Авторы

  • Зухра Олимжанова
    Андижон давлат университети таянч докторанти

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.dptms.52968

Ключевые слова:

Янги иқтисодий сиёсат Туркистон АССР саноат қурилиши хусусий сектор тадбиркорлик хўжалик ҳисоби хусусий капитал кооператив ташкилотлар савдо муносабатлари хиссадорлик жамиятлари.

Аннотация

Ушбу мақолада Туркистон АССРда Янги иқтисодий сиёсат даврида саноат қурилиши ва унинг ўзига хос хусусиятлари ёритилган. Туркистон Республикасида янгидан қурилган саноат корхоналари, саноат ва савдода хусусий капиталнинг роли, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришининг ўсиб бориши бўйича статистик маълумотлар келтирилган.


background image

DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

118

ТУРКИСТОН АССРда ЯНГИ ИҚТИСОДИЙ СИЁСАТ ШАРОИТИДА

САНОАТ ҚУРИЛИШИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ (1921-1924

йиллар)

Олимжанова Зухра Рустамжон қизи

Андижон давлат университети таянч докторанти

https://doi.org/10.5281/zenodo.13990770

Аннотация.

Ушбу мақолада Туркистон АССРда Янги иқтисодий

сиёсат даврида саноат қурилиши ва унинг ўзига хос хусусиятлари
ёритилган. Туркистон Республикасида янгидан қурилган саноат
корхоналари, саноат ва савдода хусусий капиталнинг роли, саноат
маҳсулотлари ишлаб чиқаришининг ўсиб бориши бўйича статистик
маълумотлар келтирилган.

Калит сўзлар

: Янги иқтисодий сиёсат, Туркистон АССР, саноат

қурилиши, хусусий сектор, тадбиркорлик, хўжалик ҳисоби, хусусий
капитал, кооператив ташкилотлар, савдо муносабатлари, хиссадорлик
жамиятлари.
Аннотация. В данной статье освещается промышленное строительство и
его особенности в Туркестанской АССР в период новой экономической
политики. Приведены статистические данные о вновь построенных
промышленных предприятиях Туркестанской республики, роли частного
капитала в промышленности и торговле, а так же росте промышленного
производства.

Ключевые слова

: НЭП, Туркестанская АССР, промышленное

строительство, частный сектор, предпринимательство, хозяйственный
учет, частный капитал, кооперативные организации, торговые отношения,
акционерные общества.

Annotation.

This article covers industrial construction and its features in the

Turkestan ASSR during the New Economic Policy. Statistical data on newly built
industrial enterprises of the Turkestan Republic, the role of private capital in
industry and trade, as well as the growth of industrial production are provided.

Key words:

NEP, Turkestan ASSR, industrial construction, private sector,

entrepreneurship, business accounting, private capital, cooperative
organizations, trade relations, joint-stock companies.

Совет давлатида 1921 йининг март ойида жорий этилган Янги

иқтисодий сиёсат (НЭП) Туркистон АССРда ҳам иқтисодий соҳада бир
қатор ўзгаришларга сабаб бўлди. Янги иқтисодий сиёсат аввало,
иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш бўйича янги ёндашувларни белгилаб


background image

DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

119

берди, мол-мулкни қисман давлат тасарруфидан чиқаришни, бозорни
тартибга солишнинг айрим механизмларини тиклашни, тадбиркорлик
имкониятини,

ижара

муносабатларини

тиклашни

бозорни

мувофиқлаштирувчи режалаштириш билан қўшиб олиб боришни назарда
тутар эди. Умуман, янги иқтисодий сиёсат Туркистон Республикасида
иқтисодиётнинг жонланишига ва жамиятнинг сиёсий барқарорлашувига
ёрдам берди. Бироқ, янги иқтисодий сиёсат тамойиллари ҳам ҳукмрон
компартия измига солинди, унинг манфаатларига бўйсундирилди.

Большевик

раҳбарияти

бошида

янги

иқтисодий

сиёсатни

вақтинчалик чора сифатида эълон қилган эди. 1921 йилдаги ҳукумат
ҳужжатларида

янги иқтисодий

сиёсат

иқттисодиётнинг таянч

тармоқларини фақат пролетар давлати қўлида сақлашни назарда тутади,
деб таъкидланиши бежизга эмасди. Шу сабабли ҳам, янги иқтисодий
сиёсат шароитида маъмурий-буйруқбозлик тизими бирмунча бўшашган
бўлса ҳам, совет давлатининг империяча муносабатларни мустаҳкамлаш
йўли ўзгармай қолди.

Туркистон Республикасида 1921 йилнинг январь ойида пул ислоҳоти

ўтказилиб, 60 миллиард сўмлик қоғоз пуллар муомаладан қайтариб
олинди. Лекин бунга қарамай, 1921 йил охирида муомалада юрган қоғоз
пулларнинг миқдори яна жуда кўпайиб кетиб, қоғоз пулларнинг қадрини
пасайтириб юборди [1. Б. 176]. Давлат муассасаларининг сметалари кўп
марталаб қисқартирилиб, шу сметалар бўйича маблағлар бир маромда
бериб борилмади. Бу ҳолат республикадаги мавжуд саноат корхоналари
фаолиятига ҳам салбий таъсир кўрсатди. Яъни, корхоналар хом ашё сотиб
олиш, тайёр маҳсулотларни сотиш ва ишчиларга иш ҳақи беришда шиддат
билан кечаётган пул қадрсизланиши шароитида мураккаб вазиятга тушиб
қолди. Ишчилар иш ҳақларини вақтида ололмас эдилар, иш ҳақларининг
кечикиб берилиши давомида олинган пулнинг харид қуввати анча
пасайиб кетган бўларди. Чунки, озиқ-овқат маҳсулотларининг бозор
нархлари кун сайин ошиб борарди.

Республика иқтисодиётининг ривожланишига раҳбарлик қилиш учун

1921 йилнинг февраль ойида Тошкентда Туркистон иқтисодий Совети
(ТуркЭкоСо),

областларда

эса

(област

ижроия

комитетлари

бўлимларининг ҳуқуқларига эга бўлган) област иқтисодий кенгашлари
тузилди [2. Б. 179].

Туркистонда 1921 йилда – халқ хўжалигини тиклаш даврининг илк

йилида мавжуд саноат корхоналарининг аксарияти хом ашё йўқлигидан


background image

DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

120

фаолият кўрсатмаётган эди. Бунинг асосий сабаби қишлоқ хўжалиги
ишлаб чиқаришининг таназзули, асосан пахта экин майдонларининг
кескин қисқариб кетгани эди. Янги иқтисодий сиёсат шароитида ўлкада
экин майдонларининг аста-секин тиклана бориши, хусусан пахта
майдонларининг кенгая бошлаши 1921 йилнинг охири – 1922 йилнинг
бошидан эътиборан саноат аста-секин жонлана бошлади.

Янги иқтисодий сиёсатнинг ижобий жиҳатлари саноат соҳасида ҳам

намоён бўлиб, саноат ишлаб чиқаришига раҳбарликда “ҳарбий
коммунизм” методларидан воз кечиш, саноат ишлаб чиқаришида хўжалик
ҳисобини жорий этиш, айрим корхоналарга эркинликлар бериш, давлат
тасарруфидан чиқариш каби янгиликлар жорий этила бошлади. Саноат
ишлаб чиқаришини зарур маблағлар билан таъминлаш чора-тадбирлари
кўрила бошлади [3. Б. 56]. Ишлаб чиқаришга раҳбарлик қайта ташкил
этилиб, Туркистон давлат органлари ихтиёрида 99 та йирик корхона
қолдирилди. Бу корхоналарни бошқариш трестлар зиммасига юклатилди.
1922 йил бошларида Туркистонда 10 та трест бор эди. Хусусан, ёқилғи
саноати корхоналари “Угленефть”, метал ишлаш ишлаш корхоналари
“Промметалл”, бинокорлик материаллари корхоналари “Стройтрест”,
терини қайта ишлаш корхоналари “Кожтрест”, ун тортадиган тегирмонлар
“Муктрест”,

узумчилик

ва

виночилик

корхоналари

“Турквино”

трестларида бирлаштирилди [4. Б. 77].

Туркистон Республикасидаги ўрта ва майда саноат корхоналарининг

кўпчилиги йирик кооператив бирлашмаларига ижарага берилди, бу каби
корхоналарни молиялаштириш хусусий пайчилар томонидан амалга
оширила бошлади. Давлат маблағлари эса биринчи навбатда йирик
корхоналарни қайта тиклашга сарфланди. Туркистондаги саноат
корхоналарини тиклаш учун РСФСР ҳукумати томонидан ҳам маълум
молиявий ёрдамлар кўрсатилди. Масалан, 1921 йилда РСФСР ХКС қарорига
биноан Туркистонда тўқимачилик саноати, қоғоз фабрикаси, кўнчилик ва
совун ишлаб чиқариш заводларини ишга тушириш учун керакли
ускуналар Россиянинг марказий районларидан келтирилди. Бу
ускуналарни ўрнатиш ва ишлатиш учун мутахассислар ҳам юборилди [5. Б.
24-25].

Мавжуд корхоналарни тиклаш билан бир вақтда янги саноат

корхоналари ҳам қурила бошлади. 1921 йилда Хилково заводини қуриб
битказиш, Фарғона пиллакашлик фабрикасини, Тошкент яқинида гуруч
оқлаш заводини қуриш ишлари бошланди [6. Б. 88].


background image

DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

121

Янги иқтисодий сиёсат даврида Туркистон саноатида давлат сектори

етакчилик

қиларди.

Ўлка

саноатида

ишлаб

чиқарилаётган

маҳсулотларнинг 93,1 фоизи давлат тасарруфидаги корхоналарда, 4,3
фоизи кооператив корхоналарида, 2,6 фоизи эса хусусий корхоналарда
ишлаб чиқарилар эди [7. Б. 23].

Корхоналарнинг хўжалик ҳисобига ўтказилиши ижобий аҳамиятга эга

бўлди, бу саноат ишлаб чиқаришининг жонланиши ва саноат
маҳсулотлари ишлаб чиқаришни аста-секин кўпайиб боришига олиб
келди. Илгари ишламай ётган саноат корхоналарининг кооператив
ташкилотларга ижарага берилиши натижасида улар ҳам ишга тушиб,
маҳсулот ишлаб чиқара бошлади. 1922 йилда Туркистон республикасида
86 та ўрта ва кичик саноат корхоналарининг ижарага берилиши
натижасида давлат олтин ҳисобида 92 минг сўм даромад олди, бу
республика ялпи даромадининг 8,9 фоизини ташкил қилди [4. Б. 82].

Туркистонда электрлаштириш эндигина йўлга қўйилмоқда эди.

Марказий Халқ хўжалиги Совети тасарруфида ҳаммаси бўлиб 5 та электр
станция бўлиб, уларнинг асосий қисми “Тоштрам”га қарашли эди. 1921
йилда ушбу электр станцияларда 2 миллион 200 минг киловатт соат
электр энергияси ишлаб чиқариш мўлжалланган бўлиб, амалда 1 миллион
650 минг киловатт соат энергия ишлаб чиқарилди[8. Б. 354]. Бу ҳам
Туркистонда саноат корхоналарини ишга туширишга салбий таъсир
кўрсатган сабаблардан бири эди.

1923 йилда Туркистонда саноат ва савдонинг йиллик айланмаси ўтган

1922 йилдагига нисбатан кўпайиб, 59 миллион сўмдан 133 миллион сўмга
етди. Янги иқтисодий сиёсат натижасида давлат тасарруфидан
чиқарилган кўпгина корхоналар энди фойда келтира бошлади. Шу йили
трестларда бирлаштирилган корхоналар сони 144 тага етди. 1923 йилда
нефть саноати маҳсулоти аввалги йилдагига қараганда 60 фоизга кўпайди,
ун заводлари маҳсулоти 60 фоизга, вино маҳсулотлари 70 фоизга, қанд
ишлаб чиқариш 90 фоизга кўпайди [8. Б. 359].

Янги иқтисодий сиёсат даврида ҳунармандчилик ишлаб чиқариши ва

майда саноат корхоналарини ривожлантириш бўйича ҳам меъёрий
ҳужжатлар қабул қилинди, давлат тасарруфидаги кўпигна корхоналар
хўжалик ҳисобига ўта бошлади. Корхоналарнинг хўжалик ҳисобига ўтиши
уларга ўзини ўзи бошқариш ва ўзини молиялаштириш имконини берди.
Совет ҳукумати ташқи, улгуржи ва чакана савдода давлат монополиясини
сақлаб қолган ҳолда, бу соҳада хорижий сармояларни жалб қилиш йўлини


background image

DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

122

очишга мажбур бўлди. Давлат банклари орқали савдо ва ишлаб
чиқаришни кредит билан таъминлаш тизими ҳам тикланди. 1921-1925
йилларда кооператив, акциядорлик, қишлоқ хўжалиги банклари, кредит
жамиятлари тузилиб, улар хусусий савдо, саноат ва қишлоқ хўжалигини
фаол

равишда

молиялаштира

бошлади.

Бозор

муносабатлари

тамойиллари асосида қурилган янги иқтисодий сиёсат халқ хўжалигини,
товар-пул муносабатларини, шунингдек, тадбиркорликнинг тикланишига
олиб келди, бунинг натижасида қисқа вақт ичида қишлоқ хўжалиги ва
саноат ишлаб чиқариши 2-3 баробар кўпайди, Туркистон Республикасида
ҳам иқтисодий вазият барқарорлаша бошлади.

Янги иқтисодий сиёсат шароитида саноат қурилиши жараёнларида

хусусий тадбиркорлар муҳим аҳамиятга эга бўлди. Совет ҳукумати қишлоқ
хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ва йирик саноат корхоналари ўртасидаги
товар айирбошлашда хусусий савдогарлар ва тадбиркорлардан моҳирона
фойдаланди. Қисқа вақт ичида улгуржи-чакана савдода хусусий
капиталнинг улуши 50 фоизни, чакана савдода эса 85 фоизни ташкил этди
[9. Б. 218]. Ўзбекистон ССР Халқ Комиссарлари Совети раиси Файзулла
Хўжаев томонидан келтирилган 1925 йилдаги маълумотга кўра, бу даврда
республикада 20 минг 180 та хусусий савдо корхоналари фаолият
кўрсатган [10. Б. 60]. Импорт қилинадиган товарларнинг улгуржи ва
чакана савдосида хусусий капиталнинг улуши 49,2 фоизни эгаллаган [10.
Б. 67].

Лекин бу ҳолат совет ҳукуматини умуман қаноатлантирмади, унинг

асосий мақсади хусусий тадбиркорликни ривожлантириш эмас, балки
бутун ишлаб чиқариш устидан давлат монополиясини ўрнатиш ва бутун
мамлакат иқтисодиётини марказлашган ҳолда бошқариш эди.

Совет ҳукумати халқ хўжалигида маълум иқтисодий тикланиш ва

ижобий натижаларга эришганидан кейин, дарҳол савдо муносабатларида
хусусий капитал ва хусусий тадбиркорларнинг ролини турли йўллар
билан чеклай бошлади. Майда ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар,
деҳқон хўжаликлари ва давлат корхоналари ўртасида хусусий
тадбиркорлар воситачилигисиз алоқаларни ўрнатиш учун кооперациялар
ташкил этиш тажбриаси йўлга қўйила бошлади. Бундан кўзланган асосий
мақсад улгуржи ва чакана савдода давлатнинг ролини кучайтириш эди.
Қисқа вақт ичида республикада бу мақсадга йўналтирилган 1074 та
кооператив тузилди. Иқтисодиёт ва савдода давлат секторининг ролини
кучайтириш учун молия ва солиқ органлари томонидан кенг кўламли


background image

DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

123

ёрдам кўрсатиш чоралари ҳам кўрилди, бунга 1924 йилдаги пул ислоҳоти
ёрдам берди.

Саноат ва савдода хусусий тадбиркорликни чеклаш бўйича кўрилган

чора-тадбирлар натижасида 1924-1925 йилларда хусусий сектор улуши
84,3 фоиздан 77 фоизга камайишига олиб келди[11. Б. 4]. Қишлоқ
хўжалиги маҳсулотлари савдосида хусусий капиталнинг улуши 90,6
фоизни, тўқимачилик саноатида 28,4 фоизни, уй-рўзғор буюмлари
саноатида

92,4

фоизни,

пойафзал

саноатида

95,5

фоизни,

қандолатчиликда эса 73,9 фоизни ташкил этди [11. Б. 69]. Хусусий
савдонинг энг юқори кўрсаткичлари Туркистон республикасининг
қишлоқ жойларига тўғри келди, бу жойларда бутун савдо тизимининг 91,7
фоизи хусусий тадбиркорлар хиссасига тўғри келди [12. Б. 126]. Хусусий
савдогарлар қишлоқ аҳолисини саноат ва галантерея буюмлари, тайёр
кийим-кечаклар билан таъминладилар, бунинг эвазига деҳқонлардан
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олдилар.

Хулоса

қилиб

айтганда,

Туркистон

Республикасида

саноатлаштиришни

амалга

ошириш

жараёнида

республикадаги

ижтимоий-иқтисодий аҳвол, унинг ўзига ҳос хусусиятлари, алоҳида
ҳудудларнинг иқтисодий имкониятлари эътиборга олинмади. Маълумки,
бу даврда республика ишлаб чиқаришида косиб-ҳунармандчилик соҳаси
асосий ўрин эгаллар эди. Тан олиш керакки, саноат корхоналарининг
бунёд этилиши Туркистон АССР иқтисодиётининг юксалишида муҳим
аҳамиятга эга эди. Аммо, саноат соҳасини ривожлантириш катта маблағни
талаб этар эди. Қолаверса, республикадаги саноат корхоналарининг
ҳолати, кадрлар салоҳияти талаб даражасида эмасди.

Саноат корхоналари республика иқтисодиётига маълум даражада

таъсир кўрсатган бўлса-да, ишга туширилган саноат корхоналарининг
сифати талаб даражасида эмас эди. Корхоналарнинг кўплари эскирган
асбоб-ускуналар билан жиҳозланган, уларнинг мутахассис кадрларга
бўлган эҳтиёжи ҳам жуда катта эди. Маҳаллий аҳоли вакилларидан ишчи-
ходимлар ва зарур кадрлар тайёрлашга жиддий эътибор берилмасдан,
улар асосан РСФСРнинг марказий минтақаларидан келтирилди

Адабиётлар:

1. Мустабид тузумнинг Ўзбекистон миллий бойликларини талаш сиёсати:
тарих шоҳидлиги ва сабоқлари (1865-1990 йиллар). Лойиҳа раҳбари ва
масъул муҳаррир Д.А. Алимова. – Тошкент: Шарқ, 2000. – 432 б.
2. Ўзбекистоннинг янги тарихи. Иккинчи китоб. Ўзбекистон совет
мустамлакачилиги даврида. – Тошкент: Шарқ, 2000. – 688 б.


background image

DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

124

3. Голованов А.А. Крестьянство Узбекистана: эволюция социального
положения 1917-1937 гг. – Ташкент: Фан, 1992. – 148 с.
4. Ульмасбаев Ш.Н. Промышленное развитие Советского Узбекистана.
Историко-экономический очерк. – Ташкент: Госиздат УзССР, 1958. – 244 с.
5. Ўзбекистон Миллий архиви (Ўз МА), Р-25-фонд, 1-рўйхат, 48-иш.
6. Ульмасов А.У. Национализация промышленности в Советском
Туркестане. – Ташкент: Изд. АН УзССР, 1960. – 157 с.
7. Ўз МА, Р-10-фонд, 1-рўйхат, 12-иш.
8. Ўзбекистон ССР тарихи. Тўрт томлик. 3-том. Улуғ Октябрь Социалистик
революциясининг ғалабаси ва Ўзбекистонда социализм қуриш (1917-1937
йиллар). Бош муҳаррир И.М. Мўминов. – Тошкент: Фан, 1971. – 712 б.
9. Рыков А.И. Об экономическом положении СССР и итогах партдискуссии.
(Доклад на V Конгрессе Коминтерна 27 июня 1924 г.) / Избранные
произведения. – Москва: Экономика, 1990. – 495 с.
10. Ходжаев Ф. Основные черты хозяйственного плана Узбекской ССР на
1925/1926 годы. – Москва, 1925. – 86 с.
11. Частная торговля Союза ССР. Сборник статей под ред. Л.Б. Залкинда. –
Москва: Изд. Наркомторга СССР, 1927. – 171 с.
12. Очерки истории формирования и развития предпринимательства в
Узбекистане. – отв. ред. Д.Х. Зияева, Д.А. Алимова. – Ташкент, 2011. – 145 с

Библиографические ссылки

Мустабид тузумнинг Ўзбекистон миллий бойликларини талаш сиёсати: тарих шоҳидлиги ва сабоқлари (1865-1990 йиллар). Лойиҳа раҳбари ва масъул муҳаррир Д.А. Алимова. – Тошкент: Шарқ, 2000. – 432 б.

Ўзбекистоннинг янги тарихи. Иккинчи китоб. Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида. – Тошкент: Шарқ, 2000. – 688 б.

Голованов А.А. Крестьянство Узбекистана: эволюция социального положения 1917-1937 гг. – Ташкент: Фан, 1992. – 148 с.

Ульмасбаев Ш.Н. Промышленное развитие Советского Узбекистана. Историко-экономический очерк. – Ташкент: Госиздат УзССР, 1958. – 244 с.

Ўзбекистон Миллий архиви (Ўз МА), Р-25-фонд, 1-рўйхат, 48-иш.

Ульмасов А.У. Национализация промышленности в Советском Туркестане. – Ташкент: Изд. АН УзССР, 1960. – 157 с.

Ўз МА, Р-10-фонд, 1-рўйхат, 12-иш.

Ўзбекистон ССР тарихи. Тўрт томлик. 3-том. Улуғ Октябрь Социалистик революциясининг ғалабаси ва Ўзбекистонда социализм қуриш (1917-1937 йиллар). Бош муҳаррир И.М. Мўминов. – Тошкент: Фан, 1971. – 712 б.

Рыков А.И. Об экономическом положении СССР и итогах партдискуссии. (Доклад на V Конгрессе Коминтерна 27 июня 1924 г.) / Избранные произведения. – Москва: Экономика, 1990. – 495 с.

Ходжаев Ф. Основные черты хозяйственного плана Узбекской ССР на 1925/1926 годы. – Москва, 1925. – 86 с.

Частная торговля Союза ССР. Сборник статей под ред. Л.Б. Залкинда. – Москва: Изд. Наркомторга СССР, 1927. – 171 с.

Очерки истории формирования и развития предпринимательства в Узбекистане. – отв. ред. Д.Х. Зияева, Д.А. Алимова. – Ташкент, 2011. – 145 с