Авторы

  • Лола Раджапова
    Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси мустақил изланувчиси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.dis.52834

Аннотация

Ҳар қандай давлатда демократиянинг асосий белгиловчи мезони инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг муҳофаза килинганлик даражасидир. Дарҳақиқат, ҳуқуқий демократик давлат қуришнинг асосий шарти инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳамда жамиятда ҳар бир инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатланишининг ҳақиқий тизимини яратиш ҳисобланади.


background image

DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE

International scientific-online conference

39

ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИНИ ИЖТИМОИЙ

ҲИМОЯ ҚИЛИШ МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ

ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Раджапова Лола Нуриддиновна

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси

мустақил изланувчиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.13466006

Ҳар қандай давлатда демократиянинг асосий белгиловчи мезони

инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг муҳофаза килинганлик даражасидир.
Дарҳақиқат, ҳуқуқий демократик давлат қуришнинг асосий шарти инсон
ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳамда жамиятда ҳар бир инсон
ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатланишининг ҳақиқий тизимини яратиш
ҳисобланади.

Бугунги кунда инсон ҳуқуқлари масаласига бутун дунё аҳли катта

эътибор билан қарамоқда. Шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида ҳам
инсон ҳуқуқлари соҳасида турли ислоҳотларнинг амалга оширилиши,
унинг кўплаб халқаро ташкилотларга аъзо бўлганлиги ҳамда инсон
ҳуқуқларига оид ҳужжатларнинг ратификация қилинганлиги Ўзбекистон
Республикасида ҳам инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга
эътибор кучайганлигининг яққол далилидир.

Бу борада мамлакат Президенти Ш.М. Мирзиёев инсон ҳуқуқ ва

эркинликларини ҳимоя қилиш асосий вазифаси ҳисобланган ҳуқуқни
муҳофаза килувчи органларнинг фаолиятига ҳам алоҳида эътибор бериб
келмоқда. Чунки айнан ҳуқуқни муҳофаза килувчи органлар мустақил
Ўзбекистоннинг мамлакатдаги тинчлик ва барқарорлик мавжуд бўлиши,
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлайди.

Ўзбекистонда олий қадрият деб тан олинган инсон, унинг ҳаёти,

эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари
таъминланишини янада мустаҳкам кафолатлаш мақсадида ҳуқуқни
муҳофаза қилиш органлари хусусан, ички ишлар органлари тизимидаги
амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида 2016
йил 16 сентябрда Ўзбекистон Республикаси ―Ички ишлар органлари
тўғрисидаги қонуни қабул қилинди.

Мазкур қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикаси ички ишлар

органларининг фаолиятини тартибга солишдан иборат бўлиб, унда
қонунийлик, ягоналик, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва
қонуний манфаатларига риоя этиш ҳамда мазкур ҳуқуқлар, эркинликлар


background image

DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE

International scientific-online conference

40

ва қонуний манфаатларни ҳурмат қилиш, очиқлик ва шаффофлик ички
ишлар органлари фаолиятининг асосий принциплари эканлиги
мустаҳкамлаб қўйилган.

Шу билан бир қаторда қонунда ички ишлар органларининг асосий

вазифалари фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний
манфаатларини,

жисмоний

ва

юридик

шахсларнинг

мулкини,

конституциявий тузумни ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини, шахс,
жамият ва давлатнинг хавфсизлигини, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг
олдини олиш ва профилактикасини таъминлашдан иборат эканлиги
белгилаб берилган. Бугунги кунда ички ишлар органлари фаолияти
мамлакатда ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, коррупция ва уюшган
жиноятчиликка карши кураш бўйича қатъий чора-тадбирлар кўриш
муносабати билан олиб борилмокда.

Қонуннинг аҳамиятли жиҳатларидан яна бири шундаки, унда ички

ишлар органларининг асосий вазифалари, фаолият йўналишлари ва
принциплари талабларидан келиб чиққан ҳолда ички ишлар органлари
томонидан айрим мажбурлов чоралари, шунингдек унинг ходимлари
томонидан жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни ва ўқотар
қуролни қўллашнинг асослари ва тартиби ҳамда ходимларга нисбатан
қўйиладиган талаб ва шартлар аниқ белгилаб берилган.

Шунингдек, қонунда бир қатор масалаларга эътибор қаратилган.

Жумладан, ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби ва шартлари,
ички ишлар органлари ходимларини ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш
масалалари атрофлича ёритиб ўтилган. Хусусан, ― Ички ишлар
органларида хизматни ўташ шартлари ва тартиби‖ деб номланган бобида
ички ишлар органларида хизматни ўташ чоғида фуқаролар ҳуқуқларининг
тенглигини таъминлаш, ички ишлар органларидаги хизматга қабул
қилиш, Ички ишлар вазирлигининг таълим муассасаларига ўқишга қабул
қилиш, хизматга қабул қилинган шахслар учун дастлабки синов муддати,
қасамёд қабул қилишига оид нормалар киритилган.

Қонуннинг ― Ички ишлар органлари ходимларини ҳуқуқий ва

ижтимоий ҳимоя қилиш‖ деб номланган бобида ички ишлар органлари
ходимларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш кафолатларига оид қуйидаги
қоидалар белгиланган:

- ички ишлар органи ходими давлат органи вакили сифатида иш

юритиши ва давлат ҳимояси остида бўлиши;


background image

DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE

International scientific-online conference

41

- ички ишлар органи ходими хизмат мажбуриятларини бажариш

чоғида фақат бевосита ёки тўғридан-тўғри бошлиғига бўйсуниши;

- қонун билан ваколат берилган шахслардан ташқари ҳеч ким ички

ишлар органи ходимининг қонуний фаолиятига аралашиши, ички ишлар
органи ходимини қонун билан ички ишлар органлари зиммасига
юклатилмаган мажбуриятларни бажаришга мажбурлаш ҳуқуқига эга
эмаслиги; - қонунга зидлиги аниқ бўлган буйруқ ёки фармойиш олганда
ички ишлар органи ходими уни бажаришни рад этиш ҳуқуқига эгалиги ва
қонунга амал қилиши шартлиги;

- ички ишлар органи ходими ўз иш юритувида бўлган ишлар ва

материалларнинг моҳияти ҳақида бирор-бир тушунтириш беришга,
шунингдек бундай ишлар ва материалларни, шу жумладан фуқароларнинг
ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахлдор ишлар
ҳамда материалларни танишиб чиқиш учун қонун ҳужжатларида назарда
тутилган ҳоллардан ва тартибдан бошқача тарзда тақдим этишга мажбур
эмаслиги;

- ички ишлар органларининг ходимлари ўзига нисбатан қабул

қилинган қарорлар ва ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) устидан юқори турувчи
мансабдор шахсларга, прокурорга ёки судга белгиланган тартибда шикоят
қилиш ҳуқуқига эга.

Қонунда ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя

қилишга қуйидагилар кириши келтириб ўтилган, яъни ходимнинг
соғлиғини сақлаш, меҳнатига ҳақ тўлаш, уй-жой майдони билан
таъминлаш, мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш, хизмат
мажбуриятларини бажариш вақтида транспорт воситаларидан имтиёзли
фойдаланиш, давлат пенсия таъминоти, давлат суғуртаси, ижтимоий
ёрдам кўрсатиш кабилардир.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, мазкур қонун мамлакатда тинчлик ва

осойишталикни, жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини, барқарор
тараққиётни таъминлашга, ички ишлари органлари фаолиятини янада
такомиллаштиришга, ички ишлар органлари учун юксак маънавиятли
етук малакали мутахассис кадрлар тайёрлашга, ички ишлар
органларининг ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоясини самарали таъминлашга
хизмат қилади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги


background image

DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE

International scientific-online conference

42

“2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт
стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон Фармони // Электрон манба:
https://lex.uz/docs/-5841063 (мурожаат вақти: 15.05.2024).
2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Конституция қабул

қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги
маърузаси // Халқ сўзи, 2017 йил 7 декабрь.
3.

Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрь “Ички ишлар

органлари тўғрисида”ги ЎРҚ-407-сон Қонуни // Электрон манба:
https://lex.uz/uz/docs/-3027843 (мурожаат вақти: 15.05.2024).
4.

Ўзбекистон Республикаси 2017 йил 10 апрелдаги “Ички ишлар

органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат
тартибини,

фуқаролар

ҳуқуқлари,

эркинликлари

ва

қонуний

манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг
масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5005-сон
Фармони // Электрон манба: https://lex.uz/docs/3159827 (мурожаат вақти:
15.05.2024).
5.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги

“Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини
ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги

ПҚ

3413-сонли

Қарори

//

Электрон

манба:

https://lex.uz/docs/3430641 мурожаат қилинган вақт: 29.05.2024 й)
6.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги

“Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш
соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги
босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6196-сон Фармони
// Электрон манба: https://lex.uz/docs/5344118 (мурожаат қилинган вақт:
29.05.2024 й)
7.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги

“Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва
жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада
такомиллаштириш

бўйича

қўшимча

ташкилий

чора-тадбирлар

тўғрисида”ги

ПҚ-5050-сон

Қарори

//

Электрон

манба:

https://lex.uz/docs/5353841 (мурожаат қилинган вақт: 29.05.2024 й)
8.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги

Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг
сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар


background image

DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE

International scientific-online conference

43

тўғрисида”ги

ПҚ-5076-сон

Қарори

//

Электрон

манба:

https://lex.uz/docs/5377619 (мурожаат қилинган вақт: 29.05.2024 й)

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги

“2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон Фармони // Электрон манба: https://lex.uz/docs/-5841063 (мурожаат вақти: 15.05.2024).

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Конституция қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси // Халқ сўзи, 2017 йил 7 декабрь.

Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрь “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги ЎРҚ-407-сон Қонуни // Электрон манба: https://lex.uz/uz/docs/-3027843 (мурожаат вақти: 15.05.2024).

Ўзбекистон Республикаси 2017 йил 10 апрелдаги “Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5005-сон Фармони // Электрон манба: https://lex.uz/docs/3159827 (мурожаат вақти: 15.05.2024).

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги “Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 3413-сонли Қарори // Электрон манба: https://lex.uz/docs/3430641 мурожаат қилинган вақт: 29.05.2024 й)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6196-сон Фармони // Электрон манба: https://lex.uz/docs/5344118 (мурожаат қилинган вақт: 29.05.2024 й)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5050-сон Қарори // Электрон манба: https://lex.uz/docs/5353841 (мурожаат қилинган вақт: 29.05.2024 й)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5076-сон Қарори // Электрон манба: https://lex.uz/docs/5377619 (мурожаат қилинган вақт: 29.05.2024 й)