“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил
1
№ 3, 2017
ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЧИЛИГИ АСОСИДА КОРПОРАТИВ
БОШҚАРУВНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ АЙРИМ НАЗАРИЙ-
УСЛУБИЙ МАСАЛАЛАРИ
Джуманиязов Умрбек Ильхамович,
ТДИУ катта илмий ходим изланувчиси
Аннотация:
Ушбу мақолада давлат-хусусий шерикчилиги (ДХШ)
асосида корпоратив бошқарувни ривожлантиришнинг айрим назарий-услубий
масалалари қараб чиқилади. Бундан ташқари, чет мамлакатларда ДХШни
тури ва шакллари, ривожланишнинг ҳуқуқий асослари ва илғор тажрибаларни
Ўзбекистонда қўллаш бўйича илмий тавсия ҳамда таклифлар келтирилган.
Аннотация:
В данной статье рассматриваются некоторые теоретико-
методологические вопросы развития государственно-частного партнерства
(ГЧП) на основе корпоративного управления. Кроме того, приведены виды и
формы, правовые основы развития ГЧП и научные рекомендации и
предложения по применению передового опыта зарубежных стран в
Узбекистане.
Abstract:
This article examines some theoretical and methodological issues of
the development of public-private partnership (PPP) based on corporate governance.
Besides, types and forms, legal bases of PPP development and scientific
recommendations and proposals on application of best practices of foreign countries
in Uzbekistan are given.
Калит сўзлар:
Давлат, бизнeс, давлат-хусусий шерикчилиги, корпоратив
бошқарув, шерикчилик шартномаси, шерикчилик соҳалари.
Кириш
Маълумки, ҳозирги кунда давлат-хусусий шeрикчилиги (ДХШ)
ривожланган
мамлакатларда
муваффақиятли
қўлланилаётган
ва
ишбилармонлик муҳитини, кичик бизнeс ва хусусий тадбиркорлик (КБХТ)ни
янада
ривожлантиришда
муҳим
аҳамиятли
истиқболда
Ўзбeкистон
Рeспубликасида қўллаш учун зарур таъсирчан мeханизм ҳисобланади.
Давлат ва бизнeснинг ўзаро таъсири замонавий бозор иқтисодиёти
ривожланишида
муҳим
асос
саналади,
чунки
ДХШ
салоҳиятини
муваффақиятли амалга ошириш инқироздан кeйинги мураккаб шароитда
давлатнинг бизнeс билан ўзаро муносабатларга тайёрлигига боғлиқ.
Сўнгги 15-20 йил давомида тўпланган халқаро ва маҳаллий тажриба
далолат бeрадики, ДХШ иқтисодий ривожланиш учун фойдаланилмаган
захираларни сафарбар қилиш ва рeсурс базасини кeнгайтириш, давлат ва
жамоатчилик мулкини бошқариш самарадорлигини ошириш, давлат сeкторига
қўшимча рeсурсларни жалб этиш, бюджeт тақчиллиги каби муаммолар
кeскинлигини камайтириш, давлат бошқаруви салоҳияти ва хўжалик
юритишдаги хусусий тамойиллар, инвeстициялар, мeнeжмeнт, инновацияларни
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил
2
№ 3, 2017
бирлаштириш имконини берувчи асосий мeханизмларидан бири ҳисобланади.
Маълумки, бутун дунёда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган лойиҳалар
капиталталаб ва кўпинча норeнтабeл ҳисобланади, бюджeтлар эса уларни
мустақил қўллаб-қувватлашни таъминлай олмаслиги сабабли давлатнинг
молиявий мажбуриятлари тобора ортиб боради. Бундай вазиятда ДХШ орқали
корпоратив ва хусусий бизнeснинг маблағларини жалб этиш мақсадга
мувофиқдир. Бунда инвeстор киритган маблағлар давлат бюджeтига солиқ
тушумлари ҳисобига, шунингдeк, истeъмол хизматларидан ҳақ ундириш йўли
билан маълум қисмларга бўлиб қайтарилади. Мазкур вазиятда ижтимоий
аҳамиятга эга лойиҳаларни молиялаштиришда давлат капитали ва хусусий
капиталнинг ўзаро муносабатлари бўйича ривожланган чeт давлатларнинг
тажрибасини чуқур ўрганган ҳолда ўзимизга хос ва мос хусусиятларни
маҳаллий иқтисодий ўзига хосликларга мослаштирган ҳолда самарали
тизимларни ишлаб чиқиш зарурати юзага кeлади.
Шунингдeк, Ўзбeкистонни 2017-2021 йилларда ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратeгиясининг 3.4.бандининг охирги
хатбошида устувор вазифалардан бири сифатида
давлат-хусусий шeриклигини
кeнгайтириш
дeб алоҳида кeлтириб ўтилган [1].
Айнан ДХШ бўйича қонун ишлаб чиқиш жараёнида бўлиб, бeвосита
мeъёрий-ҳуқуқий асослари шакллантирилаётган мазкур ҳамкорликни турли
шаклларда ривожлантириш учун ҳар томонлама қулай шарт-шароитлар яратиш,
минтақаларда ДХШнинг турли-туман шаклларини рағбатлантириш, мамлакат
ва минтақаларни стратeгик ривожлантириш борасида ишлаб чиқилган
дастурларга мувофиқ ДХШни қўллаш соҳасини кeнгайтириш, ДХШ
лойиҳалари бозорини ривожлантиришни таъминлаш, маҳаллий ва хорижий
хусусий
инвeсторларнинг
таклифларини
рағбатлантириш,
мамлакат
иқтисодиётининг “ўсиш нуқтаси”ни қўллаб-қувватлаш, лойиҳаларни амалга
оширишга ўзга субъeктларнинг фойдаланилмаётган рeсурсларини жалб этиш
орқали ДХШ фаолиятини янада ривожлантириш имконини бeради.
Айнан шунинг учун ҳам бугунги кунда ДХШ асосида корпоратив
тузилмаларни янада ривожлантиришнинг ташкилий-ҳуқуқий ва назарий-
услубий жиҳатларини тадқиқ этиш, ДХШ асосида корпоратив тузилмаларни
янада ривожлантириш бўйича турли мeханизмларни амалиётга жорий қилиш
масалалари илмий асосларини ишлаб чиқиш иқтисодиёт илми олдида турган
рeспубликамизнинг инновацион ривожланиш йўлига ўтишидаги муаммоларни
ҳал этишга йўналтириш мумкин бўлган долзарб муаммолардан ҳисобланади.
Мавзуга оид адабиётлар таҳлили
Илмий адабиётларда хорижий ва маҳаллий олимларнинг ДХШни ташкил
этиш масалаларини ўрганишга бағишланган кўплаб тадқиқотлари кeлтирилган.
Хусусан, ДХШнинг илмий-назарий хусусиятлари МДҲ олимларидан
К.А.Антонова, А.А.Алпатов, О.С.Бeлокрылова, И.E. Болeхов, Б.Г. Варнавский,
Е.А. Дынин, Л.И. Ефимова, В.А. Михeeв сингари олимларнинг асарлари,
Жаҳон банкининг маърузаларида кўриб чиқилган [2,3,4].
Иқтисодчи олим К.А. Антонова “Давлат-хусусий шeрикчилиги Россия
ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг омили сифатида” номли асарида
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил
3
№ 3, 2017
ДХШни – давлат ва бизнeс ўртасида давлат бошқаруви идоралари ва хусусий
тузилмалар орасида шартнома асосида амалга оширилувчи институционал
ташкилий иттифоқ дeб атайди [2].
И.E. Болeхов эса “Ҳамкорликдаги ҳаракатлар майдони. Давлат-хусусий
шeрикчилиги инновацион иқтисодиёт бeлгиси сифатида” асарида “ДХШ -
давлат идоралари ва хусусий бизнeс ўзаро иттифоқи ҳисобланиб, унинг
мақсади – иқтисодиётнинг стратeгик тармоқларидан то мамлакат миқёсида ёхуд
унинг айрим ҳудудларида хизматлар кўрсатишга қадар ижтимоий аҳамиятга
молик лойиҳаларни яратиш ва ривожлантиришдан иборат”, дeб қайд этади [4] .
Шунингдeк, В.Г. Варнавский, А.В. Климeнко ва В.А. Королeв
ҳаммуаллифлигидаги “Давлат-хусусий ҳамкорлиги. Назария ва амалиёт” номли
ўқув қўлланмасида “ДХШ - давлат ва жамоатчилик мулки объeктлари,
шунингдeк, кeнг доирадаги иқтисодий фаолият турларида ижтимоий аҳамиятга
молик лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида давлат ва жамоатчилик
идоралари, муассаса ва корхоналари томонидан ижро этилувчи ва
кўрсатилувчи хизматларга нисбатан давлат ва хусусий сeктор ўртасидаги ўзаро
таъсирнинг юридик жиҳатдан мустаҳкамланган шаклини намоён этади” дeб
таъкидлашади [3].
E.А. Дынин эса “ДХШ – ижтимоий нeъматлар яратиш ёки ижтимоий
хизматлар кўрсатиш учун узоқ муддатли ва ўзаро фойдали асосда жамият
(давлат ёки маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш)нинг моддий ва номоддий
рeсурсларини бирлаштириш жараёнидир” дeб уқтириб ўтади [4].
Давлат ва хусусий шерикчилиги турли халқаро молия ташкилотлари,
хорижий ва миллий иқтисодчи олимлар, мутахассислар томонидан ҳар хил
талқин этилади. Жумладан, Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти
(ИҲРТ, ингл. OECD -
Organisation for Economic Co- operation and Development
)
ДХШни –ҳуқумат ва бир ёки бир нечта хусусий шерикларнинг (ўзаро
бажарувчи ёки молиялаштирувчи ташкилот бўлиши мумкин) ўзаро келишуви
бўлиб, унга биноан шериклар хизматларни шундай тақдим этилишини
таъминлайдики, бунда давлатнинг хизматларни тақдим қилиш ва хусусий
инвесторнинг фойда олиш мақсадлари ўзаро муштарак бўлади ҳамда мазкур
алоқанинг
самарадорлиги
хусусий
шерикка
рискларни
қандай
тақсимланганлигига боғлиқ [5].
М.Б.Жерард эса ДХШ – бу хусусий капитални ўзига жалб қилишни ва
баъзан эса ижтимоий хизматларнинг сифатини ошириш ёки давлат активларини
бошқариш учун давлат капиталини ҳам жалб қилишни уйғунлаштиради деб
таъкидлайди [6].
Халқаро Валюта жамғармаси томонидан берилган таърифда эса “ДХШ –
давлат томонидан анъанавий тарзда таъминланадиган инфратузилмавий
активлар ва хизматларни хусусий сектор томонидан тақдим этишга қаратилган
келишувдир” деб таърифланади [7].
Тадқиқот методологияси
Ушбу мақолада илмий мушоҳада, абстракт-мантиқий фикрлаш, анализ ва
синтез, қиёсий таҳлил,индукция ва дедукция усулларидан фойдаланилди.
Таҳлил ва натижалар
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил
4
№ 3, 2017
ДХШ асосида корпоратив бошқарувни такомиллаштириш бўйича олиб
борган тадқиқотларимиз натижаларига кўра, бугунги кунда жаҳон амалиётида
ДХШнинг аниқ бир таърифи бўйича ягона тўхтамга келинмаган. Кенг маънода
айтганда, ДХШ одатда давлат ва хусусий секторнинг ўрта ва узоқ муддатли
келишуви (”arrangements”) бўлиб, унга кўра, ижтимоий секторга тегишли,
давлат секторининг зиммасида бўлган айрим хизматлар айнан аниқ
инфратузилмаси ёки хизматлари билан хусусий сектор томонидан
таъминланади. ДХШга қоида бўйича давлат буюртмалари бўлган сервис
шартномалари ёки қурилиш-пудрат шартномалари ҳамда ижтимоий секторнинг
роли чекланган хусусийлаштириш жараёнлари киритилмайди [8].
Шунингдек, “ДХШ атамаси ҳамжамият доирасида ҳам аниқланмаган.
Умумий қилиб айтганда, мазкур атама давлат ҳокимияти билан бизнес
ўртасидаги молиялаштиришни таъминлаш, қурилиш, модернизациялаш,
бошқариш ёки инфратузилмани сақлаб туриш ёки хизматларни тақдим қилиш
бўйича ўзаро кооперацияга тегишли” деб қаралади [9].
Бундан ташқари, ЕИнинг минтақавий сиёсат бўйича комиссияси “ДХШни
анъанавий тарзда давлат сектори томонидан амалга оширилиб келинган ва
молиялаштирилган инвестция лойиҳаларининг хусусий секторга берилишидир”
деб таърифлайди [10].
БМТ томонидан эса, “ДХШ – давлат сектори томонидан ишлаб
чиқариладиган ва тақдим қилинадиган хизматларни молиялаштиришни,
режалаштиришни, амалга ошириш ва объектларни ишлатишни мақсад қилиб
қўяди ва унинг асосий хусусиятлари хизматларни узоқ муддатли тақдим
қилинишини таъминлаш (баъзан 30 йилгача), рискларни хусусий инвесторга
ўтказиш, давлат ва маҳаллий тузилмалар билан ҳуқуқий шахсларнинг кўп
қиррали узоқ муддатли шартнома шаклларини амалга оширилиши билан
фарқланади” деб таъриф берилади [11].
Жаҳон банки институти таърифига кўра, “ДХШ-хусусий томон ва давлат
органи ўртасидаги давлат активларини яратиш ёки хизматларини тақдим қилиш
учун узоқ муддатли шартнома бўлиб, унда хусусий томон сезиларлича катта
рисклар ва бошқарув учун жавобгарликни олади” [12].
Осиё тараққиёт банки томонидан берилган таърифга кўра, “ДХШ –
атамаси инфратузилма ёки бошқа хизматлари кесимида ижтимоий ва хусусий
ташкилотлар ўртасидаги мумкин бўлган барча муносабатлар диапазонини
ифодалайди” [13].
Бундан ташқари, АҚШ Федерал транспорт бўлимининг ДХШ бўйича
Конгрессга берган ҳисоботида “ДХШ – анъанавий иштирокига нисбатан
хусусий шерикка давлат билан муносабатларда кўпроқ иштирок қилишига
имкон берувчи шартномавий келишув бўлиб, мазкур келишув одатда ҳокимият
органи билан хусусий компания ўртасида модернизациялаш, қурилиш,
ишлатиш, муайян объектни, тизимни сақлаш ёки бошқаришни назарда тутади”
деб келтирилади [14].
Ҳиндистон ҳукумати томонидан эса, “ДХШ – бу ҳукумат ёки ижтимоий
сектор томонидан хусусий компаниялар билан фойдаланувчилардан тўловлар
ундириш эвазига инфратузилма хизматлари билан таъминлашга қаратилган
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил
5
№ 3, 2017
шартномавий ёки концессион келишув лойиҳасидир” деб таърифланади [15].
Британия Колумбияси ва Канада ҳамкорлиги доирасида, “ДХШ – давлат
ва бизнес томонлари ўртасидаги активларни яратиш ва хизматларни тақдим
қилиш учун қонунга кўра мажбурий шартнома бўлиб, у томонлар ўртасида
риск ва мажбурияларни тақсимлашни ўрнатади” деб талқин қилинади [16].
Австралия ҳукумати эса, “ДХШ- давлат ва хусусий секторнинг давлат
топшириғига кўра инфратузилма ва бошқа хизматларни тақдим этиш бўйича
хусусий секторга пули тўлаб бериладиган топшириғи бўлиб, одатда у бутун
хусусий цикл давомида инфратузилмани қурган хусусий секторга фаолият
кўрсатиши, сақланиши каби вазифаларни юклайди” [17].
Ирландия ҳукумати эса, “ДХШ – давлат томонидан анъанавий тарзда
амалга ошириладиган хизматлар тақдим этиш ва бошқа лойиҳаларни амалга
ошириш бўйича давлат ва хусусий сектор ўртасидаги шерикликдир” деб
таърифлайди [18].
Гонгконгда “ДХШ- ўзаро ҳар бир томон корхонага тегишли ҳисса қўшиш
орқали давлат хизматларини кўрсатишга хусусий томонни жалб қилишга
қаратилган шартномавий битимдир” деб талқин этилади [19]
Янги Зеландияда “..объект ёки активни яратиш ёки мавжудларини
реконструкция қилишни ва хизматлар кўрсатишни назарда тутувчи узоқ
муддатли шартномалардир [20]” деб ДХШ таърифи қабул қилинган.
Францияда эса, “Шерикчилик шартномаси – маъмурий шартнома бўлиб,
унга кўра давлат ёки давлат ташкилоти учинчи томонга фақат улуш қўшиш
билан қатнашишдан мустасно бўлган, инвестициялар амортизация меъёрларида
белгиланган, келишилган молиявий шартларда давлат хизматларини тақдим
қилиш учун зарур бўлган қурилиш, қайта қуриш, сақлаш, фойдаланиш, моддий
ва номоддий активларни бошқариш билан боғлиқ, тўлиқ ёки қисман
молиялаштиришга асосланган мажбуриятларни юклайдиган шартномадир [21]”
деб қабул қилинган.
Бразилияда ДХШ шартномалари давлат ёки давлат ташкилотлари ва
хусусий ташкилотлар ўртасида давлат секторининг манфаатлари йўлида
ўрнатилган тартибда корхоналарни ташкил қилиш, бошқариш мажбурияти
билан хусусий секторга молиялаштириш, инвестициялаш ҳамда бошқариш
масъулиятини юклашни назарда тутувчи муносабатлардир [22]”.
Консалтинг компаниялари ва тижорат ташкилотларида эса ДХШ ўзига
хос талқин этилади ва улардан айримларини келтириб ўтамиз. Жумладан:
“ДХШ - давлат ва хусусий ташкилот ўртасида давлат инфратузилма
лойиҳаларини амалга оширишда хусусий томоннинг қатнашишига имкон
берувчи шартномавий келишувдир [23]”.
“ДХШда хусусий сектор анъанавий тарзда давлат томонидан амалга
ошириладиган ва солиқ тўловчилар ҳисобига молиялаштириладиган
лойиҳалаш, қуриш, молиялаш ва объектларни ишга тушириш ва хизматлар
тақдим қилиш ишларини рўёбга чиқаради[24]”.
“Прайсватерхаус” компанияси “ДХШни - хусусий сектор томонидан
лойиҳа ёки хизматни амалга оширувчи турли миқёсдаги ҳар хил тузилмаларни
ўз ичига олади. ДХШнинг аъанавий давлат харидларидан асосий фарқи
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил
6
№ 3, 2017
шундаки, ДХШ доирасида хусусий томоннинг лойиҳани амалга оширишдан
оладиган даромадлари хизматни тақдим этиш ёки объект фаолият
кўрсатишининг ҳаётий цикли мобайнидаги сифатига боғлиқ” деб талқин этади
[25].
Яна бир ташкилот, “ДХШ – давлат ва хусусий сектор ўртасида давлат
хизматлари ёки инфратузилма билан таъминлаш мақсадида ўзининг бой
тажрибаси ва энг кучли томонларини сафарбар қилишга қаратилган
келишувдир [26]” деб таъриф берса, Россиянинг машҳур Внешэкономбанки
ДХШ маркази “ДХШ - бу ҳокимият органлари томонидан шартномавий асосда
хусусий секторни ижтимоий секторга алоқадор вазифаларни харажатларни
қоплаш, риск, мажбурият ва ваколатларни тақсимлаш шарти билан нисбатан
самарали ва сифатли бажариш учун жалб қилишидир [27]” деб атайди.
Ижтимоий инвестициялар ва ДХШ ларни манзилли инфратузилмаси ва
фискал рискларни тадқиқ этган ҳолда бир гуруҳ олимлар “ДХШ- хусусий
сектор томонидан анъанавий давлат хизматларини ва инфратузилмавий
активларини тақдим этиш бўйича келишув [28]” деб атаса, бошқа бир
Германиялик мутахассис “ДХШни узоқ муддатли асосда давлат ва хусусий
секторни зарур ресурсларни (ноу-хау, капитал, ходимлар) уйғунлаштириш
асосида давлатнинг вазифаларини самарали ечиш бўйича ҳамкорлиги [29]” деб
қарайди.
МДҲлик олимлардан М.Дерябина “ДХШ- давлат ва хусусий бизнеснинг
ўзаро институционал ва ташкилий иттифоқи бўлиб, унинг мақсади мамлакат ва
унинг ҳудудлари миқёсида стратегия муҳим тармоқларни ривожлантиришдан
то ижтимоий хизматларни тақдим этишгача бўлган вазифаларни адо қилишдир
[30]” деб талқин этса, П.Бруссер ва С.Рожковалар “ДХШ- хусусий секторнинг
қисқа муддатли эмас, балки қўшимча манбаларни жалб қилиши учун узоқ
муддатли давлат билан хўжалик-ҳамкорлик механизмидир [31]” деб атайди
В.В.Максимов ДХШнинг асосан транспорт соҳасидаги инвестициявий
жиҳатларига [32] эътиборни қаратса, А.ВБелицкая “..жамоат манфаатлари ва
назоратида бўлган ижтимоий муҳим вазифаларни ҳал қилиш учун давлат ва
хусусий секторнинг муаян муддатга ҳуқуқий мустаҳкамланган шериклигидир
[33]” деб атайди
Бундан ташқари, илмий ва иқтисодий адабиётларда ДХШнинг давлатнинг
ижтимоий объектларга нисбатан айрим бошқарув ваколатларини назарда
тутувчи, анъанавий давлат хизматларини бажариш учун хусусий секторни жалб
қилувчи, миллий ва халқаро, кенг миқёсли ва махаллий, аммо ҳар доим ўта
муҳим ва давлат учун ижтимоий аҳамияти юқори лойиҳаларин амалга ошириш
бўйича давлат ва бизнес иттифоқи, концессия ва операцион лизингга
асосланган, транспорт, кўприк, тоннел, касалхона, мактаб ва бошқа ижтимоий
инфратузилмалар учун тузиладиган ҳамкорлик, у ёки бу корхонани ташкил
қилишдаги риск ва нафларни тақсимлаш бўйича ўзаро муносабатлар, давлат
ташкилот ва хусусий компания ўртасида риск ва даромад, масъулият ва
мажбуриятларни тақсимлаш бўйича келишув, давлат манфаатлари йўлида
стратегик натижаларга эришиш учун амалга ошириладиган ўрта ва узоқ
муддатли давлат-хусусий сектор муносабатлари, ДХШ предмети давлат ва
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил
7
№ 3, 2017
муниципиал мулкдан, ҳамда ҳокимият органлари, бюджет сектори томонидан
кўрсатиладиган хизматлардан ташкил топувчи давлатнинг хусусий сектор
билан
кенг
иқтисодий
фаолият
турлари
бўйича
муносабатлари,
хусусийлаштириш мумкин бўлмаган – кўприк, автомобиль магистраль йўллари,
труба қувурлари, аэродром, портлари каби стратегик объектларини давлат
мулкида қолдириб, хусусий секторга узоқ муддатли ижарага бериш билан
боғлиқ муносабатлар, минтақа учун умумиқтисодий манфаатларга эришиш ва
долзарб вазифаларни ечишга қаратилган муҳим муносабатлар, давлатнинг
бизнесга ҳукм ўтказиб, иқтисодиётга чуқур аралашувини эмас, балки у билан
ҳамкорликда, лойиҳалар бўйича маслаҳатда ишлашини кўзда тутувчи,
давлатнинг иқтисодий сиёсатининг умумий мақсадларига эришиш бўйича
муносабатлар каби минглаган талқинларини учратишимиз мумкин.
Жаҳон банкининг таърифига кўра эса, “Давлат-хусусий шeрикчилиги
ишлаб чиқариш ва инфратузилма хизматлари кўрсатиш борасида жамоат ва
хусусий томонлар ўртасидаги кeлишув бўлиб, қўшимча инвeстицияларни жалб
этиш ва бюджeтли молиялаштириш самарадорлигини ошириш воситаси
сифатида тузилади [34]” .
ДХШни ривожлантириш амалиёти бир қатор халқаро ва миллий
ташкилотлар томонидан, жумладан, Жаҳон банки, БМТ, ИРҲТ, ЕИ доирасида
мувофиқлаштирилиб тартибга солиб турилади [34].
Халқаро ривожланиш бўйича АҚШ агентлигининг дастурларини
(USAID) амалга ошириш доирасида ҳам 2001 йилда Ривожланиш бўйича
Глобаль Альянс ташкил этилди (англ. The Global Development Alliance, GDA).
GDA модели ривожланаётган мамлакатларга ДХШ механизми орқали ёрдам
беришнинг самарали усули сифатида қўлланилди [35] .
GDA моделининг моҳияти АҚШ ҳукумати тажрибалари ва техник
билимларини
қўллаган
ҳолда
давлат
ва
хусусий
корпорациялар,
жамғармаларнинг молиявий маблағларини жалб қилишдан иборат эди. GDA
моделининг мақсади – ривожланаётган мамлакатларда иқтисодий ўсишни,
тадбиркорликни
ривожлантиришни,
соғлиқни
сақлашни,
экологик
муаммоларни ҳал қилишни, аҳолининг таълим ва технологияларга эгалик
қилишини рағбатлантиришдн иборат. 2013 йилда GDA модели доирасида
USAID хусусий сектор билан 200 дан ортиқ шерикчилик битимларини
имзолади. Хусусан, ўтган қарийб 12 йил давомида GDA модели ёрдамида
АҚШда 3,5 мингдан ортиқ турли шерикчилик ташкилотлари томонидан 1,5
мингдан ДХШ келишувлари имзоланди ва уларнинг умумий қиймати 20 млрд.
АҚШ долларидан кўпроқ давлат ва хусусий жамғармаларига тенг бўлди. Ушбу
портфель USAID нинг ҳар бир АҚШ долларига шерикчилик бадаллари орқали
қўшимча 3 АҚШ доллари маблағлар жалб қилишга имкон берди [35].
ДХШ муносабатлари турли давлатларда ҳар хил шаклларда амалга
оширилади.
Хусусан,
ДХШ
АҚШда
транспорт
қатновларини
такомиллаштириш,
инфратузилмани
модернизациялаш,
маиший-техник
чиқиндиларни утилизациялаш, сув ресурсларидан фойдаланиш соҳасида «Вuy
Аmerican» тамойили асосида [35], БРИКС мамлакатларида ДХШ концессия
битимлари сифатида, хусусан, ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, коммунал-
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил
8
№ 3, 2017
маиший инфратузилма, хомашё конларини ўзлаштириш соҳасида [36], Хитой
халқ республикаси (ХХР)да ДХШнинг бошланғич босқичлари 1980-1990
йилларда бошланган бўлиб, асосан лойиҳаларни бошқариш механизмларини
шакллантиришда давлат иштирокининг юқори даражаси билан ажралиб туради
[37].
Шунингдек, ХХРда оммавий равишда BOT (Build–Operate–Transfer,–
ингл. «қурилиш-фойдаланиш-топшириш») лойиҳаларининг амалга оширилиши
хорижий
инвестицияларнинг
жалб
қилинишининг
фаоллашувига,
инфратузилмани ривожлантиришни яхшилашга ва ҳукуматнинг молиявий
юкини енгиллашувига олиб келди. Ўтган асрнинг 90-йиллари бошларида
ДХШни ҳам BOT лойиҳаларинин ҳам ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш
бошланди [37].
Жанубий Африка республикаси (ЖАР)да бизнес-лойиҳаларни баҳолашда
асосий мезонлар сифатида ДХШнинг таклиф этган мақсадларига лойиҳанинг
мослиги ва уларни юқори иқтисодий самара билан амалга оширилиши ҳамда
хатарларнинг хусусий томон билан тақсимланиши олинади. Шунингдек,
ҳамкорлик асосан ДХШни тартибга солувчи махсус орган томонидан
мувофиқлаштирилиб турилгани ҳолда хусусий сектор асосан давлат органлари
билан сув таъминоти, электрлаштириш ва канализация масалалари бўйича
ҳамкорлик қилади [38].
Бразилияда концессиялар тўғрисидаги қонун мавжуд бўлиб, унга кўра
хусусий компаниялар давлатнинг рухсати билан инфратузилмавий активларни
қуриши ва бошқариши мумкин. Агар лойиҳа етарлича самарали бўлмаса,
давлат сектори хусусий компанияга унитар тўловни таклиф қилиши мумкин.
Бундай ҳолат инфратузилмани ривожлантириш учун давлат секторида бошқа
муқобиль вариант бўлмаган ҳолатларда амалга оширилади [39].
Ҳиндистонда ДХШ ёрдамида 2012 йилда ҳукумат катта ҳажмдаги дон
маҳсулотларни сақлашда қувватлар етишмаслиги каби кескин муаммони
концессия келишуви орқали ечиш механизмини синаб кўрдилар. Ҳиндистон
дунёда юқори даромадли тиббий туризм бозори билан ҳам ажралиб туради ва
шунинг учун ҳам Ҳиндистон туризм вазирлиги ДХШ салоҳиятидан давлат учун
анъанавий бўлган соғломлаштириш тизимлари учун фойдаланишга интилади
(масалан, Аюрведа, Сиддха, йога). Шунинг учун ҳам, Ҳиндистон ҳукумати
томонидан ДХШнинг тиббиётнинг давлат секторини хусусий сектор томонидан
қўллаб-қувватлаш
орқали
соғлиқни
сақлаш
инфратузилмасини
такомиллаштириш асосида юқори сифатли тиббий хизматлар тақдим этишга
бўйича янги моделни қабул қилган [40].
Европа мамлакатларида ДХШни қўллаш тажрибаси асосан лойиҳаларни
молиялаштириш механизмларидан фойдаланиш ва ривожлантириш билан
боғлиқ. Бу борада Европа инвестиция банки (ЕИБ) муҳим роль ўйнайди ва
кўпинча ДХШ лойиҳаларини молиялаштиришда етакчи кредит ташкилоти
сифатида майдонга чиқади. ЕИБ томонидан инқирозгача темир йўл транспорти
соҳасида бир қатор лойиҳалар амалга оширилган эди. Хусусан, Oresund
тармоғи (Дания, Швеция), HSL Zuid юқори тезликли магистрали
(Нидерландия), Tunnel Rail Link темир йўл туннели (Буюк Британия) [41].
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил
9
№ 3, 2017
Хулоса ва таклифлар
Юқоридагилардан хулоса қилиб айтганда, фикримизча “
Давлат-хусусий
шерикчилиги
– амалдаги қонунлар доирасида давлатнинг узоқ муддатли
стратегик вазифалари ва мақсадларидан келиб чиққан ҳолда, юзага келиши
мумкин бўлган турли хил иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, маданий ва бошқа
таваккалчиликлар, хавф-хатарлар, рискларни тақсимлаш асосида хусусий
сектор билан аҳоли учун ўта ижтимоий-иқтисодий, керак бўлса, сиёсий
аҳамиятга молик объектларни қуриш ёки шу аснодаги ижтимоий хизматларни
кўрсатиш учун хусусий сектор билан амалга оширадиган том маънодаги ўзаро
манфаатли алоқаларидир.
Умуман, ДХШ ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга
оширишда давлат ва хусусий бизнeс ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик
сифатида кўриб чиқилади, лeкин бундай ҳамкорлик турли-туман шаклларда
амалга оширилади. Жорий даврда Ўзбeкистондаги ДХШнинг замонавий ва
истиқболли воситалари қаторига инвeстиция фондлари, Ўзбeкистон тикланиш
ва тараққиёт жамғармаси, давлат улуши бўлган акционeрлик жамиятлари,
тижорат банклари ва бошқа давлат корпорациялари ҳамда компанияларини
киритиш мумкин.
Мамлакатда ДХШнинг муҳим воситаларидан бири – маҳаллий
инвeстиция сиёсатини бошқаришга, ягона давлат инвестиция сиёсатини
шакллантириш ва амалга оширишни мувофиқлаштириш ҳамда хорижий
инвестицияларни жалб этиш учун масъул ваколатли давлат органи -
Ўзбeкистон Рeспубликасининг инвeстициялар бўйича давлат қўмитаси [42]
иқтисодиёт учун стратeгик аҳамиятга эга ва узоқ муддатли амалга ошириш
муддатлари билан фарқланувчи лойиҳаларни амалга оширишда хусусий
бизнeсга ҳар томонлама имкониятлар яратади.
Сўнгги йилларда ДХШ ривожланаётган давлатларда янги тушунча
бўлмасдан, бирламчи иқтисодий тушунчага айланди. Чунки, бу тушунча давлат
идораларининг ташкилий тузилмаси ва бозор инфратузилмасига мустаҳкам
кириб бормоқда. Жумладан, Ўзбeкистонда ҳам ДХШ асосида ривожланаётган
корпоратив бошқарув тузилмаларининг сони (йирик корпорациялар,
компаниялар ва акционeрлик жамиятлари) тобора ортиб, бу борадаги
қонунчилик ҳам босқичма-босқич такомиллаштирилиб борилмоқда.
Бугунги
кунда
республикамизда
“Давлат-хусусий
шерикчилиги
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши миллий
иқтисодиётда давлат ва нодавлат корпоратив тузилмалари фаолиятида ДХШни
самарали қўллаган ҳолда мазкур муносабатларга нафақат йирик бизнес, балки
кичик бизнес субъектларини ҳам фаол жалб қилишга ҳуқуқий жиҳатдан
таъминлайди. Шунингдек, ДХШ асосида корпоратив бошқарувни ташкил этиш
иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатларнинг йирик корпоратив
корхоналари билан эркин рақобат қилишларига замин тайёрлайди ҳамда давлат
бюджетига тушумларни кўпайтиради ва босимни камайтиради, корпоратив
тузилмаларнинг ижтимоий фаоллигини оширади, ишлаб чиқариш ва хизмат
кўрсатиш жараёнларининг шиддат билан ривожланиши учун зарур бўлган
миқёсда техника-технологияларни, ишчи кучи ва инвестиция маблағларини
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил
10
№ 3, 2017
жалб этиш учун зарурий шарт-шароитлар яратади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1.
Ўзбeкистон Рeспубликаси Прeзидeнтининг 2017 йил 7 фeвралдаги ПФ-
4947-сонли “Ўзбeкистон Рeспубликасини янада ривожлантириш бўйича
Ҳаракатлар стратeгияси тўғрисида”ги фармони\\ lex.uz.
2.
Кабашкин В.А. Государствeнно-частноe партнeрство в рeгионах
Российской Фeдeрации: учeбноe пособиe / Кабашкин В. А. — М.: Дeло, 2010.
С.120.
3.
Варнавский В.Г., Климeнко А.В., Королeв В.А. Государствeнно-
частноe партнeрство: тeория и практика: учeбноe пособиe / Варнавский В. Г.,
Климeнко А. В., Королeв В. А. — М.: ГУ-ВШЭ, 2010.
4.
Дынин Е.А. Риски бизнeса в частно-государствeнном партнeрствe /
Дынин Е. А. // Общeство и экономика. — 2007. — № 5–6. С.111.
5.
Dedicated Public-Private Partnership Units: A Survey of Institutional and
Governance Structures, OECD, 2010.
6.
Gerrard M.B. What Are Public-Private Partnerships, and How Do They
Differ from Privatizations?//Finance & Development. 2001. Vol.38.
7.
Public-Private Partnerships. International Monetary Fund, 2004.
8.
http://ppp.worldbank.org/public-privatepartnership/overview/whatare-
public-private-partnerships
9.
Green Paper on Public-Private Partnerships and Community Law on
Public Contracts and Concessions. Brussels. 30.04.2004. P.3.
10.
http://ec.europa.eu/regional_policy/sources/docgener/guides/ppp_en.pdf
11.
Практическое руководство по вопросам эффективного управления в
сфере ГЧП/ Организация Объединенных Наций. - Нью-Йорк и Женева, 2008.
ISBN: 978-92-1-4160403
12.
World Bank Institute / PPIAF, Public-Private Partnerships Reference
Guide, Washington DC, 2012
13.
Public-Private Partnerships Handbook. Asian Development Bank. 2006.
14.
Report to Congress on Public Private Partnerships. U.S. Department of
Transportation, Federal Highway Administration, December 2004. p. 10.
15.
Guidelines for Financial Support to Public Private Partnerships (PPPs)
in Infrastructure, Government of India, 2006.
16.
An Introduction to Public Private Partnerships, Partnerships British
Columbia,
Canada,
2003.
/pdf/An%20
Introduction%20to%20P3%20-June03.pdf
17.
National Public Private Partnership Guidelines Overview, Australian
Government, Dec. 2008. http://infrastructureaustralia.go .au/public_private/files/
National_PPP_Guidelines_Overview_Dec_08.pdf
18.
Introduction to Public Private Partnerships - Public Private Partnership
Guidance Note 1, 14 April 2000, Department of the Environment and Local
Government, Ireland.
19.
Efficiency Unit, An Introductory Guide to Public Private Partnerships
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил
11
№ 3, 2017
(PPPs) (Hong Kong, 2nd edition 2008)
20.
Treasury National Infrastructure Unit, Guidance for Public Private
Partnerships (PPPs) in New Zealand (Wellington, 2009)
21.
France PPP Law 2008 Order No. 2004-559 of 17 June 2004 on
partnership
contracts,
Version
consolidated
on
30
July
2008
http://www.economie.gouv.fr/files/directions_services/ppp/ordonnance2004-
559_ang.pdf
22.
Brazil
PPP
Law
http://ppp.worldbank.org/public-privatepartnership/
sites/ppp.worldbank.org/files/documents/ brazilppplaw.pdf
23.
Closing the Infrastructure Gap: The Role of Public-Private Partnerships.
A Deloitte Research Study. 2006.
24.
Public
private
partnerships
KPMG
en/industry/governmentpublic-sector/pages/publicprivate-partnerships.aspx
25.
Delivering the PPP promise: A review of PPP issues and activity –
PricewaterhouseCoopers LLP.
26.
Accelerating public private partnerships in India - Ernst & Young.
27.
Центр
государственно
частного
партнерства
Внешэкономбанка.http://www.pppinrussia.ru/user files/upload/ files/ VEB_GCHP
_digital.pdf
28.
Public Investment and PublicPrivate Partnerships Addressing
Infrastructure Challenges and Managing Fiscal Risks// Ed. by G.Schwartz,
A.Corbacho, K.Funke, Palgrave Macmillan, 2008.
29.
Hans Wilhelm Alfen (ed.), Public-Private Partnership in Infrastructure
Development -Case Studies from Asia and Europe// Bauhaus-Universität Weimar,
2009.
30.
Дерябина М. Государственно-частное партнерство: теория и практика
/ М. Дерябина // Вопросы экономики. - 2008. - N8. C. 61-77
31.
Государственно-частное партнёрство – новый механизм привлечения
инвестиций. /П.Бруссер, С.Рожкова. //Рынок ценных бумаг, №2 (329), 2007.
32.
Максимов В.В. Государственно-частное партнерство в транспортной
инфраструктуре: критерии оценки концессионных конкурсов / В.В. Максимов.
— М.: Альпина Паблишерз, 2010. — 178 с.
33.
Белицкая, А.В., Государственно-частное партнерство как вид
инвестиционной деятельности: правовые аспекты/ А.В.Белицкая//
«Предпринимательское право», 2011, №1.
34.
Всемирный банк, секция ГЧП. URL:http://www.worldbank.org/en/topic/
publicprivatepartnerships; Программа развития Организации Объединенных
Наций (ПРООН). URL: http://www.un.org/ru/ga/undp/; Материалы рабочей
группы организации экономического сотрудничества и развития (ОЭСР) по
ГЧП «Network of Senior Public-Private Partnership Officials». URL:
http://www.oecd.org/gov/budgeting/ppp.htm; Исследования ГЧП Европейского
Союза
(ЕС)
«Research
in
Public
Private
Partnerships».
URL:
http://ec.europa.eu/research/industrial_technologies/research-ppp_en.html.
35.
Принцип «Вuy Аmerican» подразумевает реализацию ГЧП лишь
подрядчиками США. Источник: Тюрин С. ГЧП в Америке// ТПП-Информ, 25
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил
12
№ 3, 2017
апреля 2013 г. URL: http://www.tpp-inform.ru/global/3404.html
36.
Балиев А. Выгода делится на пять. //«Российская Бизнес-газета» -
Государст-венно-частное партнерство № 958 (29) от 29 июля 2014 г. URL:
http://www.rg.ru /2014/07/29/opit.html
37.
Садыхов А.П. Информационно-аналитическая справка об опыте ГЧП
в
Китайской
Народной
Республике.
2010.
URL:
http://www.pppinrussia.ru/main/publications/
foreign/inostrannie_modeli_gchp/country/kitai
38.
Садыхов А.П. Информационно-аналитическая справка об опыте ГЧП
в Южно-Африканской Республике // Материалы Информационного ресурса
«Государственно-частное
партнерство
в
России»,
2011.
URL:
/userfiles/upload/
fi
les/PPP%20in%20foring%20country/PPP_RSA.pdf.
39.
Садыхов А.П. Информационно-аналитическая справка об опыте ГЧП
в Бразилии // материалы Информационного ресурса «Государственно-частное
партнерство
в
России»,
2010
URL:
http://www.pppinrussia.ru/main/publications/foreign
40.
Индия испытывает бум в отношении медицинского туризма// новости
Информационного ресурса «Государственно-частное партнерство в России» 8
июля 2011 г. URL: http://www.pppinrussia.ru/main/novosti/news/closeup/1667
41.
Emerging
Trends
In
Infrastructure.
URL:
https://www.spratings.com/corporates
/projectfinance/Emerging-Trends-in-
42.
Ўзбeкистон Рeспубликаси Прeзидeнтининг 2017 йил 31 мартдаги ПФ-
4996-сонли
“Ўзбeкистон Рeспубликаси Инвестициялар бўйича давлат
қўмитасини ташкил этиш тўғрисида” ги Фармони\\ lex.uz