Латофат Тажибаева
Биламизки, бадиий адабиётда рамз кенг фойдаланиладиган тасвир усулларидан бири ҳисобланади, рамз – аниқ тасаввур этиш қийин бўлган ҳодиса ёки тушунчаларни одамларнинг кўз олдида яққол келтирадиган нарсалар орқали ифодалашни билдиради. “Рамз атамасига адабиётшунослик луғатларида қуйидагича изоҳ берилади: Рамз (ар. сўз бўлиб – имо, ишора, имлаш) – символ; кўчим турларидан бири, фақат шартли равишда ва шу матн доирасида кўчма маьно касб этувчи сўз ёки сўз бирикмаси; образлилик тури.
Рамз моҳиятан аллегорияга яқин, ундан фарқи шуки, рамз контекст доирасида ҳам ўз маьносида, ҳам кўчма маьнода қўлланади. Рамзнинг маьноси контекст доирасида ва шартдан хабардорлик бўлганда реаллашади”[2]. Ўзбек адабиёти ўзининг неча минг йиллик тарихи давомида рамзийлик асосига қурилган бетакрор асарлари билан жаҳон адабиёти хазинасидан муносиб жой эгаллаб
келмоқда. Халқ оғзаки ижодидан тортиб Навоийгача ва ундан кейинги адиблар ижодидан ҳам рамзийликнинг гўзал намуналарини учратишимиз мумкин. “…бадиий адабиётда сўзнинг маъноси кутилмаган тарзда кенгайиб, ўзгача гўзаллик ва жозиба касб этади. Бошқача айтганда сўз шоирнинг қалб қудрати билан образ деб аталадиган бутунлай бошқа сўзга, нозик кечинма ва хаёллар,
фикрлар мажмуасига, шартли белги – аломатга айланади. Аслида ҳар қандай сўз аввал-бошда худди шундай белги – аломат, рамз сифатида яралган