Авторы

  • A Турсунбоев

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.editions.91640

Аннотация

Табиий ресурслар мамлакат иқтисодиётининг асосий таянчи бўлиб, ишлаб чиқариш ва экспорт фаолияти шароитида чекланган ресурслардан самарали фойдаланиш талаб қилинади


background image

120

Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати

:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги “Ўзбекистон

Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020

-2030

йилларга

мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ

-5853-

сон фармони;

2.

https://www.agro.uz

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

маълумотларидан фойдаланилган.

3.

https://itm.uz/wp-

content/uploads/2022/04/3.%D0%9E%D1%87%D0%B8%D0%BB%D0%BE%D0%B2-

%D0%9D.pdf

Очилов Н. «Қишлоқ хўжалиги рақобатбардошлигини оширишнинг

илғор

хориж тажрибасининг қиёсий таҳлили» ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ

2021, 6(142).

4.

https://xs.uz/uzkr/post/hayotimiz-sifati-bugun-ishlab-chiqarish-oziq-ovqat-va-atrof-

muhitga-bogliq

“Ҳаётимиз сифати бугун ишлаб чиқариш, озиқ

-

овқат ва атроф муҳитга

боғлиқ”

ЕР ОСТИ БОЙЛИКЛАРИНИНГ БЮДЖЕТ ТУШУМЛАРИ

БАРҚАРОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДАГИ ЎРНИ

Турсунбоев

А.Ю

.

Мустақил

тадқиқотчи

Табиий ресурслар

мамлакат

иқтисодиётининг асосий таянчи бўлиб,

ишлаб чиқариш ва экспорт фаолияти шароитида чекланган ресурслардан

самарали фойдаланиш талаб қилинади. Мазкур шароитда давлат молиявий

ва маъмурий инструментлардан фойдаланади.

Хусусан, чекланган

ресурслар шароитида давлат эҳтиёжи учун, ишлаб чиқариш ва миллий

иқтисодиёт эҳтиёжи учун ресурслардан тўғри ва самарали фойдаланишни

ташкил қилиш долзарб ҳисобланади.

Фойдали қазилмалар асосан стратегик турдаги хомашёларни

сотишдан тушган тушум ҳисобидан давлат ва маҳаллий бюджетлар
даромадларининг асосий қисми шаклланади. Бюджетнинг харажатлар

қисмини шакллантиришда ушбу даромадлар ҳисобининг алоҳида

юритилиши билан ажралиб туради.

Мамлакатимизда 2021

-2022

йилларда фойдали қазилмаларнинг

янги

конларини

аниқлашга

истиқболли

майдон

ва

структураларда

бажариладиган геология

-

қидирув ишларининг асосий йўналишлари

тасдиқланиб, олтин бўйича ушбу давр давомида 70

та лойиҳани амалга

ошириш ҳисобига 2021

йилда 175

тонна 2022

йилда 200

тонна ресурслар

жалб қилиш режалаштирилган [1]

.

Шунингдек, 2021

-

2022 йилларда республика минерал

-

хом ашё

базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш учун фойдали қазилма

захираларини кўпайтиришнинг асосий кўрсаткичлари тасдиқланган

бўлиб, 2022

йилда фойдали қазилма турлари бўйича 112

тонна олтин,


background image

121

355

тонна

кумуш,

255

тонна мис захираларини кўпайтириш вазифа қилиб

белгиланган [1].

Фикримизча, стратегик турдаги фойдали қазилмаларнинг қазиб олиш

ҳажмини ошириш дунё ҳамжамиятида мамлакатимизнинг олтин валюта

захира фондини мустаҳкамлашга ҳамда халқимизнинг фаровонлигини

таъминлашга хизмат қилиши лозим.

Шунингдек, ер қаъри участкаларида

қазиб олиш ишларини тартибга келтириш ҳамда мавжуд қонунчилик

ҳужжатларини бирлаштириш орқали тўғридан

-

тўғри амал қидишини

таъминлаш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади

.

Мазкур йўналишда Вазирлар Маҳкамасининг 2022

йил 26 март кунги “Ер

қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш
тартибини янада такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги 133

-

сон қарори қабул қилинди ва “Қимматбаҳо металларни

олтин изловчилар

усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги”

низом тасдиқланди.

Ўрганишлардан маълум бўлишича, Ўзбекистон Республикаси

Президентининг Ўзбекистон Республикасининг “2021

йил учун Ўзбекистон

Республикасининг Давлат бюджети

тўғрисида”ги Қонуни ижросини

таъминлаш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ

-4839-

сон қарорида 2021

йил

1

январдан бошлаб НКМК ДК ва ОКМК АЖга ер қаъридан фойдаланганлик

учун солиқ ставкаси олтин, палладий, кумуш ва мис бўйича

20

фоиз ўрнига

15

фоиз миқдорида

белгиланган. Шу сабабдан сўнги йилларда ушбу тармоқ

корхонадари томонидан тўланган солиқ улушининг камайиши кузатилган.

1-

жадвал

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг бюджет

тушумларидаги улуши (2012

-2022

йй

млрд.сўм)

Солиқ

турлари

номи

2012

йил

2013

йил

2014

йил

2015

йил

2016

йил

2017

йил

2018

йил

2019

йил

2020

йил

2021

йил

2022

йил

Республи

ка бўйича

жами

16 5
76,4

19 8
18,7

23 4
00,5

27 5
30,2

31 4
28,5

37 7
50,9

54 2
02,8

83 3
23,9

103 5

61,7

127 9

70,4

143

472,1

2

Ер қаъри

фойдалан

ганлик

учун

солиқнин

г улуши

(фоиз)

12,2 11,1

9,7

9,1

8

9,2

15,2 17,6

16

12,4

10

Изоҳ:

Давлат солиқ қўмитаси маълумотлари асосида муаллифнинг ҳисб

-

китоби

.


1-

жадвал маълумотларини таҳлил қиладиган бўлсак, 2012

йилда

республика бюджети тушумлари таркибида ер қаъридан фойдаланганлик

учун

солиқнинг

улуши 12,2

фоизни ташкил қилган бўлса, ушбу кўрсаткич

2018

йилгача камайиш тенденциясини қайд этган бўлиб, 2018

-2019

йиллар

давомида ушбу солиқ турининг улуши 15,2

-17,6

фоизни ташкил қилган


background image

122

бўлса, 2020

йилдан

сўнг солиқ тушумларида камайиш тенденциясини

кузатилган. Қолаверса 2022

йилга келиб, бюджет даромадларининг ўртача

10

фоизи ушбу солиқ турига тўғри келганлигини кўришимиз мумкин.

Фикримизча тушумларнинг камайишига юқорида таъкидлаганимиздек ер

қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси

олтин, палладий, кумуш ва

мис бўйича 20

фоиз ўрнига 15

фоиз миқдорида белгиланганлиги асосий

сабаблардан бири ҳисобланади. Эътибор

қаратадиган бўлсак, ушбу давр

оралиғида асосий даромад манбаи ҳисобланган олтин учун солиқ ставкаси

15

фоиздан 10

фоизга туширилган эди.

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 451

-

моддасига асосан ер

қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг солиқнинг солиқ базаси қазиб
олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилма ҳажмининг қиймати бўлса,

қазиб олинган (ажратиб олинган) қора, қимматбаҳо, рангли ва радиоактив

металларнинг,

шунингдек

ноёб

элементларнинг

ва

ноёб

ер

элементларининг ҳақиқатда реализация қилинган ҳажми қиймати

сифатида белгиланган.

Мазкур солиқ турининг асосий тушум манбаи қимматбаҳо ва рангли

металларни реализация қилишдан олинган даромадлар ҳисобига

шаклланади. Мазкур маҳсулотлар мамлакатимиздаги йирик солиқ

тўловчилардан бири бўлган Навоий кон металлургия комбинати ва
Олмалиқ кон

-

металлургия комбинати томонидан қазиб олинади.

Фикримизча,

амалиётда қора, қимматбахо, рангли ва радиоактив

металлар бўйича солиқ базасини аниқлашнинг халқаро стандартларига

асосланган методларини жорий қилиш

лозим. Амалдаги нормаларда ушбу

тармоқ корхоналари томонидан солиқ базаси қазиб олинган фойдали

қазилма ҳажмига нисбатан аниқланиб, қайта

ишлаш натижасида олинган

металларнинг реализация қилинганлиги ёки қилинмаганлиги солиқ

базасига боғлиқ бўлмаган ҳолда

аниқланган.

Шунинг учун, қора, қимматбахо, рангли ва радиоактив металлар

бўйича солиқ базасини аниқлашда металларнинг ҳақиқатда реализация
қилинганлигини эътиборга олиш муҳим.

Сабаби қора, қимматбахо, рангли ва радиоактив металлар амалиётда

руда, концентрат ва (ёки) тайёр маҳсулот сифатида реализация қилинсада,

солиқ базаси руда ва концентратнинг таркибида мавжуд бўлган металл

ҳажмига нисбатан қўлланилади. Ушбу кўрсаткич фоиз кўринишида

геология қидириув ишлари якуни бўйича ишлаб чиқилган ҳамда

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги “Лойиҳалар ва импорт

контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” ДУК томонидан

комплекс экспертизадан ўтказилган

техник

-

иқтисодий асос

хужжатларида

акс этган бўлади.

Қуйида

хорижий мамлукатларда металлар бўйича солиқ ставкасининг

ўзгариш динамикаси акс этган бўлиб, мамлакатимизда ушбу турдаги

фойдали қазилмалар учун белгиланган ставка нечоғлик юқори эканлигини

англаш қийин эмас.


background image

123

1-

расм. Дунё мамлакатларида мисга ер қаъридан фойдаланганлик

учун солиқ ставкаси, %да

[2]

1-

расм маълумотларидан кўриниб турганидек, дунё бўйича мисга ер

қаъридан фойдалангандик учун солиқ ставкаси

зртача ҳисобда 6

-8

фоизни

ташкил қилиб, энг юқори ставка Монголияда 18,3%га тенг бўлса,

Аргентинада ушбу махсулот учун солиқ ставкаси 1,1%ни ташкил қилади.

Дунёнинг қатор ривожланган мамлакатлари ҳусусан Филиппинда 4

фоиз,

Жанубий Африка Республикасида 3,

8

фоизни ташкил қилади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, қазиб олинган (ажратиб олинган)

қора, қимматбаҳо, рангли ва радиоактив металларнинг, шунингдек ноёб

элементларнинг ва ноёб ер элементларининг ҳақиқатда реализация

қилинган ҳажми қийматини солиқ базаси сифатида белгилаш таклиф

этилади.

Фойдаланилган адабиётлар

:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Геология соҳасига инвестицияларни

фаол жалб этиш, тармоқ корхоналарини трансформация қилиш ва республика минерал

-

хом ашё базасини кенгайтириш бўйича қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида» ПҚ

-5083-

сон

қарори

2.

Базаров Х.М. Кам рентабелли конларни хўжалик фаолиятига жалб қилишда

халқаро тажриба: Ўзбекистон Республикаси ва хориж амалиёти. «Логистика ва
иқтисодиёт» илмий электрон журнали, 2022 йил. 1

-

сон. 115

-121-

бетлар.


Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Геология соҳасига инвестицияларни фаол жалб этиш, тармоқ корхоналарини трансформация қилиш ва республика минерал-хом ашё базасини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-5083-сон қарори

Базаров Х.М. Кам рентабелли конларни хўжалик фаолиятига жалб қилишда халқаро тажриба: Ўзбекистон Республикаси ва хориж амалиёти. «Логистика ва иқтисодиёт» илмий электрон журнали, 2022 йил. 1-сон. 115-121-бетлар.