Судлар фаолиятига замонавий ахбороткоммуникация технологияларини жорий этишнинг ўзига хос жиҳдтлари

CC BY f
123-130
7
6
Поделиться
Кадиралиев, С. (2022). Судлар фаолиятига замонавий ахбороткоммуникация технологияларини жорий этишнинг ўзига хос жиҳдтлари. Цифровизация деятельности судов: текущие и перспективные задачи, 1(1), 123–130. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/digitalization-activity-courts/article/view/16607
С Кадиралиев, Ташкентский государственный юридический университет

преподаватель кафедры судов, правоохранительных органов и адвокатуры

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Сўнгги йилларда жадал суръатлар билан ривожланиш йўлидан бораётган республикамизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини тўлақонли таъминлаш муҳим вазифалардан бири бўлиб, давлатимиз раҳбари томонидан миллий қонунчилик орқали ушбу вазифани амалга ошириш йўналишлари белгилаб берилмоқда.


background image

123

С.Б.ҚОДИРАЛИЕВ

CLII

СУДЛАР ФАОЛИЯТИГА ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ-

КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ

ЭТИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲДТЛАРИ

Сўнгги йилларда жадал суръатлар билан ривожланиш йўлидан

бораётган республикамизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари,
қонуний манфаатларини тўлақонли таъминлаш муҳим вазифалардан
бири бўлиб, давлатимиз раҳбари томонидан миллий қонунчилик
орқали ушбу вазифани амалга ошириш йўналишлари белгилаб
берилмоқда. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш,
уларнинг қонуний манфаатларини тўлақонли таъминлашда суд
ҳокимияти органлари фаолияти алоҳида аҳамият касб этади. Шу
сабабли, тараққий этган давлатлар қаторидан муносиб ўрин
эгаллашни мақсад қилган республикамизда бошқа соҳалар қаторида
судлов тизими ҳам самарали ислоҳ қилинмоқда. Айни пайтда, суд
тизимида замонавий ахборот-коммуникациялар инфратузилмасини
яратиш, ахборот ресурслари ва ахборот тизимларини ишлаб чиқиш,
электрон ҳужжат айланиши тизимини жорий этиш ҳамда суд
органлари вебсайтлари орқали фуқароларга интерфаол хизматларни
кўрсатиш республикамизда суд органларида амалга оширилаётган
инновацияларнинг асосини ташкил этади. Шунингдек, судлар
фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини
жорий этишнинг асосий вазифаларидан бири судлар фаолиятининг
очиқлигини, шаффофлигини ва тезкорлигини таъминлаш, судларда
иш юритиш сифатини ва аҳолининг одил судловга эришиш
даражасини оширишдан иборат.

Биз йигирма биринчи асрнинг иккинчи ўн йиллигини

якунладик. Янги минг йилликка чинакам ютуқ ва ўзгаришлар билан
қадам қўйдик. Айта оламизки, уч аср ёки ундан олдинроқ бошланган
саноат инқилоби, саноатлашган дунё ўз ўрнини ахборот асрига
бўшатиб берди. Шубхасиз, бошланғич босқичида бўлган ушбу
ахборот асри саноат инқилоби каби бутун дунёга сезиларли таъсир
қила олади. Алоқа воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ
ҳаражатларнинг пасайиб бориши нафақат ривожланган мамлакатлар
учун, балки ривожланаётган давлатлар учун ҳам кўплаб имкониятлар

CLII

Тошкент давлат юридик университеты Суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва

адвокатура кафедраси ўқитувчиси


background image

124

яратмоқда.

Гувохи бўлаётганимиз йилдан-йилга ривожланиб бораётган

замонавий ахборот-коммуникация технологиялари улардан ҳар
қандай тизимда фойдаланиш кўплаб қулайликлар яратишини
исботлади. Судлов фаолиятига ҳам бундай технологияларнинг
жорий этилиши фуқароларнинг суд билан боғлиқ ишларини тез ва
қулай, ортиқча сарсонгарчиликсиз амалга ошириш, судга мурожаат
қилган фуқаронинг вақтини тежаш имконини бермоқда. Бироқ,
технологиянинг ривожи суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар
учун фақатгина ижобий натижалар келтирмади. Замонавий ахборот
коммуникация

воситаларининг

ҳаракатга

келтириш

ва

фойдаланишнинг асосини ташкил этувчи Интернет, ҳар бир фаолият
соҳасига қулайлик олиб кириш билан бирга, салбий томонларини
ҳам намойиш этди. Интернет эркин ва самарали тартибга солинмаган
мулоқотга имкон бериш орқали сўз эркинлигини оширса-да, бу
кўплаб жиноятчилик турларини содир этишни енгиллаштирди.
Болалар порнографиясини тарқатиш, фирибгарлик, қимор ўйинлари,
шантаж ва кибер таъқиблар шулар жумласидандир. Хатто, Интернет
орқали қотилликка даъват этиш ҳолатлари ҳам содир бўлмоқда

CLIII

.

Юқорида ахборот коммуникация воситаларининг судлар

фаолиятига ижобий таъсир этишига тўхталиб ўтдик. Шу ўринда
савол

туғилади.

Судларни

рақамлаштириш

унинг

қайси

фаолиятларига ижобий таъсир эта олади ? Аввало, маълумотлардан
кенг доирада фойдаланиш, яъни уларнинг суд органлари ўртасида
эркин айланиши, қонунлардан фойдаланиш имкониятларининг
бирмунча яхшиланиши, суд процессларини қайд этиб бориш, суд
ишларини бошқариш ҳамда назоратини амалга ошириш, фаолиятдан
ажралмаган ҳолда таълим олиш ва энг асосийси суд ҳокимияти
органлари ўртасида турли масалалардаги алоқалар шулар
жумласидандир.

Ривожланган дунё давлатларида кўп йиллардан бери суд

ҳокимияти

фаолиятида

замонавий

ахборот

коммуникация

технологияларини қўллаб келишмоқда.

Америка Қўшма Штатларини суд фаолияти электрон шаклини

қўллашнинг бошловчиси ва электрон ҳукумат ғоясининг асосчиси
деб аташ мумкин. Америка Қўшма Штатларидаги электрон суд
тизими PACER (Public Access to Electronic Records) тизимига
асосланган. Тизим жуда кенг функцияларга эга. Имкониятларга

CLIII

Interights Bulletin, Volume 12 No. 3 Page 1.


background image

125

тизимдаги ҳужжатларни юклаб олиш ва чоп этиш, суд мажлисидаги
аудио ёзувларни кўриб чиқиш, ишнинг ҳолатини кузатиш каби
функциялар киради. Буларнинг барчаси туну-кун кириш имконияти
доирасида амалга оширилади. Тизим шунингдек, иш бўйича тўлиқ
маълумотларни тақдим этади, масалан томонларнинг ва суд
мажлисининг бошқа иштирокчиларининг исми, ишнинг рақами,
тарафларнинг процессуал ҳаракатлари, бошқа тарафлар томонидан
тақдим этилган ҳужжатлар, иш бўйича суд қарорлари ва буйруқлари,
шунингдек ишнинг ҳозирги ҳолати. Ушбу тизимнинг қулайлиги
шундан иборатки, у ишни тарафларнинг исм -шарифлари, низонинг
моҳияти, шунингдек ишни кўриб чиқаётган суд ҳақидаги
маълумотларни қидириш имкониятини беради. Фойдаланувчи ушбу
тизимда тақдим этилган барча маълумотларни кўриши, қоғозга
чиқариб олиши, нусхалар олиши мумкин. Шунингдек, ташқи
қурилмаларга юклаб олиш имконияти ҳам мавжуд. Бироқ, у ёки бу
ҳужжат тизимда бўлмаслиги, ҳали юкланмаган бўлиши мумкин.
Бундай вазиятларда суд тарафга унинг нусхасини тақдим қилиши
керак бўлади.

Юқорида номлари келтирилган тизим 2010 йилда сезиларли

даражада янгиланганига эътибор қаратиш мумкин. Шу вақтдан
бошлаб у суд мажлислари аудио ёзувларининг кенг маълумотлар
базаларига эга бўлишни бошлади. Ушбу тартиб роман суд
конференцияси ташаббуси билан қабул қилинган бўлиб, у ўтган
йиллар тажрибасини таҳлил қилиш асосида фойдаланувчиларнинг
ушбу маълумотларга бўлган алоҳида эҳтиёжлари сабабли ишда
иштирок этувчиларга аудио маълумот бериш зарур деган хулосага
келишди. Шу билан бирга, бундай маълумотларга киришни
таъминлаш танлов асосида амалга оширилади, яъни бундай
маълумотлар умумий кириш учун очиқ эмас. Тегишли суд раиси эса
ҳар қандай суд мажлисининг аудио ёзувлари билан танишиш
масаласини мустақил равишда ҳал қилади.

Америка Қўшма Штатларининг барча судлари электрон ариза

бериш учун CM/ECF тизимидан фойдаланадилар. Тизим федерал
судлар ўзаро алоқада бўлган асосий электрон платформадир. Ушбу
тизим тарафларга, уларнинг вакилларига, адвокатларга Интернетдан
фойдаланган ҳолда тўғридан-тўғри судга ҳужжатларни тақдим этиш
имкониятини беради ва судларга ўзларининг файлларини сақлаш ва
бошқариш ҳамда уларга доимий кириш ҳуқуқини беради. Тизимдан
фойдаланиш учун сизга фақат стандарт ускуналар керак бўлади:
компютер, Интернетга кириш имконияти, шунингдек PDF (Portable


background image

126

Document Format) форматидаги ҳужжатлар билан ишлайдиган
дастурий таъминот тўплами

1

шулар жумласидандир.

Қўшма Штатлардаги судларни рақамлаштириш билан боғлиқ

масалаларда шуни ҳам таъкидлаш керакки, электрон суд
дастурларидан фойдаланиш бўйича кўплаб ўқув материаллари
мавжуд бўлиб, улар ўз навбатида ушбу турдаги электрон
тизимлардан фойдаланишда профессионал кўникмага эга бўлмаган
одамлар учун тақдим этади

CLIV CLV

. Юқорида айтиб ўтилган PACER

тизими доимий равишда турли хил хизматлар билан тўлдирилмоқда
ва ҳозирда унинг мобил версияси ҳам мавжуд. Юқоридагилардан
келиб чиқиб, айтишимиз мумкинки, АҚШда электрон одил судловни
амалга ошириш узоқ тарихга эга, бу мамлакатни ҳақиқатан ҳам суд
жараёнларида нафақат техник воситалардан фойдаланишга қадам
қўйган дастлабки давлатлардан бири, балки электрон суд
фаолиятини ривожлантириш даражаси ва сифати бўйича ҳам этакчи
деб аташимиз мумкин.

Германия - бу электрон суд амалиёти тажрибасини ўрганиш

мумкин бўлган бўлган яна бир мамлакат. Г ерманияда электрон суд
тизимининг ишлаши учун энг муҳим восита бу электрон суд ва
маъмурий почта қутиси ҳисобланади^ОУР). Ушбу тизимдан
фойдаланиш учун фойдаланувчи шахсий компютерида "Электрон
суд ва маъмурий почта қутиси" махсус дастурини ўрнатиши керак.
Дастур мутлақо бепул ва техник воситага осонлик билан ўрнатиш
мумкин. Дастур муваффақиятли маъмурий ислоҳотлар натижасидир
ва мамлакатдаги электрон суд қонунчилигининг янги қоидаларини
амалга оширишга ёрдам беради.

Германия қонунчилигига мувофиқ, илмий-техник алоқа

воситалари аҳоли ва давлат аппарати ўртасида самарали ҳуқуқий
ахборот

оқимини

таъминлаши

шарт.

EGVP

тизими

фойдаланувчиларга кеча-кундуз суд ахборот ресурсларидан
фойдаланиш, маълумотларни ишончли узатиш, криптографик
механизмлардан фойдаланган ҳолда хавфсиз алоқа, файлларни
электрон тарзда қайта ишлаш, электрон почта хабарларини
автоматик қабул қилиш ва барча аккредитация қилинган имзо
карталарини қўллаб-қувватлаш каби имкониятларни тақдим

CLIV

Proposed amendment to the federal rules of appellate procedure // Официальный сайт

судебной

системы

США.

URL:

http://www.uscourts.gov/Viewer.aspx?doc=/uscourts/RulesAndPolicies/rules/AP_25.pdf

CLV

Proposed amendment to the federal rules of appellate procedure // Официальный сайт

судебной

системы

США.

URL:

http://www.uscourts.gov/Viewer.aspx?doc=/uscourts/RulesAndPolicies/rules/AP_25.pdf


background image

127

этади

CLVI

.

Судлов фаолиятининг процессуал қоидалари суд жараёнининг

хавфсизлиги ва шаффофлигини таъминлашга қаратилган турли
талабларни ўз ичига олади. Электрон хабарларни тақдим этиш
хавфсизлиги ва махфийлигини таъминлаш судлардан тегишли
техник ва ташкилий чораларни талаб қилади. Судга тақдим этилган
барча ҳужжатлар электрон рақамли имзо ёрдамида тасдиқланиши
керак, у масъул шахснинг ҳақиқийлигини кафолатлайди ва қўлда
ёзилган имзо ўрнини босади. Германия судларининг веб-сайтлари
фойдаланувчига уларнинг ҳар бирида суд процедуралари қоидалари
билан танишишга ёрдам берадиган зарур маълумотлар билан
тўлдирилган. Суд қарорлари расмий веб-сайтларда ҳам эълон
қилинади ва кенг доирадаги одамлар учун очиқдир.

Шуни таъкидлаш керакки, Германия электрон ҳуқуқий

ресурслардан фойдаланган ҳолда, биринчи навбатда, одил судловни
бутун аҳоли ва ҳар бир инсон учун очиқ қилишни мақсад қилиб
қўйган. Масалан, судларнинг ва бошқа юридик ташкилотларнинг
веб-сайтларида тақдим этилган маълумотлар аҳоли учун қонуний ва
кўпинча тушунарсиз атамалар билан тўла бўлган мураккаб "ҳуқуқий"
тилда эмас, балки аҳолига тушунарли бўлган оддий тилда тақдим
этилади. Ушбу ёндашув, шубҳасиз, ташқаридан ҳуқуқий ёрдамни
жалб қилмасдан аҳолига ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишни тўлиқ
амалга оширишга имкон беради. Бундан ташқари, сайтларда
ногиронлар учун махсус маълумотлар мавжуд, улар учун маълумот
имо-ишоралар орқали амалга ошириладиган видео материалларда
берилган.

Мустақил республикамизда ҳам судларни рақамлаштириш,

одил судлов самарадорлигини оширишга қаратилган кўплаб
ўзгаришлар

амалга

оширилмоқда.

Хусусан,

Ўзбекистон

Республикаси Президенти томонидан 2017 йил 30 августда қабул
қилинган “Судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация
технологияларини жорий этишни янада такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3250-сонли қарорини алоҳида кўрсатиб
ўтиш лозим. Ушбу қарор асосида судлар фаолиятида ахборот-
коммуникация технологияларини қўллаш билан боғлиқ масалаларда
кўплаб ижобий ўзгаришларга эришилди. Жумладан:

судларга масофадан туриб мурожаат қилиш имконияти

CLVI

Elektronisches gerichts- und verwaltungspostfach // Официальный сайт EGVP. URL:

http://www.egvp.de/beh_allgemeine_info/index.php


background image

128

яратилди;

видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланиш орқали суд

мажлисида иштирок этиш мумкинлиги белгиланди;

судлар томонидан кўриладиган ишларни судьялар ўртасида

автоматик тақсимлаш тизими жорий этилди;

суд якуний хулосаларини Интернет тармоғида омма эътиборига

ҳавола этиш ҳамда ижро ҳужжатларини ахборот технология
воситаларидан фойдаланиб электрон шаклда юбориш имконияти
яратилди.

Ушбу

ўзгаришларниниг

ижобий

натижасини

янада

мустаҳкамлаш, судлов фаолиятини янада такомиллаштириш ва унга
замонавий ахборот-коммуникация воситаларини кенг жорий этиш
мақсадида 2020 йил 3 сентябрь санасида Ўзбекистон Республикаси
Президентининг

“Суд

ҳокимияти

органлари

фаолиятини

рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул
қилинди. Қарорда судда ишларни кўриб чиқиш жараёнида вазирлик
ва идоралар билан маълумот алмашинуви асосан қоғоз шаклида
амалга оширилаётганлиги таъкиланди. Ўз ўзидан бундай тартибнинг
амалда бўлиши кўрилаётган иш бўйича якуний қарор чиқариш учун
кўпроқ муддат талаб этиб, судлар томонидан низоли вазиятларни
тезроқ ҳал этиш ҳамда суд томонидан кўриб чиқиладиган ишлар
ҳажмининг кўпайиб кетишини олдини олишга тўсқинлик қилмоқда.
Бундан ташқари, мазкур қарор асосида судлар томонидан фуқаролар
ва тадбиркорларга кўрсатиладиган интерактив хизматлар турини
кенгайтириш ҳам назарда тутилди.

Юқоридаги ҳолатларни бартараф этиш мақсадида ушбу ҳужжат

билан судлар фаолиятини рақамлаштиришнинг кейинги босқичдаги
вазифалари белгиланди. Хусусан, фуқаролар ва тадбиркорларга кенг
имконият ва эркинлик яратиш учун уларга кўрсатиладиган
интерактив электрон хизматлар турлари кенгайтирилади, ҳар бир
мурожаатни кўриб чиқиш жараёнини онлайн кузатиб бориш
таъминланади, суд биноларида интерактив хизматлардан эркин
фойдаланиш имконияти жорий этилади, шу билан бир қаторда
судьялар ҳамжамияти фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини
таъминлаш мақсадида махсус ахборот дастурлари жорий этилади.
Қарорда тарафлар учун суд қарорларини онлайн тарзда олиш
имкониятини яратиш ҳам белгиланган бўлиб, бу фуқароларнинг
вақтини тежаб, қўшимча қулайлик яратишга хизмат қилиши
кутилмоқда.

Қарор асосида судларни рақамлаштириш билан боғлиқ яқин


background image

129

келажак учун жуда катта марра олинди, 2020-2023 йилларда
қуйидаги суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш
дастури тасдиқланди.

Апелляция ва кассация инстансияси судларида ишларни

судялар

ўртасида

автоматик

равишда

тақсимлаш,

барча

иштирокчиларни суд мажлисларининг вақти ва жойи ҳақида SMS
хабар орқали бепул асосда хабардор қилиш, суд қарорларини
тарафларга онлайн тарзда, уларнинг илтимосномаси бўйича эса қоғоз
шаклида тақдим этиш, судлар фаолиятида, шу жумладан, фуқаролар
ва тадбиркорларга одил судловга эришишда қулайлик яратиш
мақсадида 10 га яқин интерактив хизматлар кўрсатишни йўлга
қўйиш, суд ишларини давлат архивига электрон шаклда топшириш
ва қабул қилиш каби вазифаларнинг белгиланиши миллий судлов
тизимимизда фуқароларга енгиллик яратиш учун яна бир катта янги
қадам ташланганини англатмоқда.

Судлов тизимини рақамлаштириш фаолияти ва тажрибасини

кўриб чиққан давлатларимиз томонидан замонавий ахборот
коммуникация воситалари орқали суд билан боғлиқ ишларини
амалга оширишда фуқароларга кўплаб имкониятлар яратилганини
кўришимиз мумкин. Айниқса, бундай воситалардан фойдаланишда
фуқароларнинг қийинчиликка дуч келмаслиги, улар учун тушуниш
қийин бўлган вазиятлар юзага келмаслиги учун ижобий чоралар
кўрилган. Ҳақиқатан ҳам, ахборот инқилоби давлатнинг барча
аҳолисини қамраб ололмайди. Судга манфаатларини ҳимоя қилишни
сўраб турли ёшдаги ва замонавий ахборот технологияларидан
фойдаланиш кўникмаси турлича бўлган фуқаролар мурожаат
қилиши табиий. Технология судлар фаолиятиги жалб этилса-ю,
лекин фуқаро ундан самарали фойдалана олмаса, ислоҳотдан
кўзланган мақсадга етиб бўлмайди. Шу сабабли ҳам, электрон суд
дастурларидан фойдаланиш бўйича кичик хажмдаги йўриқномалар,
брошюралар тайёрлаш ва уларни суд биносига келган фуқарога
бепул тарқатиш, фуқароларнинг рақамлашаётган судлов фаолиятида
муҳим иштирокини таъминлашга ўз хиссасини қўшган бўлар эди.

Сўнгги йилларда суд ҳокимияти органлари фаолиятида амалга

оширилаётган туб ўзгаришлар уларнинг давлат бошқаруви,
фуқаролар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдаги
ўрнини янада мустаҳкамлади. Фуқароларнинг судлар фаолиятига
нисбатан ишончини ошириш, уларни рози қилиш асосий мақсад
эканлиги инобатга олиниб, қонунчиликда ҳам шу йўналиш бўйича
ижобий ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Мазкур қарор ҳам судлар


background image

130

фаолиятини янада такомиллашишига, фуқаролар муаммоларини
осонлик билан ҳал этилишига замин яратади. Барчамизга маълумки,
ушбу ўзгаришларнинг амалда тўлақонли ижро этилиши қарордан
кўзланган аниқ мақсадга етишда муҳим ҳисобланади. Бунинг учун
аввало, фуқаролар ҳам мазкур ўзгаришлар билан танишиб, ўз
ҳуқуқларини билган ҳолда қарор ижросини амалга оширишда
иштирок этиши лозим. Ишонамизки, бу каби ўзгаришлар суд
ҳокимиятини фуқаро ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги ролини янада
оширади.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Неъматов, Жасур. "Purpose and features of methodology for

interrogation in criminal proceedings." Общество и инновации 1.2
(2020): 251-259.


Х.З.КУЧКАРОВ

CLVII

ЖИНОЯТ ИШЛАРИНИ ЮҚОРИ ИНСТАНЦИЯ СУДЛАРИДА

ҚАЙТА КЎРИШНИНГ ПРЕДМЕТИ

Юртимизда сўнгги йиллар давомида суд-ҳуқуқ соҳасини

демократлаштириш ва либераллаштириш, суд ҳокимиятининг
фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш,
одил судлов самарадорлигини оширишда янада тўлиқ намоён
бўлади.

Юртбошимиз таъкидлаганидек, бугунги кунда суд-ҳуқуқ

соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ушбу тизим фаолиятини
сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга, эл- юртимизнинг одил
судловга бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга қаратилгани
билан айниқса муҳим аҳамиятга эгадир.

1

Дарҳақиқат, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар

самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва
жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизни
модернизация

қилиш

ҳамда

ҳаётнинг

барча

соҳаларини

либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни амалга оширилди.

М.Х.Рустамбаев таъбирича, мамлакатимизни демократик

CLVII

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети Жиноий-ҳуқуқий фанлар

кафедраси профессори, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори, доцент

Библиографические ссылки

Неъматов, Жасур. "Purpose and features of methodology for interrogation in criminal proceedings." Общество и инновации 1.2

(2020): 251-259.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов