Вопросы развития международного коммерческого арбитража

CC BY f
161-165
1
0
Поделиться
Садуллаев , К. (2022). Вопросы развития международного коммерческого арбитража. Перспективы развития международного коммерческого арбитража в Узбекистане, 1(1), 161–165. https://doi.org/10.47689/978-9943-7818-6-3/iss1-pp161-165
Кудрат Садуллаев , Академия государственного управления при Президенте Республики Узбекистан

Заведующий кафедрой Академии государственного управления при Президенте Республики Узбекистан, к.э.н.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясига мувофиқ, юртимизда ҳуқуқ устуворлигини таъминлаш, суд- ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, бизнес юритиш шароитларини яхшилаш ва инвестициявий жозибадорликни оширишга доир муайян чора тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, низоларни ҳал этишнинг муқобил усулларига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги фуқаролар, тадбиркорлар, хорижий инвестор ва Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликка киришувчи шахслар учун вужудга келиши мумкин бўлган низоларни ўзларига қулай усулда ҳал этиш имкониятини яратади.


background image

«ПЕРСПЕКТИВЫ РАЗВИТИЯ МЕЖДУНАРОДНОГО КОММЕРЧЕСКОГО

АРБИТРАЖА В УЗБЕКИСТАНЕ»

Сборник международной научно-практической конференции

161

Қудрат Садуллаев

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви

академияси бўлим бошлиғи, ю.ф.д.

https://doi.org/10.47689/978-9943-7818-6-3/iss1-pp161-165

ХАЛҚАРО ТИЖОРАТ АРБИТРАЖИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

МАСАЛАЛАРИ

2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт

стратегиясига мувофиқ, юртимизда ҳуқуқ устуворлигини таъминлаш, суд-

ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, бизнес юритиш шароитларини

яхшилаш ва инвестициявий жозибадорликни оширишга доир муайян чора-

тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, низоларни ҳал этишнинг

муқобил усулларига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги фуқаролар,

тадбиркорлар, хорижий инвестор ва Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий

ҳамкорликка киришувчи шахслар учун вужудга келиши мумкин бўлган

низоларни ўзларига қулай усулда ҳал этиш имкониятини яратади.

Халқаро тижорат арбитражи ана шундай воситалардан бири ҳисобланади.

“Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг

Қонуни ушбу соҳани мамлакатимизда ривожлантиришда ҳуқуқий асос бўлмоқда.

Шу ўринда халқаро арбитраж мазмун-моҳиятини англаш муҳим. Халқаро

арбитраж нодавлат суди бўлиб, халқаро тижорий низоларни махсус ҳакамлик

суди воситасида ҳал этишни англатади. Бунда тарафлар ўртадаги низоларни ўз

хоҳишларига кўра, мустақил ва эркин бўлган ташкилот орқали ҳал қилиш

имконига эга бўлади. Низоли ишни кўриб чиқувчи ва қарор қабул қилувчи

арбитр (ҳакам)лар, одатда, бир ёки уч кишидан иборат таркибда фаолият

юритади ҳамда низолашувчи тарафлар томонидан тавсия этилади.

Арбитраж муҳокамасини халқаро арбитраж институти ёки ҳеч қандай

муассаса иштирок этмайдиган ad hoc (бир марталик арбитраж) тарзида

тарафлар ташкил этишлари мумкин.

Низо доирасида қўлланиладиган қоидалар арбитраж институти ёки

тарафлар танлаган бошқа қоидалардан иборат бўлиши мумкин. Тарафлар

арбитрлар ва қоидалардан ташқари, арбитраж муҳокамаси ўтадиган жой ва

тилни ҳам танлаш ваколатига эга.

Арбитраж тарафларга катта эркинлик бериш билан бирга, низоларни

ҳал этиш жараёни устидан назорат қилиш имкониятини ҳам тақдим этади. Бу,

айниқса, халқаро тижорат арбитражида муҳим омил саналади. Чунки бир

тараф иккинчи томоннинг суд тизими талабларини билмаслиги,

пировардида бошқа тараф устунликка эга бўлиши мумкин. Халқаро арбитраж

бетараф форумни таклиф этади ва унда арбитр ҳамда тарафлар низони ҳал

этишда фақат адолат билан ёндашади. Бундан ташқари, низоларни ҳал қилиш


background image

«ПЕРСПЕКТИВЫ РАЗВИТИЯ МЕЖДУНАРОДНОГО КОММЕРЧЕСКОГО

АРБИТРАЖА В УЗБЕКИСТАНЕ»

Сборник международной научно-практической конференции

162

жараёнини тарафлар манфаатларига мувофиқлаштира олиши мумкинлиги,

унинг мослашувчанлиги ва низо предмети юзасидан чуқур билимга эга

бўлган ҳар қандай мутахассисни арбитр сифатида танлаш имконияти

мавжудлиги арбитраж жозибадорлигининг ошишига хизмат қилади. Иш

юритувининг сир сақланиши эса низоли тарафларнинг номи, тижорат сири ва

обрў-эътиборига зиён етказмайди.

Ушбу қонуннинг қабул қилиниши зарурияти нималарга асосланади.

Биринчидан, янги Ўзбекистонда халқаро тижорат арбитраж судларининг

фаолиятини ташкил этиш ва тугатиш тартибини ҳуқуқий тартибга солиш,

халқаро арбитраж суди фаолиятининг асосий принципларини белгилаш.

Иккинчидан, хорижий инвесторлар, шунингдек, миллий компанияларнинг

чет эллик ҳамкорлар билан ўзаро муносабатларида уларнинг ҳуқуқ ва

қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш. Учинчидан,

низоларни

кўришда

миллий

компаниялар

сарф-харажатларини

қисқартириш, арбитраж ҳал қилув қарорларини тан олиш ва ижро этиш

механизмларини белгилаш ва шу асосда халқаро шартномалар низоли

масалаларини ҳал қилишда мамлакатнинг минтақадаги обрўсини ошириш.

Қонун 56 моддани қамраб олган 8 бобдан иборат бўлиб,

умумий

қоидаларда

асосий тушунчалар, қонуннинг қўлланиш соҳаси, халқаро

тижорат арбитражига ҳал этиш учун топшириладиган низолар, арбитрлар

ва арбитраж муҳокамаси бошқа иштирокчиларининг иммунитети,

арбитраж суди мустақиллиги, суд аралашувининг чегаралари, суд

ваколати, ёзма хабарларни олиш, эътироз билдириш ҳуқуқидан воз

кечишга оид нормалар белгиланган.

Шу ўринда

арбитраж келишуви –

тарафларнинг шартномавий

хусусиятга эгалигидан ёки эга эмаслигидан қатъи назар, бирор-бир аниқ

ҳуқуқий муносабат билан боғлиқ бўлган, улар ўртасида юзага келган ёки

юзага келиши мумкин бўлган барча ёки муайян низоларни арбитражга

топшириш тўғрисидаги келишуви эканини қайд қилиш лозим. Арбитраж
келишуви ёзма шаклда шартномадаги арбитраж шарти ёки алоҳида

келишув тарзида тузилиши мумкин.

Арбитраж судининг таркиби ва юрисдикцияси

масалалари

қонуннинг алоҳида бобида белгиланган бўлиб, унга кўра, тарафлар ўз

хоҳишига биноан арбитрлар сонини белгилаши мумкин, аммо уларнинг

сони тоқ бўлиши керак. Ҳакамлик судидан фарқли равишда арбитраж

судида, агар тарафлар бошқача шартлашмаган бўлса, ҳеч бир шахс ўзининг

фуқаролиги сабабли арбитр сифатида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум

қилиниши мумкин эмас. Аммо арбитрни тайинлаш чоғида суд

тарафларнинг келишувига мувофиқ арбитрга қўйиладиган ҳар қандай
талабни ҳамда мустақил ва холис арбитрни тайинлашни таъминлаши

мумкин бўлган фикрларни лозим даражада инобатга олади, якка

тартибдаги арбитр ёки учинчи арбитр тайинланган тақдирда эса


background image

«ПЕРСПЕКТИВЫ РАЗВИТИЯ МЕЖДУНАРОДНОГО КОММЕРЧЕСКОГО

АРБИТРАЖА В УЗБЕКИСТАНЕ»

Сборник международной научно-практической конференции

163

тарафларнинг фуқаролигидан бошқа фуқароликка эга бўлган арбитрни

тайинлаш мақбул эканини ҳам эътиборга олади. Арбитр фақат унинг

холислиги ёки мустақиллиги борасида асосли шубҳалар келтириб

чиқарувчи ҳолатлар мавжуд бўлган ёки у тарафлар келишуви томонидан

қўйилган талабларга мос келмаган тақдирда рад этилиши мумкин. Тараф

ўзи тайинлаган ёки тайинланишида иштирок этган арбитрни рад этиш

ҳақида фақат у тайинланганидан кейин ўзига маълум бўлган сабаблар

бўйича арз қилиши мумкин. Арбитр юридик жиҳатдан ёки амалда ўз

вазифаларини бажара олмай қолса ёхуд бошқа сабабларга кўра асоссиз
кечикиш туфайли уларни амалга оширишга киришмаса, агар арбитр ўзини

ўзи рад этса ёки тарафлар бундай тугатиш борасида келишиб олса, унинг

ваколатлари тугатилади. Бундай ҳолатда қонунда белгиланган тартибда

янги арбитр тайинланади. Арбитраж судида юрисдикцияни белгилаш, яъни

мазкур арбитраж суди унга тақдим қилинган даъво аризасини мазмунан

кўриб чиқиб, ҳал этиш ваколати бор ёки йўқлигини аниқлаши муҳим

аҳамиятга эга. Бу вазифани аниқлаш, аввало, арбитраж суди томонидан ўз

юрисдикцияси тўғрисида, шу жумладан, арбитраж келишувининг

мавжудлиги ёки ҳақиқийлиги борасидаги ҳар қандай эътироз бўйича ўзи

қарор чиқариш орқали ёки қонунда белгиланган ҳолатлар ва тартибда
тегишли давлат суди қарори билан амалга оширилади.

Қонуннинг ўзига хос жиҳатларидан бири унинг 4-бобида

таъминлаш чоралари ва дастлабки қарорлар қабул қилишга оид

нормалар белгиланганидир.

Мазкур бобда арбитраж судининг

таъминлаш чораларини кўришга доир ваколатлари, таъминлаш

чораларини кўриш шартлари, дастлабки қарорларни чиқариш тўғрисидаги

ариза ва дастлабки қарорларни чиқариш шартлари ҳамда унинг алоҳида

режими, таъминлаш чораларини ўзгартириш, тўхтатиб туриш ёки бекор

қилиш, таъминотни тақдим этиш, ахборотни ошкор этиш, чиқимлар ва

зарарлар, таъминлаш чораларини тан олиш ва ижрога қаратиш ҳамда уни
тан олишни ёки ижрога қаратишни рад қилиш учун асослар, суднинг

таъминлаш чораларини кўриш ваколатлари батафсил ёритилган.

Қонуннинг арбитраж муҳокамасини юритишга оид нормалар

белгиланган 5-бобида

арбитраж муҳокамаси жараёнида тарафларга

нисбатан тенг муносабатда бўлиш таъминланиши ва ҳар бир тарафга ўз

нуқтаи назарини баён этиш учун барча имкониятлар берилиши кераклиги

кўрсатилган. Шунингдек, давлат судларидан фарқли ўлароқ, тарафлар,

ушбу қонун қоидаларига риоя этиш шарти билан, арбитраж суди

томонидан муҳокаманинг юритилиши тартиб-таомили тўғрисида,

жумладан, арбитраж жойи, арбитраж муҳокамасининг тили ва бошланиши
каби масалаларни ўз хоҳишига кўра келишиб олиши мумкин.

Арбитраж суди даъво аризасини кўриб чиқишни икки хил усулда

амалга ошириши мумкин: биринчиси,

тарафлар ёки уларнинг вакиллари


background image

«ПЕРСПЕКТИВЫ РАЗВИТИЯ МЕЖДУНАРОДНОГО КОММЕРЧЕСКОГО

АРБИТРАЖА В УЗБЕКИСТАНЕ»

Сборник международной научно-практической конференции

164

иштирокида суд мажлисида оғзаки эшитув ёки оғзаки музокаралар

ўтказиш, иккинчиси, суд мажлиси ўтказмасдан тарафлар томонидан

тақдим қилинган ҳужжатлар ва бошқа материаллар асосида қарор қабул

қилиш орқали. Бироқ агар тарафлар оғзаки эшитувни ўтказмаслик

тўғрисида келишиб олмаган бўлса, арбитраж суди исталган тарафнинг

илтимосига кўра, бундай эшитувни муҳокаманинг тегишли босқичида

ўтказиши керак.

Арбитраж судига ҳужжатларни тақдим этмаслик ёки тарафлар

келмаслигининг ҳуқуқий оқибатлари қонунда аниқ белгиланган бўлиб,
унга кўра, узрли сабаб кўрсатилмаган ҳолда: 1) даъвогар ўзининг даъво

аризасини тақдим этмаган тақдирда арбитраж суди муҳокамани тугатади;

2) жавобгар даъво бўйича ўз эътирозларини тақдим этмаган тақдирда

арбитраж суди эътирозлар тақдим этилмаганлиги фактига даъвогар

фикрларининг тан олиниши сифатида қарамай, муҳокамани давом

эттиради; 3) исталган тараф эшитувга келмаганда ёки ҳужжатли

далилларни тақдим этмаганда, арбитраж суди муҳокамани давом

эттириши ва ўзида мавжуд бўлган далиллар асосида ҳал қилув қарорини

чиқариши мумкин.

Арбитраж судининг ўзига хос жиҳатларидан яна бири

низонинг

моҳиятига нисбатан қўлланиладиган нормалар ва уларни тарафлар

томонидан мустақил танлаш ҳуқуқининг мавжудлигидир.

Арбитраж суди низони тарафлар низонинг моҳиятига нисбатан

қўлланилиши учун танлаган ҳуқуқ нормаларига мувофиқ ҳал этади, яъни

тарафларнинг хоҳиши арбитраж суди учун мажбурий ҳисобланади. Агар

бошқача қоида кўрсатилмаган бўлса, бирор-бир давлатнинг ҳар қандай

ҳуқуқи ёки ҳуқуқ тизими кўрсатилгани унинг бир-бирига зид нормаларига

эмас, балки ушбу давлатнинг моддий ҳуқуқига бевосита ҳавола қилувчи

сифатида талқин қилиниши керак.

Арбитраж муҳокамаси якуний арбитраж ҳал қилув қарори чиқарилганда

ёки қуйидаги ҳолларда

арбитраж муҳокамасини тугатиш тўғрисида қарор

чиқарилганда тугатилади:

1) даъвогар ўз даъвосини қайтиб олса, агар

жавобгар муҳокама тугатилишига қарши эътирозлар билдирмаса ва арбитраж

суди жавобгарнинг низо узил-кесил ҳал қилинишидан қонуний

манфаатдорлигини тан олмаса; 2) тарафлар муҳокамани тугатиш тўғрисида

келишиб олса; 3) арбитраж суди бирор-бир бошқа сабабга кўра муҳокамани

давом эттиришни зарур эмас ёки имконсиз деб топса.

Шунингдек, қонунда арбитражнинг ҳал қилув қарорини тузатиш ва

шарҳлаш, арбитражнинг қўшимча ҳал қилув қарорини чиқариш ҳамда ҳал

қилув қарори устидан судга шикоят қилиш ва уни ижрога қаратиш тартиби
ҳам белгиланган.

Қонуннинг қабул қилингани: биринчидан, Ўзбекистонда низоларни

муқобил ҳал қилиш усули ҳисобланувчи ва оммавий аҳамиятга эга бўлган


background image

«ПЕРСПЕКТИВЫ РАЗВИТИЯ МЕЖДУНАРОДНОГО КОММЕРЧЕСКОГО

АРБИТРАЖА В УЗБЕКИСТАНЕ»

Сборник международной научно-практической конференции

165

функцияни амалга оширувчи фуқаролик жамиятининг муҳим институти

сифатида арбитраж муҳокамаси институтини ривожлантиришга;

иккинчидан, ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги тадбиркорлик

субъектлари, шу жумладан, инвесторларнинг ҳуқуқ ва қонуний

манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарурий ҳуқуқий шарт-шароитлар

яратишга; учинчидан, ташқи савдо ҳамда бошқа ташқи иқтисодий фаолият

турларини амалга оширишда шартномавий ва бошқа фуқаролик ҳуқуқий

муносабатлардан юзага келадиган низолар, корпоратив тусдаги низолар,

инвестициялар, интеллектуал мулк ва блокчейн технологиялар билан
боғлиқ низоларни кўришда тарафларнинг вақти ва харажатларини

қисқартиришни таъминлашга; тўртинчидан, халқаро тижорат арбитражи

соҳасида етук мутахассисларни, шу жумладан, иқтидорли ёшларни

тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни жаҳон андозаларига

мос равишда олиб боришга хизмат қилади.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов