Авторы

  • Дилшод Хожиматов
    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги масъул ходими

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.dptms.83605

Аннотация

Жиноят-процессуал кодексининг 2-моддасида жиноят процессуал қонуннинг вазифалари келтириб ўтилган бўлиб, ушбу вазифалардан бири сифатида жиноятларни тез ва тула очиш вазифаси мустахкамлаб қуйилган. Жиноятларни тез ва тўла очиш исбот қилиш орқали суриштирувчи, терговчи ва суд томонидан амалга оширилади. Исбор қилиш далиллар орқали амалга оширилади. Далиллар терговга қадар текширув органи мансабдор шахси, суриштирувчи терговчи ва суд томонидан ЖПКда белгиланган тартибда амалга оширилади.


background image

DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

185

ЖИНОЯТЛАРНИ ОЧИШДА ДАЛИЛЛАРНИ ТЎПЛАШНИНГ

ПРОЦЕССУАЛ ТАРТИБИНИНГ МАЗМУН МОҲИЯТИ

Хожиматов Дилшод Мухамматжонович

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги масъул ходими

https://doi.org/10.5281/zenodo.15331227

Жиноят-процессуал кодексининг 2-моддасида жиноят процессуал

қонуннинг вазифалари келтириб ўтилган бўлиб, ушбу вазифалардан бири
сифатида жиноятларни тез ва тула очиш вазифаси мустахкамлаб
қуйилган. Жиноятларни тез ва тўла очиш исбот қилиш орқали
суриштирувчи, терговчи ва суд томонидан амалга оширилади. Исбор
қилиш далиллар орқали амалга оширилади. Далиллар терговга қадар
текширув органи мансабдор шахси, суриштирувчи терговчи ва суд
томонидан ЖПКда белгиланган тартибда амалга оширилади.

ЖПКнинг 81-моддаси биринчи қисмига мувофиқ

ижтимоий хавфли

қилмишнинг юз берган-бермаганлигини, шу қилмишни содир этган
шахснинг айбли-айбсизлигини ва ишни тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга
молик бошқа ҳолатларни суриштирувчининг, терговчининг ва суднинг
қонунда белгиланган тартибда аниқлашига асос бўладиган ҳар қандай
фактик маълумотлар жиноят иши бўйича далил ҳисобланади.

Гувоҳ, жабрланувчи, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг

кўрсатувлари, экспертнинг хулосаси, ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар,
овозли ёзувлар, видеоёзувлар, кинотасвир ва фотосуратлар, шунингдек
тергов ва суд ҳаракатларининг баённомалари ва бошқа ҳужжатлардан
иборат. Бундан ташқари Тезкор-қидирув тадбири натижалари фақат
қонун талабларига асосан олинган бўлса ва ЖПК нормаларига мувофиқ
текширилган ва баҳолангандан далил сифатида жиноят ишида
фойдаланиш мумкинлиги мустахкамлаб қуйилган.

Юқоридаги далиллар тизими орқали ҳар бир содир этилган жиноятни

очиш ваколатга эга бўлган суриштирувчи, терговчи ва суд томонидан
амалга оширилади. Исбот қилишнинг элементларидан бири сифатида
далилларни тўплаш жиноятни очишда муҳим аҳамиятга эга.

Далилларни тўплаш қуйидаги босқичларни ўз ичига қамраб олади:

далилларни қидириш;

– далилларни топиш;
– далиллларни қайд қилиш;
– далилларни олиш;
– далилларни сақсаш.
Шундай қилиб, далилларни тўплаш жиноят ишини тўғри ҳал қилиш


background image

DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

186

учун иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни исботлаш мақсадида
далиллар ва уларнинг манбаларини аниқлаш ва қайд этишга қаратилган
жиноят-процессуал фаолият ҳисобланади. Далилларни тўплаш ваколати
ЖПКнинг 86-моддасида кўрсатилган ваколатли органлар, уларнинг
мансабдор шахслари(суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд)
томонидан бошқа иштирокчилар (гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар,
таржимонлар, холислар ва бошқа фуқаролар, мансабдор шахслар)ни жалб
этган ҳолда амалга оширилади.

Жиноятларни тез ва тўла очишда суриштирувчи, терговчи, прокурор

ва судья жиноятга алоқадор изларни қидириш, топиш, қайд этиш. Олиш ва
сақлаш билан боғлиқ бир-бири билан боғлиқ бўлган тизимли
ҳаракатларини амалга ошади. Ушбу жараёнда суриштирувчи, терговчи,
прокурор ва судья томонидан ЖПКда тартибга солинган далилларни
тўплаш усуллари ва уларни амалга оширишда белгиланган тартиб
қоидаларга риоя қилга ҳолда далилларни тўплашга эътибор қаратиши
шарт.

Жиноятни тез ва тўла очишда далиллар тергов ва суд ҳаракатлари,

тезкор-қидирув тадбирини ўтказиш орқали тўпланади. Ҳар бир далил
тўплаш усулининг қонунда белгиланган тартибига терговга қадар
текширув органи мансабдор шахси, тезкор-қидирув тадбирини амалга
оширувчи орган мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ва прокурор
риоя қилиши тўпланган далилларнинг иш учун мақбуллигини
таъминлашга хизмат қилади.

Юқоридаги фикрларнинг жиноят-процессуал қонунчилигини хулоса

қилиб айтганда, жиноятни очишда далилларни тўплашнинг моҳияти
далилларни аниқлаш, жиноят ишини тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятли
бўлган ҳолатлар ва фактлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш,
талаб қилиш ва уларни тегишли тарзда процессуал мустаҳкамлаш орқали
далилларни қўлга киритишдан иборат деган хулосага келиш мумкин.

Жиноятни очишда далилларни тўплаш ЖПКнинг 87-моддасида тартибга
солинган бўлиб, улар қуйидаги усулларда тўпланади.

-

суд ҳаракатлари;

-

тергов ҳаракатлари;

-

тезкор-қидирув тадбирлари.

Жиноятнни очишда терговга қадар текширув органи мансабдор

шахси, тезкор-қидирув тадбирларини амалга оширувчи органнинг
мансабдор шахси, суриштиручи, терговчи, прокурор, суд томонидан суд


background image

DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

187

ҳаракатлари, тергов ҳаракатлари, тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш
орқали далиллар тўпланади.

ЖПКда суд ҳаракатлари ва тергов ҳаракатларини ўтказиш тартиби

белгиланган бўлиб, ҳар бир тергов ҳаракати қонунда белгиланган
тартибда ўтказилиши натижасида олинган маълумотлар далил сифатида
этироф этилади Тергов ҳаракатларини ўтказишда қуйидагилар
тақиқланади.

1) шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган ёки уларнинг

шаъни ва қадр-қимматини камситувчи хатти-ҳаракатлар содир этиш;

2) зўрлик, пўписа қилиш, алдаш ва қонунга хилоф бошқа йўллар билан

кўрсатув, тушунтириш, хулосалар олишга, экспериментал ҳаракатларни
бажаришга, ҳужжатлар ёки буюмлар тайёрланишига ва берилишига
эришиш;

3) тунги вақтда, яъни кеч соат 22-00 дан эрталаб соат 6-00 гача тергов

ҳаракатлари олиб бориш. Тайёрланаётган ёки содир этилаётган
жиноятнинг олдини олиш, жиноят изи йўқолишига ёки гумон
қилинувчининг қочиб кетишига йўл қўймаслик, эксперимент жараёнида
текширилаётган ҳодисанинг ҳолатини қайтадан тиклаш зарурати бўлган
ҳоллар бундан мустасно.

Олдинги таҳрирга қаранг.

4) шахсни ғайриқонуний ҳаракатлар содир этишга ундаш ва бундай

ундаш оқибатида содир этилган жиноят учун уни айблаш;

5) шахсни жиноят ишига гумон қилинувчи ёки айбланувчи сифатида

жалб қилиш учун асослар мавжуд бўлган тақдирда, уни гувоҳ тариқасида
сўроқ қилиш, бундан экспертиза ёки тафтиш ўтказиш талаб этиладиган
ҳоллар мустасно;

6) шахсга унинг процессуал ҳуқуқлари тушунтирилгунига қадар

ундан бирон-бир ёзма ёки оғзаки кўрсатувлар олиш;

7) ушланган гумон қилинувчининг ёки айбланувчининг яқин

қариндошларини процесс иштирокчиси сифатида жалб қилиш учун
асослар мавжуд бўлмаган тақдирда, уларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
органларга чақириш ва сўроқ қилиш;

8) мазмунан кўриб чиқиш учун судга юборилган жиноят иши

доирасида процесс иштирокчиларини суриштирув ва дастлабки тергов
органлари ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга
чақириш ва (ёки) сўроқ қилиш, бундан улар билан боғлиқ бўлган алоҳида
иш юритувга ажратилган жиноят иши ёки суднинг ёзма топшириғи


background image

DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

188

мавжуд бўлган ҳоллар мустас Тергов ёки суд ҳаракатлари билан боғлиқ
ишларни бажараётганда, суриштирувчи, терговчи, прокурор, судья ва
ишда мутахассис ёки эксперт сифатида иштирок этаётган шифокорлардан
бошқа шахсларнинг ўзга жинсдаги шахсни яланғоч қилиб ечинтириш
чоғида ҳозир бўлишлари тақиқланади.

Суриштирувчи, терговчи, прокурор, судья тергов ва суд муҳокамаси

жараёнида гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, жабрланувчи ва
бошқаларнинг шахсий ҳаётига доир аниқланган маълумотларни ошкор
қилмаслик чора-тадбирларини кўриши шарт. Бунинг учун шундай
маълумотлар аниқланиши мумкин бўлган тергов ёки суд ҳаракатлари
олиб борилаётганда иштирок этадиган шахслар доираси чекланади,
иштирокчилар эса уларни ошкор қилганлик учун жавобгарлик тўғрисида
огоҳлантирилади.

Тергов ёки суд ҳаракатлари жараёнида олиб қўйиладиган нарсалар,

ҳужжатлар ва электрон маълумотлар тегишли баённомаларда аниқ
кўрсатилиши керак, бунда нарсанинг ёки ҳужжатнинг ёхуд электрон
маълумотларнинг эгасига баённома нусхаси ёки унинг кўчирмаси
топширилиб, тилхат олинади. Ишга алоқаси бўлмаган нарсалар,
ҳужжатлар ва электрон маълумотлар қонуний эгасига дарҳол
қайтарилиши керак. Бунда, агар ишга тааллуқли бўлмаган далиллар
тергов органининг ва (ёки) суднинг тасарруфида қолган бўлса, улар қайта
тикланмайдиган тарзда йўқ қилиниши лозим. Фуқаролар сақлаши
тақиқланган нарсалар, ҳужжатлар ва электрон маълумотлар йўқ
қилиниши ёхуд уларни сақлашга хамда тасарруф этишга ваколатли бўлган
муассасаларга ёки ташкилотларга берилиши лозим.

Жиноятни очишда ҳар бир далил ЖПКда белгиланган тартибда

ваколатли давлат органлари мансабдор шахслари томонидан ишга жалб
қилинган шахснинг ҳимояга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш ва уларнинг
ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш орқали, суд ва тергов ҳаракатлари,
шунингдек тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш йўли билан тўплаши
шарт.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Ўзбекистон

Республикаси

Конституцияси

https://lex.uz/docs/6445145
2.

Ўзбекистон

Республикаси

Жиноят-процессуал

кодекси

https://lex.uz/docs/111460
3.

Ўзбекистон Республикаси Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисидаги

қонун https://www.lex.uz/acts/2107763

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси https://lex.uz/docs/6445145

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси https://lex.uz/docs/111460

Ўзбекистон Республикаси Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисидаги қонун https://www.lex.uz/acts/2107763