DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE
International scientific-online conference
37
ЧИҚИНДИ ТУРЛАРИ ВА УЛАРНИНГ "ИККИНЧИ УМРИ"
Жовлиев Мухриддин
Ўзбекистон экологик ҳаракати
Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси девони
бош мутахассиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.13148947
Чиқиндилар - бу ўз сифатини йўқотган материаллар, хом ашё ва
бошқа элементлардир (металлургия, енгил, оғир, кимёвий). Улар турли
соҳаларда шаклланган, аммо келажакда улар йўқ қилинади ёки қайта
ишлатилади.
Саноат корхоналари чиқиндилари иккига бўлинади, яъни биридан
фойдаланиш мумкин ва иккинчисидан эса мумкин эмас. Фойдаланиш
мумкин бўлган чиқиндилар халқ хўжалигининг турли соҳаларида
ишлатилади.
Саноат ва маиший қаттиқ чиқиндилари ҳар хил:
*аппарат воситалари;
*пластик;
*кул
*тери;
*каучук;
*шиша;
*ёғоч;
*мўйна;
*қоғоз ва картон;
*қурилиш моллари;
*тўқимачилик;
*озиқ-овқат қолдиқлари ва бошқалар.
Ушбу тоифадаги чиқиндиларнинг барчаси атроф-муҳитга жуда катта
зарар етказади ва агар таркибида заҳар, симоб ва бошқа зарарли моддалар
бўлса, унда атроф-муҳит учун янада хавфни оширади [1].
Илмий-техник тараққиётнинг ривожланган даврида табиат ва
жамиятнинг ўзаро таъсири билан боғлиқ бўлган муаммолар, асосий ва
мураккаб муаммолар бўлиб бормоқда. Шулардан бири географик
муҳитнинг қаттиқ саноат чиқинди моддалари билан ифлосланиши ва уни
олдини олиш муаммосидир. Технологик жараёнлар ўзгарувчан бўлиб,
техника тараққий этган сари тўхтовсиз равишда рационаллаштириб
борилади. Саноат қаттиқ чиқиндиларини ажратиб олиш ва қайта
DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE
International scientific-online conference
38
ишлашнинг яъни чиқиндиларни ўз вақтида йиғиштириб олиб,
зарарсизлантирилса, қайта ишланса, аҳолига мақбул шароит яратилиб,
экологик хавфсизлик таъминланган бўлар эди.
Замонавий ва самарали бошқариладиган чиқиндиларни йиғиб олиш
тизими фуқаролар орасида касалланишнинг олдини олиш билан бирга
уларнинг яшаш ва меҳнат қилиш шароитларини яхшилайди. Ҳозирги
вақтда, республикада чиқиндиларни бошқаришнинг асосий усули уларни
ўз вақтида йиғиб олиш, махсус чиқинди хонага ташиб кетиш ва
белгиланган майдонда жойлаштиришдан иборат.
Чиқиндилар ҳосил бўлган жойига қараб, морфологик таркибига кўра
уч турга бўлинади:
1) маиший чиқиндилар ёки уй-жой фондида ҳосил бўлган чиқиндилар;
2) саноат чиқиндилари ёки ишлаб чиқаришда ҳосил бўлган чиқиндилар;
3)
қишлоқ
хўжалиги
чиқиндилари,
яъни
қишлоқ
хўжалиги
маҳсулотларини етиштиришда ҳосил бўладиган чиқиндилар;
Бугунги кунда дунё миқёсида чиқиндилар муаммоси энг долзарб
экологик масалалардан бирига айланиб бормоқда. Таҳлиллар шуни
кўрсатадики, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндилари йилдан-
йилга кўпайиб боряпти.
Айниқса, ХХI асрда маиший чиқиндилар ҳажмининг ўсиши экологик
барқарорликка жуда катта салбий таъсир кўрсата бошлади. Шу сабаб
ҳозирда бутун дунё ҳамжамияти чиқиндиларнинг иккинчи ҳаёти хақида
бош қотиришмоқда.
Маълумотларга кўра, бугунги кунда ривожланган мамлакатлар
чиқиндиларининг 40 фоиздан 60 фоизгача бўлган қисмини қайта
ишлайдилар.
Энергетика, рангли ва қора металлургия, кимё саноати ва қурилиш
индустрияси обьектлари ҳар хил турдаги чиқиндиларни ҳосил қилувчи,
атроф-муҳитни ифлослантирувчи асосий манбалар ҳисобланади.
Ўзбекистонда чиқиндиларни тўплаш ва қайта ишлаш тизими
ачинарли аҳволда ва уни тубдан модернизация қилиш лозим, бугунги
кунда ҳар йили 100 млн тонна саноат чиқиндилари, 35млн куб метр
маиший рўзғор чиқиндилари ҳосил бўлади. Чиқиндиларни утилизация
қиладиган, қайта ишлайдиган тизимли корхоналарни мавжуд эмаслиги
натижасида республика миқёсида 2мрд тонна чиқинди тўпланиб қолган.
Чиқиндилар
тўпланадиган
ва
қайта
ишлайдиган
аксарият
чиқиндихоналарнинг холати ачинарли аҳволда. [2].
DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE
International scientific-online conference
39
Чиқиндиларни қайта ишловчи заводлар ҳозирча республикамизнинг
ҳамма вилоятларида йўқлиги учун уларни махсус жойларга тўкиб, кўмиб
ташлаш давом этмоқда. Ахлатхоналар манзилгохлари дарёларнинг
ўзанлари, ариқлар яқинига жойлаштирилиши асло мумкин эмас.
Мамлакатимизда чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга
ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида бир қатор
қонун хужжатлари амалиётга тадбиқ этилган. Зеро, 2002 йил 5-апрелда
қабул қилинган “Чиқиндилар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
қонунининг биринчи моддасида унинг мақсади ва асосий вазифалари қайд
этилган. Ушбу қонуннинг мақсади чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга
ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат [3]. Унинг
асосий вазифалари чиқиндиларни фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига, атроф
муҳитга зарарли таъсирини олдини олиш, чиқиндилар ҳосил бўлишини
камайтириш ва улардан ҳўжалик фаолиятида оқилона фойдаланишни
таъминлашдан иборат.
Ўтган йиллар давомида ишлаб чиқариш соҳаларини замонавий
технологиялар билан жиҳозлаш ва янгилаш натижасида атмосферага
чиқарилаётган зарарли моддалар миқдори 2,1 баробарга, оқава
сувларнинг ташланишини 2 баробарга камайтиришга эришилди. Бу
борада “Чиқиндилар тўғрисида”ги қонун, БМТнинг Тараққиёт Дастури
билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган республикамизда чиқиндиларни
бошқариш бўйича Миллий стратегияси ва ҳаракат режасига мувофиқ олиб
борилаётган ишлар алоҳида аҳамият касб этмоқда.
Шунингдек, экологик муаммоларни олдини олишда энг зарур чора
тадбирлардан бири бу аҳолининг экологик саводхонлигини, маданиятини
шакллантиришдан иборатдир. Тўғри ҳозирги вақтда барча ўқув
муассасаларида бу борада маълум даражада таълим тарбия берилмоқда,
лекин бу етарли эмас. Шунинг учун оила, маҳаллада ҳам бу масалада
таълим ва тарбия ишларини олиб бориш лозим бўлади. Чунки, инсоннинг
соғлом униб ўсиши, ривожланиши ва дам олиши уни ўраб турган атроф
муҳит муаммоларига жуда ҳам боғлиқдир. Экологик муаммоларни ҳал
қилишда турли хил чиқиндиларни қайта ишлаш ва унинг меъёр ҳамда
турларини камайтириш, улардан иккиламчи хом ашё сифатида қайта
фойдаланиш орқали атроф муҳитга чиқадиган экологик салбий
оқибатларнинг олдини олиш ва бундан ташқари таълим муассасаларидаги
ўқувчи, талаба ёшларга, хатто шаҳар, қишлоқ ва маҳаллаларда
DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE
International scientific-online conference
40
фуқароларга ҳам чиқиндиларни тўғри бошқариш таълимини йўлга қўйиш
муҳим вазифадир.
Чиқиндиларни қайта ишлашнинг муҳим босқичларидан бири бу –
чиқиндиларни алоҳида саралаб йиғиш ҳисобланади йиғилган чиқиндилар
эса турига қараб алоҳида чиқинди контейнерларига жойланади ва бу
чиқиндилар қайта ишланиб, "иккинчи умри"ни бошлайди. Кўрилаётган
чоралар чиқиндилар билан бирга, қимматли модда ва материалларни йўқ
бўлиб кетишига йўл қўймаслик, атроф муҳит саноат ва маиший
чиқиндилар билан ифлосланишини олдини олиш, қаттиқ маиший
чиқиндиларни йиғиш, зарарсизлантириш муаммоларини хал этишга
йўналтирилган.
Ўзбекистонда “Санфа Продуктс” компанияси биринчилардан бўлиб
кластер тизими асосида пластик чиқиндиларни қайта ишлаб, тайёр
маҳсулот
ишлаб
чиқариб,
махсулотларини
экспортга
қўйган
компаниялардан бири ҳисобланади. Ҳозирда мазкур компания томонидан
бир йилда 2000 тонна пластмасса идишларини қайта ишлаш натижасида
линолеум учун асос, автойўллар, гидроиншоотларнинг қурилиши учун
зарур геотекстил, полимер геомембрана, енгил саноат учун синтепон ва
ҳоказо маҳсулотларни ишлаб чиқармоқда [4].
Шундай корхоналардан яна бири Сурхондарё вилоятида жойлашган
“БиоТехно Эко” корхонаси бўлиб, йиллик қуввати 180000 т, бир суткада
500 тонна маиший чиқиндиларни саралаб қайта ишлайди. Целлофан,
пластик, пластмасса каби маиший чиқиндилардан гранулалар, полиэтилен
қувурларни ишлаб чиқаради.
Юртимизда иккиламчи хом ашёни қайта ишлаш яъни уларнинг
иккинчи умрни бағишлаш мақсадида илк бор “электротехника
чиқиндиларини қайта ишлашга қаратилган “Toshrangmetzavod Recycling”
МЧЖ ташкил этилди ва у электроника чиқиндиларини қайта ишлаш
бўйича “Тошрангзавод” АЖ билан Ўзбекистон Республикаси Экология,
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
ҳамкорлигида ўз фаолиятини амалга оширади [5]. “Toshrangmetzavod
Recycling” МЧЖнинг асосий вазифаси- юридик шахслар ва давлат
ташкилотларига электротехника чиқиндиларини йўқ қилиш ҳамда қайта
ишлашда ёрдам кўрсатиш ҳисобланади. Ушбу фаолият республика
қонунчилигидаги кўрсатилган, атроф муҳитни қаттиқ чиқиндилар билан
зарарланишининг олдини олиш тартибида амалга оширилади. Ўзбекистон
DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE
International scientific-online conference
41
бўйича бу турдаги корхоналар сони кундан кунга ошиб, чиқиндилар
ҳажми янада камайиб, иккиламчи маҳсулотларни сони ошиб бормоқда.
Мамлакатимизда чиқиндиларни саралаб йиғиш жараёнларига бутунлай
ўтишига қанча вақт кетишини айтиш мураккаб бўлса-да, асосийси
Ўзбекистон бу борадаги қадамларини ташлади. Айни дамда Тошкент
шаҳрида мазкур жараён учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш
ишлари бошланди. Маъжозий маънода чиқиндилар иккинчи ҳаётга эга
бўлмоқда.
Адабиётлар рўйҳати:
1.
Чиқинди турлари
2.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2017-2021 йилларда
маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан
такомиллаштириш ва ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПК-2916
қарорлари
3.
Қонун “Чиқиндилар тўғрисида”ги
4.
“Санфа Продуктс” компанияси
5.
“Toshrangmetzavod Recycling” МЧЖ