Внедрение и использование современных информационных технологий в борьбе с коррупцией и ее предотвращении

CC BY f
48-53
11
2
Поделиться
Хатамов, З. (2022). Внедрение и использование современных информационных технологий в борьбе с коррупцией и ее предотвращении. Актуальные вопросы и перспективы цифровизации судебно-правовой деятельности, 1(01), 48–53. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/combating-offenses/article/view/14394
Зохид Хатамов, Агентство по противодействию коррупции Республики Узбекистан

Заместитель начальника управления по связям с общественностью, работе с обращениями и международному сотрудничеству

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Бугунги кунда коррупцияга қарши курашиш хамда унинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар кўлами ва аҳамияти давлат сиёсати даражасида муҳокама қилиниб, юксак сиёсий ирода орқали жамиятнинг барча қатламларини қамраб олмоқда. Бунда халқаро ижобий тажрибадан фойдаланиш, соҳада йиллар давомида шаклланган стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш борасида қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Энг муҳими, бугунги кунда давлатимизда коррупциянинг олдини олишга қаратилган зарур қонунчилик базаси ҳамда институционал салоҳиятни шакллантириш борасида муҳим қадамлар ташланди.


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш

48

Хатамов Зохид Толипжонович

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Жамоат

билан алоқалар, мурожаатлар билан ишлаш ва халқаро ҳамкорлик

бошқармаси бошлиғи ўринбосари

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ВА УНИНГ ОЛДИНИ

ОЛИШДА ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

Хатамов Зохид Толипжонович

Заместитель начальника управления по связям с общественностью,

работе с обращениями и международному сотрудничеству Агентства по

противодействию коррупции Республики Узбекистан

ВНЕДРЕНИЕ И ИСПОЛЬЗОВАНИЕ СОВРЕМЕННЫХ

ИНФОРМАЦИОННЫХ ТЕХНОЛОГИЙ В БОРЬБЕ С КОРРУПЦИЕЙ

И ЕЕ ПРЕДОТВРАЩЕНИИ

Zokhid Khatamov

Deputy head of Public Relations, Appeals and International Communications

Department of Anti-Corruption Agencies of the Republic of Uzbekistan

INTRODUCTION AND USE OF MODERN INFORMATION

TECHNOLOGIES IN THE FIGHT AGAINST CORRUPTION AND ITS

PREVENTION

Бугунги кунда коррупцияга қарши курашиш хамда унинг олдини

олишга қаратилган чора-тадбирлар кўлами ва аҳамияти давлат сиёсати

даражасида муҳокама қилиниб, юксак сиёсий ирода орқали жамиятнинг

барча қатламларини қамраб олмоқда. Бунда халқаро ижобий тажрибадан

фойдаланиш, соҳада йиллар давомида шаклланган стандартларни миллий

қонунчиликка имплементация қилиш борасида қатор ишлар амалга

оширилиб келинмоқда. Энг муҳими, бугунги кунда давлатимизда

коррупциянинг олдини олишга қаратилган зарур қонунчилик базаси ҳамда

институционал салоҳиятни шакллантириш борасида муҳим қадамлар

ташланди.

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги "Коррупцияга

қарши курашиш тўғрисида" ги Қонунида коррупцияга қарши курашиш
соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари сифатида: аҳолининг

ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш

49

коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш; давлат ва

жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олиш,

шунингдек коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш,

уларга барҳам бериш, уларнинг оқибатлари, сабаблари ва шарт-

шароитларини бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар учун

жавобгарликнинг

муқаррарлиги

принципини

таъминлаш

чора-

тадбирларини амалга ошириш белгилаб берилган.

Шундан келиб чиққан ҳолда, коррупциянинг олдини олишда,

авваламбор давлат хизматларини кўрсатиш борасида юз бериши мумкин

бўлган

коррупциявий

хавф-хатарларни

камайтириш,

жамиятда

коррупцияга нисбатан муросасизлик муҳитини шакллантиришда илғор
амалиёт кенг жамоатчилик хамда академик доира вакилларининг

фикрлари асосида татбиқ этиб келинмоқда. Коррупцияга қарши кураш

соҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва тегишли

ахборот-таҳлилий платформалардан фойдаланмасдан туриб белгиланган

вазифаларни амалга ошириш мумкин эмаслиги яққол ҳақиқатдир.

Хаммамиз бугун фаол фойдаланаётган давлат хизматларини

кўрсатишга қаратилган “ягона дарча”, вазирлик ва идораларнинг “виртуал

қабулхоналари”, қисқа рақамли телефон рақамлари, электрон навбатлар ва

турли ахборот ресурслари турмуш тарзимизни енгиллаштириш билан

бирга коррупцион омилларни бартараф этишга кенг хизмат қилмоқда.

Бу борада, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан

коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида давлат

бюджети маблағларининг самарали сарф этилишини таъминлаш, давлат

хизматида ҳалоллик стандартларини кенг жорий этиш, давлат

идораларининг очиқ ва ошкора фаолият юритишини таъминлаш каби

қатор муҳим йўналишларда замонавий ахборот технологиялари

ютуқларини фаол татбиқ этиш масаласига алоҳида эътибор қаратиб

келинмоқда.

Таҳлиллар натижасида бугунги кунда коррупция хавфи юқори бўлган

қатор соҳаларда мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда
қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Давлат харидлари, қурилиш,

таълим, соғлиқни сақлаш тизимлари афсуски айнан шулар жумласидандир.

Шу муносабат билан ушбу шу соҳаларда рақамли технологияларни жорий

этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан:

Қурилиш соҳасида

“Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими

республиканинг барча ҳудудларида 2021 йил 1 январдан реал вақт

режимида тўлиқ ишга туширилиб, фаолият кўрсатмоқда. Ушбу тизимнинг

ишга туширилиши натижасида қурилиш объектларини реконструкция

қилиш, лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш, экспертиза, назорат ва

мониторинг фаолиятлари тўлиқ рақамлаштирилди.

Шунингдек, давлат шаҳарсозлик кадастри ҳужжатларини юритиш,

уларни жамоатчиликка тақдим этиш имконини берувчи “Ўзбекистон


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш

50

Республикаси давлат шаҳарсозлик кадастри” географик ахборот тизими

(геопортал) ишлаб чиқилди. Ёки, қурилиш-пудрат ташкилотлари

кўрсаткичларини инсон омилидан холи, рақамлаштирилган технологиялар

ёрдамида баҳолайдиган “Қурилиш пудрат ташкилотлар рейтинги” ахборот

платформаси яратилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 31 январдаги 46-сон қарори билан “Қурилиш соҳасида электрон

давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги

низом

тасдиқланиб,

Низом

талабларига

асосан,

давлат

буюртмачиларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва

тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан қиймати базавий ҳисоблаш
миқдорининг 6000 бараваридан ортиқ бўлган қурилиш соҳасидаги

танлов(тендер)лар “tender.mc.uz” электрон портали орқали амалга

оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 февралдаги

ПҚ-4586-сон қарорига асосан Қурилиш-монтаж ишлари устидан назорат

ўрнатиш, объектларни фойдаланишга қабул қилиш жараёнларида

манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш мақсадида 2020 йил 1 апрелдан

бошлаб, давлат қурилиш назоратининг такомиллашган янги тартиби

ишлаб чиқилди. Шунингдек, “Қурилишдаги назорат” тизими ишга

туширилиб, республика бўйича 30 000дан зиёд фойдаланувчи назорат
фаолиятини юритмоқда.

Соғлиқни сақлаш тизимида

“электрон соғлиқни сақлаш” тизими

доирасида 16 та янги ахборот тизимлари (“coronavirus.uz”, “Бемор”,

“ПЗР-тест”, “Аудио скрининг” ва бошқ.) жорий қилинди. Шунингдек, 3 та

ахборот тизими (“Сунъий интеллект”, “Ягона дарча”, “Kitactive”) тажриба

сифатида ишга туширилди ҳамда “Электрон таълим”, “Вакцина

логистикаси” каби электрон тизимлари жорий қилинмоқда.

Олий таълим

тизимида докторантурага кириш учун ўтказилган

имтиҳон жараёнлари imtihon.edu.uz платформасида онлайн трансляция

қилинди. Касбий (ижодий) имтиҳон жараёнлари ҳам imtihon.edu.uz
платформасида онлайн трансляцияси ташкил этилди. Магистратурага

қабулда 2-босқичли танлов жараёни йўлга қўйилиб, ҳужжатлар

magistr.edu.uz

платформасида

онлайн

шаклда

қабул

қилинди.

Иккинчи мутахассисликка ҳужжат топшириш учун ikkinchita’lim.edu.uz,

академик лицейларга ҳамда профессионал таълим муассасаларига ўқишга

кириш учун litsey.edu.uz, kasb.edu.uz, kollej.edu.uz, texnikum.edu.uz

ҳужжатларни онлайн топшириш платформалари ишлаб чиқилди ва жорий

этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 июндаги

“2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим
муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари

тўғрисида”ги ПҚ–5157-сон қарори билан талабалар ўқишини кўчириш


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш

51

тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш, кўриб чиқиш жараёнларида

шаффофликни

таъминлаш,

тартибларни

янада

соддалаштириш

механизмлари такомиллаштирилди. Талабалар ўқишини кўчириш, тиклаш

ва хориждан кўчиришда барча жараёнлар очиқ ва шаффоф бўлишини

таъминлаш мақсадида аризаларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ва қарор

қабул қилиш махсус автоматлаштирилган онлайн дастур transfer.edu.uz

ёрдамида амалга оширилди.

ОТМ фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, олий

таълим тизимида жараёнларни автоматлаштириш, бюрократик тўсиқлар

юзага келишини олдини олиш ва молиявий харажатларни қисқартириш

мақсадида “Олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизими”
(HEMIS) ишлаб чиқилди.

Имтиҳон натижаларига кўра талабаликка тавсия этилмаган, бироқ

табақалаштирилган тўлов-шартнома асосида ўқиш истагини билдирган

абитуриентлар учун онлайн шаклда ариза қолдириш ҳамда тўлов-

шартномани онлайн қабул қилиш имконини берувчи t-kontrakt.edu.uz

ахборот тизими ишлаб чиқилди ва ишга туширилди. Мазкур ахборот

тизими Давлат тест маркази базаси билан интеграция қилинди ва

абитуриентлар тўплаган балли бўйича контракт миқдори автоматик

шакллантирилиши

ҳисобига

табақалаштирилган

тўлов-шартнома

миқдорини белгилаш билан боғлиқ коррупциявий ҳолатларнинг олди
олинди.

ОТМлар талабалари ва профессор-ўқитувчилари томонидан

коррупция ҳолатлари ҳақида аноним хабар қилиш имконини берувчи

@anticoredu расмий телеграм боти фаолияти йўлга қўйилди. Бундан

ташқари, вазир ҳамда унинг ўринбосарларига бевосита ижтимоий

тармоқлар орқали мурожаат йўллаш имконияти яратилди.

Давлат харидлари соҳасида

2021 йил 22 апрелда янги таҳрирдаги

Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуни

қабул қилинди. Қонунга асосан, 2022 йил 1 январдан бошлаб, барча давлат

харидлари (энг яхши таклифларни танлаш ва тендер харид қилиш) тартиб-
таомилларини мажбурий тартибда электрон шаклда ўтказилиши жорий

қилинди. Ҳозирда давлат харидлари махсус ахборот портали

(http://xarid.uz) орқали амалга оширилади. Унда давлат харидларини

режалаштириш, харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш,

шартнома тузиш, давлат харидлари мониторингини олиб бориш ва назорат

қилиш жараёнлари тизимлаштирилган.

Очиқ маълумотлар портали, юридик шахслар ва тадбиркорлар

маълумотлари базаларининг яратилиши айнан аҳоли учун қулайлик

яратиш билан бирга жамоатчилик назоратини таъминлашга хизмат

қилмоқда.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан яратилган яна

бир платформа бу

“E-anticor.uz” электрон платформасидир

.


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш

52

Мазкур

электрон

платформа

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг 2022 йил 12 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш

ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш

чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-81-сон қарори асосида Бирлашган

Миллатлар

Ташкилоти

Тараққиёт

Дастурининг

Ўзбекистондаги

ваколатхонаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.

Мазкур платформани яратишда коррупцияга қарши курашиш бўйича

халқаро стандартлар инобатга олинди ва хорижий мамлакатлар тажрибаси,

хусусан Жанубий Корея тажрибаси ўрганилди.

Электрон платформа давлат органлари ва ташкилотлари, шу

жумладан,

маҳаллий

давлат

ҳокимияти

органларида

(давлат

ташкилотлари) коррупцияга қарши курашиш бўйича тадбирларнинг

самарадорлигини таҳлил қилиш, баҳолаш имконини беради.

“E-anticor.uz”нинг ўзига хос хусусияти бу маълумотларни автоматик

қайта ишлаш ва ҳисоблаш бўйича сунъий интеллект технологиясидан

фойдаланилганидир.

Электрон платформа мустақил равишда давлат органлари ва

ташкилотлари томонидан киритилган маълумотларни баҳолайди.

Бунда, коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги

0 баллдан 100 баллгача рейтингда баҳоланиб, фаолият самарадорлиги

“яхши”, “қониқарли” ва “қониқарсиз” тоифаларга ажратилади.

Яъни:

81 баллдан 100 баллгача тўплаган давлат ташкилоти – “яхши”;

55 баллдан 81 баллгача тўплаган давлат ташкилоти – “қониқарли”;

55 баллдан паст тўплаган давлат ташкилоти – “қониқарсиз” деб

топилади.

Албатта, платформа томонидан берилган автоматик баллар Агентлик

ва махсус жамоатчилик тузилмаси – Экспертлар гуруҳи томонидан кўриб

чиқилади, баллар камайтирилиши ёки кўпайтирилиши кўзда тутилган.

Ҳозирда мазкур платформада синов тариқасида баҳолаш ишлари

олиб борилиб, унда 24 та вазирлик, давлат қўмиталари, агентлик ва

ҳокимликлар иштирок этмоқда. Эксперимент якунлангач, мазкур электрон

платформа воситасида барча давлат органларининг коррупцияга қарши

курашиш самарадорлиги баҳоланади.

Бундан ташқари, коррупция ҳолатлари ҳақида Коррупцияга қарши

курашиш агентлигини хабардор қилиш имконини берувчи

eanticor.uz

дастури ишга туширилган.

Мазкур eanticor.uz дастури тест режимида ишга туширилган бўлиб,

унда коррупция ҳолатлари ҳақидаги мурожаатларни тўртта шаклда, яъни:

“Коррупцияга дуч келдим ва пора беришга мажбур бўлдим”;

“Коррупцияга дуч келдим ва пора бермадим”;

“Пора билан боғлиқ бўлмаган коррупцияга дуч келдим”;

“Ҳалол ишлайдиган давлат хизматчисини учратдим” каби мавзуларда

юбориш мумкин.


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш

53

Шуни таъкидлаш керакки, Ўзбекистонда давлат бошқарувини

оптималлаштиришнинг муҳим жиҳати бу давлат хизматларини

ўзгартирадиган ва шу билан давлат секторининг сифати ва

самарадорлигини оширадиган, бошқарув жараёнларининг очиқлиги ва

шаффофлигини таъминлайдиган, фуқароларнинг давлат органларига

бўлган

ишончини

мустаҳкамлайдиган,

коррупцияга

оид

ҳуқуқбузарликларнинг самарали ошкор этилишига ёрдам берадиган

рақамлаштириш жараёни орқали эришилаётган шаффофлик ва

жамоатчилик назоратининг муҳим эканлигига алоҳида эътибор

қаратилмоқда.

Коррупцияга қарши курашиш Агентлиги томонидан жаҳон

хамжамиятни хамда юртимизга қизиқиш билдираётан инвесторларни

сохада олиб борилаётган ишлар билан таништириб бориш мақсадида уч

тилда чоп этилувчи махсус

“Uzbekistan Anticorruption Digest”

номли

электрон дайджест нашр этила бошлади. Дастлабки сони 2021 йил декабрь

ойида коррупцияга қарши курашиш кунига бағишланган ҳафталик

давомида такдимоти ўтказилган ва бугунги кунда иккинчи сони нашр

этилиб, учинчи сони устида ишлар олиб борилмоқда (

Агентлик веб-сайти

орқали танишиш мумкин

).

Барчамизга маълум давлатимиз томонидан ахборот технологияларни

ривожлантириш билан бир қаторда ёшларни мазкур соҳага жалб қилиш

юзасидан қатор ишлар амалга оширилмоқда. Шундай ташаббуслардан яна

бири бу юртимизда ёш дастурчиларни коррупциянинг олдини олишга

йўналтирилган дастурларни яратишни қўллаб-қувватловчи “Open Data

Challenge” тадбиридир. Мазкур ташаббус доирасида ҳақиқатан эълон

қилинган ва бу лойиҳа доирасида 1000дан ортиқ лойиҳалар иштирок этган.

Бу лойиҳадан мақсад коррупцияга қарши курашиш соҳасида самарали

ахборот технологияларни жорий этиш ва улардан фойдаланишдир.

Аҳолининг ҳуқуқий онгини юксалтириш борасида муҳим аҳамият

касб этувчи ташаббуслардан бири – коррупцияга қарши курашишда

тизимли билимларни ошириш мақсадида “Виртуал Академия”ни ишга

тушириш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур виртуал платформа аҳолининг

барча қатламларига, яьни мактабгача таълим тарбияланувчилари учун

дастурлардан бошлаб, то профессионал ўқув дастурларини тақдим этиш

имконини бериш билан бирга, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги

билим ва кўникмаларини оширишга хизмат қилади.

Коррупцияга қарши курашишда рақамлаштириш ва ахборот

технологияларини кенг жорий этиш бўйича ишлар давом эттирилишини

ҳаётимизнинг ўзи тақозо этади. Бу жараёнларда барчамизнинг фаол

иштирокимиз, натижада ҳукуматнинг очиқ ва шаффоф фаолиятини

шакллантиришга, жамоатчилик назоратининг таъсирли механизмларини

шаклланишига ҳамда аҳоли турмуш тарзининг янада юқори поғоналарга

кўтарилишига хизмат қилади.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов