DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE
International scientific-online conference
5
МИГРАЦИЯ ШАРОИТИДА БОЛА ҲУҚУҚЛАРИНИНГ
ҲИМОЯСИНИ ТАЪМИНЛАШГА ДОИР МИЛЛИЙ ҚОНУНЧИЛИК
БАЗАСИНИНГ ЗАМОНАВИЙ ҲОЛАТИ ТАҲЛИЛИ
Каримова Садоқат Гулбоевна
Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш
академияси магистранти
https://doi.org/10.5281/zenodo.12663250
БМТнинг маълумотларига кўра, 2019 йилда дунё бўйлаб 272 млн
мигрант мавжуд бўлиб, мазкур кўрсаткичнинг ўсиши шу темпда кетадиган
бўлса, 2050 йилга бориб, мигрантлар сони 405 млнга яқинлашиш
эҳтимоли мавжуд
1
. Бу эса, давлатлардан миграцияни қўллаб-
қувватлашнинг ҳуқуқий механизмларини ишлаб чиқиш заруратини юзага
келтиради.
“Миграцион мақом” бўйича Ўзбекистон ишчи кучини экспорт
қилувчи (импортга нисбатан кўпроқ) мамлакатлар қаторига киради. Шу
сабабли, ҳуқуқшунос олима Л.Максакованинг фикрича, ўз ўзидан давлат
учун бирламчи вазифа уюшмаган, тартибсиз ва ноқонуний миграцияни
бошқариш орқали етказилиши мумкин бўлган иқтисодий зарарни
камайтириш, инсон ҳуқуқларининг бузилишини олдини олишга эришиш
ҳисобланади
2
.
Бундай шароитда бола ҳуқуқларини муҳофаза қилишнинг самарали
чораларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш долзарб аҳамият касб
этади. 2020 йил 1 январь ҳолати бўйича Ўзбекистонда 0–14 ёшдаги жами
болалар сони 9 млн 870 минг 276 нафарни ташкил этган. Шундан, 5 млн
112 минг 470 нафари ўғил болалар бўлса, 4 млн 757 минг 806 нафари қиз
болалардир. Республикамизда 0–14 ёшдаги ўғил-қизларнинг 4 млн 559
минг 212 нафари шаҳарда, 5 млн 311 минг 64 нафари эса, қишлоқ
жойларда истиқомат қилади
3
.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қайд
этганларидек, “...болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини
ҳимоя қилиш ва уларнинг баркамол авлод бўлиб етишишини таъминлаш
1
Статистика международной миграции рабочей силы за 2022 – 2022 года // Электрон манба: https://emigranto.ru/
spravochnaya/emigraciya/rabochaya-sila.html (мурожаат вақти: 27.02.2024).
2
Максакова Л. Узбекистан в системе международных миграций // Постсоветские трансформации: отражение в
миграциях / Под. ред. Ж.А. Зайончковской и Г.С. Витковской / М.: ИТ «Адамант», 2009. – С. 323–349.
3
Электрон манба: https://review.uz/oz/post/ (мурожаат вақти: 27.02.2024).
DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE
International scientific-online conference
6
борасидаги фаолиятнинг институционал ва ҳуқуқий асосларини тубдан
такомиллаштириш зарурати тобора ортиб бормоқда”
4
.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда сўнгги 3 йилда жами 114 нафар
бола чақалоқ савдосидан жабрланган бўлиб, уларнинг деярли 89 фоизи – 1
ёшгача бўлган болалар ташкил этаётганлиги, одам савдоси жиноятлари
ичида чақалоқ савдосининг улуши 40–45 фоизни ташкил этгани, ўз
чақалоғини сотган аёлларнинг 31 фоизи оғир ижтимоий аҳволда эканлиги
сабабли, 17 фоизи ҳомилани яшириш, 52 фоизи эса, моддий манфаат
топиш мақсадида ушбу жиноятларни содир этганлиги қайд этилади
5
.
Шунингдек, рақамларга кўра, 2018 йилда ота-она қарамоғидан маҳрум
бўлган болаларнинг энг катта улуши 7 ёшдан 17 ёшгача тўғри келади
6
.
Бугунги куннинг асосий муаммоларидан яна бири – ота-онаси ёки
бошқа қонуний вакиллари қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини кафолатлаш масаласи ҳисобланади.
Айниқса, болалар ижтимоий муҳофазасининг кафолатларини
кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Ота-онасининг ёки
бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун
қўшимча ижтимоий-ҳуқуқий кафолатлар тўғрисида”ги қонуни лойиҳасини
ишлаб чиқиш ва қабул қилиш лозим бўлади.
Мазкур қонуннинг қабул қилиниши натижасида:
биринчидан
, бундай
қонунда жамиятда ота-онасининг ёхуд бошқа қонуний вакиллари
қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлаштириш механизмлари, унга
масъул бўлган субъектлар аниқ белгиланади;
иккинчидан
, оилавий
ажримлар сабабли турар жойи муаммоли бўлиб қолган ёхуд турар жойидан
фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум бўлиб қолган болаларнинг ҳуқуқлари
кафолатлари таъминланади. Чунки тадқиқот давомида ўрганилган суд
ҳужжатларидан маълум бўлдики, оилавий низолар сабабли ота-она
ўртасидаги ажрашиш ҳамда аёл томоннинг уй-жойдан фойдаланиш
ҳуқуқини таъминлаш бўйича даъво ўз вақтида киритилмаслиги сабабли
болаларнинг турар жойга бўлган ҳуқуқлари жиддий бузилмоқда;
учинчидан
,
суд томонидан ҳар бир бола учун белгиланадиган алимент миқдорининг
4
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 апрелдаги “Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада
кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–4296-сон қарори // Электрон манба:
https://lex.uz/ru/docs/4302023 (мурожаат вақти: 27.02.2024).
5
Ўзбекистонда чақалоқлар савдоси йилдан йилга ортиб бормоқда. Бундай жиноятларнинг сабаблари маълум
қилинди / Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоеванинг Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши
курашиш Миллий комиссияси йиғилишидаги нутқи // Электрон манба: https://daryo.uz/2020/12/06/ (мурожаат
вақти: 27.02.2024).
6
Дусмухамедова Н.Н. Ўзбекистонда бола ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчиликнинг ривожланиши ва
такомиллаштириш муаммолари: юрид. фан. фалс. докт. (PhD) дисс. ... автореф. – Т., 2021. – Б. 18.
DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE
International scientific-online conference
7
қонунда белгиланган тартиби ва миқдори уни тўловчи ота ёхуд она
томонидан турлича шаклда суъистеъмол қилинаётганлиги натижасида
болаларнинг таъминотга оид ҳуқуқлари бузилмоқда. Жумладан, ота ёхуд
онанинг алимент миқдори кам бўлишлигига эришиш мақсадида даромади,
ойлик маоши миқдори кам бўлган расмий ишларга жойлашиб олиши, баъзан
бундай ишлар юзаки, расмиятчилик учун бажарилиши кузатилмоқда. Бу эса,
боланинг моддий таъминот олиш ҳуқуқи таъминлансада боланинг моддий
харажатлари қисман қопланишини келтириб чиқармоқда.
Қолаверса, амалдаги қонунчиликка асосан, бола ҳуқуқларини ҳимоя
қилишнинг аниқ механизмлари яратилган бўлса-да, айрим масалалар
қонун ижодкори эътиборидан четда қолган. Хусусан, Ўзбекистон
Республикасининг
2008 йил
7 январдаги
“Бола
ҳуқуқларининг
кафолатлари тўғрисида”ги қонунининг 31-моддасида
“Бола ҳуқуқларининг
кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор
шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар”
деган норма мавжуд
бўлса-да,
Ўзбекистон
Республикасининг
Маъмурий
жавобгарлик
тўғрисидаги ва Жиноят кодексларида бундай жавобгарлик алоҳида
моддаларда
кўрсатилмаган.
Масалан,
Ўзбекистон
Республикаси
МЖтКнинг 49-моддасида
“Меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш
тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш”
ҳуқуқбузарлиги учун маъмурий
жавобгарлик белгиланган. Бундан ташқари жисмоний ва юридик
шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик
учун мазкур кодекснинг 43-моддасида маъмурий жавобгарлик чоралари
белгиланган.
Шундан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига “Бола ҳуқуқларининг
кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш” деган норма
киритилиб, бундай ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарлик
белгилашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Шу билан бирга,
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига Бола ҳуқуқлари
кафолатлари тўғрисидаги қонуннинг бузилиши жиддий зиёнга олиб
келганлик учун жиноий жавобгарликни кўзда тутувчи алоҳида норма
киритилиши зарур.
Ўзбекистон Республикаси МЖтКга қуйидаги мазмундаги алоҳида
норма киритилиши тавсия этилади:
47
9
-модда. Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисидаги
қонунчиликни бузиш
DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE
International scientific-online conference
8
Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисидаги қонунчиликни
бузиш
– фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти баравари, мансабдор
шахсларга эса – эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан
кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, – ўн беш суткагача
маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.