Авторы

  • O Хамидов
    Ташкентский Государственный Университет Экономики

Биография автора

  • O Хамидов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

    к.э.н., доцент

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.economics_and_innovative.8526

Ключевые слова:

экотуризм национальный парк окружающая среда туризм фирма экотурист территория

Аннотация

Показаны значения и особенности организации и управления внутренней и внешней средой экотуризма в национальных парках и биосферных резерватах. Исследованы потенциальные возможности внутренней среды и вопросы эффективного их использования, особенности внешней среды и проблемы приспособления к их воздействиям. Показаны перспективные направления улучшения внутренней и внешней среды.

background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

О.Х. Хамидов,

и.ф.н., доц. ТДИУ

МИЛЛИЙ БОҒ ВА БИОСФЕРА РЕЗЕРВАТЛАРИДА ЭКОЛОГИК
ТУРИЗМНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА БОШҚАРИШНИНГ ИЧКИ ВА

ТАШҚИ МУҲИТИ ВА УЛАРДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ

МУАММОЛАРИ

Показаны значения и особенности организации и управления внутренней

и внешней средой экотуризма в национальных парках и биосферных
резерватах. Исследованы потенциальные возможности внутренней среды и
вопросы эффективного их использования, особенности внешней среды и
проблемы приспособления к их воздействиям. Показаны перспективные
направления улучшения внутренней и внешней среды.

Showing the values and characteristics of the organization and management of

internal and external environment of ecotourism in national parks and biosphere
reserves. We explore the potential of the internal environment and the effectiveness of
their use, especially the external environment and problems adapting to their impact.
Described the perspective directions of improvement of internal and external
environment.

Калитли сўзлар:

экологик туризм, миллий боғ, муҳит, сайёҳлик, фирма,

экотурист, ҳудуд.


Муаммонинг аҳамияти ва долзарблиги

.

Ҳозирги вақтда туризм

индустрияси жаҳон иқтисодиётининг юқори даромад берадиган ва энг жадал
ривожланаётган тармоқларидан бири ҳисобланади. Экологик туризм
рекреациянинг энг фаол ривожланаётган йўналишига айланаётир. Экологик
туризм бокира табиат “ёввойи табиат”, табиий ва маданий ландшафтлар билан
мулоқотда табиат қўйнида саёҳат ва фаол дам олиш билан боғлиқ бўлиб,
қизиқарли табиат объектлари, ҳодисалари, манзаралари билан танишишга
йўналтирилади ва бир вақтнинг ўзида табиат муҳофазасини ҳам ўз ичига олади
ҳамда кўп сонли сайёҳларни ўзига жалб этади. Бундай шароитда экотуризмни
ташкил этиш ва бошқариш фирмалар фаолиятининг ўзгарувчан ички муҳити ва
улар билан доимий ўзаро таъсирда бўладиган ташқи муҳитини мунтазам
ўрганиш ва таҳлил қилишни талаб қилади, булар эса фирманинг
рақобатдошлигини оширишга, иқтисодий аҳволини барқарорлаштиришга
хизмат қилади. Ҳозирги даврда ташқи омилларнинг аҳамияти тобора ошиб
бораётир, бироқ фирманинг ички муҳити унинг фаолияти ва ривожланишида
хал қилувчи ахамиятга эга бўлади. Лекин мамлакатимизда экотуристик
фаолиятнинг ички ва ташқи муҳити хусусиятлари деярли тадқиқ этилмаган, бу
ҳолат кўплаб салбий оқибатларга олиб келмоқда. Шу муносабат билан ушбу
муаммони ўрганишнинг аҳамияти ва долзарблиги ошади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов БМТ Жаҳон

сайёҳлик ташкилоти ижроия кенгаши 99-сессиясининг очилиш маросимидаги


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

нутқида мамлакатимизда сайёҳлик соҳасининг улкан салоҳиятидан самарали
фойдаланиш

иқтисодий

тараққиётнинг

муҳим

асоси

эканлигини,

мамлакатимизнинг сайёҳлик нуфузи ва салоҳиятини янада мустаҳкамлаш,
экологик тоза масканлардан самарали фойдаланган ҳолда, Ўзбекистоннинг
“Буюк Ипак йўли” брендини кенг жорий этиши кераклигини алоҳида
таъкидлади (Халқ сўзи, 2014 йил, 3 октябрь). Ўзбекистонда туризмни жадал
ривожлантириш учун барча шарт-шароитлар - тинчлик, хавфсизлик, сиёсий ва
иқтисодий барқарорлик, иқтисодий ривожланишнинг юқори даражаси, аҳоли
ҳаёт даражаси, даромади, фаровонлигининг ошиши ва туризмга эҳтиёжнинг
ўсиб бориши, тегишли сайёҳлик инфратузилмасининг барпо этилганлиги,
қулай инвестиция муҳити, энг муҳими, бой ва хилма-хил рекреация
ресурсларинининг мавжудлиги ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг
“Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги қонунида (2004 йил)
улардан рекреацияда фойдаланишнинг ҳуқуқий асослари яратилган.
Экотуризмни бошқаришда рекреация ресурсларидан фойдаланишнинг ички
муҳитини яратиш ва ташқи муҳитга мослашиш йўналишлари мазкур қонун
талабларига зид келмаслигини таъминлаш энг асосий йўналиш ҳисобланади.

Мамлакатимизда

миллий

боғлар

ва

биосфера

резерватларида

экотуризмни ривожлантириш ғоят катта истиқболга эга бўлиб, бунда улардан
самарали фойдаланиш қулай ички ва ташқи муҳит яратишга кўп даражада
боғлиқ бўлади. Мазкур мақолада ушбу масалаларни тадқиқ этиш, асосий
муаммоларини аниқлаш, истиқболли йўналишларни белгилашга алоҳида
эътибор қаратилган.

Ички ва ташқи муҳит: назария ва амалиёт

Экотуристик ташкилотлар

(ёки уларнинг функционал бўлимлари) ўзига хос мураккаб тузилмага эга бўлган
очиқ тизим бўлиб, улар фаолиятининг самарадорлиги кўп даражада доимий
ўзгариб турадиган хилма-хил ички ва ташқи муҳитга қандай даражада тез
мослашувчанлигига боғлиқ бўлади. Бундай шароитда экотуризмни бошқариш
ички ва ташқи муҳит тўғрисидаги назарий билимлар ва мавжуд амалиётни
чуқур таҳлил қилиш ва уларнинг хулоса ва натижаларига асосланиши керак.

Илмий адабиётларда кўп ҳолларда, масалан машҳур дарсликларда ички

муҳит ташкилот ичкарисида мавжуд бўлган ўзгарувчан ҳолат ва вазият
сифатида таърифланади, унинг асосий мазмунини ташкилот мақсади,
тузилмаси, вазифалари, технология ва ходимлари ташкил этади. (Мескон и др.
2008, с. 76.) Ташкилотнинг ташқи муҳити эса унинг операцион фаолиятига
алоқадор бўлган истеъмолчилар, рақобатчилар, хукумат органлари, молиявий
институтлар ва меҳнат ресурслари заҳиралари каби ташқи элементлардан
таркиб топади. (Ўша манба, с.100).

Бу таърифлар ички ва ташқи муҳит тўғрисида умумий тушунча ва

тасаввур олишга имкон беради. Шу сабабдан уларни экологик туризм нуқтаи
назаридан махсус ихтисослашган йўналишда ўрганиш талаб қилинади. Бугунги
кунда экотуристик фирмаларнинг ички ва ташқи муҳити уларнинг
рақобатдошлигини ошириш ва шу асосда иқтисодий ҳолатини яхшилаш
мақсадларида доимий таҳлил қилиниши ва ўрганилиши объектив заруратга
айланди. Дунёда ташқи муҳит омилларининг таъсири табора ошиб бораётир,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

лекин ички муҳит омиллари фирмалар фаолияти ва ривожланишида хал
қилувчи аҳамиятга эга бўлиб қолмоқда.

Экотуристик фирманинг ички муҳити ички омиллар билан белгиланади,

улар муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар рекреация зонасининг экотуристик
ресурс салоҳияти, молиявий ва ахборот ресурслари, экотуристик хизмат
кўрсатиш мақсадлари, вазифалари, тузилмалари, қўлланиладиган технология,
ходимлар ва ташкилотчилик маданияти ва бошқаларнинг ўзаро боғлиқ яхлит
мажмуасидан таркиб топади.

Экотуризмнинг ташқи муҳити фирмалар фаолиятига бир томондан

мамлакатимиз ва унинг минтақалари миқёсида, бошқа томондан дунё ва айрим
давлатлар миқёсида бевосита ва билвосита таъсир кўрсатадиган омиллар
мажмуаси бўлиб, улар истеъмолчилар, рақобатчилар, таъминотчилар, давлат
органлари, молиявий ташкилотлар, шунингдек иқтисодий, ижтимоий, сиёсий,
халқаро, илмий-техника ва бошқа омиллардан таркиб топади. Ташқи муҳитнинг
ўзгариши фирмаларга сезиларли таъсир кўрсатади, уларнинг харакатларини
ўзгартиришга, ташқи ўзгаришларга мослашишга мажбур қилади.

Умуман ички муҳит омиллари ташқи муҳит омиллари билан ўзаро

боғлиқликда фирмалар фаолиятига хал қилувчи таъсир кўрсатади. Ички ва
ташқи муҳитнинг барча таркибий қисми ўзаро яқин алоқада бўлади ва бир-
бирларига таъсир кўрсатади. Улар бозор вазиятининг ноаниқлиги, туристик
хизматларга талабининг мавсумий барқарор эмаслиги, кескин рақобат
мавжудлиги, молиявий ресурсларнинг етишмаслиги ва бошқаларга боғлиқ
бўлади.

Тез ўзгарувчан бозор муносабатлари шароитида экологик туризмни

ривожлантиришни бошқариш амалиётида туристик фирмалар фаолиятида ички
ва ташқи муҳит имкониятларидан самарали ва тадбиркорлик билан
фойдаланиш биринчи навбатда уларнинг умумий ва хусусий таърифини чуқур
билиш ва ҳар томонлама тўла ҳисобга олишни талаб қилади. Бунда шуни
ҳособга олиш керакки, ички ва ташқи муҳитнинг ҳар бирида мавжуд
компонентлар занжирида биттасининг ўзгариши бошқаларининг ҳам
ўзгаришига олиб келади. Шу сабабдан амалиётда мавжуд ҳолат ва вазиятни
тўғри баҳолаш уларнинг мавжуд ўзгаришларига мос йўналишларни тўғри
танлашни ҳамда вазиятга умумий интеграциялаш нуқтаи назаридан қарашни
талаб қилади.

Лекин бошқариш амалиётида бу талабларга етарли эътибор берилмаётир.

Шу муносабат билан биз ички ва ташқи муҳит омиллари ва уларнинг фирмалар
фаолияти натижалари ва муваффақиятларига таъсирини ҳар томонлама тўла
ҳисобга олишга катта аҳамият қаратиш зарур деб ҳисоблаймиз. Биз қуйида
уларга қисқача таъриф берамиз. Бундан бизнинг асосий мақсадимиз-уларни
тадқиқ этиш ва муҳокама қилишга асос яратиш ва улардан фойдаланиш
йўналишларини асослаб беришдан иборат.

Ички муҳит имкониятлари ва улардан самарали фойдаланиш

. Барча

тоифадаги муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг (МЭТХ), биринчи
навбатда миллий боғлар ва биосфера резерватларининг рекреация салоҳияти ва
имкониятлари улар жойлашган ҳудудларнинг табиий ва антропоген хосса ва


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

хусусиятларига узвий боғлиқ бўлади. МЭТХ ларнинг рекреация зоналари
ҳудудлари барча турдаги рекреация фаолияти ва уларни бошқариш, шу
жумладан экотуристик фаолиятнинг ҳамма функцияларини бажаришининг
аниқ географик (ҳудудий) асоси бўлиб хизмат қилади. Рекреация ҳудудлари
турли табиат (ландшафт) комплексларига тегишли бўлишига боғлиқ ҳолда
уларнинг ҳар бири рекреация фаолияти учун муҳим аҳамиятига эга бўлган ва
иқтисодий география фанида “ҳудуд” тушунчасига нисбатан кенг
қўлланиладиган (Экономическая и социальная география... 2003, с. 121-123)
қуйидаги ўзига хос хосса ва хусусиятларига эга бўлади: 1) жойлашган ўрни; 2)
майдони; 3) табиий шароити ва рекреация ресурслари комплекси; 4) хўжалик
(рекреация) фаолияти жараёнида рекреация зонаси ҳудудига киритилган
антропоген ўзгаришлар натижалари мажмуалари; 5) бажарадиган рекреация
(экотуристик) функциялари; 6) ҳудуднинг рекреация (экотуристик) сиғими ва
рекреация таъсирига чидамлилиги, барқарорлиги, ўтказувчанлиги қобилияти; 7)
ҳудуд ландшафтининг ташриф буюрувчиларни ўзига жалб этиши
(жозибадорлиги), эстетик ва соғломлаштириш салоҳияти ва бошқалар.

Булар алоҳида ва биргаликда миллий боғлар ва биосфера резерватлари

рекреация зоналари ҳудудларида экологик туризмни ташкил этиш ва
бошқаришда ички муҳит таъсири ва имкониятларининг кўп жиҳатларини
белгилаб беради. Мамлакатимизда истиқболда МЭТХ лар сони ва майдонини
кескин кўпайтириш тадбирларини амалга ошириш режалаштирилаётганлиги
экотуризмни ривожлантириш ва бошқаришнинг ички муҳитини яхшилашни
янги босқичга кўтаришга ғоят қулай шароит яратади (1- ва 2 - жадвал).

1-жадвал

маълумотларидан кўриниб турибдики, мамлакатимизда

экотуризмни ташкил этиш ва бошқаришнинг ички муҳитини барпо этишнинг
асосий манбаи ҳисобланган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг барча
объектлари сони ва эгаллаган майдони бўйича ҳамда уларнинг рекреация
зоналари истиқболда кескин кўпаяди. Масалан, МЭТХ сони 29 тадан 60 тага
(2,1 мартага купаяди), майдони 2,3 млн. гектардан 10,4 млн. гектарга (кўпайиш
4,5 марта), қўриқхоналар сони 9 тадан 16 тага, миллий боғлар 3 тадан 7 тага,
биосфера резерватлари 3 тага кўпаяди. МЭТХ ларнинг Ўзбекистон ҳудудида
эгаллаган улуши 5,2 % дан 23,2% га ошади.

Бундай ўзгариш ва силжишлар экотуризм ички муҳити асосий

кўрсаткичлари ва имкониятларига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Шу
муносабат билан ички муҳитнинг тузилмаси, мақсад ва вазифалари, хизмат
кўрсатиш технологияларида жиддий ўзгаришлар содир бўлишини олдиндан
ҳисобга олиш объектив заруратга айланади.
2-жадвалда экотуризмнинг асосий объектлари ҳисобланган миллий боғлар ва
биосфера резерватлари, уларнинг рекреация зоналарида истиқболда содир
бўладиган

ўзгаришлар

кўрсатилган.

Миллий

боғлар

ва

биосфера

резерватларининг рекреация зоналари майдони истиқболда 377 минг гектаргача
кенгаяди. Рекреация зонасининг бундай катта майдонларида мавжуд улкан
ресурс

салоҳиятидан

мақсадга

мувофиқ

фойдаланиш

экотуризмни

бошқаришнинг ички муҳитини тубдан яхшилашга асос бўлади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

1-жадвал

Ўзбекистонда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва истиқболда уларнинг тизимини кенгайтириш

кўрсаткичлари

№

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тизими

Мавжуд ҳолат (2013)

Кенгайтириш истиқболлари

Истиқболдаги ҳолат (жами)

Сони

Майдони

минг га

Умумий

майдонига

нисбатан %

Сони

Майдони

минг га

Умумий

майдонига

нисбатан %

Сони

Майдони

минг га

Умумий майдонига

нисбатан %

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

1

Қўриқхоналар

9

208,9

9,0

7

3.149,1 38,8

16

3358,0

32,2

Шу жумладан уларнинг майдонини кенгайтириш

-

-

-

2

89,0

1,1

2

89,0

0,8

2

Қўриқхоналарнинг янги муҳофаза зоналарини
ташкил этиш

-

-

-

2

18,5

0,2

2

18,5

0,2

3

Табиат боғлари

3

601,2

26,0

4

1.853,6 22,9

7

2.454,8 23,6

4

Миллий боғлар муҳофаза зоналари кластери


-


-


-


2


8,9


0,1


2


8,9


0,1

5

Табиат питомниклари

1

7,1

0,3

-

-

-

1

7,1

0,1

6

Биосфера резерватлари

-

-

-

3

1.318,9 16,3

1

1.318,9 12,6

7

Буюртмахоналар

11

1.495,5 64,5

11

1.765,0 21,7

22

3260,5

31,2

8

Табиат ёдгорликлари

5

4,2

0,2

-

-

-

5

4,2

0,01

9

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг
умумий сони ва майдони

29

2 317,0 100

31

8 114,1 100

60

10431,1 100

10

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг
Ўзбекистон ҳудудидаги улуши, %


-


5,2


-


-


18,1


-


-


23,2


-

Манба: Рекомендации по расширению системы охраняемых природных территорий в Узбекистане. Ташкент: Baktria press,

2013, c. 76-77 маълумотларига асосланиб ҳисобланган.



background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

2-жадвал

Ўзбекистоннинг миллий боғлари ва биосфера резерватларининг ривожланиши истиқболлари ва уларнинг

рекреация зоналари кўрсаткичлари

Номи ва ташкил этилган

йили

Майдони

минг га

Умумий

майдонига

нисбатан

%

Рекреация

зонаси

майдони

минг га

Географик ўрни ва

денгиз сатҳидан

баландлиги м

Маъмурий таркиби (вилоят, туман)

Тасарруфи

1

2

3

4

5

6

7

8

I

Мавжуд миллий боғлар

1

Миллий боғи (1990)

574,6

15,3

57,5

Ғарбий Тяньшан, 900-
4000

Бўстонлиқ, Паркент, Охангарон туманлари,
(Тошкент вилояти)

Тошкент

вилояти

ҳокимияти

2

Зомин миллий боғи (1976)

24,1

0,6

2,4

Туркистон

тизмаси

1000-4000

Зомин тумани (Жиззах вилояти)

Ўрмон хўжалиги
бош бошқармаси

3

Сармиш

табиат

боғи

(маҳаллий аҳамиятга эга)
(1997)

2,5

0,1

2,5

Қоратоғ тизмаси 700-
1200 м

Навоий вилояти

Навоий

вилояти

табиатни муҳофаза
қилиш қўмитаси

Жами:

601,2

16,0

62,4

II

Режалаштирилаётган
миллий боғ ва биосфера
резерватлари

1

Марказий

Қизилқум

миллий боғи

1 083,9

28,9

108,4

Қизилқум чўллари-6 м
дан 680 м гача

Учқудуқ, Томди туманлари (Навоий вилояти)

-

2

Жануби-ғарбий

Ҳисор

миллий боғи

683,8

18,3

68,4

Ҳисор,

Бойсунтоғ

тизмалари 1000-4425

Шахрисабз, Яккабоғ, Қамаши, Деҳқонобод
(Қашқадарё вилояти), Сариосиё, Қумқўрғон,
Денов, Бойсун (Сурхондарё вилояти) туманлари

-

3

Оқтоғ тизмаси табиат боғи
(маҳаллий аҳамиятга эга)

82,0

2,2

8,2

Оқтоғ тизмаси (Нурота
тоғидан жанубда)
500-1400

Нурота,

Хатирчи

(Навоий

вилояти)

Каттақўрғон, Иштихон, Қўшробот туманлари
(Самарқанд вилояти)

-

4

Шоҳимардон табиат боғи
(маҳаллий аҳамиятга эга)

3,9

0,1

0,4

Олой тизмаси 1000-
2080

Фарғона тумани (Фарғона вилояти)

-

5

Суренота тизмаси кластер
табиат муҳофаза зонаси

3,4

0,1

0,3

Суренота

тизмаси,

Ғарбий Тяньшан 1200-
2041

Паркент, Бўстонлиқ туманлари (Тошкент
вилояти)

-

6

Майгашкан

тизмаси

кластер табиат муҳофаза
зонаси

5,6

0,1

0,6

Майгашкан

тизмаси

Ғарбий Тяньшан
950-2310

Паркент, Бўстонлиқ туманлари (Тошкент
вилояти)

-

7

Қуйи Амударё биосфера
резервати

162,3

4,3

16,2

Амударё қуйи оқими
қайири 40-252

Беруний, Амударё, Нукус, Хўжайли, Қонликўл,
Кегейли,

Кўнғирот,

Қораўзак

туманлари

(Қорақалпоғистон Республикаси)

-


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

8

Султонувайс

кластер

табиат муҳофаза участкаси

45,6

1,2

4,5

Султонувайс Ғарбий
Қизилқум 70-473

Тўрткўл

тумани

(Қорақалпоғистон

Республикаси)

-

9

Нурота-

Қизилқум

биосфера резервати

1075,2

28,8

107,5

Қизилқум

Жануби

Айдаркўл,

Тузкон

кўли, Қўйтош тизмаси,
Писталитоғ

қолдиқ

тизмаси 240-2169

Фориш (Жиззах вилояти), Нурота Конимеҳ
(Навоий

вилояти),

Пойариқ,

Қўшработ

(Самарқанд вилояти) туманлари

-

Жами:

3145,7

84,0

314,5

Ҳаммаси (I-II)

3746,9

100

376,9

Манба: Рекомендации по расширению системы охраняемых природных территорий в Узбекистане. Ташкент: Baktria press,

2013, Жадвал: c. 77, 96, 105, 121, 124, 135, 149, 151, 166 маълумотлари асосида тузилган. Рекреация зонаси ўртача мазкур объектлар
ҳудудининг тахминан 10 % ҳажмида (яъни ҳозирги вақтда дунё амалиётида қабул қилинган ўртача кўрсаткич даражасида)
ҳисобланган.











background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

Миллий боғлар ва биосфера резерватларида мавжуд бўлган хилма-хил

ресурслар-табиий экотуристик, меҳнат (ишчи кучи), моддий (хом ашё,
материаллар), молиявий (ўз маблағлари, кредит, инвестициялар), ахборот
(экомаркетинг тадқиқотлари натижалари, буюртмалар, ахборотлар ва б.) талаб
ва эҳтиёжларга мувофиқ экотуристик маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар
кўрсатиш, тегишли иқтисодий натижалар (даромад) олишга имкон беради.

Умуман ички муҳитни бир томондан таркибий элементлари турғун

ҳолатда, бошқа томондан қатор омиллар таъсирида ўзгарадиган жараён
сифатида истиқболда тадқиқ этиш мумкин.

Экотуристик фирмалар ички муҳитининг ўзаро боғлиқ барча

компонентларини алоҳида ва биргаликда яхшилашга қаратилган тадбирларнинг
қуйидаги йўналишларини амалиётга тадбиқ этиш талаб қилинади:

1.

Мақсадни аниқлаш ва белгилаш. Миллий боғ ва биосфера

резерватлари рекреация зонасининг ресурс ва имкониятларига асосланиб
фаолият юритадиган экотуризм (рекреация) бўлимининг асосий мақсади, яъни
аниқ якуний ҳолат ва кутилаётган натижа-экологик-иқтисодий мақбул
йўналишларда юқори сифатли экотуристик хизмат кўрсатиш, ташриф
буюрувчиларнинг намунали ташкил этилган саёҳатлардан тўлиқ қониқишига
эришишдан ҳамда шу асосда тегишли даромад олишдан иборат бўлади. Бундай
мақсад қулай ички муҳит барпо этишнинг биринчи асосий шарти ҳисобланади.
Мақсадлар раҳбарият (менежерлар) томонидан ишлаб чиқилади ва барча
манфаатдор ходимлар ва раҳбариятга маълум қилинади. Шу сабабдан мазкур
жараён қудратли мувофиқлаштирувчи механизм кучига эга бўлади: унга
мувофиқ барча мафаатдор иштирокчилар нимага эришиш кераклигини аниқ
биладилар ва шу йўналишда ҳамжиҳат ва фидоий фаолият юритадилар, мақсад
сари онгли харакат қиладилар ва тегишли натижаларга эришадилар.

2.

Белгиланган мақсадни самарали амалга оширишга имкон берадиган

функционал тузилмага эга бўлиш ихтисослашган меҳнат тақсимотига
асосланиб амалга оширилади. Бунда экотуризмнинг турли йўналишлари бўйича
махсус билим ва тажрибага эга бўлган мутахассислар ўртасида тегишли
ихтисослашган меҳнат тақсимоти ва уларни мувофиқлаштириш масалалари хал
этилади. Бундай меҳнат тақсимоти муҳим бошқарув қарори бўлиб, у рекреация
бўлими фаолияти ички муҳитини бошқарувнинг барча бўғинларида ходимлар
ўртасида аниқ ўзаро алоқаларини ўрнатиш, ҳуқуқ ва масъулиятини тақсимлаш
асосида яхшилашга имкон беради.

3.

Ходимларга аниқ вазифаларни бириктириш ва белгилаш рекреация

бўлимининг ҳар бир ходимига кўрсатилган вақт мобайнида аниқ усулда
бажариладиган иш тақсимлаб бериш асосида амалга оширилади. Топшириқлар
мансаб вазифалари бўйича тақсимланади. Барча топшириқларни кўрсатилган
тартиб ва усулда ҳамда белгиланган вақтда бажариш рекреация бўлими
фаолияти муваффақиятини таъминлайди. Вазифа ва топшириқлар бозор
талабларининг ошишига боғлиқ ҳолда тўхтовсиз мураккаблашиб боради, шунга
мос ҳолда турли ресурслар ва зарур маблағлар билан таъминлашга талаб ҳам
ўзгаради.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

4.

Экотуристик хизмат кўрсатишнинг энг илғор технологияларини

қўллаш рекреация бўлими фаолиятида уни истеъмолчилар (ташриф
буюрувчилар, сайёҳлар, мижозлар ва б.) билан доимий боғлашга имкон беради,
уларнинг талаб ва эҳтиёжларига мос келади. Улар фан ва техниканинг энг
сўнгги ютуқларини ўзлаштириш ва уларни амалиётда қўллаш, замонавий илғор
хизмат кўрсатиш технологияларидан кенг фойдаланишга асосланиши керак.
Бунда бошқарув қарорларини қабул қилиш инновацион ёндашувга, бозор
янгилигига эга экотуристик хизматлар кўрсатишни кенг жорий этишга,
фаолиятнинг барча соҳаларини доимий такомиллаштиришга йўналтирилиши
лозим. Ўз навбатида мавжуд ва янгидан ташкил этиладиган миллий боғ ва
биосфера резерватларида қуйидаги тадбирларни амалга ошириш мақсадга
мувофиқ:

1)

маълум йўналишлар бўйича йўл кўрсаткичлар, туристик объектлар

жойлашишининг карта-схемалари, турли ахборот стендларини (тахталарини)
ишлаб чиқиш, тайёрлаш ва ўрнатиш;

2)

янги маршрутларни ишлаб чиқиш ва тақдим этиш, туристлар, ташриф

буюрувчиларга темир йўл вокзаллари, аэровокзаллар, автовокзаллардан
рекреация зоналаригача туристик классдаги автотранспорт воситалари билан
(автобус, такси) қўшимча хизмат кўрсатишни ташкил этиш;

3)

меҳмонхоналар, коттежлар, кемпинглар қуриш ва уларни қайта

таъмирлаш;

4)

турли прокат пунктлари, чўмилиш бассейнлари, тоғ чанғи

трассаларини, осма йўлларни қуриш;

5)

реклама ва маркетингни ривожлантириш;

6)

турли байрам, кўргазмаларни ташкил этиш;

7)

видеофильмлар яратиш;

8)

барқарор стационар ва мобиль алоқаларни таъминлаш ва бошқалар.

Шундай қилиб технологиялар фирманинг экотуристик хизматлари ва

маҳсулотлари шаклланиши ва истеъмолчиларга тақдим этилиши жараёнида
унинг рақобатдошлигини оширишни таьминлайди. Бундай технология техник
воситалар ва уларнинг комбинацияларини ўз ичига олади ва улар фирманинг
якуний хизмат кўрсатиш шакллари ва маҳсулотларини яратишга асос бўлади.
Бунда ахборот технологияларидан унумли фойдаланиш алоҳида муҳим
аҳамиятга эга бўлади: улар ходимларга тегишли қарорларни қабул қилишга
ахборотларни тайёрлашда кўп мехнат талаб қиладиган стандарт операцияларни
бажаришдан озод қилади ва фирмани самарали бошқаришга имкон беради.

5.

Ходимларнинг касбий қобилияти, ишчанлиги, сифатлари, ўзаро

муносабатлари ички муҳитнинг энг муҳим элементи ва кўрсаткичи сифатида
миллий боғлар, биосфера резерватлари раҳбари, рекреация бўлими бошлиғи,
менежер мутахассислардан таркиб топади. Улар экотуристик фаолиятни
ташкил этиш ва бошқариш, айни бир вақтда рекреация ички муҳитини барпо
этишнинг марказий омили ҳисобланади. Бунда уларнинг касбий қобилияти,
ишчанлиги, сифатлари ва ўзаро муносабатлари қўйилган мақсадга эришиш
учун зарур иш муҳитини яратишга катта таъсир кўрсатади. Ходимларни
(персонални) самарали бошқариш иқтисодий муваффақиятларга эришишнинг


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

10

www.iqtisodiyot.uz

энг муҳим омили ҳисобланади. Экотуристик фирманинг муваффақияти
экотуристик хизматларни ким ва қандай кўрсатишига, ходимларнинг ўз
меҳнатига, фирмага нисбатан шаклланган муносабатларига боғлиқ бўлади.
Ходимлар экотуристик хизматларни, фирманинг ташкилотчилик маданиятини
ва ички муҳитини яратади. Шу сабабдан фирманинг қандай мавқега эга бўлиши
уларга боғлиқ бўлади.

Ташкилотчилик маданияти (қадриятлар, хулқ-атвор меъёрлари, мавжуд

ички муҳит ва б.) фирма фаолиятининг барча жиҳатларини шакллантиради, ҳам
ички, ҳам ташқи муҳитга сезиларли таъсир кўрсатади, мавжуд ресурслардан
фойдаланиш, имкониятларни рўёбга чиқаришда катта аҳамиятга эга бўлади.
Шу муносабат билан экотуристик фирмаларда ходимлар ўртасида қулай
корпоратив муносабатлар ўрнатиш алоҳида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бу ерда
жамоани бошқаришнинг авторитар (яккахокимлик) усулларини қўллаб
бўлмайди,

чунки

улар

ижодий

ёндашув,

ташаббус,

менежерлар

коммуникацияси эркинлиги, ошкоралик муҳити, ўзаро қўллаб-қувватлашга
жиддий тўсиқ бўлади. Шу билан бир қаторда рекреация бўлими раҳбари ва
етакчи мутахассислар туризм соҳаси бўйича олий маълумотга эга бўлишлари
лозим.

Шундай қилиб, экотуристик фирмаларнинг ички муҳити ташриф

буюрувчиларга хизмат кўрсатиш, маркетинг ва моддий техника таъминоти,
экотуризм соҳасида илмий-техника прогресси ишланмалари-мижозлар ва
персонал билан ишлаш технологияси, сайёҳларга хизмат кўрсатиш тизими ноу-
хау, инновацияси, молиявий бошқариш ва ҳисобот тайёрлаш, умумий
раҳбарлик ва персонални бошқариш соҳаларини ўз ичига олади. Фирма ички
муҳитининг барча йўналишларда ўзгарувчанлиги ташқи муҳит омиллари билан
чатишиб кетади ва улар бир-бирига таъсир кўрсатади. Фирма фаолиятининг
муваффақияти кўп даражада ташқи атроф муҳит таъсирига ва уларга мослашиш
даражасига боғлиқ бўлади.

Ички муҳитнинг кўрсатилган хусусиятларини мамлакатимизнинг миллий

боғларида мавжуд ҳолатга (Угом-Чотқол ва Зомин) нисбатан таққослаганда бу
борада кўплаб камчиликлар борлиги яққол кўринади: уларда мақсад, тузилма,
вазифалар, технология, ходимлар бўйича аниқ илмий асосланган ишланмалар
ишлаб чиқилмаган ва амалга оширилмаган. Истиқболда бу камчиликларни
юқорида асослаб берилган тавсия йўналишларига мувофиқ тузатиш ҳаётий
муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Ташқи муҳит хусусиятлари ва улар таъсирига мослашиш. Экотуристик

фирманинг ташқи муҳити унинг фаолиятига бевосита ва билвосита таъсир
кўрсатадиган, лекин унинг назоратида бўлмаган (унга бўйсунмайдиган) бозор,
ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий, сиёсий, илмий-техник, инфратузилма ва
коммуникация шароитлари ва омилларининг мажмуасидан таркиб топади. У
ғоят хилма-хил бўлиб мураккаб таркибий тузилмага эга (1-расм).



background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

11

www.iqtisodiyot.uz

Ижтимоий





1-расм. Экологик туризмни ташкил этиш ва бошқаришнинг ташқи муҳити

хусусиятлари.

Манба: Расм муаллиф томонидан тузилган.

1-расмдан кўриниб турибдики, ташқи муҳитнинг энг асосий хусусияти

ўзгарувчанлик, мураккаблик, ноаниқлик ва уларнинг ўзаро боғликлиги бўлиб,
фирмалар ташқи муҳит омиллари кўрсатаётган таъсирга топқирлик ва
тадбиркорлик билан жавоб қайтаришлари, мослашишлари зарур бўлади. Ташқи
муҳит омиллари

Ўзбекистон ва унинг минтақалари миқёсида

(мамлакат

ичкарисида) ҳамда

дунё ва айрим хорижий давлатларда

(мамлакатимиз

ташқарисида) ўзига хос таркибий тузилмага эга бўлади, уларнинг экотуристик
фаолиятга таъсири ҳам фарқ қилади, лекин ушбу йўналишларда ҳам ўзаро
таъсир ва ўзаро боғлиқлик сақланиб қолади. Шу муносабат билан экотуристик
фирмалар ташқи муҳитнинг қайси омиллари уларнинг фаолиятига энг кўп
таъсир кўрсатишини, қандай даражада ўзгарувчанлиги ва ноаниқлигини, бу
борада қандай хавф-хатарлар мавжудлигини аниқлашлари керак. Шу сабабдан
ташқи муҳит катта амалий аҳамиятга эга. У бозор иқтисодиёти шароитида ғоят
ўзгарувчан бўлиб, уни ўрганиш фирманинг ички тузилмасини қайта қуришга,
ўзгарувчан

шароитга

мослашишга

имкон

беради,

булар

фаолият

самарадорлигини таъминлайди, рақобатдошликни оширади.

Ўзбекистон ва унинг
минтақалари миқёсида

Ижтимоий-иқтисодий
вазият, инфратузилма
ва давлатнинг тартибга
солиши

Минтақавий, махаллий
ҳокимият ва маҳаллий
аҳоли билан муносабат-
лар

Кўрсатилаётган таъсирга ўз
вақтида тадбиркорлик билан
жавоб бериш, мослашиш

Дунё ва айрим
мамлакатлар миқёсида

Ўзгарувчанлик, мураккаблик ва
ноаниқлик, омилларининг
ўзаро боғлиқлиги

Мамлакатимиз (ички)
рақобатчилари

Мамлакатимиз (ички)
истеъмолчилари

Ташқи (хорижий)
рақобатчилар

Хорижий (ташқи)
истеъмолчилар

Халқаро сиёсий
воқеалар, сиёсий,
иқтисодий-ижтимоий
ўзгаришлар, халқаро
инфратузилма

Илмий-техника
тараққиёти, хизмат ва
товарлар инновацияси

ТАШҚИ

МУҲИТ


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

12

www.iqtisodiyot.uz

Экотуристик фирмаларнинг ташқи муҳити ғоят хилма-хил бўлиб, уларни

ўрганиш ва фаолиятга таъсирини ҳисобга олишни осонлаштириш ҳамда
уларнинг имкониятларидан самарали фойдаланиш, хавф-хатарларини бартараф
этиш

ёки

камайтириш

мақсадларида

ташқи

муҳит

омилларини

классификациялаш талаб қилинади. Ташқи муҳит омиллари ўртасидаги ўзаро
алоқалар ва ўзаро таъсирнинг хилма-хиллиги, омилларнинг кўплиги,
ўзгарувчанлиги, ноаниқлиги ва бошқалар уларни классификациялашнинг ҳам
хилма-хил бўлишига сабаб бўлади. Масалан, ташқи муҳит омилларини таъсир
кўрсатиши бўйича (бевосита ва билвосита), корхона фаолиятининг иш
муҳитига таъсири (микромуҳит (иш муҳити), макромуҳит (умумий муҳит),
ташқи муҳитнинг мураккаблиги (ўзгарувчанлик, ноаниқлик), ташқи муҳитнинг
хавф-хатарлари (туризм ва дам олишнинг салбий таъсири, ташқи бозор
таъсири, халқаро вазият таъсири) ва бошқа кўплаб йўналишлар бўйича
классификациялашни амалга ошириш мумкин.

Масалан, ташқи муҳитнинг экотуристик фаолиятга таъсири бўйича

уларни 2 та катта турга – бевосита ва билвосита турларга ажратиш мумкин.
Бевосита (тўғридан-тўғри) таъсир кўрсатиш доимий ва ҳар доим сезилиб
туради. Уларга истеъмолчилар, таъминотчилар (ресурс, материал, капитал),
рақобатчилар, қонунчилик ва давлатнинг тартибга солувчи органлари мисол
бўлади. Билвосита омиллар фирма фаолиятига мунтазам, тўғридан-тўғри ва тез
муддатга таъсир кўрсатмайди, лекин бундай таъсир ўз вақтида ҳамда даврий,
баъзан тасодифий бўлиши ҳам мумкин. Уларга қуйидагилар киради: халқаро
вазият ва воқеалар, геосиёсий ўзгаришлар, иқтисодий шароит, ижтимоий-
маданий омиллар, илмий-техника прогреси, технологиялар, маҳаллий жамоалар
билан муносабатлар ва бошқалар.

Ташқи муҳит фирманинг ички ҳолати ва салоҳиятини қўллаб-қувватлаш

учун талаб қилинадиган зарур ресурслар, хизматлар билан тўйинтирадиган
муҳим манба функциясини бажаради. Ҳар қандай фирма ўзининг яшаши ва
омон қолишини таъминлаш учун ташқи муҳит билан доимий равишда ресурс ва
хизматларни айирбошлашга мажбур бўлади. Лекин ташқи муҳит ресурслари ўз
чеки ва чегарасига эга, унга мазкур муҳитда фаолият кўрсатадиган кўплаб
бошқа ташкилотлар ҳам талабгордирлар. Шу сабабдан мазкур фирма ташқи
муҳитдан ўзига зарур бўлган ресурсларни ололмаслиги эҳтимоли доимо
мавжуд бўлади. Булар, ўз навбатида, фирма салоҳиятини заифлаштириши ва
фирма учун кўплаб салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин.

Шу муносабат билан экотуристик фаолиятни бошқариш стратегияси

фирманинг ташқи муҳит билан ўзаро таъсирини шундай ташкил этишни
таъминлашга йўналтирилиши керакки, унда фирманинг қўйилган мақсадига
эришиши учун зарур бўлган салоҳият қўллаб-қувватланиши керак. Мазкур
стратегия фирманинг яқин ва узоқ истиқболда яшаб қолишини таъминлайди.
Фирманинг ишлаб туриши стратегиясини белгилаш ва уни амалга оширишда
энг асосий масала раҳбариятнинг ўз вақтида ташқи муҳит ва унинг
ривожланиш тенденциялари тўғрисида, унда фирманинг эгаллаган ўрни
тўғрисида тўла ахборот ва чуқур тушунчага эга бўлиши ҳисобланади. Бундай
ахборотлар таҳлили фирманинг мақсадларини белгилаш ва уларни амалга


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

13

www.iqtisodiyot.uz

ошириши учун зарур ресурс салоҳияти ҳамда хавф-хатарларни аниқлашга
имкон беради.

Дунё амалиётида яқин йилларгача ташқи муҳит ташкилотлар раҳбарияти

томонидан назорат қилиб бўлмайдиган маълум шароит сифатида кўриб
келинган. Ҳозирги вақтда ташкилот яшаши ва фаолият юритиши ҳамда
ривожланиши учун нафақат ўзининг ички тузилмаси ва бозордаги хулқ-
атворини ташқи муҳитга мослаштириш йўли билан мувофиқлаштириши, балки
ўз фаолиятининг ташқи муҳити шароитини фаол шакллантириши керак деган
нуқтаи-назар устунлик қилмоқда. Бу қоида ташқи муҳитнинг юқори даражада
ноаниқлиги шароитида илғор компаниялар фойдаланаётган бошқариш
стратегиясининг асоси бўлмоқда.

Одатда бошқариш жараёнида туристик ташкилотлар ташқи муҳитнинг

қандай омиллари ва қандай даражада уларнинг фаолияти натижаларига ҳозир
ва истиқболда таъсир кўрсатиши мумкинлигини ўзлари аниқлайдилар. Жорий
ҳолатини тадқиқ этиш ва таҳлил қилиш натижалари тегишли бошқарув
қарорларини қабул қилиш учун аниқ воситалар ва методларни танлаш ва ишлаб
чиқиш учун асос бўлади. Бунда, энг аввало, ташкилотнинг ички муҳити
ҳолатига таъсир кўрсатадиган ташқи муҳит омиллари аниқланади ва ҳисобга
олинади.

Фирмаларнинг иш фаолияти муҳитига бевосита таъсир кўрсатадиган

ташқи муҳит (ташқи микромуҳит) омилларига истеъмолчилар-харидорлар,
воситачилар ва рақобатчилар (сотиб олиш ва сотиш бозорлари) киради.
Шунингдек туристик ташкилотнинг ташқи муҳити (ташқи макромуҳит)
омиллари тарқиби қуйидагилардан ташкил топади: табиий шароит ва
ресурслар, иқтисодий вазият, қонунчилик ва давлатнинг тартибга солиши,
ижтимоий омиллар, маданият муҳити омиллари, демографик омиллар, илмий-
техника омиллари, халқаро омиллар, сиёсий ўзгаришлар.

Ташқи муҳитнинг бевосита, тўғридан-тўғри таъсир кўрсатадиган

омилларидан экотуризм учун истеъмолчилар, таъминотчилар, рақобатчилар,
билвосита таъсир кўрсатадиган омилларидан иқтисодий, ижтимоий, маданий,
қонунчилик ва давлатнинг тартибга солиши айниқса муҳим аҳамиятга эга.

Ўзбекистондаги ва хориждаги истеъмолчилар (сайёҳлар) ташқи муҳит

омилларининг барча хилма-хиллигини ўзида акс эттиради ва улар орқали
фирмага, унинг мақсади, фаолияти ва стратегиясига таъсир кўрсатади.
Фирманинг мавжудлиги ва фаолияти натижалари унинг истеъмолчиларни
топиш ва уларнинг талабларини қондириш қобилиятига боғлиқ бўлади.
Ватанимиз ва хориждаги таъминотчилар табиий ва материал ресурсларининг
эгалари сифатида фирмаларнинг ресурсларга боғлиқлиги муҳитини яратиб,
уларга тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади. Ўзбекситон ва унинг минтақалари
ҳамда хориждаги рақобатчилар бир хил туристик маҳсулот ва хизматларни бир
хил бозорда сотадиган фирмалар бўлиб, бунда рақобат кураши бозордаги улуш,
истеъмолчи, унинг ҳар бир сўми учун боради. Лекин ҳозирги вазиятда ташқи
муҳитнинг юқори ноаниқлиги шароитида фақат рақобатчилар билан ҳамкорлик
қилиш муҳитга мослашиш ва қўйилган мақсадга эришишга имкон беради.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

14

www.iqtisodiyot.uz

Ташқи муҳитнинг билвосита таъсир кўрсатадиган умумий иқтисодий

омиллари туризмга ижобий (реал даромадларнинг ўсиши, даромадларнинг
текис тақсимланиши, валютанинг барқарор ҳолати, юқори коньюнктура
вазияти, яъни бозорнинг юқори сиғими ва унинг ривожланишининг юқори
суръатлари, рақобатнинг паст ёки ўртача даражаси) ёки салбий (иқтисодий
пасайиш, иш ҳақининг қисқариши, валюта беқарорлиги, ноқулай коньюктура
(аҳвол) вазияти, яъни кучли тўлдирилган, асосий «ўйинчилар» томонидан
бўлиб олинган бозор, рақобатнинг юқори даражаси, бозор ўсишининг паст
суръатлари ёки унинг мавжуд эмаслиги) таъсир кўрсатиши мумкин. Шу нуқтаи
назардан Ўзбекистонда ижобий қулай ташқи муҳит мавжудлигини алоҳида
таъкидлаш зарур.

Фирмалар ички муҳитига инфратузилмалар, айниқса молиявий

ташкилотлар ва улар билан ўзаро алоқаларни ўрнатиш имкониятлари (банклар,
фонд биржалари, суғурта компаниялари, аудит-маслаҳат фирмалари ва б.),
консалтинг, аудиторлик, лизинг хизматлари бозорининг ривожланиш даражаси,
реклама агентлиги мавжудлиги ва реклама бозорининг ривожланганлиги
даражаси, транспорт ва алоқа ташкилотларининг мавжудлиги ва уларнинг иш
фаолиятини ташкил этиш ва бошқалар хилма-хил хизматлар кўрсатиши орқали
катта таъсир кўрсатади.

Фирмалар жойлашган ва фаолият юритаётган жойнинг маҳаллий аҳолиси

ва жамоалари, ўзини ўзи бошқариш органлари улар учун биринчи даражали
аҳамиятга эга. Ҳар бир маҳаллий жамоада (қишлоқлар, маҳаллалар, фуқаролар
кенгаши йиғинлари ва б.) экотуристик бизнесга нисбатан турли йўналишдаги
аниқ муносабатлар шаклланади, улар мазкур бизнеснинг ривожланишига
сезиларли таъсир кўрсатади. Шу билан бир қаторда экотуризмнинг
ривожланиши маҳаллий бюджетга тушумларнинг кўпайишига, ижтимоий ва
экологик инфратузилмани қўллаб-қувватлашга ёрдам беради.

Умуман ташқи муҳит унинг омилларининг ўзаро боғлиқлиги,

мураккаблиги, ўзгарувчанлиги, ноаниқлиги билан алоҳида ажралиб туради.
Унда ўзаро боғлиқлик бир омилнинг ўзгариши бошқаларининг ҳам ўзгаришига
сабаб бўлишига (масалан аҳоли даромадларининг кўпайиши дам олиш,
туризмга тобора кўпроқ маблағ сарфлашга) олиб келади. Ташқи муҳитнинг
мураккаблиги фирмага таъсир кўрсатадиган омилларнинг кўплигига сабаб
бўлса, унинг ўзгарувчанлиги фирма муҳитида содир бўладиган ўзгаришлар
тезлигини белгилаб беради, ноаниқлиги эса фирманинг барча аниқ омиллар
бўйича тегишли ахборотларга эгалиги ва ахборотларнинг ишончлилигига
боғлиқ бўлади.

Хулоса қилиб айтганда, ташқи муҳит омилларини ҳисобга олиш асосида

назорат қилиш уларни комплекс таҳлил қилишга асосланади. Бундай таҳлил
натижалари ташқи муҳитдан самарали фойдаланиш имкониятларини ҳамда
хавф-хатарларни аниқлашга имкон беради. Мазкур таҳлилни қуйидаги
йўналишларда амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлади:

1)

фирманинг бозорда эгаллаган ўрни ва рақобат муҳитини баҳолаш;

2)

кучли ва кучсиз томонларни, фаолият юритиш ва ривожланиш

қийинчиликларини аниқлаш;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

15

www.iqtisodiyot.uz

3)

фирма фаолиятига ташқи омилларнинг таъсир даражасини баҳолаш;

4)

фирманинг ресурс базаси, унинг ташқи муҳит эҳтиёжларига мос

келишини баҳолаш;

5)

фирманинг ташқи муҳит ўзгаришларига мос сезувчанлигини

таъминлаш,

унинг

мослашувчанлигини

кучайтиришни

таъминлашга

йўналтирилган стратегияни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Истиқболлар. Мамлакатимизда мавжуд бой ва хилма-хил рекреация

ресурслари

салохиятидан

фойдаланиш

асосида

экотуризмни

жадал

ривожлантиришга имкон берадиган ва унинг ички ва ташқи мухитини
яхшилашга хизмат қиладиган лойихалар тузилиб, амалга оширилмоқда.
Масалан, Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент вилоятида 2013-2015 йилларда
туризм соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида» 2013 йил 20 сентябрда
қабул қилган 259-сонли қарорида (Собрание законадательства…2013, с.63-65).
Чимган-Чорвоқ рекреация зонасида транспорт–коммуникация инфратузилмаси
объектлари ва янги туристик маршрутларни шакллантириш, шунингдек
туристик хизматлар сифатини ошириш, шу асосда янги иш ўринларини барпо
этиш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича янги лойиҳаларни амалга
ошириш назарда тутилган. Унда ушбу дастурга киритилган объектларни
молиялаштиришга

мамлакатимиз,

донор-мамлакатлар,

халқаро

ташкилотларнинг хорижий инвестициялари, кредит ва грантларини жалб этиш
кўзда тутилган.

Чимган-Чорвоқ

рекреация

зонаси

нафақат

Тошкент

пойтахт

минтақасининг, балки бутун Ўзбекистоннинг энг йирик соғломлантириш-
рекреация зонаси ҳисобланади. Унинг таркибига Паргос-Оқтош (Хожикент сув
омбори қирғоқлари атрофида), Чимган-Чорвоқ (Чорвоқ сув омбори атрофида),
Оқсоқота-Паркент-Сўқоқ (Паркент тумани, Угом-Чотқол миллий боғи ҳудуди),
Охангарон-Янгиобод

(Охангарон

тумани)

соғломлаштириш

туристик

районларининг кўплаб объектлари киради.

Хулоса.

1) Ички муҳит омиллари ташқи муҳит омиллари билан

биргаликда ва ўзаро боғлиқликда миллий боғлар ва биосфера резерватларида
экотуризмни ташкил этиш ва бошқаришга хал қилувчи таъсир кўрсатади. Улар
бир-бирларига ўзаро таъсир кўрсатади. Бу ҳолатларни доимий ўрганиш ва
таҳлил қилиш асосида тегишли хулоса ва тўғри қарорлар қабул қилиш
фирмаларнинг иқтисодий ҳолатини барқарорлаштиришга имкон беради. 2)
ички

муҳит

имкониятларидан

самарали

фойдаланиш

экотуристик

фирмаларнинг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар рекреация зоналари
ресурс салоҳиятидан мақсадни аниқлаш, тегишли функционал тузилмага эга
бўлиш, ходимларга аниқ вазифаларни бириктириш, экотуристик хизмат
кўрсатишнинг илғор технологияларини қўллаш, ходимларнинг касбий
қобилияти ва сифатларига узвий боғлиқ бўлади; 3) ташқи муҳитнинг
ўзгарувчанлиги, мураккаблиги, ноаниқлиги ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги
ҳамда экотуристик фирмалар уларни бошқаришга таъсир кўрсата олмаслиги
ташқи муҳит омилларига мослашишни талаб қилади. Бунда ташқи муҳит
омилларини доимо кузатиш ва таҳлил қилиш тўғри қарор қабул қилишнинг
асосий шарти ҳисобланади. 4) истиқболлар Ўзбекистон ва унинг барча


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

16

www.iqtisodiyot.uz

минтақаларида туризм соҳасини ривожлантиришнинг узоқ муддатли
дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга асосланиши ва уларда
экотуризмни бошқаришнинг ички ва ташқи муҳитини яхшилаш тадбирлари
белгиланиши мақсадга мувофиқ йўналиш ҳисобланади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Каримов И.А. Ўзбекистон Республика Президенти И. Каримовнинг

БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Ижроия кенгаши 99-сессиясининг очилиш
маросимидаги нутқи. Халқ сўзи, 2014 йил 3 октябрь.

2.

Ўзбекистон Республикаси қонуни. «Муҳофаза этиладиган табиий

ҳудудлар тўғрисида» (2004). Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Ахборотномаси. 2005 йил №1.

3.

Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан. О

программе развития сферы туризма в Ташкентской области на 2013-2015 годы.
//Собрание законодательства Республики Узбекистан, 2013, с. 63-83.

4.

Мескон, Майкл Х., Альберт, Майкл, Хелоурн, Франклин. Основы

менеджмента. 3-е изд. Пер. с англ. – Москва: ООО «Д.И. Вильямс», 2008.

5.

Рекомендации по расширению охраняемых природных территорий в

Узбекистане. Ташкент.: «Baktria Press», 2013.

6.

Экономическая и социальная география. Основы науки. Учебник.

Москва: Гуманит. изд. центр ВЛАДОС, 2003.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. Узбекистон Республика Президенти И. Каримовнинг БМТ Жахон сайёхдик ташкилоти Ижроия кенгаши 99-сессиясининг очилиш маросимидаги нутки. Халк сузи, 2014 йил 3 октябрь.

Узбекистон Республикаси конуни. «Мухофаза этиладиган табиий худудлар тугрисида» (2004). Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси. 2005 йил №1.

Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан. О программе развития сферы туризма в Ташкентской области на 2013-2015 годы. //Собрание законодательства Республики Узбекистан, 2013, с. 63-83.

Мескон, Майкл X., Альберт, Майкл, Хелоурн, Франклин. Основы менеджмента. 3-е изд. Пер. с англ. - Москва: ООО «Д.И. Вильямс», 2008.

Рекомендации по расширению охраняемых природных территорий в Узбекистане. Ташкент.: «Baktria Press», 2013.

Экономическая и социальная география. Основы науки. Учебник. Москва: Туманит, изд. центр ВЛАДОС, 2003.