«Междисциплинарный диалог науки и общества
в эпоху экологических перемен»
201
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЖИНОЯТ ИШИНИ ТЎХТАТИБ
ТУРИШ ИНСТИТУТИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ
Шерзод Тухташев
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Коррупцияга қарши курашиш ва суд
-
ҳуқуқ масалалари қўмитаси раисининг
ўринбосари,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
E-mail: Sherzod062@mail.ru
Тошкент, Ўзбекистон
Маълумки ҳар бир ҳуқуқ нормасини мазмун моҳиятини чуқур англаш
учун аввало бу нормага қачон эҳтиёж туғилганлиги, унинг келиб чиқиш
манбасини ўрганиш мақсадга мувофиқ бўлади. Жиноят ишини тўхтатиш
институтининг ҳам жиноят процессининг ҳар қандай мустақил институти
сифатида ўзининг тарихий ривожланишига эга эканлиги маълум бўлди.
Тарихдан маълумки, эрамизнинг VII –VIII асрларига қадар Ўзбекистон
ҳудудида мавжуд бўлган қадимги давлатларда жиноят ва жазо тизими
асосан одат нормалари ва зардуштийлик динига таянган ҳолда тартибга
солинган.
VIII асрдан то XIX аср ўрталарига қадар бўлган даврда эса жиноят ва
жазо одат нормалари билан биргаликда, шариат нормалари билан тартибга
солинган.
XIX аср ўрталарида ҳозирги Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Қўқон
ва Хива хонликлари ҳамда Бухоро амирлиги мавжуд бўлган.
ХХ асрнинг бошларига қадар юртимиз ҳудудларида жиноий
-
процессуал муносабатлар аниқ қонунлар билан эмас, балки ислом ҳуқуқи
нормалари ёки бошқа турдаги умумий нормалар билан тартибга
солинганлиги туфайли жиноят ишини қўзғатиш, жиноят ишини
қўзғатишни рад этиш, дастлабки терговни тўхтатиш деган тушунчалар
мавжуд бўлмаган. Фақатгина ижтимоий хавфли қилмиш содир этган
шахсни қозилар ихтиёрига олиб келишдан аввал воқеага ойдинлик
киритиш учун қисқа муддатли аниқлаштириш ишлари бўлган [1].
Россияда XIX асрнинг 50
-
60 йилларида амалга оширилган суд
-
ҳуқуқ
ислоҳотлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хонликлар Россия
империяси томонидан босиб олинганидан кейин Туркистон ўлкасига ҳам
сингдирилган.
Б.Исмоиловнинг ёзишича, Туркистон ўлкасида 1864
-
йилги Жиноят
судлов ишларини юритиш низомининг жорий қилиниши, терговни
юритишни тўхтатиш ҳамда айбланувчиларни қидириб топиш билан
ҳаракатлар Туркистон ҳудудида шаклланганлигини кўрсатади [2]. Низомга
«Междисциплинарный диалог науки и общества
в эпоху экологических перемен»
202
мувофиқ, иккита асос келтирилган бўлиб, биринчиси, айбланувчи
номаълум бўлганда уни ҳудудлар бўйича қидириб топиш, иккинчиси,
айбланувчининг руҳий ҳолатини бузилиши билан ифодаланган. Эътиборга
молик томони шундаки, келтирилган таҳлиллар натижасида суриштирув
ва дастлабки терговни тўхтатишнинг асосларининг шаклланиши шу
низомга бориб тақалар экан.
Шундан келиб чиқиб тадқиқот мавзусини ўрганиш XIX аср, аниқроғи
1864 йилги “Жиноят судлов ишларини юритиш низоми [3]”га бориб
тақалади деб айта олишимиз мумкин.
Сабаби айнан мазур низомда жиноят ишлари юритилишига нисбатан
"тўхтатиш" жумласи биринчи марта ишлатилган. Лекин, жиноят ишини
тўхтатишга бағишланган нормалар тизимлаштирилмасдан, низомнинг
турли бўлимларида (27
-28, 276-277, 352, 386, 529, 542, 846-852, 1089-1090
ва бошқалар) келтириб ўтилган [4].
Россия томонилан мустамлакага айлантирилган Туркистон ўлкасини
бошқаришга оид дастлабки ҳуқуқий ҳужжат 1865 йилда қабул қилинган
бўлиб, “Туркистон ўлкасини бошқариш тўғрисидаги вақтинчалик Низоми”
бизнинг ҳудудда рус империяси судловини жорий қилишнинг умумий
шартлари, тамойиллари, татиби ва шаклларига тааллуқли бўлган норматив
кўрсатмаларни белгилаб берганди [5].
Умуман низомда жиноят ишини тўхтатишнинг иккита асоси
келтирилган:
Биринчи асос, айбланувчининг қаерда эканлиги номаълум бўлиши
ёки яширинганлиги бўйича, суд терговчиси қарори ёки прокурорнинг
ташаббуси билан ишнинг ҳолати асосида айбланувчи яширинганлигига
қараб ҳудудлар бўйича қидирув эълон қилган [5].
Иккинчи асос бўйича айбланувчининг жиноят содир этгандан кейин
руҳий ҳолатининг бузилиши, яъни ақли норасолик ҳолати билан
изоҳланган. Низомнинг 356
-
моддасига биноан, суд айбланувчининг руҳий
ҳолатини нозир ёки 2 нафар шифокор орқали гувоҳлантириш ўтказган
.
Айбланувчининг руҳий ҳолати бузилиши жиноят содир этган пайтда
вужудга келган бўлса, суд иш юритишни тугатиш масаласини кўради ёки
жиноят содир этганидан сўнг айбланувчида руҳий бузилиш пайдо бўлса,
иш суд томонидан тўхтатилади ҳамда тергов ва суддан яшириниш
ҳолатларининг олдини олиш мақсадида эҳтиёт чорасини кўриши лозим
бўлади (Низомнинг 416
-423-
моддалари) [5].
1922 йилги РСФСР ЖПКнинг қабул қилиниши, илгари қабул қилинган
процессуал қонунчиликни тартибга солувчи декретлар ва буйруқлар ҳамда
бошқа ҳужжатларни ўз
-
ўзидан бекор бўлишига олиб келган.
РСФСРнинг мазкур кодекси Туркистон АССР ҳудудида ҳам амалда
бўлган. Туркистон РСФСР МИҚ IV съезди 1922 йил 1 январдан Туркистон
«Междисциплинарный диалог науки и общества
в эпоху экологических перемен»
203
АССРда ҳам мазкур кодексни жорий қилиш хусусида қарор қабул қилган [6].
Ушбу Кодекс таҳлили шуни кўрсатадики, унда ҳам жиноят ишини
юри
-
тишни тўхтатиш институти етарли даражада тартибга солинмаган,
яъни алоҳида модда ва боб келтириб ўтилмаган.
Лекин, ушбу ЖПКнинг 200
-
моддасида агар тўпланган маълумотлар ва
ўтказилган экспертиза айбланувчининг унга тегишли бўлган жиноят содир
этиш пайтидаги ёки жиноят содир этилганидан кейин пайдо бўлган ақлдан
озган ҳолатини аниқласа, терговчи ўз хулосаси билан ишни тузалиб
кетгунга қадар тўхтатиб туриш тўғрисида қарор чиқариши белгиланган.
Бундан ташқари, ишни тўхтатишга асос бўлувчи иккинчи ҳолат
сифатида айбланувчининг қаерда эканлиги номаълум бўлганда, унга
нисбатан қидирув эълон қилиниши мумкинлиги Кодекснинг 132
-
моддасида ўз аксини топган [7].
РСФСРда 1923 йил 15 февралда янги таҳрирда Жиноят
-
процессуал
кодекси қабул қилинса ҳам, ушбу кодекснинг мазмуни олдинги Жиноят
-
процессуал кодексдаги жиноят ишини тўхтатиш институтини ўзгаришсиз
қолдирган. Аксинча, бу кодексда айбланувчи тариқасида жалб қилиниши
лозим бўлган шахс аниқланмаган тақдирда жиноят ишини тугатиш
кераклиги нормаси кодекснинг 7
-
бобда мустаҳкамланган [6].
1924 йил 28 февралда Бухоро ХСРда РСФСР ЖПК деярли ўзгаришсиз
қабул қилинди. Хоразм ХСРда РСФСР ЖПКда ҳам шундай ҳолат юз берган
[6]. Бошқа юридик адабиётларда ҳам жиноят ишини тўхта¬тиш билан
боғлиқ нормаларнинг мазмуни РСФСР ЖПКдаги нормалардан умуман фарқ
қилмагани хусусида ёзилган.
1926 йил 16 июнда Ўзбекистоннинг биринчи Жиноят
-
процессуал
кодекси қабул қилинган ва ўша йилнинг 1 июлдидан амалга киритилган.
Ушбу кодекснинг қабул қилиниши Туркистон АССР, Бухоро ва Хоразм ХСРда
РСФСР ЖПКларининг бекор бўлишига сабаб бўлди [8].
1926 йилги ЖПКда ҳам жиноят ишини тўхтатиш ва қайта тиклашни
тартибга солувчи алоҳида боб мавжуд бўлмаган ва иш юритишни тўхтатиш
ҳақида арзирли ўзгаришлар киртилмаган. Унда ҳам илгари назарда
тутилган тартибга кўра, икки асос билан жиноят иши тўхтатилган
.
Ва ниҳоят, жиноят ишини тўхтатиш ва қайта тиклаш институти
биринчи маротаба алоҳида боб сифатида Ўзбекистоннинг 1929 йил
29 июнда қабул қилиниб, шу йилнинг 1 августидан кучга кирган
иккинчи ЖПКда ўз аксини топган [9].
Мазкур кодекс олдинги кодексларга қараганда мазмунан фарқ қилган
ва унинг 6
-
боби “Дастлабки терговни тўхтатиш ва тугатиш” деб номланган.
Хусусан, ЖПКнинг 55
-
моддасида дастлабки терговни тўхтатиш
асослари белгиланган:
а) тергов қилинаётган шахснинг яшаш жойи ноаниқ бўлган тақдирда;
«Междисциплинарный диалог науки и общества
в эпоху экологических перемен»
204
б) унинг руҳий касаллиги ёки шифокор томонидан тасдиқланган
бошқа оғир касаллик ҳолатларида [9].
Жиноят ишини юритишни тўхтатиш ва қайта тиклаш институти
ривожланиш тарихининг янги босқичи 1959 йил 21 майдаги Ўзбекистон
ЖПК [10] да ўз аксини топди. Унда жиноят иши 3 та асос билан тўхтатилган.
ЖПК 168
-
моддасига кўра жиноят иши қуйидаги ҳолларда
тўхтатилган:
1)
айбланувчининг қаерда эканлиги номаълум бўлса;
2)
айбланувчи руҳий ёки бошқа оғир дард билан касал ётган бўлса ва
бу касаллик унинг терговга ва судга келишига имконият бермаса, бу ҳолат
давлат хизматидаги шифокор томонидан гувоҳлан¬тирилган бўлса;
3)
жиноят қилган шахснинг кимлиги аниқланмаган тақдирда иш
тўхтатилган.
Ушбу даврда жиноят ишини юритишни тўхтатиш институтини
салмоқли ривожлантириш мақсадида учинчи асос сифатида жиноят содир
этган шахснинг кимлиги номаълум бўлган асоси киритилган. Ушбу асос
илгари қабул қилинган (1922, 1926, 1929) процессуал кодексларда ишни
тугатиш учун асослардан бири ҳисобланган.
168-
модданинг 1 ва 3
-
бандларида кўрсатилган асослар бўйича
дастлабки тергов фақат уни ўтказиш муддати тамом бўлганидан кейингина
тўхтатилиши мумкин бўлган. Шу модданинг 2
-
бандида кўрсатилган
ҳолларда иш юзасидан ўтказилаётган тергов дастлабки тергов муддати
тамом бўлмасдан ҳам тўхтатилган.
Шунингдек, ушбу кодекснинг 169
-
моддасида жиноят иши Ўзбекистон
ССР ЖПКсида дастлабки тергов учун белгиланган муддат тугагунга қадар
терговчи айбланувчининг турган жойини аниқлаш учун барча зарур
чораларни кўриши шартлиги белгиланган бўлиб, агар айбланувчининг
турган жойи номаълум бўлса, терговчи зарурат туғилганда айбланувчига
қидирув эълон қилиши кўрсатиб ўтилди.
Кодекснинг 170
-
моддасида суд
-
медицина эксперти ёки психиатрия
эксперти айбланувчининг касали унинг терговга ва судга келишига
имконият бермайдиган оғир ва узоқ давом этадиган касаллик деб, лекин бу
касалнинг тузалиши мумкин деб топган тақдирда, жиноят иши бўйича
дастлабки тергов айбланувчи соғайгунча тўхтатилиши белгиланган.
Кодекснинг 171
-
моддасида жиноятни ким қилганлиги аниқланмаган
тақдирда, дастлабки терговни тўхтатиш белгиланган. Бунда тергов
ҳаракатларининг барчаси ўтказиб бўлинганидан кейин ҳам жиноятни ким
қилганлиги аниқланмаса, бундай ҳолда жиноят иши бўйича тергов ўтказиш
прокурорнинг рухсати билан тўхтатилган. Бундай ҳолларда тергов органи
бошқа идоралар билан ҳамкорликни амалга оширган [10].
Амалдаги 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Жиноят
-
процессуал
«Междисциплинарный диалог науки и общества
в эпоху экологических перемен»
205
кодекси да жиноят ишини юритишни тўхтатиш ва қайта тиклаш институти
алоҳида 4 та асосни ўз ичига олган.
ЖПК 364
-
моддасининг биринчи қисмида қуйидаги асослар берилган:
1) иш бўйича айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб
қилиниши лозим бўлган шахс аниқланмаган бўлса;
2) айбланувчининг қаерда эканлиги номаълум бўлганда;
3) айбланувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетган,
башарти унинг терговга келишини таъминлаш имконияти бўлмаса;
4) айбланувчи ишни юритишда унинг иштирок этишини истисно
этадиган оғир ва давомли, лекин даволаб бўладиган касалликка чалинган
ҳолларда тўхтатилади.
Амалдаги кодексимизда эса, терговни тўхтатиш учун асослар
бартараф этилганда ҳамда янги асос сифатида, иш бўйича айбланувчининг
иштирокисиз бажарилиши мумкин бўлган қўшимча тергов ҳаракатларини
ўтказиш зарурати туғилганда, жиноят ишини қайта тиклаш тартиби
киритилди.
Шундай қилиб, юқоридаги кодексларни ўрганиб таҳлил этган ҳолда,
бизнингча жиноят ишини юритишни тўхтатиш ва қайта тиклаш
институтининг ривожланиш тарихи бир неча босқичларни босиб ўтди:
биринчи босқич –
Илк давлатчиликдан VII
-
VII асрларгача бўлган давр,
Ўзбекистон ҳудудидаги мавжуд қадимги давлатларда жиноят ва жазо
тизими одат нормалари ва зардуштийлик динининг асосий манбасига
таянган;
иккинчи босқич –
Ислом ҳуқуқи амал қилган давр, яъни VIII асрдан то
ХIХ асрнинг охирига қадар бўлган давр, мамлакатимиз ҳудудидаги жиноят
ва жазо одат ҳуқуқи билан биргаликда, шариат нормалари билан ҳам
тартибга солинган;
учинчи босқич –
Чор Россияси томонидан қабул қилинган нормалар
амал қилган давр, яъни 1864 йилдан 1917 йилгача бўлган давр, Туркистон
ўлкасида Чор Россияси томонидан ишлаб чиқилган жиноят судлов
ишларини юритиш Низоми асосида амалга оширилган;
тўртинчи босқич –
Совет ҳуқуқи амал қилган давр, яъни 1917 йилдан
1991 йилгача бўлган давр, Совет давлатини шакллантириш даври жиноят
-
процессуал қонунчилигида тез
-
тез ва кўп сонли ўзгаришлар билан
тавсифланади;
бешинчи босқич –
1991 йилдан ҳозирги кунга бўлган давр, яъни
амалдаги Жиноят
-
процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар
натижасида суриштирув институти кириб келган.
Жиноят ишини юритишни тўхтатиш ва қайта тиклашга оид тартибга
солинмаган нормалар давр ўзгариши билан мустақил бир институтга
айланди. Шунга қарамасдан, бу институтни такомил¬лаштиришга
«Междисциплинарный диалог науки и общества
в эпоху экологических перемен»
206
эҳтиёжлар мавжуд. Хусусан, жиноят ишини юритишни тўхтатиш ва қайта
тиклаш асослари ва шартлари, қоидаларига амал қилиш ҳамда бу
институтни бир тизимга солиш, жиноят ишини юритишни тўхтатиш ва
қайта тиклаш институтини такомиллаш
-
тириш, унинг процессуал
жиҳатдан тартибга солиниши ҳозирда тергов ва суд амалиётида вужудга
келаётган
ҳамда
вужудга
келиши
мумкин
бўлган
турли
тушунмовчиликларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.
Казийских судов и к 1928 г. На территории УзССР они перестали
существовать с УзССР. –
1928.-
№9. –
С. 23.
2.
Исмоилов Б. Жиноят
-
судлов юритувида суд мустақилигининг
тарихий ривожланиш масалалари// Фалсафа ва ҳуқуқ. –
Тошкент, 2007.
-
№2. –
Б. 65
3.
Судебные уставы 20 ноября 1864., Устав уголовного
судопроизводства. с изложением рассуждений., на коих они основаны,
изданные Государственной канцелярией СПб., 1867.
4. Баҳронов Х. Мустамлакачиликдан –
мустақилликкача: Ўзбекистон
Республикаси жиноят –
процессуал қонунчилигининг ривожланиш тарихи
/ Масъул муҳаррир Ф.М. Мухиддинов. –
Тошкент: “Фалсафа ва ҳуқуқ”, 2007.
–
Б.13
-14.
5.
Российское законодательство Х
-
ХХ веков. Р76 Т.8. Судебная
реформа. –
М.: Юрид. лит., 1991. –
С. 147, 201.
6.
Абдумажидов Г. Развитие законодательства о расследовании
преступлений. –
Тошкент: Узбекистан, 1974. –
С.30.
7. Уголовно
-
процессуальный Кодекс РСФСР 1922 года.
8. Уголовно
-
процессуальный Кодекс УзССР: 1926. –
Самарканд: изд
-
во
при управ. Делами СНК УзССР, 1927.
9. Уголовно
-
процессуальный Кодекс УзССР: 1929. –
Самарканд:
издание УЗГОСИЗДАТА, 1929.
10. Ўзбекистон ССР Жиноят
-
процессуал кодекси.
-
Тошкент:
Ўздавнашр, 1959.
