Инструменты управления развитием экологического туризма в Узбекистане и направления совершенствования их практического применения

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
83-92
31
12
Поделиться
Хамидов O. (2015). Инструменты управления развитием экологического туризма в Узбекистане и направления совершенствования их практического применения. Экономика и инновационные технологии, (2), 83–92. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8296
O Хамидов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.э.н., доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Охарактеризованы особенности применяемого в управлении развития экотуризма в Узбекистане эколого-экономические инструменты. Показаны направления их применения в практике.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

О.Х.Хамидов,

и.ф.н., доц. ТДИУ

ЎЗБЕКИСТОНДА ЭКОЛОГИК ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ

БОШҚАРИШ ИНСТРУМЕНТЛАРИ ВА УЛАРНИ АМАЛИЁТДА

ҚЎЛЛАШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ

Охарактеризованы особенности применяемого в управлении развития

экотуризма в Узбекистане эколого-экономические инструменты. Показаны
направления их применения в практике.

Given description to management of development of ecotourism in Uzbekistan

paying attention to ecological – economical features. Shown direction of their
implementation into practice.

Калитли сўзлар:

муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, экотуризм,

экотуристик макон, бошқариш органлари, маъмурий-назорат инструментлари,
экологик-иқтисодий инструментлар, такомиллаштириш.

Туризм жаҳоннинг кўплаб мамлакатлари иқтисодиёти таркибида тез

ривожланаётган ва салмоқли ўринни эгаллайдиган тармоқ бўлиб, унда экологик
туризм инновацион йўналиш сифатида жадал ривожланаётган йўналишга айланди.
Экологик туризм табиат билан кишиларнинг узвий боғлиқлиги ва бевосита
мулоқотини ривожлантиришга ва табиатда ҳузур-ҳаловат, мадад қувват, билим,
ташкил этувчиларга эса катта даромад олишга, умуман экологик иқтисодий
барқарорлик ва мувозанатни сақлаган ҳолда фаол дам олишга асосланади,
анъанавий кўнгил очиш, маиший комфорт (қулайлик) эса иккинчи ўринга тушади.
Унда юқори даражада хизмат кўрсатадиган меҳмонхоналар ўрнини оддий чодир,
уй-меҳмонхона ва кемпинглар, табиат қўйнида дам олиш, саёхат қилиш эгаллайди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов “Today” газетаси

мухбирига берган интервьюсида мамлакатимизнинг экотуристик салоҳияти ва
имкониятларига юксак баҳо бериб шундай деган эдилар: “Гўзал географик ва
табиий шароитлар республика ҳудудида экологик туризмни ривожлантириш учун
ғоят қулайдир” (//Халқ сўзи, 2007 йил 26 январ).

Ўзбекистоннинг бой ва ғоят хилма-хил экотуристик салоҳияти ва

имкониятларидан

самарали

фойдаланиш

кўп

жихатдан

экотуризмни

ривожлантиришни оқилона бошқариш билан узвий боғлиқдир. Бошқариш
экотуристик фирмалар фаолиятини ташкил этиш учун қулай муҳит яратади,
экотуристик хизматлар самарадорлигини оширишга, табиатга салбий таъсирни
камайтиришга хизмат қилади. Лекин ҳозирги вақтда мамлакатимиз амалиётида
мазкур масалаларни тадқиқ этиш бошланғич босқичда турибди. Шу муносабат
билан тақдим этилаётган мақолада Ўзбекистонда экотуризмни ривожлантиришни
бошқариш

инструментларидан

фойдаланиш

хусусиятлари

ва

уларни


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

такомиллаштиришнинг долзарб муаммолари ечимини топишга асосий эътибор
қаратилган.

Экотуризмни ривожлантиришнинг зарур шарт-шароити экотуристик

салоҳиятнинг мавжудлиги бўлиб, улар ноёблиги, экологик жозибадорлиги,
даволаш-соғломлаштириш хусусиятлари, экологик туризмни ривожлантириш
учун қулайлиги билан ажралиб турадиган табиий-экологик компонентлар,
ландшафтлар, хўжалик фаолияти объектларидан таркиб топади. Экотуристик
салоҳиятдан тегишли моддий-техника базаси – инфратузилма, асосий фондлар
ёрдамида фойдаланилади. У тегишли ҳудудларни экотуристик мақсадларда
ўзлаштириш жараёнида барпо этилади. Экотуризм тизими ўзаро боғлиқ бўлган
кичик тизимлар-табиат ва маданий комплекслар, муҳандислик иншоотлари,
хизмат кўрсатувчи персонал, дам олувчилар ва бошқариш органларидан ташкил
топади.

Рекреация, шу жумладан экотуризмнинг ўзига хос жиҳати шундан иборатки,

унда кўрсатиладиган хизматлар рекреация ресурслари мавжуд бўлган ҳудудларда
амалга оширилади, яъни ресурслар ўша ерга бориб истеъмол қилинади. Бошқача
айтганда, экотуристик хизмат кўрсатиш ўзига хос «кўчмас мулк» хисобланган
рекреация ҳудудларида амалга оширилади, дам олувчиларнинг талаб ва
эҳтиёжлари ўша ерда қондирилади. Бу ҳолат экотуризмни ривожлантиришни
бошқаришнинг ғоят муҳим омили бўлиб, рекреантларнинг ижтимоий-демографик,
иқтисодий, ёш, миллий ва бошқа хусусиятларни ҳамда талаб-эҳтиёжларини хар
томонлама тўла ҳисобга олишни талаб қилади.

Ўзбекистоннинг ҳудуди 448,97 минг км

2

, аҳолиси сони эса 31 млн. киши

(2014йил) бўлиб, биринчиси хилма-хил ва бой ресурсларга, иккинчиси эса катта
рекреация эҳтиёжларига эгалиги билан алоҳида ажралиб туради. Глобал нуқтаи
назардан Ўзбекистоннинг ўзига хос географик ўрни дунё текисликларида
экологик оптимум ҳисобланган 40-паралел (40

0

шимолий кенглик) яқинида

жойлашганлиги (мазкур паралел Самарқанд шахридан ўтади), тоғларда эса паст
тоғ, ўрта тоғ, баланд тоғ зоналарининг алмашиниши билан белгиланади. Шунга
мос ҳолда мамлакатимизда йил фасллари нормал алмашинади, барча фаслларда
уларга хос бўлган умумий қулай шароит мавжуд бўлиб, улар кўплаб экологик тоза
маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экотуристик хизмат кўрсатишни йил давомида
узлуксиз ва жадал ривожлантиришга имкон беради. Шу билан бир қаторда
мамлакатимиз ҳудудида экологик экстремал, яшаш учун ноқулай қурғоқчил,
лекин экотуризм учун қизиқарли бўлган чўллар (сахролар) катта майдонларни
(мамлакат ҳудудининг 70 %) эгаллайди.

Экотуризмни ривожлантиришни бошқариш амалиётида Ўзбекистонга хос

бўлган ўзига хос экотуристик салоҳиятга эга бўлган ва бир-бирларидан тубдан
фарқ қиладиган қуйидаги 4 та микрозона хусусиятларини хар томонлама тўла
хисобга олиш жуда муҳим аҳамиятга эга: 1) Орол ва Орол бўйи экстримал чўл ва
экологик инқироз ва ҳалокат зонаси. Бу ерда Орол денгизининг қуриши оқибатида
катта майдонларни эгаллаган антропоген Оролқум пайдо бўлди; 2) чўл (саҳро).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

Дунёнинг энг катта чўллари ҳисобланган Қизилқум, Қорақум, Устюрт ўзига хос
қурғокчил табиати, ландшафт ва биохилма-хиллиги, маҳсулдорлиги, ер ости
сувлари, қудуқлари, саксовул ўрмонлари, яйловлари, хилма-хил фойдали
қазилмалари мавжудлиги билан ажралиб турадиган дунё чўлларининг «жаннати»
ва хазиналар сандиғи ҳисобланади. Бир қарашда жонсиз кўринадиган чўллар
аслида кўплаб тирик организмлар яшашнинг экстримал шароитига яхши
мослашган кўплаб ўсимлик ва ҳайвонлар маконидир. Айниқса баҳорда улар
ўсимликларнинг турли-туманлиги ва гулларга бурканган яшил гиламларга
айланади. Қизил, сариқ, оқ лолалар, гунафшаранг ва мовий гулсапсарлар, ёввойи
гладиолуслар ва пиёзлар, қизғалдоқлар азалдан маданийлаштирилган, улар кўплаб
боғ ва хиёбонларни безаб туради. Уларнинг асл ватани эса бизнинг чўлларимиз
ҳисобланади (Травина И.В, 2003, с. 240). Шунингдек, чўлларимиз қоракўл
куйларининг хам ватанидир; 3) Суғориладиган текислик зонаси - қадимги
цивилизация ўчоғи, аҳоли зич яшайдиган, мамлакат иқтисодиётининг асосини
ташкил этадиган, юқори экологик сиғимга эга бўлган антропаген ландшафт
хукмрон бўлган гуллаб яшнаётган кўплаб водий ва вохалар макони ҳисобланади;
4) Тоғ зонаси. Ғарбий Тяньшань ва Хисор-Олой тоғ тизимлари таркибига
кирадиган денгиз сатҳидан 4643 м. гача кўтарилган турли йуналиш ва миқёсларга
эга бўлган мураккаб тоғ тизмаларидан ташкил топган. Тоғлар сув тўпланадиган
катта сув ҳавзаси, мамлакат табиатининг биоландшафт ва ресурс хилма-хиллиги
маконидир. Тоғлар экотуризмнинг ғоят мухим ва қизиқарли объектидир. Умуман
мамлакат ҳудудининг 76,6 % чўл текислик, 23,4 % тоғ зонасида жойлашган
(Камилов Б.С., Хакбердиев О.Э. 2013, 5-бет).

Ўз навбатида мазкур макрозоналар биргаликда ва ўзаро боғлиқликда

Ўзбекистоннинг ягона экотуристик макони бўлиб, уларнинг ҳар биттаси кўплаб
ўзига хос «экстремал чўл ва экологик офат», «чўл», «водий», «тоғ» экотуристик
объектларга эга. Улар турли йўналишдаги экотуризм ўчоқлари ва марказларини
барпо этишга табиий асос бўлиши мумкин. Мамлакат табиатининг экотуризмни
ривожлантиришга асос бўладиган ноёб, диққатга сазовор объектлари қаторига
кўплаб мавжуд бўлган ғорлар, ажойиб шаклли қоялар, даралар, ер қатламлари
очилиб қолган жойлар, шаршаралар, шифобахш булоқлар, катта ёшдаги улкан
дарахтлар, шунингдек, гузал, ранг-баранг, ҳаво ва суви мусаффо, табиати
шифобахш ландшафтлар киради.

Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

республика ҳудудида 400 дан ортиқ табиат ёдгорликларини ҳисобга олган.
Мамлакатимиз ҳудудида 17 мингдан ортиқ табиий сув оқимлари, 51та сув омбори,
500 дан кўпроқ кўл, кўплаб каналлар, 1448 та чучук сувли сув сарфи 1л/секунд
бўлган булоқ, 525 та тоғ музликлари бор. Ўзбекистонда ўсимлик дунёсининг 4100
тури, ҳайвонот оламида 97 турдаги сут эмизувчи, 424 турдаги қуш, 58 турдаги
рептипия ва 83 турдаги балиқлар мавжуд. Мамлакат ўрмон фонди майдони 9.6
млни гектарни ташкил этади. (…Миллий маъруза, 2008, 40-126 бет).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Мавжуд салоҳиятдан хозирги вақтда экотуризмда фойдаланиш даражаси

талабга жавоб бермайди. Бунинг асосоий сабаби объектлардан экотуризм
йўналишида фойдаланишга қаратилган инвентаризация хамда тегишли
классификация ва баҳолашнинг амалга оширилмаганлиги билан боғликдир. Шу
сабабдан истиқболда объектларни инвентаризациялаш ва классификациялашни
хамда тиббий-биологик, психологик-эстетик, техник-технологик, иқтисодий-
экологик баҳолашни амалга ошириш объектив заруратга айланмоқда.

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг (МЭТХ) экотуристик салоҳияти

ва улардан фойдаланишни бошқариш. Ўзбекистон Республикасининг «Муҳофаза
этиладиган табиий ҳудудлар тўғриси»да (2004) ва унга ўзгартириш ва қўшимчалар
киритиш

тўғрисидаги

(2014)

қонунлари,

МЭТХларда

экотуризмни

ривожлантиришга қўйиладиган талабларни белгилаб беради. Шу қонунга биноан
МЭТХ ларнинг турли категорияларида уларни ташкил этиш, муҳофаза қилиш ва
фойдаланиш соҳасида давлат бошқарувини ҳукумат, жойларда давлат ҳокимияти
органлари ҳамда махсус тайинланган давлат органлари амалга оширадилар.

МЭТХлар классификациясида халқаро тажрибалар хисобга олинган бўлиб,

улар иқтисодий ва экологик манфаатлар бирлигини таъминлашга йўналтирилган
қўриқланадиган ҳудудларнинг ҳажмлари ягона экологик тизимини яратишга
имкон беради. МЭТХларнинг айрим категорияларини қисман ўзини-ўзи молиявий
маблағ билан таьминлаш экологик туризм, рекреацияни ташкил этиш, табиат
ресурсларидан фойдаланишга рухсатнома беришдан тушган фойда хисобига
оширилади. 1ва 2- жадвалларда МЭТХлар категория ва турлари, улардан
экотуризмда фойдаланиш, бошқарув органлари берилган.

1-жадвал

Ўзбекистоннинг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлари (МЭТХ) таркиби,

бошқариш органлари ва улардан экотуризмда фойдаланиш имкониятлари

(2012).

МЭТХ

категориялари

Сони

Майдони

км

2

МЭТХ

Тизимидаги

улуши, %

Экотуризмда

фойдаланиш

-,+, + +

Бошқарув органлари

1

2

3

4

5

6

7

1.

Давлат

қўриқхоналари

8

2024.5

8,7

+

1) Тошкент вилояти

хокимияти
2) ТМҚДҚ

3) Геология давлат

қўмитаси

2.

Давлат миллий

боғлари

2

5987

25,7

+ +

1) Тошкент вилояти

хокимияти

2) ҚСХВ ўрмон

хўжалиги бош

бошқармаси

3.

Табиий

питомниклар

3

73,2

0,3

+

ТМҚДҚ


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

1-жадвалнинг давоми

1

2

3

4

5

6

7

4.

Давлат

буюртмахоналари

10

15092,5

64,8

+

ТМҚДҚ

5.

Табиат

ёдгорликлари

5

37,5

0,2

+ +

Бухоро, Наманган,

Фаргона, Хоразм

вилоятлари хокимиятлари

6.

Давлат биосфера

резерватлари

64,6

0,3

+ +

ТМҚДҚ

6 та категория

бўйича жами

28

23279,4

100

-

1)

Изох: Қуйи Амударё давлат биосфера резервати 2012йилда собиқ Бадай-Тўқай

давлат қўриқхонаси базасида ташкил этилган.

Манба: Национальный доклад о состоянии окружающей среды и использовании

природных ресурсов Республики Ўзбекистан (1988-2007).

Ташкент 2008, с. 128-129.
Шартли белгилар: Экотуризмда фойдаланиш бўйича:
- рухсат этилмайди; + қулай; + + жуда қулай;
Қисқартмалар: ТМҚДҚ – Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси; ҚСХВ-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги.

1-жадвал

маълумотларига кўра, мамлакатимизда МЭТХларнинг 6

категорияси мавжуд бўлиб, уларнинг умумий сони 28 тани ташкил этади.
МЭТХларнинг умумий майдони 23279,4 км

2

бўлиб улар мамлакатимиз

худудининг 5 %дан кўпроғини эгаллайди. МЭТХлар майдонининг асосий
қисмини (99,2 %), яъни 64,8 % давлат буюртмахоналари, 25,7 %ни миллий боғлар,
8,7 %ни давлат қўриқхоналари эгаллайди. Улардан экотуризмда фойдаланиш
бўйича миллий боғлар, биосфера резерватлар етакчилик қилади. Бу ерда шуни
алоҳида таъкидлаш керакки, ҳозир мамлакатимизда атиги 2 та миллий боғ (Зомин
миллий боғи (241,1км

2

), 1976 йил ташкил этилган, Жиззах вилоятида. Угом-

Чатқол (5745,9км

2

), 1990 йил ташкил этилган, Тошкент вилоятида) ҳамда битта

биосфера резервати (Қуйи Амударё (64,6км

2,

2012 йил ташкил этилган,

Қорақалпоғистон Республикасида) мавжуд. Халқаро амалиётда кўп мамлакатларда
айнан шу категориялар МЭТХ ларда сони ва майдони буйича етакчи ўринни
эгаллайди ва улардан экотуризмни ривожлантиришда кенг фойдаланилади.
Шуларни хисобга олиб мамлакатимизда истиқболда барча минтақаларда янги
миллий боғ ва биосфера резерватларини ташкил этиш зарур, деб ҳисоблаймиз.

МЭТХларни вилоят ҳокимиятлари, Табиатни муҳофаза қилиш давлат

кўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг бош бошқармаси, Геология
давлат кўмитаси бошқаради. Мазкур бошқарув органлари бошқарувни кўпинча
бир-бирлари билан мувофиқлаштирмасдан мустақил амалга оширадилар. Бундай
вазият МЭТХлардан экотуризм йўналишида фойдаланишга хам катта тўсик
ҳисобланади. Ваҳоланки, биохилма-хилликни сақлаш Миллий стратегиясига


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

(1998) кўра бошқарув органи битта бўлиши тавсия этилган. «Муҳофаза этиладиган
табиий ҳудудлар тўғрисида» (2004) Ўзбекистон Республикаси конунида МЭТХ
ларни бошқаришни ҳукумат белгилаши кўрсатилган. Биз мавжуд бошқарув
таркибини ўзгартириш лозим, деб ҳисоблаймиз.

2-жадвал.

Ўзбекистоннинг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларининг (МЭТХ) айрим

категориялари таркиби, бошқариш органлари ва улардан экотуризмда

фойдаланиш имкониятлари (2012йил).

МЭТХ ларнинг айрим категориялари

Экотуризмда

фойдаланиш

имкониятлари

-,+,+ +

Бошқарув органлари

1

2

3

4

1.

Айрим табиий объектлар ва

комплексларни сақлаш, кўпайтириш ва

тиклаш учун худудлар:

-буюртмахоналар

+

ТМҚДҚ

- табиий питомниклар

+ +

ТМҚДҚ

-балиқ хўжалиги зоналари

+

1)Жамоатчилик уюшмалари

2)ҚСХВ ўрмон хўжалиги бош бошқармаси

2.

Муҳофаза этиладиган ландшафтлар:

-курорт табиий худудлари;


+ +


1)Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси

2)Соғликни сақлаш вазирлиги


-рекреация зоналари


+ +

1.Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси

2.Соғликни сақлаш вазирлиги

3. «Ўзбектуризм» миллий компанияси

Сув муҳофазаси зоналари(155.4 мингга)

Шу жумладан:

сохилбўйи йўлаклар (27,9 минг га )



+ +

ҚСХВ

сув объектларининг санитария

мухофазаси зоналари

_

Соғликни сақлаш вазирлиги

ер усти ва ер ости сувлари шаклланиши

зоналари

_

ҚСХВ

3.

Айрим табиий ресурсларни бошқариш

учун худудлар.

-ўрмон фонди ерлари

(9,6 млн. га)



+

ҚСХВ ўрмон хўжалиги бошқармаси

-ов хўжалиги ер участкалари (3,8 млн.

га)

+ +

1)ҚСХВ

2)Жамоатчилик уюшмалари

4.

Давлат биосфера резерватлари

+ +

ТМҚДҚ

Манба: Ўзбекистон Республикасининг «Муҳофаза этиладиган табиий худудлар

тўғрисида»конуни (2004) – 18,21,23,26,29,30,33,35,36,38,40,42,44-моддалари ва муаллифнинг
экотуризм бўйича қўшимчалари асосида тузилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

Шартли белгилар: Экотуризмда фойдаланиш бўйича: - рухсат этилмайди; +

қулай; + + жуда қулай.

Қискартмалар: ТМҚДҚ – Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси;
ҚСХВ - Қишлок ва сув хўжалиги вазирлиги


2-жадвалда МЭТХ ларнинг 4 та айрим категорияларнинг таркиби, улардан

экотуризмда фойдаланиш, уларнинг бошқарув органлари кўрсатилган. Улардан
экотуризмда фойдаланишда муҳофаза этиладиган ландшафтлар (курорт табиий
худудлари, рекреация зоналари), табиий питомниклар, ов хўжалиги участкалари,
давлат биосфера резерватлари асосий ўринни эгаллайди. Лекин уларни бошқариш
органларининг кўплиги, уларнинг ўзлари ўртасида хамда экотуристик
ташкилотлар ўртасида ўзаро мувофиқлаштиришнинг йўқлиги бу борада самарали
фаолият юритишга тўсқинлик қилаётир.

Сўнгги йилларда экотуризмни ривожлантиришни бошқариш йўналишида

Жиззах вилоятида кўплаб истиқболли лойиҳалар амалга оширилиб, қатор ижобий
натижаларга эришилди. «Ўзбектуризм» Миллий Компаниясининг Жиззах вилояти
минтақавий бўлими маълумотларига кўра, бу ерда 267 та экологик туризм
манзиллари аниқланган, уларнинг айримларида балиқ овлаш, орнитологик
кузатиш, овчилик йўлга қўйилган, экологик туризм сўқмокларини яратиш бўйича
тадбирлар амалга оширилаётир. Вилоятнинг тоғли ҳудудларида экотуризмни
ривожлантириш орқали кўплаб иш ўринлари яратилиб, аҳоли янги даромад
манбаига эга бўлмокда. Сайёҳлар эса қишлоқлар аҳолисининг кундалик турмуш
тарзи, урф-одатлари ва маросимлари билан яқиндан танишмоқдалар. Зомин
тумани қишлоқларида барча шарт-шароитга эга 8 та уй-меҳмонхона ташкил
этилди. Шунингдек, Фориш туманида хам шундай тадбирлар амалга
оширилмоқда. Ҳозирги кунда жойларда сервис хизмати сифатини ошириш,
маҳаллий аҳоли орасидан гид-таржимонлар тайёрлаш мақсадида БМТ Тараққиёт
дастури кўмагида уй-меҳмонхоналар бекалари ва чет тиллари ўқитувчилари учун
турли семинар-тренинглар, давра суҳбатлари ва малака ошириш курслари ташкил
этилмокда.

МЭТХларнинг

экотуристик

салоҳиятидан

самарали

фойдаланиш

муаммоларини ҳал этиш ва бу борадаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш
мақсадида қуйидаги тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ:
1) экотуризмни ривожлантиришнинг асосий объектлари хисобланган миллий
боғлар ва биосфера резерватлари тизимини кенгайтириш ва уларни барча
вилоятларда ва Қорақалпоғистон Республикасида ташкил этиш; 2) МЭТХ лар
тизими ва «Ўзбектуризм» МК ўртасида экотуризм тадбирларини амалга ошириш
ишларини тегишли ихтисослашган экотуризм марказлари ва бўлимларини ташкил
этиш асосида ўзаро мувофиқлаштириш; 3) республикада ягона экотуристик
маконини тўла қамраб оладиган экотуризмни ривожлантириш бўйича мақсадли


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва бу борада кўплаб истиқболли лойиҳаларни
амалга ошириш.

Экотуризмни ривожлантиришни бошқариш инструментлари ва уларни

амалиётда қўллашни такомиллаштириш.

Мазкур инструментлар экотуристик

фирмалар фаолиятини юритишнинг ташқи муҳитини шакллантиради, уларнинг
муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш органлари билан
муносабатлари хусусиятларини кўп жиҳатдан белгилаб беради, мавжуд ресурс
салоҳиятидан самарали фойдаланишга имконият яратади, шу асосларда
экотуристик фаолият самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Ҳозирги вақтда қўлланилаётган экологик бошқарув инструментлари

маъмурий-назорат ва иқтисодий ричагларнинг етарли даражада мувозанатлашган
мажмуи бўлиб, улар экотуризмни бошқаришга хам тўла тегишлидир. Ушбу
инструментлар “ифлослантирувчи тўлайди”, “фойдаланувчи тўлайди”, барқарор
ривожланиш, эҳтиёткорлик, мавжуд технологиялардан энг яхшисини қўллаш каби
халқаро амалиётда кенг қўлланилаётган принципларга асосланади.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, ҳозирги вақтда Ўзбекистонда экотуризмни

ривожлантиришни бошқариш амалиётида мазкур инструментлар экотуризмни
тартибга солиш ва рағбатлантиришда етарли даражада қўлланилмаётир. Унинг
асосий сабаблари мазкур инструментларни экотуризмда кенг қўллаш
масалаларининг ишлаб чиқилмаганлиги ҳисобланади. Шу сабабдан биз қуйида бу
масала бўйича асосий йўналишларни тавсия этамиз ва уларни асослаб беришга
ҳаракат қиламиз.

Тавсия этилаётган инструментлар қуйидаги икки асосий турга бўлинади:
1) маъмурий-назорат; 2) иқтисодий.

Маъмурий-назорат инструментлари

экотуристик фаолият натижаларига

тўғридан-тўғри таъсир кўрсатишга мўлжалланган бўлиб, улар тегишли стандарт ва
регламентларга риоя этишни қонунлар ва бошқа тартибга солиш воситалари
орқали назорат қилишга асосланади. Уларга қуйидаги инструментлар киради:

1) экологик ва табиий-ресурс қонунлари; 2) экологик мониторинг; 3)

экологик стандарт ва нормативлар (шу жумладан МЭТХларга кириш, улардан
фойдаланиш нормативлари); 4) экотуристик фаолиятни лицензиялаш; 5) экологик
сертификатлаштириш (маркировка); 6) лойиҳаларнинг экологик экспертизаси; 7)
экотуризм мақсадли дастурлари; 8) экологик аудит.

Мазкур инструментлар қаттиқ ричаглар (1,3,4,5 номерлар) ва юмшоқ

тартибга солишга (2,6,7,8 номерлар) бўлинади.

Иқтисодий инструментлар

тегишли мақсадлар ва уларни амалга оширишга

риоя этишга тўғридан-тўғри топшириқ бермайди, балки хўжалик юритиш
субъектларининг (экотуристик фирмалар) иқтисодий манфаатлари ва иқтисодий
хулқ-атворига бозорлар ишлаши (талаб ва таклиф) билан боғлиқ рағбатлантириш
(масалан, солиқ имтиёзлари, субсидия бериш ва бошқалар) ёки турли чекловлар
(жарима солиш ва бошқалар) қўйиш орқали экологик мақбул йўналишларда
фойдаланишга асосланади. Мазкур инструментлар қуйидаги икки турга бўлинади:


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

1) бозорга йўналтирилган (тўловлар, бозор баҳолари тўғридан-тўғри бозор
музокаралари ва б.); 2) молия кредит (молиялаштириш, кредит, заём, субсидия,
тезлаштирилган амортизация, солиқлар, суғурта).

Барча бошқарув инструментларидан амалиётда фойдаланишда уларга хос

бўлган кучли ва кучсиз томонларни ҳисобга олиш ва тегишли танловга асосланиш
талаб қилинади. Масалан, маъмурий-назорат инструментларининг кучли
томонлари қуйидагилар билан белгиланади: фирмаларга белгиланиб, уларга
етказилган топшириқлар мақсадга эришишнинг жуда оддий ва тўғридан-тўғри
таъсирдан воситаси, экологик бошқарув органлари назорати учун эса қулайдир.
Уларнинг камчиликлари: инновацияларни рағбатлантириш ва юқори натижаларга
эришиш нуқтаи назаридан таъсирчанликнинг етарли эмаслиги; фирмаларга турли
вазиятларда тез мослашиш, ўз мажбуриятларига ижодий ёндашувини
қийинлаштириши.

Иқтисодий инструментларнинг асосий афзалликлари: экологик иқтисодий

харажатларни тежаш нуқтаи назаридан юқори самарадорлик; илмий техник
инновацияларга барқарор рағбатлантиришни ишлаб чиқиш; умуман экологик
бошқарувнинг мослашиш механизмини кучайтиради, экотуристик фирма
фаолияти стратегиясини мустақил белгилашга шароит яратади; фаолиятни зарур
молиялаштириш манбалари билан таъминлайди. Унинг камчиликлари:
фаолиятнинг якуний натижаларининг ноаниқлиги; инфляция жараёнларига юқори
сезувчанлик, бу ҳолат тўловлар даражасини доимий тузатиб туришни талаб
қилади;

нисбатан

юқори

экологик

харажатлар

туфайли

хизматлар

рақобатдошлигининг пасайиш хавф-хатари.

Экотуристик фаолиятга бошқаришнинг маъмурий назорат ва иктисодий

инструментларини мавжуд шарт-шароитларни хисобга олган ҳолда кенг қўллаш
мамлакатимиз экотуризмида бошқариш қарорларини қабул қилишнинг янги
йўналишини шакллантиришга ва бошқаришни такомиллаштиришга имкон беради.
Бундай бошқарув қарорлари экологик, иқтисодий ва ижтимоий манфаатларни
мамлакат ва минтақалар даражасида мувофиқлаштиришга, тегишли мақсад ва
манфаатларни бирлаштиришга ҳамда шу асосларда Ўзбекистоннинг ўзига хос

ягона экотуристик маконини

барпо этишга ёрдам беради.

Ўзбекистонда экотуризмни ривожлантиришни бошқариш инструментларини

кенг қўллаш мазкур фаолиятни экологик хавфсиз, ресурслардан оқилона
фойдаланиш асосида ташкил этишга ҳамда янги экотуристик бозорларни
ўзлаштириш ва рақабатдошлигини оширишга, шунингдек табиатнинг биохилма-
хиллиги ва табиий ресурс бойликларини қўллаб-қувватлашга, энг муҳими,
Ўзбекистон миқёсида хилма-хил салоҳиятга ва катта истиқболга эга бўлган ягона
экотуристик маконни барпо этишга имкон беради.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

10

www.iqtisodiyot.uz

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Каримов И.А. Today газетаси мухбирига берган интервьюси. //Халқ сўзи,

2007 йил 26 январь.

2.

Ўзбекистон Республикасининг қонуни. “Муҳофаза этиладиган табиий

ҳудудлар тўғрисида” (2004). Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Ахборотномаси. 2005 йил №1.

3.

Ўзбекистон Республикасининг қонуни. “Ўзбекистон Республикасининг

айрим қонун хужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида. //Халқ
сўзи, 2014 йил 5 сентябрь.

4.

Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳит ҳолати ва табиий ресурслардан

фойдаланиш тўғрисида Миллий маъруза. (1988-2007 йиллар бўйича ретроспектив
таҳлил). Тошкент 2008.

5.

Национальный доклад о состоянии окружаюшей среди и использовании

природных ресурсов в Республики Узбекистан.(2008-2011 гг). Ташкент,
издательство “Chinor ENK”, 2013

6.

Камилов Б.С., Хақбердиев О.Э. Ер ресурслари ва улардан самарали

фойдаланиш. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва
давлат кадастри давлат қўмитаси Ахборотномаси. 2013, №2

7.

Травина И.В. Тайны пустынь. - Москва: “РОМЕН-ПРЕСС” 2003.

Библиографические ссылки

Каримов И.A. Today газетаси мухбирига берган интервьюси. //Халк сузи, 2007 йил 26 январь.

Узбекистон Республикасининг конуни. “Мухофаза этиладиган табиий худудлар тугрисида” (2004). Узбекистон Рсспубликаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси. 2005 йил №1.

Узбекистон Республикасининг конуни. “Узбекистон Республикасининг айрим конун хужжатларига узгартиш ва кушимчалар киритиш тугрисида. //Халк сузи, 2014 йил 5 сентябрь.

Узбекистон Республикасида атроф-мухит холати ва табиий ресурслардан фойдаланиш тугрисида Миллий маъруза. (1988-2007 йиллар буйича ретроспектив тахлил). Тошкент 2008.

Национальный доклад о состоянии окружаюшей среди и использовании природных ресурсов в Республики Узбекистан.(2008-2011 гг). Ташкент, издательство “Chinor ENK”, 2013

Камилов Б.С., Хакбердиев О.Э. Ер ресурслари ва улардан самарали фойдаланиш. Узбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат кумитаси Ахборотномаси. 2013, №2

Травина И.В. Тайны пустынь. - Москва: “РОМЕН-ПРЕСС” 2003.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов