Эффективность стратегического управления предприятиями

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
311-317
22
12
Поделиться
Насимов, Б. (2021). Эффективность стратегического управления предприятиями. Экономика И Образование, (4), 311–317. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/7628
Бахтиёр Насимов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

Начальник отдела Координации совместных  образовательных программ, PhD 

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматриваются производственные мощности предприятия, стоимость продукции и ее качество, стоимость продукции, качество продукции, востребованность продукции конкурентами, янновационный потенциал предприятия


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

311

КОРХОНАЛАР ФАОЛИЯТИНИНГ СТРАТЕГИК БОШҚАРИШ САМАРАДОРЛИГИ

Насимов Бахтиёр Васиевич -

Қўшма таълим дастурларини мувофиқлаштириш

бўлими бошлиғи, иқтисод фанлари буйича

фалсафа доктори (PhD)

Аннотация.

Ушбу мақолада корхонанинг ишлаб чиқариш салоҳияти, маҳсулот ишлаб чиқариш ва унинг

сифатига қилинадиган харажатлар, махсулот таннархи, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатьи,
рақобатчиларнинг товар талаби, корхонанинг инновацион салоҳияти масалалари кўриб ўтилган.

Калит сўзлари:

стратегия,концепция,менежмент, барқарорлик, рақобат, инновация, харажат, инвестиция,

таннарх.

ЭФФЕКТИВНОСТЬ СТРАТЕГИЧЕСКОГО УПРАВЛЕНИЯ ПРЕДПРИЯТИЯМИ

Насимов Бахтиёр Васиевич -

Начальник отдела Координации

совместных образовательных программ,

PhD

Аннотация.

В статье рассматриваются производственные мощности предприятия, стоимость продукции и

ее качество, стоимость продукции, качество продукции, востребованность продукции конкурентами, инновационный
потенциал предприятия.

Ключевые слова:

стратегия, концепция, управление, устойчивость, конкуренция, инновации, стоимость,

инвестиции, стоимость.

EFFECTIVENESS OF STRATEGIC MANAGEMENT OF ENTERPRISES

Nasimov Baxtiyor Vasievich -

Head of the Department for Coordination of Joint

educational programs, Doctor of Philosophy (PhD)

Annotation.

This article discusses the production capacity of the enterprise, the cost of production and its quality, the

cost of the product, the quality of the product, the product demand of competitors, the innovative potential of the enterprise.
issues discussed.

Keywords:

strategy, concept, management, sustainability, competition, innovation, cost, investment, cost.

Кириш.

Жаҳон тажрибаларидан маълум

бўлишича, корхоналар фаолияти амалиётида

стратегик бошқаришнинг аҳамияти ортиб бор-

моқда. Булар асосан уларнинг ваколатлари кен-

гайиши ҳамда иқтисодий аҳволи учун жавобгар-

ликлари даражаси ошганлиги билан боғлиқ.

Замонавий бошқаришнинг сифати корхоналар

фаолиятининг самарадорлигини белгилаб бера-

ди. Шу боис корхоналарга замонавий менеж-

мент усулларининг жорий этилиши бугунги

кундаги энг устувор вазифалардан бири санала-

ди. Ҳозирги вақтда корхоналар ўз тараққиёти-

нинг концепциясини, стратегиясини ҳамда дас-

турини ишлаб чиқиши зарур. Ҳар қандай кор-

хона фаолиятининг узоқ муддатли ютуқлари

ишлаб чиқилган стратегияга боғлиқ. Агар кор-

хонанинг иқтисодий ривожланиш стратегияси

бўлмаса, ёхуд бу стратегия у ёки бу хатоликлар

билан ишлаб чиқилган бўлса, бу ҳол корхонага

бозорда барқарор ва мустаҳкам ўрин эгаллаш

имконини бермайди. Замонавий илм-фан ва

амалиёт стратегик режалаштириш ҳамда бош-

қаришнинг катта тажрибасига эга, аммо ишлаб

чиқилган ҳамда амалиётда қўлланиб келинаёт-

ган кўпгина стратегиялар ҳалигача ташқи ва

ички муҳитнинг ўзгарувчан шарт-шароитлари-

га тўлалигича мослаша олмаяпти. Бу ҳали ҳа-

нузгача стратегик бошқаришнинг барча муам-

молари тўлиқ ўз ечимини топмаганлигини кўр-

сатадики, бундай ҳол, биринчи навбатда, корхо-

на ривожланиши стратегик барқарорлигининг

механизмларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ[1].

Жаҳон тажрибалари кўрсатишича, страте-

гик бошқарув тизимида корхона келажак фао-

лиятининг ретроспектив кўрсаткичларини ўр-

ганиш ва уларгаэкстрополяция усулини қўллаш

асосида белгиланиши назарда тутилади. Экстра-

поляция усули асосий усуллардан бири ҳисобла-

ниб, бу ўтган замонда кузатилган тенденция-

ларнинг келгуси давр учун ҳам жорий этилиши-

ни ифодалайди. Бошқача айтганда, қисқа, ўрта

ва узоқ муддатли прогнозларни (имкони борича

кўп вариантли прогнозларни) ишлаб чиқиш

жараёнида келгусида корхона фаолиятининг

КОРХОНА ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

312

шарт-шароитлари ёмонлашмайди, демак, бунда

ўтган даврларга нисбатан корхона фаолияти-

нинг якуний натижаси яхши бўлишидан келиб

чиқилади. Корхона тараққиётини оширувчи

тенденция (тренд)нинг намоён бўлиши шундан

иборат[2].

Рақобат шароитида мулкчиликнинг турли

шаклларига асосланган корхоналарнинг кела-

жакдаги барқарорлигини баҳолаш (прогноз-

лаш) учун ривожланиш тенденциясини (трен-

дини) ифодаловчи комплекс интеграл кўрсат-

кичлардан кенг кўламда фойдаланилади, бу эса

олинадиган натижалар холислиги ва шаффоф-

лигини таъминлайди; кенгайтирилган ҳолда чу-

қурроқ иқтисодий таҳлил қилиш ва захиралар-

ни аниқлаш учун интеграл кўрсаткичларнинг

кенгайтирилган тизимидан фойдаланилади.

Шундай қилиб, корхонанинг келажакдаги бар-
қарорлигини баҳолаш (прогнозлаш) улар фао-

лиятининг турли томонларини баҳолашни на-

зарда тутади. Бундай баҳолаш динамикликда ва

маконда амалга оширилади.

2017–2021 йиллар Ўзбекистон Республи-

касини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракат-

лар стратегиясида ҳам “таркибий ўзгаришларни

чуқурлаштириш, корхоналар рақобатбардошли-

гини ошириш ҳамда экспорт салоҳиятини юк-

салтириш” каби устувор вазифалар белгилан-

ган[3]. Ушбу вазифаларнинг самарали ижроси

ишлаб чиқариш корхоналари инновацион фао-

лиятини замонавий бошқарув механизмларини

такомиллаштириш ва самарадорлигини оши-

ришни тақозо этади.

Ҳозирги пайтда турли мулкчиликка асос-

ланган корхоналар фақат инновацияларни ва

технологик ишланмаларни узлуксиз равишда
босқичма–босқич жорий этилиши билан ривож-

лантириш мумкин.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили.

Хо-

рижлик иқтисодчи олимлардан бири М.Портер

илмий ёндашувларига компанияларнинг рақо-

бат устунлигига эришишида инновациянинг ро-

лини қуйидагича аниқлаган: “....компания рақо-

батдаги устунликни инновациялар воситасида

қўлга киритади. Улар янги киритилган тартиб-

қоидаларга ҳам янги технологиялардан, ҳам

янги иш усулларидан кенг маънода фойдалан-

ган ҳолда ёндашадилар. Компания янгиликлар

туфайли рақобатдаги устунликка эришганидан

кейин, бу устунликни фақат мунтазам равишда-

ги яхшилашлар ёрдамида тутиб туриши мумкин

бўлади. Рақобатчилар инновацияларни тако-

миллаштириш ва жорий этишдан тўхтаган ҳар

қандай компанияни дарҳол ва албатта четлаб

ўтиб кетадилар”[4].

Корхона рақобатбардошлиги деганда,

унинг истеъмолчилар учун рақобатчиларнинг

товарларига нисбатин кўпроқ ўзига тортувчан

бўлган товарлар ишлаб чиқариши ва сотиши ту-

шунилади. Рақобат муҳитини узлуксиз назорат

қилиб туриш – ишлаб чиқаришни эҳтиёжларни

энг самарали усулда қондириш учун йўналти-

рилган зарур шартидир. Рақобат муҳитининг

ҳолати ҳақидаги хулосалар, корхонанинг инно-

вацион сиёсатини ишлаб чиқиш учун асос бўлиб

хизмат қилади.

Бошқариш соҳасидаги энг буюк назариёт-

чилардан бири Питер Дракердир[5]. У менеж-

ментни касбий фаолият, менежерлик эса касб

деб билади. Дракернинг яна бир хизмати бошқа-

риш ҳақида тизимлаштирилган таълимни ва

унга мос равишда ўқув фанини яратишганида.

Дракер томонидан илгари сурилган энг

машҳур назарий фикрлардан бири - бу мақсад-

лар бўйича бошқариш ғояси ҳисобланади. Чунки

у ушбу ғояни таклиф этган давр ХХ асрнинг 50-
йилларида менежерларнинг асосий эътибори

вазифа ва жараёнларга қаратилган эди. Дракер

ғоясининг моҳияти унда илгари сурилган бош-

қариш мақсадларини ишлаб чиқиш билан бош-

ланиши лозим ва фақат навбатдаги функция-

ларни шакллантиришга ўзаро таъсир этувчи ти-

зим ва жараёнга ўтиш керак деган ёндашув ман-

тиқини тубдан ўзгартириб юборди.

Хорижий адабиётларни умумлаштириб,

қиёсий таҳлил қилганимизда, рақобат шароити-

да корхоналарни бошқаришнинг асосий тамо-

йиллари хусусида хорижий адабиётларда кўп-

лаб мунозарали фикрлар, илмий ёндашувлар,

фарқланишлар кузатилади. Уларнинг ҳар бири

ўзига хос бўлган ёндашувлардир. Россиялик

олим Е.В. Поповнинг фикрича, “корхоналарни

бошқариш тамойили–кўпгина хорижий ва ма-

ҳаллий олимларнинг фикрича бошқарувнинг
қоидалари, талаблари, ғоялари ва асосини бел-

гилайди”[6]. “Асосий тамойиллар корхона ва

унинг бўғинлари (бўлимлари, бригадалари, цех-

лари, участкалари ва бошқалар) раҳбарияти

салоҳияти ва стратегиясини белгилайдилар.

Ишлаб чиқилган асосий тамойиллар асосида

корхона фаолияти мақсадлари, қарашлари тар-

тибга солинади, устувор йўналишлар аниқлана-

ди, фаолият сиёсати шакллантирилади ва янги-

ча ёндашувлар ва усуллар, мезонлар ишлаб чи-

қилади. Ф.А.Мирбабаевнинг фикрича, “....асосий

тамойиллар, мақсадлар, мезонлар, омиллар ва

устувор йўналишлар ҳар қандай корхона фао-

лияти сиёсатини татбиқ этишга мос келувчи

ишчи услублар, қўлланмалар ва меъёрий-ҳуқу-

қий ҳужжатлар асосида амалга оширилади. Уш-

бу тамойиллар иқтисодиётни бошқаришнинг

аниқ механизмини шакллантиради”[7].

Тадқиқот методологияси.

Ҳозирда ком-

паниялар фаолиятида стратегик режалашти-

ришнинг ахамияти юқори бўлиб, корхоналарни

бошқаришни такомиллаштириш масаласи дол-

КОРХОНА ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

313

КОРХОНАНИНГ БАРҚАРОРЛИГИ

Корхонанинг кластердаги

иштироки

Корхонанинг рақобатбардошлиги

Корхонанинг инновацион

ривожланиши

Маҳсулотнинг рақобатбардошлиги

Рақобат устунликлари

Истеъмолчи учун муҳимлиги

Корхонанинг иқтисодий самарадорлиги

зарб бўлиб, хукумат томонидан қабул қилинган

меъёрий ҳужжатларда кўрсатилган меъёрлар

асосида корхоналар фаолиятини самарали бош-

қариш масаласига алохида эътибор қаратилган.

Мазкур мақолани ёритишда қиёсий таққослаш,

гуруҳлаш, таркиблаштириш, статистик усулла-

ридан фойдаланиш орқали илмий хулосалар

шакллантиришга эришилди, қиёсий таққослаш

орқали корхоналар барқарорлиги даражасига

аниқлик киритилди.Таркиблаштириш орқали

корхоналар фаолиятининг замонавий бошқару-

ви самарадорлигига таъсир қилувчи омиллар

аниқланди. Статистик усул буйича корхоналар-

да ресурс тежовчи технологияларни қўллаш жа-

раёнларини тизимли бошқариш буйича амалий

натижаларига эришилди.

Таҳлил ва натижалар.

Корхона барқарор-

лиги унинг узоқ муддатга мўлжалланган сама-

рали фаолият кўрсатишини характерловчи му-

раккаб иқтисодий категориядир (1-расм), у кор-

хонанинг рақобатбардошлиги, иқтисодий ҳавф-

сизлиги ҳамда иқтисодий самарадорлиги каби

учта элементга асосланган.

Шуни таъкидлаш керакки, бу элементлар

ўзаро чамбарчас боғлиқ ва биргаликда фаолият

кўрсатади, аммо улар турлича функционал вази-

фаларга эга бўлади.

Умуман олганда, рақобатбардошлик ‒

корхона ривожланишининг салоҳиятини, барқа-

рорлик эса – корхонанинг узоқ муддатли истиқ-

болини белгилайди. Корхонанинг барқарорли-

гини – вақт бўйича тақсимланган рақобатбар-

дошлик деб айтиш мумкин. Вақтнинг катта бўл-

маган оралиқ (интервал)ларида бу иккала ту-

шунча тенг кучга эга бўлади.

1-расм. Корхона барқарорлиги элементларининг тузилмаси

Манба:

Муаллиф ишланмаси.

Корхонанинг ишлаб чиқаришни, меҳнат

ва бошқаришни ташкил этишда, унинг техник

ҳамда технологик имкониятларида ифодалан-

ган ишлаб чиқариш салоҳияти ‒ инновациялар-

ни ўз вақтида таъминлаб берадиган элемент-

дир. Мазкур 2-жадвалида рақобат муҳитида

турли мулкчиликка асосланган корхоналар фао-

лиятининг барқарорлигига таъсир кўрсатувчи

омилларга баҳо берамиз.

Унда корхоналардаги асосий инновацион

йўналишлар ҳамда соҳада инновацияларни жо-

рий қилишга салбий таъсир қиладиган омил-

лар, шу билан бирга инновацияларни ишлаб чи-

қиш ҳамда қўллаб-қувватлашни таъминловчи

омиллар таҳлил этилади.

Илмий кузатишлар натижаларига кўра,

корхоналарнинг барқарорлигига таъсир кўрса-

тувчи омиллар кўплиги, улар муайян белгилар

бўйича таснифлаш имконини беради. Корхона-

нинг ташқи омилларига қуйидагилар киради:

иқтисодиёт соҳасида давлатнинг инқирозга

қарши қаратилган сиёсати; мамлакатдаги демо-

график вазият; сиёсий барқарорлик; фан ва тех-

ника тараққиёти; транспорт инфратузилмаси-

нинг ривожланганлиги.

Ички омиллар корхонанинг ички муҳити-

да, унинг кичик тизимларида (ходимлар, ишлаб

чиқариш, маркетинг, сотиш, молия, ташкилий

тузилма) шаклланади. Ички омилларни бошқа-

риш корхонага барқарорликни мустаҳкамлаш

захира (резерв)ларини аниқлаш ва ташқи омил-

лар ўзгарган ҳолда, ишлаб чиқаришни жадал

равишда бошқариш имконини беради[8]. Жаҳон

тажрибалари кўрсатишича, корхонанинг тизим-

ли ривожланиши марказлаштиришдан номар-

казлаштиришгача бўлган босқичларни бирин-

кетинлик билан босиб ўтиш орқали амалга

оширилади.

КОРХОНА ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

314

2-жадвал

Корхоналар фаолиятининг замонавий бошқаруви самарадорлигига

таъсир қилувчи омиллар таҳлили

Омиллар

Омиллар таъсири натижалари

1.

Билим ва кўникма

Ишлаб чиқариш корхоналарида айнан бошқарув (бозор иқтисодиёти қонунлари)
бўйича билим ва кўникмаларни етишмаслиги инновацион бошқарувни жорий

этишга тўсқинлик қилади.

2.

Марказлашиш даражаси Марказлашув даражаси юқорилиги қуйи поғона бошқарувчиларининг ижодий

фикрлаш ва бошқарувда ижодий ёндашиш имкониятини чеклайди.

3.

Коммуникация тизими

Коммуникация тизими яхши ташкил қилинмаганлиги ёки бошқарувчи улардан

самарали фойдалана олмаслиги ахборот ва янгиликларни айрим ҳолларда ўз
вақтида етказиш муаммосини келтириб чиқармоқда.

4.

Шартнома
муносабатлари

Бошқарувчи ва ходим белгиланган вазифаларни аниқ билмаслиги ва уларга амал
қилинмаслиги бошқарув жараёнини ривожлантиришга тўсқинлик қилмоқда.

5.

Инновацияларга бўлган
қизиқиш

Бошқарувчиларда инновацияларга бўлган қизиқишнинг пастлиги, яъни
бошқарувдаги мослашувчанлик қобилиятининг камлиги.

6.

Рағбатлантириш

Бошқарувда рағбатлантириш тизими мукаммал ишлаб чиқилмаганлиги
инновацион бошқарувни жорий қилишга қизиқишни пасайтиради.

Манба:

Муаллиф ишланмаси.

Бу шуни англатадики, корхонанинг ҳар

бир элементи режалаштирилганлик, ташкил-

лаштирилганлик хусусиятига эга бўлиб боради.

Моҳиятига кўра, корхона томонидан бошқариш-

нинг марказлаштирилмаган схемасига ўтиш

объектга, уни бошқа ҳолатга ўтказиш учун мақ-

садга йўналтирилган ташқи таъсир сифатидаги

бошқарув парадигмасининг ўзини ҳам ўзгарти-

ради. Номаълум ташқи муҳит шароитида кор-

хона элементларини мустақил қарорлар қабул

қилиш даражасигача ривожлантириш – корхона

рақобатбардошлигини таъминлаш зарурати-

дир. Бошқа томондан, корхона ташқи муҳитдаги

яхлитлик сифатида, мақсадга йўналтирилган

ривожланиш сифатида муайян белгиларга эга

бўлиши керак. Уларнинг асосийси – бошқари-

лувчанликдир. Шу муносабат билан бунга ўх-

шаш номарказлаштириш хусусиятига эга бўлган

корхонани бошқариш, анъанавий шаклдан

фарқли бошқа шаклга эга бўлиб боради.

Корхонани ривожлантириш тизимли бош-

қарилиши, шакллантирилаётган хусусиятлар-

нинг қуйидагича кетма-кетлигида амалга оши-

рилиши мумкин: эгилувчанлик – мослашувчан-

лик – рақобатбардошлик. Корхоналар фаолия-

тига инновацион технологияларни татбиқ

этиш, стратегик бошқарув усулларидан фойда-

ланиш самарадорлик кўрсаткичлари ҳамда иш-

лаб чиқариш ҳажмини оширишга хизмат қила-

ди. Таҳлил натижаларига кўра, корхоналар

инновацион фаолияти стратегик бошқарувини

жорий қилиш учун энг аввало бошқарувдаги

кадрларнинг билим, кўникма малакаларини

ошириш, марказлашув даражасини камайти-

риш ва босқичлар орасидаги маълумот алма-
шиш тизимига янги ахборот технологияларини

жорий қилиш, инновацияга бўлган қизиқишни

рағбатлантириш тизимини ишлаб чиқиш, ҳар

бир бошқарувчининг ўзига юклатилган вазифа-

ларни аниқ ва тўлиқ тушуниши ҳамда уларни ўз

вақтида бажаришини таъминлаш, норасмий

мулоқатлар даражасини камайтириш кабилар

хизмат қилади[9].

Инвестицияларнинг иқтисодий самара-

дорлиги миллий иқтисодиёт ишлаб чиқариш

самарадорлигининг таркибий қисмидир. Турли

даражадаги хўжалик фаолиятида инвестиция-

ларнинг иложи борича кўпроқ фойда, қайтим

келтириши асосий вазифа қилиб белгиланади.

Бу қоидадан четга чиқиш ресурсларни йўқотиш,

жамиятнинг илгариги ва ҳозирги меҳнатини

йўққа чиқаришга олиб келиши мумкин.

Жаҳон тажрибаси кўрсатишича, инвести-

цияларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳо-

лаш зарурати, қўшимча капитал қўйилмалар

киритилишини талаб қилган янги қурилиш,

мавжуд ишлаб чиқаришни кенгайтириш, қайта

тиклаш ва техник жиҳатдан қайта қуролланти-

риш, ишлаб чиқаришни замонавийлаштириш ва

ташкилий-техник чора-тадбирларни ишлаб чи-

қиш каби ҳолларда юзага келади. Баъзан маҳсу-

лотларнинг янги турини ишлаб чиқариш ҳам

инвестиция ва бошқа маблағлар киритилиши-

ни, демак, харажат ва натижалар нисбатини

аввалдан баҳолашни талаб қилади[10].

Фикримизча, инвестицияларнинг иқтисо-

дий самарадорлигини баҳолашда корхоналар

иккита вазифани ҳал қилишлари лозим:

Биинчиси

– капитал қўйилмаларнинг

қопланиш муддати ва даромадлилиги нуқтаи

назаридан, энг мақбул вариант танлаш имко-

ниятини яратувчи инвестицион лойиҳа самара-

дорлигини баҳолаш;

Иккинчиси

– мавжуд ишлаб чиқаришга

иқтисодий кўрсаткичларни яхшилаш мақсадида

киритилувчи инвестициялар самарадорлигини

баҳолаш (қўшимча маҳсулот ишлаб чиқариш,

КОРХОНА ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

315

таннархни камайтириш, фойдани ошириш ва

ҳоказо).

Инсоннинг илмий-техник фаолияти нати-

жасида янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш ёки

уларнинг илгари мавжуд бўлган турларини

такомиллаштириш билан боғлиқ жараён инно-

вацион фаолият ҳисобланади. Инновацияни жо-

рий этиш натижалари компанияларга рақобат-

да муҳим устунликка эга бўлиш имконини бера-

дики, бу, корхона учун жиддий рағбатланти-

рувчи омил бўлади[11].

Жаҳон тажрибасидан,

биринчидан,

кор-

хоналар илм–фандаги илғор ресурс тежамкор

ишланмаларни жорий қилишидан манфаатдор,

иккинчидан,

бу глобал тадбир натижасида

республикамиз корхоналари салоҳиятини янада

ривожлантириш орқали уларнинг инвестицион

жозибадорлигини ошириш,

учинчидан,

корхо-

наларда чуқур диверсификациялаш ва модерни-

зациялаш тадбирларини амалга ошириш орқали

барқарор ва сифатли товар маҳсулотлари ишлаб

чиқариш ҳамда соҳада самарадорликни тубдан

ошириш имкониятларини янада кенгайтириш-

ни кўрсатади.

Халқаро тажрибалардан келиб чиқиб, ст-

ратегик бошқарув фаолиятнинг ўзига хосликла-

ри туфайли корхоналарни барқарор ривожлан-

тиришнинг мослашувчан тизимини яратиш

учун ресурсларни бошқаришда янгича комп-

лексли ёндашув ишлаб чиқамиз (3-расм).



3-расм. Корхоналарда ресурс тежовчи технологияларни қўллаш жараёнларини

тизимли бошқариш модели

Манба:

Муаллиф ишланмаси.

Фақат шундагина ҳар қандай мулкчилик-

ка асосланган корхона табиий ресурсларнинг

сақланиши ва тикланиши; меҳнат, моддий ва

молиявий ресурсларнинг тежалиши; ишлаб чи-

қариш барқарорлиги ва самарадорлигининг

ошишида ўз ифодасини топадиган синергетик

самарага эришиши мумкин. Республикамиз кор-

хоналари барқарор ривожланиши ва бошқари-

лишининг ўзига хос жиҳатларини амалиётда

кенг фойдаланиб келинаётган SWOT-таҳлил

асосида баҳолаймиз (3-жадвал).

SWOT-таҳлил стратегик режалаштириш

усули ҳисобланиб, корхоналарнинг ички ва таш-

қи муҳитларидаги мавжуд омилларини аниқ-

лашга йўналтирилганлиги билан аҳамиятли ҳи-

собланади. Улар моҳиятан тўртта категорияга

ажратилган бўлади, яъни Strengths (кучли то-

монлари), Weaknesses (заиф томонлари), Oppor-

tunities (имкониятлари) ва Threats (ҳавф-хатар-

лари).

Келтирилган 3-жадвалдан кўриниб туриб-

дики, турли мулкчиликка асосланган корхона-

лар фаолиятини бошқаришда кучли томонлар

билан бир қаторда, заиф томонлар ҳам мавжуд-

лиги. Бошқарув ва хўжалик юритувчи субъект-

лари раҳбарлари ҳар доим заиф томонларга ало-
ҳида жиддий эътибор беришлари керак, акс

ҳолда кутилган иқтисодий самарадорликка эри-

шиб бўлмайди.

Корхоналарда ресурс тежовчи технологияларни тизимли қўллашнинг асосий йўналишлари

Ишлаб чиқариш

тузилмаларини

оптималлаштириш

Корхонани технологик

тизимларини

такомиллаштириш

Корхонани бошқариш

тизимларини

такомиллаштириш

Корхоналарни ишлаб чиқариш иқтисодий параметрларни комплекс муқобиллаштириш ва ресурс тежовчи

технологияларни қўллаш орқали бошқарув тизимлари такомиллаштирилиши ҳисобига синергетик

самарадорликка эришиш

Табиий

ресурсларни сақлаш

ва янгилаш

Меҳнат, моддий ва

молиявий

ресурслар иқтисоди

Иқтисодий

самарадорликни

ошириш

Ишлаб чиқаришнинг

барқарорлиги ва

узлуксизлигини

таъминлаш

Корхоналар фаолиятининг муқобил ишлаб чиқариш параметрлари

Ташкилий бошқарув

инновацияларни жорий

этиш

КОРХОНА ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

316

Ҳар қандай корхонанинг ҳозирча фойда-

ланилмай турган ҳамда эътибор қаратилмаган

имкониятлари ҳам бўлади. Корхона раҳбари ва

ходимлари айниқса келгусидаги фаолият стра-

тегиясини белгилаётган вақтда уларни инобат-

га олишлари шарт бўлиб, корхона иқтисодий

самарадорлигига ижобий таъсирини кўрсатади,

барқарор ривожланишини таъминлайди.

3-жадвал

Корхоналар ривожланишининг SWOT таҳлили

Кучли томонлари

Кучсиз томонлари

Корхоналарни ривожлантириш бўйича давлат
дастурлари ишлаб чиқилганлиги

Маҳсулотлар рақобатбардошлигининг пастлиги.
Кооперацион алоқаларнинг узилиб қолиши

Корхоналарга берилаётган молиявий имкониятлар

Маҳсулот

ва

хизматларни

экспорт

қилишда

инфратузилмалар етишмаслиги

Корхоналарда экспорт қилиш имкониятларининг
юқорилиги.

Арзон ишчи кучининг мавжудлиги.
Асосий фондлардан янада самарали фойдаланиш
мумкинлиги.
Бой хом ашё базасининг мавжудлиги.

Инновацион

салоҳиятни

амалга

ошириш

имкониятининг мавжудлиги

Маҳсулотларни

сотиш

ва

сақлашда

муаммолар

мавжудлиги.

Юқори малакага эга ишчи кучининг бошқа тармоқларга
кетиб қолиши.
Корхонада инвестицион лойиҳалар мавжуд эмаслиги ёки
камлиги

Инвестицияларнинг сезиларли етишмаслиги.
Кўпгина корхоналарнинг паст даромадлилиги

Имкониятлари

Хавф-хатар ёки таҳдидлари

Корхоналарда

маҳсулот

ва

хизматларни

диверсификациялаш имкониятлари.
Қулай инвестицион муҳит яратиш.
Давлатнинг корхоналар фаолиятини қўллаб-
қувватлаш бўйича иқтисодий сиёсати

Ички ва ташқи бозорларданарх–навонинг ўзгариши.

Меҳнатга бўлган мотивациянинг етарли эмаслиги

Хорижий бозорларга чиқиш имконияти

Жаҳон бозорида рақобатнинг кучайиши

Корхоналарда интеграцион жараёнларни кенг
ривожлантириш

Давлатлардаги иқтисодий-сиёсий вазият ўзгариши

Манба:

Муаллиф ишланмаси

Шунингдек, ҳар қандай корхона юқорида

айтганимиздек, ҳавф-хатар ва рисклар билан ўз

фаолиятини олиб боради ва бошқарилади. Бун-

дай шароитда корхона раҳбари ва ходимлар

ташқи ва ички ҳавф-хатар омилларига ҳам

жиддий ёндашишлари мақсадга мувофиқ. Чунки

бу ҳавф-хатар ҳар қандай корхона учун кўзда

тутилмаган салбий оқибатларни келтириб чи-

қариши мумкин. Охир-оқибатда корхона фао-

лияти иқтисодий ривожланиш омили эмас, бал-

ки унинг инқироз омилига айланиши ҳам мум-

кин. Бизнинг фикримизча, турли мулкчилик

шаклига асосланган корхоналарда ресурсни те-

жовчи технологияларни муваффақиятли ўзлаш-

тиришнинг асосий шартларидан бири – ресурс

тежовчи технологияларни жорий этиш жараё-

нидир.

Шундай экан, бошқаришга нисбатан қўл-

лаш шароитларига ҳамда корхоналар раҳбарла-

ри ва мутахассислари томонидан қабул қили-

нишининг ўзига хос хусусиятларига мослашти-

риш йўли билан ушбу технологияларни ишлаб

чиқаришга жорий этишга доир хорижий тав-

сиялар асосида ишлаб чиқилган комплекс ёнда-

шув зарур.

Мазкур комплекс ёндашув тўртта асосий

йўналиш бўйича тизимли ишни назарда тутади:

ишлаб чиқариш тузилмасини мақбуллаштириш,

корхонанинг технологик тизимини такомил-

лаштириш, ишлаб чиқаришнинг моддий-техни-

ка базасини модернизация қилиш ва замонавий

ташкилий-бошқарув инновацияларини қўллаш.

Комплекс ёндашув ресурс тежовчи технология-

ларни жорий этишнинг барча йўналишлари

бўйича тизимли ишни амалга ошириш назарда

тутилади.

Хулоса.

Илмий-тадқиқотимизни олиб бо-

риш натижасида қуйидаги хулосалар қилинди:

1

.

Корхона ҳар бир фаолият тури бўйича

харажатларни аниқлаш ва уни самарали бош-

қариш жараёни амалга оширишда имконияти-

ни беради. Бундан ташқари, корхона ва унинг

рақобатчиларининг асосий фаолият турлари бў-

йича харажатларини ўрганиш орқали бошқа-

рувнинг замонавий самарали механизмини йўл-

га қуйиш лозим.

2

Корхонанинг бошқарув позицияси мус-

таҳкамлашда корхоналарнинг фаолиятлари бў-

йича ҳаражатларни тежаш ва уларни оптимал-

лаштириш муҳим. Яъни маҳсулот сифати, корхо-

нанинг молиявий ҳолати, техник ва технологик

имкониятлари, маҳсулот ишлаб чиқариш даври-

нинг давомийлигини ҳисобга олиш мақсадга

мувофиқ.

3

.

Корхона фаолиятига салмий таъсир

этувчи муаммоларни аниқлаш орқали менежер-
лар корхоналар инқирози вақтидаги барча

олинган тадқиқот натижаларини ўрганиши

лозим.

КОРХОНА ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

317

Манба ва фойдаланилган адабиётлар:

1.

Каплан Р.С., Нортон Д.П. Организация, ориентированная на стратегию. Как в новом среде –бизнесе преуспе-

вают организации, применяющие сбалансированную систему показателей/пер.сангл.–М.:Олимп-Бизнес. 2004–46 с.

2. Ансофф И. Стратегическое управление. – М.: Экономика, 1989. – С. 358; Баранчеев В.П. Управление

инновациями. – М.: Высшее образование, 2009, – 712 с.

3.2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича

Ҳаракатлар стратегияси. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони.
ЎзР Қонунчилик ҳужжатлари тўплами. 2017 йил. 6-сон, 70-модда.

4. Портер М. Международная конкуренция: Пер. с англ./ Под.ред. В.Д.Щетинина. –М. Международныеотношения,

1993. – 64 с;

5. Қосимов Ғ.М. Менежмент. Дарслик. - Т.: Ўзбекистон, 2002 – 203-бет.
6. Попов Е.В. Рыночный потенциал предприятия. –М.: Экономика 2002. –540 с., Саймон Г.А.и др. Менеджмент в

организациях. М: Экономика 2008., Тихонравов Ю.В. Теория управления. Учебный курс. М: Вестник 2008., Ковалишина
Г.В. Системный подход в оценке эффективности управления фирмой. Аудит и финансовый анализ. 2002'2.

7. http://www.iqtisodiyot.uz/sites/default/files/maqolalar/23_F_A_Mirbabayev.pdf
8. Пардаев М.Қ.ва бошқалар. Иқтисодий таҳлил. Дарслик.- Тошкент- 2011.-136 б.

9. Хонкельдиева Г.Ш.Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида корпорацияларни бошқаришнинг илмий

методологик асослари. Иқт.фанлари доктори илм.дараж. олиш учун ёзилган дисс. автореф.-Тошкент, 2018-71 б.

10. Абдураупов Р.Р.Ўзбекистонда хорижий инвестицияли корхоналар иқтисодий салоҳиятини бошқариш

механизмларини такомиллаштириш. Иқт.фанлари доктори илм.дараж. олиш учун ёзилган дисс. автореф.–Тошкент,

2017 й. –70 б.

11. Набиев Ҳ.Ғ., Набиев Д.Н. Иқтисодий статистика. Дарслик, –Тошкент–2008.–106 б.
12. Ковалишина Г.В. Системный подход в оценке эффективности управления фирмой. Аудит и финансовый

анализ. 2002'2

.

КОРХОНА ИҚТИСОДИЁТИ

Библиографические ссылки

Каплан Р.С., Нортон Д.П. Организация, ориентированная на стратегию. Как в новом среде -бизнесе преуспевают организации, применяющие сбалансированную систему показателей/пер.сангл.-М.:0лимп-Бизнес. 2004-46 с.

Ансофф И. Стратегическое управление. - М.: Экономика, 1989. - С. 358; Баранчеев В.П. Управление инновациями. - М.: Высшее образование, 2009, - 712 а

2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши буйича Харакатлар стратегияси. Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони. УзР Крнунчилик хужжатлари туплами. 2017 йил. 6-сон, 70-модда.

Портер М. Международная конкуренция: Пер. с англ./ Под.ред. В.Д.Щетинина. -М. Международныеотношения, 1993.-64 с;

Косимое ЕМ. Менежмент. Дарслик. - Т: Узбекистан, 2002 - 203-бет.

Попов Е.В. Рыночный потенциал предприятия. -М.: Экономика 2002. -540 с., Саймон Г.А.и др. Менеджмент в организациях. М: Экономика 2008., Тихонравов Ю.В. Теория управления. Учебный курс. М: Вестник 2008., Ковалишина Г.В. Системный подход в оценке эффективности управления фирмой. Аудит и финансовый анализ. 2002'2.

http://www.iatisodivot.uz/sites/default/riles/maaolalar/23 F А Mirbabayev.pdf

Пардаев М.К-ва бош^алар. Ицтисодий та^лил. Дарслик.- Ташкент- 2011.-136 б.

Хонкельдиева Г.Ш.Ицтисодиётни модернизациялаш шароитида корпорацияларни бош^аришнинг илмий методологии асослари. Иуп.фанлари доктори илм.дараж. олишучун ёзилган дисс. автореф.-Тошкент, 2018-71 б.

Абдураупов Р.Р.Узбекистонда хорижий инвестицияли корхоналар и^тисодий салоциятини боищариш механизмларини такомиллаштириш. Ищп.фанлари доктори илм.дараж. олишучун ёзилган дисс. автореф.-Тошкент, 2017 й.-70 б.

Набиев X.F., Набиев Д.Н. И^тисодий статистика. Дарслик, -Тошкент-2008.-106 б.

Ковалишина Г.В. Системный подход в оценке эффективности управления фирмой. Аудит и финансовый анализ. 2002'2.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов