
Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш
68
Ш.И. Норгитов
Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Ташкилий департаменти бошлиғи
Д.Н. Саттаров
Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Ташкилий департаменти бошқарма
бошлиғи
ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ РАҚАМЛИ ТРАНСФОРМАЦИЯ
ЙЎЛИДА: МУАММОЛАР ВА ЕЧИМЛАР
Ш.И. Норгитов
МВД Республики Узбекистан, Начальник организационного департамента
Д.Н. Саттаров
МВД Республики Узбекистан, начальник управления Организационного
департамента
ОРГАНЫ ВНУТРЕННИХ ДЕЛ НА ПУТИ К ЦИФРОВОЙ
ТРАНСФОРМАЦИИ: ПРОБЛЕМЫ И РЕШЕНИЯ
Norgitov Sh.I
Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan, Head of Organizational
Section
Sattarov D.N
Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan, Head of the Department
of Organizational Section
INTERNAL AFFAIRS BODIES ON THE WAY TO DIGITAL
TRANSFORMATION: PROBLEMS AND SOLUTIONS
«Бу катта иш. Лекин қамров ва тезкорликни ошириш керак. Одамлар
қачон ўзини хавфсиз, эркин сезади? Қачон турист кўпаяди? Жиноятчилик йўқ
бўлса, хавфсизлигига ишонса, кўчада тартибдан тозаликкача - ҳаммаси
таъминланган бўлса. Бунинг учун барча ҳуқуқ-тартибот идоралари
маълумотларини бир муштдек интеграция қилиш керак. Бу интеграция
кириб борган ҳар бир тармоқ ходимларининг дунёқарашини ўзгартириш
зарур».
Шавкат Мирзиёев

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш
69
Аннотация
.
Мақолада ички ишлар органлари фаолиятига қисқа вақт
ичида ахборот технологияларини жорий этиш борасида амалга оширилган
ишларнинг қисқа таҳлили, аҳолига хизмат кўрсатиш, жамоат
хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, жиноятчиликка қарши курашишда
рақамлаштиришнинг ўрни, айниқса рақамлаштириш босқичларида туб
ижобий ўзгаришларни таъминлаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг
моҳияти
ёритилган.
Давр
талабидан
келиб
чиқиб,
рақамли
трансформациянинг аҳамияти, янги технологияларни жорий этиш,
ходимларнинг шахсий ва касбий компетенцияларини ошириш, соҳада
малакали мутахассисларни тайёрлаш зарурияти изоҳланган, уни ҳар
томонлама самарали ташкил этиш бўйича таклифлар берилган.
Таянч сўзлар:
ахборот олиш, инсон қадри, бошқарув, ахборот
тизимлари, “рақамлаштириш командаси”, рақамлаштириш парадигмаси,
“102-тизими”, омниканал платформа, инклюзив модел, ситуацион таҳлил,
интеграция, рақамли трансформация, концепция, стратегия, Big Data ва
сунъий интеллект технологиялари, малакали кадрларни тайёрлаш,
проактив
фикрлаш,
амалиётни
мақбуллаштириш,
тузилмани
модернизация қилиш.
Аннотация
.
В статье описаны результаты анализа проделанных
работ по внедрению информационных технологий в деятельность органов
внутренних дел, рассматривается роль цифровизации в оказании услуг
населению, в обеспечении общественной безопасности, а также в борьбе с
преступностью, сущность нормативно-правовых актов, обеспечивающих
кардинальные изменения на этапах цифровизации. Исходя из требований
времени,
констатируя
значимость
цифровой
трансформации,
необходимость внедрения новых технологий, повышения у сотрудников
личных и профессиональных компетенций, а также подготовки
квалифицированных кадров в данной сфере, высказаны предложения по её
всесторонне эффективной организации.
Ключевые слова:
получение информации, высшая ценность - человек,
управление, информационные системы, «команда цифровизации», цифровая
парадигма, «Система-102», омниканальная платформа, инклюзивная
модель, ситуационный анализ, интеграция, цифровая трансформация,
концепция,
стратегия,
технологии
искусственного
интеллекта
и Big Data, подготовка квалифицированных кадров, проактивное мышление,
оптимизация практики, модернизация структуры.
Abstract
.
The article considers a brief analysis of the work done on
introduction of information technologies into the activities of internal affairs bodies,
the role of digitalization in providing services to population, in ensuring public
safety, as well as in the fight against crime, especially the essence of regulatory legal
acts that ensure fundamental changes at the stages of digitalization. Based on

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш
70
requirements of time, stating the importance of digital transformation and need to
introduce new technologies, increase employees' personal and professional
competencies, as well as training qualified personnel in this field, proposals have
been made for its comprehensively effective organization.
Keywords
:
obtaining information, the highest value is a person,
management, information systems, "digitalization team", digital paradigm,
"System-102", omnichannel platform, inclusive model, situational analysis,
integration, digital transformation, concept, strategy, artificial intelligence and Big
Data technologies, training of qualified personnel, proactive thinking, optimization
practices, modernization of the structure.
Барчамизга маълумки, замонавий дунё ижтимоий ҳаётнинг барча
жабҳаларини рақамлаштириш билан боғлиқ “ахборот” даврининг
янги босқичларига шиддат билан ўтмоқда[1]. Бугунги кунда рақамли муҳит
ва илғор технологиялар ҳам кундалик амалиётга ҳам касбий фаолият
соҳасига кириб боришида, нафақат уларнинг шаклларини, балки
одамларнинг онги ва дунёқарашини тубдан ўзгартирмоқда.
Ахборот инсон, молиявий ва моддий ресурслар билан бир қаторда
муҳим стратегик, бошқарув ресурсига айланди. Инсон фаолиятини ҳар
қандай соҳасидаги бошқарувнинг асосида эса, “ахборот олиш” ташкил
этмоқда.
Бироқ бошқарув қарорларини қабул қилишда тўлиқ, сифатли
ва ишончли маълумотларни олиш борган сари қийинлашиб бормоқда.
Шубҳасиз, бу муаммони ахборот технологияларини жорий этиш
ва ривожлантириш орқали сифатли ҳал қилиш мумкин.
Шу ўринда, давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев, 2020 йил 22 сентябрь
куни тармоқ ва ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳамда электрон ҳукуматни
жорий қилиш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишда
бутун дунёда рақамли технологиялар барча соҳа ва одамлар ҳаётига жадал
кириб бораётганлиги, бу йўналишга ўз вақтида киришган давлатлар
ривожланиб, аксинча, эскича ишлаганлар тараққиётдан орқада
қолаётганлигини ҳақли равишда эътироф этдилар.
Дарҳақиқат, бугунги кунда мамлакатимизда рақамлаштириш[2]
миллий иқтисодиётимизнинг барча тармоқлари ва соҳалари каби суд ва
ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ривожланиши ва тараққий
этишида асосий омилга айланмоқда.
Зеро, Янги Ўзбекистон шароитида рақамли иқтисодиётимиз
“Давлат – инсон учун” тамойили асосида, асосий эътиборни, давлат
бошқарувининг устувор йўналишлардан бири сифатида жамоат
хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш
фаолиятида ахборотни ўз вақтида олиш, ундан тўлиқ ва самарали
фойдаланиш механизмларини жорий этишга қаратмоқда[3].

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш
71
Албатта, рақамлаштиришда манфаатдор идоралар билан бир қаторда
ИИО фаолияти тараққиётимизнинг тарихий жараёнидан четда қолмаслиги
зарур. Акс ҳолда, мураккаб даврда[4] бу борадаги давлат бошқарувида,
инсон фаолиятининг анъанавий ва инновацион соҳалари ўртасидаги
тафовут кучаяди, “инсон – жамият – давлат” хавфсизлигига таҳдид солиши
ёки зарар етказиши мумкин.
Шу боис ҳам инсон қадрини, ҳар бир фуқаронинг тинч ва хавфсиз ҳаёт
кечиришини, унинг фундаментал ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш
борасида ИИО зиммасига юклатилган вазифаларни самарали ижро этишда
соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг татбиқ
этиш тақозо этилади.
2016 йил 16 сентябрь куни қабул қилинган Ўзбекистон
Республикасининг “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонуни ИИО ўз
фаолиятида фан ютуқларидан, замонавий технологиялардан ва ахборот
тизимларидан фойдаланишини белгилаб, соҳага рақамли технологияларни
кенг жорий этиш, инновацион ечимларни татбиқ этишнинг қонуний асоси
сифатида муҳрлаб қўйди.
2017 йилда Давлатимиз раҳбари ИИОни сўнгги йиллардаги
фаолиятининг чуқур таҳлили асосида соҳага ахборот-коммуникация
технологияларини жорий этиш даражаси қониқарсиз эканлигини танқид
қилиб, 2022 йилнинг 10 апрель куни ўз Фармонлари[5] билан ИИОни ислоҳ
қилишнинг устувор йўналишларидан бири сифатида IT-технологияларни
кенг жорий этиш чора-тадбирларини белгилаб бердилар.
Мазкур ҳужжат қабул қилиниши ИИО тизимида рақамлаштиришнинг
дастлабки муҳим концептуал қадами бўлди. Деярли тизимнинг барча
соҳалари
фаолиятига
ахборот
технологияларини жорий
этиш,
IT-инфратузилмани яратиш, модернизация қилиш, аҳолига давлат
хизматларини
кўрсатиш
амалиётини
рақамлаштириш,
ахборот
хавфсизлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ташкилий-техник
тадбирлар қамраб олинди.
Рақамлаштириш парадигмаси ва илғор хорижий тажрибаларни
инобатга олиб, ИИОда рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш,
уларни режали, тизимли ва самарали ташкил этиш мақсадида, ИИВда
ташкилий-тузилмавий драйвер ўзгаришлар қилинди, “рақамлаштириш
командаси” тузилди:
Ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича
ўринбосари –CDTO (Chef Digital Transformation Officer) лавозими жорий
этилди;
ахборот технологияларини жорий этиш ва рақамлаштириш бўйича
тажрибали ва малакали ходимлардан иборат Лойиҳалар бошқаруви девони
ташкил этилди;
Ахборот технологиялари, алоқа ва ахборотни ҳимоя қилиш
бошқармаси, Киберхавфсизлик маркази ҳамда манфаатдор бошқа соҳавий
хизматлар ва ҳудудий бўлинмаларнинг тажрибали ходимларидан иборат
ишчи-гуруҳлар тузилди;

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш
72
ИИВ ҳузуридаги “Инновация лойиҳалари ва аҳолига сервис
хизматлари кўрсатиш маркази” ДУК рақамлаштириш ва янги
технологияларни жорий этишга масъул этиб белгиланди.
Шу ўринда, рақамлаштириш борасида комплекс тадбирларни
самарали ташкил қилиш ва амалга ошириш мақсадида “рақамлаштириш
команда”си олдига қуйидаги устувор вазифалар қўйилди:
рақамлаштиришни ягона технологик ёндашув тамойилида олиб бориш;
ахборот хавфсизлигини таъминловчи мосланувчан (гибкий)
замонавий IT-инфратузилмасини яратиш, ахборот тизимлари ва
маълумотлар базасини унификация қилиш, ягона ахборот макони
(платформа)га интеграция қилиш;
телекоммуникация инфратузилмасини модернизация қилиш;
кўрсатиладиган давлат хизматларини тадрижий электрон шаклга ўтказиш;
илғор
тажрибалар
асосида
ИИО
бизнес
жараёнларини
мақбуллаштириш, IT-реинжиниринг чораларини кўриш.
Давлатимиз раҳбари ташкил этилган “рақамлаштириш командаси”да
натижадорликни ошириш, қисқа муддатларда рақамлаштиришни янги
босқичга олиб чиқиш вазифаси юклатилди[6].
Ўз
навбатида
рақамлаштиришда
туб
бурилиш
ясаган
Президентимизнинг навбатдаги Фармони[7] асосида 2021 йил 15 октябрь
куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ички ишлар
органлари фаолиятига рақамли технологияларини кенг жорий этиш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги 645-сонли қарори қабул қилинди.
Қайд этилган қарор билан 91 банддан иборат 2022–2023 йилларга
мўлжалланган чора-тадбирлар Дастури тасдиқланиб, уни изчил амалга
оширишга киришилди.
Натижада қисқа давр ичида қуйидаги йўналишларда ютуқларга
эришилди:
Навбатчилик хизматларини яхлит автоматлаштириш борасида:
уч босқичда республика бўйича ягона телекоммуникация
платформасида “Жиноят ва ҳодисалар ҳақидаги хабарларни қабул қилиш
ва қайд этишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими” (102-тизими)
ишга туширилди;
Куч ва воситаларни бошқариш ва мувофиқлаштириш, “Хавфсиз шаҳар”
лойиҳаси бўйича:
ИИВ Ситуацион-таҳлилий маркази фаолияти йўлга қўйилди;
Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳар ва Бўстонлиқ тумани ИИБлари
негизида “Намунавий шаҳар ИИБ” ва “Намунавий туман ИИБ” ва “Чорвоқ”
эркин туристик зонасида “Хавфсиз туризм” лойиҳалари амалга оширилди;
миграция, йўл ҳаракати хавфсизлиги, жиноий-ҳуқуқий статистика
маркази ва эксперт-криминалистика хизматларнинг маълумотларни қайта
ишлаш марказлари ягона идентификатор асосида бирлаштирилди.

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш
73
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати фаолиятини рақамли
платформага ўтказиш борасида:
6265 та таянч пункт (маскан)ларидан 4208 тасига тўлиқ оптик
толали алоқа кабеллари ўтказилиб, компьютер ва веб камералар билан
таъминланиб, маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларнинг онлайн суд
муҳокама қилиш тизими жорий этилди, “E-ma’muriy ish” мобил иловаси
ишга туширилди;
аҳолига “оиладаги зўравонликлар” тўғрисидаги хабарларни
юбориш
имкониятини
яратиш
учун
“Telegram
bot”
(@jxd_huquqiy_yordambot ва inspektorga_maslahat_bot) ишга туширилди;
хотин-қизларга
ҳимоя
ордерини
бериш
механизмлари
рақамлаштирилди, электрон назорат қилиш ҳамда “тазйиқ ва
зўравонликка учраган хотин-қизлар” ахборот тизими яратилди;
“Маиший зўравонлик” ва “Профилактика инспекторига мурожаат”
бўйича “1259” ва “1286” алоқа маркази ташкил этилиб, рўйхатга олиш ва
назорат қилиш бўйича веб-платформалар жорий қилинди.
“E-voyaga yetmaganlar”, “E-inspektor”, “E-hisobot”, “Профилактика
инспектори фаолиятини баҳолаш тизими” ва “Е-huquq tartibot” каби
ахборот тизимлари юзасидан лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари ишлаб
чиқилиб, яратиш ишлари олиб борилмоқда.
Пробация хизмати бўйича:
озодликни чеклаш жазо муддатини ўтаётган шахсларни реал вақт
режимида масофадан мониторинг қилиш ахборот тизими синов режимида
ишга туширилди.
Жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича:
йўл ҳаракати қоидалари бузилишини фото-видеофиксация
қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳаси
доирасида қоидабузарликларни аниқловчи 115 та замонавий мобил
комплекслар амалиётга татбиқ этилди, 407 та объектда стационар
қурилмалар тадрижий ишга туширилмоқда;
зарурий дастурий таъминотлар ўрнатилган 6 514 та мобил
планшетларда йўл патруль ва пост-патруль хизмати ходимлари ҳамда
профилактика инспекторлари ўз хизмат вазифаларини бажармоқда;
маъмурий жарима тўловлари ва ҳолати юзасидан маълумотга эга
бўлиш учун “Е-jarima.uz” расмий веб-сайти ва телеграмм боти ҳамда
“Mening jarimalarim” мобил иловаси яратилди
Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш соҳаси
бўйича:
“E-guvohnoma” ахборот тизими яратилди;
“E-ijtimoiy himoya” ахборот тизими яратилди, “https://e-ijtimoiy-
himoya.iiv.uz” электрон интерактив хизматлар портали ишга туширилди;
“E-Kadr” ахборот тизими синов режимида ишга туширилди.

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш
74
Чора-тадбирлар дастури асосида яна бир қанча ахборот тизимларини
жорий этиш, тезкор-профилактик, қидирув ва эксперт-криминалистика
фаолиятлари
бўйича
рақамлаштириш,
автоматлаштириш
ва
ахборотлаштириш борасида ишлар давом эттирилмоқда.
Шу ўринда, ИИО марказий ахборот тизими ҳисобланган
“102-тизими”[8] ҳақида қисқача тўхталсам.
Бугунги кунда 102-тизимида Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ,
Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ ҳамда вилоят марказларида
коворкинг муҳитида ташкил этилган 14 та Сall-марказлардаги 137 та
автоматлаштирилган иш станциялари(АИС)да хабарлар қабул қилинади
ва қайта ишланади. 205 та шаҳар-туман ИИО ва 80 та сонли ИИБлардаги
жами 285 та АИСда қабул қилинган хабарлар асосида куч ва воситалар жалб
этилиб, аҳолига шошилинч ёрдам кўрсатилмоқда.
Таҳлилларга кўра, 2022 йил 3 ой давомида республика бўйича жами
641 179 та, ўртача бир кунда 7 мингдан ошиқ қўнғироқлар қайта ишланган.
Улардан 117 657 таси ёки 18,3% жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, 27 116 таси
(4,2%) ҳодисалар ҳақидаги хабарлар ташкил этса, асосий қисмини, яъни
41,5 фоизини (265 872) маслаҳат олиш қўнғироқлари ҳисобланади.
Шунингдек,102-тизимига 652 та (0,1%) бошқа шошилинч 101, 103, 1050,
1055 хизматларга ва 532 та (0,1%) секторлар фаолиятига тааллуқли
мурожаатлар келиб тушган.
Жиноят ва ҳодисаларни ўз вақтида қайд этиш ҳамда ИИОда
“ҳисоб-қайд интизоми”ни сўзсиз таъминлаш мақсадида 102-тизими
Бош прокуратуранинг “Е-материал” дастурий модули билан интеграция
қилинди.
102-тизимининг функционал ва технологик имкониятларини
кенгайтириш мақсадида, истиқболда:
ИИО ва аҳоли ўртасида “Ижтимоий ҳамкорлик” тамойилини
мустаҳкамлашга хизмат қилувчи “омниканал платформа”[9] яратилади;
“видеоқўнғироқлар” хизмати йўлга қўйилиб, эшитиш ва нутқида
нуқсони бўлган фуқароларга мурожаат қилишда тенг ҳуқуқли шароитлар
яратилади;
102-тизими лойиҳаси доирасида “Куч ва воситаларни бошқариш”
дастурий модули ишга туширилади.
ИИО фаолиятида коррупциявий омилларни кескин камайтириш,
аҳолига хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш мақсадида[10]
айнан “рақамлаштириш” орқали мавжуд амалиётдаги муаммо ва
масалаларни
ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Мутаносиб равишда рақамлаштириш бўйича идоравий меъёрий-
ҳуқуқий асослар ишлаб чиқилди, давлат хизматларини кўрсатиш бўйича
ахборот тизимлари модернизация қилинмоқда, аҳолига тақдим этиб
келинаётган хизматлар босқичма-босқич Давлат хизматлари марказлари
орқали кўрсатилиши йўлга қўйилмоқда.

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш
75
Хусусан, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида
талабгорлиги юқори бўлган 8 турдаги хизматлар[11] Давлат хизматлари
марказлари томонидан аҳолига тақдим этилмоқда.
Бундан ташқари, Давлат хизматлари ягона реестрига мувофиқ ИИО
томонидан жами 46 та давлат хизматларини кўрсатилиши белгиланган
бўлиб, ҳозирги кунда Ягона интерактив давлат хизматлари портали
(ЯИДХП) орқали жисмоний ва юридик шахсларга 15 та давлат хизматлари
электрон тарзда кўрсатиш йўлга қўйилди.
ИИВ ва Ахборот технологиялари вазирлиги ўртасида 2021 йилдаги
“Ҳамкорлик келишуви”га кўра 18 турдаги маълумот ва ҳужжатларни
“Электрон
ҳукумат”
тизими
идоралараро
интеграциялашув
платформасидан олиш йўлга қўйилди.
Шу ўринда қайд этиш лозим, 2022 йил давомида ҳам ИИО томонидан
ҳозирда анъанавий тарзда кўрсатилаётган жами 26 та (
жамоат тартибини
сақлаш - 18 та, ЙҲХ ва миграция - 3 тадан, жазони ижро этиш - 2 та
) давлат
хизматининг регламенти ва бизнес жараёнлари танқидий кўриб чиқилиб,
электрон кўринишга ўтказиш борасида ишлар олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматида ҳайдовчининг
йўл-патруль хизмати инспекторига тақдим этилиши лозим бўлган
ҳужжатлари ёнида бўлмаган тақдирда мазкур ҳужжатлар махсус
планшет қурилмаси ёрдамида идентификация ID-картаси орқали
текшириш амалиёти жорий этилди. Аҳоли бу қулайликни мамнуният
билан кутиб олди.
Зеро, бундан буён идентификация ID-картага эга ҳайдовчидан ЙҲХХ
ходими “ҳайдовчилик гувоҳномаси”, “техпаспорт” ва “суғурта полиси”ни
талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас, “қоғоз олиб юриш” амалиёти бекор
қилиндива бу борада қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар киритилди
(МЖтКнинг 135-моддаси).
Яна бир қулайлик миграция ва фуқароликни расмийлаштириш
соҳасида жорий этилди, яъни ЯИДХП орқали электрон шаклда Ўзбекистон
ҳудудига чет давлат фуқароларини хориждан таклиф қилиш ва
рухсатномани олиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини
тасдиқлаш (мансуб ёки мансуб эмас) давлат хизматларини олиш мумкин
(https://my.gov.uz/uz/service/561; https://my.gov.uz/uz/service/553).
Бундан ташқари, ИИОда фаолият очиқлигини таъминлаш
мақсадида[12] “Очиқ маълумотлар портали”га 24 турдаги маълумотлар
жойлаштирилиб, улардан фуқаролар ҳеч қандай тўсиқсиз ва бепул
фойдаланиш имконияти яратилди.
Шубҳасиз булар аҳолининг бюрократик тўсиқ ва ғовлардан ҳоли
бўлишини, ортиқча оворагарчиликларга, навбат кутиб туришларга дуч
келмаслигини таъминлашга хизмат қилади.
Юқорида санаб ўтилган рақамлаштириш билан боғлиқ ижобий
ўзгаришлар асосан ИИО тизимида IT-инфратузилмани яратиш ёхуд
модернизация қилиш, қолаверса, бевосита у ёки бу хизмат фаолиятини
электрон шаклга ўтказишга йўналтирилган.

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш
76
Албатта булар уйғунликда “ахборотни олиш” жараёнида вақт, инсон,
молия ва бошқа ресурсларни тежашга, аҳолига масофадан хизмат қилишга
кўмаклашади, бироқ ИИО зиммасидаги вазифаларни, шунингдек кундалик
ҳаётимизда юзага келаётган муаммоларни ўз вақтида ҳал этишда етарли эмас.
Замонавий талаблар, айниқса жаҳонда кучайиб бораётган турли хавф-
хатарлар заминида ИИОнинг жамоат хавфсизлигини таъминлаш
ва жиноятчиликка қарши кураш амалиётини янги рақамли технологиялар
асосида мақбуллаштириш, ташкилий-функционал тузилмаси ва иш
методикасини тубдан замонавийлаштиришни тақозо этади. Содда қилиб
айтганда, ИИОни рақамли трансформация қилиш даркор.
Чунки, қисқа вақт ичида ИИОда рақамлаштириш бўйича мисли
кўринмаган ишлар амалга оширилди, ўнлаб (40 та) янги ахборот
тизимлари яратилди, йиллар давомида анъанавий маълумотлар базаси
(қоғоз шаклдаги картотекалар, архивлар) рақамлаштирилди, аммо турли
манбалардан шаклланган катта ҳажмдаги ахборотларни тезкорлик билан
инсон омилисиз чуқур таҳлил этиш, марказлашган тарзда қайта ишлаш ва
вазият ривожини прогнозлаш асосида куч ва воситаларни сифат жиҳатидан
янги бошқариш амалиётига ўтишимиз зарур.
Президентимиз жорий йил 3 май куни ИИВда сўнгги йилларда жорий
қилинган ахборот технологиялари, куч ва воситаларнинг марказлашган
бошқарув тизимлари билан танишиш жараёнида, янги рақамли
технологиялар, айниқса “сунъий интеллект” асосида ИИО фаолиятини
ташкил этишнинг мутлақо янги механизмларини яратиш, интеграция
ҳисобига ташқи коммуникацияни ривожлантириш, соҳа ходимларининг
дунёқарашини ўзгартириш, рақамли саводхонлигини ошириш ва соҳада
малакали IT-мутахассисларни тайёрлаш янги тизимини ишлаб чиқиш давр
талаби эканлигини таъкидлаб, ИИОда “рақамли трансформация”нинг
устувор йўналишларини белгилаб бердилар.
Шу боис, ИИВ бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ИИОни
рақамли
трансформация
қилишга
кўмаклашадиган
Ўзбекистон
Республикаси Президентининг “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва
жиноятчиликка қарши курашиш фаолиятини замонавий рақамли
технологиялар соҳасидаги ютуқларни кенг жорий этган ҳолда янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб
чиқилди.
Энг
муҳими,
мазкур
лойиҳада
ИИО
тизимида
рақамли
трансформацияни тадрижий ва изчил амалга ошириш учун қуйидагилар
таклиф этилмоқда:
Биринчидан
, ягона ахборот маконида маълумотларни қайта
ишлаш, криминоген вазиятни автоматик таҳлил қилиш, муаммоларни
баҳолаш,
бошқарув
қарорларини
қабул
қилиш,
вазият
мураккаблашганда ҳуқуқ-тартибот идораларининг ҳамкорликдаги
фаолиятини таъминлаш мақсадида ИИО Ситуацион-таҳлилий
марказлари ягона тизимини (СТМТ) яратиш.

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш
77
Бунда, СТМТ субъектлари, ишлаш механизм ва талабларини,
таркибий сегментлари, ягона ахборот-таҳлилий платформани яратиш,
шунингдек, уни ривожлантиришнинг истиқболларини белгиловчи
Концепция тасдиқланиши назарда тутилмоқда.
Иккинчидан
, ИИВ тузилмасини такомиллаштириш орқали
ситуацион бошқаришнинг сифат жиҳатидан янги амалиётини йўлга қўйиш,
турдош соҳавий хизматлар фаолиятини бошқаришни уйғунлаштириш
ва мувофиқлаштириш мақсадида Ташкилий департаменти Навбатчилик
хизматларини ташкил этиш бошқармаси негизида Ташкилий департамент
Ситуацион-таҳлил ва мувофиқлаштириш бошқармаси ташкил этиш.
Учинчидан
, ИИОнинг ситуацион-таҳлилий бошқарув амалиётига
инклюзив бошқарув моделини жорий этиш, СТМТ ва “102” хизматларининг
ишчи ва хизматчи лавозимларига имконияти чекланган, аммо шахсий ва
касбий компетенцияларга эга шахсларни шартнома асосида жалб этиш.
Тўртинчидан
, ИИОда “AI-технологиялари ва робототехника”
(Artificial Intelligence)ни татбиқ этиш ва ривожлантириш стратегиясини
ишлаб чиқиш.
Стратегияда қуйидаги сунъий интеллект технологияларидан
самарали фойдаланиш кўзда тутилади:
интеграция ҳисобига маълумотларни йиғиш, сақлаш ва қайта
ишлашда “Big Data” технологияларидан фойдаланиш;
ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни ақлли олдини олиш, жиноятларни
иссиқ изидан очишга хизмат қилувчи геоахборот тизимида “макон, вақт,
ҳолат, қилмиш, объект, предмет ва шахс”ни ўзаро боғловчи таҳлилий ва
прогноз “Real-time Intelligence Crime Analytics System, Domain Awareness
System” моделларини яратиш;
вазият ва ҳолат сценариясининг таҳлили ва прогнози “Intelligent
Information Decision Support System” асосида ҳар томонлама асосланган
бошқарув қарорларни ақлли белгилаш тизими яратиш;
рақамли тадқиқот ва тергов қилиш “Digital Forensics” амалиётини
ривожлантириш;
кузатув камераларида қайд этилган тасвирларни реал вақт
режимида профайлинг (Profiling analysis) таҳлил қилиш орқали шахснинг
жиноий хулқ-атворини прогнозлаш, унинг қидирувда, ички ишлар ёки
соғлиқни сақлаш органларининг махсус ҳисобида турганлигини аниқлаш
ва хабар бериш механизмини жорий этиш;
аҳолига хизмат кўрсатиш, эксперт-криминалистика ва тезкор-
профилактик фаолиятда робототехника имкониятларидан фойдаланиш;
аҳоли билан ижтимоий тармоқлар орқали коммуникация ва ўзаро
ҳамкорликни таъминлаш (Social Network Analysis).

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш
78
Бешинчидан
, рақамлаштириш эвазига ахборот билан ишлаш учун
“асбоб-ускуналар” яратилган бўлса-да, улардан самарали фойдаланадиган
“усталар” – “малакали кадрлар”ни шакллантириш долзарб муаммо
бўлганлиги учун қуйидагилар таклиф этилмоқда:
а) ИИВ ва Миллий гвардиянинг таълим муассасаларида ахборот
технологияларининг ўқитилишини сифат жиҳатидан янги босқичга
кўтариш, мақсадли кадрлар тайёрлаш учун ўқув дастурлар ва режаларни
қайта кўриб чиқиш, унда илғор хорижий ўқитиш стандартларини жорий
этиш;
б) Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент
шаҳридаги Инха ва Амити университетлари билан ҳамкорликда:
ИИО навбатчилик хизматлари, профилактика инспекторлари,
эксперт-криминалистика, тергов, тезкор-қидирув, пробация, патруль-пост
ва йўл-патруль хизмати ходимлари, шу жумладан, Миллий гвардиянинг
ҳарбий хизматчи ва ходимлари учун олти ойлик махсус ўқув курсларини
ташкил этиш;
ИИВ таълим муассасаларида ахборот технологиялари, ситуацион-
таҳлилий бошқарув бўйича тингловчи ва курсантларни ўқитиш,
малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш учун замонавий педагоглар
гуруҳи – тьюторлар таркибини шакллантириш;
жамоат хавфсизлигини таъминлашда мавжуд муаммоларнинг
сунъий интеллект технологиялари ва илмий-таҳлилий ечимига қаратилган
дастурий маҳсулотларни яратиш;
СТМТни ўқув ва илмий-тадқиқот жараёнларига интеграция қилиш,
тегишинча “ситуацион таҳлил” симуляция ўқув марказлари фаолиятини
йўлга қўйиш;
б) ИИО ва Миллий гвардия ходим ва ҳарбий хизматчилари томонидан
ахборот технологияларидан фойдаланишга оид билим ва кўникма
даражасини уларнинг фаолиятини касбий баҳолаш (малака тоифасини
олиш) тизимига мезон сифатида киритиш, сертификатлаш;
в) бевосита туман (шаҳар) ИИОда ахборот технологияларини татбиқ
этиш ва “рақамли саводхонлик”ни шакллантиришга масъул бўладиган,
шахсий(soft skills) ва касбий (hard skills) компетенцияларга эга рақамли
трансформация
бўйича
вакил
(Digital
Transformation
Officer)
лавозимларини киритиш.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, бевосита Президентимиз
ташаббуси ва саъй-ҳаракатлари билан рақамли трансформация йўлида
амалга оширилаётган чора-тадбирлар, шубҳасиз ИИОда муҳим ва туб
ижобий ўзгаришларга олиб келади:
инсон омилисиз катта ҳажмдаги маълумотларни тезкорлик билан
таҳлил этиш, қайта ишлаш ва ҳар томонлама асосланган бошқарув
қарорларини қабул қилиш – ситуацион бошқарув амалиёти йўлга
қўйилади;

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш
79
куч ва воситалар бошқарувида таркибий тузилмаларнинг вазифа
ва функциялари мақбуллаштирилади, проактив фикрлайдиган замонавий
мутахассислар шаклланади;
аҳолининг
тинч
ва
осойишта
ҳаётини
таъминлашга,
жиноятчиликни жиловлашда самарадорликни оширишга хизмат қилувчи
янги ёндашувлар, алгоритм ва методикалар жорий қилинади;
хизматда
шаффофлик
ва
транспарентлик
таъминланади,
пировардида аҳолининг ишончи янада ошади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Чернов И.В., Цифровизация как тенденция развития современного
общества: специфика научного дискурса / Гуманитарий юга России / 2021,
Том 10 (47) № 1, 122-бет.
2.
“Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси.
3.
2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг
тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла
йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури.
4.
Ш. Мирзиёевнинг инаугурация маросимида сўзлаган нутқида
“мураккаб давр” ҳақида: “Барчамиз кўриб-билиб турибмиз: бугунги кунда
инсоният ўз тарихидаги ниҳоятда мураккаб даврни бошидан кечирмоқда.
Биз илгари кўрмаган, билмаган мислсиз хавф-хатар ва таҳдидларга дуч
келмоқдамиз”.
5.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги
“Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш,
жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний
манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг
масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5005-сон
Фармони // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й.,
15-сон, 243-модда, 37-сон, 982-модда.
6.
Президентимиз бошчилигида 2021 йил 12 февраль куни
ўтказилган Ички ишлар вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган
йиғилишида 2022 йил якунига қадар ИИО соҳасида рақамлаштиришни
80 фоизга, иш юритувни 90 фоизга етказиш бўйича топшириқлар берилди.
7.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги
“Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш
соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги
босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6196-сон Фармони.
8.
102-тизими – “102” қисқа телефон рақами орқали жиноят ва
ҳодисалар ҳақидаги хабарларни марказлашган тарзда қабул қилиш ва
рўйхатга олиш, шунингдек ИИО куч ва воситаларини бошқариш ҳамда
идоралараро электрон маълумот алмашиш имконини берувчи яхлит
аппарат-дастурий таъминоти ва фойдаланувчилар мажмуидир.

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш
80
9.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ 2022 йил 9 майдаги 150-сон
буйруғи билан тасдиқланган Низомнинг 7-бандига кўра, омниканал
платформа - ҳодиса ҳақида оммабоп алоқа каналлар, ижтимоий тармоқлар,
Интернет расмий сайтлар, мобил иловалар орқали келиб тушган маълумот
ва сигналларни ягона телекоммуникация платформасида қабул қилиш ва
қайта ишлашни таъминловчи тизим.
10.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги
“Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш,
давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин
камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-
тадбирлари тўғрисида” ПФ-6257-сон Фармони
11.
“Судланганлик”
ҳақида
маълумотнома
бериш;
Миллий
ҳайдовчилик гувоҳномаларини расмийлаштириш, алмаштириш; “Манзил-
маълумот” ахборотларини тақдим этиш; Доимий яшаш жойи ёки вақтинча
турган жойи бўйича рўйхатга олиш; Автомототранспорт воситаси
конструкциясини ва (ёки) унинг қисмини ўзгартириш билан боғлиқ
фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарномани тақдим
этиш ва ҳ.к.
12.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 апрелдаги
“Давлат бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда
мамлакатнинг статистика салоҳиятини ошириш юзасидан қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4273-сон қарори.