Оценка применения механизмов корпоративного управления в сфере жилищного строительства на основе государственно-частного партнерства с использованием эконометрических моделей

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
104-111
12
3
Поделиться
Джуманиязов, У. (2018). Оценка применения механизмов корпоративного управления в сфере жилищного строительства на основе государственно-частного партнерства с использованием эконометрических моделей. Экономика и инновационные технологии, (2), 104–111. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9693
Умрбек Джуманиязов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В этой статье изложены вопросы эконометрических моделей корпоративного управления на основе государственно-частных партнерств в области жилищного строительства

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

1

2/2018

(№

00034)

www.iqtisodiyot.uz

ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЧИЛИГИ АСОСИДА КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ
МЕХАНИЗМЛАРИНИ УЙ-ЖОЙ ҚУРИЛИШИ СОҲАСИДА ҚЎЛЛАНИЛИШИНИ

ЭКОНОМЕТРИК МОДЕЛЛАР ЁРДАМИДА БАҲОЛАШ

Джуманиязов Умрбек Илхамович,

ТДИУ мустақил изланувчиси

E-mail:

umrbek.mfga@gmail.com

Аннотация:

Ушбу мақолада давлат

-

хусусий шерикчилиги (ДХШ) асосида

корпоратив бошқарув механизмларини уй

-

жой қурилиши соҳасида қўлланилишини

эконометрик моделлар ёрдамида баҳолаш масалалари кўрсатиб берилган.

Аннотация:

В этой статье изложены вопросы эконометрических моделей

корпоративного управления на основе государственно

-

частных партнерств в

области жилищного строительства

Abstract:

This article outlines the issues of econometric models of corporate

governance based on public-private partnerships in the field of housing construction

Калит сўзлар:

Давлат

-

хусусий шерикчилиги, корпоратив бошқарув,

эконометрик модель, piecewise регрессия тенгламаси, давлат ва хусусий сектор
муносабатлари.

Кириш

Маълумки, ҳозирги даврда мамлакатимизда аҳолини уй

-

жой билан таъминлаш

масаласига ҳукуматимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.
Хусусан қишлоқ жойларида аҳолини турмуш фаравонлигини ошириш ҳамда уларни
замон талабларига жавоб берадиган қулай уй

-

жой билан таъминлаш масаласи

бугунги кунда асосий муаммолардан бири сифатида қаралмоқда. Мазкур муаммони
ечиш мақсадида юқорида кўриб ўтганимиздек бир қатор қарорлар қабул қилинди ва
қишлоқ жойларида аҳолини уй

-

жой билан таъминлашнинг ташкилий

-

ҳуқуқий

асослари ҳамда иқтисодий механизмлари такомиллаштирилмоқда.

Мазкур жараённинг ҳуқуқий асоси бўлиб, Ўзбекистон Республикаси

Президентининг 2009 йил 27 январдаги “Қишлоққурилиш лойиҳа” МЧЖ жамият
лойиҳа

-

қидирув институтини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ

-1049-

сонли қарори

;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 29 январдаги “Уй

-

жой фондини

фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида реконструкция қилиш ва
таъмирлаш бўйича пудрат ишларини кенгайтиришни рағбатлантиришга доир
қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ

-1051-

сонли қарори, Ўзбекистон

Республикаси Президентининг 2009 йил 30 мартдаги “Қишлоқ қурилиш банк”
акциядорлик тижорат банки (АТБ) ни ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ

-1083-

сонли

қарорлари ҳисобланади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Давлат

-

хусусий шерикчилиги асосида корпоратив бошқарув механизмларини

уй

-

жой қурилиши соҳасида қўлланилиши ва уни эконометрик моделлар ёрдамида

баҳолашга оид масалалар қатор иқтисодчи олимларимиз томонидан тадқиқ этилган
бўлиб, уларнинг ишлари миллий хусусиятларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистонда
корпоратив бошқарувни ривожлантиришнинг илмий

-

назарий ва методологик


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

2

2/2018

(№

00034)

www.iqtisodiyot.uz

асосларини ишлаб чиқишга салмоқли ҳисса қўшган, жумладан: Б.Ходиев, Б.Беркинов
[1], И.Бутиков [2], Д.Суюнов [3], А.Хошимов [4], Ж.Фаттахованинг [5] асарларида кенг
ёритилган. Шунингдек, бир гуруҳ республикамиз тадқиқотчиларидан Н.Расулов
корпоратив бошқарув механизмларини такомиллаштириш негизида саноат
корхоналарининг ривожланиш самарадорлигини ошириш [6], М.Амонбоев
корпоратив корхоналар фаолиятини инновацион бошқариш ва иқтисодиётни
модернизациялаш

[7], М.Тошхўжаев эса акциядорлик жамиятларида корпоратив

бошқаришни такомиллаштириш [8] масалаларини тадқиқ қилганлар.

Бироқ, Ўзбекистонда демократик бозор ислоҳотларининг чуқурлашуви ва 2017

-

2021 йилларга мўлжалланган мамлакатни ижтимоий

-

иқтисодий ривожлантириш

бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг устувор йўналишларидан бири бўлган
иқтисодиётни либераллаштириш вазифаларини амалга ошириш шароитида ўта
муҳим масалалардан бири

-

ДХШнинг замонавий иқтисодиётдаги ўрни

аниқланмаганлиги, қайси шароитларда иқтисодиётга давлат аралашувига йўл қўйиш,
хусусий сектор ва давлатнинг шерикчилигини ривожлантириш, уй

-

жой қурилишидаги

ДХШ лойиҳаларининг самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари ва уларни
эконометрик баҳолаш моделлари самарали қўллаб келинаётган ДХШ асосидаги
корпоратив бошқарув механизмларини жорий қилиш бўйича илмий асосланган
тавсия ҳамда таклифлар ишлаб чиқиш долзарб вазифалардан ҳисобланади.

Тадқиқот методологияси

Илмий мақоламизни ёзиш учун олиб борилган тадқиқот жараёнида илмий

мушоҳада, абстракт

-

мантиқий фикрлаш, суҳбат, статистик, иқтисодий, молиявий,

корреляцион

-

регрессион

таҳлил,

математик

-

статистика

усулларидан

кенг

фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда экометрик моделлардан фойдаланиб

ҳукуматимизни

мазкур

йўналишда

амалга

оширган

чора

-

тадбирлари

самарадорлигини баҳолаб ўтмоқчимиз.

Бунинг учун биз қуриб фойдаланишга топширилган хонадонлар сонини 2009

йилгача бўлган даврдаги ва ундан кейинги даврдаги ўсиш суръатларини таҳлилий
ўрганамиз. Натижаларга асосланган ҳолда қуриб фойдаланишга топширилаётган
хонадонлар

сонидаги

ўсиш

даражасига

ҳукуматимиз

томонидан

амалга

оширилаётган

чора

-

тадбирлар таъсирини баҳолаб ўтамиз.

Мазкур ҳисоб

-

китобни амалга ошириш учун яъни ўсиш даражасини аниқлаш

учун

логарифмик

-

чизиқли (log

-lin)

моделдан ҳамда 2009 йилдан кейинги даврда

қуриб фойдаланишга топширилган уй жойлар сонида ўзгариш мавжуд деган фаразни
тасдиқлаш учун

piecewise

регрессия тенгламасидан фойдаланиб ўтамиз. Биз амалга

оширилган таҳлил натижаларига кўра қуйидаги моделга эга бўлдик:

2009

X

6

.

129

F

84

.

0

(0.0000)

(0.077)

)

0000

.

0

(

(5.4)

(-1.9)

)

8

.

81

(

.

)

(

034

.

0

X

007

.

0

84

.

1

log

*

2

*

i

=

=

=

=

=

+

=

R

p

t

D

X

X

Y

i

i

(3.2.1)

бу ерда Y

-

қуриб фойдаланишга топширилган хонадонлар сони (минг дона);


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

3

2/2018

(№

00034)

www.iqtisodiyot.uz

i

X

= вақт (2000

-

2016 йиллар),

*

X

= 2009 йил намунавий лойиҳалар асосида уй

-

жой

қурилишини бошланиши. Бу ерда

D =

*

X

X

i

бўлади агарда

*

X

X

i

бўлса, акс ҳолда

D= 0 if

*

X

X

i

Олинган натижаларга эътибор қаратадиган бўлсак, T

-

тест бўйича унга мос

келувчи p қийматларнинг жуда ҳам паст эканлигини кўришимиз мумкин. Фақат
иккинчи

коэффициентимизда бу кўрсаткич 0.077 ни ташкил қилиб 90 фоизлик ишонч

оралиғига тўғри келмоқда. Регрессия тенгламасининг статистик жиҳатдан умумий
мослигини текшириш учун F тестга мурожаат қиладиган бўлсак

,

у 129.6 эканлигини

кўришимиз мумкин, аммо биз F

-

тест жадвалидан кўришимиз мумкинки, F

қийматнинг критик қиймати

11

.

6

F

0.1(2,17)

=

га тенг. Бундан кўринадики, F қиймат

критик кўрсаткичдан юқори, натижада унга мос келувчи Р қиймат жуда кичик бўлиб
0.00002 ни ташкил қилмоқда.

Моделни

статистик тестлар талабларига жавоб беришини инобатга олган ҳолда

унинг натижаларини таҳлил қилиб ўтмоқчимиз. Натижаларга эътибор қаратадиган
бўлсак, 2000 йидан то 2008 йилгача қуриб фойдаланишга топширилган хонадонлар
сонининг йиллик ўратача 0.7 фоизга камайганлигини кузатимиз мумкин. Аммо, 2009
йилда намунавий уй

-

жойлар қурилишини бошланиши қуриб фойдаланишга

топширилган хонадонлар сонининг ўсиш тенденциясини таъминлашга хизмат қилган.
Модель

натижаларидан кўришимиз мумкинки 2009

-

2016 йилларда мазкур ўсиш

даражаси йилига ўртача 3.4 фоизини ташкил қилган. Натижани 1

-

расм ёрдамида

кўриб чиқамиз.

1-

расм. 2000

-

2016 йилларда қуриб фойдаланишга топширилган хонадонларнинг

ҳақиқий сони ҳамда қурилган модель

ёрдамидаги динамикасини баҳолаш

1

Бу ерда чизиқлар юқорисида келтирилган рақамлар ҳисобланган модель

ёрдамида аниқланган кўрсаткичлар ва пастида келтирилган рақамлар Ўзбекистон
Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотлари. 1

-

расмдан кўришимиз

мумкинки, 2000

-

2009 йилларда қуриб фойдаланишга топширилган хонадонлар

сонини ўзгаришида беқарорлик мавжудлигини унинг 2005 йилгача пасайганлигини

,

2005 йилдан 2009 йилгача жуда секин ўсиш тенденциясига эга бўлганлигини
кўришимиз мумкин. Аммо, 2009 йилдан кейинги муддатда барқарорлашганлигини

1

АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” йиллик статистик маълумотлари асосида муаллиф ҳисоб

-

китоблари.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

4

2/2018

(№

00034)

www.iqtisodiyot.uz

ҳамда ўсиш тенденцияси ошганлигини кўришимиз мумкин.

Амалга оширилган таҳлил натижаларидан кўришимиз мумкинки, аҳолини уй

-

жой билан таъминлаш масаласига давлатнинг аралашуви, яъни давлат ва хусусий
шерикчилик муносабатларининг шакллантирилиши ижобий таъсир кўрсатади,
шунингдек, уй

-

жой билан таъминлашнинг юқори ўсиш даражасини таъминлашга

хизмат қилади.

Мамлакатимизда

саноат

салоҳиятини

ошириш

ва

иқтисодиётни

модернизациялаш, қишлоқ хўжалигини механизациялаш ҳамда урбанизация
даражасини оширишни талаб этади. Бу эса ўз навбатида келгусида қишлоқ ва шаҳар
аҳолиси нисбатини ўзгариши асосида шаҳарларда ҳам аҳолини уй

-

жой билан

таъминлаш муаммосини келтириб чиқаради. Бундан ташқари, аҳоли сонининг ошиб
бориши ҳам шунга мос равишда уй

-

жой фондини ҳам ошириш муаммосини келтириб

чиқаради.

Буни инобатга олган ҳолда биз мамлакатимизда жами аҳоли сонини ўсиши

ҳамда унда қишлоқ ва шаҳар аҳолиси улушини ўзгаришини таҳлил қилиб ўтдик (2

-

расм).

Мамлакатимиз аҳолиси кейинги 26 йил ичида 1.52 баробарга шунга мос

равишда уй

-

жой фонди ҳам 1.9 баробарга ошганлигини кўришимиз мумкин. Аммо,

таркибий жиҳатдан қаралса, қишлоқ ва шаҳар аҳолиси ўртасидаги ўзгаришларни
кўришимиз мумкин

.

Бу ерда асосан 2008 йилга келиб шаҳарлар ҳудудларининг

расмий жиҳатдан кенгайтирилиб, айрим қишлоқ ҳудудларининг шаҳарга қўшиб
берилиши натижасида қишлоқ аҳолиси улушини кескин камайганлигини кўришимиз
мумкин. Бу эса ўз навбатида қишлоқ аҳолисини уй

-

жой билан таъминланганлигига ўз

таъсирини кўрсатди.

2-

расм. 1991

-

2016 йилларда жами аҳоли сонини ўсиши ҳамда ундаги қишлоқ ва

шаҳар аҳолиси сонини ўзгариши

2

Биз юқоридаги таҳлил натижаларига асосланган ҳолда аҳолини уй

-

жой билан

таъминланганлигига жами уй

-

жой фондини ўзгаришини таъсирини таҳлил қиламиз.

Мазкур кўрсаткичларни фоиздаги ўзгаришини аниқлаш мақсадида кўрсаткичли
функциядан фойдаландик.

2

Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф ишланмаси.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

5

2/2018

(№

00034)

www.iqtisodiyot.uz

35

.

0

*

74

.

1

X

Y

=

Бу ерда: Y

-

аҳолини уй

-

жой билан таъминланганлиги (ўртача 1 кишига м

2

), X-

жами уй

-

жой фонди (млн. м

2

)

Таҳлил натижаларига эътибор қаратадиган бўлсак, R

2

=0.97 га тенг,

t-

статистика мос равишда 7,7 ва 29,3 га тенг эканлиги моделимизни статистик

жиҳатдан талабларга мос эканлигини кўрсатади. Мамлакатимизда жами уй

-

жой

фондининг 1 фоизга ошиши аҳолининг уй

-

жой билан таъминланганлигини 0.35

фоизга ошишини таъминлайди. Бундан кўришимиз мумкинки

,

аҳоли сонига нисбатан

уй

-

жой фондининг юқори суръатларда ўсаётганлиги аҳолининг уй

-

жой билан

таъминланганлигига ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Аммо, шундай бўлишига қарамасдан аҳолини уй

-

жой билан таъминлашда

меъёр даражасига етилмаганлигини кузатишимиз мумкин. Статистик маълумотлар
кўрсатишича 2016 йилда ўртача бир кишига шаҳарда ҳам қишлоқда ҳам 15.4 м

2

тўғри

келган. 2008 йилда эса мазкур кўрсаткич шаҳар ва қишлоқ жойларида мос равишда
14.6 ва 14.3 м

2

ни ташкил қилган. 2009 йилда қишлоқ жойларидаги уй

-

жой билан

таъминлаш муаммосини ечишга давлатнинг аралашуви, ҳамда хусусий сектор билан
кооперацион ташкил қилиши натижасида мазкур кўрсаткич

14.9 м

2

га етказилди.

Шундай бўлишига қарамасдан на шаҳарда

,

на қишлоқ жойларида меъёрдаги

даражага етказилмаган. Яъни

,

Ўзбекистон Республикаси уй

-

жой кодексидаги меъёр

бўйича мазкур кўрсаткич 16 м

2

га тенг бўлиши лозим.

Бу эса ўз навбатида уй

-

жой билан таъминлашдаги муаммоларнинг ҳалигача

мавжудлигини асослайди. Натижада уй

-

жой бозорида талабнинг таклифдан

устунлиги сақланиб қолмоқда. Буни биз қуйдаги 3

-

расм маълумотлари асосида

келтириб ўтмоқчимиз. Вазиятни тўғри баҳолаш мақсадида фойдаланишга
топширилган уй

-

жой нархи 2010 йил базис йил сифатида олинган ҳолда

инфляциянинг таъсири инобатга олинган. Бу ерда бир қатор омиллар: жумладан
уларнинг дизайнининг ўзгариши, қуриб топширишдаги

шарт

-

шароитларнинг ўзгариш

ва бошқалар таъсирида қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида
қурилаётган уй

-

жойлар нархининг ошганлигига қарамасдан иқтисодий назарияга зид

равишда уларга бўлган талаб ҳам йилдан йилга ошиб бормоқда.

3-

расм. 2010

-

2016 йилларда қишлоқ жойларда намунавий

лойиҳалар асосида қурилган якка тартибдаги

турар

-

жойларни фойдаланишга топширилиши

3

3

Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотлари

асосида муаллиф томонидан ҳисоб

-

китоб қилинди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

6

2/2018

(№

00034)

www.iqtisodiyot.uz

Юқоридаги 3

-

расмдаги регрессия тенгламасига кўра, нарх билан миқдор

ўртасида тўғри боғлиқлик мавжуд бўлиб, корреляция коэффициенти ҳам етарли

даражада юқори бўлиб,

R

2

=

0.68 ни ташкил қилмоқда.

Биз ушбу тадқиқотимиз доирасида мамлакатимизда уй

-

жой билан

таъминланганлик муаммосининг мавжудлигини қишлоқ жойларда бартараф этиш
масаласини ҳал қилиш йўналишларини ишлаб чиқдик ва такомиллаштиришга ҳаракат
қилдик. Аммо, иқтисодиётни модернизациялаш ва мамлакат саноат салоҳиятининг
оширилиши натижасида урбанизация даражаси ҳам ошиши кутилаётган бир даврда
шаҳарларда ҳам уй

-

жой муаммосини бартараф қилиш масаласи яқин кунларда

майдонга

чиқади.

4-

расмдан кўришимиз мумкинки, 2009 йилдан бери жами қуриб фойдаланишга

топширилган хонадонларнинг катта, яъни 70 фоиздан ошиғи қишлоқ жойларига тўғри
келмоқда.

4-

расм. Қуриб фойдаланишга топширилган хонадонлар сонининг ҳудудий

жиҳатдан тақсимоти

4

Фикримизча нафақат қишлоқ аҳолиси, балки шаҳар аҳолисини ҳам уй

-

жойга

бўлган талабни қондиришда хорижий тажрибаларни инобатга олган ҳолда
давлатнинг ролини ошириш лозим. Жумладан, давлатни бош ислоҳотчи сифатида
майдонга чиқариб

,

унинг хусусий секторлар билан

кооперацион алоқасини

шакллантириш лозим бўлади. Яъни

,

жаҳон тажрибасини инобатга олган ҳолда йирик

корпорацияни, ўз ичига молия, қурилиш тизимини қамраб олган давлатнинг улушини

ташкил қилиш лозим. Бу эса ўз навбатида, Ўзбекистонда уй

-

жой

қурилиши соҳасида

корпоратив бошқарув механизмларини ривожлантиришда муҳим омил бўлади.

Уй

-

жой қурилишига асосий таъсир қиладиган омиллардан бири инвестиция

маблағлари ҳисобланади. Қишлоқ жойларидаги уй

-

жой муаммосининг сабабларидан

бири

-

бу уй

-

жойни узоқ муддатли молиялашдан фойдаланишнинг чекланганлиги

ҳисобланади. Худди шу муаммони шаҳар учун ҳам тааллуқли десак хато қилмаган
бўламиз.

Буни инобатга олган ҳолда

иқтисодий фаолият тури бўйича асосий капиталга

киритилган инвестициялар таркибини қарайдиган

бўлсак, у ерда кейинги йилларда

уй

-

жой қурилиши учун қилинаётган инвестициялар улушининг ошиб бораётганлигини

кўришимиз мумкин. 2010 йилда уй

-

жой қуришга сарфланган инвестициялар асосий

4

Ўзбекистон Республикаси давлат сатистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф ишланмаси.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

7

2/2018

(№

00034)

www.iqtisodiyot.uz

капиталга киритилган инвестицияларнинг 15.1 фоизини ташкил қилган бўлса, 2016
йилга келиб 22.3 фоизга етган (5

-

расм).

Таҳлилларимиз асосида шуни алоҳида таъкидлашимиз лозимки, аҳолининг уй

-

жой билан таъминланганлик муаммосини бартараф этишда инвестицияларнинг
аҳамияти муҳим ҳисобланади.

5-

расм. Уй

-

жой қурилишига сарфланган инвестицияларнинг асосий капиталга

киритилган инвестциялардаги улуши динамикаси

5

Буни инобатга олган ҳолда 2009

-

2016 йилларда намунавий лойиҳалар асосида

қуриб фойдаланишга топширилган уй

-

жойлар сони билан унга сарфланган

инвестициялар

ўртасидаги

боғлиқликни

ифодалаб

ўтмоқчимиз.

У қуйидаги кўринишга эга бўлади.

35

.

0

*

34

.

6

X

Y

=

Бу ерда: Y намунавий лойиҳалар асосида қуриб фойдаланишга топширилган

уй

-

жойлар сони. X –

сарфланган кредитлар миқдори.

Моделимизни статистик жиҳатдан талабларга мос эканлигини текшириш

мақсадида t

-

статистика билан текшириб ўтамиз. У мос равишда 15.3 ва 5.7 га тенг

бўлиб, унга тўғри келувчи Р қийматнинг паст эканлигини кўришимиз мумкин.

Модель

натижаларига асосланган ҳолда хулоса қиладиган бўлсак, намунавий

лойиҳалар асосида қурилаётган уй

-

жойларга сарфланаётган инвестициялар

миқдорининг бир фоизга ошиши қуриб фойдаланишга топширилаётган уй

-

жойлар

сонининг 0.35 фоизга ошишини таъминламоқда.

Хулоса ва таклифлар

Биз юқорида олиб борилган таҳлил натижаларига асосланган ҳолда қуйидаги

хулоса ва таклифларни келтириб ўтишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз:

1.

Мамлакатимиз аҳолисини арзон ва сифатли, замонавий инфратузилмага эга

уй

-

жойлар билан таъминлаш муаммоси асосий кун тартибидаги кескин ижтимоий

масалалардан бири ҳисобланади, ҳамда жаҳон тажрибасига кўра, мазкур муаммони
ечишда давлатнинг иқтисодиётга аралашуви ўта муҳим аҳамият касб этади.

2.

Ривожланган давлатлар тажрибаларига кўра, бу ерда кўпчилик ҳолатларда

давлат молиялаштирувчи ҳамда ташкиллаштирувчи субъект сифатида майдонга

5

Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф ишланмаси.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

8

2/2018

(№

00034)

www.iqtisodiyot.uz

чиқади, лекин ўз навбатида хусусий сектор ҳамда аҳоли маблағларини жалб
қилмасдан бу муаммони тўлақонли ечиб бўлмайди.

3.

1950 йилларда Японияда ташкил қилинган ва имтиёзли кредитлар

ажратувчи ҳукумат уй

-

жой корпорацияси, Хитойда ташкил қилинган уй

-

жой

таъминоти фонди, Жанубий Кореяда 1962 йилда ташкил қилинган миллий уй

-

жой

корпорациясини ҳамда давлатнинг аралашуви ва инвестицияларнинг аҳамият
муҳимлигини инобатга олган ҳолда мамлакатимизда ҳам уй

-

жой қуриш бўйича

корпорацияни ташкил қилиш мақсадга мувофиқ

бўлар эди.

Бу ўз навбатида бугунги кунда мавжуд бўлган бир қатор муаммоларни

бартараф этишга ёрдам беради, биринчидан молиялаштириш манбаларининг
доимийлигини таъминлайди, ўзгарувчанлигини бартараф этади, иккинчидан
корпорация ичида йирик қурилиш корхоналари вужудга келади ва бугунги кунда якка
пудратчилар билан ишлаш жараёнидаги муаммоларни йўқотади.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ходиев Б.Ю., Беркинов Б.Б. Корпоратив бошқарув: Ўқув қўлланма. –

Т.: ADIB,

2010.

190 б.;

2.

Бутиков И.Л. Қимматли қоғозлар бозори.

Т.: «Консаудитинформ», 2001. –

494 б.;

3.

Суюнов Д.Х. Корпоратив бошқарув механизми: муаммо ва ечимлар:

монография. –

Т.: Академия, 2007. –

200 б.;

4.

Хошимов А.А. Ўзбекистонда интеграциялашган корпорацияларни бошқариш:

Монография. –

Т.: Шарқ, 2006. –

165 б

.;

5.

Фаттахова Ж.А., Яушев Р.И., Толипов К.Ф., Хамидуллин М.Б. Ўзбекистонда

корпоратив бошқарувни жорий этиш муаммолари. –

Т.: ИТМ, 2006. –

79 б.;

6.

Расулов Н.М Корпоратив бошқарувнинг иқтисодий механизмларини

такомиллаштириш негизида корхоналар ривожланиш самарадорлигини ошириш
(Ўзбекистон

Республикаси

саноат

корхоналари

материаллари

мисолида).

-

и.ф.н...диссавтореф.

-

Т.:ТДИУ, 2010.

-

23 б.;

7.

Амонбоев М. Корпоратив корхоналар фаолиятини инновацион бошқариш

шароитида ишлаб чиқаришни модернизациялашнинг асосий йўналишлари: и.ф.н. ...
дис. автореф. –

Т.: ТДИУ, 2011. –

21 б.;

8.

М.Тошходжаев. Акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувни

такомиллаштириш йўналишлари («Ўзбекенгилсаноат» ДАК корхоналари мисолида).
и.ф.н. ... дис. автореф. –

Т.: ТДИУ, 2012. –

24 б.;

9.

www.stat.uz (

Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитасининг

расмий веб

-

сайти

).

10.

www.qishloqqurilishbank.uz

(Ўзбекистон Республикаси АТБ “Қишлоқ

қурилиш банк” расмий веб

-

сайти).

Библиографические ссылки

Ходиев Б.Ю., Беркинов Б.Б. Корпоратив бошкдрув: Уцув кулланма. -Т.: ADIB, 2010. -190 б.;

Бутиков И.Л. К,имматли цотозлар бозори. - Т.: «Консаудитинформ», 2001. -494 б.;

Суюнов Д.Х. Корпоратив бошцарув механизми: муаммо ва ечимлар: монография. - Т.: Академия, 2007. - 200 б.;

Хошимов А.А. Узбекистонда интеграциялашган корпорацияларни бош^ариш: Монография. - Т.: Шарц, 2006. - 165 б.;

Фаттахова Ж.А., Яушев Р.И., Толипов К.Ф., Хамидуллин М.Б. Узбекистонда корпоратив бошкдрувни жорий этиш муаммолари. - Т.: ИТМ, 2006. - 79 б.;

Расулов Н.М Корпоратив бошкдрувнинг ицтисодий механизмларини такомиллаштириш негизида корхоналар ривожланиш самарадорлигини ошириш (Узбекистон Республикаси саноат корхоналари материаллари мисолида).-

и.ф.н...диссавтореф. -Т.:ТДИУ, 2010. -23 б.;

Амонбоев М. Корпоратив корхоналар фаолиятини инновацион бошцариш шароитида ишлаб чицаришни модернизациялашнинг асосий йуналишлари: и.ф.н. ... дис. автореф. -Т.: ТДИУ, 2011. - 21 б.;

М.Тошходжаев. Акциядорлик жамиятларида корпоратив бошцарувни такомиллаштириш йуналишлари («Узбекенгилсаноат» ДАК корхоналари мисолида).

и. ф.н.... дис. автореф. - Т.: ТДИУ, 2012. - 24 б.;

www.stat.uz (Узбекистон Республикаси давлат статистика цумитасининг расмий веб-сайти).

www.qishloqqurilishbank.uz (Узбекистон Республикаси АТБ "К,ишлок.

к, урилиш банк" расмий веб-сайти).

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов