91
ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАР АСОСИДА УЗОҚ МУДДАТЛИ АКТИВЛАР
ҲИСОБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРШ
Мухаммадиев
З.У
.
СамИСИ
“Бухгалтерия ҳисоби ва аудит”
кафедраси
доценти в.б.
Боронов
Б.Ф
.
СамИСИ
“Бухгалтерия ҳисоби ва аудит”
кафедраси доценти в.б.
Республикамизда қабул қилинган Харакатлар стрегияси ҳамда унинг
асосида тасдиқланган давлат дастурларига мувофиқ иқтисодиётининг
барча тармоқ ва соҳаларида кенг кўламдаги модернизациялаш жараёнлари
амалга оширилмоқда. Табиий равишда, модернизациялаш жараёнларини
тегишли
инвестицияларсиз
амалга
ошириб
бўлмайди.
Зеро,
Республикамиз Президенти Ш.М. Мирзиёев ўзининг 2019 йил учун
мўлжалланган энг муҳим устувор вазифалар ҳақидаги Олий Мажлисга
Мурожаатномаси
да
инвестицияга “иқтисодиёт драйвери, ўзбекча
айтганда, иқтисодиётнинг юраги” деб таъриф бердилар, 2018 йил учун
тасдиқланган
“Фаол
тадбиркорлик,
инновацион
ғоялар
ва
технологияларни
қўллаб
-
қувватлаш
йили”да
амалга
оширишга
оид
давлат
дастурида
белгиланган ишларни мантиқий давом эттириш ва юксак
босқичга кўтариш мақсадида, 2019 йилга
“Фаол инвестициялар ва
ижтимоий ривожланиш йили” деб ном беришни таклиф этдилар
[1].
Республикамизда
кенг
кўламда
амалга
оширилаётган
модернизациялаш жараёнлари, уларга киритилаётган катта миқдордаги
инвестициялар, авваламбор, корхоналар иқтисодий
салоҳиятини ташкил
қилувчи асосий фондлари (капитали)ни кўпайтириш, янгилаш,
замонавийлаштириш, улар қувватини янада оширишга қаратилгандир. Бу
бевосита республикамиз иқтисодиётида муҳим
ўрин тутувчи қишлоқ
хўжалиги тармоғига кирувчи субъектларга ҳам даҳлдордир. Мазкур
тармоққа кирувчи субъектлар ўзларининг эгалик қилувчи
асосий
фондлари (капитали)нинг турлари ва таркиби бўйича иқтисодиётнинг
бошқа тармоқ субъектларидан фарқли жиҳатларга эга. Чунончи, қишлоқ
хўжалик тармоғи субъектлари асосий фондлари (капитали)
таркибида
махсус биологик активларнинг мавжудлиги, уларнинг тармоқ асосий
фондлари (капитали) таркибида муҳим ўрин ва аҳамиятга моликлиги
бунинг ёрқин гувоҳидир.
Таъкидлаш жоизки, макон ва замонда биологик активларнинг
мавжудлигига, уларга катта миқдордаги капитал инвестициялар
киритилаётганлигига қарамасдан, бизнинг миллий ҳисоб ва ҳисобот
тизимимизда «биологик активлар», “биологик активларга капитал
инвестициялар” тушунчалари шу пайтгача кенг қўлланилмайди. Ушбу
турдаги активлар ҳисоб ва ҳисобот
тизимимизда асосий ва айланма
92
активларнинг бир тури сифатида, уларга киритилаётган капитал
инвестициялар умумий капитал қуйилмаларнинг бир тури сифатида акс
эттирилади. Халқаро ҳисоб таълимоти ва амалиётида эса “биологик
активлар” тушунчаси кенг қўлланилади. Чунончи, «Қишлоқ хўжалиги» деб
номланган 41
-
сон молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти (МҲХС)нинг
асосий мақсади бўлиб биологик активларнинг ҳисоб ва ҳисобот объектлари
сифатидаги мазмунини очиб бериш, уларни тан олиш, баҳолаш, ўлчаш
ҳамда ҳисобини юритишнинг
асосий тартибларини белгилаш ҳисобланади.
«Биологик активлар» атамаси корхоналар ихтиёрида ушбу ном билан
аталиши, мос равишда, ҳисоб объекти, молиявий ҳисобот элементи
сифатида
тан олиниши лозим бўлган маблағлар ёки мулк тури борлигидан
дарак беради.
Маблағ ёки мулк сифатида биологик активлар молиявий
ҳисоботнинг «Активлар» деб аталган элементига Республикамизнинг
«Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун концептуал асос»да
белгиланган талабларга тўлиқ жавоб беради.Чунончи, биологик активлар
бевосита моддий кўринишга, ўз қийматига эга бўлган, шунингдек маълум
воқелик натижасида вужудга келадиган, фойдаланиш натижасида
иқтисодий жиҳатдан маълум наф келтирадиган, олди
-
сотти объекти
ҳисобланадиган мулк ҳисобланади. Улар бошқа активлардан фарқли
ўлароқ, қўшимча тарзда биологик хусусиятларга эга бўлади. Биологик
хусусиятлар деганда туғилиш, туғиш, кўпайиш, ўсиб чиқиш, ўсиш, каттариб
бориш, қуриб қолиш,
ҳалок бўлиш (ўлиш) ва бошқа хислатлар тушунилади.
Демак, биологик активлар –
бу хўжалик юритувчи
субъектларнинг маълум
биологик хусусиятларга эга бўлган активларидир.
«Биологик активлар»га ҳисоб ва ҳисобот объекти сифатида турли
манбаларда турлича таърифлар ва тавсифлар берилган. Чунончи, «Қишлоқ
хўжалиги» номли 41
-
сон МҲХСда биологик активларга қуйидагича таъриф
берилган
«биологик
активлар
–
бу
тирик
ҳайвонлар
ёки
ўсимликлардир»
[5].
Худди шунга ўхшаш таъриф айрим давлатларнинг миллий
стандартларида ҳам берилган. Чунончи, Россия Федерациясининг
«Биологик активлар ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари» номли бухгалтерия
ҳисоби Низоми лойиҳасида биологик активаларга қуйидагича таъриф
берилган: «биологик активлар –
бу биотрансформация ҳолатидаги
ҳайвонлар ва ўсимликлардир»
[6].
Украина давлатининг 30
-
сон бухгалтерия ҳисоби стандарти (БҲС)да
биологик активларга кенгроқ
таъриф берилган: «биологик активлар
-
бу
биологик ўзгаришлар жараёнида қишлоқ хўжалик маҳсулоти ва (ёки)
қўшимча биологик активлар бериш қобилиятига эга бўлган, шунингдек
бошқа усул билан иқтисодий наф келтириши мумкин бўлган ҳайвон ёки
ўсимликлардир»
[7].
Молдова Республикасининг 6
-
сон БҲМС «Қишлоқ хўжалик
корхоналарида бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари»да биологик
активларга яна ҳам кенгроқ таъриф берилган: «биологик активлар
-
бу
93
ўтган воқелик натижаси ҳисобланган, корхона томонидан назорат
қилинадиган ва қишлоқ хўжалик маҳсулоти ва (ёки) қўшимча биологик
активлар олиш учун соний ва сифат ўзгаришларга учрайдиган ҳайвонлар
ва ўсимликлардир»
[8].
Профессор В.Ф.Палий биологик активларга қуйидагича таърифни
берган: «биологик активлар
-
бу қишлоқ хўжалик фаолияти учун, яъни
ҳозир ва келгусида қишлоқ хўжалик маҳсулоти олиш мақсадида сотиш,
алмаштириш ёки улар сонини кўпайтириш учун қўлланиладиган
ўсимликлар ва ҳайвонлардир»
[9].
Юқоридаги таъриф ва тавсифлардан қуйидаги хулосаларни қилиш
мумкин.
Биринчидан
,
биологик активлар –
бу қишлоқ хўжалиги соҳасига
кирувчи суъектлар, шунингдек ушбу фаолиятни ҳам юритувчи бошқа
соҳалар субъектлари мулкининг бир туридир.
Иккинчидан,
биологик активлар уларни парваришлаш натижасида
қўшимча биологик активларни вужудга
келтирадиган, шунингдек
бевосита истеъмол қилиниши ҳамда қайта ишлов берилиши мумкин
бўлган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини берадиган активлардир. Мисол
учун, сигир бузоқ туғади ва сут беради. Туғилган бузоқ янги биологик актив
ҳисобланади, сигир сути биологик активдан олинган қишлоқ хўжалик
маҳсулоти ҳисобланади. Сигир ва унинг бузоғини
сўйишдан олинган гўшт
ва тери ҳам биологик активлардан олинган маҳсулот сирасига киради.
Биологик активлардан олинган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улардан
қайта ишлов бериш натижасида яна янги маҳсулотларни олиш имконини
беради. Мисол учун, биоактив ҳисобланган сигирдан олинган сутдан турли
сут маҳсулотлари, масалан қаймоқ, сметана, пишлоқ, кефир, сузма каби
янги маҳсулотлар олинади. Қайта ишлов бериш натижасида пайдо
бўладиган бундай неъматлар тайёр маҳсулотлар деб аталади. Бундай
хусусиятлар кўп йиллик ҳамда бир йиллик мевали ва мевасиз дарахтларга
ҳам тегишлидир.
Демак, биологик активлар –
бу бевосита қишлоқ хўжалик
маҳсулотларини берувчи, улардан янги тайёр маҳсулотларни
яратилишига
имкон берувчи тирик мавжудотлардир. Бизнинг миллий бухгалтерия
ҳисоби тизимимизда «биологик активлар» номли активлар махсус шу
номдаги бухгалтерия ҳисоби счётида ҳамда молиявий ҳисоботнинг шу
номдаги моддасида махсус акс эттирилмайди. Республикамизда «биологик
активлар» сифатида эътироф этилган ҳайвонлар ва ўсимликларни актив
сифатида тан олиш, баҳолаш, ўлчаш ва ҳисобини юритиш тартиблари
турли меъёрий
-
ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган (1
-
жадвалга қаранг).
Миллий
ҳисоб
тизимимизни
халқаро
стандартларга
мувофиқлаштириш бўйича қўйилаётган талаблар ҳамда вазифалар
биологик активлар бўйича яхлит стандартни қабул қилишни объектив
зарурат қилиб қўйиши
табиий.
94
1-
жадвал
Ўзбекистон Республикасида биологик активлар ҳисобини тартибга
солишга қаратилган меъёрий
-
ҳуқуқий ҳужжатлар
№
Меъерий
-
ҳуқуқий ҳужжат
Биологик активларни қайси жиҳатлари
белгиланган
1
"Молиявий ҳисоботни
тайёрлаш ва тақдим этиш
учун концептуал асос" (АВ
томонидан 14.08.1998 й.
475-
сон билан рўйхатга
олинган)
Корхоналар активлари таърифи, уларни тан
олиш, баҳолаш, ўлчаш ва ҳисобини юритиш
тамойиллари белгиланган, улар бевосита
биологик актив сифатида эътироф этиладиган
ҳайвонлар ва кўп йиллик ўсимликларга ҳам
тегишлидир.
2
1-
сон БҲМС "Ҳисоб сиёсати
ва молиявий ҳисобот" (АВ
томонидан 14.08.1998 й.
474-
сон билан рўйхатга
олинган)
Корхоналар активлари таърифи, уларни тан
олиш, баҳолаш, ўлчаш ва ҳисобини юритиш
сиёсатини
ишлаб
чиқиш
тартиблари
белгиланган, улар бевосита биологик актив
сифатида эътироф этиладиган ҳайдонлар ва кўп
йиллик ўсимликларга ҳам тегишлидир.
3
4-
сон БҲМС "Товар
-
моддий
захиралар" (АВ томонидан
17.07.2006 й.
1595-
сон билан
рўйхатга олинган)
Корхоналар товар
-
моддий бойликлар таърифи,
уларни тан олиш, баҳолаш, ўлчаш ва ҳисобини
юритиш тартиблари белгиланган, улар бевосита
биологик активлардан олинадиган қишлоқ
хўжалик маҳсулотларига ҳамда уларни қайта
ишлаш
натижасида
олинган
тайёр
маҳсулотларга ҳам тегишлидир.
4
5-
сон БҲМС
"Асосий
воситалар" (АВ томонидан
20.01.2004 й. 1299
-
сон билан
рўйхатга олинган)
Корхоналар асосий воситалари таърифи, уларни
тан олиш, баҳолаш, ўлчаш ва ҳисобини юритиш
тартиблари
белгиланган,
улар
бевосита
биологик активлар ҳисобланган "Ишчи ва
маҳсулдор ҳайвонлар" ва "Кўп йиллик
ўсимликлар"га ҳам
тегишлидир.
5
6-
сон БҲМС "Ижара ҳисоби"
(АВ томонидан 24.04.2009 й.
1946-
сон билан рўйхатга
олинган)
Корхоналар мулкини ижарага беришга доир
операциялар ҳисобини юритиш тартиблари
белгиланган, улар бевосита биологик активлар
ҳисобланган "Ишчи ва маҳсулдор ҳайвонлар" ва
"Кўп йиллик ўсимликлар"ни ҳам
ижарага бериш
муносабатларини ҳам ўз ичига олади
6
19-
сон БҲМС
"Инвентарлашни ташкил
этиш ва ўтказиш" (АВ
томонидан 02.11.1999 й.
833-
сон билан рўйхатга
олинган)
Корхоналар
барча
турдаги
мулкини
инвентарлаш
тартиби
белгиланган,
улар
бевосита биологик активлар ҳисобланган "Ишчи
ва маҳсулдор ҳайвонлар" ва "Кўп йиллик
ўсимликлар"ни инвентарлаш тартибларини ҳам
ўз ичига олади
7
21-
сон БҲМС "Хўжалик
юритувчи субъектларнинг
молия
-
хўжалик фаолияти
бухгалтерия ҳисоби
счётлари режаси ва уни
қўллаш бўйича йўриқнома
(АВ
томонидан 23.10.2002 й.
1181-
сон билан рўйхатга
олинган)
Корхоналар активлари, мажбуриятлари, хусусий
капитали, даромадлари, харажатлари, фойда ва
зарарлари тизимли ҳисобини юритиш учун
махсус счетлар рўйхати ва уларни юритиш
тартиблари
белгиланган,
унда
бевосита
биологик активлар ҳисоби учун махсус 0170
"Ишчи ва маҳсулдор ҳайвонлар", 0180 "Кўп
йиллик ўсимликлар", 0840 "Асосий подани
ташкил
қилиш",
1110
"Ўстиришдаги
ҳайвонлар",1120 "Бўрдоқидаги ҳайвонлар" каби
махсус счетлар назарда тутилган ҳамда уларни
юритиш тартиблари белгиланган
95
Шу боис ҳам, фикримизча, номлари юқорида зикр этилган миллий
стандартларимизда биологик активларга тегишли бўлган тартиб
-
қоидаларни яхлит «Биологик активлар» номли миллий стандарт мақомида
тасдиқлаш мақсадга мувофиқдир. Республикамизда аграр секторнинг
иқтисодиёт
равнақидаги
ўрнининг
муҳимлиги,
ушбу
соҳани
модернизациялаш, унга хорижий инвестицияларнинг киритишга бўлган
талабнинг катталиги, инвестиция киритиш мойили бўлган қизиқувчи
ташқи инвесторларнинг мавжудлиги, ушбу инвестицияларнинг ҳам бизга,
ҳам ташқи инвесторларга ўзаро иқтисодий нафлилиги, шунингдек кўплаб
бошқа омиллар ушбу долзарб масалани ҳал этишни мақсадга
мувофиқлигидан
дарак беради.
Бизнинг фикримизча, қабул қилиниши муҳим бўлган миллий
стандартимизда биологик активлар ва биологик активларга капитал
инвестицияларга қуйидагича таърифларни бериш мақсадга мувофиқ:
*биологик активлар –
бу корхоналар ихтиёридаги ўзига хос биологик
хусусиятларга эга бўлган, улар томонидан янги биологик активларни ҳамда
қишлоқ
хўжалик маҳсулотларини олиш, айирбошлаш, ижарага бериш йўли
билан иқтисодий манфаат олиш мақсадларида бошқариладиган ишчи ва
маҳсулдор ҳайвонлар ҳамда кўп йиллик ўсимликлардир».
*биологик активларга капитал инвестициялар –
бу корхоналар
ихтиёридаги
асосий подани шакллантириш, ишчи ва маҳсулдор ҳайвонлар
ҳамда кўп йиллик ўсимликларни харид қилиш, насл сифатини яхшилаш ва
оширишга турли молиялаштириш манбалари
ҳисобидан йўналтирилган
маблағлар мажмуаси.
Ушбу тавсия этилаётган таърифимиз, фикримизча, биологик активлар
ҳамда уларга киритилаётган капитал инвестицияларни мулк, маблағ,
қисқачасига, иқтисодий ресурс, мос равишда уларни ҳисоб объекти ва
молиявий ҳисобот элементи
сифатидаги мазмун ва моҳиятини етарлича
ифода этади. Биологик активлар ҳисобланган ишчи ва маҳсулдор
ҳайвонлар, боқувдаги ва ўстиришдаги ёш моллар, шунингдек кўп йиллик
ўсимликлар бугунги кунда кўплаб фермер ва деҳқон хўжаликлари, оилавий
корхоналар, акциядорлик жамиятлари, масъулияти чекланган жамиятлар
ва бошқа ташкилий
-
ҳуқуқий мақомдаги субъектларнинг хусусий мулки
ҳисобланади. Уларнинг сони ва пул бирлигидаги миқдори борган сари
ошиб бормоқда.
Фикримизча, биологик активларга оид миллий стандартимизда
уларнинг республикамизда мавжуд бўлган турлари эътиборга олинган
ҳолда ўзига хос гуруҳлари,
ушбу гуруҳларнинг таркиби махсус
белгиланиши лозим. 41
-
сон МҲХС «Қишлоқ хўжалиги»да келтирилган
биологик активлар таркиби, бизнингча, тўлиқ
эмас. Стандартда
келтирилган биологик активлар таркиби планетамизнинг барча
худудларида, чунончи бизнинг
мамлакатимизда мавжуд бўлган биосфера
мавжудотлари турларини тўлиқ очиб бермайди.
96
Фикримизча, миллий ҳисоб тизимимизни халқаро стандартларга
мувофиқлаштириш учун амалдаги ҳисоб дастакларига қуйидагича
ўзгартиришлар киритиш мақсадга мувофиқ.
Биринчидан,
бухгалтерия балансида узоқ ва жорий активлар
таркибида махсус мос равишдаги «Узоқ муддатли биологик активлар» ва
«Қисқа муддатли биологик активлар» моддаларини назарда тутиш лозим.
Бунда, мос равишда, «Узоқ муддатли биологик активлар» таркибига бир
йилдан ортиқ муддатда иқтисодий наф келтирувчи чорва моллари ҳамда
кўп йиллик ўсимликларни, «Қисқа муддатли биологик активлар»
таркибига эса бир йилгача муддатда оборотда бўлувчи ва иқтисодий наф
келтирувчи чорва моллари ҳамда ўсимликларни киритишнинг яхлит
тартибини белгилаш керак.
Иккинчидан,
республикамизда амалда бўлган 21
-
сон БҲМС «Хўжалик
юритувчи субъектлар молиявий хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби
счётлар режаси ва уни қўллаш
бўйича йўриқнома»да биологик активлар ва
уларга капитал инвестициялар ҳисобини юритишга мўлжалланган счётлар
таркибини ҳам қайта кўриб чиқиш лозим деб биламиз.
Биологик активлар ва уларга капитал инвестициялар ҳисобини
юритиш учун тавсия этилаётган счетларнинг ҳар бири бугунги кунда
қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳалар субъектларида мавжуд бўлган
ушбу
мақомдаги
активларни,
шунингдек
уларга
киритилаётган
инвестицияларни соний ва қиймат жиҳатдан акс эттириш имконини
беради деб ҳисоблаймиз. Чунончи,
ҳозирги пайтда кўплаб корхоналар
ихтиёридаги ёш интенсив боғлар ва уларга капитал инвестициялар
алоҳида ҳисобга
олинмасдан, умумий тугалланмаган капитал қуйилмалар
таркибида
(0800 счет) акс эттирилмоқда. Шунингдек, амалиётда кўп
йиллик боғларни
молиявий
ижара шартномаси бўйича олиш кенг
ривожланмоқда. Ушбу муҳим жараёнлар ҳам ҳисоб ва ҳисоботда
тегишли
счетларда ҳамда моддаларда алоҳида акс этилиши лозим.
Фикримизча,
юқорида
келтирилган
таклиф
ва
тавсиялар
республикамизда биологик активлар ва уларга капитал инвестициялар
ҳисобини янада такомиллаштирилишига, шунингдек ушбу турдаги
активлар бўйича миллий ҳисоб ва ҳисобот тизимимизни халқаро
стандартларга мувофиқлаштиришга хизмат қилади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
:
1.
Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар
стратегияси тўғрисида». Ўз.Р. Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2017 йил 7 февралдаги
4749-
сон фармони.
2.
Ўз
бекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2019 йил учун
мўлжалланган энг муҳим устувор вазифалар
ҳақидаги Олий
Мажлисга
Мурожаатномаси. Халқ сўзи, 2018 йил, 29 декабрь
3.
«Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим
этиш
учун концептуал асос».
Ўзбекистон
Молия вазирлиги томонидан 26.07.1998 йилда 17
-07/86-
сон билан
тасдиқланган, АВ томонидан 14.08.1998 йилда 475
-
сон билан рўйхатга олинган.
97
4.
БҲМС 21 «Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий хўжалик фаолияти
бухгалтерия ҳисоби
счетлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома». Ўз.Р АВ
томонидан 23.10.2002 йилда рўйхатга олинган, № 1181
5. МСФО № 41 «Сельское хозяйство»
6.
Проект ПБУ "Учет биологических активов и сельскохозяйственной продукции"
(Россия).
7.
Положение бухгалтерского учета(ПБУ) № 30 «Биологические активы» (Украина).
8.
НСБУ 6 «Особенности учета на сельскохозяйственных предприятиях» (Республика
Молдова)
9.
Палий
В.Ф.
Международные стандарты учета и финансовой отчетности:
Учебник. –
3-
е изд., испр. и доп
.
–
М.: ИНФРА
-
М, 2011. –
512 с.
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ХИЗМАТЛАРИ СИФАТИНИ ОШИРИШДА
КРАУДСОРСИНГ АМАЛИЁТИДАН ФОЙДАЛАНИШ
Иброхимов Илхомжон Шавкатжон ўғли
Тошкент Кимё халқаро университети
“Кечки таълим” йўналишлари раҳбари
Ҳозирги
иқтисодий вазиятда молиявий хизматлар бозорининг
ривожланиш соҳаси иқтисодий фаолиятни қўллаб
-
қувватловчи банклар,
ипотека банклари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ташкилотларини
молиявий
қўллаб
-
қувватловчи
молия
-
кредит
институтларининг
мавжудлиги билан тавсифланади. Мазкур омиллар миллий банк
тизимининг рақобатбардош ҳолатига тўғридан
-
тўғри таъсир қилиши
билан бирга, республика банк тизимини мустаҳкамлаш шартларини
белгилаб беради. Бутун дунё молия бозорларидаги беқарор ривожланиш ва
банк
фаолиятининг
рискга
асосланганлиги
шароитида
унинг
рақобатбардошлигини
оширишга эришиш фақат янги, замонавий банк
технологияларини амалиётга жорий этиш орқали мумкин бўлади.
Бу
шароитда, тижорат
банклари
томонидан
краудсорсинг
амалиётидан фойдаланишнинг ташкил этилиши ҳамда доимий
такомиллаштирилиб
борилиши
келгусида
банклар
томонидан
фаолиятлари давомида юзага келадиган муаммоларни тез ва оқилона ҳал
этилишига замин яратади. Рақамли иқтисодиёт шароитида банклар
томонидан кўрсатиладиган хизматлари ҳам замон талаблари асосида
такомиллашган бўлиши лозим.
Шунингдек, банклар кўрсатаётган хизмат
турларининг кенгайиб, аҳоли ҳамда хўжалик юритувчи субъектларга
қулайлигини ошириш орқали мижозларнинг банк тизимига ишончини
мустаҳкамлашда банкларда “маркетингда краудсорсинг” амалиётидан
фойдаланиш бугунги куннинг
долзарб масалаларидан бири ҳисобланади.
Краудсорсинг –
бу банк маҳсулотлари ва хизматларини
ривожлантириш, банк ходимлари, мижозлар ва жамият ҳаётини яхшилашга
қаратилган профессионал ҳамжамиятларнинг саъй
-
ҳаракатлари орқали
ғоялар яратиш ва ечимларни топишга қаратилган ёндашув ҳисобланади
.
