Развитие конкурентной среды в управлении организациями естественной монополии

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
6-12
20
7
Поделиться
Саидов, М. (2021). Развитие конкурентной среды в управлении организациями естественной монополии . Экономика И Образование, (4), 6–12. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/7498
Машъал Саидов, Ташкентский государственный экономический университет

к.э.н., доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье описаны цели и формы государственных реформ в управлении естественными монополиями в стране, включая помощь приватизированным предприятиям, регулирование антимонопольного законодательства, развитие конкурентной среды, контроль и регулирование естественных монополий


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

6

ТАБИИЙ МОНОПОЛ ТАШКИЛОТЛАРНИ БОШҚАРИШДА РАҚОБАТ

МУҲИТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

Саидов Машъал Самадович -

Тошкент давлат иқтисодиёт университети,

докторанти и.ф.н., доцент

Аннотация.

Ушбу мақолади мамлакатимизда табиий монопол субъектлар фаолиятини бошқаришда рақобат

муҳитини шакллантириш борасида давлат томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар, жумладан
хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш, рақобат
муҳитини ривожлантириш, табиий монополиялар субъектлари фаолиятини назорат қилиш ва тартибга солишнинг
мақсад ва шакллари ёритилган .

Калит сўзлар:

монополия, табиий монополия, қўлай рақобат муҳити, рақобат механизми, монопол

бозорларга табақалашган ёндашув, маҳсулот сифати, нархлар (тарифлар)ни режалаштириш, монополист корхона,
“картель” келишувлар, товар ва молия бозори.

РАЗВИТИЕ КОНКУРЕНТНОЙ СРЕДЫ В УПРАВЛЕНИИ ОРГАНИЗАЦИЯМИ

ЕСТЕСТВЕННОЙ МОНОПОЛИИ

Саидов Машъал Самадович -

Ташкентский государственный экономический

университет, к.э.н., доцент

Аннотация.

В статье описаны цели и формы государственных реформ в управлении естественными

монополиями в стране, включая помощь приватизированным предприятиям, регулирование антимонопольного
законодательства, развитие конкурентной среды, контроль и регулирование естественных монополий.

Ключевые слова:

монополия, естественная монополия, благоприятная конкурентная среда, механизм

конкуренции, дифференцированный подход к монопольным рынкам, качество продукции, ценовое (тарифное)

планирование, монополистическое предприятие, «картельные» соглашения, товарные и финансовые рынки.

DEVELOPING A COMPETITIVE ENVIRONMENT IN THE MANAGEMENT

OF NATURAL MONOPOLY ORGANIZATIONS

Saidov Mashal Samadovich -

Tashkent State University of Economics,

PhD (in economics), dotsent

Annotation.

This article describes the goals and forms of state reforms in the management of natural monopolies in the

country, including assistance to privatized enterprises, regulation of antitrust, development of a competitive environment,
control and regulation of natural monopolies.

Key words:

monopoly, natural monopoly, favorable competitive environment, competition mechanism, differentiated

approach to monopoly markets, product quality, price (tariff) planning, monopolistic enterprise, "cartel" agreements, commodity
and financial markets.

Кириш.

Янгиланиб бораётган ислоҳотлар

иқтисодиётни барқарор ривожлантириш сало-

ҳиятини, хусусан иқтисодиёт реал секторида

аниқ мақсадларни кўзлаган ҳолда ва ялпи

модернизация қилиш ҳамда давлат томонидан

амалга оширилаётган чора-тадбирлар иқтисо-

диётнинг стратегик тармоқларини хусусий

мулкчиликка олиб ўтмоқда, хусусан, табиий

монополиялар соҳаларида рақобат муҳитини

яратиш борасида ишлар босқичма - босқич

амалга оширилмоқда.

Мамлакатимизнинг айнан реал секторида

рақобат муҳитини ривожлантириш ҳамда моно-

полияга қарши курашишни тартибга солиш ва

капитал бозорини тубдан такомиллаштириш

мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Призенти-
нинг 2019 йил 24 январдаги ПК-4126 сонли

“Ўзбекистон Республикаси монополияга қарши

курашиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш

тўғрисида”ги қарорига мувофиқ қўмита ташкил

этилди.

Қўмита зиммасига бугунги кундаги замо-

навий ислоҳотларни иқтисодиётнинг реал сек-

торида, яъни хусусийлаштирилган корхоналар-

га кўмаклашиш, монополияга қарши курашиш-

ни тартибга солиш, рақобат муҳитини ривож-

лантириш, табиий монополиялар субъектлари

фаолиятини назорат қилиш ва товар-хом ашё

биржаларини лицензиялаш орқали шаффоф му-

ҳитни шакллантириш вазифалари қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси монополияга

қарши курашиш қўмитаси томонидан 2019-

2023 йилларда товар ва молия бозорларида ра-

қобатни ривожлантириш стратегиясини ишлаб

чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасига тасдиқлаш учун қуйидагилар қа-

рорга киритилди [1]:

-рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожланти-

риш тизимини трансформация қилиш ҳамда мо-

МАКРОИҚТИСОДИЙ СИЁСАТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

7

нополияга қарши тартибга солишнинг миллий

иқтисодиётда ва жаҳон иқтисодиётида юз бера-

ётган таркибий ўзгаришлар ва жараёнларнинг

юксак талабларига жавоб берадиган мутлақо

янги илғор моделини яратиш;

- товар ва молия бозорларини таҳлил

қилишнинг мослашувчан, шу жумладан хулқ-

атвор иқтисодиёти (behavioral economics) тамо-

йилларига асосланган воситалари ва усуллари-

ни жорий этиш;

- рақобатни ҳимоя қилиш бўйича олдини

олувчи воситаларни, шу жумладан монополияга

қарши комплаенс механизми – биринчи навбат-

да товар ва молия бозорларида устун мавқени

эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар

ичида рақобат тўғрисидаги қонунчилик талаб-

ларига мувофиқликни таъминлаш тизимини

жорий этиш;

- рағбатлантирувчи тарифлар шаклланти-

ришнинг рақобатни кучайтирувчи таъсир кўр-

сатадиган янги юқори самарали усуллари ва

уларни қўллашни назорат қилиш механизмла-

рини жорий этиш ҳисобига товарлар (ишлар,

хизматлар) нархлари (тарифлари)ни давлат то-

монидан тартибга солиш тизимини тубдан

такомиллаштириш;

- рақамли иқтисодиётни монополияга

қарши тартибга солишнинг самарали воситала-

рини, шу жумладан рақобат тўғрисидаги қонун-

чилик бузилишлари трансчегаравий шакллари-

нинг олдини олиш мақсадида яратиш;

- рақобат тўғрисидаги қонунчилик талаб-

ларини бузганлик учун ҳуқуқий таъсир кўрса-

тиш чораларини кучайтириш ва бир вақтнинг

ўзида ҳуқуқни қўллашда кенг ихтиёр берадиган

ваколатларни бекор қилиш;

- “картель” келишувлар ва тил бирикти-

ришлар каби рақобатга қарши ҳаракатларнинг

мураккаб турларини аниқлаш ва уларга чек

қўйиш мақсадида ҳуқуқ-тартибот органлари

билан ўзаро ҳамкорликни кучайтириш;

- иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт таш-

килоти методикаси бўйича товар ва молия бо-

зорларида рақобат муҳитини ривожлантириш

индикаторларидан фойдаланган ҳолда Монопо-

лияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятининг

энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини (KPI)

жорий этиш;

- рақобатни чеклаш ҳолатларини аниқлаш

ва уларга нисбатан таъсир чораларини кўриш

тезкорлигини ошириш учун Монополияга қар-

ши курашиш қўмитаси фаолиятига инновацион

ишланмалар ва ахборот технологияларини жо-

рий этиш;

- монополияга қарши курашиш қўмитаси-

нинг кадрлар салоҳиятини тизимли равишда

ошириш, олий ўқув юртлари ўқув дастурларига

рақобат сиёсати ва рақобат ҳуқуқи соҳасида

кадрларни тайёрлаш бўйича махсус йўналиш-

ларни жорий этиш;

- муносиб моддий таъминот ва ижтимоий

шароитлар борасида ижтимоий кафолатларни

назарда тутган ҳолда Монополияга қарши кура-

шиш қўмитаси фаолияти самарадорлигини

ошириш ҳамда коррупцияни келтириб чиқарув-

чи турли омилларнинг олдини олиш.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили.

Қулай

рақобатли тадбиркорлик муҳитини шаклланти-

риш мақсадида халқаро стандартларга мувофиқ

янги нормаларни ишлаб чиқиш ва миллий қо-

нунчиликни модернизация қилиш йўли билан

монополияга қарши тартибга солиш чоралари

ва компанияларнинг рақобатга қарши хулқ-

атворига қарши курашиш чоралари кучайтири-

лади, маҳсулотларга ва табиий монополиялар

хизматларига нарх белгилаш бўйича норматив

қоидалар такомиллаштирилади[2].

Рақобат – бозор субъектлари иқтисодий

манфаатларининг тўқнашишидан иборат бўлиб,

улар ўртасидаги юқори фойда ва кўпроқ нафли-

ликка эга бўлиш учун курашни англатади[3].

Монополистик рақобат монополия ва ра-

қобат унсурларининг уйғунлашуви орқали рўй

беради. Баъзи бир манбаларда уни “маҳсулот-

ларнинг табақаланиши” деб ҳам аталади[4].

Республикамизда рақобат муҳити мавжуд

бўлган иқтисодиётда тадбиркорлик ва хўжалик

юритувчи субъектлар фаолиятининг эркин бў-

лиши, уларнинг исталган товарлар бозорида

фаолият кўрсатишлари ва ушбу муносабатлар-

нинг ҳуқуқий тартибга солиниши бугунги кун-

нинг долзарб масалаларидан биридир[5].

Товар ва молия бозорларида монополия-

ни босқичма-босқич камайтириш орқали сама-

рали рақобат муҳитини яратиш мақсадида мам-

лакатимизда иқтисодиётдаги давлат иштироки-

ни қисқартириш, нархни ортиқча тартибга со-

лишдан воз кечиш ва давлатнинг иқтисодиётга

таъсирини камайтиришга қаратилган чора-тад-

бирлар амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон

Республикаси Президентининг 2020 йил 6 июл-

даги ПФ-6019-сонли “Рақобат муҳитини янада

ривожлантириш ва иқтисодиётдаги давлат иш-

тирокини қисқартириш бўйича қўшимча чора-

тадбирлар тўғрисида”ги Фармони чиқарил-

ди[6].

Мазкур Фармонда қўйидагилар белгилаб

берилди:

- тендер ва танлов савдолари ҳамда энг

яхши таклифларни танлаб олиш якунлари бў-

йича ғолиб деб расман эълон қилинган кундан

ёки тўғридан-тўғри музокаралар якунлари бў-

йича қарор қабул қилинган кундан эътиборан

икки кун мобайнида давлат харидлари махсус

ахборот порталида тегишли маълумотларни

жойлаштириш орқали бевосита ёки билвосита

МАКРОИҚТИСОДИЙ СИЁСАТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

8

25 фоиз ёки ундан кўп акцияларга (улушга) ҳа-

қиқатдан назорат қилишга эга бўлган ўзининг

якуний манфаатдор шахслари (бенефициарла-

ри) тўғрисидаги ахборотларни ошкор қилиш;

- ўзларининг веб-сайтларида ва махсус

ахборот порталида доимий асосда тендер ва

танлов савдолари ҳамда энг яхши таклифларни

танлаб олиш тартиб-таомиллари ҳамда тўғри-

дан-тўғри музокаралар якунлари бўйича имзо-

ланган шартнома мажбуриятлари бажарилиши

ҳақидаги маълумотларни жойлаштириб бориш;

- эркин рақобат муҳитини олиб кириш

мумкин бўлган монополия соҳаларига хусусий

сектор учун йўл очиш ва уни ривожлантиришни

назарда тутган ҳолда амалдаги қонун ҳужжат-

ларига ўрнатилган тартибда ўзгартириш ва қў-

шимчаларни киритиш.

Бугунги кунда дунёнинг кўплаб мамлакат-

ларида рақобат тўғрисидаги Қонунлар ва улар-

ни татбиқ этиш бўйича махсус органлар мавжуд

бўлиб, уларнинг кўпчилиги охирги 15-20 йил

ичида ташкил этилди.

Умуман, республикада шундай тизим

шакллантирилганки, у мажбурий равишда рақо-

бат сиёсатининг амалга оширилишини таъмин-

лаши мумкин. Шу билан бир вақтда рақобат

сиёсатининг турли жиҳатларига масъул бўлган

кўп сонли органларнинг мавжудлиги бундай ор-

ганлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва вази-

фаларини кўпайтириш билан боғлиқ жиддий

муаммоларни вужудга келтирмоқда.

Бугунги кунда ривожланган давлатлар

тажрибаси ҳам шуни кўрсатадики, мамлакатда

ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасини

янада ривожлантириш ва бу орқали ҳалол

рақобат муҳитини шакллантириш, пировардида

эса аҳолига сифатли ва ҳамёнбоб маҳсулот ва

хизматларни етказиб бериш тараққиётнинг му-

ҳим омилларидан ҳисобланади.

Ўтган 4 йил давомида мамлакатимизда

ҳалол рақобат муҳитини шакллантириш йўлида

бир қатор чоралар кўрилганли таъкидланади.

Жумладан[7]:

Биринчидан,

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг 2017 йил 8 сентябрдаги Фар-

мони билан тасдиқланган «Ўзбекистон Респуб-

ликасида маъмурий ислоҳотлар концепция-

си»да хусусий сектор самарали фаолият кўрса-

таётган соҳаларда давлат иштирокидаги тижо-

рат ташкилотларини тузишга чеклов чоралари-

ни белгилаш ва амалдаги корхоналарни қайта

ташкил этиш, шунингдек, соғлом рақобат муҳи-

тининг ривожланишини чеклаётган алоҳида

хўжалик юритувчи субъектларга эксклюзив ҳу-

қуқлар, индивидуал имтиёзлар ҳамда преферен-

циялар бериш амалиётидан воз кечиш

кўрсатиб

ўтилди.

Иккинчидан,

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг 2018 йил 31 майдаги «Имтиёз-

лар ва преференциялар бериш тартибини туб-

дан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғри-

сида»ги

қарорига асосан солиқ ва божхона

имтиёзлари ҳамда преференциялар қонунлар ва

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжат-

лари билан умуман тармоқлар, фаолият соҳа-

лари, ҳудудлар учун берилиши,

вақтинчалик

имтиёзлар Ўзбекистон Республикаси Президен-

ти ҳужжатлари билан 3 йилдан ортиқ бўлмаган

муддатга берилиши, индивидуал имтиёзлар,

алоҳида ҳолларда, хусусий сектор инвестиция

киритишдан манфаатдор бўлмаган тармоқлар-

да ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга

ошириш учун, аниқ ижтимоий ёки иқтисодий

асослар мавжуд бўлганда ёхуд Ўзбекистон

Республикасининг халқаро шартномаларига

мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти

ҳужжатлари билан берилиши кўрсатиб ўтилди.

Учинчидан,

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг 2019 йил 27 июндаги «Солиқ

ва божхона имтиёзлари берилишини янада

тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги

қарори билан 2019йилнинг 1 октябрдан асбест,

кўмир, ёғоч материаллари, ёғоч ва ундан тайёр-

ланган буюмлар, углеводород хом ашёси қўшил-

ган қиймат солиғидан (ҚҚС) озод қилинмай-

диган бўлди.

Тўртинчидан,

2020 йил 19 июнь куни

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

«Алоҳида солиқ ва божхона имтиёзларини

бекор қилиш тўғрисида»ги фармони билан бир

қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ҚҚС

билан боғлиқ солиқ ва божхона имтиёзлари

бекор қилинди. Жумладан, мазкур Фармонга

асосан экспортёр корхоналарга экспорт улуши-

га мутаносиб равишда берилган регрессив со-

лиқ ставкалари бекор қилинди.

Бешинчидан,

Ўзбекистон Республикаси

Президентини 2020 йил 21 августдаги «Маҳал-

лий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш-

га доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги

қарори билан стратегик аҳамиятга эга хўжалик

жамиятлари ва корхоналар учун товарлар (иш-

лар, хизматлар) харид қилишнинг алоҳида тар-

тиблари бекор қилинди.

Шуни

алоҳида

таъкидлаш

жоизки,

Ўзбекистонда антимонопол сиёсатни амалга

оширишда ҳимоя - огоҳлантириш чораларни

қўллаш эндигина амалиётга кириб кела бошла-

ди ва мажбурлаш - жазолаш чораларини қўллаш

ҳозирча сақланиб қолинмоқда. Кўпчилик хўжа-

лик юритувчи субъектлар ва давлат ҳокимияти

органлари жойларда етарли огоҳлантирилма-

ганлиги туфайли антимонопол қонунчилик

талабларини бузмоқдалар.

МАКРОИҚТИСОДИЙ СИЁСАТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

9

Тадқиқот методологияси.

Тадқиқот жа-

раёнида илмий абстракция усули, объективлик

тамойили, кузатиш, таққослаш, статистик маъ-

лумотлар билан ишлаш, қиёсий таҳлил усулла-

ридан кенг фойдаланилган.

Таҳлил ва натижалар.

Шу сабабли қатор

хорижий мамлакатларда антимонопол орган-

ларни билиш, кузатиш, тўсатдан текшириш ва

бошқа тадқиқот усуллари ажратилган. Нархсиз

нуқсонларни аниқлашда антимонопол орган хо-

димларида етарли малака ва тажрибанинг

етишмаслиги ҳам ўзининг салбий таъсирини

кўрсатмоқда. Антимонопол сиёсат бизнинг рес-

публикамизда қуйидаги тўрт асосий тамойил-

лар асосида амалга оширилмоқда.

Бозорларни ўрганиш, улар орасидан рақо-

батли ва монополлашганларини аниқлаш. Товар

ва молия бозорларининг монополлашув дара-

жасини аниқлаш, бозорлардаги мавжуд ташки-

лий, иқтисодий ва ҳуқуқий тўсиқларни кўрса-

тиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Дав-

лат статистика қўмитаси маълумотлари асосида

ўрганилди (1-расм).

1-расм. Монопол ташкилотларнинг 2005-2020 йиллардаги ЯИМ нинг

умумий ҳажмидаги улуши, фоизда

Манба:

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида тузилди.

Монопол бозорларга табақалашган ёнда-

шув ва табиий монополия соҳаларини ажратиш.

Ҳар қандай мамлакат иқтисодиётида бозор

механизмлари, шу жумладан, бозор орқали нарх

белгилаш тизими оқилона бўлмаган соҳалар

мавжуд. Табиий монополиялар, рақобатни ри-
вожлантиришнинг иложи бўлмаган ёки иқтисо-

дий самарасиз бўлган тармоқлар айнан шундай

соҳалар қаторига киради. Бундай тармоқларга

нисбатан давлатнинг асосий вазифаси уларнинг

монополистик фаолияти билан келишиш ҳисоб-

ланади. Шу сабабли табиий ва давлат монопо-

лияларига тааллуқли бўлган хўжалик субъект-

ларига нисбатан бевосита давлат тартибга со-

лиши қўлланилади ва уларнинг хўжалик фао-

лиятларини ишлаб чиқариш ва инвестициялар,

маҳсулот сифати, нархлар (тарифлар)ни режа-

лаштириш асосий кўрсаткичлари бўйича тар-

тибга солишни ҳамда бундай тартибга солиш

харажатлари билан боғлиқ дотациялар тақдим

этиш имкониятини кўзда тутади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирли-

гида 2010 йил 11 октябрда 2147-сон билан рўй-

хатга олинган Табиий монополия субъектлари-

нинг Давлат реестрини тузиш ва юритиш тар-

тиби тўғрисидаги Низом, табиий монополия

субъектларининг Давлат реестрини тузиш ва

юритиш тартибини белгилайди.

2021 йил 1 февраль ҳолатига Табиий

монополия субъектларининг Давлат реестрида

11 турдаги товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича

130 та хўжалик юритувчи субъект рўйхатга

олинган.

Жадвалдаги маълумотлардан кўриниб

турибдики, республика бўйича жами 130 та

табиий монопол ташкилот мавжуд бўлса, улар

томонидан кўрсатиладиган хизмат турлари 175

тани ташкил этмоқда. Шундан, реестрнинг рес-

публика бўлимида 14 та табиий монопол таш-

килотлар ва 14 турдаги хизмат кўрсатиш тури-

ни амалга оширади. Энг кўп табиий монопол

ташкилотлари ва улар томонидан кўрсатилади-

ган хизмат турлари Тошкент вилояти ҳиссасига

тўғри келмоқда. Энг кам табиий монопол таш-

килотлар сони Жиззах вилоятида қайд этилмоқ-

да. Иккинчи ва учинчи ўринларда Фарғона

вилоятида табиий монопол ташкилотлар сони

20 та, хизмат кўрсатиш турлари бўйича 21 та

ҳамда Тошкент шаҳрида табиий монополиялар

сони 15 та, хизмат кўрсатиш турлари 26 тани

ташкил қилмоқда.

Табиий монополия ташкилотларининг

Давлат реестрида жами 130 та хўжалик юритув-

чи субъектлар 11 та хизмат турлари бўйича

қайд этилган. Ўтган йилнинг шу даврига (134 та

субъект ва 10 хизмат турлари бўйича) нисбатан

ташкилотлар сони 4 тага камайган.

0

5

10

15

20

25

2005

2015

2016

2017

2018

2019

2020

25

9,1

8,2

7,6

8,5

10,4

12,4

монопол ташкилотларнинг ЯИМ даги улуши

МАКРОИҚТИСОДИЙ СИЁСАТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

10

1-жадвал

Республика бўйича табиий монопол ташкилотлар ва улар томонидан

кўрсатилаётган хизмат турлари сони

Республика бўйича реестрга олинган ҳудудий бўлимлар

Табиий монопол

ташкилотлар

сони

Кўрсатаётган

хизмат

турилари

бўйича сони

1

Реестрнинг республика бўлими

14

14

2

Реестрнинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими

4

5

3

Реестрнинг Андижон вилояти ҳудудий бўлими

3

4

4

Реестрнинг Бухоро вилояти ҳудудий бўлими

7

10

5

Реестрнинг Жиззах вилояти ҳудудий бўлими

2

3

6

Реестрнинг Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлими

5

7

7

Реестрнинг Навоий вилояти ҳудудий бўлими

10

20

8

Реестрнинг Наманган вилояти ҳудудий бўлими

6

7

9

Реестрнинг Самарқанд вилояти ҳудудий бўлими

6

7

10 Реестрнинг Сирдарё вилояти ҳудудий бўлими

4

5

11 Реестрнинг Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлими

4

5

12 Реестрнинг Тошкент вилояти ҳудудий бўлими

25

35

13 Реестрнинг Фарғона вилояти ҳудудий бўлими

20

21

14 Реестрнинг Хоразм вилояти ҳудудий бўлими

5

6

15 Реестрнинг Тошкент шаҳри ҳудудий бўлими

15

26

жами

130

175

Манба:

Ўзбекистон Республика монополияга қарши курашиш қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф

томонидан тузилди.

Табиий монополия субъектларининг Дав-

лат реестридаги хўжалик юритувчи субъектла-

рининг 90 таси (69,2 фоиз) давлат иштироки-

даги ташкилотлар ҳисобланса, 40 таси (30,8

фоиз) хусусий сектор ҳиссасига тўғри келади.

Рақобатни ривожлантириш асосий омили

сифатида хусусий тадбиркорликни фаол қўллаб

- қувватлаш. Тадбиркорликни давлат томони-

дан рағбатлантириш солиқ ва бошқа имтиёз-

ларда, бозор инфратузилмасини ривожланти-

риш, турли қўллаб - қувватлаш муассасаларини

яратиш кабиларда кўринади.

Тадбиркорликни монопол хўжалик субъ-

ектлари тўсиқларидан муҳофаза қилиш, хусусий

секторни жадал ривожлантириш учун шароит

яратиш ҳамда хусусий тадбиркорликни бошқа-

ришнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини тур-

ли даражадаги ҳукумат органларининг ноқону-

ний ҳаракатларидан муҳофаза қилиш антимо-

нопол органларнинг мазкур йўналишдаги вази-

фаси ҳисобланади. Қўмита томонидан 2020 йил

давомида Ўзбекистон Республикаси “Рақобат

тўғрисида”ги ва “Табиий монополиялар тўғри-

сида”ги қонунлари талабларига риоя этилиши

юзасидан 190 та соҳада ўрганишлар ўтказилиб,

ўтказилган ўрганишлар натижасида жами 430

та ҳолатда қонунбузилиш ҳолатлари аниқлан-

ган. Жумладан[8]:

-

“Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 10-

моддаси 19 та ҳолатда, 11-моддаси 1 та ҳолатда,

12-моддаси 45 та ҳолатда, 13-моддаси 94 та

ҳолатда, 14-моддаси 111 та ҳолатда, 15-моддаси

10 ҳолатда, 16-моддаси 2 та ҳолатда, 17-моддаси

4 та ҳолатда, 23-моддаси 22 та ҳолатда;

-

“Табиий монополлиялар тўғрисида”ги

Қонуннинг 15-моддаси 2 та ҳолатда, 12-моддаси

1 та ҳолатда, 16-моддаси 25 та ҳолатда;

-

Вазирлар Маҳкамасининг 28.10.2010

йилдаги 239-сонли қарор билан тасдиқланган

Низомнинг 36-банди талаблари 55 та ҳолатда;

-

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ко-

дексининг 178-моддаси талаблари 39 та ҳолат-

да хўжалик юритувчи субъектлар томонидан

бузилганлиги аниқланган.

Хўжалик субъектларини рўйхатга олишда

Қўмита томонидан қулай шароитлар яратил-

моқда ва мазкур йўналишда доимий монито-

ринг олиб борилмоқда.

Давлат томонидан мақсадли антимонопол

сиёсат олиб бориладиган монополияларни

аниқлаш. Давлат ишлаб чиқаришни концентра-

циялаш ва марказлаштириш асосида юзага ке-

ладиган йирик бизнесни бозор механизмининг

меъёрида амал қилишини бузадиган монопо-

лияга айлантирмасликка интилади. Давлат кор-

хоналарнинг бирлашиш жараёнларини назорат

қилади ҳамда буни қонуний ва йўл қўйиш мум-

кин бўлган ҳолат, деб тан олади.

Ислоҳотларнинг барча босқичларида бош-

қариш фаолиятининг асосий йўналиши монопо-

лиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш

чораларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш,

янги хўжалик юритувчи субъектларнинг бозор-

га эркин чиқишини таъминлаш ва тўсиқларни

бартараф этиш йўли билан тадбиркорликнинг

ривожланишига кўмаклашиш ҳисобланди.

Монополист – корхоналар Давлат реестри

Ўзбекистон Республикаси товарлар бозорида

етакчи мақега эга бўлган хўжалик субъектлари

МАКРОИҚТИСОДИЙ СИЁСАТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

11

рўйхатини ўзида ифодалайди. Яъни Давлат

реестри рақобат тўғрисидаги қонунчиликка

риоя этилиши устидан мониторинг олиб бо-

ришнинг туб воситаларидан бири ҳисобланади.

«Монополист – корхоналар Давлат реест-

рини юритиш ва шакллантириш тартиби тўғри-

сидаги услубий кўрсатмалар»га кўра, Ўзбекис-

тон Республикаси Монополияга қарши курашиш

қўмитаси ва унинг жойлардаги ҳудудий бош-

қармалари томонидан ўтказилган товар ёки

молия бозорларининг таҳлили натижалари

реестрга киритиш учун асос ҳисобланади.

Ўзбекистон

Республикаси

Вазирлар

Маҳкамасининг 20.08.2013 йилдаги 230-сонли

қарори билан тасдиқланган Товар ва молия

бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг ёки

шахслар гуруҳининг устун мавқеини эътироф

этиш ҳамда Товар ёки молия бозорида устун

мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи

субъектларнинг давлат реестрини юритиш тар-

тиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ, Қўмита

томонидан Товар ёки молия бозорида устун

мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи

субъектларнинг давлат реестри шакллантири-

лади ва юритиб борилади.

2-жадвал

Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи

субъектларнинг давлат реестри бўйича ҳолати

Хўжалик юритувчи субъектларнинг

соҳа номлари

Товарларни ишлаб

чиқарувчи хўжалик

юритувчи сўбъектлар сони

Монопол товарларнинг

(ҳизматларнинг) сони

1

Нон ва дон маҳсулотлари

1

1

2

Озиқ-овқат

7

3

3

Кўмир

2

3

4

Нефть-газ саноати

5

3

5

Кимё саноати

4

4

6

Машинасозлик ва металлургия

8

11

7

Электротехника саноати

1

1

8

Қурилиш материаллари

9

6

9

Хизматлар

45

43

10

Молиявий хизматлар

8

16

11

Бошқа соҳалар

5

5

жами

95

96

Манба:

Ўзбекистон Республика монополияга қарши курашиш қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф

томонидан тузилди.

Жадвал маълумотларига кўра 11 та соҳа

бўйича, товарларни ишлаб чиқарувчи хўжалик

юритувчи сўбъектлар сони 95 тани, монопол

товарларнинг (ҳизматларнинг) сони эса 96 тани

ташкил қилади.

2020 йилда қўмита томонидан 70 дан

ортиқ товар ва молия бозорида ўрганишлар

ўтказилди. Ўрганиш натижалари асосида 12 та

хўжалик юритувчи субъект 15 та товар ва

хизматлар бўйича давлат реестрига киритилган

бўлса, 18 та хўжалик юритувчи субъект 18 та

товар ва хизматлар бўйича давлат реестридан
чиқарилди. Товар ва молия бозорида устун

мавқени эгаллаб турган 95 та хўжалик юритув-

чи субъектлар мавжуд бўлиб, шундан 81 та яъни

85,2 фоизига давлат иштироки мавжуд бўлиб,

бунда 45 та (42,5 фоиз) товар бўйича ва 61 та

(57,5 фоиз) хизмат бўйича улушга эга ҳисоб-

ланади.

Маълум давр оралиғидаги сотиш ҳажми,

товар етказиб бериш, келтириш – чиқариш ва

товарлар қолдиғи тўғрисидаги маълумотлар

сингари товарлар бозорининг тавсифлари, бо-

зорга кириш ва чиқиш тўсиқлари, рақобатчилар

сони, нисбий бозор улушлари ҳамда у ёки бу

товарлар бозоридаги рақобат даражаси таҳлил

қилинди.

Хулоса ва таклифлар.

Давлат иштироки-

даги хўжалик юритувчи субъектлар монополия-

сининг иқтисодиёт рақобатбардошлигига сал-

бий таъсирини янада камайтириш, имтиёз ва

преференциялар бериш тизими самарадорли-

гини ошириш бугунги кун учун ҳисобланади.

Қуйида келтирилганлари таклифларни бугунги

кун учун муҳим деб ҳисоблаймиз:

- табиий монопол ташкилотлар фаолияти-

ни тартибга соладиган қонунчилик асосларини
такомиллаштириб бориш.

- соф табиий монопол ташкилотларни

рақобатли соҳалардан мунтазам ажратиб бо-

риш. Соф табиий монопол турларини алоҳида

тармоқ корхонасига ажратиш ва унинг фаолия-

ти устидан қатъий назорат ўрнатиш ҳамда

потенциал рақобатли соҳаларни яратиш.

- табиий монопол ташкилотлари устидан

мунтазам нарх назоратини ўрнатиш ва таъриф-

ларнинг вақт доирасидаги ўзгаришларини қайд

этиш.

- табиий монополия тармоқларидан рақо-

бат муҳити шароитида фаолият олиб боришга

МАКРОИҚТИСОДИЙ СИЁСАТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

12

лаёқатли ишлаб чиқаришларни ажратиш ва

хусусийлаштиришни кўзда тутадиган реструк-

туризация дастурини ишлаб чиқиш ва амалга

ошириш;

- табиий монополия корхоналарининг

ички бозордаги монопол ҳолатидан ишлаб чи-

қариладиган маҳсулот ва кўрсатиладиган хиз-

матларга асоссиз, сунъий равишда нархларни

ошириш учун фойдаланишларига йўл қўймас-

лик мақсадида уларнинг фаолиятлари устидан

қаттиқ назорат олиб бориш;

- табиий монополия субъектлари фаолия-

тини таҳлил қилиш ва уларни тартибга солиш

услуби бўйича таклифларни тайёрлаш.

Манба ва фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

Ўзбекистон Республикаси Призентининг 2019 24 январдаги ПК-4126 сонли “Ўзбекистон Республикаси

монополияга

қарши

курашиш

қўмитаси

фаолиятини

ташкил

этиш

тўғрисида”ги

қарори.

https://lex.uz/ru/docs/4178984

2.

Ўзбекистон Республикасини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш

концепцияси. 12788459.html

3.

Яхшиева М.Т. Ҳозирги замон рақобат назарияси. Ўқув қўлланма. ˗Т.:ТДИУ 2019 й.

4.

Экономическая теория: Учебник. – Изд. испр. и доп./ Под общ. ред. акад. В.И.Видяпина и др. – М.: ИНФРА-М,

2005, с.120; Шишкин А.Ф. Экономическая теория: Учебное пособие для вузов. 2-е изд. Кн.1. – М.: Гуманит. изд. центр
ВЛАДОС, 1996, с.608

5.

Х.Т.Азизов. Рақобат ҳуқуқи. Дарслик. Т.: ТДЮУ. 2016 й. 236 б

6.

Ўзбекистон

Республика

Призентининг

2020

йил

6

июлдаги

ПФ-6019-сонли

Фармони

https://lex.uz/docs/4887654

7.

А.Бурхонов. Рақобат муҳитини яхшилаш – ривожланишнинг муҳим омили. Халқ сўзи 2021 йил 7 май.

8.

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг маълумотлари.


ЎЗБЕКИСТОНДА УРБАНИЗАЦИЯНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ

КОНЦЕПТУАЛ АСОСЛАРИ: ТАҲЛИЛ ВА ТАКЛИФ

Зокиров Сайидфозил Сайидакбарович –

иқтисодиёт фанлари номзоди, Прогнозлаштириш ва

макроиқтисодий тадқиқотлар институти гуруҳ раҳбари

Аннотация.

Ушбу мақолада урбанизация жараёни, унинг ривожлантириш хусусиятлари бўйича изланишлар

тадқиқ этилган. Шунингдек, урбанизация жараёнларини ривожлантиришни мамлакат хусусиятлари асосида очиб
берилган ҳамда мазкур масаланинг ижобий жиҳатларини таъминлашга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб

чиқилган.

Калит сўзлар:

урбанизация; инфратузилма; давлат-хусусий шерикчилик; шаҳар аҳолиси; қишлоқ аҳолиси.

КОНЦЕПТУАЛЬНЫЕ ОСНОВЫ РАЗВИТИЯ УРБАНИЗАЦИИ В УЗБЕКИСТАНЕ:

АНАЛИЗ И ПРЕДЛОЖЕНИЯ

Зокиров Сайидфозил Сайидакбарович –

к.э.н., Руководитель группи Института прогнозирования

и макроэкономических исследований

Аннотация.

В статье освещены исследования по процессу урбанизации, особенностям его развития.

Рассмотрены развитие процессов урбанизации на основе специфики экономики страны. Также, разработаны
предложения и рекомендации, направленные на обеспечение положительных аспектов процессов урбанизации.

Ключевые слова:

урбанизация; инфраструктура; государственно-частное партнёрство; городское население;

сельское население.

CONCEPTUAL FRAMEWORK FOR THE DEVELOPMENT OF URBANIZATION

IN UZBEKISTAN: ANALYSIS AND PROPOSALS

Zokirov Sayidfozil Sayidakbarovich –

PhD., Group Leader of the Institute for

Forecasting and Macroeconomic Research


Annotation.

The article highlights research on the process of urbanization, the features of its development. The

development of urbanization processes based on the specifics of the country's economy is considered. Also, proposals and

recommendations have been developed to ensure the positive aspects of urbanization processes.

Key words:

urbanization; infrastructure; public private partnership; urban population; rural population.

МАКРОИҚТИСОДИЙ СИЁСАТ

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикаси Призентининг 2019 24 январдаги ПК-4126 сонли "Узбекистан Республикаси монополияга царши курашиш ^умитаси фаолиятини ташкил этиш тугрисида"ги царори. h tips://lex, uz/ru/docs/4178984

Узбекистан Республикасини 2030 йилга %адар ижтимоий-ицтисодий комплекс ривожлантириш концепцияси. 12788459.html

Яхшиева М.Т. Х,озирги замон ра^обат назарияси. Укув кулланма. -Т.-.ТДИУ2019 и.

Экономическая теория: Учебник - Изд. испр. и доп./ Под общ. ред. акад. В.И.Видяпина и др. - М.: ИНФРА-М, 2005, с.120; Шишкин А.Ф. Экономическая теория: Учебное пособие для вузов. 2-е изд. Кн.1. - М.: Гуманит. изд. центр ВЛАДОС, 1996, с.608

Х.Т.Азизов. Рацобат фщу^и. Дарслик. Т.: ТДЮУ. 2016 и. 236 б

Узбекистан Республика Призентининг 2020 йил 6 июлдаги ПФ-6019-сонли Фармони h ttps://lex. uz/docs/4887654

А.Бурхонов. Ра^обат муцитини яхшилаш - ривожланишнинг мухщм омили. Халк, сузи 2021 йил 7май.

Узбекистан Республикаси Монополияга царши курашиш цумитасининг маълумотлари.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов