CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
94
МИНТАҚА САНОАТИНИ ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНТИРИШ
БЎЙИЧА ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ
Калбаева Интизар
Коракалпок давлат университети
1-курс магистранти
intizarkalbaeva820@gmail.com
https://doi.org/10.5281/zenodo.15672459
Мақолада ижтимоий-иқтисодий муносабатлар ривожланишининг
замонавий
босқичида
саноат
мажмуаси
рақобатбардошлигини
оширишнинг энг муҳим омили бўлиб инновацион фаолият ҳисобланишига
урғу берилган. Илмий технологик ривожланиш даражаси эса ўз навбатида
иқтисодий ўсиш учун асос бўлиб ҳисобланиши таъкидланган.
Ривожланган иқтисодиётга эга ҳар бир давлат миллий саноат мажмуасини
ривожлантириш лойиҳасини қўллаб қувватлашда инновацион юқори
технологик маҳсулотларни ривожлантиришга эътибор қаратилишига урғу
берилган. АҚШ, Германия, Япония, Жанубий Корея ва Финляндиянинг
саноат тармоғини ривожлантириш бўйича тажрибасига бирма-бир
тўхталган. Хулосада, бизнинг минтақада саноатни инновацион
ривожлантириш бўйича хориж тажрибаси асосида тавсиялар берилган.
Калит сўзлар.
Инновацион иқтисодиёт, экспорт, машина ва асбоб
ускуналар, юқори технологияли саноат тармоғи, технологик инновация,
модернизация, фан-техника, хориж тажрибаси.
Зарубежный Опыт Инновационного Промышленного Развития
Региональной Промышленности
В статье константируется, что важнейшим фактором повышения
конкурентоспособности промышленного комплекса на современном этапе
развития социально-экономических отношений является инновационная
деятельность. Также подчеркивается, что уровень научно-технического
развития, в свою очередь, является основой экономического роста. Акцент
был сделан на разработки инновационной высокотехнологичной
продукции в поддержку проекта развития национального промышленного
комплекса каждой страны с развитой экономикой. Представлен опыт США,
Германии, Японии, Южной Кореи и Финляндии в развитии
промышленного сектора. В заключение приводятся рекомендации,
основанные
на
зарубежном
опыте
инновационного
развития
промышленности в нашем регионе.
CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
95
Ключевые слова.
Инновационная экономика, экспорт, машины и
оборудование, высокотехнологичная промышленность, технологические
инновации, модернизация, наука и технологии, зарубежный опыт.
Foreign Experience Of Innovative Industrial Development Of Regional
Industry
The article states that the most important factor in increasing the
competitiveness of the industrial complex at the present stage of development of
socio-economic relations is innovation. It is also emphasized that the level of
scientific and technological development, in turn, is the basis of economic
growth. The emphasis was placed on the development of innovative high-tech
products in support of the project for the development of the national industrial
complex of each country with a developed economy. The experience of the USA,
Germany, Japan, South Korea and Finland in the development of the industrial
sector is presented. In conclusion, recommendations are made based on foreign
experience in the innovative development of industry in our region.
Keywords.
Innovative economy, export, machinery and equipment, high-
tech industry, technological innovation, modernization, science and technology,
foreign experience.
Ҳозирги кунда саноат жиҳатидан ривожланган давлатларда Ялпи
ички маҳсулот (ЯИМ) ўсишининг 80-95% техника ва технологияларда
мужассамлаштирилган янги билимлар ҳиссасига тўғри келмоқда. “Янги
иқтисодиётнинг” жадал ривожланиши, капитал ва ‘янги технологиялар
бозорлари ўртасида ўзаро боғлиқлик, билимлар, технологиялар ва
хизматларнинг кенг миқёсларда яратилиши минтақанинг инновацион
ривожланишига асос бўлади .
Ривожланган мамлакатлар тажрибасига кўра кенг инновацион
фаоллик йирик бизнес томонидан амалга оширилади. Европа Иттифоқи
(ЕИ) мамлакатларида йирик корхоналарнинг 80 % ва кичик
корхоналарнинг фақат учдан бир қисмигина инновацион фаол
ҳисобланади. Тадқиқот ва ишланмалар учун ЕИда - 56%, АҚШда - 63%,
Японияда - 74% ҳукумат томонидан ички харажатлар ҳисобига
таъминланади. Ривожланган мамлакатларда технологик инновацияларни
амалга ошираётган саноат корхоналарини жами саноат корхоналардаги
улуши 43,7 % дан 69,7% гачани ташкил этмоқда . Шу сабабли минтақа
саноатини ривожлантиришда инновацион фаолиятни рағбатлантириш
бўйича жаҳон тажрибасини ўрганиш мақсадга мувофиқ.
Тадқиқотда қўлланилган методлар.
CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
96
Мақолани
ёзиш
жараёнида
ривожланган
мамлакатларнинг
инновацион ривожланишнинг назарий ва амалий жиҳатлари таққосланди,
шунингдек, очиқ статистика маълумотларини таҳлил қилиш асосида
таклиф ва тавсиялар берилди. Умумий илмий-тадқиқот усуллари
қўлланилди.
Илмий моҳияти.
Сўнгги йилларда назария ва амалиётда минтақанинг инновацион
ривожланишида “Уч спирал” (Triple Helix) модели кенг маънода
фойдаланилган бўлиб, ушбу назария Стенфорд университети профессори
америкалик олим Генри Ицковий томонидан таклиф этилган. У
инновацион тизимнинг асоси сифатида университетлар, корхоналар ва
давлат ўртасидаги ўзаро таъсирларга урғу беради. Шунингдек, минтақа
саноатини инновацион ривожланишида университетларнинг роли
етакчилардан биридир деб ҳисоблайди. Бунда “Уч спирал” модели ўзини
таркибига қуйидаги асосларни олади:
1.Илмга
асосланган
жамиятда
саноат
ва
ҳукумат
билан
университетларнинг ўзаро муносабатларида уларнинг вазифасини
кучайтириш.
2.Университет-бизнес-ҳукумат. Бу учликни ўзаро ҳамкорлигига
ҳаракат қилиш ҳамда инновацион ривожланиш давлатнинг хоҳиш
иродасига кўра эмас, балки уч институтнинг ўзаро
хоҳишига кўра амалга оширилади.
3.Анъанавий вазифаларга қўшимча равишда уч институтнинг ҳар
бири маълум бир маънода бир бирининг вазифаларини ҳам бажаради.
Генри Ицковицанинг фикрига кўра университет бу фақатгина таълим
берувчи муассаса бўлмай, йиғилган билимларни амалиётга татбиқ этувчи
муассаса ҳамдир. Университетларни ишлаб чиқариш ҳамда билимларни
амалда қўллаш тизимида қатнашиши бошқа илмий тадқиқот
муассасалари билан янги технологияларни ишлаб чиқариш имконини
беради.
Ҳозирда кўпгина университетлар технологиялар трансфери бўйича ўз
имкониятларига
эга
бўлганлари
учун
бундай
университетлар
“Тадбиркорлик университетлари” номини олган. Университетлар учун
лабораториядан саноатга технологияларнинг самарали ва хавфсиз ўтиш
йўлларидан бири бўлиб ёш тадқиқотчиларни саноат компанияларига
ишга олиниши бўйича табиий ҳаракати ҳисобланади (ҳар йили 10 %).
CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
97
Янги технологияларни узатишнинг яна бир йўли бўлиб,
университетлар таркибида ташкил этилувчи бизнес-марказлар, илмий
технологик парклар, бизнес инкубаторлар ва бошқа инновацион
инфратузилма объектлари ҳисобланади. Тадбиркорлик университетлари
билимларни амалиётда қўллаб, натижаларни янги таълим фанларига
киритади ҳамда интерактив инновацион моделни шакллантиришда
иштирок этади.
Мазкур изланишнинг илмий моҳияти, юқорида келтирилган
назарияга асосланган ҳолда ривожланган давлатлар тажрибаси асосида
республика саноатида инновацион маҳсулотларни ишлаб чиқаришни
ривожлантириш учун зарурий тадбирлар мажмуини аниқлаш ва бу борада
эришилган натижаларни ёритилиши мақсад қилиб қўйилган.
Асосий қисм.
АҚШ кўп йиллар давомида саноат ва инновацион тараққиётнинг
жаҳондаги етакчиси ҳисобланиб келган. 1970 йилларда мамлакатда янги
ғоя ва технологияларни тарқатишнинг ахборот механизми ишлаб
чиқарилган.
Бу
фаолият
илмий-техник
ахборот
ва
федерал
лабораториялар консорциумининг миллий маркази томонидан амалга
оширилган эди. Унда барча давлат муассасаларининг илмий тадқиқот
натижалари бўйича маълумотлар йиғилган. Ушбу марказга 300 дан ортиқ
федерал илмий марказлар кирган .
1980 йилларда кашфиётлардан фойдаланишнинг янги соҳаларини
излаб топиш ҳамда ўз ички ресурслари ҳисобига хусусий компаниялар
томонидан модификациялашни қўллаб қувватлаш бўйича норматив
ҳуқуқий актлар қабул қилинди.
Ушбу актга мувофиқ илмий тадқиқот бўлимига эга ҳар қандай давлат
тузилмаси бошқа соҳаларга технологияларни татбиқ қилиш соҳасини
кенгайтириш учун бюджетини камида 0,5%ни сарфлаши лозим эди.
“Уч спирал” асосида минтақани инновацион ривожлантиришда ҳам
АҚШ етакчи ҳисобланади. Айниқса, Массачусетс технология университети
бу борада етакчидир. Бунда университет раҳбарияти кимё ва физика каби
фанларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратди. 1930 йилларда
университет физикларни ишга олиш жараёнида фундаментал илмларни
амалиётда қўлловчи мутахассисларга алоҳида эътибор қаратди. 1846
йилда Уильям Бартон Роджерс Берган томонидан “Университет-ишлаб
чиқариш” узоқ муддатли муносабатлар ғояси бу тадбирнинг асосий
марказига айланди. Натижада дунё рейтингларида юқори ўринларни
CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
98
эгаллаган 150 та университет АҚШ миллий инновацион тизимининг
асосига айланди. Браун, Гарвард, Йель, Колумбия, Пенсильвания, Пристон
университетлари шулар жумласидандир. Шунингдек, Беркли, Стенфорд
университетлари,
Массачусетс
технологик
институти,
Вискон
университети йирик илмий ва таълим марказларига айланди.
“Уч спирал”ни АҚШда яхши ривожланишида 1980 йилда Бея Доул
(Bayh –Dole Act) акти деб номланган патент ва савдо белгилари бўйича
қонунчиликка ўзгартиришлар киритилиши муҳим аҳамият касб этди.
Ушбу акт бир ҳудуд доирасида университетлар, кичик бизнес субъектлари
ва
нотижорат
ташкилотларини
давлат
бюджетидан
молиялаштириладиган кашфиётларни бошқариш бўйича ҳуқуқ ва
мажбуриятларни бўйнига олиш имкониятини берди. Бунинг ҳисобига
университетларга қуйидаги мажбуриятлар юкланган эди:
-грантлар ҳисобига молиялаштирилган тадқиқотлар бўйича амалга
оширилган ҳар қандай грантлар бўйича давлатга маълумот бериб бориш;
– кашфиётнинг номини аниқлаш;
– кашфиётларни патентлаштириш;
– ишланмаларни молиялаштирувчи ташкилотлар бўйича маълумот
бериш;
– технологияларни тижоратлаштириш бўйича фаол сиёсат олиб
бориш;
– давлат
ташкилотларидан
рухсатсиз
учинчи
шахсларга
кашфиётлардан фойдаланиш ҳуқуқини бермаслик;
– кашфиётларни биринчи ўринда саноат ва кичик бизнесга сотиш.
Албатта, ушбу модел яъни технологияларнинг тижоратлашуви
университетларнинг инновацион инфратузилмаси ва технологиялар
трансфери тизими ривожланишида муҳим қадам бўлди. AUTM (Association
of University Technology Managers) америка ассоциациясининг ҳисоб
китобига кўра 1991 йилдан 2009 йилгача бўлган муддатда АҚШда илмий
тадқиқот ишларини давлат томонидан молиялаштирилиши қиймати 588
миллиард долларни ташкил этди. Натижада 249 минг кашфиётлар амалга
оширилиб, ундан 51 мингтасига патент олинди. 2009 йилга келиб 38030 та
фаол лицензиялар амалда фойдаланилиб, 6272 та стартаплар яратилди,
300000 та қўшимча ишчи ўринлари юзага келди. АҚШнинг сиёсатига кўра
тадқиқотларга қилинган харажатлар ҳамда тадқиқот натижаларини
тижоратлашувидан
олинган
асосий
даромадлар
бир
неча
университетгагина тўғри келди. Бу борада Колумбия университети
CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
99
биринчи ўринни эгаллади. Ушбу университетнинг ўз олдига қўйган асосий
вазифалардан этиб университетнинг саноат билан ўзаро ҳамкорлик,
саноат ҳисобига тадқиқотларни молиялаштириш ва технологияларни
тижоратлаштириш белгилаб олинди. Демак, “Уч спирал” нинг муҳим
элементи
сифатида
маҳаллий
(ҳудудий)
давлат
органларини
университетлар фаолиятини ривожлантиришда ҳам, инновацион
компаниялар учун ижобий муҳитни яратишда ҳам фаол иштирок этишини
ажратиб кўрсатиш мумкин.
АҚШ тажрибасидан шуни кўриш мумкинки, минтақа саноатини
инновацион ривожланиши учун давлатнинг қўллаб қувватлаши асносида
инновацион маҳсулотларнинг тижоратлашуви механизмини яхши йўлга
қўйилгани ҳамда давлат тизимидан етакчи технологияларни хусусий
секторга иккиламчи фойдаланиш ва тарқатиш учун берилишига алоҳида
эътибор қаратилиши энг асосий қадамлардан эди.
Саноат соҳасини ривожлантириш соҳасида амалга оширилган сиёсат
Германияни нафақат Европанинг эмас, балки бутун бир дунёда иқтисодий
тараққиётнинг етакчисига айлантирди. Илмий тадқиқот ва инновацион
тараққиёт Германиянинг саноат мажмуаси учун муҳим вазифани амалга
оширди. Немис корхоналари учун янги ёки яхшироқ ишлаб чиқариш
воситалари ва технологиялари, хом-ашё материаллари ва дастурий
таъминотни кенг доирада ва тезда тадбиқ этиш асосий мақсад этиб
белгиланган эди. 20 асрнинг 80 йилларида Германияда илмий тадқиқот
фаолиятини ривожлантиришда асосий эътибор минтақалардаги йирик
саноатга қаратилди . Бу йўналиш учун молиялаштириш жами тадқиқот ва
тараққиёт харажатларини 2/3 қисмини ташкил этди.
2006 йилда Германияда Инновацион ва технологик тараққиёт
Стратегияси қабул қилинди. Стратегияда миллий инновацион соҳасидаги
хатти-ҳаракатларнинг асосий йўналишлари ҳамда уларни амалга ошириш
инструментлари минтақавий нуқтаи назардан аниқ ифодаланган эди.
Ушбу ҳужжат Германияни жаҳонда илм фанни ривожланишини ҳисобга
олган ҳолда технологик соҳадаги янги йўналишларини белгилаб берди.
Стратегияда миллий хўжалик учун устунликка эга бўлган 17 та етакчи
тармоқлар аниқланди. Улар учун узоқ муддатли тараққиёт дастури ишлаб
чиқилди.
Стратегияни амалга оширишнинг муҳим натижаси бўлиб, инновацион
битимлар ва стратегик шерикликни шакллантириш бўлди. Инновацион
битимларда бир хил технологик платформага эга бўлган фирмалар бир
CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
100
минтақа нуқтаи назаридан бирлашди. Бундай битимлар таркибига давлат
тадқиқот ташкилотлари кирди. Энергетика, электроника, оптика ва
биомедицина соҳасида 6 та инновацион битимлар шаклланди. Бундай
битимларни ташкил этиш қарори қуйидаги белгилар асосида қабул
қилинди: хусусий бизнес бир минтақада жойлашган ИТТКИнинг асосий
қисмини молиялаштириши лозим, фаолиятнинг натижаси муҳим
ижтимоий аҳамиятга эга бўлиши, ва ниҳоят битим иштирокчилари етарли
даражада илмий ва ишлаб чиқариш салоҳиятига ҳамда саноат базасига эга
бўлиши лозим. Бу билан Германия тажрибаси шуни кўрсатдики, саноат
мажмуасида асосий тармоқларни узоқ муддатли ривожланиш дастурлари
ишлаб чиқарилганлиги саноатда инновацион фаолликни қўллаб
қувватлашнинг
асосий
механизми
бўлди.
Саноат
мажмуасини
ривожлантиришнинг муҳим нуқтаси бўлиб, саноат корхоналари ва илмий
тадқиқот муассасалари орасида илмий тадқиқот ишларини амалга
оширишга асосланган стратегик шерикчиликни шаклланиши ҳисобланди.
Германияда ҳам “Уч спирал” минтақа саноатини инновацион
ривожланишида
муҳим
омил
бўлди.
Саноатни
инновацион
ривожланишида илмий тадқиқот ва юқори технологиялари билан
ажралиб турувчи давлатлардан бири бўлган ушбу давлатда, бу
назариянинг қўлланилиши яққол кўзга ташланди.
Бюджет профицитининг асосий қисми тадқиқот ва ишланмаларга
сарфланди. Асосий мақсад умумий бюджетнинг 20%ни илм ва фанга
сарфлаш эди. Германия олий таълим муассасаларининг кучли
томонларидан бўлиб уларда таълимни илмий тадқиқот фаолияти билан
биргаликда олиб борилиши ҳисобланади.
Илмий натижаларнинг 2/3 қисми университетлардан олинади.
Университет ва илмий-тадқиқот муассасалари минтақавий бюджетлар
ҳисобига молиялаштирилади. Амалий фанлардан таълим олувчи
талабалар, албатта, 2 семестр давомида амалиёт ўтайди бу эса саноатдаги
талабларга мувофиқ таълимнинг шаклланишига олиб келади. Саноат
тармоғи ҳам профессионал кадрлар шаклланишида фаол иштирок этади
ҳамда мутахассисларни тайёрлаш бўйича талаб йўналишларини ишлаб
чиқади. Агар АҚШда “уч спирал” шаклланиши асоси “икки спирал” яъни
“университетбизнес” шаклида шаклланган бўлса, Европада бу “икки
спирал” асосида “давлат-бизнес” ғояси ётади. Германияда давлат
томонидан илмий тадқиқот ишларини молиялаштиришни қўлга киритган
муассасалар қуйидагиларни амалга ошириши мажбурий эди:
CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
101
– тадқиқотларни амалда қўллаш мумкин бўлган иқтисодий
натижаларгача етказиш;
– илмий тадқиқот ишлари натижаларини патентлаштириш;
– инвесторларни
молиявий
фойда
олишда
имкониятларини
кенгайтириш;
– лойиҳа натижаларини иқтисодиётга икки йил давомида татбиқ этиш
(акс ҳолда унга бўлган ҳуқуқни йўқотади).
Бунда илмий тадқиқот масканлари буюртмалар асосида саноат
корхоналарини қисқа, ўрта, узоқ муддатларга иқтисодий тараққий
эттириш лойиҳаларини ишлаб чиқди. Жумладан, ана шундай лойиҳаларни
амалиётга татбиқ этиш натижасида “Фольксваген верк”, “Даймлер Бенц”,
“Опель”, “Форд” корхоналари ажралиб чиқди.
Ҳар
қандай
мамлакатда
саноатни
инновацион
моделини
ривожлантиришнинг асосий мақсади иш ўринларини кўпайтириш ҳамда
аҳолини турмуш фаровонлигини ошириш ҳисобланади. Германия
ҳудудларидаги йирик корхоналарнинг саноатни инновацион моделини
ривожлантириш йўналишдаги сиёсати жуда самарали бўлган. Агар йирик
корхона инновацион лойиҳани амалга оширмоқчи бўлса, корхона ўз
таркибидан инновацион гуруҳни ажратиб олади ва кичик корхона ташкил
этади. Бу корхона мураккаб маъмурий тўсиқлардан ҳоли ҳолда фаолият
кўрсатади, бу эса бошқарув қарорларини оператив ҳолатда қабул қилиш
имконини беради. Сўнгра йирик корхона кичик корхонанинг фаолият
натижаларидан фойдаланиши рақобатбардошликни ошириш имконини
беради. Бунга мисол қилиб “Мерседес” компаниясини келтириш мумкин.
Саноатни
инновацион
ривожлантиришда
етакчи
бўлган
минтақалардан бўлиб шимолий Рейн-Вестфалия (North Rhine-Westphalia –
NRW) ҳудуди ҳисобланади. Бу ерда тадқиқотларга харажат ЯИМнинг 0.2-
0.3% атрофидаги қийматни ташкил этади. Ушбу минтақада саноатни
ривожлантириш, ҳамда инновацион инфратузилмани яратишга туртки
бўлиб 20 асрнинг 70-80 йилларида металлургия корхоналари ҳамда
шахталарнинг инқирози туфайли ёпилиши бўлди (бунга сабаб кўмир ва
металлга талабнинг бирданига қисқариши бўлди). Катта ҳажмдаги
ишсизликнинг ўсиши минтақада чуқур депрессияни келтириб чиқарди.
Ҳукумат минтақада инновацион технологияларни ривожлантиришни
муаммодан чиқиш йўли деб белгилади. Минтақавий иқтисодий сиёсат
қуйидаги таркибий қисмларни кўзда тутар эди:
CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
102
– ҳудудда аниқ йўналтирилган кластерларни шакллантириш:
биотехнология, ахборот технологиялари, кимё, энергия ва ресурс тежаш
манбаларини қайта тиклаш;
– кадрлар тайёрлаш тизимини қайта шакллантириш, танланган
етакчи илм фан тараққиёти йўналишларига мувофиқ мутахассислар
номенклатурасини ўзгартириш;
– илмий-технологик марказларни шакллантириш, ушбу марказлар
олий таълим муассасалари битирувчилари учун илмий тадқиқот
ишларини ўтказиш учун асбоб ускуналар билан таъминланган
майдонларни ажратиш.
Ҳозирги кунда Шимолий Рейн-Вестфалия минтақаси Германиянинг
саноат маркази ҳисобланади. Саноат илм-фан ва инновацион
технологияларни ривожлантиришнинг асосий ва ҳаракатлантирувчи кучи
ҳисобланади. 100 та йирик корхоналардан 37 таси Рейн ва Рурда ташкил
этилган бўлиб, уларнинг кўпчилиги глобал бозор ўйинчилари
ҳисобланади. Ушбу минтақа нафақат минтақавий йирик корпорациялар
худуди бўлибгина қолмасдан, кичик ва ўрта корхоналар тўпланган
маркази ҳам ҳисобланади. Ушбу минтақа ерлари (Эннепе-Рур, Меттманн,
Реклингахузен, Рейн-Эрфт, Рейн-Зиг, Рейн-Берг, Фирзен, Везель) асосан 4
соҳага ихтисослашган:
– биотехнология;
– энергетика ва атроф муҳит; – тиббий тадқиқот; – кимё ва янги
материаллар.
Ушбу минтақада алоҳида эътиборга молик жараён интеллектуал мулк
ҳимоя
механизми
мавжудлиги
ҳисобланади.
Ушбу
механизм
университетларга инновацион жараённи тўлиқ иштирокчиси сифатида
фаол ўрин эгаллаш имконини беради. Минтақанинг интеллектуал
мулкини ҳимоялаш соҳасидаги йирик хизмат кўрсатиш корхонаси
PROVendis бўлиб, у инновацион ва техника маркази ZENIT GmbH нинг
шуъба корхонаси ҳисобланади. 2008 йилда PROVendis корхонасининг
акцияларини NRW минтақасининг ОТМлар консорциуми томонидан (24 та
университет) сотиб олинган эди. PROVendis ОТМларни ишланмаларини
қўллаб қувватлаш ва патентлаштириш хизматларини амалга оширишни
асосий мақсади этиб белгилаб олган эди.
Японияда саноат тармоғини ривожлантириш сиёсатида давлат
алоҳида ўрин эгаллади. Давлат саноат таркибига чегараланган ҳолда
таъсир ўтказиб, қуйидаги чораларни ўз ичига олди: қўйилмаларни
CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
103
рағбатлантириш, хорижий рақобатдан саноатни ҳимоя қилиш, экспортни
рағбатлантириш. Ушбу чоралар фақатгина махсус корхоналар ёки бир
йўналишдаги корхоналар учунгина эмас, балки саноатни барча
тармоқлари фаолияти учун тааллуқли ҳисобланган.
Узоқ вақт давомида улар Япония иқтисодиётининг ажралмас қисми
бўлиб келди ва саноат гуруҳларга йўналтирилган қўйилмаларни
шаклланишига олиб келди. Бу чоралар истеъмолчи ҳисобига бўлса ҳам
саноатни ўсиш суръатини тезлашишига сабаб бўлди. Япон саноатининг
характерли жиҳати шундаки, бир минтақа доирасида маҳсулотни ишлаб
чиқарувчи ва хом ашё етказиб берувчи корхоналар ўртасида алоқаларнинг
ўта яқинлигидир.
Япон саноат ишлаб чиқаришини рақобат курашида устунликка
эгалигига
асосий
сабаблардан
бири
“субпудрат”
тизимини
мавжудлигидир. Ушбу мамлакатда “субпудрат” тизими мураккаб
иқтисодий институтини ташкил этади. Яъни бир минтақада жойлашган
анча паст даражадаги мол етказиб берувчи корхоналар йирик мол етказиб
берувчи корхоналар учун субпудратчиликни бажаради.
Япония иқтисодиётида саноатлаштириш сиёсатига давлат фаол
равишда аралашгани билан алоҳида ажралиб туради. Японияда хусусий ва
нодавлат сектори устун мавқега эга. Япония саноат сиёсатини амалга
оширишда қуйидаги ишларни амалга оширди:
– экспорт сиёсатига жавоб берувчи барча ҳукумат органлари
фаолиятини мувофиқлаштирувчи экспорт кенгаши тузилди;
– хорижий давлатларда япон савдосини тарғиб қилувчи реклама
марказлари очилди;
– ишлаб чиқариш жараёнини ўзини гаровга қўйиб, экспорт
маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарни экспорт қилиш жараёни
олдидан қисқа муддатли кредитлар билан таъминлади;
– экспортдан тушган даромад солиқларига чегирмалар тизими жорий
қилинди.
Японияда
минтақавий
жиҳатдан
саноатни
инновацион
ривожланишида
ҳукумат
ташаббуси
билан
технопаркларнинг
шаклланиши муҳим қадамлардан бири эди . 1980 йилларда япон ҳукумати
технополисларни ташкил этиш бўйича кенг қамровли дастурларни амалга
оширишга киришди. Ишлаб чиқилган “Технополис” дастурига мувофиқ,
технополис номини олган 20 та илмий техник зоналар алоҳида иқтисодий
ривожланишда орқада қолган туманларда ташкил этилди.
CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
104
Юқори технологияли тармоқларда фаолият юритувчи корхоналарда
биринчи йили асосий воситаларга 30%, бино ва иншоотларни 15%га
амортизация ҳисоблашга рухсат берилди. Давлат лаборатория ва кичик
фирмаларнинг қўшма олиб борган илмий тадқиқотларини 1/3 қисмини
тўлаб берди.
Технополислар инфратузилмасини ташкил этиш учун хусусий
капитал фаол равишда жалб этилди, ушбу капитал таълим
муассасаларидаги илм ва ишлаб чиқаришни фаол бирлаштириш манбаи
бўлди. Ишлаб чиқариш муассасалари (яъни технополис, кластерлар)
иштирокчилари
учун
солиқ
имтиёзлар
хилма-хиллиги
ва
мослашувчанлиги мамлакат ёки аниқ минтақа саноат мажмуаси
корхоналарининг
инновацион
фаоллигини
оширишнинг
муҳим
механизми бўлиб хизмат қилди.
Юқори
технологик
тармоқларни
қўллаб
қувватлаш
ва
рағбатлантириш бўйича 1957 йилда “Машинасозлик саноатини
ривожлантириш бўйича вақтинчалик чора тадбирлар тўғрисида”ги қонун
ва “Электроника саноатини ривожлантириш бўйича вақтинчалик
чоратадбирлар тўғрисида қонун” қабул қилиниши Японияда инновацион
ривожланишнинг бошланишида муҳим қадам бўлди. Импорт бўйича
имтиёзли солиқ тизимининг жорий этилиши Япониянинг жаҳон
электроника
саноатида,
сунъий
толалар
ишлаб
чиқариш,
автомобилсозлик ва кемасозлик саноати тармоқларида дунёда етакчи
ўринни эгаллашига олиб келди. Япониянинг индикатив режалаштириш ва
селекцион иқтисодий ривожланиш тажрибасидан ҳудудий нуқтаи
назардан фойдаланиш, ҳамда бош вазир қошида “Иқтисодий кенгаш”нинг
иш бошлаши ҳамда улар таркибига илмий-тадқиқот институтлари ва
бизнес-уюшмалар вакилларини киритилиши мамлакат инновацион
соҳасини янада ривожлантирди .
Жанубий Корея Республикасининг минтақа саноатини инновацион
ривожлантириш тажрибасини ўрганиш муҳим ҳисобланади. 19621966
йиллар учун биринчи беш йиллик режасини қабул қилиниши, экспортга
йўналтирилган тармоқларни қўллаб қувватланиши, тўқимачилик, озиқ-
овқат, автомобилсозлик, кемасозлик, электроника, кимё саноати
соҳаларини инновацион ривожланишига таъсир кўрсатди. Жанубий корея
ҳудудларида “чеболлар” - йирик саноат бирлашмаларини яратилишига
давлатнинг тўғридантўғри ёрдам кўрсатилиши, давлатнинг имтиёзли
кредитларини ҳамда чет элдан асбоб ускуналар олиб келиш учун валюта
CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
105
маблағларини ажратилиши инновацион ривожланишни кенг кўламда
амалга оширилишига туртки бўлди. Жанубий Корея саноатни инновацион
ривожлантириш жараёнида биотехнологик саноат тармоқларини
ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратди.
Финляндия 1990 йилларда асосий эътиборни саноатни инновацион
ривожлантиришга қаратди. Шунингдек, чекланган илмий техник
ресурсларни тақсимлашда миллий устунликларни аниқлаш заруриятини
белгилаб олди . Сўнгги 20 йилда иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт
ташкилоти давлатларига нисбатан Финляндияда илмий тадқиқот
ишланмаларига инвестициялар ҳажми 2 баробар кўпроқ ошди. Бу билан
ўртача йиллик ўсиш 10%ни ташкил этди . Бундай тараққиёт эркин бозор
ва фаол рақобатнинг мавжудлиги сабабли амалга ошди.
Бундан ташқари Финляндияда ахборот ва коммуникацион
технологиялар бўйича ҳудудларда кластерларни шаклланиши илмий ва
таълим тизимига ўз ҳиссасини қўшди. Ушбу кластерлар Финляндия
инновацион тизимининг марказий элементи ҳисобланди, ҳамда ўз
таркибига бир минтақада жойлашган йирик ва майда компанияларни
олди. Финляндиянинг алоҳида жиҳати юқори технологик маҳсулотларга
ички талабнинг юқорилиги бўлган. Иқтисодиётда юқори технологик
тармоқ ҳиссасини ўсишининг алоҳида жиҳати бўлиб хорижий инвестиция
ва
технологияларни
паст
ҳиссаси
ҳамда
компанияларининг
ихтисослашувини қоида бўйича мамлакат ичида ишлаб чиқарилган
технологиялар ташкил этганлиги бўлган. Бу билан Финляндия тажрибаси
шуни кўрсатадики, кластерларнинг шаклланиши ҳамда илмий тадқиқот
ишларига
юқори
даражадаги
харажатлар
юқори
технологик
тармоқларнинг ривожланишига туртки бўлди. Бу эса минтақа
иқтисодиётини ривожланишининг муҳим жиҳати ҳисобланди.
Хулоса.
Юқоридаги кўпгина давлатларнинг тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки,
минтақа саноатини инновацион ривожлантиришнинг энг самарали
усулларидан бири кластерлашдир. Аммо кластерларни ташкил этиш,
ривожлантириш ва рағбатлантиришнинг ягона механизми мавжуд
эмасдир . Ушбу ёндашувга асосланган ҳолда минтақа иқтисодиётини
модернизациялаш учун замонавий иқтисодий-ижтимоий шароитда саноат
комплекслари вакилларини ташаббусларини қўллаб қувватлашни
таъминловчи кластер сиёсатининг асосли дастурини ишлаб чиқиш лозим.
CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
106
Кластерларни ривожланишини қўллаб қувватлашда амалга ошиши
мумкин бўлган қуйидаги йўналишларни белгилаш мумкин:
Кластерларни шаклланиши-бу етарли даражада узоқ жараён
(Силикон водийси XX асрнинг 40 йилларида кластер сифатида
шаклланишни бошлаган) бўлиб, саноат комплекслари, ҳукумат ва
бошқарув органлари ҳамда кичик ва ўрта бизнес вакиллари томонидан
жуда кўп ҳаракатни талаб этади.
Кластерларни шаклланишининг халқаро тажрибасини кўрсатишича
(масалан, автомобил кластерларини шаклланишида Хитой тажрибаси),
аввало, минтақада битта ёки бир нечта йирик корхоналардан иборат
саноат зоналарини ташкил этиш лозим. Бу ёрдамчи маҳсулотларни ишлаб
чиқариш ва инфратузилмани ривожлантириш учун муайян асос яратади.
Бу жараённинг муҳим нуқтаси бўлиб, юқори малакали кадрларни жалб
қилиш ҳисобига кадрлар салоҳиятини ривожлантириш ҳисобланади. Бу
билан маҳсулотни тўлиқ ишлаб чиқариш цикли – янги маҳсулотни ишлаб
чиқаришдан уни бозорга сотиш жараёнигача бўлган даврни бошқариш
мумкин бўлади. Яратилган шарт-шароитлар минтақага йирик ва ўрта
бизнесни жалб этади, янги компанияларни ташкил этиш бўйича
фаолиятни фаоллаштиради, кичик бизнесни ривожлантиради. Саноат-
хўжалик комплексини ташкил этгандан сўнг кластер тизимини ташкил
этишнинг самарали дастурини ишлаб чиқилиши минтақада саноат
фаолиятини фаоллаштирган ҳолда саноат комплекси фаолиятини
самарасини оширишга олиб келади.
Хорижий мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатдики, саноатнинг
инновацион
ривожланишини
асоси
бўлиб
давлат
томонидан
рағбатлантиришнинг турли воситалари хизмат қилди.
Биринчидан,
саноат
мажмуасини
инновацион
жараёнини
фаоллаштириш давлат томонидан кучли қўллаб қувватлаш натижасида
бўлди. Тўғридан тўғри молиялаштириш, грантлар ажратиш ҳамда турли
дотациялар бериш (Япония), давлат буюртмалари ҳамда харидлари (АҚШ)
ҳисобига амалга оширилди.
Иккинчидан, жаҳон тажрибаси саноат мажмуаси инновацион
ривожланишининг ядроси эканлигини ҳамда бутун иқтисодиётни
ўсишининг асоси эканлигини кўрсатди. Шунинг учун биринчи ўринда
минтақада юқори технологик тармоқларни ривожлантириш жараёнини
фаоллаштириш учун муҳит яратилиши зарур эди. Кўпчилик давлатларда
CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
107
инновацион
фаолликнинг
ўсиши
давлат
томонидан
қўллаб
қувватланишисиз амалга ошмади.
Учинчидан, хориж
тажрибаси
шуни
кўрсатдики,
давлат
томонидан инновацион компанияларга турли имтиёзлар, жумладан солиқ
имтиёзлари берилди (АҚШ). Ушбу қадамлар инновацион лойиҳаларни
амалга ошириш учун мамлакатга (минтақага) янги инвесторларни жалб
қилинишига олиб келди.
Тўртинчидан, жаҳон тажрибаси саноат компаниялари, илмий ва
таълим муассасалари ўртасида кооперация тараққиётини зарурлигини
кўрсатди (АҚШ, Япония, Франция ва бошқалар). Бизнес ва илм ўртасидаги
ўзаро таъсир мавжуд илмий-техник ишланмаларни қисқа муддатларда
тижоратлашув жараёнини фаоллаштирди. Бу эса ишлаб чиқариш
самарасини оширди.
Бешинчидан, инновацион фаоллик ҳудудий ишлаб чиқариш тизимини
татбиқ этиш йўли билан ташкил этилди (ишлаб чиқариш кластерлари,
технопарк ва технополислар). Ишлаб чиқариш самарасини ошириш
ҳамкорлик занжирини шаклланишини кўзда тутди: бир минтақа
доирасида қазиб олувчи компаниядан бошлаб то харидорга маҳсулотни
етказиб берувчи компания ўртасида боғлиқлик юзага келди.
Олтинчидан,
жаҳон
тажрибаси
ИТТКИга
йўналтирилган
харажатларнинг ЯИМ (ЯҲМ) даги ҳиссасини 3%га, инвестиция ҳажмини
30%га етказиш, ёшларнинг камида 60 %ни бакалавр даражасини олишига
эришиш, ҳамда ИТТКИларини давлат томонидан молиялаштириш
инновацион ривожланиш стратегиясида муҳим ижобий самарани
кўрсатди.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.
Қодиров А.М., Ғуломова Г.П., Аҳмедиева А.Т., Алимова Н.Р. Миллий
иқтисодиётни модернизациялаш шароитида саноат корхоналарининг
рақобатбардошлигини ошириш. Монография.-Т.: “Iqtisodiyot”, 2013.-436 б.
Промышленная политика и поддержка экспорта в США [Электронный
ресурс]. – Режим доступа: http://www.nc cg.ru/site.xp/049054057055124.
html
2.
Гертц, Р. Инновационная политика предполагает инновационное
предпринимательство [Текст] / Р. Гертц // «Элемент». – 2010. – № 2. – С.
62-71.
CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
108
3.
Особенности функционирования высокотехнологичных кластеров в
Китае и Японии А.А. Лавров [Электронный ресурс]. – Режим доступа:
http://sun.tsu.ru/mminfo/000063105/329/ image/329-182.pdf
4.
Государственная поддержка инноваций в Финляндии [Электронный
ре-сурс]. – Режим доступа: http://www.nc cg.ru /site.xp/04905 4057052
124.html
5.
Bergman, E.M. National industry cluster emplates: a framework for
applied regional cluster analysis [Text] / E.M. Bergman, E.J. Feser // Regional
Studies. – 2000. – № 34 (1). – P. 1-19.
6.
Batirova, N. S., & Tohirov, S. (2019). Importance of foreign economic
relations in innovative development of the region's industry. In EUROPEAN
RESEARCH (pp. 145-149).
7.
Batirova, N. S. (2018). Features of the development of the tashkent region
in an innovative economy. European Journal of Humanities and Social Sciences,
(6), 159-162.
8.
Batirova, N. (2018). The innovative development of the industry in
tashkent region. The Light of Islam, 2018(4), 51-57.
9.
Batirova, N. (2019). Features of industrial development of the tashkent
region. The Light of Islam, 2019(4), 40.