DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE
International scientific-online conference
86
МАҲКУМЛАРНИ АХЛОҚАН ТУЗАТИШНИНГ АСОСИЙ
ВОСИТАЛАРИ
Халилов Дониёр
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси ўқитувчиси
Рашидов Шерзод Фазлиддин ўғли
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси курсанти
https://doi.org/10.5281/zenodo.14024351
Ҳар қандай давлатда демократиянинг асосий белгиловчи мезони
инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг муҳофаза қилинганлик даражасидир.
Дарҳақиқат, ҳуқуқий демократик давлат қуришнинг асосий шарти инсон
ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳамда жамиятда ҳар бир инсон
ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатланишининг ҳақиқий тизимини яратиш
ҳисобланади. Бугунги кунда инсон ҳуқуқлари масаласига бутун дунё аҳли
катта эътибор билан қарамоқда.
Шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида ҳам инсон ҳуқуқлари
соҳасида турли ислоҳотларнинг амалга оширилиши, унинг кўплаб халқаро
ташкилотларга аъзо бўлганлиги ҳамда инсон ҳуқуқларига оид
ҳужжатларнинг ратификация қилинганлиги Ўзбекистон Республикасида
ҳам инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга эътибор
кучайганлигининг яққол далилидир.
Бу борада мамлакат Президенти Ш.М.Мирзиёев инсон ҳуқуқ ва
эркинликларини ҳимоя қилиш асосий вазифаси ҳисобланган ички ишлар
органларининг фаолиятига ҳам алоҳида эътибор бериб келмоқда. Чунки
айнан ички ишлар органлари мустақил Ўзбекистоннинг мамлакатдаги
тинчлик ва барқарорлик мавжуд бўлиши, фуқароларнинг ҳуқуқ ва
эркинликларини таъминлайди.
Ҳуқуқий демократик давлат барпо этишнинг устувор йўналишларидан
бири бу инсон ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланганлигининг самарали
механизмларига эга бўлишдир. Инсон ҳуқуқи нафақат сўзда, балки амалда
ҳам олий қадрият сифатида эътироф этилиши лозим. Бугунги кунда
мамлакатимиз ҳаётида инсон ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида амалга
оширилаётган ислоҳотлардан энг йирик ва аҳамиятлиси бу суд-ҳуқуқ
ислоҳотларидир.
Бу
жараёнда
жиноят-ҳуқуқий
соҳада
жиноят
қонунчлигига киритилаётган ўзгартиришлар ва жиноий жазоларнинг
либераллаштирилиши, амнистия ва ярашув институтларини қўллаш,
пробация хизматини жорий этишнинг янада кенгайтирилганлиги катта
аҳамият касб этади.
DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE
International scientific-online conference
87
Республикамизда жазони ижро этиш тизимини такомиллаштириш,
хусусан
маҳкумларнинг
ҳуқуқлари,
эркинликлари
ва
қонуний
манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш юзасидан комплекс
чоратадбирлар амалга оширилмоқда ва бу жазони ўтаётган, жамиятдан
изоляция қилинган ва озодликдан маҳрум қилишга муқобил жазоларни
ўтаётган шахсларнинг ҳам ҳуқуқларини бузмаслик, риоя қилиш,
таъминлашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.
Маҳкумларнинг ҳуқуқларига риоя этиш, шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат
қилинишини таъминлаш борасида шаффоф ва янада самарали ҳуқуқий
механизмларни жорий этиш ва янада такомиллаштириш борасида ҳам
қатор ишлар бажарилмоқда. Хусусан, маҳкумларнинг ҳуқуқларига қатъий
риоя этиш, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш, жазони ижро этиш
соҳасида коррупцияга ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш
ҳолатларига барҳам бериш, жазони ижро этиш муассасаларининг моддий-
техник базасини мустаҳкамлашга қаратилган комплекс чора-тадбирлар
амалга оширилди.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
“Жиноят-ижроия
қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги
қарорида жиноий жазоларнинг ижросини таъминлаш соҳасидаги
норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштиришнинг еттита устувор
йўналиши белгиланди ҳамда 2020 йил 1 июнга қадар илғор хорижий
тажрибани ўрганиш асосида янги таҳрирдаги Жиноят-ижроия
кодексининг лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди. Қарорда
белгиланган маҳкумлар ҳуқуқларига сўзсиз риоя этилишини, уларнинг
шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилинишини таъминлашнинг сифат
жиҳатдан янги механизмларини жорий этиш, умум эътироф этган халқаро
стандартларга мос равишда маҳкумлар ҳуқуқлари доирасини янада
кенгайтириш каби устувор вазифаларнинг ҳал этилиши алоҳида аҳамият
касб этади.
Давлат раҳбарининг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга
мурожаатномасида суд-ҳуқуқ соҳасига доир асосий қонун ва кодекслар
бундан деярли 20–25 йил аввал қабул қилинган бўлиб, ҳозирги давр
талабларига мутлақо жавоб бермаслиги, шу сабабли, парламент яқин
йилларда Фуқаролик, Жиноят, Жиноят-процессуал, Жиноят-ижроия,
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларни янгидан қабул қилиши
мақсадга мувофиқ бўлиши таъкидланди. Қонунчиликни янгилашдан
мақсад қонун қабул қилишгина эмас, балки янги қонунлар эртага
DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE
International scientific-online conference
88
одамларга амалий наф бериши, уларнинг ҳаётини енгиллаштиришга
хизмат қилишига эришиш эканлиги кўрсатиб ўтилди.
Бугунги кунда мамлакатимизда мазкур соҳага алоҳида эътибор қаратилиб,
унинг
ҳуқуқий
асослари
ҳамда
механизми
доимий
равишда
такомиллаштирилиб борилмоқда. Жумладан, мамлакат Президенти
Ш.М.Мирзиёев томонидан 2018 йил 7 ноябрда қабул қилинган “Жиноят
ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги Қарори бунинг яққол мисолидир. Мазкур ҳужжат жиноий
жазоларнинг ижросини таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани
янада такомиллаштиришнинг еттита устувор йўналишларини белгилаб
берди ва улар қуйидагилардан иборат:
биринчидан, жиноят-ижроия қонунчилиги нормаларини унификация
қилиш, тизимлаштириш ва уйғунлаштириш;
иккинчидан, маҳкумлар ҳуқуқларига сўзсиз риоя этилишини, уларнинг
шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилинишини таъминлашнинг сифат
жиҳатидан янги механизмларини жорий этиш;
учинчидан, маҳкумлар онгида қонунга итоаткор хулқ-атворни, инсонга,
меҳнатга, ижтимоий турмуш қоидалари ва анъаналарига ҳурмат
муносабатини шакллантириш тизимини такомиллаштириш;
тўртинчидан, умумэътироф этилган халқаро стандартларга мос равишда
маҳкумлар ҳуқуқлари доирасини янада кенгайтириш;
бешинчидан, маҳкумлар, биринчи навбатда, вояга етмаганлар ва
ёшларнинг таълим олиши, касбий тайёргарлигини ташкил этиш ҳамда
бандлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш;
олтинчидан, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни
ижро этиш механизмларини тубдан қайта кўриб чиқиш, шартли ҳукм
қилинган ва жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган
шахсларнинг хулқ-атвори устидан назорат самарадорлигини ошириш;
еттинчидан, жазони ижро этиш муассасалари фаолияти устидан
жамоатчилик назоратини кучайтириш, уларнинг озодликдан маҳрум этиш
жойлардан озод этилган шахсларни ижтимоий мослаштиришда
фуқаролик жамияти институтлари билан узвий ҳамкорлигини таъминлаш
дан иборатдир.
Фикримизча, қонун устуворлиги халқ ҳокимияти ва инсон ҳуқуқлари
тушунчалари билан бевосита боғлиқ принципдир. Чунки халқ ҳокимияти
деганда фуқароларнинг қарорлар қабул қилиш жараёнида бевосита ёки
билвосита иштирок этиш ҳуқуқи тушунилади.
DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE
International scientific-online conference
89
Шу маънода халқ иродасининг ифодаси бўлган, фуқароларнинг
парламентга сайлаб қўйган вакиллари орқали ёки ўзлари томонидан
бевосита референдум орқали қабул қилинган қонунлар халқ
ҳокимиятчилигининг натижаси, мажозий қилиб айтганда, меваси
ҳисобланади. Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари қонунлар воситасида ҳаётга
жорий этилади, аслида қонунларнинг пировард мақсади ҳам инсон, унинг
ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишдан иборатдир.
Қонун устуворлиги қуйидаги учала ҳолат бўлгандагина, ўзининг тўлиқ
ифодасини топади.
биринчидан, қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа нормативҳужжатлар
адолатга, инсон ҳуқуқи ва манфаатларига асосланган бўлиши шарт.
иккинчидан, Конституция, қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар барча давлат органлари, мансабдор шахслар, нодавлат
ташкилотлар ва фуқаролар томонидан аниқ бажарилиши зарур.
учинчидан, барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Конституция ва
қонунларга мос бўлиши – қонун устуворлигини таъминлашнинг асосий
механизмларини ташкил этади. Демократик жамиятнинг муҳим тамойили
бўлган қонун устуворлиги мамлакатимизда барпо этилаётган фуқаролик
жамияти қуришнинг асосидир.
Албатта, демократик жамият қуриш фақат қонун устуворлиги билан
чекланиб қолмайди, балки халқимизнинг миллий-маънавий негизларига
таянишни тақозо этади ва зарурий шарти қилиб қўяди.
Ўзбекистонда олий қадрият деб тан олинган инсон, унинг ҳаёти,
эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари
таъминланишини
янада
мустаҳкам
кафолатлаш,
уларнинг
орзуистакларини рўёбга чиқариш борасида фуқаролик жамияти
институтларининг ҳам ўрни беқиёс.
Мустақиллик, Конституция, фуқаролик жамияти ва демократия
тушунчалари ўртасидаги узвий алоқадорлик муҳим аҳамиятга эга. Зеро,
мустақил мамлакатни демократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик
жамияти институтларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Шу боис юртимизда
истиқлолнинг илк кунлариданоқ демократик янгиланиш, эркин
фуқаролик жамиятини қуриш йўли танлаб олинди.
Бинобарин, бу йўлни ҳар ким ўзига хос йўсинда босиб ўтади. Ўзбекистон
демократиянинг фундаментал тамойилларига асосланган, уларга қатъий
риоя этган ҳолда, айни пайтда ўз ҳаракатларини халқимизнинг тафаккури,
неча минг йиллик турмуш тарзи билан мувофиқ равишда олиб бормоқда.
DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE
International scientific-online conference
90
Ички ишлар органлари тизимида, хусусан, жазони ижро этиш йўналишида
аниқ, манзилли ёндашувга асосланган кенг кўламли ишлар ҳақида ҳам ана
шундай фикр билдириш мумкин. Миллий қонунчилигимизни халқаро
стандартларга мувофиқлаштиришга оид ишлар кўлами ҳам кенг. Хусусан,
2019 йил ижтимоий хавфи ҳамда унча оғир бўлмаган жиноятларни содир
этиб, жазо муддатини ўтаётган шахсларга илк маротаба сайлаш ҳуқуқи
берилди. Умумий, қаттиқ, махсус, турма тартибли ва тарбия
муассасаларида сақланаётган шахсларнинг яқин қариндошлари билан
телефон сўзлашувлари, учрашувлари ҳамда жўнатма қабул қилишлари
сони қарийб икки баробар кўпайтирилди. Озодликдан маҳрум этишга
ҳукм қилинган шахсларнинг розилиги билан уларга психологик ёрдам
кўрсатилиши ҳамда руҳий ҳолати бузилган вақтда содир этилган
тартиббузарлиги учун интизомий жазо чоралари қўлланилмаслиги
кафолатланди.
Манзил-колонияларда жазо муддатини ўтаётганларнинг пенсия олиш
ҳуқуқлари қонун билан белгиланди. Жиноят-ижроия кодексига жазо
муддатини ўтаётган шахсларни рағбатлантириш чораларини қўллаш
тартибини
белгиловчи
янги
норма
киритилди.
Шунингдек,
маҳкумларнинг жазо муддатини ўташ давомида шахсий хавфсизлигини
таъминлашга қаратилган чоралар кенгайтирилди.
Маҳкумларнинг илтимосига кўра узоқ муддатли учрашув қисқа муддатли
учрашувга ёки масофали видео-учрашувга ёхуд телефон орқали
сўзлашувга, қисқа муддатли учрашув эса масофали видео-учрашувга ёки
телефон орқали сўзлашувга алмаштирилиши йўлга қўйилди ҳамда жазо
муддатини ўтаётган шахсларнинг олис масофадан келувчи яқин
қариндошлари оворагарчилигига барҳам бериш мақсадида масофали
учрашув хоналари тайёрланди.
Кам таъминланган оила вакили бўлган жазо муддатини ўтаётган шахслар
юқори ҳақ тўланадиган ишларга жалб этилиши таъминланди. Жазони
ижро этиш муассасаларининг мақсади жазолаш эмас, қайта тарбиялашдан
иборат. Инсонни ижтимоий фойдали меҳнатга жалб қилиш, унинг касбий
кўникмасини шакллантириш эса тарбияда муҳим аҳамият касб этади.
Яъни ҳалол меҳнати эвазига оила тебратган одам кейинчалик ҳам жиноят
кўчасидан йироқ юришга интилади.
Шу боис бугунги кунда жазо муддатини ўтаётган шахсларни меҳнат
бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўргатиш, уларнинг касбий
маҳоратларини ошириш, бўш вақтларини самарали ўтказиши ва ўз
DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE
International scientific-online conference
91
меҳнати билан оиласига ёрдам беришларини таъминлаш мақсадида
муассасаларда ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этилган. Шунингдек,
мамлакатимизда кейинги йилларда озодликдан маҳрум қилиш жазоси
ўрнига муқобил (қамоқ билан боғлиқ бўлмаган) жазо чораларини қўллаш
тенденциясининг кўпайиши кузатилиб, бунинг натижасида жазони ижро
этиш муассасаларидаги маҳкумлар сони камайиши туфайли сўнгги тўрт
йилда учта ёпиқ турдаги колония тугатилди.
Яъни Навоий вилоятидаги 36-сон, Қашқадарё вилоятидаги 33- сон ва
Тошкент вилоятидаги 65-сон умумий тартибли колониялар тугатилди.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, бугунги кунда Олий Мажлиснинг Инсон
ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га жазони ижро этиш
колонияларига ҳеч қандай монеликсиз кириш ҳуқуқи берилди. Жазо
муддатини ўтаётган шахсларнинг мавжуд муаммоларини ўрганиш ва
ижобий ҳал қилиш мақсадида, Жазони ижро этиш департаменти
раҳбарияти томонидан сайёр қабуллар ўтказилиши йўлга қўйилган.
Шунингдек, жазони ижро этиш муассасаларида Олий Мажлиснинг Инсон
ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га, прокурорга мурожаатлари, ариза
ҳамда шикоятлари учун мўлжалланган алоҳида почта қутилари
ўрнатилган. Қонунларга риоя этилиши прокуратура идоралари ва
Омбудсман томонидан мунтазам равишда мониторинг қилиб борилмоқда.
Ушбу ишларни амалга оширишдан асосий мақсад Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Ички ишлар
органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка
қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича
қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5050-сон қарорида
белгиланган жазони ижро этиш муассасаларида ва тергов ҳибсхоналарида
қўриқлаш ва хавфсизликни таъминлаш, маҳкумлар ва қамоққа олинган
шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини
ишончли ҳимоя қилинишига риоя этишдир.