Barcha maqolalar
Қўқон хонлиги тарихини ўрганишда манжур тилидаги манбаларнинг тутган ўрни
Ушбу мақолада ўзбек давлатчилиги тарихида ўз ўрнига эга бўлган Қўқон хонлиги тарихини ўрганишда манжур тилидаги манбалардан фойдаланиш тўғрисидаги масала ёритилган. Хитой Халқ Республикасининг Биринчи ижтимоий фанлар архивида сақланаётган 180 мингдан ортиқ манжур тилидаги хужжатлар тўпламида Қўқон хонлигининг Цин империяси билан муносабатларига оид муҳим маълумотлар мавжудлиги таъкидланган. Ушбу масалани ўрганиш Ўзбекистон тарихи учун муҳим аҳамиятга эга хисобланади.
Қўқон хонлиги молия тизимида монетар сиёсат тарихидан
Мақолада Қўқон хонлиги молиявий сиёсати, пул ислоҳотлари, хонлик ташкил топган вақтдан бошлаб сўнгги кунигача зарб қилинган олтин, кумуш, мис танга пуллар ва улардаги форсий ёзувлар хақида маълумотлар мавжуд.
Қўқон хонлиги ва Нузуп “Мингбоши”
Ushbu maqolada Nuzup mingboshi haqida so'z yuritiladi. U qirg'izlardan birinchi bo'lib Mallaxon tomonidan Qo'qon xonligida bosh vazir etib tayinlangan. Nuzupmingboshi Sheralixon davrida bosh vazir va bosh qo'mondon bo'lib, xon qo'shinida esa asosiy shaxslardan biriga aylangan
Қуръон ва ҳадис тилининг араб ҳуқуқий терминологиясининг шаклланишига таъсир кўрсатган омил сифатида
Маълумки, Ўзбекистон шарқшунослари томонидан араб тили лексикологияси араб тилшунослигининг бошқа соҳаларига нисбатан кам ўрганилган. Шу боис, мақолада бунги кунда ушбу соҳанинг муҳим лексик қатлами саналган ҳуқуқий терминлар, хусусан араб тилидаги жиноят-ҳуқуқи терминлари тадқиқ қилинди. Тадқиқот ишида термин тушунчаси, ҳуқуқий терминлар, жиноят-ҳуқуқи терминлари, шунингдек асрлар давомида маълум бир тарихий босқичларни босиб ўтган араб давлатларининг қонун тили тарихи ҳамда фикҳ методологиясининг асосий устунларидан ҳисобланган Қуръон ва ҳадислардан келтирилган мисоллар илмий адабиётлар таҳлили асосида ёритиб берилган. Қуръони карим сураларининг оятларида ҳуқуқнинг турли соҳалари, жумладан, жиноят ҳуқуқига тегишли бир қатор қонун-қоидалар мавжуд бўлиб, улар диний ҳуқуқ тушунчалари билан суғорилгандир. Қуръони каримда бир неча оғир жиноят турлари ҳақида сўз юритилган. Жумладан, ўғрилик, босқинчилик, қасддан одам ўлдириш, тан жароҳатини етказиш, порахўрлик, зино, туҳмат, жосуслик, исён, спиртли ичимликларни истеъмол қилиш, ота-онанинг қасддан ўз фарзандини ўлдириши, судхўрлик ва бошқалар. Шу сабабли мақолада Қуръон ҳамда ҳадислар араб ҳуқуқий тилининг шаклланишига таъсир кўрсатган омил сифатида таҳлил қилинган. Исломнинг иккинчи манбаи ҳисобланмиш суннатларда ҳам қатор жиноят ҳуқуқига оид терминлар келтирилган бўлиб, Имом ал-Бухорийнинг «Ал- жомеъ ас-саҳиҳ» ҳадислар тўпламидаги жиноят ҳуқуқига оид жиноят ва жазо масалаларини ўзида акс эттирган саҳиҳ – ишончли ҳадислар тадқиқот манбаи сифатида ўрганилган. “Олтин силсиласи: Саҳиҳул Бухорий” номли ҳадис тўпламларининг 3, 4 ва 8-жузларида жиноят турлари ва уларда кўзда тутилган жазо масалалари ифодаланган ҳадислар ҳам ўрин олган. Мақолада “Ҳаддлар китоби (боб)” дан келтирилган хамр ичиш ва ўғирлик қилишда пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) томонидан қўлланган жазолар тўғрисидаги ҳадислар, “Гувоҳликлар китоби” дан эса яширинган кишининг гувоҳлиги, бирор нарсага бир ёки бир нечта гувоҳ гувоҳлик бериши, адолатли гувоҳлар, ноҳақ гувоҳликка гувоҳ қилиниш ҳақидаги ҳадислар, “Диялар китоби” деб номланган бўлимдан эса ўша давр амалиётида мавжуд бўлган аниқ жиноят ишлари тафсилотини баён қилган ҳолда қасддан одам ўлдириш ва тан жароҳати етказиш ва шу каби бошқа жиноий қилмишларни ўз ичига олган ҳадислар ўрин олган. Қуръон оятлари, ҳадис ҳамда суннатларда келтирилган фиқҳий-ҳуқуқий масала ҳамда терминлар ҳозирги араб тилидаги жиноят ҳуқуқи терминларининг пайдо бўлиши ва шаклланишида асос бўлиб хизмат қилгани қатор мисоллар орқали исботланган.
Қўлёзмалар фондида сақланаётган “арбаъин ан-нававий” асари хусусида
Дунё шарқшунослигида жаҳоннинг барча қўлёзма фондларида сақланаётган ирфоний адабиёт намояндалари меросини матншунослик ва манбашунослик нуқтаи назаридан ўрганиш, улар яратган асарларнинг маъно-моҳияти, поэтикаси масалаларига қизиқиш тобора ошиб бормоқда. Замонавий адабиётшунослик, шарқшунослик ва исломшуносликда исломий йўналишдаги адабиётни ўрганиш, хусусан, улардаги комил инсон концепцияси, фалсафий-ирфоний қарашлар, ижтимоий ва одоб-ахлоққа оид масалаларга бағишланган илмий тадқиқотлар кундан-кунга кўпайиб ва теранлашиб бормоқда. Ўзбекистоннинг бир неча минг йиллик бой тарихи ва маданиятини ўрганишда хорижий тадқиқотлар ҳамда манбалар муҳим ўрин тутади. Айниқса, бетакрор илмий меросимизнинг таркибий қисми бўлмиш Шарқ мумтоз адабиёти намояндаларининг диниймаънавий асарларини, хусусан, “Арбаъин” – “Чиҳил ҳадис” асарларини ўрганиш, шу хусусдаги илгари илмий истеъмолга жалб этилмаган манбаларни аниқлаш, таржима қилиш, уларни маҳаллий манбалар билан қиёсий таҳлил қилиш муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистон ФАнинг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти қўлёзмалар фонди картотекаларини кўздан кечирганимизда 80 га яқин арбаъин асарлари қўлёзмалари ва уларнинг бир неча нусхалари мавжудлиги маълум бўлди. Республикамизда мавжуд қўлёзма фондларида сақланаётган араб, форс-тожик ва туркий тилларда ёзилган кўплаб арбаъин асарлари адабий манбашунослик ва матншунослик нуқтаи назаридан ўрганилмаган. Ўзбекистон ФАШИ қўлёзмалар фондидаги Арбаъин асарлари орасида Нававийнинг “Арбаъин” نيعبرلاا يوونلا ининг 12 та қўлёзма нусхаси мавжудлиги ва бу қўлёзма нусхалар “Шамоили ан-Набий”–ىبنلا ليامش, “Ҳошия” - ةيشاح, “Ал-Ҳисн ул-ҳасийн мин калам саййид ал-мурсалийн” – ملا ك نم نيصحلا نصحلا لا ديس نيلسرم , “Васияти Имоми Аъзам”, “Шарҳу одоби ал-мунозара”, “Қасидат ул-бурда” – “ ةديصق ةدربلا” каби машҳур асарлар билан китобот қилинганлиги унинг халқ орасида анча машҳур бўлганлигини билдиради. Бу эса “Арбаъин” асарининг манбашунослик нуқтаи назаридан илмий қийматини янада оширади. Нававий “Арбаъин” асарининг ёзилган йили номаълум, асар араб тилида ёзилган бўлиб, ўз ичига 42 та ҳадисни жамлаган. Қўлёзма нусхаларда “Арбаъин” даги 42 та ҳадис рақамлаб борилган. Анъанага кўра, айтилаётган ҳадисдан аввал албатта унинг исноди келтирилган. Ҳар бир ҳадис батафсил шарҳланган. Асар турли даврларда, турли хаттотлар томонидан кўчириб келинган. Мазкур қўлёзмалар фондида сақланаётган арбаъинларнинг бир қанча қўлёзма нусхалари хаттотлик ва китобат санъатининг нодир намуналаридан ҳисобланади.
Қўлёзмалар фондида сақланаётган Хоразм адабий муҳитига тегишли айрим манбалар хусусида
Ушбу мақолада Хоразм адабий муҳитида яратилган қўлёзма манбалар ҳақида сўз боради. Бу маълумотлар орқали ана шу муҳитда фаолият олиб борган ижодкорлар, манбаларнинг бугунги аҳволи ва ўрганилиши ҳақида ҳам хабардор бўлиш мумкин.
Қўл (el) компонентли ибораларнинг таснифи ва уларнинг маъно хусусиятлари
Иборалар ҳар бир тилнинг энг муҳим ва ноёб бирликлари бўлиб, дунё маданияти ва инсон хусусиятларини билиш учун ишлатиладиган ифодали воситалардир. Ушбу тадқиқотнинг мақсади el (қўл) компонентли ибораларнинг таснифи ва уларнинг маъно хусусиятларини очиб беришдан иборатдир.
Қудрат ҳикматнинг бадиий маҳорати
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон адабиётшунослигида болалар адабиёти тараққиёт тамойиллари ўрганилиши миллатнинг эртанги куни ва келажагини белгилаши нуқтаи назаридан ўзига хос ахамият касб этади. Чунки болалар адабиёти, аввало, ёш авлод маънавий камолотини таъминлаши нуқтаи назаридан улкан бадиий-эстетик ва маърифий-тарбиявий мавкеъ касб этиши унинг жамият тарақкиётида тутган ўзига хос ўрнини хам белгилашга хизмат килади. Зеро, болалар адабиётининг ривожланишига яратилган замин, маънавиятнинг юксалишига қаратилган эътибор сифатида жамият ривожланишидаги мухим омиллардан биридир.
Жаҳон болалар адабиётида турли миллат болалар адабиётининг дастлабки параметрлари, шаклланиш ва ривожланиш босқичлари, унинг журналистика, китоб нашри билан боғлиқлиги, болалар ёзувчилари ижоди умумий контекстда муайян даражада тадкик этилган. Болалар адабиёти намояндаларининг болалар адабиётини ривожлантиришда тутган ўрни, ижодининг халк огзаки ижоди ҳамда жахон адабиёти билан боғлиқлик даражаси, мавзу кўлами ва бадиий талқиндаги ўзига хосликларини монографик тарзда тадқиқ этиш, муайян ижодкор мисолида шу давр болалар адабиёти ҳакидаги тадкикот натижаси адабиётшуносликни янада ривожлантиришга хизмат қилади.
Истиқлол шарофати билан халқимизнинг умрбоқий миллий, маданий, адабий қадриятлари тикланишига катта имкониятлар яратилди. Миллий қадриятларимизга муносабат ҳам тубдан ўзгарди. Аввало, мамлакатимиз эртанги кунининг яратувчилари бўлган ёш авлод дунёқараши том маънода янгиланаётган экан, бу жиҳат бадиий адабиётда тўлалигича акс этмоғи ҳам табиийдир. Шу боисдан: .Болалар адабиёти ёшлар орасида бадиий жиҳатдан юксак, интеллектуал савияни ўстиришга, дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қиладиган бадиий, маърифий адабиётларнинг янги авлодини яратишга бевосита хизмат қилади... унинг аҳамияти ушбу хусусиятлар билан ўлчанади”1. Бу борада болалар адабиётимизнинг XX асрда яратилган баркамол намуналари бугунги кундаги ёш авлод таълим-тарбиясида ўзига хос бадиий-эстетик ва маърифий-тарбиявий аҳамият касб этади. Шунингдек, бугунги болалар адабиётимиз ривожи XX аср 50-60-йиллари болалар адабиётининг қай даражада ўзлаштирилишига бевосита боғлик бўлиб, ўз навбатида махсус назарий тадқиқотларни хам тақозо қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сон “Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида”ги, 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонлари, 2006 йил 25 августдаги ПҚ-451-сон “Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги, 2010 йил 27 январдаги ПҚ-1271-сон “Баркамол авлод йили” давлат дастури ҳақида”ги, 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-1271-сон “Китоб махсулотларини нашр этиш ва таркатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарорлари, 2017 йил 12 январдаги ПҚ-1271-сон “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва таркатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш хамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисидаги” Фармойиши хамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Қудрат Ҳикмат шеъриятининг таснифини тузиш, поэтик маҳорати, халқ оғзаки ижоди билан боғлиқлик даражасини асослаш, ўзбек болалар адабиёти тараққиёти ва асарларининг бадиий-эстетик хамда маърифий-тарбиявий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ижодкор асарларининг мавзу кўлами, ёш китобхон маънавий камолотида лирик шеърларнинг бадиий-эстетик ва эртак-достонларнинг маърифий-тарбиявий хусусиятлари очиб берилган;
шоир ижодидаги шакл ва мазмун уйғунлиги, сатрлари қисқа ҳижоли шеърларнинг ўзбек болалар адабиёти тараққиётида янги босқичдаги шеърий шакл сифатида яратилиши аникланган;
Қ.Ҳикмат ижодидаги адабий анъана ва бадиий махорат муаммоси халқ оғзаки ижоди ва устоз-шоирлардан ижодий ўзлаштириш, халқ эртак, достон ва масаллари сюжети асосида кайта яратган адабий эртак ва достонларида намоён бўлиши асосланган;
жахон болалар адабиёти намуналаридан таржималарнинг шоир бадиий маҳорати шаклланишидаги мавқеи исботланган;
пейзаж лирикасида табиат ходисалари бадиий образ даражасига олиб чикилишида фольклорнинг турли жанрлари таъсири очиб берилган.
Умумий хулосалар
1. XX асрнинг 20-йилларида туғилган авлод вакилларининг характер-ларида ўша даврнинг қийинчиликларини бошидан кечирганликлари яққол намоён бўлади. Қудрат Ҳикмат ҳам ўша давр, жамият фуқароси сифатида етимлик, иқтисодий етишмовчиликларни бошидан кечиргани унинг ижодига таъсир ўтказмай қолмаган. Шу жиҳатдан Караганда, шоир ижодида ҳақгўйлик, самимийлик, меҳнатсеварлик, ватанпарварлик, билимга меҳр, яхшиликни улуғлаш каби хусусиятлар устувор бўлган. У ўз феъл-атворидан келиб чиқиб, шеърларида меҳнаткаш, одобли, аълочи болакайларни мактаса, дангаса, чақимчи, “иккичи” болаларга қарши “уруш очади”.
2. Қ.Ҳикматнинг Ислом шоир Назар ўғли таъсирида халк оғзаки ижодига бўлган қизиқишининг ортиши, ўз устида тинимсиз ишлаши, ижодий лабораторияси шаклланишига “пойдевор” бўлди. Унинг изланишлари натижасида эртаклар, достонлар яратилган. Фольклорнинг макол, топишмоқ, ўйин-қўшик каби жанрларини турли кўринишларда қўллаш воситасида шеър бадииятини таъминлаш, унинг таъсирчанлигини ошириш, маърифий-тарбиявий аҳамиятини кучайтиришга эришилган.
3. Шоир рус болалар адабиёти намояндалари С.Маршак, С.Михалков, Ю.Коринец ва арман болалар шоири Г.Борянлардан шеърнинг асосий сюжетига ўтишдан аввал китобхонни шу мавзудаги дастлабки ахборот билан таништириб, асар структурасини китобхонга мослаб яратиш усулини ўзлаштирган.
4. Устоз шоирлар Ғафур Ғулом ўйин-кўшиқлари, топишмок-шеърлари, Қуддус Муҳаммадий пейзаж лирикасидан илҳомланиб, уларнинг ижодидан ўрганиш, таъсирланиш ва анъаналарини ўзлаштирган ҳолда давом эттириш алоҳида ўрин тутган.
5. Қ.Ҳикмат болалар адабиётининг жонкуяр вакили сифатида унинг маърифийлик хусусиятига алоҳида эътибор каратади. Унинг ижодида ёш китобхоннинг етук инсон бўлиб улгайишига ёрдам берадиган, уни илм-маърифатга, тарбиявийликка ундайдиган асарлар муносиб ўрин тутади. Шоир ёш боланинг онгига, тафаккурига мое бўлган шундай воқеа-ҳодисаларни тасвирлайдики, ёш китобхон ўзини нафакат бу вокеалар иштирокчиси сифатида кўради, балки улардан ўзига керакли хулосани хам ч и кара олади.
6. Шоир шеърларида кувнок, енгил хажв билан сугорилган мисралар оркали кичкинтойлар дунёси махорат билан тасвирланади. Ёш бола табиатидаги бироз кувлик, шўхлик, қизғанчиқлик, энг асосийси, яккол намоён бўладиган соддалик ва бегуборлик улар характерининг ўзига хосликлари сифатида ишонарли, табиий очиб берилади. Қудрат Ҳикмат ҳажвий асарларни яратишда болалардаги нуксонлар, камчиликларни гох очикдан-очиқ тасвирласа, гоҳида яширин, яъни бирор вокеа мисолида қандайдир камчиликка ишора килиб фош этади.
7. Қ.Ҳикмат асарларининг образлар тизими турлича: боғча ва мактаб ёшидаги болалар, меҳрибон она, ватанпарвар, фидойи инсон. Шоир шеър-ларининг каҳрамонлари ёш жиҳатидан турли-туман, унинг шеърларида боғча ёшидаги болалардан бошлаб ўсмирларгача бўлган тоифа камраб олинган ва ёш хусусиятларидан келиб чикиб, ҳар бирининг ўзига хос табиати моҳирона, ишонарли ва табиий яратилган. Асосийси шоир уларнинг қай бирини тасвирласа, ўша образда яшайди ва шу сабабли уларнинг характерини тўлалигича тасвирлайди.
8. Пейзаж лирикасига бағишланган тасвирлар турли бадиий санъатлар билан бойитилганлиги натижасида асарнинг мукаммаллиги, таъсирчанлиги, бадиийлиги янада кучаяди. Шоир ижодида табиат манзараси тасвири табиат-ни асраш мотиви билан чамбарчас боғлиқ. Табиат манзарасининг ёрқин ранглардаги тасвирини ўқиган китобхон кўз ўнгида фотограф суратга олгандек табиатнинг мафтункор, гўзал ва сержило картинаси намоён бўлади. Бундай гўзалликдан баҳраманд бўлган ёш китобхон қалбида табиатга бўлган меҳр-муҳаббат уйғониб, уни асраб-авайлаш, кадрига етиш каби туйғулар шаклланадики, бу ўз навбатида болалар адабиётининг асосий вазифасидир.
Қоятошларга суратлар графикада (композиция ва реконструкция муаммолари)
Тадқиқот объектлари: Марказий Осиё худудидаги петроглифларни санъатшунослик нуқтаи назаридан ўрганиш, тахлил этиш, такқослаш йўли билан ўхшаш томонларини аниқлаш, саҳна мавзуларини аниқлаш. Қоятош тасвирлари тадкикотчилари томонидан, мазкур мавзуни регион масштабида ўрганиш, муаммони чуқур тахлил этиш имконини бериши ҳакида XX асрнинг етмишинчи йилларидаёқ фикр билдирилган. Бундай тадқиқот Марказий Осиё регионида тошда тасвир ишлаш санъатида саҳналарнинг шаклланиши жараёнида, композициясида, мавзулар ғоявийлигида умумийликни аниклаш имконини беради. Шунинг учун муаллиф, эътиборини кенг маштабда қоятош тасвирларини илмий тахлил этишга қаратди.
Ишнинг мақсади: Мавзулар, персонажларни жойлаштиришда қўлланилган график услублар, персонажларнинг динамик харакатлари оркали тасвирий саҳналар композициясига хос коидаларни аниклаш. Қоятошларда тасвирланган иморат тарҳи ва композициясини ўрганиш, қадимги давр рассомининг жамиятдаги ўрни ва ролини аниклаш. Тадқикот натижалари асосида қоятошлардаги суратларнинг график реконструкциясини бажариш.
Тадқиқот методлари: Қоятош суратларига бағишланган маълумотларни ўрганишга ва умумлаштиришга асосланган. Тадқиқотга сазовор хар бир қоятош сурати ўрганилади ва ҳар томонлама таҳлил этилади. Тадқикотлар натижаси асосида айрим саҳналарнинг барча қисмлари кўриниши график ренконструкция килинади.
Олинган натижалар ва уларнинг янгнлиги: Петроглифларнинг хар томонлама ўрганилиши натижасида қоятош суратларида саҳна композициясини яратишда фигураларни жойлаштириш, уларни катталаштириб ёки кичрайтириб ифодалаш, композиция бўшлик муҳитида чуқурлик орқа кием, рамзий белгилар ишлаб, сахна мазмунини яратиш каби қоидаларга амал килинганлиги аникланди. Қадимги рассомга хос дасхат ва услублар аниқланди. Айрим саҳна ва персонажлар реконструкцияси бажарилди.
Амалий ахамияти: Тадкиқот натижалари коятошлардаги петроглифларнинг, яъни кадимий тасвирларнинг айрим кирраларини, ўша давр одамлари анъанавий хаёти тарзини, хўжалик юритиш фаолиятини, Қадим замонларга хос маросимларнинг бажарилиши каби масалаларни ёритишда мавжуд бўлган бўшликларни тўлдиради. Диссертациянинг асосий натижалари кейинги илмий тадкиқот учун фойда келтиради: а) аналитик материаллар, хулосалар ва график реконструкциялар Марказий Осиё халқларининг кадимий тарихи, санъатига оид илмий асарлар яратишда, бой қадимий санъат қатламини тарғибот этишда, санъат соҳасида мутахассислар тайёрлайдиган олий мактаб талабалари учун ўкув ва услубий қўлланма яратишда; б) кадимий маросимларни аниклашда; в) турар жой мажмуаларидан ташкил топтан маконларнинг шаклланишини аниклашда қўлланилади.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадқиқотнинг асосий натижалари ва унда кўтарилган муаммолар илмий журналлар, конференция материаллари ва бошқа нашрлардаги бир қатор маколаларда очиб берилган. Тадкикот натижалари ТДТУ Дизайн кафедрасида “Бадиий ижод”, “Композиция асослари”, “Санъат тарихи” каби фанлардан амалий, услубий қўлланмалар яратишда қўлланилмокда.
Қўлланилиш (фойдаланиш) сохаси: Санъатшунослик, тарих, архитектура тарихи, маданиятшунослик, санъат тарихи, этпография, музейшунослик, архив иши.
Қоятош суратларини ўрганиш ва сақлашда рақамли технологияларнинг ўрни
Ўзбекистон қоятош тасвир ёдгорликлари – жаҳон маданий меъросининг ажралмас таркибий қисми ҳисобланади. Кўп жиҳатдан улар қадим ўтмиш халқларининг маданий, ижтимоий, бадиий, маънавий-диний дунёқарашини англашга ёрдам берувчи манба ҳисобланади. Қоятош тасвирлари ўзларининг кўргазмалилиги, ўзига хос бадиий чиройи билан қадимий маданият ва замонавий хаёт ўртасидаги алоқаларни очиб беради
Қофиянинг тузилишига кўра турлари
Мақолада қофиянинг аслий, шойгон ва маъмулий турлари қиёсий ўрганилади.
Қорақалпоқ романларида бадиий нутқ поэтикаси
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон адабиётшунослигида роман поэтикасининг ўзига хос хусусиятлари ва унинг миллий бадиий тафаккур тараққиётида тутган ўрнини тадқиқ этишга алоҳида аҳамият берилмоқда. Зеро, миллий менталитетни белгиловчи анъанавий қадриятлар, халқнинг бадиий сўз санъатида, хусусан, ёзма адабиётда ўз аксини топади. Асар тилида акс этган жозибадорлик эса унинг мазмуни ва бадиияти даражасини таъминлайди. Ёзувчи ҳаёт ҳақиқатини тасвирлашда образ яратиб, қаҳрамоннинг хулқ-атвори ва характерига хос турфа жиҳатларни ёритар экан, поэтик нутқнинг нафис воситаларисиз ўз бадиий нияти ва ғоясини таъсирчан тарзда етказишдек жиддий ютуққа эриша олмайди.
Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан кейин адабиётнинг жамият тараққиётидаги ўрни, айниқса, бадиий сўзнинг ёш авлод маънавий-ахлоқий, интеллектуал тарбиясидаги ролига алоҳида эътибор берила бошланди. Натижада миллий маданиятимизнинг ажралмас қисми ҳисобланган бадиий адабиётнинг миллат онги ва тафаккурини янгилашда муҳим аҳамият касб этувчи манба эканлиги ҳақидаги ҳақиқат барқарорлашди. Бинобарин, «ҳозирги пайтда ҳаммамизнинг олдимизда жуда муҳим аҳамиятга эга бўлган масала, яъни китобхонликни кенг ёйиш ва ёшларимизнинг китобга бўлган муҳаббатини, уларнинг маънавий иммунитетини янада оширишга қаратилган ишларимизни янги босқичга олиб чиқиш вазифаси турганлиги»1 ҳам бадиий адабиётнинг ғоят муҳим ижтимоий вазифа бажарувчи қадриятлар тизими эканлигини кўрсатади.
Миллий адабиёт намуналарини дунё адабиётшунослигининг энг янги илмий-назарий концепциялари асосида ўрганиш, шу жумладан, қорақалпоқ романларидаги бадиий нутқ типларини тадқиқ этиш поэтик матн композицияси ва услубий хусусиятлари ҳақида янги хулосалар чиқариш имконини беради. Адабий асар таркибидаги мавзу, гоя, сюжет, композиция, конфликт сингари муҳим компонентлар бадиий нутқ орқали намоён бўлади ва ёзувчининг ўз олдига қўйган ижодий ниятини юзага чиқаришда бош омил ҳисобланади. Шу маънода, адабий асар бадииятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлган бадиий нутқ поэтикасини жаҳон адабиётшунослигининг энг янги илмий концепциялари асосида тадқиқ этиш адабий матн бадииятини ўрганишнинг истиқболли йўналишларидан бири саналади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги ПФ^4958-сон «Олий ўқув юртларидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони ва 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон «Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори, шунингдек, Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 октябрдаги 222-сон «2010-2020 йилларга мўлжалланган номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраб-авайлаш, тарғибот қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади 1980-2010-йилларда яратилган қорақалпоқ романларидаги бадиий нутқ поэтикасининг назарий асослари, бадиий -эстетик моҳияти ва асар композицион қурилишидаги стилистик функцияларини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
қорақалпоқ адабиётшунослигида 1980-2010-йилларда яратилган
романлар таркибидаги поэтик нутқнинг диалог, монолог, муаллиф нутқи, икки овозли нутқ типлари ва шакллари аниқланиб, уларнинг бадиий-эстетик хусусиятлари очиб берилган;
бадиий нутқни ҳосил қилувчи лингвопоэтик компонентларнинг қорақалпоқ роман лари бадииятида тутган ўрни аниқланган;
диалогик ва монологик нутқ шаклларининг қорақалпоқ романлари композициясидаги муҳим компонентлардан бири сифатидаги моҳияти ойдин лаштири лган;
романда илгари сурилган долзарб гоя ва персонажлар тизимининг руҳий-шуурий ҳолатини ифодалашнинг асосий воситаси ички ва ташқи монолог эканлиги исботланган;
муаллиф нутқининг бадиий асар сюжети ва композициясини шакллантиришдаги ўрни ҳамда вазифалари кўрсатиб берилган;
муаллиф ва персонаж нутқининг ўзаро синтезидан ташкил топган икки овозли нутқнинг ўзига хос хусусиятлари ва поэтик вазифалари далилланган.
Хулоса
1. Бадиий асар табиати жуда мураккаб ҳодиса бўлиб, унда тил материаллари билан биргаликда бадиий нутқ эгасининг нуқтаи назари ва асар ғояси уйғун ҳолда тажассум топади. Диссертацияда 1980-2010-йиллар қорақалпоқ романларида бадиий нутқ поэтикасини ўрганишда масаланинг ушбу жиҳатлари эътиборга олинди.
2. Адабий асар тили оддий тасвирлаш воситаси бўлиб қолмасдан, бадиий-эстетик, коммуникатив вазифа бажарувчи омил ҳамдир. Қорақалпоқ романлари таркибида истифода этилган бадиий нутқ асосларини ҳар томонлама ўрганиш ёзувчиларнинг тил материалидан фойдаланиш маҳоратини аниқлаш ва шу аснода адибнинг индивидуал услуби ҳусусиятларини белгилашга имконият беради.
3. Бадиий асар тилини лингвистик ва адабиётшунослик нуқтаи назаридан ўрганувчи олимлар асар компонентларини ўзаро боғловчи восита мавжуд, деган хулосага келишган. Ушбу восита - муаллиф нутқи, қаҳрамон нутқи (диалог ва монолог) ва икки овозли нутқ (баённинг икки йўналишлилиги) шаклларини ўз ичига қамраб олади. Тадқиқот ишида асосий эътибор таниқли ёзувчилар Т.Қайипбергеновнинг «Кўз қорачиғи», К.Мамбетовнинг «Тўзғитилган эл», «Виждон», «Туркистон», Ш.Сейтовнинг «Чироқчилар», «Халқобод» роман-тетралогияси, У.Абдираҳмановнинг «Бўсаға», К.Раҳмановнинг «Оқибат», К.Алламбергеновнинг «Дарё тортилган йиллар», А.Абдиевнинг «Субҳидам арафасида», Қ.Матмуратовнинг «Тебранмас», М.Низановнинг «Душман» романлари таркибида ушбу нутқ типларининг тутган ўрни ва бадиий-эстетик вазифаси атрофлича тадқиқ этишга қаратилди.
4. Диссертацияда бадиий асар композициясида диалог ва диалог компонентлари: муаллиф ремаркаси ва қаҳрамон репликаси, нутқий характеристика масалалари қорақалпоқ романлари контекстида илк дафъа тадқиқ этилди. Диалоглар асар экспозициясида қўлланилиб, кейинги сюжет воқеаларини келтириб чиқариш омили ва мотивировка вазифасини бажаради. Қаҳрамонлар характерини намоён қилишда муайян роль ўйнаши билан баробар диалоглар асар конфликтини кескинлаштириш ва сюжет такомилини таъминлаш функциясини ҳам бажаради. Диалогларнинг бадиий-эстетик вазифасини қорақалпоқ романлари контекстида қиёсий-типологик усулда таҳлил этиш ёзувчи индивидуал услубини аниқлашда муҳим роль ўйнайди.
5. Тадқиқотда қорақалпоқ романлари таркибидаги монологик нутқ шаклининг тутган ўрни ва бадиий вазифаси масаласини ўрганишда ушбу нутқ типи: 1. Ички монолог: а) ботиний монолог; б) кундалик қайдлар. 2. Ташқи монолог: а) қаратма монолог; б) эпистоляр нутқ шаклларига таснифланди. Ички ва ташқи (қаратма) монологнинг қаҳрамон характери ва руҳий оламини бадиий тадқиқ қилишнинг асосий усули сифатида сюжетни ривожлантириш ва қаҳрамон психологиясини кашф этишдаги бадиий-эстетик вазифасига дойр илмий-назарий фикрлар қорақалпоқ романлари матнидан олинган мисоллар ёрдамида қорақалпоқ адабиётшунослигида биринчи марта таҳлил эти л ди.
6. Муаллиф ва персонаж нутқидан иборат XX асрнинг 50-60-йилларидаги насрий асарлардан фарқли ўлароқ, сўнгги йиллар қорақалпоқ романларида муаллиф ва қаҳрамоннинг субъектив қарашлари асар контекстида муштарак тарзда берилади. 1980-2010-йиллардаги қорақалпоқ романларига хос бўлган ушбу ҳодисанинг вужудга келишида бадиий психологизм асосий эстетик фактор сифатида хизмат қилади. Ҳаёт ҳақиқати ифодасининг мазкур тамойилида қаҳрамон характерининг ҳаққоний ва тўла очилишига эришилади. Ушбу бадиий-стилистик усул муаллиф концепциясининг юзага чиқишини ва адабий асар бадиий-эстетик савиясининг янада юксалишини таъминлашга хизмат қилади.
7. Тадқиқотда роман композициясини яратишда Т.Қайипбергенов, Ш.Сейтов, К.Мамбетов, У.Абдирахманов, К.Алламбергенов каби адибларнинг муаллиф нутқи таркибига киргизилган адабий асар номи, воқеалар тартиби, эпиграф, экспозиция, пролог ва эпилог, лирик чекиниш сингари компонентлардан фойдаланиш маҳорати илк бор махсус ўрганилиб, тегишли хулосаларга келинди. Воқеаларни III шахе томонидан объектив 7. Тадқиқотда роман композициясини яратишда Т.Қайипбергенов, Ш.Сейтов, К.Мамбетов, У.Абдирахманов, К.Алламбергенов каби адибларнинг муаллиф нутқи таркибига киргизилган адабий асар номи, воқеалар тартиби, эпиграф, экспозиция, пролог ва эпилог, лирик чекиниш сингари компонентлардан фойдаланиш маҳорати илк бор махсус ўрганилиб, тегишли хулосаларга келинди. Воқеаларни III шахе томонидан объектив 10. Икки овозли нутқда баён этилаётган воқеа ва ҳодисаларнинг объектив инъикос топиши кенг қамровли роман жанри қаҳрамонлари хулқ-атвори ва руҳий тўлғанишларининг бор бўйи билан ишончли тасвирланишига асос яратади, бунда баён этувчи шахе (муаллиф ёки ҳикоячи в.ҳ.) қаҳрамон маънавий дунёсига тўғридан-тўғри кириб бормасдан, бошқанинг фикрига таяниб иш тутади, яъни муаллиф ва қаҳрамон ўй-фикри билан ички дунёси бирикиб, баёнда икки йўналишли ифода ҳосил бўлади. Бундай баён этиш усули қаҳрамон қалб диалектикаси билан баён этувчи шахе қарашлари уйғунлашувида кўринади ва баённинг реал ва табиий, эмоционал ва таъсирчан чиқиши таъминланади. Шу сабабдан ҳам китобхон асар қаҳрамони руҳияти, ўй-фикри ва кўнгил кечинмаларини кузатиш имкониятига эта бўлади.
11. Насрий асарда муаллиф ёки қаҳрамоннинг бевосита нутқига нисбатан, икки овозли нутқда баён этилаётган воқеа ва ҳодисалар, қаҳрамонлар маънавий олами объектив инъикос топади. Бунинг асосий сабаби, муаллиф ва персонаж сўзи ягона ўй-фикр, бирдек қарашга асосланса, икки овозли нуткда муаллиф ва қаҳрамон ўй-фикри билан ички дунёси бирикиб, икки йўналишли бадиий ифода ҳосил бўлиб, бундай баён этиш усули қаҳрамон қалб диалектикаси билан баён этувчи шахе тушунчаси уйғунлашувида кўринади. Шу сабабдан ҳам, баён этувчи шахе қаҳрамон маънавий дунёсига тўғридан-тўғри кириб бормасдан, бошқанинг фикрига суяниб иш тутади. Албатта, бу усул турмуш воқеаларини баён этишнинг реал ва табиий, эмоционал ва таъсирчан чиқишини таъминлайди.
12. 1980-2010-йиллар қорақалпоқ романларида бадиий нутқ типларини қиёсий-типологик, бадиий-эстетик таҳлил методлари асосида тадқиқ этиш шуни кўрсатадики, ёзувчиларнинг насрий асар яратишида услубий жиҳатдан ўзига хос хусусиятлари намоён бўлади. Жумладан, Т.Қайипбергенов, К.Мамбетов, Ш.Сейтовлар бадиий нутқ типларининг турли шаклларини кенг қўллашган. К.Раҳманов, Қ.Матмуратов, У.Абдираҳмановлар драматург-ёзувчи бўлганлиги боис, диалогик ва монологик нутқ шаклларини маҳорат билан ишлатишган. К.Алламбергенов, М.Низанов, А.Абдиевлар эса роман яратишда муаллиф нутқи ва диалогик нутқ шаклларига кўпроқ ўрин ажратишган. Адибларнинг насрий асар матнида бадиий нутқ типларидан турли йўсинда фойдаланиши 1980-2010-йиллар қорақалпоқ романларининг бадиий салоҳиятини оширишга хизмат қилган.
13. Қорақалпоқ адибларининг ижодий изланишлари самараси 1980-2010-йилларда миллий роман жанрининг тараққиётига хизмат қилиб, сюжет, композиция, образлар тизими, воқеалар ривожи ва бадиий нутқ сингари адабий асарнинг шаклий-мазмуний ва ғоявий-эстетик хусусиятларида яққол кўзга ташланади.
ҚОРАҚАЛПОҚ ВОКАЛ САНЪАТИНИНГ АСОСЧИСИ БАЗАРБАЙ НАДИРОВ
Қорақалпоғистон ўзбекларининг совчилик урф-одатлари
Хар бир халк узининг кундалик хаётида бир канча маросим ва урф одатларни бошидан утказади. Дна шундай маросимлар ичида никох туйлари, айникса совчилик анъаналари узининг маъсулиятли урф одатларига бойлиги билан бошка туй маросимларидан фаркланиб туради. Никох туйи бир нсча боскишлардан иборат булиб, улар ичида совчилик ва у билан боглик удумлар минтака узбекларининг идентиклигини, шунингдек локал хусусиятлари билан бошка вилоятларда истикомат киладиган узбеклардан ажралиб турадиган маданиятга эгалигини куришимиз мумкин.
Қорақалпоғистон мусиқа маданияти тарихи(1925-1950 гг.)
Диссертация иши кириш кисми, икки бои, хулоса ва фойдаланган адабиётлар руйхатидан иборат.
Кириш кисмида тадкикртнинг долзарблиги таъкидланиб муаммонинг ишланиш даражасига муносабат билдирилган хамда ишнинг мак,сад ва вазифаси, унинг методологик ва назарий асослари белгиланган. Шунингдек, адабий ва архив манбалари тахлил килиниб, ишнинг илмий ва амалий киймати курсатилиб берилгаи.
«1925-1941 йиллардаги Крракалпогистоннииг мусика маданияти» деб номлаигаи бириичи бобда мусика саиъатининг асосий жараёнлари очиб берилган. К.оракалпок мусикий хаётида ер-сув, коллективлаштириш, индустриалаштириш, "Хужум" харакати даврлари асосий тематика сифатида гавдаланди.
Мозкур бопта "Тонг нури" театр труппасининг мусикий репертуари, давлат театрининг 1927-1941 йиллардаги фаолияти тахлил килинади. Диссертацияда 1936 йил апрелда Москвада коракалпок. мелодияларининг грампластинкага ёзиб олинишининг тарихий ахамиятини алохида кайд этилади. 30-йилларда катагонликка учраган С. Мажитов, К. Авезов каби маданиет даргаларининг фаолияти хам таъкидлаб утилган.
Иккинчи боб "1941-1950 йиллар Крракалпок мусика маданияти" да мусикий хаётиииг ун йиллик даври еритиб берилган. Хдрбий давр атмосфераси, давр колорита яратилган мусикий асарлар мисолида тахлил килинган. Г. И. Компонеец, А.Кондорштилов, В.Шафранииков, Ж.Шамуратов ва бошкаларнинг ижодий портретлари тикланган.
Диссертация сунгида тадкикртдан келиб чикадиган якунлар ва хулосалар баён килинган. 1925-1950 йиллар К,оракалпогистои халкдари мусикий маданияти тарихини ва тарихий тажрибасини урганишдан келиб чикиб, амалий ахамиятга эга тавсиялар баён килинган.
Қозоғистон рангтасвир санъатининг XX аср ва XXI аср бошлари ижтимоий-маданий муҳитидаги етакчи тенденциялари
Тадқиқот объекти: Қозоғистон рангтасвир санъатининг XX аср - XXI аср бошларидаги етакчи тенденциялари. Тенденцияларнинг шаклланиши ва тараққиёти Қозоғистоннинг Алмати, Қарағанда, Чимкент, Қизил Ўрда, Остона каби бадиий марказлари материаллари асосида турли ижтимоий муҳит нуқтаи назаридан таҳлил қилинади.
Ишнинг мақсади: Қозоғистон тасвирий санъатининг XX асрнинг 20 йилларидан - XXI асрнинг биринчи ўн йиллик давригача шаклланган етакчи тенденцияларини ўрганиш. Миллий рангтасвир ривожидаги тенденциялар ва муаммоларни ижтимоий-маданий муҳит нуқтаи назаридан таҳлил этиб, илк бор услубий жараёнларни юзага келиши ҳамда республикада бадиий марказлар шаклланишидаги ўзига хосликни тўлақонли ўрганиш, соҳанинг янги аспектларини тадқик этишдан иборат.
Тадқиқот методологияси ва услуби: мавзу тарихий-таснифий, киёсий-умумлашма тахдил, илмий-назарий мушоҳада каби усуллар орқали ўрганилиб, маданиятлараро муносабатлар кесимида муқояса қилинди ва шу асосда миллий бадиий мактабни динамик тарақкиёти тадкиқ этилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: илк бор Қозоғистон рангтасвир санъати тарихий-назарий муаммолар нуқтаи назаридан умумлаштирилди, таракқиёт конунияти, ўзига хослиги, ривожланиш динамикаси ва тарихий жараён билан боғлиқлик ўрни муқоясада тахдил этилди. Республиканинг бадиий марказлари рангтасвиридаги етакчи тенденциялар биринчи мартта XX аср ва XXI аср бошларидаги ижтимоий муҳит билан муносабатлар кесимида тадкик килинди.
Амалий ахамияти: диссертацияда келтирилган хулосалар Козоғистон санъатшунослиги, маданиятшунослиги ривожида муҳим назарий-амалий аҳамият кашф этади, шунингдек, асосий масалалар бадиий йўналишдаги олий ва ўрта махсус ўкув юртларида дарсликлар, ўкув дастурлари яратишда асос бўлиб хизмат килади.
Тадбиқ этиш даражаси: Диссертация мавзуси бўйича I монография, 2 та альбом хамда 30 дан ортик маколалар эълон килинган. Диссертациянинг асосий масалалари М. Ауэзов номидаги Жанубий Қозоғистон давлат университетининг рангтасвир ва дизайн кафедраси маърузаларида кенг қўлланилмоқда.
Фойдаланиш сохаси: санъатшунослик; санъат тарихи ва назарияси; маданиятшунослик.
Қози Ихтиёр – темурийлар даврининг олими сифатида
Ушбу мақолада темурийлар даврининг охирги вақтида Ҳиротда яшаган қози Ихтиёр ҳаёти ва илмий ижоди тўғрисидаги янги маълумотлар келтирилган. Қози Ихтиёр (ваф. 1520) қозилик ва қозикалонлик лавозимларида фаолият юритган. У қозилик вақтида қозилар учун “Мухтор ал-Ихтиёр” номли қўлланма яратган. Мақолада ушбу асар ҳақида ҳам маълумотлар келтирилган.
Қиёсий-типологик метод ва унинг қадимги мифларни ўрганишдаги ўрни
Мақолада замонавий фольклоршуносликни ўрганишнинг энг самарали усули – қиёсий-типологик метод ҳақида фикр юритилади. Турли халқлар фольклори ўртасидаги алоқаларнинг типлари ҳақида ва уларнинг ҳар бири ўзига хос хусусиятларга эгалиги билан ажралиб туриши борасидаги фикр-мулоҳазалар тадқиқ этилади.
Қашқадарёда мустақиллик йилларида зиёрат туризмининг ривожланиш жараёнлари
Мусулмон мамлакатларида “Зиёрат” тушунчаси “муқаддас қадамжоларга бориш”ни англатади ва унинг иккита асосий тури мавжуд: зиёрат қилиш ҳамда сайёҳлик-ўрганиш йўналишидаги диний туризм. Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда 7,3 мингдан зиёд маданий мерос объектлари мавжуд.
Қашқадарё воҳасининг XIX аср иккинчи ярми – ХХ аср бошларидаги халқаро савдо алоқалари тарихи
XVIII асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Бухоро амирлигининг кўпгина шаҳарларида (Бухоро, Қарши, Термиз, Шаҳрисабз, Ғузор ва бошқалар) карвонсаройлар қурилишига катта эътибор берила бошланди. Бу ҳолат Бухоро амирлигининг Россия, Ҳиндистон, Эрон, Афғонистон ва қўшни хонликлар билан савдо-иқтисодий алоқаларининг ривожланиб бораётганлиги билан боғлиқ эди. Шунингдек, Ҳирот, Машҳад ва Кашмир билан [1. С. 171-176] савдо алоқалари йўлга қўйилган.
Қатағон қурбони-Тожихон Аҳмедова
1937 йил 15 августда СССР ХКС кошидаги НКВД раиси “нарком” Н.Ежов томонидан № 00486 сонли “Ватан хоинларининг хотинларини катагон килиш тугрисида”ги буйруги тайсрланди. Узбскистонда хам бошка собик иттифок давлатлари каторида НКВД нинг бу буйруги буйича катагонга учраган эркаклар каторида уларнинг купчилиги уй бскаси булган асллари хам катагон гирдобига тортилди. Сиёсий катагон булганларнинг аёллари, хатто болалари хам у ёки бу шаклда катагон тигига учраган, улар учун алох.ида, махсус лагсрлар, болалар уйлари ташкил этилган [6].