Расширение прав осужденных

CC BY f
195-198
15
Поделиться
Файзуллаева, Т. (2022). Расширение прав осужденных. Актуальные вопросы и перспективы цифровизации судебно-правовой деятельности, 1(01), 195–198. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/combating-offenses/article/view/14443
Тамара Файзуллаева, Каракалпакский государственный университет

и.о. доцент кафедры «Уголовно-правовой и гражданско-правовой дисциплины»

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Инсон ҳуқуқлари демократик ҳуқуқий давлатнинг энг муҳим белгисидир, чунки демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти барпо этишда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Давлатимиз 1-бўлиб қўшилган халқаро ҳуқуқий ҳужжат айнан Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси ҳисобланади. Мазкур Декларациянинг қоидалари республикамиз Конституциясида, миллий қонунларимизда ўзининг тўла ифодасини топган. Шунингдек, БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган «Маҳкумлар билан муамола қилишнинг минимал стандартлари қоидалари» ҳам қонунчилигимизга имплементация қилинди.


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш

195

Файзуллаева Тамара Хамидуллаевна

Қорақалпоқ давлат университети «Жиноий-ҳуқуқий ва фуқаролик-ҳуқуқий

фанлар» кафедраси доценти в.в.б.

МАҲКУМЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ КЕНГАЙТИРИЛМОҚДА

Файзуллаева Тамара Хамидуллаевна

и.о. доцент кафедры «Уголовно-правовой и гражданско-правовой

дисциплины» Каракалпакского государственного университета

РАСШИРЕНИЕ ПРАВ ОСУЖДЕННЫХ

Fayzullaeva Tamara

Associate Professor of the Department of Criminal Law and Civil Law Discipline,

Karakalpak State University

EXPANDING THE RIGHTS OF THE CONVICTED

Инсон ҳуқуқлари демократик ҳуқуқий давлатнинг энг муҳим

белгисидир, чунки демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти

барпо этишда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш муҳим

аҳамиятга эгадир. Давлатимиз 1-бўлиб қўшилган халқаро ҳуқуқий ҳужжат

айнан Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси ҳисобланади. Мазкур

Декларациянинг қоидалари республикамиз Конституциясида, миллий

қонунларимизда ўзининг тўла ифодасини топган. Шунингдек, БМТ Бош

Ассамблеяси томонидан қабул қилинган «Маҳкумлар билан муамола

қилишнинг минимал стандартлари қоидалари» ҳам қонунчилигимизга

имплементация қилинди.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда ички ишлар органлари тизимида,

хусусан, жазони ижро этиш билан боғлиқ йўналишда ҳам кенг кўламли

ишлар

амалга

оширилмоқда.

Президентимиз

Ш.М.Мирзиёев

таъкидлаганидек, жамиятда жиноятчилик, айниқса одам савдоси,

коррупция, қийноққа солиш, уюшган ва трансмиллий жиноятчиликнинг

олдини олиш ва уларга қарши курашиш, шунингдек, ушлаб турилганлар,

қамоққа олинганлар ва маҳкумларни сақлаш жойлари тизимида одил

судловга ва инсон ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлашга қаратилган

сиёсат давом эттирилади[1].

Хусусан, 2019 йил ижтимоий хавфи катта бўлмаган ҳамда унча оғир

бўлмаган жиноятларни содир этиб, жазо муддатини ўтаётган шахсларга

илк маротаба сайлаш ҳуқуқи берилди. Умумий, қаттиқ, махсус, турма

тартибли ва тарбия муассасаларида сақланаётган шахсларнинг яқин

қариндошлари билан телефон сўзлашувлари, учрашувлари ҳамда жўнатма


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш

196

қабул қилишлари сони қарийб икки баробар кўпайтирилди. Шунингдек,

жазони ижро этиш муассасасида маҳкумларни рағбатлантириш комиссияси

таркибига Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг худудий вакиллари

киритилди.

Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг руҳий

ҳолати бузилган вақтда содир этган тартиббузарлиги учун интизомий жазо

чоралари

қўлланилмаслиги

кафолатланди,

маҳкумларнинг

жазо

муддатини ўташ давомида шахсий хавфсизлигини таъминлашга

қаратилган чоралар кенгайтирилди. Маҳкумларни тарбиялашда уларнинг

ота-оналари роли кучайтирилиб, вояга етмаган фарзандлари билан

учрашувларининг алоҳида тартиби ва маҳкума аёлларнинг болалар уйида

тарбияланаётган вояга етмаган фарзандлари билан учрашувларининг

алоҳида тартиби жорий этилди. Маҳкумларнинг жазо муддатини ўташ

давомида шахсий хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чоралар

кенгайтирилди. Озодликдан маҳрум этиш билан боғлик бўлмаган жазолари

қўлланилган шахсларни тўғри ижтимоий ҳаётга йўналтириш мақсадида

Жазони ижро этиш бошқармаси ҳузурида Пробация хизмати фаолияти

йўлга қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 август кунги

ПҚ-4414-сонли

«Қорақалпоғистон

Республикаси

Ишки

ишлар

вазирлигининг 19-сон ихтисослаштирилган Жазони ижро этиш

колониясини тугатиш тўғрисида»ги қарори билан Қорақалпоғистон

Республикаси

Жаслиқ

қўрғонида

жойлашган

19-сонли

ихтисослаштирилган жазони ижро этиш колонияси тугатилди. Бу ўз

навбатида, ушбу муассасада жазони ўтаётган маҳкумларнинг бошқа жазони

ижро этиш муассасаларига кўчирилишида ички тартиб-қоидаларга амал

қилинади. Жиноят – ижроия амалиёти таҳлили кўра, жазони ижро этиш

тизимида сақлаш шароитларини янада яхшилаш орқали маҳкумларнинг

ҳуқуқлари кафолатлари оширилади ҳамда уларнинг ижтимоий мослашуви

таъминланади.

Жиноят ижроия кодексига кўра, жазони ижро этиш муассасалари

жумласига жазони ижро этиш колониялари, шу жумладан, даволаш ҳуқуқи

асосидаги колониялар, тарбия колониялари, турмалар, маҳкумлар учун

ихтисослашган касалхоналар киради. Тергов ҳибсхоналари озодликдан

маҳрум этишга ҳукм қилинган ва хўжалик хизматига оид ишларни

бажариш учун қолдирилган шахсларга нисбатан жазони ижро этиш

муассасалари вазифасини бажаради. Ўз навбатида жазони ижро этиш

колониялари манзил-колонияларга, умумий, қаттиқ, махсус тартибли

колонияларга бўлинади ҳамда вояга етган маҳкумларни сақлаш учун

мўлжалланган. Тарбия колониялари эса вояга етмаган маҳкумларни

сақлашга мўлжалланган.

Бугунги кунда мамлакатимизда 54 та жазони ижро этиш муассасалари

мавжуд. Шундан 18 таси ёпиқ турдаги, 25 таси манзил колония ва 11 таси

тергов ҳибсхонасидир. Жазони ижро этиш тизимида Президентимиз

томонидан 25 та манзил-колониялар босқичма-босқич қисқартилиши,


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш

197

биринчи марта озодликдан маҳрум этилган шахсга берилган жазо

енгилроғи билан алмаштирилганда тўғридан-тўғри пробация назоратига

олиниши ҳамда жазони енгилроғи билан алмаштириш ва шартли озод

қилиш тўғрисида тақдимнома киритиш ваколати жазони ижро этиш

муассасаларида янги ташкил этиладиган инсонпарварлик комиссияларига

ўтказилиши бўйича белгиланган вазифаларни амалга ошириш юзасидан

фикр ва мулоҳазалар билдирилган.

2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини

2022 йилда амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» лойиҳасига кўра,

озодликдан маҳрум этилган шахсларга жазони ўташ шароитлари халқаро

стандартларга мувофиқ такомиллаштирилади. Меҳнатга жалб этилган

маҳкумларга колониялардаги иш стажини умумий меҳнат стажига қўшиб

ҳисоблаш тартиби жорий этилади. Жазони ўтаб бўлган фуқароларнинг

келгусида жамиятда ўз ўрнини топишига амалий кўмаклашиш учун

«дастлабки ижтимоий-ёрдам пакет»ини бериш тизими жорий қилиниши

инсонпарварлик принципининг амалий натижасидир. Ушбу тизим

доирасида жазони ўтаб бўлган ва ўзининг тадбиркорлик, меъморчилик,

хунармандчилик каби йўналишларда аниқ лойиҳаларини тақдим этиб,

мустақил фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқароларга бир марталик

моддий ёрдам бериш амалиёти йўлга қўйилиши инсон қадрининг

кафолатланишидир.

Шунингдек, 2022-йили жазони ижро этиш тизимида Президентимиз

томонидан «Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин

кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ

шахсларни афв этиш тўғрсида»ги Фармони имзоланди[2]. Фармонга

мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси

23-бандига асосан билиб-билмай жиноят содир этган, ҳозирги вақтда

қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий

ўтган жазо муддатини ўтаётган 63 нафар фуқаро афв этилди[3]. Афв

этилган шахсларнинг 44 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари

шартли озод қилинади. Шунингдек, 19 нафар шахсга тайинланган

озодликдан маҳрум қилиш жазосининг муддатлари қисқартирилади. Афв

этилганларнинг 2 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар ташкил этади.

Наврўз байрами арафасида Президентимиз томонидан қилмишига

чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 75 нафар

шахс авф этилди. Авф этилган шахсларнинг 4 нафари асосий жазодан тўлиқ

озод этилди, 53 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод

қилинди, 2 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо

билан алмаштирилди. Шунингдек, 16 нафар шахсга тайинланган

озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

2021 йилда эса Наврўз байрами арафасида 140 нафар, Рамазон ҳайити

муносабати билан 100 нафар, Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги

арафасида 215 нафар ҳамда Конституция куни арафасида 182 нафар махкум

авф этилган эди. Умуман сўнгги 5 йилда Ўзбекистонда 16 марта афв эълон

қилиниб, 4965 нафар шахс кечирилган[4].


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш

198

Бу воқеа юртимизда олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг

ҳалқимизга мос бағрикенглик, кечиримли бўлиш, олижаноблик ва меҳр-

мурувват кўрсатиш каби эзгу фазилатлар намоён бўлганлигининг амалий

ифодасидир.

Хулоса сифатида амалдаги Жиноят ижроия кодексига маҳкумларнинг

ҳуқуқларини янада кенгайтириш мақсадида қўйидагилар:

- жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтаётган озодликдан

маҳрум қилинган маҳкумлар жазони аёллар, эркаклар, вояга етганлар,

вояга етмаганлар, хавфли рецидивистлар алоҳида-алоҳида ўтайдилар.

Шунингдек, маҳкума аёллар 3 ёшга қадар фарзандини муассасада бирга

сақлаши қонун билан мустаҳкамланган. Жазони ижро этиш тизимида
ҳомиладор ва ёнида боласи бор аёлларни бошқа маҳкума аёллардан

алоҳида сақлаш тартиби жорий этилса, уларнинг хавфсизлиги

таъминланиши, соғлиғи назорат қилиниши;

- аёл маҳкумларнинг ҳомиладорлик ва туғиш муносабати билан

қонунда белгиланган тартибда уларга республика бюджети ҳисобидан

ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўланиши;

- пенсия ёшига тўлган маҳкумларга жазони ижро этиш

муассасаларида белгиланган тартибда пенсия тўлаш тартиби жорий

килиниши,

- маҳкумларни умумий ўрта таълим олиши ва касб-ҳунарга ўқитиш

учун жазони ижро этиш муассасаларида масофавий ўқитиш шакли ташкил

этилиши,

- шунингдек, жиноят содир этишдан олдин олий таълим

муассасаларида таълим олаётган шахс жиноят содир этиб, озодликдан

маҳрум қилинганда, уларнинг жазони ижро этиш муассасаларида ўқишини

масофовий давом эттириш имконияти берилиши катта аҳамиятга эгадир.

1.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

2.

Ш.М.Мирзиёев “Янги Ўзбекистон стратегияси”. Ўзбекистон

нашриёти. – Тошкент. – 2021. – Б. 67-72.

3.

Президент М.Ш.Мирзиёев “Озодликдан маҳрум этиш жазосини

ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига

қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрсида”ги Фармони.

31.01.2022.

4.

“Газета.uz/” 31-январь 2022 йил.

5.

“Газета.uz/” 28-августь 2021 йил.

Библиографические ссылки

Ш.М.Мирзиёев "Янги Узбекистан стратегияси". Узбекистан нашриёти. - Тошкент. - 2021. - Б. 67-72.

Президент М.Ш.Мирзиёев "Озодликдан мах,рум этиш жазосини утаётган, к;илмишига чин кунгилдан пушаймон булган ва тузалиш йулига кдтъий утган бир гурух, шахсларни афв этиш тугрсида”ги Фармони. 31.01.2022.

“Газета.uz/” 31-январь 2022 йил.

"Газета.uz/” 28-август 2021 йил.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов