Авторы

  • Муроджон Мажидов
    Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири ўринбосари

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.dptms.53025

Ключевые слова:

турий давлатлар ёшлар форуми ёшлар боғи қардошлик ҳамкорлик.

Аннотация

Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар билан маданий соҳада ҳамкорлик алоқаларни ўрнатиш, ушбу давлатлар ёшлари ўртасида дўстона алоқаларни янада кучайттириш ижобий ахамият касб этадиган жараёндир. Мамлакатимиз раҳбари ташаббуси билан туркий тилларда сўзлашувчи давлатлар ёшлари ўртасида халқаро фестивал ва тадбирлар доимий ўтказилиши белгиланди. Бу орқали ёшлар ўртасида турли ижобий ғояларни муҳокама қилиш, манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда энг муҳими, улар ўртасида дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлаш ва ҳамжиҳатлигини таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда.


background image

DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

43

ТУРКИЙ ДАВЛАТЛАР ЁШЛАРИ ҲАМЖИҲАТИЛИГИ ЙЎЛИДА

Мажидов Муроджон Абдуллаевич

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири ўринбосари

https://doi.org/10.5281/zenodo.13348711

Аннотация:

Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар билан

маданий соҳада ҳамкорлик алоқаларни ўрнатиш, ушбу давлатлар ёшлари
ўртасида дўстона алоқаларни янада кучайттириш ижобий ахамият касб
этадиган жараёндир. Мамлакатимиз раҳбари ташаббуси билан туркий
тилларда сўзлашувчи давлатлар ёшлари ўртасида халқаро фестивал ва
тадбирлар доимий ўтказилиши белгиланди. Бу орқали ёшлар ўртасида
турли ижобий ғояларни муҳокама қилиш, манфаатли лойиҳаларни амалга
ошириш ҳамда энг муҳими, улар ўртасида дўстлик ришталарини янада
мустаҳкамлаш ва ҳамжиҳатлигини таъминлашга катта эътибор
қаратилмоқда.

Калит сўзлар:

турий давлатлар, ёшлар форуми, ёшлар боғи,

қардошлик, ҳамкорлик.

Туркий давлатлар ўзининг санъати, маданияти, моддий ва номоддий

мероси, адабиёти ҳамда соҳага беқиёс ҳисса қўшган буюк шахслари билан
дунёга машҳурдир. Биз Туркий дунё буюк маданияти билан ҳақли
равишда фахрланишимиз керак. Ана шундай бебаҳо меросни сақлаб
қолиш, уни чуқур ўрганиб, келгуси авлодларимизга етказиш барчамиз
учун асосий вазифадир.

Туркий халқларнинг маънавий яқинлиги ва қардошлик ришталарини

янада мустаҳкамлаш, қадим маданиятимизни дунёга кенг тарғиб этиш ва
бу анъаналарни келажак авлодларга етказишни мақсад қилган Халқаро
ТУРКСОЙ ташкилоти шафелигида пойтахтимизда бир қанча тадбирлар
ўтказилди. Биламизки, бу ташкилот бундан 30 йил аввал Озарбойжон,
Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва Туркия
ўртасидаги келишув натижасида ташкил этилган эди. Кейинчалик унга
бошқа давлатлар ҳам кузатувчи сифатида қўшилди.

Шу мақсадда, бир неча йиллардан буён турли йўналишларда (ёш

лидерлар, шоир ва ёзувчилар, ёш тадбиркорлар) туркий тилли ёшлар
ўртасида анжуманлар ҳамда “ТУРКСОЙ” халқаро ташкилоти билан
ҳамкорликда кўплаб маданий тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Бу каби
анжуманлар туркий тилли давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни
мустаҳкамлаш ва ўзаро тажриба алмашишда катта аҳамиятга эга.
Ўзбекистон Республикаси томонидан Туркий тилли давлатлар билан


background image

DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

44

маданий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган қатор ташаббуслар
илгари суриб келинмоқда. Хусусан:

Алишер Навоий номидаги мукофот таъсис этилди;
2020–2021 йилларда Хива шаҳри Туркий дунё маданий пойтахти дея

эълон қилинди;

2022 йил Бухоро шаҳрида ўтказилган Туркий давлатлар

ташкилотининг IV Ёш лидерлар форумида Бухоро шаҳри илк маротаба
“Биринчи туркий дунё ёшлари пойтахти” дея эълон қилиниб, шу
муносабат билан “Туркий дунё ёшлари боғи” ҳамда “Бухоро шаҳри
биринчи туркий дунё ёшлар ташаббуслари пойтахти” монументи очилди.
Бу нуфузли тадбирнинг Бухорода ташкил этилгани бежиз эмас, – деган эди
Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев. –
Бухоро қадим тарихи ва маданияти билан жаҳон тамаддуни бешикларидан
биридир. Эътиборли яна бир жиҳат шуки, “Туркий дунё ёшлари боғи”ни
барпо этиш ташаббуси мамлакатимиздаги “Яшил макон” умуммиллий
лойиҳасининг аҳамияти ҳақидаги суҳбатдан сўнг билдирилди. Бу ҳам
рамзий маънога эга. Бу — ёшлар яшил макон, мусаффо келажак қуриш учун
муштарак ҳаракат қилаётгани белгиси[2].

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2009 йил

“Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашини тузиш тўғрисидаги
Нахичеван Битимини ратификация қилиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.
Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши турк дунёси мамлакатлари
мулоқоти ва ҳамкорлигини ривожлантириш учун ташкил этилган халқаро
платформадир. Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгаши халқаро
ҳукуматлараро ташкилот бўлиб, фаолиятининг асоси туркий тилли
мамлакатлар ўртасида дўстлик ва қўшничиликни мустаҳкамлаш, ҳудудда
ва жаҳонда тинчликни сақлаш, хавфсизлик ва ўзаро ишончни
мустаҳкамлашга қаратилган. Туркия Республикаси Президенти Ражаб
Тоййиб Эрдўғон 2018 йилнинг 29-30 апрель – 1 май кунлари Ўзбекистонга
амалга оширган расмий ташрифи давомида Президентимиз Шавкат
Мирзиёевга Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашига аъзо бўлиш ва
сентябрь ойида Қирғизистоннинг Чўлпон ота шаҳрида ўтадиган
навбатдаги саммитда иштирок этишни таклиф қилган эди. 2018 йилнинг 3
сентябрь куни Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида бўлиб ўтган саммитда
Президент Шавкат Мирзиёев биринчи марта Ўзбекистон номидан фахрий
меҳмон сифатида иштирок этди. Дунёдаги туркий тилли 6 давлатдан бири
бўлган Ўзбекистон раҳбарияти 2018 йилгача Туркий тилли давлатлар


background image

DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

45

ҳамкорлиги кенгаши саммитларидан бирортасида иштирок этган эмас.
Ўзбекистон раҳбари саммитда сўзлаган нутқида халқларнинг ўхшаш тил,
муштарак маънавий қадриятлар ва ҳамкорлик ришталари бир-бирига
боғлаб келаётгани, бугунги кунда Кенгашнинг сиёсий кун тартибида ҳеч
бир муаммо ёки келишмовчилик мавжуд эмаслигини қайд этди.
Дарҳақиқат, мамлакатимиз Президентининг сиёсий иродаси, очиқ ва
амалий ташқи сиёсати натижасида Марказий Осиёда вазият ўзгарди,
минтақа давлатлари ўртасида дўстона алоқалар мустаҳкамланди[3].
Ўзбекистонда ёшларга, шу қаторда ижодкор ёшларга давлат томонидан
жуда катта эътибор қаратилган, кўплаб имкониятлар яратилган. Бунга
яққол мисол сифатида, 2024 йил Ўзбекистонда “Ёшлар ва бизнесни
қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилинганини келтиришимиз мумкин.
Давлатимиз томонидан маданият ва санъатга бўлган эътибор натижасида,
мамкалакатиз кўплаб халқаро маданий тадбирларга мезбонлик қилиб
келмоқда. Ўзбекистон ижодкор ёшлари ҳам ўз ўрнида халқаро майдонда ўз
ижодларини муносиб намоён қилиб келишмоқда. Яқиндагина юртимизда
ўтказилган анжуман туркий тилли давлатлардаги энг илғор ижодкор
ёшларни

жамлаган

бўлиб,

уларнинг

ижодий

ҳамкорлигини

мустаҳкамлашда, ёш ижодкорлар учун ижодий майдон ҳамда янги
имкониятлар яратилишида, ёш авлодларимизни ўзаро яқинлаштириш
учун муносиб хизмат қилади.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Турксой ташаббуси билан...// газ. XXI аср, 25-май 2023-йил, № 21

(1019). – Тошкент.: “Шарқ”. 6 б.
2.

Комилов З., Истатов Т. Бухорода Туркий давлатлар ёшларининг боғи

очилди. Қаранг: Бухорода “Туркий давлатлар ёшларининг боғи” очилди
(uza.uz)
3.

Сайбназаров А. Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши – ўзаро

ишончга яна бир қадам. Қаранг: Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик
кенгаши – ўзаро ишончга яна бир қадам (uza.uz)

Библиографические ссылки

Турксой ташаббуси билан...// газ. XXI аср, 25-май 2023-йил, № 21 (1019). – Тошкент.: “Шарқ”. 6 б.

Комилов З., Истатов Т. Бухорода Туркий давлатлар ёшларининг боғи очилди. Қаранг: Бухорода “Туркий давлатлар ёшларининг боғи” очилди (uza.uz)

Сайбназаров А. Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши – ўзаро ишончга яна бир қадам. Қаранг: Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши – ўзаро ишончга яна бир қадам (uza.uz)