Оилавий тадбиркорликнинг ишсизлик даражасини пасайтириш, аҳоли даромадларини ошириш, ўрта мулкдорлар қатламини ўстириш орқали мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий барқарорликни таъминлашдаги иштирокини кенгайтириш иқтисодий тараққиётнинг долзарб йўналишларидан ҳисобланиши аниқланди. Оилавий тадбиркорликни янада ривожлантиришга мамлакатимиз раҳбарияти томонидан катта аҳамият қаратилмоқда. Жумладан, “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармони, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури кабилар шулар жумласидандир. Оилавий тадбиркорлик субъектларига йўналтириладиган молиявий ресурслар имтиёзли кредитлар кўринишида йиллик 14 фоиз ставкада берилиши кўзда тутилганлиги кўриб чиқилган. Ҳозирги шароитда маҳаллалар ҳудудида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича самарали чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, аҳолини ушбу йўналишдаги тадбиркорликка бўлган қизиқишини уйғотиш, қўллабқувватлаш ҳамда амалга оширишда ҳоким ёрдамчилари билан бир қаторда маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва мутахассислари томонидан жиддий ҳаракат талаб этилади.
Просмотров
Загрузок
hh-index
Цитаты
inLibrary — это научная электронная библиотека, построенная на парадигме открытой науки (Open Science), основными задачами которой является популяризация науки и научной деятельности, общественный контроль качества научных публикаций, развитие междисциплинарных исследований, современного института научной рецензии, повышение цитируемости узбекской науки и построение инфраструктуры знаний.
КОНТАКТЫ:
Республика Узбекистан, г. Ташкент, ул.Паркент 51, этаж 2