Авторы

  • Шаҳло Кучимова
    Тошкент давлат юридик университети мустақил изланувчиси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.canrms.77582

Ключевые слова:

Фавқулодда васиятнома фуқаролик ҳуқуқи мерос ҳуқуқи васиятнома шакллари қонунчилик ҳуқуқий оқибатлар нотариал тасдиқлаш хорижий тажриба

Аннотация

Ушбу мақолада фавқулодда васиятнома институтининг ҳуқуқий моҳияти, унинг фуқаролик ҳуқуқидаги ўрни ва аҳамияти таҳлил қилинади. Муаллиф фавқулодда васиятномани тузиш шартлари, унинг шакллари ҳамда қонуний кучга эга бўлиши учун зарур бўлган процессуал талабларни ўрганади. Шунингдек, мақолада фавқулодда васиятномаларнинг бошқа васиятномаларга нисбатан ўзига хос жиҳатлари ёритилиб, уларнинг ҳуқуқий оқибатлари таҳлил қилинади. Миллий қонунчилик ва хорижий тажриба асосида ушбу институтни такомиллаштириш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилади. Муаллиф фавқулодда васиятномалар билан боғлиқ муаммоларни кўрсатиб ўтиб, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар беради. Мазкур мақола фуқаролик ҳуқуқи соҳаси мутахассислари, ҳуқуқшунос олимлар ҳамда амалиётчилар учун фойдали бўлиши мумкин. 


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

153

ФАВҚУЛОДДА ВАСИЯТНОМА ВА УНИНГ ЎЗИГА ХОС

ХУСУСИЯТЛАРИ

Кучимова Шаҳло Абдисаитовна

Тошкент давлат юридик университети

мустақил изланувчиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.15130079

Аннотация:

Ушбу мақолада фавқулодда васиятнома институтининг ҳуқуқий

моҳияти, унинг фуқаролик ҳуқуқидаги ўрни ва аҳамияти таҳлил қилинади.
Муаллиф фавқулодда васиятномани тузиш шартлари, унинг шакллари
ҳамда қонуний кучга эга бўлиши учун зарур бўлган процессуал
талабларни

ўрганади.

Шунингдек,

мақолада

фавқулодда

васиятномаларнинг бошқа васиятномаларга нисбатан ўзига хос
жиҳатлари ёритилиб, уларнинг ҳуқуқий оқибатлари таҳлил қилинади.
Миллий қонунчилик ва хорижий тажриба асосида ушбу институтни
такомиллаштириш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилади. Муаллиф
фавқулодда васиятномалар билан боғлиқ муаммоларни кўрсатиб ўтиб,
уларни бартараф этиш бўйича таклифлар беради. Мазкур мақола
фуқаролик ҳуқуқи соҳаси мутахассислари, ҳуқуқшунос олимлар ҳамда
амалиётчилар учун фойдали бўлиши мумкин.

Калит сўзлар:

Фавқулодда васиятнома, фуқаролик ҳуқуқи, мерос

ҳуқуқи, васиятнома шакллари, қонунчилик, ҳуқуқий оқибатлар, нотариал
тасдиқлаш, хорижий тажриба

Мулкни мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи мулк эгаларининг энг муҳим

ҳуқуқларидан биридир. Мерос ҳуқуқи давлат томонидан кафолатланади.
Меросга эга бўлишнинг икки асоси – васиятнома ва қонун (ФКнинг 1112-
моддаси) қонуний тарзда мустаҳкамланган, бироқ устунлик васиятномага
берилади, чунки у васият қилувчининг иродасини ифодалайди, ва ўлим
ҳолатида мулкни фақатгина васиятнома орқали тасарруф этиш мумкин
(ФКнинг 1120-моддаси биринчи қисми). Ўлим ҳолатида ўз хоҳишига кўра
васиятнома орқали мулкни тасарруф этиш ҳуқуқи мерос ҳуқуқининг энг
муҳим тамойилларидан бирини – васият эркинлиги тамойилини ўзида
мужассам этади, бу эса фуқаролик ҳуқуқининг умумий тамойилларидан –
рухсат этувчи йўналиш ва фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солишнинг
диспозитивлик тамойилларидан келиб чиқади.

Умумий қоидага кўра, васиятнома ёзма шаклда тузилиши ва нотариус

ёки қонунда кўзда тутилган ҳолларда бошқа шахс томонидан
тасдиқланиши керак. Васиятномаларни тасдиқлаш ҳуқуқига эга бўлган


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

154

шахсларнинг тўлиқ рўйхати РФ ФКнинг 1125-1126-моддаларида
келтирилган. Васиятноманинг ёзма шакли ва уни нотариус ёки бошқа
ваколатли мансабдор шахс томонидан тасдиқлаш қоидаларининг
бузилиши васиятноманинг ҳақиқий эмаслигига олиб келади, бундай
ҳолларда ФКнинг 112-моддасига кўра у ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб
ҳисобланади. Бироқ, ҳаётига таҳдид солувчи вазиятга тушиб қолган инсон
васиятнома тузишни истаса, лекин қонунда кўзда тутилган шаклда буни
амалга ошириш имкони бўлмаса, шундай ҳолатлар юзага келиши мумкин.
Бундай ҳолларда васиятномаларни тузиш тартиби ҳақидаги умумий
қоидаларни қўллаш, қонунчиликда белгиланган васиятномага оид
талабларги рияо этиш имкониятини бўлмаслиги мумкин. Бу ҳолатда
жисмоний шахсни васиятнома қолдириш имкониятидан маҳрум қилиш эса
ўз-ўзида унга нисбатан адолатсизликка айланиб қолиши мумкин. Мазкур
ҳолатлар жумласига эса фавқулодда ҳолатлар киради.

Фавқулодда ҳолатларда вафот этаётган фуқаронинг ўз мол-мулкига

нисбатан сўнгги фармойиши расмийлаштириш ва унга қонуний тус бериш
бугунги кунда муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, Ўзбекистон Репсубликаси
Президентининг 2019 йил 5-апрелдаги Ф-5464-сонли фармойиши билан
тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини
такомиллаштириш Концепцияси мерос ҳуқуқини такомиллаштириш
вазифаси белгиланган бўлиб, бу ўз навбатида ворислик ҳуқуқидаги
бўшлиқларни аниқлаш ва бартараф этишни ҳам тақозо этади. Чунки,
мерос ҳуқуқнинг қонунчилик даражада кафолатланганлиги ҳар қандай
ҳолатда жисмоний шахснинг ўз мол-мулкига нисбатан сўнгги
фармойишини қонунчилик даражасида тан олишни лозимлигини
кўрсатади. Шу сабабли фавқулодда вазиятларда тузилган васиятноманинг
қонунчиликда ифодалаш заруратини таҳлил этиш долзарб тусга эга.

Бу ўринда “фавқулодда вазият” термини ва “фавқулодда ҳолат”

терминнинг ўзаро фарқини аниқлаб олиш лозим. Хусусий ҳуқуқ нуқтаи
назаридан “фавқулодда вазият” деганда одатда шахснинг ўз ҳуқуқ ва
мажбуриятини белгиланган тартибда ва шаклда амалга ошириш
имконини бермайдиган ҳамда ўз вақтида олдини олиш ёки бартараф этиш
мумкин бўлмаган ҳаётий вазиятлар тушунилади. “Фавқулодда вазиятлар”
жумласига енгиб бўлмас куч (ФКнинг 156-моддаси биринчи қисми 1-
банди), табиий офатлар, авариялар, эпидемиялар, эпизоотиялар (ФКнинг
203-моддаси биринчи қисми), форс-мажор (ФКнинг 333-моддаси учинчи
қисми), вазиятнинг жиддий ўзгариши (ФКнинг 383-моддаси бешинчи


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

155

қисми), ёнғин, табиий офат, тўсатдан касал бўлиш, ҳужум хавфи (ФКнинг
877-моддаси иккинчи қисми) киради.

Юридик адабиётларда ҳам фавқулодда вазиятлар борасида айрим

фикрлар билдирилган.

Баъзи олимларнинг фикрича фавқулодда ҳодиса енгиб бўлмайдиган

куч деганда нафақат табиат ҳодисалари балки, турли хилдаги оммавий
тартибсизликлар, фуқаролар уруши, иш ташлашлар ҳам тушунилади .
Н.Ф.Имомовнинг фикрича, фавқулодда ҳодиса – енгиб бўлмас куч деганда,
тегишли

ҳудуддаги

нормал

ижтимоий

муносабатларни

издан

чиқарадиган, транспорт, алоқа воситалари ва давлат органларининг
нормал фаолиятини ишдан чиқарадиган ва шу сабабли ҳуқуқи бузилган
шахснинг ўз ҳуқуқлари ҳимоясини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган
воқъеликлардир .

И.Б.Новицкийнинг фикрига кўра, табиатни билиш ва унга таъсир

этиш имкониятларининг кенгайиб бориши натижасида ҳозирги вақтда
объектив-тасодифий ҳодисани – “фавқулодда ҳодиса” сифатида
баҳоланаётган

ҳолатлар

кейинчалик “оддий

ҳодиса”

сифатида

баҳоланиши мумкин .

Х.Р.Исановнинг ёзишича «юзага келган ҳолатнинг фавқулоддалиги –

тарафларнинг оқилона синчковлиги ва эҳтиёткорлиги мавжуд бўлган
ҳолда, уни олдиндан кўриш ёки билиш мумкин эмаслиги, яъни тарафлар
фаолияти хавф-хатарлари доирасидан ташқарида тўсатдан пайдо бўлган
таҳдидлигидир» .

Фикримизча, “фавқулодда вазият” шахснинг ўз ҳуқуқларни одатдаги

шароитда қонунчиликда белгиланган талаблар асосида нормалар амалга
ошириш ва мажбуриятларини нормал бажаришига имкон бермайдиган ва
тўсқинлик қиладиган ҳолатдир. Шу сабабли ҳам жисмоний шахснинг
васиятнома қолдиришга бўлган ҳуқуқи уни тузиш ва расмийлаштириш,
амалга ошириш бўйича қонунчиликда белгиланган талабларга риоя
қилиш имконини бермайдиган ҳолатларни фавқулодда вазият сифатида
баҳолаш мумкин.

Оммавий-ҳуқуқий нуқтаи назаридан баҳоланадиган “фавқулодда

ҳолат” терминининг легал таърифи Ўзбекистон Республикасининг 2021
йил 15 декабрдаги “Фавқулодда ҳолат тўғрисида”ги ЎРҚ-737-сон
Конституциявий Қонунида белгиланган. Ушбу қонуннинг 3-моддаси
учинчи хатбошисига кўра “фавқулодда ҳолат – Ўзбекистон Республикаси
фуқароларининг, чет эл фуқароларининг ҳамда фуқаролиги бўлмаган


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

156

шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига, шунингдек юридик шахсларнинг
ҳуқуқларига нисбатан ушбу Конституциявий Қонунда назарда тутилган
айрим чекловлар белгилашга йўл қўядиган ҳамда уларнинг зиммасига
қўшимча

мажбуриятлар

юклайдиган,

Ўзбекистон

Республикаси

Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида
ёки айрим жойларида вақтинча жорий қилинадиган давлат бошқаруви
органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини
ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда
ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, бошқа
ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг алоҳида
ҳуқуқий режими” .

Васиятномаларнинг дастлабки шаклларидан бири, ҳали Рим ҳуқуқи

даврида маълум бўлган, қўшин сафи олдида “in procinctu” васиятнома эди.
Ушбу васиятноманинг моҳияти шундаки, жангчилар юришда, жанг
олдидан, ўлим ҳолатида ўзларининг васият қилиш иродасини оммавий ва
оғзаки эълон қилардилар.

Шуни таъкидлаш керакки, хорижий мамлакатларда, хусусан, Россия

Федерацияси Фуқаролик кодексининг учинчи қисми лойиҳаси босқичида
фавқулодда ҳолатларда оғзаки васиятномалар тузиш имконияти
муҳокама қилинган, аммо охир-оқибат қонун чиқарувчи эҳтимолий
суиистеъмолликлардан қўрқиб, бу ғояни қўллаб-қувватламаган. РФ ФК
1129-моддасига мувофиқ, ҳаётига аниқ хавф туғдирадиган вазиятда
бўлган ва фавқулодда вазиятлар туфайли РФ ФК 1124-1128-моддаларига
мувофиқ васиятнома тузиш имконияти бўлмаган фуқаро, ўз мулки
ҳақидаги сўнгги иродасини оддий ёзма шаклда баён этиши мумкин.

Бундан келиб чиқадики, оддий ёзма шаклда васиятнома тузиш фақат

истисно сифатида рухсат этилади. Бундай васиятномаларни тузиш
тартиби ва шартларига қонун томонидан бир қатор талаблар қўйилган,
фақат жамланган ҳолда тегишли оқибатларга олиб келиши мумкин -
меросхўрларни унинг асосида меросга чақириш.

Аввало, аллақачон қайд этилганидек, бундай васиятнома тузишни

хоҳлаган фуқаро ҳаётига аниқ хавф туғдирадиган вазиятда бўлиши ва
фавқулодда вазиятлар туфайли у одатий тартибда васиятнома тузиш,
яъни уни нотариус ёки бундай ҳуқуққа эга бошқа шахслар томонидан
тасдиқлаш имконияти бўлмаслиги керак.

Фуқаролик ҳуқуқи доктринаси икки категорияни қўллайди: инсон

ҳаётига аниқ хавф туғдирадиган вазият ва фавқулодда ҳолатлар, яъни


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

157

қонун чиқарувчи ушбу тушунчаларни фарқлайди, аммо уларнинг табиати
ва мазмунини очиб бермайди.

Ушбу талабларни белгилаб, қонун чиқарувчи нима биринчи ўринда

туришини аниқлаштирмайди: ҳаётга хавф ёки васиятнома тузишни
хоҳлаган фуқаро учун хавф туғдирадиган фавқулодда ҳолатми. РФ ФКда
фавқулодда деб ҳисобланиши керак бўлган ҳолатлар рўйхати ҳам йўқ,
уларни тўлиқ акс эттириш ҳам мумкин эмас. Шу муносабат билан,
фавқулодда ҳолатларга объектив равишда юзага келган шароитларни
киритиш керак, бунда фуқаронинг ҳаётига ҳақиқий хавф юзага келган ёки
юзага келиши мумкин бўлган, уни васиятнома тузишга ундаган. Бундай
хавф турли омиллар - табиий, техноген ва бошқа хусусиятларга эга бўлган
ҳодисалар: табиий офатлар, фалокатлар, қуролли можаролар ва ҳоказолар
натижасида юзага келиши мумкин. Суд амалиёти кўрсатадики, фуқаро
учун ҳаётга хавф (масалан, соғлиқ ҳолатининг кескин ёмонлашуви ёки
касалликнинг кучайиши) ҳам васиятнома тузишга сабаб бўладиган
фавқулодда ҳолат бўлиши мумкин. Қонун чиқарувчи бу хавф кимнинг
айби билан юзага келганини, фуқаронинг ўзиники ёки объектив равишда
юзага келганини, шунингдек фавқулодда ҳолатларнинг амал қилиш
муддатини белгиламайди, фақат васиятнома фавқулодда ҳолатларда
тузилган деб тан олиниши мумкин бўлган тартибни белгилаб қўяди.

Айтилганлардан келиб чиқиб, инсоннинг ҳаётига хавф солувчи ҳолат

у учун фавқулодда вазият ҳисобланади ва аксинча, инсон ҳаётига хавф
солувчи шароитлар фавқулодда ҳисобланади.

Шундай қилиб, бундай васиятномани тузишнинг асосий шарти инсон

ҳаётига таҳдид ва нотариал тасдиқланган ёки нотариал тасдиқланганга
тенглаштириладиган васиятномани тузиш имкониятининг йўқлигидир.

Фавқулодда ҳолатларда васиятнома оддий ёзма шаклда тузилиши,

яъни васиятнома қолдирувчи томонидан ўз қўли билан ёзилган ва
имзоланган бўлиши керак. Васиятнома мазмунига қаттиқ расмий
талаблар қўйилмаган, асосийси, унинг мазмунидан ҳужжатнинг
васиятнома эканлиги аниқ келиб чиқиши керак.

Қонун чиқарувчи ахборот ташувчиси ва уни ёзиш воситасини

аниқлаштирмагани учун, бундай васиятнома нафақат қоғозда, балки
бошқа ҳар қандай материалда (мато, қайин пўстлоғи ва ҳоказо),
шунингдек, нафақат ручка билан, балки қалам, кўмир, мих ва шу кабилар
билан ёзилиши мумкин деб ҳисобланади.


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

158

Агар юқорида келтирилган шартлар аз-маз тушунарли бўлса ва бу

қоидалар алоҳида эътирозларни келтириб чиқармаса, васиятномани
тузишда икки гувоҳнинг иштироки талаби мунозарали ва мантиқсиз
кўринади.

Биринчидан, одатда, фавқулодда ҳолатлар муайян шахс учун юзага

келади ва у учун кутилмаган бўлади, ҳамда ёнида ҳеч ким бўлмаслиги
мумкин. Масалан, Россияга мигрант сифатида ишлаб юрган Ўзбекистон
фуқароси тайгада адашиб қолди. У ўз ҳаётига хавф солувчи, фавқулодда
ҳолатда: музлаб қолиши, очликдан ўлиши, ёввойи ҳайвонлар томонидан
парчаланиб кетиши ва ҳоказо мумкин. Васиятномани ёзиш учун воситалар
мавжуд, қолган “арзимас” масала, гувоҳлар сифатида кимни жалб қилиш
яхшироқ?

Иккинчидан, умумий қоидага кўра бундай васиятнома икки гувоҳ

иштирокида ўз қўли билан ёзилиши керак. Ушбу талабда гувоҳларнинг
иштирокига урғу берилган ва улар ҳам васиятномага имзо қўйишлари
лозимлиги шартлиги аниқ эмас. Шундай қилиб, уларнинг иштироки
расмиятчилик бўлиб, айниқса, улар ўзлари фавқулодда вазиятда бўлиб,
васият қилувчидан олдин мерос қолдирувчига айланишлари ва судда
унинг бундай васиятномани тузганлиги фактини тасдиқлай олмасликлари
мумкинлигини истисно қилиб бўлмайди.

Ушбу талабнинг расмийлиги баъзи олимлар томонидан ҳам

кўрсатилган: “Гувоҳлар иштироки талаби кейинчалик васиятноманинг
ҳақиқийлигини тасдиқлаш зарурати билан боғлиқ. Мерос очилиши
вақтига келиб гувоҳларнинг тирик бўлмаслиги васиятноманинг юридик
кучига таъсир қилмайди, чунки расмий талаб (икки гувоҳнинг
мавжудлиги) бажарилган эди” . Бундай ҳужжатда гувоҳларнинг имзоси
талаб этилмайди. Уларнинг роли васиятноманинг ҳақиқийлигини
тасдиқлаш зарурати билан белгиланади6. Шунда савол туғилади, агар
гувоҳлар тирик бўлмаса, васиятномада эса уларнинг имзолари ва шахсини
тасдиқловчи маълумотлар бўлмаса, васиятнома тузилишида гувоҳлар
иштирок этганлигини қандай исботлаш мумкин?

Баъзи муаллифлар гувоҳлар томонидан бундай васиятномани

имзолаш

талаби

қонунчиликда

белгилаш

ўринли

эканлигини

таъкидлашади. Хусусан, М.С.Абраменков қайд этади: “агар фуқаро унинг
ҳаётига очиқдан-очиқ таҳдид солувчи вазиятда бўлса ва шу туфайли
юқорида тасвирланган шакллардан бирида васиятнома тузиш имконияти
бўлмаса, у оддий ёзма шаклда васиятнома тузиши мумкин – у ўз қўли


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

159

билан икки гувоҳ иштирокида ёзилиши ва имзоланиши керак, гувоҳлар
ҳам васиятномани имзолайдилар. Гарчи қонунда гувоҳлар томонидан
васиятномани имзолаш ҳақида бевосита талаб бўлмаса-да, мантиқ васият
қилувчининг сўнгги иродасини ўз ичига олган ҳужжатда гувоҳларнинг
фамилиялари

ва

ҳеч

бўлмаганда

уларнинг

исми-шарифлари

кўрсатилишини талаб қилади – шунда кейинчалик уларни аниқлаштириш
мумкин. Гувоҳлар ўз имзолари билан ҳақиқатан ҳам ҳужжатни тузиш
пайтида ҳозир бўлганликларини тасдиқлайдилар”. Бундай позиция билан
келишиб бўлмайди, чунки фавқулодда васиятномани тан олиш ва эътироф
этиш бевосита гувоҳлар иштирокида амалга оширилиши ўринлидир.

Учинчидан, фавқулодда ҳолатларда тузилган васиятнома фақат

манфаатдор шахслар мурожаат қилиши керак бўлган суд томонидан уни
фавқулодда ҳолатларда тузиш факти тасдиқланган тақдирдагина ижро
этилиши, яъни мерос олиш учун асос бўлиши мумкин. Ҳар бир аниқ
ҳолатда фавқулодда ҳолатлар фактини суд белгилайди. Низо бўлмаган
тақдирда фавқулодда ҳолатларда васиятнома тузиш фактини тасдиқлаш
талаби суд томонидан алоҳида иш юритиш тартибида, кўрсатилган факт
низолашилган тақдирда эса – даъво иш юритиш тартибида кўриб
чиқилади.

Юқорида баён этилганларни ҳисобга олган ҳолда, фавқулодда

ҳолатларда

тузилган

васиятнома

низолашилган

тақдирда,

васиятноманинг васият қилувчи томонидан шахсан ёзилганлиги фактини
аниқлаш фақат суд-хатшунослик экспертизаси ёрдамида мумкин
эканлигини таъкидлаб ўтиш лозим, бу фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар
ўзига хослиги туфайли фуқаролик суд ишларини юритишда энг кенг
тарқалган экспертизалардан биридир. Фуқаролик жараёнида хатшунослик
тадқиқотлари, одатда, шартномалар, васиятномалар, мажбуриятлар ва
бошқа ҳужжатлардаги имзоларнинг ҳақиқийлигини аниқлаш, шунингдек,
қўлёзма ҳужжатни бажарган шахсни дастхати орқали идентификациялаш
билан боғлиқ.

Ёзув механизми ва унинг қонуниятларини ўрганиш тадқиқотчига

дастхатнинг индивидуаллиги, барқарорлиги ва вариациясини, дастхат
белгиларининг келиб чиқишини ва уларнинг ёзув жараёнига, ёзувчининг
ҳолатига ва дастхат белгиларининг қўлёзмада намоён бўлиш хусусиятига
таъсир қилувчи турли омилларга боғлиқлигини тушунишга имкон беради
. Ёзма нутқ, қўлёзма матндаги дастхат белгиларини тадқиқ қилиш орқали
инсоннинг миллати, руҳий касалликлари, физиологик ҳолати, жинси, ёши


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

160

ва бошқаларни аниқлаш мумкин . Шунга кўра, суд қарори бўйича нафақат
муаллифлик, балки муаллиф (унинг психоэмоционал ҳолати) ҳақида ҳам
хулоса бера оладиган дастхатшунослик экспертизаси ўтказилиши керак.
Шундай қилиб, фавқулодда ҳолатларда васиятнома тузилганлик факти ва
тақдим этилган васиятноманинг ҳақиқийлиги тасдиқланганда, бундай
васиятномани ҳақиқий деб тан олишга ҳеч нарса тўсқинлик қилмаслиги
керак.

Юқорида баён этилганларга кўра, икки гувоҳнинг иштироки ҳақидаги

талаб дастлабдан мантиқсиз ва вазиятнинг фавқулоддалиги туфайли
васиятнома тузиш тартибини соддалаштириш эмас, балки уни тузишдаги
асосий тўсиқлардан бири сифатида кўриб чиқилиши мумкин.

Гувоҳларнинг имзосисиз ва уларнинг иштирокисиз фавқулодда

ҳолатларда васиятнома тузишга Англияда рухсат берилади. Жумладан,
1837 йилги Инглиз қонунининг 11-моддаси ҳарбий хизматда бўлган
ҳарбий хизматчилар ва сузишдаги денгизчилар гувоҳлар иштирокида
оғзаки васиятномалар ёки гувоҳлар томонидан имзоланиши ёки
тасдиқланиши талаб қилинмайдиган ёзма васиятномаларни тузиш
ҳуқуқига эга эканлигини назарда тутади .

Фавқулодда ҳолатларда тузилган васиятнома бу ҳолатлар

тугаганидан кейин бир ой давомида ҳақиқий ҳисобланади ва агар васият
қилувчи бу вақт давомида унга қонунчиликда назарда тутилган бошқа
шаклни бермаса, ўз юридик кучини йўқотади.

Мерос очилган тақдирда эса, ҳужжатни васиятнома деб тан олиш

талаби мерос қабул қилиш учун белгиланган муддат тугашидан олдин
судга тақдим этилиши керак. Амалдаги қонунчилик, ҳатто шахс бевосита
ўлим хавфи остида бўлса ва ҳужжат тузишга имконияти йўқлиги аён бўлса
ҳам, васиятноманинг оғзаки шаклини назарда тутмайди.

Васиятноманинг оғзаки шакли қонун чиқарувчи томонидан ФК

лойиҳасини муҳокама қилишда кўриб чиқилган, аммо қонун билан
мустаҳкамланмаган. Фавқулодда ҳолатларда васиятноманинг бундай
шакли бир қатор хорижий мамлакатлар қонунчилигида мустаҳкамланган.

Хусусан, Герман фуқаролик қонунчилигига мувофиқ, эпидемия ёки

бошқа фавқулодда ҳолатлар сабабли алоқа тўхтатилган ҳудудда яшаётган
ёки немис кемасида сузаётган шахс, уч гувоҳ иштирокида оғзаки шаклда
васиятнома тузиши мумкин. 1837 йилги Инглиз қонунининг 11-моддаси
ҳарбий хизматда бўлган ҳарбий хизматчилар ва сузишдаги денгизчилар


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

161

гувоҳлар иштирокида оғзаки васиятномаларни тузиш ҳуқуқига эга
эканлигини назарда тутади .

Таъкидлаш жоизки, техник тараққиёт ва, натижада, ҳатто мобиль

оммавий алоқа воситаларида ҳам мавжуд бўлган замонавий ахборот
ташувчилари ва сақловчилари (видеокамералар, диктофонлар ва ҳоказо),
шунингдек, бундай ёзувларнинг ҳақиқийлигини аниқлашга қодир
ускуналарнинг мавжудлиги қонун чиқарувчини бу воситалардан
фавқулодда

ҳолатларда

васиятнома

тузиш

учун

фойдаланиш

имкониятини кўриб чиқиш зарурлигига ундамоқда.

Ушбу масалаларни ҳал қилиш, гувоҳларсиз оддий ёзма шаклда

васиятнома тузиш ва ёзиб олиш воситалари мавжуд бўлганда оғзаки
васиятнома тузиш имконияти, ҳаётига хавф солувчи ҳолатларда бўлган
шахсларга ўзларининг сўнгги иродасини амалга ошириш имконини
беради.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Гражданское право. Т.1./Под.ред. А.П.Сергеева, Ю.К.Толстого. – М.:

Проспект. 2003. – 368 с.
2.

Имомов Н.Ф. Фуқаролик ҳуқуқида муддатлар ва даъво муддати. –

Тошкент: ТДЮИ, 2005. – 80 б
3.

Новицкий И.Б. Сделки.Исковая давность.М.Госюриздат.1954.-184 с.

4.

Исанов Х.Р. Форс-мажор – фуқаролик-ҳуқуқий категория сифатида:

назария ва амалиёт: юрид. фан. док (DSc). дис. ... автореф. – Тошкент: 2024.
– 24 б.
5.

Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 15 декабрдаги “Фавқулодда

ҳолат

тўғрисида”ги

ЎРҚ-737-сон

Конституциявий

Қонуни

//

https://lex.uz/docs/5774840
6.

Комментарий к Гражданскому кодексу Российской Федерации, части

третьей (постатейный) / под ред. Т.Е.Абовой, М.М. Богуславского, А.Г.
Светланова // Юрайт. 2004.
7.

Вул С.М. Криминалистическое исследование признаков письменной

речи (Методическое письмо). Киев: РИО МВД УССР, 1973. С. 25.
8.

Аминев Ф.Г. Предварительное интегрированное исследование следов

преступлений на месте происшествия // Адвокатская практика. 2010. – №
6. – С. 41-42.
9.

Гражданское и торговое право капиталистических государств / Отв.

ред. Е.А. Васильев. – М.: 1993. – С. 537.

Библиографические ссылки

Гражданское право. Т.1./Под.ред. А.П.Сергеева, Ю.К.Толстого. – М.: Проспект. 2003. – 368 с.

Имомов Н.Ф. Фуқаролик ҳуқуқида муддатлар ва даъво муддати. – Тошкент: ТДЮИ, 2005. – 80 б

Новицкий И.Б. Сделки.Исковая давность.М.Госюриздат.1954.-184 с.

Исанов Х.Р. Форс-мажор – фуқаролик-ҳуқуқий категория сифатида: назария ва амалиёт: юрид. фан. док (DSc). дис. ... автореф. – Тошкент: 2024. – 24 б.

Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 15 декабрдаги “Фавқулодда ҳолат тўғрисида”ги ЎРҚ-737-сон Конституциявий Қонуни // https://lex.uz/docs/5774840

Комментарий к Гражданскому кодексу Российской Федерации, части третьей (постатейный) / под ред. Т.Е.Абовой, М.М. Богуславского, А.Г. Светланова // Юрайт. 2004.

Вул С.М. Криминалистическое исследование признаков письменной речи (Методическое письмо). Киев: РИО МВД УССР, 1973. С. 25.

Аминев Ф.Г. Предварительное интегрированное исследование следов преступлений на месте происшествия // Адвокатская практика. 2010. – № 6. – С. 41-42.

Гражданское и торговое право капиталистических государств / Отв. ред. Е.А. Васильев. – М.: 1993. – С. 537.