Ушбу мақолада замонавий рақамли технологиялар ривожланиши ва меҳнат бозорининг трансформацияси шароитида аёллар меҳнатини ҳуқуқий тартибга солишнинг долзарб масалалари тадқиқ этилган. Муаллиф томонидан аёллар меҳнатининг ўзига хос физиологик, ижтимоий ва психологик хусусиятлари таҳлил қилинган. Мақолада гендер тенглик принциплари, махсус ҳуқуқий ҳимоя механизмлари ва "work-life balance" концепцияси доирасида замонавий ёндашувлар кўриб чиқилган. Халқаро тажриба ва миллий қонунчилик таҳлили асосида аёллар меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари белгиланган.