракт, қонун
ҳужжатлари ва мансабдор шахснинг фаолияти ва хулқ-атворини тартибга солувчи
бошқа норматив ҳужжатлар;
- иш даври учун барча пул суммаларини олиш бўйича шахсий ҳисобварақ;
- кийим-кечак ва пул таъминоти карточкаси (ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи органлар ходимлари учун)
- терговни қизиқтираётган давр учун иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома;
- даромадлар ва мол-мулк тўғрисидаги декларация;
- мансабдор шахснинг шахсий йиғмажилди.
“Муайян ҳолларда, агар субъект ҳокимият вакили бўлса ва унинг ваколатлари
қонун ҳужжатларида бевосита назарда тутилган бўлса, ишга ҳуқуқ ва мажбуриятлар
доираси акс эттирилган қонун ёки бошқа норматив ҳужжатдан кўчирма, шунингдек
ушбу лавозимни эгаллаб турган шахснинг ҳокимият вакили эканлиги ва унга
маъмурий-хўжалик ёхуд ташкилий-бошқарув ваколатлари берилганлигига ишора
илова қилиниши керак”
Иккинчи ҳолатда, пора бериш-олиш пайтидан бошлаб анча вақт ўтганида,
терговнинг вазифаси пора олувчининг мақсади ва мотивлари, жиноят содир этиш
1
Методика расследования коррупционных преступлений: Научно-практическое пособие для
следователей и оперативных работников правоохранительных органов/С.В.Войцеховская, В.Х.Кадыров и др. -
Минск., 2005. -С.76-77.
2
Кручинина Н.В. Методика расследования взяточничества и иных коррупционных преступлений //
Криминалистика: Учебник. М., 2008. С.65.
Page 51
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF MULTIDISCIPLINARY
RESEARCH AND MANAGEMENT STUDIES
Volume 2, Issue 8, August 2025
www.in-academy.uz
ҳолатлари ва унга алоқадор шахслар тўғрисида ишончли хулоса чиқаришга имкон
берадиган далилларни тўплаш ва тадқиқ этишдан иборат бўлади. Бунда аризачи ва
гувоҳларни сўроқ қилиш, тинтув, ҳужжатларни кўздан кечириш ва олиш, ҳодиса содир
бўлган жойни кўздан кечириш, хат-хабарларни хатлаш, ҳужжатли тафтишлар,
криминалистик экспертизалар, тезкор-қидирув тадбирлари, порахўрликда гумон
қилинувчиларни ва бошқа манфаатдор шахсларни сўроқ қилиш амалга оширилади.
Терговнинг дастлабки босқичида ҳал қилиниши лозим бўлган кўплаб
муаммолар ва қийинчиликлар мавжуд. Жумладан, ушбу ҳолатдаги муаммолардан бири
шундаки, пора олувчининг уйида тинтув фақат жиноят иши қўзғатилгандан сўнг
ўтказилиши мумкин, бу эса пора олувчига жиноят изларини йўқ қилиш учун имконият
яратади. Хавф туғилганда, терговчи зудлик билан тинтув ўтказиши мумкин. Бироқ,
унинг жараёни ва натижалари кейинчалик суд томонидан текширилади ва тинтув
ноқонуний деб топилиши мумкин. Бундан ташқари, қўзғатилган жиноят ишининг
мавжудлиги тинтувни ўз вақтида ўтказишни қийинлаштиради.
Шу сабабли,
коррупциявий жиноятлар бўйича жиноят иши қўзғатилишидан олдин уй-жойда
тинтув
ўтказишга рухсат бериш учун
жиноят-процессуал қонунчилигига
ўзгартиришлар киритиш таклиф этилади. Албатта, бу ўзгартиришларга қўшимча
равишда тинтув ўтказишда тергов органлари устидан назоратни кучайтириш, масалан,
терговчилар ёки тезкор ходимларга тинтув жараёнини видеога ёзиб олиш
мажбуриятини юклаш, шунингдек, холислар ва ҳимоячиларнинг иштирокини
таъминлаш талаб этилади.
Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш.
Пора олиш жинояти бўйича ҳодиса
содир бўлган жойни кўздан кечириш бошланғич ва кечиктириб бўлмайдиган тергов
ҳаракати ҳисобланади. Шунинг учун ушбу тергов ҳаракатини тезроқ, ўз вақтида ва
сифатли ўтказиш унумли натижа беради. Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш
жиноятни очишга ёрдам берадиган ва айбдорни фош қилиши мумкин бўлган
ҳолатларни бевосита ўрганиш, далиллар топиш, уни процессуал расмийлаштириб
олишга қаратилган ҳаракат эканлигини ёдда тутиш лозим.
Пора олиш жиноятлари бўйича кўздан кечириш тергов ҳаракатини ўтказишда
терговчи қуйидаги вазифани белгилаб олиш билан бажаришга интилиши лозим. Бу
вазифалар қуйидагилардан иборат:
-
ҳодиса содир бўлган жой билан бевосита танишиб чиқиш;
-
бундай жиноятларга тегишли далил бўла оладиган предметлар, буюмлар
ва нарсаларни топиш, уларни процессуал қайд этиш, расмийлаштириш ва олиб қўйиб
ишга қўшиш;
-
жиноят содир бўлганда атроф-муҳитдаги ўзгаришларни аниқлаш ва
расмийлаштириш;
-
жиноят ҳодисаси ҳолатлари бўйича терговчини кизиқтирувчи баъзи
масалаларни ҳал қилиш;
-
жиноят жойини кўздан кечиришда хусусий тусмолларни тузиш ва уларни
текшириш масалаларини кўриб режалашшриш;
-
ушбу жиноятлар бўйича ҳодиса жойини кўздан кечиришда бевосита
жиноятчилар ёки қидирилиши керак бўлган кишилар доирасини кўрсатувчи
маълумотларни қўлга киритиш масалаларини ҳал қилиш;
жиноят бўйича жабрланувчи, гувоҳлар ва гумон қилинувчиларнинг баъзи
кўрсатувларини жиноят предметига нисбатан текшириб кўриш масалаларни ҳал
қилиши лозим.
Шу билан бирга пора олишни тергов қилишнинг дастлабки босқичида бир нечта
экспертиза тайинлаш муаммоси мавжуд.
Бундай экспертизаларни ўз вақтида
тайинлаш терговнинг оқилона муддатларига риоя қилишнинг асосий омилларидан
Page 52
CENTRAL ASIAN JOURNAL OF MULTIDISCIPLINARY
RESEARCH AND MANAGEMENT STUDIES
Volume 2, Issue 8, August 2025
www.in-academy.uz
биридир, чунки тергов муддатлари чекланган. Терговчи порахўрликни тергов қилиш
доирасида кимёвий, фоноскопик, суд-психологик ва психофизиологик экспертиза
тайинлаши мумкин. Фоноскопик экспертиза - бу пора бериш ва олиш қайд этилган
аудиоёзувларни таҳлил қилишдир. Кимёвий экспертиза оддий текширувга қараганда
кўпроқ вақт талаб қилади. Ушбу экспертиза пора предмети ходимлар томонидан
махсус моддалар, масалан спрей, кукун ёки фақат ультрабинафша нурланиш остида
кўринадиган флуорессент бўёқ билан олдиндан ишлов берилган ҳолларда ўтказилади.
Одатда, бундай излар тана, кийим, мебель ва бошқа юзаларда қолади. Бунда
“...экспертнинг вазифаси модда мавжудлигини аниқлашдан иборат бўлади”
Шубҳасиз, пора олишни тергов қилишда комплекс ёндашув зарур, яъни
биринчидан, бундай жиноятларни тергов қилиш тартибини такомиллаштириш,
иккинчидан, тергов бўйича процессуал фаолиятнинг ўзини тартибга солувчи жиноят-
процессуал
қонунчиликни
оптималлаштириш
мақсадга
мувофиқ.
Бизнинг
тушунчамизда оптималлаштириш нафақат қонунчиликдаги бўшлиқларни бартараф
этиш, балки Жиноят-процессуал кодекси нормаларида коррупциянинг намоён бўлиши
учун шароит яратувчи қоидаларни, яъни коррупциоген омилларни бартараф этишдан
иборат бўлади.
Шундай қилиб, дастлабки босқичда пора олишни тергов қилиш ушбу турдаги
жиноятнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда бир қатор муҳим
хусусиятларга эга. Терговнинг муваффақияти кўп жиҳатдан терговчилар
ҳаракатларининг тезкорлиги ва самарадорлигига, уларнинг тергов тадбирларининг
тўсатдан ва махфийлигини таъминлаш қобилиятига, шунингдек далилларни тўплаш
ва қайд этиш учун мавжуд воситалар ва усулларнинг бутун мажмуасидан оқилона
фойдалана олишга боғлиқ. Ушбу хусусиятларни ҳисобга олиш коррупцияга қарши
курашиш самарадорлигини ошириш ва коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар учун жазо
муқаррарлигини таъминлаш имконини беради.
3
Башмаков И.С. Особенности первоначального этапа расследования коррупционных преступлений,
совершаемых представителями органов местной власти. М., 2007. С. 148.