Авторы

  • Равшан Вахидович
    Международная исламская академия Узбекистана

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.editions.91614

Ключевые слова:

Мировой рынок хлопка конъюнктура рынка хлопок-сырец хлопковое волокно производство хлопка потребление хлопка Международный консультативный комитет по хлопку (ICAC) посевные площади под хлопчатник урожайность хлопка экспорт хлопка импорт хлопка

Аннотация

Данная статья посвящена анализу изменений и выявлению тенденций основных факторов, формирующих конъюнктуру мирового рынка хлопка, а также торговли хлопком. Показана роль ведущих стран мира по производству, потреблению, экспорту и импорту хлопкового волокна. Производство, потребление и экспорт хлопкового волокна в Узбекистане сравнивается с аналогичными показателями мирового рынка хлопка. Обоснована важность для нашей страны выхода на мировой рынок с готовой продукцией из хлопка волокна.


background image

УЎК: 330(100):677.21

ЖАҲОН ПАХТА БОЗОРИ КОНЪЮНКТУРАСИДАГИ

ТЕНДЕНЦИЯЛАР

Равшан Вахидович АБДУЛЛАЕВ

Иқтисод фанлари доктори, профессор

Ўзбекистон халқаро ислом академияси

Тошкент, Ўзбекистон

ravshan.v.abdullaev@gmail.com

Аннотация

Ушбу мақола жаҳон пахта бозори конъюнктурасини шакллантирувчи

асосий омиллар ҳамда пахта савдосидаги ўзгаришларни таҳлил қилиш ва
тенденцияларни аниқлашга бағишланган. Дунё бўйича пахта толаси ишлаб
чиқариш, унинг истеъмоли, пахта толаси экспорти ва импорти каби
кўрсаткичлар бўйича жаҳондаги етакчи мамлакатларнинг ўрни кўрсатиб
берилган. Ўзбекистонда пахта толаси ишлаб чиқариш, унинг истеъмоли ва
экспорти жаҳон пахта бозори кўрсаткичлари билан қиёсланган. Шунингдек,
мамлакатимиз учун жаҳон бозорига тайёр пахта маҳсулотлари билан
чиқишнинг муҳимлиги асослаб берилган.

Таянч сўзлар:

Жаҳон пахта бозори, бозор конъюнктураси, пахта хом

ашёси, пахта толаси, пахта ишлаб чиқариш, пахта истеъмоли, Пахта бўйича
халқаро маслаҳат қўмитаси (ICAC), пахта майдонлари, пахта ҳосилдорлиги,
пахта экспорти, пахта импорти.

ТЕНДЕНЦИИ В КОНЪЮНКТУРЕ МИРОВОГО РЫНКА ХЛОПКА

Равшан Вахидович АБДУЛЛАЕВ

Доктор экономических наук, профессор

Международная исламская академия Узбекистана

Ташкент, Узбекистан

ravshan.v.abdullaev@gmail.com

Аннотация

Данная статья посвящена анализу изменений и выявлению тенденций

основных факторов, формирующих конъюнктуру мирового рынка хлопка, а
также торговли хлопком. Показана роль ведущих стран мира по
производству, потреблению, экспорту и импорту хлопкового волокна.
Производство, потребление и экспорт хлопкового волокна в Узбекистане
сравнивается с аналогичными показателями мирового рынка хлопка.
Обоснована важность для нашей страны выхода на мировой рынок с готовой
продукцией из хлопка волокна.

Ключевые слова:

Мировой рынок хлопка, конъюнктура рынка, хлопок-

сырец, хлопковое волокно, производство хлопка, потребление хлопка,
Международный консультативный комитет по хлопку (ICAC), посевные
площади под хлопчатник, урожайность хлопка, экспорт хлопка, импорт
хлопка.


background image

Пахтачилик жаҳон иқтисодиётининг муҳим тармоқларидан бири

саналади. Зероки, ушбу тармоқ маҳсулоти нафақат тўқимачилик саноати,

балки иқтисодиётнинг кўплаб бошқа соҳалари учун ҳам хом ашё манбаи

бўлиб хизмат қилади. Пахта хом ашёсини истеъмол қилувчи барча соҳалар

жаҳон пахта хўжалигининг у ёки бу ҳолатига боғлиқ ҳолда ўзгариб туради.

Пахтачилик соҳасининг ривожланишини рағбатлантирувчи асосий куч –

инсонлар ва иқтисодиётнинг пахта маҳсулотларига бўлган талабидан

иборатдир. Жаҳон пахта бозори конъюнктураси эса пахтага бўлган талаб ва

таклиф мувозанатини ўзида акс эттиради. Ўзбекистон учун жаҳон пахта

бозорида муносиб мавқеъга эга бўлиш алоҳида аҳамият касб этади.

Барча бозорлар сингари жаҳон пахта бозоридаги вазият ҳам асосан

икки омилга, жумладан, пахта толасига бўлган талаб ва таклиф, яъни жаҳон

миқёсида пахта истеъмоли ва уни ишлаб чиқариш миқдорига боғлиқ [1].

Пахта ишлаб чиқарувчи ҳамда уни истеъмол қилувчи давлатлар жаҳон пахта

бозоридаги ҳар бир ўзгаришни диққат билан кузатиб борадилар. Бозордаги

ҳолатни бошқарадиган унсурлар, яъни нарх-наво ва бозор конъюнктураси

турли омилларни ўзида мужассам этган талаб ва таклифнинг бир-бирига

бўлган муносабати ҳосиласидир [2].

Ҳозирги кунда жаҳоннинг 70 та мамлакатида пахта етиштирилиб, юздан

ортиқ мамлакат тўқимачилик фабрикаларида пахта толасига ишлов берилади.

Пахта бўйича халқаро маслаҳат қўмитаси (ПХМҚ, ICAC)нинг статистик

маълумотларига кўра, 2019/2020 йил мавсумида пахта толасини импорт

қилувчи давлатлар сони 73 тани ташкил этган.

Энг йирик пахта етиштирувчи мамлакатлар сирасига Хитой - 21,6%

(5,8 млн.т.), Ҳиндистон - 21,4% (5,75 млн.т.), АҚШ - 17,8% (4.8 млн.т.),

Бразилия - 10% (2,7 млн.т.), Покистон - 6 % (1,6 млн.т.) ва Ўзбекистон - 2%

(0,6 млн.т.) давлатлари киради [6].

Қуйидаги 1-диаграммада жаҳондаги асосий пахта етиштирувчи

давлатларнинг ялпи ҳосилдаги улуши акс эттирилган [4].


background image

1-диаграмма

Сўнгги йилларда йирик пахта ишлаб чиқарувчи мамлакатлар ичида

пешқадам ҳисобланган Хитойда етиштирилаётган пахта ҳажмининг

бирмунча

камайиши

кузатилмоқда.

Хусусан,

мамлакатда

пахта

етиштирувчиларга давлат томонидан бериладиган субсидияларнинг бекор

қилиниши ҳамда Синьцзянь провинциясидаги ноқулай об-ҳаво шароити

туфайли пахта ишлаб чиқариш 27,3 млн. тойгача [9] қисқарди. Ҳозирда бутун

Хитойда пахта майдонлари 3,45 млн. гектарни ташкил этмоқда. Бунинг акси

ўлароқ, Ҳиндистонда пахта ҳосили 2019/2020 йил мавсумида 14 % га ошиб,

29,5 млн. тойни ташкил этди. Бу ердаги ўсиш, асосан, пахта майдонларининг

кенгайиши ва ҳосилдорликнинг ошиши эвазига юз берди [10].

Жаҳон пахта бозори конъюнктурасига бевосита таъсир қилувчи омил

– бу пахта толаси истеъмолидир. Аслида пахта ишлаб чиқариш унинг

истеъмолига мутаносиб равишда ўзгариб боради. Аммо, коронавирус

пандемияси пахта истеъмолига ҳам таъсир ўтказмай қолмади. Аввало, бутун

жаҳонда ялпи талабнинг сусайиши оқибатида, барча соҳалар қатори

тўқимачилик тармоғида ҳам пасайиш жараёни кузатилди. Пахта

истеъмолининг камайиши оқибатида ўртача йиллик пахта заҳиралари ҳажми


background image

ҳам ортиб борди. Жаҳонда пахта заҳиралари сўнгги ўн йил ичидан, деярли,

икки баравар ўсди ва 2019 йилда 18,3 млн. тоннани ташкил этди. Масалан,

пахта толасининг асосий истеъмолчиси ҳисобланган Хитойда мазкур

кўрсаткич 2019/2020 йил мавсумида 8,5 млн.т. (истеъмолга нисбатан 50%)ни

ташкил этган [6].

Жаҳон пахта майдонларидаги ўзгаришлар таҳлили шуни кўрсатадики,

майдонлар барқарор кенгайиш ёки қисқариш тенденциясига эга эмас. Улар

20 йил мобайнида 31,6-33,2 млн.гектар оралиғида гоҳ кенгайиб, гоҳ қисқариб

турган. Мазкур тебраниш ҳар 5 йил оралиғида юз берган. 2-диаграммада

жаҳон пахта майдонларининг 2000-2020 йиллар мобайнидаги ўзгаришлари

ҳамда 2025 йилгача бўлган прогнози ифодаланган. Ковид пандемияси

оқибатида кескин қисқариб кетган пахта майдонлари, халқаро экспертлар

фикрига кўра, 2025 йилга қадар шиддат билан кенгайиб, 33,4 млн.гектарга

етиши кутилмоқда. Узоқ истиқболда эса пахта майдонларининг, асосан, шу

чегара оралиғида ўзгариб туриши давом этади [10].

2-диаграмма

Пахта етиштириш ривожида ҳосилдорлик асосий омил ҳисобланади.

Ҳосилдорлик даражаси пахта етиштирувчи мамлакатларнинг табиий


background image

шарт-шароити, пахтачилик соҳасининг қай даражада модернизация-

лашгани ҳамда техник ва генетик инновацияларнинг ишлаб чиқаришга

қай даражада татбиқ этилганига бевосита боғлиқдир.

Жаҳон бўйича пахта ҳосилдорлиги XX асрнинг 2000 йилларида

нисбатан паст (550-600 кг/га оралиғида) бўлганини кўрамиз. Бироқ,

кейинги йиллар давомида у жуда тез суръатларда ошиб борди. Ушбу

кўрсаткич 2005 йилда 644 кг/га, 2010 йилда 724 кг/га, 2015 йилда 768

кг/га бўлган бўлса, 2020 йилга келиб, 774 кг/гектарни ташкил этди.

Келаси мавсумда эса мазкур кўрсаткич 779 кг/га даражасига етади, деган

тахминлар бор [10]. 3-диаграммада жаҳон бўйича ўртача пахта

ҳосилдорлигининг ўсиш динамикаси ифодаланган [13].

3-диаграмма

Жаҳон пахтачилигида ҳосилдорлик бўйича энг илғор ҳисобланган

олтита давлатнинг 2019/2000 йил мавсумидаги кўрсаткичларини қиёсий

таҳлил қиламиз (4-диаграмма). Улар орасида Австралия ҳосилдорлик

бўйича пешқадамлик қилиб келмоқда. Асримизнинг бошида Австралия

давлатида пахта ҳосилдорлиги 1522 кг/га даражасида қайд этилган бўлса,

2019 йилга келиб бу кўрсаткич 2449 кг/га ни ташкил этди. Худди шу


background image

даврларда иккинчи ўринни эгаллаган Исроилда пахта ҳосилдорлиги, мос

равишда, 1569 ва 1872 кг/га, учинчи ўрин - Хитойда 1026 ва 1720 кг/га,

тўртинчи ўрин - Бразилияда 468 ва 1676 кг/га, бешинчи ўрин - Мексикада

916 ва 1519 кг/га, олтинчи ўрин - Қирғизистонда 832 ва 1331 кг/га

даражасига етган. Эътиборга лойиқ жиҳати шундаки, Австралия пахта

ҳосилдорлиги соҳасида мисли кўрилмаган даражага эришган, яъни

гектаридан 2449 кг пахта толаси олиб, дунё бўйича рекорд кўрсаткичга

мушарраф бўлган. Шунингдек, мана шу олтиликдан Қирғизистоннинг

ўрин олиши ҳам таҳсинга лойиқдир. Зероки, бу давлат 90 йилларнинг

бошида мазкур кўрсаткич бўйича Ўзбекистондан анча орқада эди, яъни

ўша даврда юртимизда гектаридан 877 кг пахта толаси олинган бўлса,

Қирғизистонда 731 кг олинган эди. Мана орадан 30 йил вақт ўтгач,

Қирғизистонда ҳосилдорлик, деярли, икки бараварга ўсган. Бироқ,

Ўзбекистонда ушбу соҳага мунтазам равишда устувор аҳамият

берилишига қарамай, ҳосилдорлик ўша даврга нисбатан 151 кг ёки 17,2 %

га камайиб, ҳозирда 726 кг/га ни ташкил этиб, жаҳон рейтингида 20 -

ўринга тушиб қолган. Албатта, ушбу масала ҳар томонлама чуқур

ўрганилиб, таҳлил қилиниши лозим бўлган алоҳида мавзу ҳисобланади.

Пахта ҳосилдорлигига оид яна бир эътиборга лойиқ фактни келтириб

ўтиш мумкин, гарчи АҚШ, Ҳиндистон ва Покистон пахта ишлаб чиқариш

бўйича пешқадам мамлакатлардан саналса-да, улар ҳосилдорлик бўйича

анча паст ўринларни эгаллайдилар. Хусусан, АҚШ (916 кг/га) 17 - ўрин,

Покистон (575 кг/га) 31 - ўрин ва Ҳиндистон (494 кг/га) 37 - ўринда

турибди. 2000 йилда мазкур мамлакатларда ҳосилдорлик мос равишда,

692 кг, 589 кг ва 304 кг/га бўлган [8].

Жаҳон бўйича пахта ҳосилдорлиги охирги ўттиз йил мобайнида, яъни

1990 йилдан ҳозирга қадар ўртача ўсиш суръатларида муайян тебранишлар

кузатилса-да, умумий ўсиш тенденциясига эга бўлди. Ушбу кўрсаткич 90

йиллар бошида 576 кг/га ни ташкил этган бўлса, бугунги кунда у 774 кг/га

даражасига етди. Демак, ўтган давр мобайнида дунё бўйича пахта


background image

ҳосилдорлиги йилига ўртача ҳисобда 6,8 кг/га дан ёки 1,2% дан ошиб борган

[7]. Дунёда пахта ҳосилдорлигининг мунтазам равиишда ўсиб бориш

тенденцияси ҳозирги замон жаҳон пахта бозори конъюнктурасига мос

келади.

4- диаграмма

Пахта ҳосилдорлиги бўйича жаҳоннинг энг илғор мамлакатлари (2019/2000 йил

мавсуми)

Халқаро пахта савдоси ҳақида фикр юритилганда, унинг икки

жиҳатини инобатга олиш лозим. Биринчидан, пахта қишлоқ хўжалиги

маҳсулоти сифатида табиий-иқлим шароитларига боғлиқ бўлади,

иккинчидан, у биржа товари ҳисобланиб, жаҳондаги конъюнктуравий

ўзгаришлар унга бевосита таъсир кўрсатади. Жаҳон пахта бозоридаги нарх-

наво эса пахта экспорти ва импорти ҳажмининг ўзгариши билан чамбарчас

боғлиқдир [2].

Пахта экспортёрлари ичида Хитой энг илғор давлат ҳисобланади. Бутун

дунё бўйича жами экспортнинг 26 % (14,1 млрд.дол.) айнан, мана шу давлат

ҳиссасига тўғри келади. Иккинчи ўринда АҚШ - 1,4% (7,9 млрд.дол.), учинчи

ўринда Ҳиндистон – 11% (6 млрд.дол.), тўртинчи ўринда Покистон – 5,9%

(3,2 млрд.дол.), бешинчи ўринда Вьетнам – 5,6% (3 млрд.дол.), олтинчи

ўринда Бразилия – 5,1% (2,8 млрд.дол.) туради [11]. Таҳлиллар шуни


background image

кўрсатадики, мамлакатнинг иқтисодий ривожланиш даражаси қанчалик паст

бўлса, ушбу мамлакат пахта маҳсулотлари экспортида хом ашёнинг улуши

шунчалик юқори бўлади. Аммо, пахта толаси экспортидан тушган даромадни

миллий иқтисодиёт таркибини қайта қуришга ҳамда соҳани модернизация

қилишга йўналтира олган давлатларгина экспорт таркибида ижобий

ўзгаришларга эриша олади.

Пахта импорти географияси жаҳон пахта экспортига нисбатан камроқ

концентрациялашган, яъни у дунё харитасидан кенгроқ ўрин эгаллаган. Бу

табиий ҳол, албатта. Пахтани етиштириш табиий-иқлим шароитларига

боғлиқ, тўқимачилик саноати эса бундан мустасно ва уни хоҳлаган

мамлакатда ташкил этиш мумкин.

Жаҳон пахта импортида Шарқий Осиё давлатлари ва Хитой давлати

етакчи ўринни эгаллайди. Бунга кўп жиҳатдан минтақада тўқимачилик

саноатига нисбатан юритилаётган иқтисодий сиёсат ижобий таъсир

кўрсатмоқда [2].

Хитой пахта импортёрлари орасида ҳам етакчилик қилмоқда. 2019 йил

маълумотларига кўра, жаҳон импортининг 23 фоизи Хитой давлати

ҳиссасига тўғри келади. Кейинги ўринларда Бангладеш - 17,4%, Вьетнам –

17,3%, Индонезия – 8,3%, Туркия - 6,7% ва Ҳиндистон - 3,9% туради.

Халқаро ташкилотлар башоратига кўра, 2027 йилга қадар Бангладеш ва

Вьетнам давлатлари пахта импорти бўйича пешқадамлик қилади ва ўз

импортларини мос равишда, 41% ва 69% га кўтаради. Бу эса жаҳон

импортининг 40 фоизидан зиёди демакдир.

Бугунги кунда пахта толасига бўлган нарх-наво барқарор ўсиб

бормоқда. Сўнгги 5 йил ичида энг юқори нарх, яъни 2,01 долл./кг 2018 йилда

кузатилган эди. 2019 йилга келиб эса у кескин пасайиб, 1,7 долл./кг

даражасига тушиб қолган эди. Аммо, ҳисоб-китоблар шундан далолат

бермоқдаки, пахта толаси нархлари 2025 йилда 1,96 долл./кг ва 2030 йилда

2,2 долл./кг даражасига етади.


background image

Ўзбекистонда пахта толаси экспорти сўнгги ўн йил мобайнида шиддат

билан камайиб борди. Шуни таъкидлаш жоизки, ушбу қисқариш, асосан,

ички истеъмолнинг ошиши ҳамда пахта майдонларининг қисқариши билан

боғлиқ бўлди [5]. Мустақилликнинг илк йилларида ички истеъмол атиги 14%

бўлган бўлса, бугунги кунга келиб, у 60% га етди. Шунингдек, ўтган давр

мобайнида пахта экспортининг жами экспортдаги улуши ҳам муттасил

қисқариб, 2% га тушди [3]. Келажакда унинг янада тушиши кутилмоқда.

Таҳлиллар қуйидаги хулосаларни келтиришимизга асос бўлади:

–Жаҳонда пахта толаси ишлаб чиқариш ва унинг истеъмолида ковид

пандемияси сабабли бирмунча пасайиш кузатилса-да, умумий ўсиш

тенденцияси сақланиб қолади;

–Жаҳон бўйича ўртача пахта ҳосилдорлиги йилига ўрта ҳисобда 6,8

кг/га дан ёки 1,2% дан ошиб борган;

–Пахта ҳосилдорлиги айрим йилларда бирмунча пасайса-да, узоқ

истиқболда ўсиш тенденциясига эга бўлиб қолади;

–Дунёда пахта ҳосилдорлигининг мунтазам равиишда ўсиб бориш

тенденцияси ҳозирги замон жаҳон пахта бозори конъюнктурасига мос

келади;

–Пахта толасига бўлган нархлар ҳам 2030 йилга қадар барқарор ўсиб

бориб, 2,2 долл./кг даражасига етади;

–Ўзбекистонда пахта толаси экспортининг жами экспортдаги улуши

яқин келажакда янада тушиши мумкин, бироқ, тобора унинг ўрнини ярим

тайёр ва тайёр пахта маҳсулотлари эгаллаб боради.

Пахта толасини чуқур қайта ишлаб, тайёр маҳсулот экспорт қилиш эса

мамлакат учун барқарор валюта тушумларини таъминлаб беради.


background image

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:

1.

Ахмедов Д.К. Ситуация на мировом рынке хлопка – есть над чем

задуматься! //Жизнь и экономика, 1992. – №12.

2.

Абдуллаев Р.В. Жаҳон пахта бозоридаги конъюнктуравий

ўзгаришлар таҳлили. – Тошкент: «Complex Print», 2000.

3.

Абдуллаев Р.В. Дунё бозорида пахта савдоси. //Жамият ва бошқарув,

2000. – №3. – Б.65-66.

4.

Угай Д. Хлопковая конъюнктура. Институт бюджетно-налоговых

исследований при Минфине РУз. //Экономическое обозрение, 2020. –

№4 (244).

5.

Нуров И. Хлопковый проект: достигнутые успех и перспективы в

будущем // Cotton Outlook, Special Feature, May 2000, с.14.

6.

Cotton Outlook, Cotlook Limited. Special Edition, ICAC, 2020.

7.

COTTON: Review of the World Situation. ICAC, Sept-Oct. 2018.

8.

Commodity Markets and Developing Countries. Agricultural Raw

Materiails, Cotton, June 2018.

9.

http://paxtasanoatilm.uz/2016/04/O_zDSt841

10.

https://review.uz/post/xlopkovaya-konyunktura

. О состоянии и перспек-

тивах развития мирового и отечественного рынка хлопка.

11.

https://trendeconomy.ru/data/commodity_h2/52

.

12.

https://icac.org

.

13.

Cotton and Wool Outlook, CWS-21g, July 14, 2021.

Библиографические ссылки

Ахмедов Д.К. Ситуация на мировом рынке хлопка – есть над чем задуматься! //Жизнь и экономика, 1992. – №12.

Абдуллаев Р.В. Жаҳон пахта бозоридаги конъюнктуравий ўзгаришлар таҳлили. – Тошкент: «Complex Print», 2000.

Абдуллаев Р.В. Дунё бозорида пахта савдоси. //Жамият ва бошқарув, 2000. – №3. – Б.65-66.

Угай Д. Хлопковая конъюнктура. Институт бюджетно-налоговых исследований при Минфине РУз. //Экономическое обозрение, 2020. – №4 (244).

Нуров И. Хлопковый проект: достигнутые успех и перспективы в будущем // Cotton Outlook, Special Feature, May 2000, с.14.

Cotton Outlook, Cotlook Limited. Special Edition, ICAC, 2020.

COTTON: Review of the World Situation. ICAC, Sept-Oct. 2018.

Commodity Markets and Developing Countries. Agricultural Raw Materiails, Cotton, June 2018.

https://review.uz/post/xlopkovaya-konyunktura. О состоянии и перспек-тивах развития мирового и отечественного рынка хлопка.

Cotton and Wool Outlook, CWS-21g, July 14, 2021.