Требования к качеству и безопасности товаров в инновационной экономике

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
323-329
29
5
Поделиться
Салихов, С., & Хамидов O. (2016). Требования к качеству и безопасности товаров в инновационной экономике. Экономика и инновационные технологии, (1), 323–329. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8684
С Салихов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

д.б.н.профессор

O Хамидов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.э.н доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В настоящее качество и безопастность потребительских товаров является большое экономической качество и безопастность потребителъский стоимост. При изготовления товара исползуется базисние показатели утвержденных стандартов агентсвом “Узгосотандарта”. Управление качество и безопастность товаров осушествляется путём исползование качественных ресурсов, современный техники и технологии, транспортировке и доведения их к потрибителю.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Салихов С.А.д.б.н.проф.ТДИУ

Хамидов О.Х. и.ф.н доц ТДИУ

ИННОВАЦИОН ИҚТИСОДИЁТДА ТОВАРЛАРНИ СИФАТИ ВА

ХАВФСИЗЛИГИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР

В настоящее качество и безопастность потребительских товаров

является большое экономической качество и безопастность потребителъский
стоимост. При изготовления товара исползуется базисние показатели
утвержденных стандартов агентсвом “Узгосотандарта”. Управление качество
и безопастность товаров осушествляется путём исползование качественных
ресурсов, современный техники и технологии, транспортировке и доведения их к
потрибителю.

At present, the quality and safety of consumer goods is a large economic and

quality of bezopastnost potrebitelsky value. In the manufacture of the goods clause is
used benchmarks approved standards agentsvo "Uzgosotandarta". Management quality
and safety of goods by osushestvlyaetsya ispolzovanie quality resources, modern
equipment and technology, transportation and bringing them to potribiteley.

Калитли сўзлар:

инновация, махсулт, сертификат, метрологтя, товар,

стандартлаштириш.


Дунёдаги барча мамлакатларнинг инновацион иқтисодий ҳолати унинг

илмий-техник тараққиёти билан бевосита боғлиқдир. Илмий-техник инновацион
тараққиётининг асосий мақсади юқори сифатли истеъмолчилар учун хавфсиз
бўлган маҳсулот ишлаб чиқаришда меҳнат, моддий ва молиявий ресурслар
сарфини камайтириш ҳисобланади[2]. Инновацион иқтисодиётни ва илмий-
техник ривожланишнинг асосий мақсади жамият эҳтиёжларини зарур товарлар
билан тўлиқ қондиришга қаратилган. Товар ва хизматларни сифатини баъзис
стандарт талабларига мослаштириш ва бу товарни хавфсизлигини кафолатлаш
муҳим объектив зарурат ҳисобланади. Бу борада Ўзбекистон Республикасининг
“Стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрология тўғрисидаги, Ўзбекистон
Республикаси “Маҳсулотларнинг сифати ва хавфсизлиги тўғрисидаги, ва
Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларни ҳуқуқлари тўғрисидаги ҳамда
ўнлаб Қонун ости норматив-ҳуқуқий талаблар орқали юртимизда маҳсулотларни
сифати ва хавфсизлигини бошқаришда ва ишлаб чиқаришда асосий амалий
дастурлар сифатида улардан фойдаланилади.(1;3;4) Дарҳақиқат товар ишлаб
чиқаришда метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш талабларини
синтези шаклида сифатни бошқариш тизими амалга оширилади. Товарларни
сифати ва ҳавфсизлиги бу яхлит ишлаб чиқарилаётган товарларга янгилик
шаклида уларни сифат ва миқдор кўрсаткичларини янада бойитиш орқали намоён
бўлиши мумкин. Бу эса яратилаётган товар ва хизматларга янги технологик
жараён, усул ва хизматлар ҳамда бошқарувининг янги жиҳати бўлиб пировардида
янги ассортиментдаги инновацион товарлар пайдо бўлади. Ҳозирги даврда
метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш элементларидан бирини


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

ўзгартириш ёки товарни сифат ва хавфсизлик даражасини яхшилаш эса
замонавий сифат бошқарувининг ажралмас бўлаги сифатида талқин қилинмоғи
лозим. Бу тизимларни ўзаро бир-бири билан узвий равишда боғлиқлиги товарлар
сифатининг талаб даражада бўлишлигини таъминлайди. Товарларнинг сифат
даражаси истеъмолчи талабларига мослашиш, талабнинг қондирилишига қараб,
истеъмолчининг қониқиши ҳамда замонавий илм-фан ютуқларидан фойдаланиб
шу товар сифатини янги даражаси билан истеъмолчиларни ҳали ифодаланмаган
талабларини намоён этиб товарни рақобатдошлигини янада оширишга эришиш
мумкин. Юқори сифат даражасига эга бўлган товарлар жамиятни социал-
иқтисодий, техникавий, ҳуқуқий ва ахборотлаштириш жиҳатларини намоён этади
ва товарнинг асл моҳиятини билдиради. Маҳсулот сифати юқори истеъмол
қийматга эга бўлиб истеъмолчини аниқ эҳтиёжларини қаноатлантирувчи ва уни
яроқлигига боғлиқ хусусиятлар йиғиндисидир. Озиқ-овқат маҳсулотларини
сифати ва хавфсизлиги дунёда энг катта ва долзарб муоммоларидан бири деб
қаралмоқда. Чунки инсонни ҳаётий даври давомида уни тириклигини ташкил
этиш ҳаво, сув, нур ва озиқ-овқат маҳсулотларни сифати, миқдори ва хавфсизлиги
асосий омиллар ҳисобланади ва уларсиз ҳаёт бўлмайди.

Ўзбекистон Республикпси статистик қўмитасининг маълумотларига кўра

2000-2013 йилларда инновацион фаолиятни ривожлантиришда иқтисодий
инвестициялар 4.3 марта кўпайиб, ўртача йилига 111,4 % ташкил этган. Шу давр
ичида баъзи ишлари уни ҳажми 124-134 % бўлиб, уни ўртача ривожланинши,
ривожланаётган давлатлар Хитой, Ҳиндистон каби давлатлар қаторида 150 та
инновацион объектларга 2,7 млрд. АҚШ долларига капитал қўйилмалар
ўзлаштирилган. 140 та корхона ва ташкилотларда 462 та инновацион
технологиялар ишлаб чиқаришга жорий қилинган. Мазкур инновацион
технологиялар ва ишланмалар ўз навбатида товарларнинг сифат кўрсаткичларига
ва уларни хавфсизлигини ошишига сабаб бўлган. 2013 йилда саноатда ишлаб
чиқариш олдинги йилларда нисбатан 3 марта ошган бўлса, қайта ишлаш
корхоналарида бу кўрсаткич 6,5 мартагача ошган. Истеъмол товарларини ишлаб
чиқариш 2012 йилда 107,6 % ташкил этган бўлса, 2013 йилда бу кўрсаткич 114,1
% га ўсди. Озиқ-овқат саноатида 2012 йилда 105,0 % бўлса, 2013 йилда бу
кўрсаткич 109,1 % кўтарилган бўлиб, ишлаб чиқариш 13,2 % ташкил этган.
Саноатда кичик бизнесни маҳсулот ишлаб чиқаришдаги улуши 2012 йили 23,1 %
бўлса, у 2013 йилда 24,8 % ташкил этган. Қишлоқ хўжалигида деҳқончилик озиқ-
озиқ маҳсулотларини етказиш 2012 йилда 58,1 % ташкил этган бўлса, 2013 йилда
бу кўрсаткич 59,8 %, чорвачилик маҳсулотларидан озиқ-овқат маҳсулотлари 2012
йилда 41,9 %, 2013 йилда 40,2 % ташкил этиб, 2012 йилга нисбатан 2013 йилда 1,7
ишлаб чиқарилган. Инновацион технологиялар ва ишланмалар мамлакатимиз
иқтисодиётини кўтаришда муҳим омил бўлган. Сўровларда иштирок этган
респондентларни таъкидлашига ишлаб чиқаришга инновацион технологиялар
жорий қилиниши натижасида ишлаб чиқарилаётган товарлар ассортиментининг
кенгаши ва маҳсулотларнинг миқдор ва сифат кўрсаткичлари ўсиши
таъминланган. Истеъмол бозори кенгашининг 59 % янги норматив-техник
ҳужжатлар негизида ишлаб чиқарилган товарлардан иборат бўлиб, уларнинг
58,3% ички бозорда йўналтирилган. Мамлакатимиз ишлаб чиқариш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

корхоналарининг ¼ қисми ўз товарларини МDҲ, бозорларига чиқармоқда. Озиқ-
овқат саноатида инновацион товарлар ишлаб чиқарувчи 8,4 корхоналарда яни
яратилган товарлар хисобига аҳолининг иш билан бандлиги 53,9 % ошган.
Инновацион янги технология ва асбоб ускуналарнинг ишлаб чиқаришга татбиқ
этиши орқали 62,3 % ишлаб чиқариш корхоналарида хомашё ва энергияга бўлган
тўловлар анча камайган. Респондентларнинг маълумотларига кўра 45,2 % ишлаб
чиқариш корхоналарида инновацион ишланмалар таъсирида атроф муҳит
ифлосланиши камайганлигини эътироф этилади. Ўзбекистон Республикасида
охирги йилларда инновацион ғоя, ишлама ва технологияларнинг ишлаб
чиқаришга татбиқ қилиниши натижасида 53,5% корхоналарда халқаро талаблар
даражасидаги ИСО стандартлари ва сифат сертификатлари жорий этилган. Булар
мамлакатимизда иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини таъминланишига ўз
ҳиссасини қўшмоқда.

Маҳсулотнинг истеъмол қиймати ва хусусиятларини оширишда унинг сифат

қиймати, яни таркибидаги биологик фаол моддаларнинг миқдор ва сифат
кўрсаткичлари уларнинг намлиги, ғоваклиги, зичлиги, ташқи кўриниш ҳиди ва
шунга ўхшаш бошқа органолептик қийматини шакллантирувчи асосий омилларга
эътибор қаратилиши лозим. Ҳар қандай маҳсулотларнинг сифат қиймати уни
истеъмолчилар томонидан истеъмол қилиш ёки фойдаланиш даврида намоён
бўлади, бу жараёнда товар потенциал шаклдан реал шаклга ўтгандагина шу
товардан олинадиган фойда ўз натижасини беради. Товарларнинг сифат қиймати
шу товар учун давлат органлари томонидан шу давр учун тасдиқланган базис
стандарт талаблари асосида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар истеъмол қийматини
аниқлаш орқали ўз баҳосига эга бўлади. Масалан юқори сифат қийматига эга
бўлган қоракўлча терисидан тайёрланган аёллар палътосининг фасони
истеъмолчилар талабларига жавоб бермаса, бу қимматбаҳо маҳсулотни
истеъмолчилар харид қилмасалар у ўлик капиталга айланади. Ишлаб чиқаришда
ҳар қандай товарлар шу товарлар учун тасдиқланган норматив-техник стандарт
талаблари асосида ишлаб чиқарилгани учун шундай товарлар истеъмол қийматга
эга бўлади, лекин сунъий гўшт, ширинлик берувчи моддалар экстрактлар,
концентратлар,

озиқ-овқат

бўёқлари

концентратлари,

ҳид

берувчи

ароматизаторлар ва бошқалар инсон организми учун улар овқатлик қийматига эга
эмас, чунки улар таркибидаги кимёвий моддалар инсон организми учун фойдали
бўлган табиий маҳсулотлар оқсил, ёғ, углевод, фенель моддалари ва бошқа
биологик актив моддалар сингари организмга энергия бериш хусусиятларига эга
эмас. Товарларни истеъмолчиларга йўналтиришда ва уни сифати ва
ҳавфсизлигини таъминлашда ва бошқаришда асосан мутахассисларни билиши,
тайёр ва тайёрланган даражаси маҳсулотни истеъмолчилар томонидан қабул
қилиниши ҳисобланади.

Бу талабни амалга оширишда бирқанча омилларни ҳисобга олиш зарур:

Мутахассисларни билими ва кўникмаси. Мутахассислар доимо

мониторинг олиб бориб соҳа бўйича дунёдаги янгиликлар, ихтиролар ва
кашфиётлар тўғрисида маълумотлар тўплаб, истеъмолчилар учун янги
ассортиментдаги ёки турдаги маҳсулотларни яратиш бўйича бўладиган
ахборотларни тўплайди ва ундан ўз ижоларида фойдаланадилар.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Экспертлар. Билим ва кўникмаларини доимо ривожлантириб, янги

технологиялар, асбоб-ускуналар ва улардан унумли фойдаланиш жаҳон
янгиликлари бўйича янги ассортиментдаги товарларни яратилганлиги, унинг
сифати ва ҳавфсизлиги тўғрисидаги маълумотлар билан истеъмолчиларни
хабардор қилиб турадилар.

Товарлар.

Истеъмолчиларга

йўналтирилган

янги

товар

қайси

хусусиятлари орқали шу русумли олдинги яратилган тоар аналогларидан сифати
ва истеъмол қиймати билан фарқ қилишлиги уни ихтирога мойиллиги нимада
эканлигини ёритиб беришлари лозим.

Истеъмолчи. Ўзини соғлом турмуш ва ҳаётий талабларни яхшилаш учун

замонавий илм-фан ютуқларидан фойдаланиб сифат кўрсаткичларини ва юқори
истеъмол қиймат талабларига эга бўлган янги ассортиментдаги товарларга бўлган
талаб орқали истеъмолчи янги рақобатбардош товарларни яратилишига доимо
ўзини чексиз талабини қўяди. Бу эса соҳа мутахассисларини доимо янги сифатли
ва хавфсиз товарларни яратилишига ва креатив хулосалар қилишига ўз билим ва
кўникмаларини доимо мақсадли бозор учун янги товарларни яратишга ҳамда
истеъмолчиларни талабларини қондиришга ва юқори фойда олишга ундайди.

Демак,

истеъмол

қиймат

озиқ-овқат

учун

ишлатиладиган

маҳсулотларнинг сифат жиҳатдан фойдалилигини ифодалайди. Бу қийматни
биологик ресурслар, инсон меҳнати ва замонавий техника ва технологиялар
яратади(4). Маҳсулотларнинг истеъмол қиймати аниқланганда уларнинг сифат
қийматлари

ўлчов

бирликлари

орқали

аниқланиб,

уларга

стандарт

кўрсаткичларида белгиланган базис талаблари орқали унинг сифатига баҳо
берилади. Демак маҳсулотнинг истеъмол қийматига кўра баҳоланади. Ҳозирги
вақтда маҳсулотларнинг сифати ва хавфсизлиги дунё иқтисодиётини муаммоси
бўлиб, у истеъмол қийматнинг асосий компонентларини ташкил қилади. Шунинг
учун истеъмолдаги маҳсулотларнинг хиллари ва унинг турли-туманлиги
таркибидаги биологик фаол моддаларнинг сифат ва миқдор кўрсаткичлари ва
уларни организм томонидан қабул қилиниши ва ўзлаштириши у истеъмол
қийматнинг асосий компонентларини ташкил этади. Шу сабабли табиий озиқ-
овқат маҳсулотларини барча давлатларда асосий инсоният томонидан қабул
қилинадиган озиқ-овқат компонентлари деб қабул қилинади. Ҳозирги давр
истеъмолчилари учун истеъмолдаги озиқ-овқат маҳсулотларини асосий
овқатланиш бирликлари углеводлар, оқсиллар, ёғлар ва бошқа биологик актив
моддалар бўлиши билан бирга инсон организми учун хавфсиз ва сифатли, ташқи
кўриниши жозибали ҳамда фойдали бўлиши зарур. Шунинг учун ҳозир
истеъмолчилар томонидан истеъмол қилинаётган маҳсулотларни сифати ва
ҳавфсизлигига катта талаблар қўйилмоқда(5).

Озиқ-овқат саноатида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сифати

истеъмолчиларни соғлигига таъсир этувчи асосий омиллардан бири сифатида
қораланади. Озиқ-овқат маҳсулотларини, хавфсизлиги бу жуда катта талаб
даражасидаги кўрсаткич бўлиб, у товарларни тайёрлашда фойдаланиладиган
хомашёлар, ишлатиладиган асбоб-ускуналар, технологик усуллар, маҳсулотларни
истеъмолчиларга етказиб бериш, сақлаш давридаги маҳсулот таркибидаги
биологик фаол моддаларни таркибий ўзгариши орқали аниқланади. Товар ишлаб


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

чиқарувчи ишлаб чиқарган товарни сифати ва хавфсизлигига тўлиқ жавоб бериши
лозим. Товар ишлаб чиқарувчи корхоналар бозорда рақобатчилардан орқада
қолмаслик учун маҳсулотнинг сифати ва хавфсизлик даражасига истеъмолчи
талабларига мослашиши, талабнинг қондирилишига қараб, истеъмолчининг
қониқиши ҳамда замонавий илм-фан ютуқларидан фойдаланиб ишлаб
чиқарилаётган товар сифатини янгиланган даражаси билан истеъмолчиларни ҳали
ифодаланмаган талабларини намоён этиб шу товарни рақобатдошлигини янада
оширишига эришиш мумкин.

Маҳсулотда истеъмол қиймати бўлсада, сифат қиймати бўлмаса у истеъмол

қилинганда ҳеч қандай наф, яъни инсон организмига етарли даражада энергия
келтирмаслиги ёки организм учун хавфли бўлиши мумкин. Масалан, органик
маҳсулотларга (қандолат ёки алкоголсиз ичимликлар) ранг беришда
ишлатиладиган анилинли озиқ-овқат бўёқлардан амарант, индиго кармин,
тартразин ва бошқалар инсон организмига ҳеч қандай энергия бермайди, аксинча
бундай моддаларни организм модда алмашиш жараёнида ташландиқ маҳсулот
сифатида ташқарига чиқара олмаганлиги сабабли инсон организмини маълум
гуруҳ ҳужайраларида тўпланиб ўта ҳавфли касалликларга сабабчи бўлиши
мумкин. Шу сабабли дунёнинг кўпчилик мамлакатларида бундай сунъий кимёвий
моддаларни озиқ-овқат маҳсулотлари тайёрлашда ишлатмаслик тўғрисида махсус
қарор ва норматив-техник ҳужжатлар қабул қилинган. Шулардан кўриниб
турибдики, маҳсулотнинг сифат қиймати унинг истеъмолга яроқлилиги ва инсон
организмига фойда ёки зарар келтиришини англатади. Маҳсулотнинг сифат
қиймати ва хавфсизлиги хомашё ва ресурслар, мақсадга йўналтирилган инсон
меҳнати ҳамда замонавий техника ва технологияларга, рецептурага ва истиқболли
фан ютуқлари орқали белгиланади.

Махсулотларнинг истеъмол қиймати аввало бир-бирида амалда бўлган

ассортименти билан фарқ қилса, уларни истеъмолчиларга сотишда ва сотиб
олишда истеъмол сифатларига таркибий ва миқдорий жиҳатлари орқали баҳо
берилади ва маҳсулот пулга ёки пул маҳсулотга алмаштирилади. Маҳсулотнинг
истеъмол сифати, маҳсулот ассортименти учун давлат томонидан тасдиқланган ва
давлат реестирига киргазилган норматив-техник стандарт талаблар, технологик
регламентлар, асосий ва қўшимча хомашё, ярим фабрикатлар мавжуд бўлиши
билан бирга шу соҳа мутахассислари томонидан яратилаётган маҳсулотнинг
истеъмол қиймати юксак даражага етказилади(6). Шунинг учун бозор
иқтисодиёти шароитида маҳсулот ишлаб чиқаришда бўладиган рақобат
маҳсулотни миқдор жиҳатдан кўпайтиришга эмас, балки сифат кўрсаткичлари
орқали истеъмолчи талабларига монандлигини юксак даражага, кўтарилиши
орқали эришилади. Бу талаблар сифатли ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг
истеъмол қийматидан номинал шароитда фойдаланиш ҳамда давр ва шароитга
мос ҳолда унга баҳо бериш лозимлигини тақозо этади. Масалан, мавсумий
маҳсулотлардан масалан истеъмол қилиш даврида фойдаланилмаса, улар ўз
қийматига эга бўлмайди. Аёллар учун мўлжалланган “Манто” палътосидан қиш
мавсумида фойдаланилсагина, у ўз функциясини бажаради. Шулардан келиб
чиқиб, маҳсулотларнинг истеъмол хусусиятларини уч гуруҳга ажратиш мумкин:


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

– маҳсулотларнинг моддий эҳтиёжларни қондирадиган қункционал

хусуиятлари;

– маҳсулотларнинг маънавий эҳтиёжларни қондирадиган эстетик

хусусиятлари;

– маҳсулотларнинг социал эҳтиёжларни қондирадиган эргонометрик

хусусиятлари;

Ўзбекистон аҳолисини сифатли ва хавфсиз товарлар билан таъминлаш

нафақат ишлаб чиқаришда балки аҳолини саломатлигини сақлашда қолаверса
халқаро миллий норматив-техник ҳужжатларга мослиги ва бозорни сифатли
рақобатбардош товарлар билан ҳам таъминлайди(7). Мақсадга эришилган
сифатли ва хавфсиз товар ишлаб чиқариш учун илмий асосланган таҳлилларга
таяниб, бу товарни ишлаб чиқарувчилар билан келишилган ҳолда бундай
ишларни бажариш лозим.

Ҳозирги вақтда товарларни сифати ва хавфсизлиги жаҳон иқтисодиётини

муаммоси бўлиб, у истеъмол қийматнинг асосий компонентларини ташкил
қилади. Ҳозирги давр истеъмолчилари истеъмолдаги товарларни асосий истеъмол
бирликлари бўлиши билан бирга у инсон организми учун хавфсиз, сифатли,
ташқи кўриниши жозибали ҳамда фойдали бўлиши зарур. Истеъмолчилар
истеъмол қилаётган маҳсулотини сифатига юқори талаб қўймоқдалар. Истеъмол
қилинадиган маҳсулотларни хавфсизлигини бошқариш учун товарларни
тайёрлашдан то истеъмолчиларга етказгунча бўлган барча жараёнлар илмоғига
юқори халқаро норматив-техник талаблар қўйилмоқда. Товар ишлаб чиқарувчи
ишлаб чиқарган товарини сифати ва ҳавфсизлигига тўлиқ жавоб бериши лозим.
Товар ишлаб чиқарувчи фирмалар бозорда рақобатчилардан орқада қолмаслик
учун товарларни сифати ва ҳавфсизлиги бўйича бажариладиган ишларига замон
талаблари асосида ёндашмоғи зарур.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон

Республикасининг

“Стандартлаштириш

тўғрисида”,

Метрология тўғрисида”, “Маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш
тўғрисида” ги Қонунлари, 1992 й, 23 декабрь.

2.

Ўзбекистон Республикаси “Озиқ-овқат маҳсулотларини сифати ва

хавфсизлиги тўғрисида” ги тўғрисида” ги Қонуни. 30.08..1997й.

3.

Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

тўғрисида”ги қонуни 24 апрель 1998 й.

4.

Ўзбекистон Республикасининг “Техник жиҳатдан тартибга солиш

тўғрисида” ги қонуни 23.04.2009 й.

5.

Ўзбекистон Республикасининг “Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида”ги

қонуни 4.10.2013 й.

6.

Инновация лойиҳалари ва технологияларни ишлаб чиқаришда жорий

этишни рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2008 й 15 июлдаги 916-сон қарори.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

7.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг “Ўзбекистонда

озиқ-овқат дастурини амалга оширишнинг мухим заҳиралари “Халқ сўзи” 6 июнь
2014 й.





Библиографические ссылки

Узбекистан Республикасининг “Стандартлаштириш тугрисида”, Метрология тугрисида”, “Махсулот ва хизматларни ссртификатлаштириш тугрисида” ги Крнунлари, 1992 й, 23 декабрь.

Узбекистан Республикаси “Озик-овкат махсулотларини сифати ва хавфеизлиги тугрисида” ги тугрисида” ги Конуни. 30.08.. 1997Й.

Узбекистан Республикаси “Истеъмолчиларнинг хукукдарини химоя килиш тугрисида’Ти конуни 24 апрель 1998 й.

Узбекистан Республикасининг “Техник жихатдан тартибга солиш тугрисида” ги конуни 23.04.2009 й.

Узбекистан Республикасининг “Мувофикликни бахолаш тугрисида’Ти конуни 4.10.2013 й.

Инновация лойихалари ва технологияларни ишлаб чикаришда жорий этишни рагбатлантиришнинг кушимча чора-тадбирлари тугрисидаги Узбекистан Республикаси Прсзидснтининг 2008 й 15 июлдаги 916-сон карори.

Узбекистан Республикаси Президента И.А. Каримовнинг “Узбекистонда озик-овкат дастурини амалга оширишнинг мухим захиралари “Халк сузи” 6 июнь 2014 й.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов