Фуқароларнинг сайловга оид ҳуқуқларини маъмурий судларда ҳимоя қилиш мехнизмини такомиллаштириш муаммолари

CC BY f
212-216
0
Поделиться
Ражабова, К. (2022). Фуқароларнинг сайловга оид ҳуқуқларини маъмурий судларда ҳимоя қилиш мехнизмини такомиллаштириш муаммолари. Цифровизация деятельности судов: текущие и перспективные задачи, 1(1), 212–216. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/digitalization-activity-courts/article/view/16632
К Ражабова, Ташкентский государственный юридический университет

аспирант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Маълумки, ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этишда қонун устуворлиги ва адолатни таъминлаш энг муҳим вазифа бўлиб, ушбу жараёнлар давомида мустақил суд тизимининг ўрни ниҳоятда муҳим ҳисобланади. Давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганидек, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш орқали халқимизнинг суд тизимига бўлган ишончини қатъий мустаҳкамлаш, судни том маънода “Лдолат қўрғони”га айлантириш зарур. Зеро адолат халқимизнинг тинч ва фаровон ҳаёти бош мезони, инсонпарварликнинг асосий манбаидир


background image

212

Список литературы:

1.

Неъматов, Жасур, and Бектурсун Муродкосимов. "Судлар

фаолиятини

рақамлаштириш–Ўзбeкистоннинг

халқаро

рейтинглардаги ўрнини яхшилашга хизмат қилади." Актуальные
вопросы

и

перспективы

цифровизации

судебно-правовой

деятельности 1.01 (2022): 131-138.

К.Қ.РАЖАБОВА

1

ФУҚАРОЛАРНИНГ САЙЛОВГА ОИД ҲУҚУҚЛАРИНИ

МАЪМУРИЙ СУДЛАРДА ҲИМОЯ ҚИЛИШ МЕХНИЗМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МУАММОЛАРИ

Маълумки, ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини

барпо этишда қонун устуворлиги ва адолатни таъминлаш энг муҳим
вазифа бўлиб, ушбу жараёнлар давомида мустақил суд тизимининг
ўрни ниҳоятда муҳим ҳисобланади. Давлатимиз раҳбари
Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганидек,

фуқароларнинг

ҳуқуқ

ва

эркинликларини ҳимоя қилиш орқали халқимизнинг суд тизимига
бўлган ишончини қатъий мустаҳкамлаш, судни том маънода “Лдолат
қўрғони”га айлантириш зарур. Зеро адолат халқимизнинг тинч ва
фаровон ҳаёти бош мезони, инсонпарварликнинг асосий
манбаидир

266 267

.

“Янги Ўзбекистон стратегияси” асарида давлатимиз раҳбари

томонидан

суд

тизимисини

янада

такомиллаштириш

ва

мустаҳкамлаш, адолатли судловдан фойдаланиш имконини ошириш
назарда тутувчи қатор вазифалар ўрнатилди. Хусусан, маъмурий
судлар томонидан оммавий, моддий ҳуқуққа оид ишлар ҳам кўриб
чиқилаётганини инобатга олиб уларнинг мақомини янада оширишга

266

Тошкент давлат юридик университеты магистранти

267

Суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи,

муаммолар ва истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши
[13.06.2017, Тошкент шаҳри] // URL:[ https://president.uz/oz/lists/view/645]


background image

213

зарурати таъкидланди

268

.

2021 йил май ойида Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик

ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича
бюроси томонидан берилган тавсиялари

1

асосида киритилган сайлов

қонунчилигига ўзгартириш ҳам айнан маъмурий судлар фаолияти
билан боғлиқ бўлиб, киритилган ўзгартиришга асосан Марказий
сайлов комиссиясининг сайлов комиссиялари ҳаракатлари ва улар
қарорлари юзасидан берилган фуқароларнинг аризаларини кўриб
чиқиш ваколати бекор қилиниб, сайлов комиссияларининг
ҳаракатлари (ҳаракатсизлигини) ва қарорларини баҳолаш маъмурий
судларнинг мутлақ ваколатига киритилди

269 270

, яъни сайлов

низоларини ҳал қилишнинг параллел имкониятлари бартараф этилди
ва маъмурий судлар фаолияти такомиллаштирилди.

Шуни ҳам эътироф этиш керакки, бугунги фуқаролик

жамиятини демократлаштириш шароитида мамлакатимизда сиёсий
соҳадаги ўзгаришлар янги босқичга кўтарилиб, сайловчилар корпуси
янада кенг оммани жалб этмоқда. Бу ва амалга оширилаётган
ислоҳотлар фуқароларнинг сайловга оид ҳуқуқий онгини
юксалганлиги англатиб, уларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя
қилишни кафолатлаш билан боғлиқ самарали ишлар олиб бориш
заруратини келтириб чиқаради. Албатта, ана шу ҳимоя
механизмларидан энг самаралиси судлардир.

Бироқ амалдаги қонунчилигимизда маъмурий судлар томонидан

фуқароларнинг сайловга оид ҳуқуқлари жуда тор доирада ҳимоя
қилиниши белгиланган, яъни фуқаролар фақатгина сайлов
комиссияларининг

хатти-ҳаракатлари

(қарорлари)

юзасидан

низолашиши мумкин. Сайловга доир оммавий низолар фақат бу
билан чекланиб қолмайди. Шунингдек, ўрнатилган сайлов
комиссиясининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ёки қарорларини
судда кўришнинг процессуал тартиби ушбу низоларни адолатли,
тўлиқ ва ҳолисона ҳал этиш учун етарли эмас. Маъмурий суд

268

Ш.Мирзиёев. ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ. - Тошкент: “Ўзбекистон”

нашриёти, 2021. - 108-бет.

269

Сайловни кузатувчилар халқаро миссиясининг 2021 йил 24 октябрдаги Ўзбекистон

Республикаси Президент сайловинатижасида берган дастлабки натижалар ва хулосалар
тўғрисидаги баёноти // URL:[ https://www.osce.org/odihr/elections/uzbekistan/502203]

270

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига

ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни [31.05.2021]. Қонунчилик
маълумотлари миллий базаси, 31.05.2021 й., 03/21/691/0508-сон;


background image

214

ишларини юритиш тўғрисидаги кодексда фақат битта норма (142-
модда) ўрнатилган бўлиб, сўз юритилаётган низоларни алоҳида
хусусиятлари ҳисобга олинмаган. Демократик институтлар ва инсон
ҳуқуқлари бўйича бюро (OSCE) томонидан 2019 йил 22 декабрда
Ўзбекистон Республикаси Парламент сайловлари юзасидан ҳамда
2021 йил 24 октябрдаги Президент сайловлари юзасидан берган
хулосасида ҳам фуқароларнинг сайловга доир ҳуқуқлари суд
томонидан етарлича ҳимояланмаслиги келтирилган

1

. Бу эса

қонунчилигимизда

бўшлиқ

борлигини

англатиб,

уни

такомиллаштириш зарурлигини билдиради.

Бундан ташқари, “сайлов комиссияси” тушунчасига миллий

қонунчилигимизда аниқ таърий келтирилмаган, унинг қонунчиликда
белгиланган ва адабиётларда келтирилган тамойиллари, уларга
юклатилаган ваколатлари орқали унга маълум маънода тафсиф
беришимиз мумкин.

Бироқ баъзи олимлар қонунчиликда келтирилган ваколат ва

вазифалар сайлов комиссиясининг мазмунини тўла очиб бера
олмаслигини таъкидлайди. Улардан бири И.Г. Верзилина бўлиб,
унинг мазмуни вақт ва маконда турлича амал қилишини
таъкидлайди

271

272

. Ҳақиқатан ҳам сайлов комиссияси турли

вақтларда турли функцияларни бажаради. Масалан, Ўзбекистон
Республикаси Президенти, Олий Мажлиси сайловларида Марказий
сайлов комиссиясиси энг юқори сайлов комиссияси бўлса, маҳаллий
кенгашларга депутатларни сайлаш жараёнида энг юқори сайлов
комиссияси бўлиб, халқ депутатлари вилоятлар, туман ва шаҳар
кенгашлари

ҳисобланади,

яъни

бунда

Марказий

сайлов

комиссиясининг округлар тузиш ваколати тегишли вилоят, туман,
шаҳар сайлов комиссиясига юклатилади

273

.

Шунингдек, миллий қонунчилигимизда сайлов комиссиясининг

давлат органига ёки маълум бир маъмурий органга кириши ёки
кирмаслиги келтирилмаган.

Давлат органи давлат апаратининг бир қисми ҳисобланиб, давлат

функциясини амалга оширувчи маълум давлат ҳокимяти
ваколатларига эга бўлган, маълум тартибда ташкил этилган

271

https://www.osce.org/odihr/elections/uzbekistan/502203

272

https://cyberleninka.ru/article/n/pravovoy-status-izbiratelnyh-komissiy-na-primere-

izbiratelnogo-zakonodatelstva-stran-sng/viewer

273

Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси [26.06.2019]. Қонунчилик маълумотлари

миллий базаси, 21.04.2021

й., 03/21/683/0375-сон; 31.05.2021 й., 03/21/691/0508-сон,

03.03.2022 й., 03/22/756/0180-сон;


background image

215

идоралардир.

Сайлов комиссиялари бошқа давлат органлари каби давлат-

ҳуқуқий белгиларга эга, яъни улар давлат томонидан ўрнатилган
махсус таркибда ташкиил этилиб ҳокимят ваколатига эгалар

1

.

Яна бир олим Ж.Неъматов томонидан эса “Ўзбекистонда

фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари бузилганлиги тўғрисидаги ариза
(шикоят)ларни кўриб чиқиш тартиби” номли мақоласида сайлов
комиссиясини маъмурий орган сифатида эътироф этилаётганини
кўришимиз мумкин

274 275

.

Ушбу фикр маъмурий органга берилган қуйидаги таъриф бўйича

асосли ҳисобланади:

“Маъмурий органлар — маъмурий-ҳуқуқий фаолият соҳасида

маъмурий бошқарув ваколати берилган органлар, шу жумладан
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият
органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари,
шунингдек ушбу фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган
бошқа ташкилотлар ва махсус тузилган комиссиялар”

276

.

Демак,

сайлов

комиссияси

мустақиллик,

қонунийлик,

коллегиаллик, очиқлик, тенглик, адолат ҳамда ҳалоллик
тамойиллари асосида сайлов жараёнларини ташкил этиш ва
ўтказишга масъул бўлган маъмурий орган ҳисобланади.

Шунингдек, миллий қонунчилигимизда сайлов комиссиясининг

фақат ҳаракатлари ва қарорлари юзасидан низолашиш мумкинлиги
келтирилган бўлиб, ҳаракатсизлик ҳақида сўз юритилмаган. Бироқ
амалиётда сайлов комиссиясининг ҳаракатсизлиги борасида низолар
келиб чиқиши мумкин бўлиб, Сайловни кузатувчилар халқаро
миссиясининг (OSCE) Ўзбекистон Республикасида 2021 йил 24
октябрда бўлиб ўтган Президент сайловида берган хулосасида ҳам
буни қонундаги камчилик сифатида келтириб ўтади.

Сайлов қонунчилигимиздан ҳар бир сайлов компанияси ўзининг

алоҳида хусусияти, жумладан, предмети, субъекти, муддати
кабиларга эга. Ушбу хусусиятлар фуқароларнинг сайлов

274

Турғунов О.К.нинг “Ўзбекистон Респубоҳликасида сайлов жараёнининг ташкилий-

ҳуқуқий масалалри” номли ю.ф.н. олиш учун диссертацияси 52-бет.

275

Неъматов Ж. Ўзбекистонда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари бузилганлиги

тўғрисидаги ариза (шикоят)ларни кўриб чиқиш тартиби//Yurisprudensiya/2021/2

276

“Маъмурий органлар ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари

(ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича суд
амалиёти ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори 2-банди;
“Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни 4-
моддаси.


background image

216

ҳуқуқларини судда ҳимоя қилиш жараёнида ҳам ҳисобга олиниши ва
шунга мувофиқ равишда процессуал тартиб ўрнатилиши зарур.
Жаҳон тажрибасида кўплаб давлатлар ўз қонунчилигида
фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини судда ҳимоя қилишнинг
самарали механизмлари ўрнатилганини гувоҳи бўламиз. Улар
жумласига Россия Федерацияси (Маъмурий суд ишларини юритиш
тўғрисида кодекс 1-моддаси 2-қисм 6-банди), Қирғизистон
(Қирғизистон Республикасининг Маъмурий процессуал кодекси 201-
модда), Қозоғистон, Украинани (Маъмурий суд ишларини юритиш
тўғрисида кодекс 273-279-моддалари) келтириш мумкин. Уларда
сайловга оид бир нечта оммавий низолар, ушбу низоларни кўриб
чиқиш тартиби, уларнинг субъектлари, кўриб чиқиш муддати,
процессуал

харажатлар

батафсил

келтирилган.

Миллий

қонунчилигимизни ушбу давлатлар тажрибасидан фойдаланган
ҳолда сўз юритилаётган низоларни судда юритиш тартибини
такомиллаштириш юқорида таъкидланган бўшлиқни тўлдириши
мумкин.

Хулоса қилиб айтганда, фуқароларнинг сайловга оид

ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмини такомиллаштириш миллий
қонунчилигимизда мавжуд бўшлиқлар бартараф этиб, мазкур сиёсий
ҳуқуқларини рўёбга чиқаришни кафолатлайди. Негаки юқорида
кўриб ўтканимиздек, қонунчилигимизда фуқаролар маъмурий
судлар орқали фақатгина сайлов комиссиясининги ноқонуний хатти-
ҳаракатлари (қарорлари)га нисбатан шикоят қилиш ҳуқуқига эга
бўлиб, ушбу судларга тааллуқли бўлиши мумкин бўлган бошқа
оммавий муносабатлардан келиб чиқувчи ҳуқуқларини ҳимоя
қилишни истисно қилади. Бу эса, ўз навбатида, Асосий қонунимизда
кафолатланган судга шикоят қилиш ҳуқуқимизни чеклаши мумкин

Фойдаланилган адабиётлар:

1. Неъматов, Жасур, and Бектурсун Муродкосимов. "Судлар

фаолиятини

рақамлаштириш–Ўзбeкистоннинг

халқаро

рейтинглардаги ўрнини яхшилашга хизмат қилади." Актуальные
вопросы

и

перспективы

цифровизации

судебно-правовой

деятельности 1.01 (2022): 131-138.

277

277

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий

базаси,06.03.2019 й., 03/19/527/2706-сон, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон; 09.02.2021 й.,
03/21/670/0089-сон, 09.02.2021 й., 03/21/671/0093-сон

Библиографические ссылки

Неъматов, Жасур, and Бектурсун Муродкосимов. "Судлар фаолиятини рақамлаштириш–Ўзбeкистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилашга хизмат қилади." Актуальные вопросы и перспективы цифровизации судебно-правовой деятельности 1.01 (2022): 131-138.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов