Авторы

  • Умрбек Джуманиязов
    Ташкентский Государственный Университет Экономики

Биография автора

  • Умрбек Джуманиязов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

    независимый исследователь

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.economics_and_innovative.10742

Ключевые слова:

государственно-частное партнерство отношения между государственным и частным секторами коммерческие банки ипотечные субсидии

Аннотация

В этой статье изложены научные и практические аспекты особенности механизмы управления на основе государственно-частного партнерства в сфере жилишного в Узбекистане.

background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

1

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

ЎЗБЕКИСТОНДА АҲОЛИНИ УЙ-ЖОЙ БИЛАН ТАЪМИНЛАШНИ ДАВЛАТ-

ХУСУСИЙ ШЕРИКЧИЛИГИ АСОСИДА БОШҚАРИШ МЕХАНИЗМИ

ХУСУСИЯТЛАРИ

Джуманиязов Умрбек Илхамович,

ТДИУ мустақил изланувчиси

E-mail:

umrbek.mfga@gmail.com

Аннотация:

Ушбу мақолада

Ўзбекистонда аҳолини уй

-

жой билан таъминлашни

давлат

-

хусусий шерикчилиги асосида бошқариш

механизми хусусиятларининг

илмий

-

амалий жиҳатлари

келтирилган.

Калит сўзлар

:

Давлат

-

хусусий шерикчилиги, давлат ва хусусий сектор

муносабатлари,

уй

-

жой фонди,

тижорат банклари, ипотека субсидияси

.

Аннотация:

В этой статье изложены научные и практические аспекты

особенности механизмы управления на основе государственно

-

частного партнерства в

сфере жилишного

в Узбекистане.

Ключевые слова

:

государственно

-

частное партнерство, отношения между

государственным и частным секторами, коммерческие банки, ипотечные субсидии

.

Abstract:

This article outlines the scientific and practical aspects of the particular

governance mechanisms based on public-private partnerships in the housing sector in Uzbekistan.

Keywords:

public-private partnership, relations of public and private sector, commercial

banks, mortgage subsidies.

Кириш

.

Бозор иқтисодиёти ривожланган давлатларда аҳолини, жумладан ўрта ва паст

даромадга эга бўлган қисмини талабларга мос, шинам уй

-

жой билан таъминлаш

масалалари асосий ижтимоий муаммолардан саналиб, кўпчилик давлатлар мазкур
муаммони бартараф этиш мақсадида давлат ва хусусий шерикчилик асосидаги
кооперацион алоқалардан кенг фойдаланилиб келинмоқда. Хусусан, 1950 йилларда
Японияда уй

-

жой кредит корпорациялари

, 1962

йилда

Корея миллий уй

-

жой

корпорацияси ташкил қилинган.

Бутун дунё мамлакатларида давлат ўрта даражадаги ҳамда кам таъминланган

аҳолини уй

-

жой билан таъминлашда ўзига хос йўналишлардан фойдаланилади.

Улардаги умумий хусусият шундан иборатки

,

мазкур жараёнда давлат аралашади ва

шу ерда давлат билан хусусий секторнинг кооперацион шерикчилик алоқаларини
кузатиш мумкин бўлади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Аҳолини уй

-

жой билан таъминлашни давлат

-

хусусий шерикчилиги асосида

бошқариш ва унинг

механизмларини

ўзига хос хусусиятларига

оид масалалар қатор

иқтисодчи олимларимиз томонидан тадқиқ этилган

бўлиб, уларнинг ишлари миллий

хусусиятларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистонда

бошқарувни ривожлантиришнинг

илмий

-

назарий ва методологик

асосларини ишлаб чиқишга салмоқли ҳисса қўшган,

жумладан: Б.Ходиев, Б.Беркинов

[1], И.Бутиков [2], Д.Суюнов [3], А.Хошимов [4],

Ж.Фаттахованинг [5] асарларида кенг

ёритилган.

Бироқ, Ўзбекистонда бозор ислоҳотларининг чуқурлашуви ва 2017

-2021

йилларга мўлжалланган мамлакатни ижтимоий

-

иқтисодий ривожлантириш

бўйича


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

2

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

Ҳаракатлар стратегиясининг устувор йўналишларидан бири бўлган

иқтисодиётни

либераллаштириш

вазифаларини

амалга

ошириш

шароитида

ўта

муҳим

масалалардан бири

-

ДХШнинг замонавий иқтисодиётдаги ўрни

аниқланмаганлиги,

қайси шароитларда иқтисодиётга давлат аралашувига йўл қўйиш,

хусусий сектор ва

давлатнинг

шерикчилигини

ривожлантириш,

уй

-

жой

қурилишидаги

ДХШ

лойиҳаларининг самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари ва уларни

самарали

бошқариш

механизмларини жорий қилиш бўйича илмий асосланган

тавсия ҳамда

таклифлар ишлаб чиқиш долзарб вазифалардан ҳисобланади.

Тадқиқот методологияси

Илмий мақоламизни ёзиш учун олиб борилган тадқиқот жараёнида илмий

мушоҳада, абстракт

-

мантиқий фикрлаш, суҳбат, статистик, иқтисодий, молиявий,

корреляцион

-

регрессион

таҳлил,

математик

-

статистика

усулларидан

кенг

фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Дунёнинг ривожланган ҳамда ривожланаётган давлатларида мазкур

муаммони бартараф этиш мақсадида қўлланилаётган ипотека субсидияларини
қандай кўринишлари мавжудлиги ва улар қайси давлатларда қўлланилаётганлигини
давлатлар мисолида қараб ўтамиз (1

-

жадвал).

1-

жадвал

Дунё мамлакатларида қўлланиладиган ипотека субсиядиялари

[6]

Тўғридан

-

тўғри фоиз

субсидияси

Уй сотиб

олиш учун
жамғарма

Уй жой

таъминоти

фонди

Ипотека

фоизлари

бўйича солиқ

имтиёзлари

Ҳукумат

кафолати/

суғурта

Давлат уй

-

жой

фондини

молиялаш

-

тириш

ташкилотлари

Чехия

Чехия

Бразилия

Бельгия

Бразилия

Жазоир

Франция

Франция

Хитой

Финландия

Канада

Бразилия

Венгрия

Германия

Малайзия

Франция

Франция

Чили

Ҳиндистон

Венгрия

Мексика

Ҳиндистон

Гон Конг

Ҳиндистон

Япония

Янги

Зеландия

Нигерия

Голландия

Иордания

Эрон

АҚШ

Словакия

Филиппин

Швецария

Корея

Корея

Буюк

Бритаия

Сингапур

Буюк

Британия

Литва

Япония

АҚШ

Малайзия

Сингапур

Голландия

Таиланд

Тўғридан

-

тўғри фоиз субсидияси.

Тўғридан

-

тўғри фоиз субсидияси схемаси

бўйича ҳукумат хусусий кредиторга тўланадиган фоизни

камайтиришга аралашади.

Ҳукумат буни кредит берувчига маълум миқдор ёки фоиз ставкасини бозор курсидан
камроқ миқдорда тўлаш орқали амалга оширади.

Уй

-

жой сотиб олиш учун жамғарма.

Бу ҳолатда давлат биринчи уйни сотиб

олаётганларга махсус жамғарма ташкил

қилади ва унга йўналтирилган маълум

миқдордаги маблағни солиқдан озод қилади. Хусусан Буюк Британияда жамғарма
тўрт йилга

мўлжалланган бўлиб, биринчи уйни сотиб олаётганлар учун Лондон

шарҳрида 450.000 фунт стерлинг, бошқа жойларда 250.000 фунт стерлинг миқдордаги
сумма солиқдан озод этилади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

3

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

Уй

-

жой таъминоти фонди

.

Давлат ёки хусусий сектор ходимларини мажбурий

маблағларини тежаш, одатда иш ҳақи улуши кўринишида амалга оширилади. Бундан
ташқари иш берувчи ҳам ҳисса қўшиши талаб қилинади

.

Ҳисобланган узоқ муддатли

жамғармаларга одатда бозор рентабеллигидан паст даражада тўланади. Кейинчалик
уй

-

жой таъминоти фондига аъзо бўлганлар жамғармаларни уй

-

жой фондига

инвестиция киритиш учун олдиндан тўлов сифатида олишлари ва одатда имтиёзли
ставка бўйича узоқ муддатли уй

-

жой кредити олишлари мумкин.

Ипотека фоизлари бўйича солиқ имтиёзлари.

Бир қатор давлатларда солиққа

тортиладиган даромад ипотека фоизлари билан қисқариши мумкин, бу ўз навбатида
қарздорнинг солиққа тортиладиган сумма миқдорини камайтиради

.

Ҳукумат

кафолати/суғурта.

Ҳукумат кредит берувчиларнинг барчасини ёки

бирламчи бозорнинг бир қисмини, шунингдек уй

-

жой кредитларининг барча ёки

мақсадли қисмига боғлиқ кредит хавфини ўз зиммасига олади. Ҳукумат қарздорнинг
хусусий кредиторларга нисбатан мажбуриятларини кафолатлаш ёки хавфни
суғурталашни кафолатлаши мумкин. Ҳукуматнинг кафолати/суғурта

-

кредитларни

камроқ ставкаларда

ёки паст даромадли уй хўжаликларида рағбатлантиришнинг

самарали усулларидан ҳисобланади.

Давлат уй

-

жой фондини молиялаштириш ташкилотлари

.

Ҳукуматлар одатда

бозор ислоҳотларига дуч келганда бирор натижага эришиш учун уй

-

жой фондларини

молиялаштириш институтлари ёки давлат уй

-

жой банклари томонидан аралашувчи

сифатида фойдаланадилар

.

Бугунги кунда Ўзбекистонда ҳам аҳолини ўрта қатлами ва кам таъминланган

қисмини уй

-

жой билан таъминлашда давлатнинг роли ошиб бораётганлигини ҳамда

юқорида келтирилган ипотека субсидияларидан самарали равишда фойдаланиб
келинаётганлигини кузатишимиз мумкин. Мамлакатимиз аҳолисининг ярмидан кўпи
қишлоқларда яшаётганлигини инобатга олган ҳолда тадқиқот ишимизда қишлоқ
аҳолисини уй

-

жой билан таъминлашда ДХШ алоқаларини таҳлилий кўриб ўтамиз.

Буни инобатга олган ҳолда, ҳукуматимиз томонидан қишлоқнинг қиёфасини

янги даражага кўтариш ва шу асосда қишлоқ аҳолисининг ҳаёт даражасини яхшилаш,
шунингдек дунёқарашини ўзгартириш, оилаларни замонавий, сифатли, шинам уй

-

жой билан таъминлаш, қишлоқда янги муҳандислик

-

коммуникация, ижтимоий ва

бозор инфратузилмасини шакллантириш мақсадида давлат ва хусусий секторнинг
кооперацион алоқаларини йўлга қўйган ҳолда намунавий лойиҳалар асосида арзон,
якка тартибдаги уй

-

жойлар қуришни

йўлга қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 3 августдаги “Қишлоқ

жойларда уй

-

жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора

-

тадбирлар

тўғрисида”ги ПҚ

-1167-

сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамасининг 2009 йил 26 октябрдаги “Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар
асосида “Қишлоқ қурилиш инвест” инжиниринг компанияси иштирокида уй

-

жойлар

қуришни ташкил этиш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги 280

-

сонли қарорлари мазкур

жараённинг ҳуқуқий асосларини ташкил қилади.

Мамлакатимизда қишлоқ жойларида аҳолини уй

-

жой билан таъминлаш бир

қатор муаммоларни бартараф этишга имкон беради. Чунки қишлоқ жойларида уй

-

жой муаммосини келиб

чиқишининг асоси маълум бир сабаблар эвазига шаклланиб

муаммоларни шакллатиради ва улар ўз навбатида аҳоли ижтимоий

-

иқтисодий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

4

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

ҳаётига таъсирларни келтириб чиқаради. Бу жараённи ўрганиш мақсадида 1

-

расмдаги муаммолар дарахтини кўриб чиқамиз.

1-

расм. Қишлоқ жойларида аҳолини уй

-

жой билан

таъминланишидаги муаммолар дарахти

Манба: Муаллиф ишланмаси.

Қишлоқ жойларида аҳолини уй

-

жой билан таъминлаш муаммоси бир қатор

сабаблар асосида шаклланади. Биз юқоридаги чизма асосида қишлоқ жойларида
мазкур муаммони келтириб чиқарган сабаблар ва уларнинг таъсирини таҳлилий
кўриб чиқамиз.

Қишлоқларда ёш авлоднинг вояга етиши, мигрант ишчиларни қайтиб келиши,

уй

-

жой қуриш учун узоқ муддатли молиялаштириш тизимининг йўқлиги, ер

фондининг

чекланганлиги,

инфратузилма

ҳамда

ижтимоий

хизматлардан

фойдаланиш имкониятининг талаб даражасида эмаслиги муаммоларни келтириб
чиқарди. Мазкур сабаблар натижасида бир қатор таъсирлар, хусусан шаҳарга
миграциянинг ошиши натижасида шаҳар турмуш даражаси ва инфратузилмасига
босим кучайди. Бундан ташқари ноиклузив иқтисодий ўсиш ҳамда соғлиқни сақлаш,
таълимда самарадорликнинг пасайишини вужудга келтирди.

Бу эса, қишлоқ аҳолисини уй

-

жой билан таъминлаш, у ерда инфратузилмани

шакллантириш ҳамда ижтимоий хизматлар самарадорлигини ошириш вазифасини
келтириб чиқаради. Натижада ҳукуматимиз юқорида келтириб ўтилганидек, қишлоқ
жойларида намунавий уй

-

жойларни имтиёзли кредитлар эвазига қуриш ҳамда у

ердаги инфратузилмани ривожлантириш, ижтимоий хизматлар самарадорлигини

Ёш авлод ва

аҳолининг

табиий ўсиши

Мигрант

ишчилар

нинг

уй

-

жой

бозорига

таъсири

Уй жойни узоқ

муддатли

молиялашдан

фойдаланиш

чекланганлиги

Уй жой қуриш

учун ердан

фойдаланиш

чекланганлиги

Қишлоқларда

ин

-

фратузилма (

сув

таъминоти, сани

тария ва бошқалар

)

ва ижтимоий

хизматлардан

(таълим, соғлиқни
сақлаш

) фойдала

-

нишнинг

чекланганлиги

Қишлоқ

жойларда иқтисодий

имкониятларнинг

чекланганлиги

Қишлоқ

жойларда янги уй қуриш ва

таъмирлашнинг

чекланганлиги

Қишлоқ

жойларда аҳоли турмуш даражаси ва яшаш шарт

-

шароитларининг

талаб даражасидан пастлиги

Шаҳарга миграциянинг

ошиши

Таълимда ва соғлиқни

сақлашда паст унумдорлик

Номутаносиб ва беқарор

иқтисодий ўсиш

Шаҳар турмуш даражаси

ва инфратузилмасига

босим

МУАММОЛАР ДАРАХТИ

САБ

А

БЛ
А

Р

РИВОЖЛАНИШ
МУАММОЛАРИ

ТА
ЪСИ

РЛ
А

Р


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

5

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

ошириш масаласига эътибор қаратилмоқда.

Мазкур йўналишда ҳукуматимиз томонидан олиб борилган ислоҳотлар, чора

-

тадбирлар натижасида 2009

-

2016 йилларда мамлакатимиз қишлоқларида намунавий

лойиҳалар асосида 69,5 мингдан зиёд уй

-

жой қурилиб қишлоқлардаги 83,5 мингдан

ортиқ оилани замонавий, шинам уйларда яшаш имконияти таъминланди. Бундан
ташқари қишлоқларда янги муҳандислик

-

коммуникация, ижтимоий ва бозор

инфратузилмаси шакллантирилди.

Биз мазкур илмий тадқиқотда қишлоқларда намунавий лойиҳалар асосида уй

-

жойларни қуриш ҳамда аҳолини уй

-

жой билан таъминлашда давлат ва хусусий

сектор ўртасидаги кооперацион алоқаларни келтириб ўтамиз. Бунинг учун биз
намунавий лойиҳалар асосида уй

-

жойларни қуриш жараёнига ҳамда босқичларига

тўхталиб ўтамиз.

Биз шартли равишда жараённи уч босқичда кўриб чиқамиз:

1.

Талабни ўрганиш ва жой танлаш;

2.

Молиялаштириш;

3.

Қуриб битказиш.

Мазкур жараёнларда давлат ва хусусий секторнинг шерикчилик асосида ўзаро

кооперацион алоқага киришишини таҳлил қилиб ўтмоқчимиз.

2-

расм. Намунавий лойиҳалар асосида уй

-

жойларни

қуриш босқичлари

Манба: Муаллиф ишланмаси.

Биринчи босқич ўз ичига ер участкасини танлаш ва ажратиш жараёнини ўз

ичига қамраб олади ва мазкур жараёнда давлат ва инжиринг компанияси ўртасида
кооперацион алоқалар таъминланади. Бу қуйидаги босқичларда амалга оширилади.

ИНЖИНИРИНГ КОМПАНИЯСИ

+

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

КЕНГАШИ ВА ВИЛОЯТЛАР ҲОКИМЛИКЛАРИ

+

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ

АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ ҚЎМИТАСИ, ЕР

РЕСУРСЛАРИ, ГЕОДЕЗИЯ, КАРТОГРАФИЯ ВА

ДАВЛАТ КАДАСТРИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ

ДАВЛАТ, ХАЛҚАРО МОЛИЯ

ТАШКИЛОТЛАРИ, ҚИШЛОҚ ҚУРИЛИШ

БАНК АҲОЛИ

+

ИНЖИНИРИНГ КОМПАНИЯСИ

ИНЖИНИРИНГ КОМПАНИЯСИ

+

ЯККА ТАРТИБДАГИ ҚУРУВЧИЛАР

Давлат ва хусусий сектор

шерикчилиги

Давлат ва хусусий сектор

шерикчилиги


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

6

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

1. Инжиниринг компанияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

ва вилоятлар ҳокимликлари билан

биргаликда уй

-

жой бозорини ўрганади ва 1

октябргача кейинги йилга уй

-

жой ва ижтимоий инфратузилма объектларини қуриш

дастури бўйича таклифларни тайёрлайди.

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ер

ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан
келишган ҳолда ер участкасини танлайди ва кейинчалик инжиниринг компаниясига
беради.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси

томонидан танланган ер массивлари уларнинг муҳандислик ва транспорт
коммуникациялари билан таъминланганлиги, уй

-

жой ва ижтимоий инфратузилма

объектларига амалда талаб мавжудлиги юзасидан комплекс экспертизадан
ўтказилади.

4. Тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй

-

жой қуриш

учун ер участкаси ҳар бир иморат солувчига 0,06 гектардан Ўзбекистон Республикаси
фуқароларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш учун берилади.

Иккинчи босқич ўз намунавий лойиҳалари асосида уй жойларни қуришни

молиялаштиришни ўз ичига олади. Мазкур жараёнда молиявий маблағ, бюджет
маблағлари, халқаро молиявий институтлар, тижорат банклар кредитлар ҳамда аҳоли
маблағлари эвазига шакллантирилади. Республикамизда намунавий лойиҳалар
асосида уй жой қуриш 2009 йилда бошланган бўлса, бугунга қадар молиялаштиришда
субъектлар қатнашиши юзасидан 3 хил ҳолатни кузатишмиз мумкин.

1.

Молиялаштириш фақат бюджет ҳамда аҳолининг ўз маблағлари эвазига

амалга оширилган бўлиб, бу дастлабки йилларда, яъни фақат 2009 йилда кузатилган
бўлиб, 62 фоизи давлат бюджети маблағлари эвазига қолган 38 фоизи аҳолини ўз
маблағлари эвазига шакллантирилган.

3-

расм. 2009 йилда қишлоқ жойларида намунавий лойиҳалар асосида қурилган уй

жойлар ва уларнинг молиялаштириш манбалари

Манба: “Қишлоққурилиш банк” статистик ҳисобот материаллари

2.

Кейинги йиллардан

бошлаб

молиялаштириш манбаларига тижорат банклари

маблағлари ҳам қўшилди. 2010 йилга келиб молиялаштиришда тижорат банкларнинг
улуши 0.12 фоизни ташкил қилган бўлса, 2011 мазкур кўрсаткич 7 фоизга етди,
натижада давлат бюджети маблағлари 56 фоизга, аҳоли маблағлари эса 37 фоизни
ташкил қилиб олдинги йилга нисбатан мос равишда 3.27 ва 3.61 фоизга камайди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

7

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

Натижада 2009 йилда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида қурилган
намунавий турар жойлар сони 847 тани ташкил қилган бўлса, 2010

-

2011 йилларда

мос

равишда 7475 ва 6566 тани ташкил қилган.

2.2.4-

расм.

2010-

2011 йилларда қишлоқ жойларида намунавий лойиҳалар асосида

қурилган уй жойлар ва уларнинг молиялаштириш манбалари

Манба: “Қишлоққурилиш банк” статистик ҳисобот материаллари

3.

Учинчи кўринишда халқаро молия институтларидан маблағларни жалб

қилиш амалиётга татбиқ қилинишини кузатишимиз мумкин. Мазкур ҳолатни икки
бўлиб ўрганиб чиқамиз. Биринчи ҳолатда Осиё тараққиёт банки маблағларини
қишлоқ жойларида намунавий лойиҳалар асосида уй

-

жой қурилишини таъминлашга

жалб қилиниши ҳолатини қараб чиқамиз. Мамлакатимизда қишлоқларда намунавий
лойиҳалар асосида уй

-

жой қуришга 2012 йилда сарфланган маблағларнинг 38

фоизини Осиё тараққиёт банки маблағалари ташкил қилган, аммо 2013 йилига келиб
унинг улуши 16 фоизни ташкил қилган холос. Бу ўзгариш асосий таъсири тижорат
банклари маблағлари улушини 2012 йилга нисбатан икки баробарга оширган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

8

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

5-

расм.

2012-

2013 йилларда қишлоқ жойларида намунавий лойиҳалар асосида

қурилган уй жойлар ва уларнинг молиялаштириш манбалари

Манба: “Қишлоққурилиш банк” статистик ҳисобот материаллари

Мазкур ҳолатда Осиё тараққиёт банки улушини камайиши ҳамда Ислом

тараққиёт банки маблағларининг жалаб қилиниши билан тавсифланади. Осиё
тараққиёт банки улуши 2014 йилга келиб 15 фоизни ташкил этиши натижа

-

сида,

бюджет маблағлари ва аҳоли маблағларининг улуши ошганлигини ва 40 фоизни
ташкил қилганлигини кўришмиз мумкин. Натижада 2015 йилга келиб, Ислом
тараққиёт банки маблағлари жалб қилинди. Шунингдек, аммо шундай бўлсада,
бюджет маблағлари ва аҳоли маблағларини улуши катталигича сақланиб қолди. Яъни
уларнинг улуши мос равишда 43 ва 31 фоизни ташкил қилди. Бундан кўришимиз
мумкинки, қишлоқ жойларида намунавий уй

-

жойларни қуришни ташкил қилишда

асосий ўринни давлат эгалламоқда.

6-

расм.

2014-

2015 йилларда қишлоқ жойларида намунавий лойиҳалар асосида

қурилган уй жойлар ва уларнинг молиялаштириш манбалари

Манба: “Қишлоққурилиш банк” статистик ҳисобот материаллари

Шу билан бирга давлат билан хусусий сектор ҳамда халқаро молиявий

ташкилотларни шерикчилигини кузатишимиз мумкин.

Хулоса ва таклифлар

Мақоламизни ёзиш учун олиб борилган изланишимиз натижасида

қуйидаги


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил

9

2/2019

(№

00040)

www.iqtisodiyot.uz

ҳулосалар шакллантирилди:

-

ҳозирда “Қишлоқ жойларда уй

-

жойлар қурилишини ривожлантириш” дастури

доирасида амалда бўлган уй

-

жойлар қурилишини молиялаштириш механизмига

мувофиқ уй

-

жойлар қурилишида фуқаро, буюртмачи, банк, давлат (

ҳокимият

вакиллик органлари, коммунал хўжаликлар, қурилишни назорат қилиш органлари
ва бошқалар орқали

) иштирок этмоқда. Бу механизмда уй

-

жойларнинг сифатли ва ўз

вақтида қурилиб фойдаланишга топширилишидан манфаатдор тарафлар, фақатгина
уй

-

жой эгаси ҳамда кредит ажратган банк бўлмоқда;

-

ҳозирда амалда бўлган “Қишлоқ жойларда уй

-

жойлар қурилишини

ривожлантириш” дастури доирасида аҳолини уй

-

жой билан таъминлаш, банклар

томонидан ипотека кредитлари ажратиш кўламини кенгайтириш борасида бир қатор
камчилик ва муаммолар мавжуд. Хусусан:

1. Аҳолининг тўловга қобил талабининг камлиги;

2. Намунавий лойиҳалар асосида қурилаётган айрим уй

-

жойларнинг ер

массивлари аҳоли учун ноқулай, ташқи муҳандислик ва транспорт коммуникация
тармоқларидан узоқ бўлган масофаларда танланиши;

3. Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида қурилаётган уй

-

жойлар

қийматининг йилдан

-

йилга ошиб бориши;

4. Ҳудудий танлов комиссиялари томонидан уй

-

жойлар қурилишини амалга

оширадиган айрим қурилиш ташкилотларини танлашда уларнинг салоҳияти чуқур
ўрганилмасдан

танлов

савдоларининг

ўтказилиши

натижасида

уй

-

жойлар

белгиланган муддатларда тугалланмасдан қолмоқда;

5. Тижорат банклари томонидан ипотека кредитлари ажратишда узоқ

муддатли ресурсларнинг чекланганлиги;

6. Ипотека кредитларининг иккиламчи бозорининг мавжуд эмаслиги;

7.

Аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож бўлган қатламлари учун давлат

томонидан ипотека кредитини субсидиялаш амалиётининг мавжуд эмаслиги.

Фойдаланилган адабиётлар

1. Ходиев Б.Ю., Беркинов Б.Б. Корпоратив бошқарув: Ўқув қўлланма. –

Т.: ADIB,

2010.

190 б.;

2. Бутиков И.Л. Қимматли қоғозлар бозори. –

Т.: «Консаудитинформ», 2001. –

494 б.;

3. Суюнов Д.Х. Корпоратив бошқарув механизми: муаммо ва ечимлар:

монография. –

Т.: Академия, 2007. –

200 б.;

4. Хошимов А.А. Ўзбекистонда интеграциялашган корпорацияларни бошқариш:

Монография. –

Т.: Шарқ, 2006. –

165 б.;

5. Фаттахова Ж.А., Яушев Р.И., Толипов К.Ф., Хамидуллин М.Б. Ўзбекистонда

корпоратив бошқарувни жорий этиш муаммолари. –

Т.: ИТМ, 2006. –

79 б.;

6.

J. Lawson and V. Milligan. 2007. International Trends in Housing and Policy

Responses. AHURI Final Report No. 110. Melbourne: Australia Housing and Urban Research
Institute. Sydney Research Centre. M.C, Hoek-Smit. 2009. Chapter 16: Housing Finance
Subsidies. In L. Chiquer and M. Lea, eds. Housing Finance Policy in Emerging Markets.
Washington: The International Bank for Reconstruction and Development/The World Bank.
pp. 417-461.

Библиографические ссылки

Ходиев Б.Ю., Беркинов Б.Б. Корпоратив бошцарув: Ук,ув цулланма. -Т.: ADIB, 2010. -190 б.;

Бутиков И.Л. Цимматли к,о₽озлар бозори. - Т.: «Консаудитинформ», 2001. -494 б.;

Суюнов Д.Х. Корпоратив бошцарув механизми: муаммо ва ечимлар: монография. - Т.: Академия, 2007. - 200 б.;

Хошимов А.А. Узбекистонда интеграциялашган корпорацияларни бошцариш: Монография. -Т.: Шарк,, 2006. - 165 б.;

Фаттахова Ж.А., Яушев Р.И., Толипов К.Ф., Хамидуллин М.Б. Узбекистонда корпоратив бошкдрувни жорий этиш муаммолари. - Т.: ИТМ, 2006. - 79 б.;

J. Lawson and V. Milligan. 2007. International Trends in Housing and Policy Responses. AHURI Final Report No. 110. Melbourne: Australia Housing and Urban Research Institute. Sydney Research Centre. M.C, Hoek-Smit. 2009. Chapter 16: Housing Finance Subsidies. In L. Chiquer and M. Lea, eds. Housing Finance Policy in Emerging Markets. Washington: The International Bank for Reconstruction and Development/The World Bank, pp. 417-461.

Наиболее читаемые статьи этого автора (авторов)