Доктор ахборотномаси № 4 (97)—2020
15
DOI: 10.38095/2181-466X-2020974-15-18 УДК 616.89:159.9(63)
УЗОҚ МУДДАТЛИ КАТАМНЕСТИК ТАДҚИҚОТЛАР НАТИЖАСИДА
АЛКОГОЛИЗМНИНГ ТИББИЙ ВА СОЦИАЛ-ДЕМОГРАФИК
ОҚИБАТЛАРИРИНИНГ ГЕНДЕРЛИКГА ХОС ХАРАКТЕРИСТИКАСИ
Б. Х. Қаландаров, Ш. А. Имомов
Самарқанд Давлат тиббиѐт институти, Самарқанд, Ўзбекистон
Таянч сўзлар:
алкоголизм, эркак, аѐл, гендерлик фарқ, катамнез оқибатлари.
Ключевые слова:
алкоголизм, мужчина, женщина, катамнез, гендерные различия, исходы.
Key words:
alcoholism, man, woman, follow-up, gender differences, outcomes.
Мақолада кўп йиллик катамнестик кузатиш натижасида алкоголизмнинг тиббий, социал-демографик
оқибатлари аниқланган ва гендерликка хос бўлган қиѐсий фарқлари ўрганилган. Алкоголизмнинг ривожланиш
динамикаси ва ремиссиянинг шаклланиш қонуниятлари тадқиқ этилган.
Муаллифларнинг фикрича, алкоголизмнинг гендерлик фарқи шундаки, эркак беморларда хуружсимон
кечиши 28%ни, аѐлларда 6%ни ташкил қилади, яъни аѐл беморларда 4,8 баробар кам учраши кузатилади. Узоқ
муддатли ремиссия ҳолати аѐлларда эркакларга нисбатан 3 баробар кўпдир.
Шуни алоҳоида таъкидлаш лозимки, эркак ва аѐлларда алкоголизмнинг узоқ муддатдан кейин шакллан-
ган оқибатларининг гендерликка хос фарқи беморнинг премобид ҳолати, биринчи марта спиртли ичимлик
истеъмол қилган ѐши, касалликнинг кечиш турлари,шахс ўзгаришининг даражаси ва ремиссиянинг сифатлари
билан бевосита боғлиқлиги аниқланган.
Хулоса шуки, эркак ва аѐлларда алкоголизмнинг клиник-патогенетик механизмлари умумий эмаслиги ,
яъни жинсига боғлиқ равишда фарқ қилишини англатиши мумкин.
КЛИНИЧЕСКАЯ, СОЦИАЛЬНАЯ И ГЕНДЕРНАЯ ХАРАКТЕРИСТИКА ФОРМИРОВАНИЯ
ИСХОДОВ АЛКОГОЛИЗМА ПО ДАННЫМ ОТДАЛЕННОГО КАТАМНЕСТИЧЕСКОГО
ИССЛЕДОВАНИЯ
Б. Х. Каландаров, Ш. А. Имамов
Самаркандский Государственный медицинский институт, Самарканд, Узбекистан
В статье проводится катамнетическое иследование отдаленных исходов у больных мужчин и женщин
алкоголизмом и выявлены гендерные различия.
Целью исследования является выделение комплекса клинических, социально-демографических
факторов, влияющих на формирование отдаленных исходов алкоголизма, а также установление гендерных
закономерностей.
Углубленное клинико-катамнестическое исследование обнаружило у лиц, старадающих алкоголизмом,
заметные различия в динамике формирования отдаленных исходов: варианты течения, качество и
длительность ремиссий, перемены в социальном статусе и эффективность лечения. По мнению авторов,
преморбидные социально-демографические и психологическое факторы способны повлиять на сроки
формирования, типы течения, качество ремиссий у больных алкоголизмом и может служить критериями его
прогноза.
В заключение авторы правомерно отмечают, что у мужчин и женщин клинико-патогенетические
механизмы алкоголизма различаются и это накладывает отпечаток на исходы заболевания.
CLINICAL, SOCIAL AND GENDER CHARACTERISTICS OF THE FORMATION OF OUTCOMES OF
ALCOHOLISM ACCORDING TO DATA OF A REMOTE CATAMNESTIC STUDY
B. Kh. Kalandarova, Sh. A. Imamova
Samarkand state medical institute, Samarkand, Uzbekistan
The article provides a catamnetic study of long-term outcomes in sick men and women with alcoholism and
reveals gender differences.
The aim of the study is to identify a complex of clinical, socio-demographic factors affecting the formation of
long-term outcomes of alcoholism, as well as to establish gender patterns.
An in-depth clinical follow-up study revealed noticeable differences in the dynamics of long-term outcomes in
persons suffering from alcoholism: course variants, quality and duration of remissions, changes in social status and
treatment effectiveness. According to the authors, premorbid socio-demographic and psychological factors can affect
the timing of formation, types of course, the quality of remissions in patients with alcoholism and can serve as criteria
for its prognosis.
In conclusion, the authors rightly note that in men and women, the clinical and pathogenetic mechanisms of
alcoholism differ and this leaves an imprint on the outcomes of the disease.
Б. Х. Қаландаров, Ш. А. Имомов
Доктор ахборотномаси № 4 (97)—2020
16
Долзарблиги.
Чет элда олиб борилган илмий изланишлар шуни кўрсатадики, алкого-
лизмга мойил бўлган эркак ва аѐлларда гендерликга хос бўлган яққол клиник ва социал-
демографик фарқлар аниқланган. Аксинча бир гуруҳ муаллифларининг фикрича, алкоголиз-
мнинг ривожланишида гендерлик фарқлар яққол кўзга ташланмайди, яъни клиникасида
фарқи бор, аммо социал-демографик кўрсаткичларда эса фарқ сезиларли эмас. Учинчи гу-
руҳ илмий тадқиқотчиларнинг фикрича, аѐлларнинг алкоголизм билан касалланишида сал-
бий оилавий муҳит таъсири кучли. Чунки эрлари якка ўзлари ичмасликлари ва хотинлари
уларни ичкиликбозликда айбламасликлари учун, атайлаб, уларни ўзларига шерик қилади-
лар. Лекин кўп йиллик катамнестик кузатишлар шуни кўрсатадики, алкоголизмга чалинган
беморларнинг бир қисмида, 15-20 йилдан сўнг, ичкиликка бўлган мойиллиги ўз-ўзидан
маълум даражада сусайиши мумкин. Натижада ушбу беморларда алкоголизмнинг ривожла-
ниш динамикасида регресс (орқага қайтиш) пайдо бўлади ва терапевтик ремиссиялар муд-
дати узаяди.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мустақил Ўзбекистонда алкоголизмнинг узоқ муд-
датли клиник, социал-демографик оқибатларининг гендерликка хос бўлган хусусиятларини
ўрганиш бўйича катамнестик илмий изланишлар олиб борилмаган. Шу сабабли ушбу илмий
муаммо ўта долзарб ҳисобланади ва мақсадли илмий изланиш олиб боришни тақозо қилади.
Шундай қилиб, алкоголизмнинг узоқ муддатдан кейин (15-20 йил) ҳосил бўладиган
тиббий ва социал-демографик оқибатларига нисбатан билдирилган илмий хулосаларнинг
ҳар хиллиги ушбу муаммони чуқур ва ҳар томонлама ўрганишни тақозо қилади. Айниқса
алкоголизмнинг ривожланиш динамикаси, ремиссиянинг шаклланиш қонуниятлари, тиб-
бий, социал-демографик оқибатларнинг юзага келишида гендерлик фарқнинг аҳамятини
аниқлаш ўта муҳим илмий муаммо ҳисобланади.
Илмий изланишнинг мақсади.
Кўп йиллик катамнестик кузатиш натижасида алкого-
лизмнинг тиббий, социал-демографик оқибатларини аниқлаш ва гендерликка хос бўлган
хусусиятларини ўрганишдир.
Материал ва тадқиқот услублари.
Самарқанд вилоят наркология диспансери ҳисо-
бида 2001 йилдан бошлаб турадиган алкоголизмга чалинган 50 (25 эркак ва 25 аѐл) бемор-
ларнинг тиббий ҳужжатлари катамнестик услуб билан ўрганилди. Натижада алкоголизм
билан 20 йил мобайнида диспансер ҳисобида турган 50 та беморларнинг тиббий, социал-
демографик оқибатларининг ва гендерликка хос бўлган фарқи аниқланди.
Беморлар ѐшлари бўйича қўйидагича тақсимланди: эркаклар 25 ѐшгача-3; 30-5; 31-40-
8; 41-50-5; 51 ва юқори ѐшда -4 бемор. Аѐллар: 30-35 ѐш-6; 36-40 ѐш-7; 41-50 ѐш-9; 51 ва
юқори-3.
Алкоголизмга қарамликнинг динамикаси ва шаклланишига бевосита таъсир қиладиган
клиник, социал-демографик ва гендерлик омилларининг ўрганиш мақсадида икки гуруҳ бе-
морлар (25 эркак ва 25 аѐл ) танлаб олинди.
Шуни таъкидлаш лозимки, эркак ва аѐл беморларнинг бирламчи наркологик тиббий
ѐрдам учун наркологик диспансерга мурожаат қилган вақтдаги ѐшларида фарқ бор. 20 ѐшга-
ча бўлган бемор эркакларнинг 16,3 % ва аѐлларда эса 4,1% диспансерга биринчи марта му-
рожаат этишган, яъни бунда гендерликка хос сезиларли фарқ бор. Аѐллар 30 ѐшгача дис-
пансерга мурожаат этишмаган. 21-30 ѐшлилар- эркаклар 26,5%, аѐллар -40%, 31-40 ѐш –
эркаклар -41,3% ва аѐллар 46,5%, 41-50 ѐш –эркаклар 27,6% ва аѐллар 43,9% (p<0,03), 51 ва
юқори ѐш-эркаклар 4,6% ва аѐллар 9,6%.
Натижалар ва муҳокама.
Алкоголизмга чалинган беморларнинг 62,3% да (эркаклар
42,2%, аѐллар 20,1%) қарамлик синдроми узлуксиз ривожланиб борганлиги аниқланди.
Натижада ушбу беморларда алкоголизм касаллигининг асосий белгилари ҳисобланган
қарамлик, толерантлик, хумор, шахс ўзгариши синдромлари шаклланади. Алкоголизмнинг
динамик ривожланиши 34% да хуружсимон бўлиб, ремиссия даври ичкиликка бўлган
қарамликнинг кучайиши билан алмашиниб туради ва беморларда касаллик қайталанади.
Алкоголизмнинг хуружсимон кечишида касалликнинг асосий синдромлари нисбатан секин
Оригинальная статья
Доктор ахборотномаси № 4 (97)—2020
17
ривожланади ва салбий оқибатлари узоқ муддат кўзга яққол ташланмайди. Бундай бемор-
ларда алкоголизмнинг қайталанишига микрогуруҳ ва оиладаги салбий муҳитнинг таъсири
сабабчи бўлади. Алкоголизмнинг гендерлик фарқи шундаки, эркак беморларда ҳуружсимон
кечиши 28%ни, аѐлларда 6%ни ташкил қилади, яъни аѐл беморларда 4,8 баробар кам учра-
ши кузатилади.
Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, алкоголизмга чалинган беморларнинг 24%да ре-
миссия ҳолати узоқ муддатли ва сифатли бўлганлиги сабабли улар ижтимоий мавқеини
тўлиқ тиклашга эришадилар ва соғлом турмуш тарзига амал қиладилар. Беморлардаги ушбу
ижобий клиник ҳолатни узоқ муддатли сифатли ремиссия деб баҳолаш мумкин ва диспан-
сер назоратидан чиқариш хам тавсия этилади. Ушбу гендерлик фарқи 18% аѐл ва 6% эркак
беморларда учрайди, яъни шартли тузалиш ҳолати аѐлларда эркакларга нисбатан 3 баробар
кўпдир.
Беморларнинг преморбид характеристикаси тизимли ўрганилганда шу нарса маълум
бўлдики, эркак ва аѐл беморлар маълумоти, ижтимоий статуси, оила таркиби, касби бўйича
статистик фарқ сезиларли эмас. Масалан, эркак беморларда ўрта маълумотлилар 26%ни,
аѐлларда эса 22%ни ташкил этди (p<0,05); ўрта маҳсус маълумотлилар 58% ва 56%ни, олий
маълумотлилар эркаклар 16%ни, аѐллар 22%ни ташкил этган.
Оила таркибини таҳлил қилганимизда тўлиқ оила аѐлларда 48,3%ни, эркак беморларда
43,5%ни ташкил қилганлиги аниқланди. Бундан хулоса шуки, аѐлларда толерантлик кучли-
роқ, яъни эрининг ичишига чидашади, оилани сақлашга ҳаракат қилишади. Алкоголизм-
нинг узлуксиз кечадиган беморлар гуруҳида 26,5% эркак ва 15,3% аѐллар ота-онасиз тарби-
яланган (p<0,05).
Беморларнинг социал статуси ўрганилганда, алкоголизмга чалингунга қадар хизмат-
чилар эркакларда 17,3%ни, аѐлларда 13,1%ни ташкил қилган. Турғун ремиссия холатидаги
беморларда ишчилар эркакларда 42,3%ни, аѐлларда 31,1%ни ташкил қилган, яъни эркаклар
аѐлларга нисбатан кўпроқ иш билан банд бўлганлар. Вақтинча ишсизлар эркакларда 33,2%
ни, аѐлларда 41,3%ни ташкил қилган, яъни бу кўрсаткич аѐлларда сезиларли юқоридир. Но-
гиронлар эркакларда 2,1%ни, аѐлларда 4,3% бўлган, яъни ногирон аѐллар эркакларга нисба-
тан 2 баробар кўпдир.
Алкоголизмга чалинган беморлар орасида никоҳда турганлар эркакларда 56,3%ни,
аѐлларда 34,4%ни ташкил қилган, яъни аѐллар ичувчи эрга чидаб келишади, эркак эса
ичувчи хотиндан тезроқ воз кечади.
Беморларнинг ичкиликка чалингунга қадар ҳулқ-атвори ўрганилганда эркакларнинг
62,3%да, аѐлларнинг 47,5%да жиззакилик кузатилган. Асоциал харакатлар эса эркакларда
28,3%ни, аѐлларда 12,1% бўлган, яъни ҳуқуқбузарлик эркакларда аѐлларга нисбатан 2,3 ба-
робар кўп учрайди. Айтиш мумкинки, беморларнинг ичкиликбозликка ружу қўйишида ҳулқ
-атворнинг таъсири маълум даражада бўлганлигини тан олишимиз лозим.
Эркак ва аѐл беморларда спиртли ичимликни биринчи марта истеъмол қилиш ѐшида
гендерликка хос фарқи борлиги аниқланди; 75,6% эркаклар ва 26,7% аѐлларда 20 ѐшгача
тўғри келади, яъни эркаклар аѐлларга нисбатан 3 баробар кўпдир. Шуни алоҳида таъкидлаш
лозимки, аѐлларда алкоголизм 30 ѐшдан кейин ривожланади ва қисқа муддатларда (3-5 йил)
алкоголизм тўлиқ шаклланади ва тиббий, социал-демографик оқибатлари оғир бўлади.
Кўпчилик беморларда турғун ремиссия 5 йилгача бўлган муддатда шаклланган.
Эркакларда бу муддат 3-5, аѐлларда 1-3 йилни ташкил қилган. Ушбу маълумотлардан кўри-
ниб турибдики, турғун ремиссия аѐлларда эркакларга нисбатан 2 баробар кам муддатларда
шаклланган. Ушбу фарқни хам гендерликка хос бўлган клиник белги деб ҳисоблаш мумкин.
Хулоса.
1. Ушбу келтирилган маълумотлар эркак ва аѐлларда алкоголизмнинг гендер-
ликка хос параметрлари преморбид давридаги социал-демографик факторлар билан бевоси-
та боғлиқлигини кўрсатади. 2. Алкоголизм аѐлларда 30 ѐшдан кейин, эркакларда эса 30 ѐш-
гача бўлган даврда шаклланади. 3. Аниқланган гендерликка хос фарқлар эркак ва аѐл бе-
Б. Х. Қаландаров, Ш. А. Имомов
Доктор ахборотномаси № 4 (97)—2020
18
Оригинальная статья
морларда алкоголизмнинг клиник-патогенетик механизми ҳам умумий эмаслигини, яъни
жинсига боғлиқ равишда ўзгача модел эканлигини тахмин қилиш мумкин.
Фойдаланилган адабиѐтлар:
1. Анохина И.П. Психоактив моддаларга қарамликнинг биологик механизмлари // Психиатрия ва психофар-
макология.-2007.-№1.-б. 15-19.
2. Алимов У.Х., Имамов Ш.А., Имамов А. Алкоголизмнинг патогенези ва шаклланишида биологик фактор-
ларнинг иштироки масалалари.// Наркология. -2015. -№2. -б.145-146.
3. Альтшулер В.Б. Алкоголизмнинг симптом ва синдромлари. //Алкоголизм. Врачлар учун қўлланма. –М.-
МПА.-2011.-б.218-249.
4. Абдуллаева В.К. Опий наркоманиясининг шаклланиши, ривожланиши ва кечишида оиланинг таъсири. //
Ж. Медицина ва биология муаммолари.- Самарқанд.-№3.-б. 167-169.
5. Бахрамов Ф.Ш. Ўзбекистонда наркологиянинг ривожланишида эпидемиологик изланишлар энг истиқбол-
ли йўналиш ҳисобланади.// Фан ва таълим ривожланишнинг истиқболлари.-ХХIV Халқаро илмий амалий
конференция.-Москва.-2017.-б.186-187.
6. Maldonado J.R, Sher Y, Ashouri J.F.et al. The ―Prediction of Alcohol Withdrawal Severity
Scale‖(PAWSS):systematic literature revive and pilot study of a new scale for the prediction of complicated alco-
hol withdrawal syndrome //Alcohol – 2014.- Vol.48, N 4. –P. 375- 390. doi : 10.1016/j. alcohol.2014.01.004.
7. Moss H.B.Chen C.M.Yi H . Y. DSM-IV criteria endorsement patterns in alcohol dependence: relationship to
severty// Alcohol. Clin.Exp. Res. -2008.-Vol 32 , N 2 . –P. 306 – 113.
8. Neznanov N.G, Vasiyeva A .V . Wied V. D . Perspectives and problems of the development of bio-psycho-social
approach in the therapy of mental disorders// Dynamische – Psychiatrie. – 2008. Vol. 41,N 5-6 . –P. 205 -212.