DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
189
ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИДА ТЕРГОВГА ҚАДАР ТЕКШИРУВ
ТУШУНЧАСИ ВА МУЗМУНИ
Хамдамов Улуғбек Абдумавлонович
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги масъул ходими
https://doi.org/10.5281/zenodo.15331232
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги «Суриштирув
институти
такомиллаштирилиши
муносабати
билан
Ўзбекистон
Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар
киритиш тўғрисида» ги қонуни асосан ишни судга қадар юритиш
босқичидаги субъектлар қаторига янги тузилма сифатида терговга қадар
текширув органлари мустақил орган сифатида киритилди. Терговга қадар
текширувни ўтказишдан мақсад жиноят ишини қўзғатиш учун сабаб
қонунийлигини ва асослар етарли эканлигини текшириш зарурати
бўлганда ўтказилади. Терговга қадар текширув терговга қадар текширув
органлари томонидан жиноятнинг олдини олиш ёки унга йўл қўймаслик,
далилларни тўплаш ва сақлаш, жиноят содир этишда гумон
қилинганларни ушлаш ва яширинган гумон қилинувчиларни ҳамда
айбланувчиларни қидириб топиш, жиноят туфайли етказилган моддий
зарар қопланишини таъминлаш мақсадида ўтказиладиган судга қадар иш
юритиш шакли ҳисобланади. Терговга қадар текширув ўтказиш
қуйидагиларни ўз ичига олади:
Жиноятга оид аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотлар рўйхатга
олиниши ва дарҳол, жиноят ишини қўзғатиш учун сабаб қонунийлигини
ва асослар етарли эканлигини текшириш зарурати бўлган тақдирда эса, ўн
суткадан кечиктирмасдан ҳал қилиниши лозим. Алоҳида ҳолларда,
терговга қадар текширув муддати қуйидаги ҳолатлардан бири мавжуд
бўлган тақдирда, суриштирувчи, терговчи ёки терговга қадар текширувни
амалга оширувчи орган мансабдор шахсининг асослантирилган қарорига
кўра прокурор томонидан бир ойгача узайтирилиши мумкин:
1) ўтказиш учун кўп вақт талаб қиладиган экспертиза, хизмат
текшируви, тафтиш ёки бошқа текширув тайинланган бўлса;
2) олис жойларда бўлган ёки чақирувга биноан ҳозир бўлишдан бўйин
товлаётган шахслардан тушунтиришлар талаб қилиб олиш зарур бўлса;
3) янги ҳолатлар аниқланиб, уларни қўшимча тарзда текширмасдан
туриб қарор қабул қилишнинг имкони бўлмаса.
4) етказилган моддий зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаш ва
(ёки) жиноят оқибатларини бартараф этиш учун Ўзбекистон
DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
190
Республикаси Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддасида
белгиланган муддат ўтмаган бўлса.
Ушбу муддат жиноятга оид аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотлар
олинган пайтдан бошлаб ҳамда то ишни қўзғатиш ёки қўзғатишни рад
қилиш тўғрисида қарор чиқарилгунига қадар ёхуд терговга қадар
текширув материаллари ЖПКнинг 587-моддасига мувофиқ прокурорга
юборилгунига қадар бўлган вақтни ўз ичига олади. ЖПКнинг 39
1
-
моддасида терговга қадар текширув ўтказадиган органлар белгилаб
қуйилган. Терговга қадар текширув қуйидагилар томонидан амалга
оширилади:
1) ички ишлар органлари;
2) ҳарбий қисмлар, қўшилмаларнинг командирлари, ҳарбий
муассасалар ва ҳарбий ўқув юртларининг бошлиқлари — уларга
бўйсунувчи
ҳарбий
хизматчилар,
шунингдек
ўқув
машқлари
ўтказилаётган вақтда ҳарбий хизматга мажбурлар томонидан содир
этилган жиноятларга доир ишлар бўйича; Ўзбекистон Республикаси
Қуролли Кучлари ходимларининг хизмат мажбуриятини бажариш билан
боғлиқ жиноятлари ёки қисм, қўшилма, муассаса ёхуд ўқув юрти
жойлашган ерда содир этган жиноятларига доир ишлар бўйича;
3) давлат хавфсизлик хизмати органлари — қонунга кўра уларнинг
юритишига берилган ишлар бўйича;
4) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жазони ижро
этиш тизимини бошқариш органларининг бошлиқлари, жазони ижро
этиш колониялари, тарбия колониялари, тергов ҳибсхоналари ҳамда
турмаларнинг бошлиқлари — шу муассасалар ходимлари хизматни
ўташнинг белгиланган тартибига қарши қилган жиноятларга доир ишлар,
худди шунингдек мазкур муассасалар ҳудудида содир этилган бошқа
жиноятларга доир ишлар бўйича;
5) давлат ёнғиндан назорат қилиш органлари — ёнғинларга доир ва
ёнғинга қарши қоидаларни бузганликка доир ишлар бўйича;
6) Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара
қўшинлари — Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини
бузганликка доир ишлар бўйича;
7) олис сафарда бўлган денгиз кемаларининг капитанлари;
8) давлат божхона хизмати органлари — божхона тўғрисидаги
қонунчиликни бузганликка доир ишлар бўйича;
DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
191
9) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва унинг
жойлардаги бўлинмалари — бюджет, солиқ ва валюта тўғрисидаги
қонунчиликни бузганликка доир ишлар, шунингдек электр, иссиқлик
энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш билан боғлиқ жиноятлар
тўғрисидаги ишлар бўйича;
10) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги
Мажбурий ижро бюроси ва унинг жойлардаги бўлинмалари — вояга
етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни, ота-онани моддий
таъминлашдан бўйин товлашга, суд ҳужжатини ижро этмасликка, суд
ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш
жараёнига аралашишга, банд солинган мол-мулкни қонунга хилоф
равишда тасарруф этишга доир ишлар бўйича;
11) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Чакана
савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ҳуқуқбузарликларни профилактика
қилиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари — бозорлар, савдо
комплекслари ҳудудларида ва уларга туташ бўлган автотранспорт
воситаларини вақтинча сақлаш жойларида аниқланган молиявий-
иқтисодий ва солиқ соҳаларидаги ҳуқуқбузарликларга доир ишлар
бўйича.
13) Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва унинг жойлардаги
бўлинмалари — қонун билан уларнинг иш юритишига берилган ишлар
бўйича ўтказади.
Терговга қадар текширув суриштирувчи, терговчи ёки прокурор
томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин. Терговга қадар текшрув
жиноят процессидаги энг муҳим институт хисобланади. Чунки айнан мана
шу инситутда ўтказилиши лозим бўлган бир нечта тергов ҳамда
процессуал ҳаракатлар асосида жиноят ҳодисаси содир этилганлиги
тўғрисидаги ариза ва хабарлар синчиклаб текширилиб ва атрофлича
ўрганилиб, уларга ҳуқуқий баҳо берилади. Текширувларнинг якуни
бўйича қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
– жиноят ишини қўзғатиш;
– жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш;
– келиб тушган ариза ёки хабарда жиноят эмас балки, маъмурий ёки
бошқа хил турдаги ҳуқуқбузарлик мавжуд бўлса, ушбу ҳуқуқбузарликни
кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган органга тегишлилиги бўйича юбориш.
DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
192
Терговга қадар текширув жараёнида жиноят ишини қўзғатиш, уни
қўзғатишни рад этиш масалалари ҳал этилади. Терговга қадар текширув
тўпланган материаллар юзасидан жиноий қилмиш мавжудлиги ёки
йўқлигини аниқлашга йўналтирилган тергов ҳаракатларини амалга
оширишга нисбатан ҳам тадбиқ этилади. Терговга қадар текширув шакли
жиноят процессида алоҳида институт сифатида шаклланишида муҳим
аҳамият касб этади. Ўзбекистон Республикасининг ЖПКга мувофиқ, келиб
тушган жиноятга оид ариза ва хабарда жиноят аломатлари мавжудлиги
ёки
мавжуд
эмаслиги,
тайёрланаётган
ёки
содир
этилиши
режалаштирилган жиноятлар ҳақида етарлича маълумотлар тўплаш ва
жиноят ишини қўзғатиш ёки жиноят ишини қўзғатишни рад етиш каби
асосий вазифалар ҳал этилади.
Терговга қадар текширув ўтказиш
деганда терговга қадар
текширув органи мансабдор шахси ёки суриштирувчи, терговчи томонидан
белгиланган муддатларда жиноятга оид ариза, хабар ёки бошқа
маълумотни рўйхатга олиш, кўриб чиқиш ва ҳал этиш ҳамда жиноят
ишини қўзғатиш сабаби қонунийлигини ва асослар етарли эканлигини
текшириш зарурати юзага келган тақдирда айрим тергов ва процессуал
ҳаракатларни ўтказиш орқали олинган ёки аниқланган фактик
маълумотлардан келиб чиққан ҳолда тегишли қарор қабул қилиш
фаолияти тушунилади.
Фойдаланилган адабиётлар:
1.
Ўзбекистон
Республикаси
“Суриштируви
нститути
такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистн Республикасининг
айрим қонунҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш
тўғрисида”// (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари
миллий базаси) https://lex.uz/docs/3328284
2.
Рашидов Б. Н. Терговга қадар текширув: Маърузалар курси – Т.:
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2018. – 70 б;.
3.
Терговга қадар текширувни юритиш: Ўқув-амалий қўлланма
https://lex.uz/docs/3328284.