Firibgarlik va kiberjinoyatlar sodir etilishini oldini olishdagi huquqiy
muammolar”
xalqaro konferensiya materiallari (2021-yil 5-oktyabr)
51
Anvarova Dildora Anvarovna
Adliya vazirligi huzuridagi Huquqiy siyosat tadqiqot instituti mas’ul xodimi
“FЕYK” XABARLARGA QARSHI KURASHISHNING
QIYOSIY-HUQUQIY TAHLILI
Anvarova Dildora Anvarovna
Senior researcher of the Research Institute of Legal Policy under the Ministry of Justice
COMPARATIVE AND LEGAL ANALYSIS
OF THE FIGHT AGAINST FAKE NEWS
Анварова Дилдора Анваровна
Ответственный сотрудник Исследовательского института правовой политики
при Министерстве юстиции
СРАВНИТЕЛЬНО-ПРАВОВОЙ АНАЛИЗ БОРЬБЫ
С ФЕЙКОВЫМИ НОВОСТЯМИ
Пандемия даврини ўз бошидан кечирган дунё аҳолиси яъни ахборот
истеъмолчилари учун интернет жаҳон ахборот тармоғи ва ижтимоий
тармоқлар кундалик турмуш тарзининг бир қисмига айланиб бўлган.
Карантин шароитида яшашни ўрганган аҳоли томонидан интернет ва
ижтимоий тармоқлар орқали уйдан ёки офисдан чиқмай туриб
харидларни амалга ошириш, масофавий ишлаш, шунингдек янгилик-
лардан сониялар ичида хабардор бўлиш имконияти мавжуд.
Smart Insights компанияси томонидан ўтказилган Global Social Media
Research Summary 2020 тадқиқоти натижаларига кўра интернет
фойдаланувчилари сони 6,054 млрд (дунё аҳолисининг 56 фоизи) кишига
етган бўлиб, бу ўтган 2019 йилга нисбатан 8 фоиз кўпдир. Ижтимоий
тармоқлар фойдаланувчилари сони 5,178 млрд кишини (дунё аҳолиси-
нинг 45 фоизи) ташкил этган бўлиб, бу 2019 йил билан солиштирганда
15 фоизга кўпдир. Дунё аҳолиси сони 7,5 млрддан ортгани ҳисобга
олинса, бу кўрсаткичлар Интернет ва ундаги ижтимоий тармоқлар фойда-
ланувчилари сони йилдан-йилга сезиларли равишда ўсиб бораётганини
билдиради.
Интернет ва ундаги ижтимой тармоқларнинг оммалашуви, вақт ва
макон тушунчаларига ёндашувнинг ўзгариши ва глобаллашув жараёни-
нинг кучайишидан баъзи бировлар бошқа мақсадда фойдаланмоқда.
Уларнинг баъзилари бу орқали пиар яратмоқчи бўлса, баъзилари
кимларнидир обрўсизлантиришни, аҳоли ўртасида ваҳима уйғотишни ёки
фирибгарлик қуролига айлантиришни мақсад қилган. Олиб борилган
Firibgarlik va kiberjinoyatlar sodir etilishini oldini olishdagi huquqiy
muammolar”
xalqaro konferensiya materiallari (2021-yil 5-oktyabr)
52
тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, Интернетда, хусусан, ижтимой
тармоқларда ҳар куни миллионлаб ёлғон хабарлар тарқатилади. Улар-
нинг оқибатлари ҳам турлича. Хусусан айрим фейк хабарларнинг
ишонарлилиги туфайли айрим шахслар фирибгарлик қурбонига айланиб
қолиш ҳолатлари ҳам кўпаймоқда.
Шу сабабли хорижий давлатлар Интернетда тарқатилаётган ёлғон
хабарларга қарши курашиш, уларнинг салбий оқибатларини бартараф
этиш бўйича қонунчиликка бир қатор ўзгартишлар киритмоқда.
Германияда
“Интернет” Жаҳон ахборот тармоғида ёлғон хабар
тарқалишига қарши курашишга қаратилган “Тармоқда қонунийлик
тўғрисида”ги Қонун (NetzDG) қабул қилинган. Қонунга кўра интернет-
манбалар фойдаланувчиларнинг шикоятларига, шу жумладан, ёлғон
хабар масалалалари бўйича мурожаатларга муносабат билдириши шарт.
Кимки шикоятни кўриб чиқишни рад этса ва тегишли чора кўрмаса, 50 млн
еврогача жарима билан жазоланади. Бунда субъектнинг жисмоний ёки
юридик шахс бўлиши аҳамиятга эга эмас.
Қонун асосан Интернет журналистикасида қонунийликни таъмин-
лашга қаратилган дейиш мумкин. Twitter тармоғидаги Titanic сатирик
журнали аккаунти мусулмонларга қарши изоҳ учун ҳуқуқбузар сифатида
блоклаб қўйилган. Бундай қарор қабул қилиш учун келиб тушган шикоят-
лар бўйича эътироз ва даъволар Федераль вазирликнинг эксперт бўлими
томонидан етти кунлик текширувлар давомида аниқланади ва қарор
қабул қилинади.
Буюк Британияда
Интернетдаги фейклар ва манипуляцияларга
қарши курашиш кенг тус олган. Facebook, Google ва Twitterда тарқа-
тилаётган хабарлар учун жарима жазосинин қўллаш масаласи кўтарил-
моқда. Ҳозирги кунда Буюк Британия ҳукумати томонидан интернет
тартибга солиш принципларини ўзида акс эттирувчи Рақамли хартия
қабул қилинган.
АҚШ Конгресси Сенати
томонидан 2017 йил 19 октябрда
“Адолатли реклама тўғрисида”ги Қонун (Honest Ads Act) қабул қилинган.
Қонунга биноан интернет-компаниялар ўзларида эълон қилинган тарғибот
(товар, иш ва хизматлар кўрсатишни) материаллари буюртмачилари
тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлган ҳужжат нусхаларини сақлаб
қўйишга мажбурдирлар.
Россия
Федерация Кенгашининг қуйи палатаси – Давлат Думаси
томонидан 2019 йилда интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали тарқати-
ладиган ёлғон хабарга қарши курашиш бўйича “Ахборот, ахборот
технологиялари ва ахборот ҳимояси тўғрисида”ги ва “Оммавий ахборот
воситалари тўғрисида”ги Федерал қонунларга ўзгартиришлар киритилди.
Фейк хабарларга қарши курашишда хорижий давлатлар қонун-
чилигига киритилаётган ўзгартишлар ёлғон хабар тарқатган журна-
листлар ва улар фаолият олиб борадиган оммавий ахборот воситаларига
нисбатан қаратилган. Улардан фарқли равишда Малайзияда 2018 йил
Firibgarlik va kiberjinoyatlar sodir etilishini oldini olishdagi huquqiy
muammolar”
xalqaro konferensiya materiallari (2021-yil 5-oktyabr)
53
апрелида “Ёлғон хабарларга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун қабул
қилинди. Қонуннинг 4-моддасида ёлғон хабар тарқатганлик учун
500
000 рингит (168 минг АҚШ доллари) ва 6 йилгача озодликдан маҳрум
қилиш жазоси белгиланган эди. Мазкур қонунда жавобгарлик субъекти
нафақат журналист ёки оммавий ахборот воситаси, балки жисмоний ҳатто
юридик шахсларнинг ҳам жавобгарлиги назарда тутилган. Орадан кўп
вақт ўтмай, яъни 2018 йилнинг август ойида мазкур қонун бекор қилинди.
Бунга жамоатчиликнинг Қонунга эътирози, ҳуқуқ ҳимоячиларининг
норозилиги сабаб бўлди. Уларнинг фикрича, қонун фуқароларнинг сўз
эркинлигига бўлган ҳуқуқини чеклашни кўзлаган.
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида интернет ва ижтимоий
тармоқларда тарқалувчи ёлғон хабарларга қарши курашувчи алоҳида
қонун ҳужжати мавжуд эмас. Лекин ахборот, ахборотлаштириш ва
реклама соҳаларини, оммавий ахборот воситалари фаолиятини тартибга
солувчи бир қатор қонун ҳужжатлари мавжуд. Шу сабабли ўрганилган
хориж давлатлари тажрибасидан келиб чиққан ҳолда мавжуд
қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш йўли билан вужудга
келган ҳуқуқ бўшлиқларини бартараф этиш мумкин. Хусусан Ўзбекистон
Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига белги-
ланган ўзгартиришларни киритган ҳолда “фейк” хабарларни яъни ёлғон
маълумотларни била туриб тарқатганлик учун жавобгарликни киритиш,
Жиноят кодекси 237-моддасига ёлғон хабар берганлик учун жавобгар-
ликни оғирлаштирувчи ҳолатлардан бири сифатида жиноят тўғрисида
берилган ёлғон хабар аҳоли ўртасида ваҳима ёки қўрқув чиқарган ёки
фирибгарлик мақсадида тарқатилган ҳолатларни киритиш мақсадга
мувофиқ.
Фойдаланилган адабиётлар:
1.
А. Румянцев “Немецкий закон о социальных сетях: нормативное
закрепление
технологического
оставания”
//
Сравнительное
конституционное обозрение // М.: 2019. – No 3 (130). – С. 27.
2.
А. Гуцалов “Опыт Великобритании в области цифровизации
культуры”// Прикладные исследования и разработки Номер: 006–2020//
Краснодар. 2020 г.
3.
А.Д. Щербаков “Fake News как объект уголовно-правовой
регуляции: опыт Малайзии” // Международное уголовное право и
международная юстиция. 2018. – № 4. – С. 18–21.
4. https://research.com/education/global-social-media-research
5. https://www.warner.senate.gov/public/index.cfm/the-honest-ads-act
6. https://cga.mos.ru/upload/medialibrary/83f/fz-ot-27.07.2006-_-149_fz-
_red.-ot-08.06.2020_.pdf